Анализ факторов эффективности бюджетной политики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
18-28
34
7
Поделиться
Шеров, А. (2019). Анализ факторов эффективности бюджетной политики. Экономика и инновационные технологии, (3), 18–28. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10797
Анвар Шеров, Бухарский государственный университет

Ассистент кафедры экономики

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются научно-теоретические основы формирования фискальной политики. Определены и оценены элементы бюджетной политики с учетом ее специфики. Показаны тенденции реализации фискальной политики. По результатам исследования делаются выводы.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

18

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

УДК: 336:1

ANALYSIS OF FACTORS OF BUDGET POLICY

EFFECTIVENESS

Sherov Anvar Umarovich

1

1

Assistant of Economics department at Bukhara State University

Uzbekistan, Bukhara, M.Ikbola street 11

E-mail:

dilshodjon.rakhmonov@mail.ru

Abstract:

The article discusses the scientific and theoretical foundations of the formation of

fiscal policy. Elements of the budget policy were identified and evaluated with regard to its specific
features. Showing trends in the implementation of fiscal policy. Based on the results of the study,
conclusions are worked out.

Keywords:

budget, fiscal policy, income distribution, finance, budget policy models.

БЮДЖЕТ СИЁСАТИ САМАДОРЛИГИНИ БЕЛГИЛАБ БЕРУВЧИ

ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛИ

Шеров Анвар Умарович

1

1

Бухоро давлат университети Иқтисодиёт кафедраси ассистенти

Ўзбекистон, Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси 11

E-mail:

dilshodjon.rakhmonov@mail.ru


Аннотация

:

Мақолада бюджет сиёсати шаклланишининг илмий-назарий асослари тадқиқ

этилган. Бюджет сиёсатининг амал қилиш элементлари, ўзига хос бўлган хусусиятлари
аниқланган ва баҳоланган. Бюджет сиёсатининг амал қилиш йўналишлари кўрсатиб берилган.
Олиб борилган тадқиқотлар асосида хулосалар шакллантирилган.

Калит сўзлар:

бюджет, бюджет сиёсати, даромадларни тақсимлаш, молия, бюджет

сиёсати моделлари.

Кириш

Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган “Бюджет

кодекси”га кўра, “бюджет харажатлари” “бюджет харажатларининг самарадорлиги
ва унинг индикаторлари” каби омилларга асосий тушунчалар қаторида
тушунтиришлар келтирилмаган. Албатта бюджет харажатлари тўғрисидаги илмий-
назарий қарашлардан келиб чиқиб ушбу тушунчага амалий ёндашувлар ҳам
шаклланган. Зотан, қонунчилик нуқтаи назаридан, ушбу категорияларга юридик тус
берилмаганлиги мазкур тушунчаларнинг илмий асосларини ўрганишнинг заруратини
келтириб чиқаради.

Умуман олганда, бюджет харажатлари бўйича Россия Федерациясининг 1998

йил 31 июлда қабул қилинган “Бюджет кодекси[1]”нинг 6-моддасида “бюджет
харажатлари – бюджет дефицитини молиялаштириш манбаларини истисно қилган
ҳолда, бюджетдан тўланадиган пул маблағлари” тарзида ифода қилинган. Кўриниб
турибдики, бюджет харажатлари давлатнинг марказий пул фондидан маълум
тўловларни амалга оширилишини назарда тутилмоқда.

Шунингдек, қўшни Қозоғистон Республикасининг 2008 йил 4 декабрда қабул

қилинган “Бюджет кодекси [2]”да ҳам бюджет харажатларига алоҳида изоҳ ва
тушунчалар бериб ўтилган. Хусусан, мазкур кодекснинг 12 моддасида бюджет
харажатининг қуйидаги шакллари акс эттирилган:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

19

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1.

Бюджет харажатлари бюджет кредити, молиявий активларни эгалик қилиш

(сотиб олиш) ва заёмларни сўндириш билан боғлиқ сарф этилиши.

2.

Қайтармаслик асосида бюджет маблағларини сарф этилиши.

3.

Бюджет кредитлари қайтаришлик, муддатлилик ва фоизлилик асосида

бюджетдан бериладиган маблағлар назарда тутилиши.

4.

Молиявий активларни эгалик қилиш деганда, давлат улуши сифатида ёки

юридик шахс (халқаро ташкилот)ларнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш амалга
ошиши.

5.

Бюджет маблағлари ҳисобидан заёмларни сўндириш деганда халқаро

шартномаларга мувофиқ (Қозоғистонда ратификация қилинган) ҳамда маҳаллий
давлат заёмларини сўндиришни назарда тутилиши кабилар билан ўз аксини топади.

Юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, бюджет харажатлари

категориясига нисбатан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда маълум тушунтиришлар
келтирилган. Россия ва Қозоғистон тажрибасида ҳам бюджет маблағлари ҳисобидан
молиялаштирилувчи жараён назарда тутилган. Шу билан бирга, Қозоғистон
амалиётида бюджет харажатлари категорияси кенг тарзда изоҳлаб берилган. Ҳаттоки,
бюджет харажатларини тижорат мақсадида ҳам амалга оширилиши белгилаб
берилган. Бу эса, бюджет муассасаларига бюджетдан ташқари маблағлар ишлаб
топиш учун имконият берилганлигини ўзида акс эттиради.

Ўзбекистон “Бюджет кодекси” 3-моддасида бюджет харажатларига алоҳида

таъриф

берилмаган

ҳамда

унинг

таркибий

қисмлари,

йўналишлари

тизимлаштирилган ҳолда шакллантирилмаган. Унда, “бюджетдан ажратиладиган
маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ва давлат мақсадли
жамғармалари бюджетларидан бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари
олувчилар учун назарда тутиладиган пул маблағлари” тарзида берилган. Шундай
бўлсада, бюджетдан ажратиладиган маблағ қандай мақсадда, қайси фаолият ва
муддатларда ажратилишига алоҳида изоҳлар бериб ўтилмаган.

Шу боисдан, ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга бюджет харажатлари ва бюджет

харажатлари самадорлиги ва кўрсаткичлари (индикаторлари) каби категорияларни
киритиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Бизнингча, бюджет харажатлари ва унинг самарадорлик кўрсаткичлари

тўғрисидаги илмий-назарий қарашларни тадқиқ қилиб чиқиш зарур, деб
ҳисоблаймиз. Жумладан, хорижлик олимлар томонидан амалга оширилган
тадқиқотлар натижасидаги хулосаларни ўрганиб чиқамиз.

М.В.Романовскогонинг фикрига кўра “бюджет харажатлари – давлат ва

маҳаллий давлат бошқарув органлари функция ва вазифаларини бажаришни
молиялаштиришга мувофиқ даражада бюджетда кўзда тутилган маблағлардир[3]”
деган хулосани беради.

Г.Б.Поляканинг хулосасига кўра, маҳаллий ва давлат бошқарув органларининг

функция

ва

вазифаларини

молиявий

таъминлашга

йўналтирилган

пул

маблағларидир[4].

Л.Г. Грязнова, Е.В. Маркина эса, бюджет харажатлари сифатида давлат

органларининг фаолиятига мос равишда бюджет ва давлатнинг бюджетдан ташқари
жамғармалари маблағлари ҳисобидан йўналтирилган пул маблағларидир[5].

Қайд этиб ўтилган олимлар, бюджет харажатларининг моддий – харажатларнинг

реал кўриниши жиҳатидан ёндашувларни баён этмоқдалар. Бунда харажатлардан
фойдаланиш жараёни, мақсадлилиги, давлатнинг мажбуриятларини молиявий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

20

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

таъминлаш назарда тутилмоқда. Ўз навбатида, аниқ ижтимоий-иқтисодий
натижаларга эришишнинг мазмуни назарда тутилмаган.

Л.Л. Дробозинойнинг фикрига кўра, бюджет харажатлари давлатнинг функция ва

вазифаларини бажариш билан боғлиқ тарзда юзага келувчи сарфларни ўзида акс
эттиради. Мазкур сарфлар иқтисодий муносабатларни акс эттириб, давлатнинг
марказлашган пул фондларни турли йўналишларда фойдаланишини ифода этишини
қайд этиб ўтади.

Б.М.Сабанти давлат харажатлари императив характерли бўлиб, ижтимоий-

иқтисодий муносабатларни шакллантиришга хизмат қилади, яъни ишлаб
чиқарилмайдиган хусусиятдагиларини[6].

А.М. Годин, В.П. Горегляд, И.В. Подпорина бюджет харажатлари деганда, давлат

маблағларини меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тақсимлаш ва бошқаришда
юзага келадиган иқтисодий муносабатларни ва давлат хизматларини ҳудудий,
мақсадли ва соҳалар бўйича таъминланишини молиялаштиришни назарда тутувчи
категориядир[7].

Л.М. Подъяблонская эса, юқоридаги олимларнинг фикрларини қўллаб-

қувватлаган ҳолда, бюджет харажатлари давлат пул фондлари маблағларидан
соҳалар, ҳудудлар кесимида мақсадли фойдаланишини таъкидлаб ўтди[8].

Юқорида қайд этиб ўтилган олимлар бюджет харажатларини маълум натижага

йўналтирилган иқтисодий муносабатлар эканлигини баён этишган. Бизнингча,
бюджет харажатлари давлатнинг зиммасида бўлган фаолиятни молиявий таъминлаш
учун марказлашган пул фондининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини
ифода этади.

Шунингдек, бюджет харажатларинидан унинг ҳар бир қиймати бўйича

натижаларни таъминлаш эса, самарадорлик индикаторларини ишлаб чиқилганлиги
билан узвий боғлиқ ҳисобланади.

Шу

ўринда

самарадорлик

категориясига

эътибор

берсак,

классик

иқтисодчилардан Д.Рикардо томонидан самарадорлик натижадорлик сифатида эмас,
балки ҳар бир харажатнинг натижа билан ўзаро нисбати тарзида баён этиб, молиявий
ресурснинг самарасини ўлчашга эътибор қаратган.

Самарадорлик категориясини иккига ажратиб, унга нисбатан Ф.Шахмалов

қуйидагича таъриф келтиради: техник самарадорлик – давлат хизматларига қўйилган
мақсадларга эришишни англатса, иқтисодий самарадорлик – молиявий натижаларга
нисбатан ишлаб чиқариш харажатлари нуқтаи назаридан баҳоланади[9].

Демак, самарадорлик борасида фикр юритилганда иқтисодий нуқтаи назардан

ҳар бирлик харажатга нисбатан натижанинг таъминланиши юқори бўлишини
англатади, деб ҳисоблаймиз. Шу боисдан, бюджет харажатлари самарадорлиги ҳам
алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, замонавий бюджет сиёсатининг янги босқичини ўзида
акс эттиради.

Бу борада, ўзбекистонлик олимлардан Т.Эшназаров бюджет харажатлари

ижросини таъминлашда ғазначилик тизимининг аҳамияти тўғрисида фикрлар
юритади. Бюджет ижроси самарадорлиги сифатида даромадларни ғазна
ҳисобварағига тўплаш ва ушбу ҳисобрақамдан бюджет харажатларини амалга
ошириш орқали давлат молиявий ресурслари самарали бошқариш мумкинлигини
изоҳлаб беради[10].

Б.И.Тўйинов ўзининг мақоласида “Бюджет ижросининг ғазначилик тизими

бюджетдан маблағ ажратиш самарадорлигини сезиларли даражада ошириб,
харажатларнинг аниқ амалга оширилишини таъминлайди ва молиявий операциялар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

21

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

учун вақт ҳамда маблағлар сарфини камайтирган ҳолда, ушбу операцияларни
тезлаштиради” деган фикрни илгари суради.

Юқоридаги илмий хулосаларда бюджет харажатлари самарадорлигини

таъминлашда ғазначиликнинг тутган ўрни ва роли алоҳида қайд этиб ўтилган.
Шундай бўлишига қарамай, ғазначилик тизимида бюджет харажатлари ижроси
самарадорлигини таъминлашда баъзи мураккабликлар мавжудлиги таъкидлаб
ўтилади. Хусусан, проф. Д.Пулатов эса, бюджет самарадорлигига таъсир этувчи
омиллар қаторида назорат самарадорлигини келтириб ўтади ва жумладан “бюджет
маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назорат самарадорлиги етарли
эмаслиги, яъни маблағ ажратилганидан сўнг назорат амалга оширилиши ва солиқ
инспекцияларининг ҳисобрақамлари бюджет маблағларининг ушлаб қолиниши[11]”.

Ё.Ш. Файзуллаев, И.А. Азизова томонидан макродаражада солиқ-бюджет ишини

режалаштиришнинг самарадорлигини белгиловчи омиллар сифатида қуйидагилар
келтириб ўтилади[12]:

режалаштирилган бюджет тақчилликнинг жоиз миқдори даражасида

балансланган ва бюджетни молиялаштириш манбалари давлат мажбуриятлари ва
инфляцияга жиддий таъсир кўрсатмайди;

бюджет даромадлари солиқ юкини ошириш ҳисобига эмас, балки солиқ

солинадиган базани кенгайтириш ва солиқ сиёсатига иқтисодий ўсишни
таъминлашда рағбатлантирувчи функцияларни юклаш ҳисобига шаклланади;

бюджет харажатлари уларни оқилона режалаштириш ҳисобига иқтисодиётнинг

ўсишини қувватлашга энг катта талабни яратади.

Ўзбекистонлик олимлардан бир гуруҳи бюжет-солиқ сиёсати самарадорлигига

шарт-шароит яратувчи омилларни таъкидлаб ўтишади. Ўз навбатида, бюджет
харажатлари самарадорлигини оқилона режалаштириш ҳисобига ялпи талабни
шакллантиришнинг ўзига хослиги кўрсатиб берилган.

Рус олимларидан О.С. Сухарев бюджет харажатлари самарадорлигини

даромадларнинг харажатларидан ортиши билан изоҳлаб беради. Ўз навбатида,
бюджет харажатлари моддалар бўйича қандай тақсимланганлиги, қай тартибда
фойдаланиши ва қанчалик молявий назоратни амалга ошиши билан тушунтириб
беради[13].

1-жадвал

Самарадорликнинг индикаторлик омиллари

1

Кўрсаткич

Хусусий сектор

Бюджет соҳаси

Харажатлар

Хомашё сотиб олиш, иш ҳақи,
иш,

хизмат,

солиқ

ва

амортизация

Хомашё сотиб олиш, иш ва хизмат ҳақи, марказий
инвестициялар, ижтимоий ҳимоя

Натижа

Маҳсулот (иш, хизмат)

Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий фаровонлиги

Мезон

Бозор баҳоси

Ҳисобланган нарх, сарф этилган ресурсларнинг
муқобиллиги, жамият учун афзаллиги

Мақсад

Фойда, даромад

Харажатларнинг бир-бирлигига қўшимча қиймат
яратишнинг ортиши.

Юқорида олиб борилган изланишлар натижасида, бюджет харажатлари

самарадорлиги тамойиллари сифатида қуйидагиларни келтириш лозим, деб
ўйлаймиз:

индикаторлик.

1

Тадқиқотлар асосида шакллантирилган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

22

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тежамкорлик.

натижавийлик.

Бизнингча, индикатор кўрсаткичлари сифатида бир қатор омилларни

гуруҳлаштириш орқали амалга оширилиши муҳим ҳисобланади. Жумладан, хусусий
сектор билан ҳам солиштириш нуқтаи назаридан ҳам қуйидаги 2.1.–жадвалга эътибор
бериш лозим.

Хусусий сектордаги самарадорлик индикаторларидан фарқли равишда бюджет

соҳаси

самарадорлиги

бирмунча

фарқланади.

Хусусан,

бизнес

соҳасида

самарадорлик бевосита юзага чиқса, бюджет секторида билвосита юзага чиқиши
билан ўзаро фарқланади. Бошқача, айтганда иқтисодий манфаатдорлик хусусий
секторга тегишли бўлса, ижтимоий манфаатдорлик бюджет харажатларига тегишли
ҳисобланади. Буни бир мисол орқали ҳам тушунтириш мумкин. Хусусий секторда
кўрсатиладиган хизмат пул қийматида ўлчанади ва унинг таннарх билан фарқи
бизнес вакилининг молиявий манфаати тарзида шаклланади. Масалан, ўқув
марказини ташкил этган хўжалик юритувчи шахс таълим хизматларини сотиш
ортидан ўз даромадларини шакллантиради ва давлатга билан ўзаро солиқ
муносабатлари орқали муносабтга киришади. Аксинча, бюджет ташкилоти таълим
хизматларини истеъмолчиларга етказиб берганда, ундан молиявий манфаатдорлик
кўзда тутилмайди ва солиқлар ҳам тўланмайди. Ваҳоланки, давлат таълим
хизматларини минимал арзон харажатлар орқали аҳолига таълим хизматини етказиб
беради. Аслида, унинг натижаси аҳолининг таълим натижасида шаклланган билим ва
кўникмалари орқали ялпи ички маҳсулотда акс этади. Жумладан, инновацияларнинг
яратилиши, илмий сиғимкорлиги юқори бўлган маҳсулотларнинг яратилиши каби
ҳолатлар билан ўз ифодасини топади.

Фикримизча, бюджет харажатлари индикаторларини харажатларга нисбатан

бирламчи босқичда эмас, балки мазкур харажатлар орқали шакллантирилган
(инсонларнинг билим-тажрибаси, соғлиқ даражаси, сиёсий фаолияти каби)
иккиламчи босқичдаги кўрсаткичлари билан ўлчаниши мақсадга мувофиқ
ҳисобланади. Буларга биз қуйидаги баъзи омилларни келтиришимиз мумкин:

ялпи ички маҳсулот (жумладан, экспорт) таркибида илмий сиғимкорлиги

юқори бўлган маҳсулотларнинг улуши;

таълим ва тиббий хизматларнинг экспорт қилиниш миқёси ёки мамлакат

экспортида бюджет муассасаларининг ижтимоий хизматлари улуши;

фан харажатлари яратилган илмий ишланмаларнинг тижоратлаштирилганлик

даражаси ёки бюджет харажатларига нисбатан тижоратлаштирилган қийматнинг
юқорилиги;

маданий обидалар ва тарихий биноларни сақлашга қилинган харажатлар

ҳисобидан туризмдан келган даромадларнинг нисбий юқорилиги;

тиббий соҳадаги давлат харажатларига натижасида ўртача умр кўриш

давомийлигининг актив даври узайиши;

марказлашган инвестицияларнинг жами инвестицияларга нисбатан улуши ва

унинг ижтимоий натижасининг индикаторлари.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотни амалга оширишда панель маълумотларни Ўзбекистон Республикаси

молия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида бюджет


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

23

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

харажатларининг самарадорлигини баҳолашга қаратилган тадқиқотлар олиб
борилади ва самарадорликни баҳолашга имкон берувчи миллий хусусиятлардан
келиб чиқиб кўрсаткичлар тизими шакллантирилади.

Таҳлил ва натижалар

Ўзбекистонда ЯИМни яратилишида янги қўшилган қийматнинг ўсиши 2007-2017

йилларда 2,1 баробарга ошганлигини кўриш мумкин. Бунда сезиларли ўсиш қурилиш
соҳасида амалга ошган бўлса, саноатда қўшилган қийматнинг ортиши энг кам 1,7
баробарни ташкил этган[14]. Бу ўз навбатида, саноатда қўшилган қийматнинг
яратилиши учун зарурий шарт-шароитларни яратилишини кўрсатиб турибди. Мазкур
кўрсаткичнинг шаклланишига таъсир этган омилларнинг яна бири сифатида кичик
бизнеснинг ЯИМдаги улушининг 2017 йилда 54,9 фоизга етганлиги билан боғлаш
мақсадга мувофиқ. Жаҳон тажрибасидан маълумки, бу албатта, қўшилган қийматнинг
яратилиши билан эмас балки, иш билан таъминлашнинг ва аҳолини даромадлар
билан таъминлашни ўзида акс эттиради.

Халқаро тажрибадан маълумки, кичик бизнес экспортни ривожлантиришда ҳал

этувчи ролни таъминлаб бера олмайди. Шу сабабли, мамлакатимиз экспортида ҳам
тайёр маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг улуши юқори эмас. Жумладан, PhD Л.Мингишов
ўзининг

тадқиқотида

мамлакатимиз

экспортида

жамланганлик

даражаси

юқорилигини изоҳлаб беради ва “2014-2016 йилларда Ўзбекистоннинг асосий
экспорт товарлари бўйича энг катта улушга эга 3 та маҳсулотнинг ўртача ҳиссаси
қимматбаҳо металларда 99,9 фоиз, минерал ёқилғи энергетика маҳсулотларида 99,6
фоиз, пахта ва пахта маҳсулотларида 75,8 фоизни ташкил этган. Мазкур экспорт
маҳсулотлари доирасида энг катта улушга эга 3 та бозорнинг ўртача ҳиссаси ҳам
юқори кўрсаткичга эга бўлиб, 2014-2016 йилларда қимматбаҳо металларда 99,8 фоиз,
минерал ёқилғи энергетика маҳсулотларида 98 фоиз, пахта ва пахта маҳсулотларида
эса 87,6 фоизни ташкил этади. Ушбу кўрсаткичлар мамлакатимизнинг экспорт
товарлари таркиби ва бозорлари жамланганлик даражаси юқори эканлигидан
далолат беради[15]” деб таъкидлаб ўтади.

Шунингдек, 2019 йилнинг январь ойида Ўзбекистон экспортининг 48,5

фоизини[16] ёки 812 млн. АҚШ доллари миқдоридаги улушини олтин захирасини
сотишдан шаклланганлигини таъкидлаш лозим.

Фикримизча, юқорида қайд этиб ўтилган рақамлар ва илмий хулосаларнинг

мавжуд эканлиги, Ўзбекистонда қўшилган қиймат яратилишида илмий сиғимкорлиги
юқори бўлган товарларнинг улуши паст эканлигидан далолат бермоқда. Шу боисдан,
таълим тизими харажатларини амалга оширилишида қўшилган қиймат яратилишига
бўлган таъсирини баҳолаш муҳим ҳисобланади. Таъкидлаш лозим, таълим
тизимининг натижавийлиги мамлакатда яратилаётган қўшилган қийматдаги ифодаси
муҳим аҳамиятга эга.

Жумладан, Х. Риндерманн, М. Сейлер ва Ж. Томпсон томонидан тадқиқотлар

асосида олинган илмий хулосаларга кўра, таълимнинг ЯИМни яратишдаги таъсирини
юқори баҳолаб беришади. Ушбу тадқиқотда IQ (intelligence quotient – интеллект
даражаси) коэффициенти бир пунктга ошиши ЯИМнинг киши бошига ортиши ўртача
230 АҚШ долларига тенг бўлишини қайд этиб ўтишади[17].

Бу борада, ўзбекистонлик олимлар ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишади.

Хусусан, академик С.Гулямов бошчилигида олиб борилган тадқиқотларда қуйидагича


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

24

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

илмий хулоса баён этиб ўтилади: “интеллектуал салоҳиятнинг ўсиши 3 қисмга
бўлинади: 1. 20-30 % наслига (яъни, етти пушти ва насл-насабига боғлиқ бўлиб,
2. 20-25 % етишмаган сув ва озиқ-овқат терапиясига, 3. 50 % эса устоз-
ўқитувчиларга боғлиқдир. Зотан, одамнинг янги билим, технология ва инновация
яратиш қобилиятларини фақат «ўқиш, ўқиш ва яна ўқиш» боқиманда шиор
билан чегараланиб қолмаслиги керак! Чунки, одам умр бўйи ўқиса, болаларига
тарбия бермаса, оиласига бепарво бўлса, ишлаб чиқаришда иштирок этмаса, янги
билим йўналишлари ва инновациялар яратмаса – у ривожланишдан, яъни
такомиллаша боришдан тўхтайди![18]”. Мазкур фикрдан ҳам келиб чиқиб айтиш
мумкинки, ЯИМни яратишда қўшилган қиймат нафақат таълим билан, балки соғлиқни
сақлаш билан ҳам боғлиқ эканлигини қайд этиб ўтишади.

Юқоридаги тадқиқот ва илмий хулосаларда ҳам давлат ижтимоий хизматлари

ЯИМни яратилишида муҳим омил сифатида акс этишини асослаб берилган. Шу
нуқтаи назардан, бюджет сиёсатини шакллантиришда ижтимоий хизматларнинг
натижавийлигини баҳолашда юқоридаги хулосаларимиз инобатга олиниши
муҳимдир.

2-жадвал

2017-2018 йилда Давлат бюджети харажатларининг янги йўналишлари

Бюджет харажатлари номи

2017

2018

2017

2018

Млрд. сўм

Млрд.

сўм

Жами

бюджетда

улуши

фоизда,

Жами

бюджетда

улуши

фоизда,

Фуқаролар ўз-ўзини бошқариш
органларини сақлаш харажатлари

498,6

-

1,0

-

Захира жамғармалари

312,2

-

0,6

-

Умумий аҳамиятдаги давлат хизматлари

-

11781,8

-

14,8

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш

-

212,4

-

0,2

Уй-жой ва коммунал хизматлари

-

2245,6

-

2,8

Ижтимоий ҳимоя

-

8803,0

-

11,0

Жами

-

-

1,6

28,8

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари

(

www.mf.uz

).


Ўзбекистон Республикасида 2017 йил 7 февралда мамлакатни ривожлантиришга

қаратилган Харакатлар стратегияси қабул қилингандан сўнг бюджет сиёсатида ҳам
баъзи ўзгаришлар юзага келди. Бинобарин, 2017-2018 йилларга қадар бюджет
харажатлари таркибида бўлмаган ёки хусусияти жиҳатидан бошқа бўлган харажатлар
бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилди. Қайд этиш
лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига
давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5278-сонли фармони асосида янги институтни
шакллантириш натижасида ушбу фаолиятни молиялаштиришнинг сезиларли қисми
бюджет харажатлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланди. Эътибор бериб
қаралса, мазкур институтни ташкил этиш орқали бюджет харажатларини амалга


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

25

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

оширишда сезиларли ўзгариш юзага келган. Жумладан, 2018 йилда жами бюджет
харажатларига нисбатан 15 фоизни (2.2-жадвалга қаранг) ташкил этган. Мазкур
маблағларни бюджетдан соғлиқни сақлаш тизимига йўналтирилган бюджет
харажатларига нисбатан 1,4 баробар[19] кўп эканлигини ҳам қайд этиш лозим.

Бюджет сиёсатидаги яна бир ўзгаришлардан бири – бу аҳолини ижтимоий ҳимоя

қилиш харажатлари жамига нисбатан 11 фоизни ташкил этмоқда (2.2-жадвалга
қаранг). Бу албатта кичик рақам эмаслигини кўриш мумкин, мазкур харажатларнинг
самарадорлик даражасини аҳоли даромадларининг истеъмол босқичидан жамғариш
ёки инвестиция босқичига ўтилиши билан белгиланади, деб ҳисоблаймиз.

Хусусан, давлат бюджети ҳисобидан аҳоли истеъмолини таъминлаш ва шу йўл

билан ялпи талабни мувозанатлаштириш муҳим аҳамиятга эга, деб ўйлаймиз.
Масалан, ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги нисбатни доц. З.Бердиназаров
томонидан таҳлил этилганда, 2001-2016 йилларда ядпи талабнинг ялпи таклифга
қараганда катта эканлигини қайд этиб ўтади. Бу ўз навбатида, ялпи талабнинг
таркибида истеъмолнинг улуши юқори эканлигини англатади. Фикримизча, истеъмол
кейинги инвестиция жараёнлари жадал бўлмаётганлиги бюджетнинг аҳоли
даромадларини

таъминлашдаги

роли

фақат

истеъмол

билан

чекланиб

қолаётганлигини кўрсатиб турибди.

Хусусан, ялпи талаб таркибида истеъмолнинг улуши 2001-2016 йилларда 77-79

фоизни ташкил этганлиги[20], бюджетнинг ижтимоий ҳимоя харажатлари қўшимча
қиймат яратишга билвосита таъсир этмаётганлигини кўрсатиб турибди. Мазкур
фикримизнинг яна бир далили сифатида Ўзбекистонда Жини коэффициентининг
сезиларли даражада яхшиланганлигини қайд этиш мумкин. Хусусан, ушбу кўрсаткич
2000 йилда 0,39га тенг бўлган бўлса, 2017 йилга келиб 0,26ни ташкил этган [21]. Бу
эса, бюджет ижтимоий ҳимоя харажатлари аҳолининг истеъмолини эмас, балки
жамғариш ёки инвестиция қилиш жараёнларини рағбатлантириш зарур деган,
хулосани шакллантиришга замин ҳозирлайди.

3-жадвал

Давлат бюджетининг ижтимоий хусусиятдаги айрим харажатлари таркиби

Кўрсаткичлар номи

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

Ижтимоий таъминот

72,2

86,9

106,4

126,2

147,5

161,1

435,3

-

Болали оилаларни
ҳисобга олган ҳолда
ижтимоий нафақалар

1378,4 1617,2 1611,3 1805,0 2102,6 2043,2 2238,4

-

Қишлоқ жойларда якка
тартибдаги уй-жойлар
қуриш дастурини
биргаликда
молиялаштиришга
кредит линияси

-

-

374,7

706,7

869,8 1335,5 214,0

-

Бизнингча, бюджет харажатлари самарадорлиги тўғрисида фикр юритилганда

унинг нафақат жорий, балки якуний натижаларини ҳам инобатга олиш зарур. Шу
боисдан, ижтимоий ҳимоя харажатлари ҳам аҳолининг истеъмолини эмас, балки
инвестиция

жараёнларини

фаоллаштиришга

шарт-шароит

яратиши

муҳим

ҳисобланади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

26

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Юқоридаги таҳлилларни давом эттирган ҳолда қарайдиган бўлсак, бюджетнинг

ижтимоий роли доимий аҳамиятга эга эканлигини кўриш мумкин. Масалан,
ижтимоий таъминот ва болали оилаларга нафақалар тўлаш жами бюджетга нисбатан
2011-2017 йилларда ўртача 4 фоиз атрофида эканлигини инобатга олсак, ушбу
йўналишдаги харажатлар 2018 йилга келиб амалга оширилмаган. Шунингдек, болали
оилаларга нафақалар тўлаш ҳажми бошқа йўналишдаги харажатларга нисбатан
сезиларли даражада катта эканлигини кўриш мумкин (2.3-жадвалга қаранг). Шундай
бўлишига қарамасдан, 2018 йилга келиб ушбу хусусиятдаги харажатлар 3,2 баробарга
ортиб, жамига нисбатан 10 фоиздан ортиқни ташкил этган (2.2-жадвалга қаранг).

Фикримизча, бюджетнинг аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги

харажатларида 2018 йилга келиб кескин ўзгаришларни таъкидлаш лозим. Жумладан,
2017 йилга қадар амалда бўлган харажатлар 2018 йилга келиб “ижтимоий ҳимоя”
номи билан 3 баробардан ортиқ миқёсда ошганлиги мазкур фикрларимизни
тасдиқлаб беради. Шу боисдан, бюджет харажатларини амалга оширишда уларнинг
самарадорлигини баҳолашда нафақат бевосита, балки билвосита натижаларни
инобатга олиш муҳим, деб ҳисоблаймиз.

Хулоса ва таклифлар

Бюджет харажатлари самарадорлигини белгиловчи умумий омиллар сифатида

қуйидагиларни инобатга олиш зарур:

бюджет харажатларининг асосланганлиги ва тақдим этиш шартлари;

бюджет харажатларининг етарлилиги;

бюджет харажатларининг мультипликацион натижадорлиги.

Қайд этиб ўтилган омиллар бюджет харажатларининг йўналишидан қатъи назар

жорий этиш муҳимдир. Бироқ, бюджетнинг соҳалар бўйича самадаорлигини баҳолаш
бир мунча ўзаро фарқланади. Масалан, таълим ва тиббий хизматларнинг
самарадорлигини баҳолаш ягона мезонларга асослана олмайди. Биз қуйида бюджет
харажатлари йўналишларининг айрим турлари бўйича самадорликни белгиловчи
омилларни келтириб ўтамиз. Жумладан, мактабгача таълим соҳасида:

давлат мактабгача таълим хизматлари юзасидан эътироз/таклифларнинг

умумий сонида ота-оналар томонидан тўлов юзасидан қилинган мурожаатларнинг
улушининг пастлиги;

давлат мактабгача таълим тизимида бюджет ва бюджетдан ташқари

маблағларда барқарор нисбатнинг мавжудлиги;

2-3 ёшгача бўлган болаларнинг оналарининг умумий сонида ишлаёгган

оналарнинг улуши (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19
июлдаги 528-сонли қарори билан давлат мактагача муассасасига қабул 3 ёш қилиб
белгиланган);

3-7 ёшгача бўлган болаларни давлат мактабгача таълим муассасасида қамраб

олиниш даражаси;

давлат мактабгача таълим муассасасида кам даромадли (ижтимоий таъминот

ёки нафақа олаётган) оилаларнинг фарзандларининг умумий нисбатан улуши (мазкур
кўрсаткич бюджетнинг мактабгача таълим харажатлари ва ижтимоий ҳимоя
харажатлари билан уйғун бўлиши лозим);


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

27

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

давлат мактабгача таълим тизимининг лаёқатлилиги тизимнинг умумий қабул

қилиш жойлари сонини мактабгача таълим муассасага қатнаётган болаларнинг улуши
(мазкур кўрсаткич 1 дан катта бўлмаслиги керак);

давлат мактабгача таълим муассасаларида ишлаётган ходимларнинг сони

умумий штат жадвалидаги улуши (мазкур кўрсаткич 1 дан кам бўлмаслиги керак).

давлат мактабгача таълим тизимидаги макроиқтисодий самарадорлик

жиҳатидан юқоридаги кўрсаткичлар таклиф қилинди.

Шунингдек, халқ таълими тизимидаги молиявий самардорликни белгилаб

берувчи омилларнинг маълум қисми сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

мактабда ўқувчиларнинг бир синфдаги сонининг 20-25 та атрофида бўлиши;

ўқувчиларнинг мактабга яқин жойдан туриб қатнашлари ёки умумий ўқувчилар

сонида узоқдан қатновчилар улушининг камлиги;

мактабларда уларга бириктирилган ўқувчилар сонининг ҳақиқатда ўқиётган

ўқувчилар сонига нисбати (мазкур кўрсаткич 1 дан кўп бўлмаслиги лозим);

ўқувчиларнинг фан бўйича танловлар ёки мусобақалардаги ғолиблигининг

мавжуд бўлиши;

мактаб битирувчилари умумий сонида олий таълим олишни давом

эттирганларнинг улуши (мазкур кўрсаткич 1 га яқин бўлиши);

ўқитувчиларнинг “кадрлар қўнимсизлиги” мезонининг кам бўлиши;

умумий ўқитувчилар сонининг уларга ажратилган штатлар бирлигига нисбати

(мазкур кўрсаткич 1 дан кўп бўлмаслиги лозим);

ўқитувчиларларнинг умумий сонида узоқ муддатли даврга тенг бўлган меҳнат

фаолиятига эга бўлганлар сонининг кўп бўлиши;

Тадқиқотларимизни давом эттирган ҳолда, таълим тизимининг давоми

сифатида олий таълимда бюджет харажатларининг самарадорлигини баҳолашда
қуйидаги омилларни инобатга олиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз:

олий таълим олиш давридаги ёшларни қамраб олиш миқёси;

бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг ўзаро нисбати (мазкур

кўрсаткич 1 дан катта бўлмаслиги лозим);

олий таълим олиш учун тўловнинг олий таълим муассасалараро

табақалашганлиги;

олий таълим битирувчиларининг ишга жойлашиш коэффициентининг

юқорилиги.

Хулоса қилиб айтганда, юқоридаги илмий хулосалар асосида шакллантирилган

таклифларни амалиётга жорий этиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

References

1.

Byudjetny kodeks Rossiyskoy Federatsii ot 31.07.1998 N 145-FZ (red. ot

27.12.2018).

2.

Byudjetny kodeks Respubliki Kazaxstan ot 4 dekabrya 2008 goda № 95-IV.

3.

Finansy: Uchebnik dlya vuzov / Pod red. prof. M.V. Romanovskogo i dr. — M.:

YUrayt-M, 2004.— S. 191.

4.

Finansy: uchebnik dlya studentov vuzov / Pod. red. G.B. Polyaka. — 3-e izd.,

pererab. i dop. — M.: YUNITI-DANA, 2008.—S. 274.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

28

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

5.

Finansy: uchebnik / A.G. Gryaznova, E.V. Markina, M.JI. Sedova i dr.; pod. red.

A. G. Gryaznovoy, E.V. Markinoy. - 2-e izd., pererab. i dop. — M.: Finansy i statistika, 2012.
— S. 281.

6.

B.M. Sabanti. Teoriya finansov: Uchebnoe posobie. — M.: Menedjer, 1998. — S.

103.

7.

Godin A. M. Byudjetnaya sistema Rossiyskoy Federatsii: Uchebnik / A.M. Godin,

V.P. Goreglyad, I.V. Podporina. —9-e izd., ispr. i dop. — M.: Izdatelsko-torgovaya
korporatsiya «Dashkov i K», 2010. — S.129.

8.

Finansy: Uchebnik dlya studentov vuzov / L.M. Pod’yablonskaya. - M.: YUNITI-

DANA, 2010. – S.165.

9.

SHaxmalov, F.I. Teoriya gosudarstvennogo upravleniya. – M.: ZAO Ekonomika,

2002. –s. 562.

10.

Eshnazarov T. Davlat moliyasi tizimida institutsional islohotlar va uni rivojlantirish

omillari// Iqtisod va moliya. 2012 y. №12

11.

Pulatov D.X. O‘zbekiston Respublikasi Davlat byudjeti g‘azna ijrosini

takomillashtirishning metodologik jihatlari: i.f.d. (DSc) ... avtoreferat. – T.: BMA, 2017. – 68
b.

12.

Fayzullaev YO.SH., Azizova I.A. Byudjetni o‘rta muddatli rejalashtirish: - Toshkent,

2010 - 152 b

13.

Suxarev, O.S. Teoriya effektivnosti ekonomiki / O.S. Suxarev. – M.: Finansy i

statistika, 2009. – S. 156.

14.

O‘zbekiston

Respublikasi

Statistika

qo‘mitasi

ma’lumotlari.

https://stat.uz/uploads/docs/Sns-1991-2017-uz.pdf

15.

Mingishov L.O‘. O‘zbekistonning eksport raqobatbardoshligini oshirishning asosiy

yo‘nalishlari: i.f..f.b.d.dis. ... avtoreferati. – T.: JIDU, 2018. – 49 b.

16.

O‘zbekiston

Respublikasi

Statistika

qo‘mitasi

ma’lumotlari:

https://stat.uz/uz/press-sluzhba/novosti-gks/5431-o-zbekiston-respublikasining-tashqi-
savdo-aylanmasi-2019-yil-yanvar

17.

Rindermann H., Sailer M., Thompson J. The impact of smart fractions, cognitive

ability of politicians and average competence of peoples on social development//Talent
Development & Excellence, 2009. - №1(1). - pp. 3-25.

18.

Gulyamov S.S., Jumaev N.X., Raxmonov D.A., Tashxodjaev M.M. Ijtimoiy sohada

investitsiyalarning samaradorligi. Monografiya. –T.: IQTISODIYOT, 2019. – 335 b.

19.

O‘zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi ma’lumotlari asosida tadqiqotchi

tomonidan tayyorlangan.

20.

Berdinzarov Z. Devalvatsiya siyosatining makroiqtisodiy ko‘rsatkichlarga ta’miri va

uni takomillashtirish masalalari // Jamiyat va boshqaruv. – T.: 2017, - №2. – 118-130 bb.

21.

O‘zbekiston

Respublikasi

Statistika

qo‘mitasi

ma’lumotlari.

https://stat.uz/uploads/docs/tur-dar-17uz1.pdf

Библиографические ссылки

Byudjetny kodeks Rossiyskoy Federatsii ot 31.07.1998 N 145-FZ (red. ot 27.12.2018).

Byudjetny kodeks Respubliki Kazaxstan ot 4 dekabrya 2008 goda № 95-IV.

Finansy: Uchebnik dlya vuzov / Pod red. prof. M.V. Romanovskogo i dr. — M.: YUrayt-M, 2004.- S. 191.

Finansy: uchebnik dlya studentov vuzov / Pod. red. G.B. Polyaka. — 3-e izd., pererab. i dop. - M.: YUNITI-DANA, 2008.-S. 274.

Finansy: uchebnik / A.G. Gryaznova, E.V. Markina, MJI. Sedova i dr.; pod. red. A. G. Gryaznovoy, E.V. Markinoy. - 2-e izd., pererab. i dop. — M.: Finansy i statistika, 2012. - S. 281.

B.M. Sabanti. Teoriya finansov: Uchebnoe posobie. — M.: Menedjer, 1998. — S. 103.

Godin A. M. Byudjetnaya sistema Rossiyskoy Federatsii: Uchebnik / A.M. Godin, V.P. Goreglyad, I.V. Podporina. —9-e izd., ispr. i dop. — M.: Izdatelsko-torgovaya korporatsiya «Dashkov i К», 2010. — S.129.

Finansy: Uchebnik dlya studentov vuzov / L.M. Pod'yablonskaya. - M.: YUNITI-DANA, 2010.-S.165.

SHaxmalov, F.l. Teoriya gosudarstvennogo upravleniya. - M.: ZAO Ekonomika, 2002. —s. 562.

Eshnazarov T. Davlat moliyasi tizimida institutsional islohotlar va uni rivojlantirish omillari// Iqtisod va moliya. 2012 y. №12

Pulatov D.X. O'zbekiston Respublikasi Davlat byudjeti g'azna ijrosini takomillashtirishning metodologik jihatlari: i.f.d. (DSc)... avtoreferat. -T.: BMA, 2017. - 68 b.

Fayzullaev YO.SH., Azizova I.A. Byudjetni o'rta muddatli rejalashtirish: -Toshkent, 2010 -152 b

Suxarev, O.S. Teoriya effektivnosti ekonomiki / O.S. Suxarev. - M.: Finansy i statistika, 2009. - S. 156.

O'zbekiston Respublikasi Statistika qo'mitasi ma'lumotlari. https://stat.uz/uploads/docs/Sns-1991-2017-uz.pdf

Mingishov L.O'. O'zbekistonning eksport raqobatbardoshligini oshirishning asosiy yo'na I ishla ri: i.f..f.b.d.dis.... avtoreferati. - T.: JI DU, 2018. - 49 b.

O'zbekiston Respublikasi Statistika qo'mitasi ma'lumotlari: https://stat.uz/uz/press-sluzhba/novosti-gks/5431-o-zbekiston-respublikasining-tashqi-savdo-aylanmasi-2019-yil-yanvar

Rindermann H., Sailer M., Thompson J. The impact of smart fractions, cognitive ability of politicians and average competence of peoples on social development//Talent Development & Excellence, 2009. - №1(1). - pp. 3-25.

Gulyamov S.S., Jumaev N.X., Raxmonov D.A., Tashxodjaev M.M. Ijtimoiy sohada investitsiyalarning samaradorligi. Monografiya. -T.: IQTISODIYOT, 2019. - 335 b.

O'zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi ma'lumotlari asosida tadqiqotchi tomonidan tayyorlangan.

Berdinzarov Z. Devalvatsiya siyosatining makroiqtisodiy ko'rsatkichlarga ta'miri va uni takomillashtirish masalalari // Jamiyat va boshqaruv. - T.: 2017, - №2. -118-130 bb.

O'zbekiston Respublikasi Statistika qo'mitasi ma'lumotlari.

https://stat.uz/uploads/docs/tur-dar-17uzl.pdf

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов