Основные направления совершенствования финансовой стратегии местных бюджетов

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
17-28
26
4
Поделиться
Примова, Н. (2021). Основные направления совершенствования финансовой стратегии местных бюджетов. Экономика и инновационные технологии, (5), 17–28. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/12134
Нигора Примова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье рассматривается, что обеспечение исполнения местных бюджетов и укрепление их финансовой устойчивости является важным аспектом финансовой стратегии. Намечены важные предложения по укреплению финансовой устойчивости местных бюджетов. Эффективное функционирование финансовой стратегии местных бюджетов во многом зависит от финансового потенциала региона. Были сформированы предложения по формированию финансовых стратегий местных бюджетов.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

17

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ СТРАТЕГИЯСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Примова Нигора Икром қизи

Тошкент давлат иқтисодиёт университети таянч доктаранти

E-mail:

n.primova@tsue.uz

Аннотация

.

Ушбу мақолада

маҳаллий бюджетларнинг ижросини таъминлаш ва

уларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш молиявий стратегиянинг муҳим
йўналиши эканлиги тадқиқ этилган. Маҳаллий бюджетлар молиявий барқарорлигини
мустаҳкамлаш бўйича муҳим таклифлар баён этилган. Маҳаллий бюджетларнинг
молиявий стратегияси самарали ишлаши кўп жиҳатдан ҳудуднинг молиявий потенциалига
боғлаб асосланган.

Калит

сўзлар:

Маҳалий бюджет, молиявий стратегиялар, даромадлар, бюджет

барқарорлиги,

харажатлар барқарорлиги,

бюджет тушумлари, молиявий тақчиллик,

молиявий қарамлик коэффициенти, харажатлар монандлиги.

Аннотация

.

В этой статье рассматривается, что обеспечение исполнения местных

бюджетов и укрепление их финансовой устойчивости является важным аспектом
финансовой стратегии. Намечены важные предложения по укреплению финансовой
устойчивости местных бюджетов. Эффективное функционирование финансовой
стратегии местных бюджетов во многом зависит от финансового потенциала региона.

Были сформированы предложения по формированию финансовых стратегий местных
бюджетов.

Ключевые слова:

местный бюджет, финансовые стратегии, доходы, устойчивость

расходов, устойчивость бюджета, доходы бюджета, финансовый дефицит, коэффициент
финансовой зависимости, сходство расходов.

Abstract.

This article discusses that ensuring the execution of local budgets and strengthening

their financial stability is an important aspect of the financial strategy. Important suggestions have
been outlined to strengthen the financial sustainability of local budgets. The effective functioning of
the financial strategy of local budgets largely depends on the financial potential of the region.
Proposals were made to formulate financial strategies for local budgets.

Keywords:

local budget, financial strategies, revenues, sustainability of expenditures, budget

sustainability, budget revenues, financial deficit, coefficient of financial dependence, similarity of
expenditures.

Кириш

2017

–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида маҳаллий бюджет даромадлари
базасини ошириш, уларнинг молиявий мустақиллигини таъминлаш, маҳаллий
бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга қаратилган бюджетлараро
муносабатларни такомиллаштириш, ҳудудлар, туман ҳамда шаҳарларни комплекс ва
мутаносиб ҳолда ижтимоий

-

иқтисодий тараққий эттириш, инвестиция муҳитини

яхшилаш орқали ҳудудларга хорижий сармояларни фаол жалб этиш каби устувор
вазифалар белгиланган бўлиб

[1],

мазкур вазифаларни таъминлашда ривожланган

давлатлар илғор тажрибасини ўрганиш, уларнинг ижобий натижаларини
республикада қўллаш муҳим масала ҳисобланади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

18

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш

.

Мирзиёев 2020 йилнинг 9 июнь куни

бўлиб ўтган миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб
масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда иқтисодиёт барқарорлигини
таъминлаш йўналишларини санаб ўтди. Йиғилишда давлат раҳбари янгича ёндашув
ва

инструментларни қўллаш орқали жорий йил иқтисодиётда ўсиш суръатларини

таъминлаш учун барча имкониятлар борлигини таъкидлаб, шу

борадаги 8 та

асосий

йўналишни кўрсатиб ўтди. Бу йўналишларнинг биринчиси, иқтисодиёт ва

бюджет

барқарорлигини таъминлаш эканлиги таъкидланиб, барча соҳаларга бюджет тушуми
ва

харажатларини оптималлаштириш топширилди. Корхоналар фаолиятини қайта

тиклаш ва

солиқ маъмуриятчилигини яхшилаш ҳисобига қўшимча даромадларни

таъминлаш, ташқи қарз битимларини

тузишда белгиланган чекловдан ошмаслик

бўйича кўрсатма берилди[

2].

Юқоридагилардан келиб чиқиб, маҳаллий бюджетлар даромадини ошириш,

уларнинг барқарорлигини таъминлаш чора

-

тадбирларини амалга оширишда

маҳаллий бюджет даромадлар сиёсатини самарали олиб бориш бўйича илмий
асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишда мазкур масалага тизимли ёндашиш
муҳим ўрин тутади.

Хусусан, ривожланган давлатларда даромадлар сиёсатини

самарали олиб боришда маҳаллий бюджетнинг даромад базасини белгилашдаги
солиқ потенциали, маҳаллий бюджет даромадлар таркибини шакллантириш тартиби,
солиқли даромадларнинг турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимланиши
механизмлари каби омиллар муҳим роль ўйнайди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ўзбекистон Республикасида маҳаллий бюджет даромадларининг ҳозирги

тузилмасида баъзи бир

муаммолар мавжуд бўлиб, уларни маҳаллий бюджет

даромадларининг ўсиши учун қўшимча захираларни топиш орқали бартараф этиш
мумкин. Биринчидан, бу солиқ ва солиқдан ташқари тушумлар нуқтаи назаридан
амалга оширилиши керак, иккинчидан, бюджетни қайта тақсимлаш жараёнида
ҳудудга маблағ

жалб қилиш билан амалга ошириш мумкин

.

Иқтисодий нуқтаи назардан, солиқ ва солиқдан ташқари тушумларнинг ўсиши

учун қўшимча заҳираларни топиш ва жалб қилиш нафақат маҳаллий бюджетларни
тўлдириш, балки замонавий ҳуқуқий маконни шакллантириш, тадбиркорликни
ривожлантириш учун шарт

-

шароитлар

,

турли ижтимоий йўналтирилган шаҳар

дастурлари ва уларни амалга ошириш масаласидир.

Россиялик иқтисодчилардан Ю.А. Власованинг фикрига кўра “Маҳаллий

бюджетларнинг даромадли салоҳияти давлат

-

хусусий шерикликни янада фаолроқ

амалга оширишни, солиқ имтиёзларини жорий этиш ва бюрократик жараёнларни
тезлаштириш ва соддалаштириш орқали бизнес юритишни иложи борича
осонлаштиришни, ноишлаб чиқариш харажатлари улушини камайтиришни ва ишлаб
чиқариш харажатларини кўпайтиришни талаб қилади.

Натижада

минтақадаги бюджет

сиёсати самарадорлигининг ошишига олиб келади. Маҳаллий бюджетларнинг
даромад салоҳиятини ошириш бўйича комплекс қарор узоқ муддатли истиқболда
бутун минтақа иқтисодиёти учун кучли ижобий таъсир кўрсатади”

[3].

А. Селезнев, Н. Доценколарнинг фикрига кўра

“маҳаллий бюджетларнинг реал

молиялаштириш тақчиллиги муаммоси билан боғлиқ ҳолда маҳаллий бюджетлар
даромадларини шакллантириш тизими

-

муҳим макроиқтисодий вазифа”

[4],

деб

ҳисоблайдилар.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

19

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

О.В. Серебрякова таъкидлаганидек, “Ҳудудларни

молиявий таъминлаш

маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимини ислоҳ қилишнинг энг қийин ва долзарб
масалаларидан бири”

[5]

, деб таъкидлайди.

Кўпчилик олимлар томонидан инвестицион ёки бюджет салоҳияти

сифатида

талқин этиладиган “маҳаллий бюджетларнинг даромад потенциали”, унинг
элементлари ва улар орасидаги муносабатлар моҳиятининг ягона концептуал
аппарати йўқлиги

,

унинг шаклланиши, фаолият кўрсатиши

ҳамда ривожланиш

жараёнларини

мураккаблаштиради

Шуни таъкидлаш керакки, “даромад”, “молиявий”

ва “инвестицион”

потенциаллар мустақил тоифалар бўлиб, улар кириш элементлари, таъсир қилиш
механизми ва бошқалар билан фарқ қилади. Шу билан бирга улар маълум даражада
бир

-

бирига мос келади, яъни инвестицион

салоҳияти қисман молиявий ва молиявий

салоҳият инвестициялар учун ажратилган ресурсларнинг бир қисмидир.

Россиялик иқтисодчи, профессор О.Сухарев барча даражадаги бюджет

даромадлари

манбаларини

тубдан

ўзгартириш,

бюджет

механизмини

рағбатлантиришга йўналтирилган харажатларни самарали фаолият натижаларни
жорий этиш тизимини илгари суради [

6].

Бизнингча, ҳудудий молиявий сиёсатнинг таркибига қуйидагиларни киритиш ва

уларни ҳудуд нуқтаи назаридан амалга оширишга нисбатан стратегияси ишлаб чиқиш
мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

бюджет

-

солиқ сиёсати;

кредит сиёсати;

инвестиция сиёсати. Бизнингча, ҳудудий молиявий сиёсатнинг таркиби сифатида
бюджет

-

солиқ

сиёсатини

амалга

оширишда

бюджет

даромадларини

шакллантиришдан ҳудудий манфаатдорликни ва харажатларни тақсимлашни
либераллаштиришни таъминлаш асосий омил бўлиши лозим. Бунда давлат марказий
органлари тартибга солиш тадбирларини амалга ошириш керак. Кредит ва инвестиция
сиёсатини олиб борилишида ҳудудий потенциали ва унинг ўзига хос хусусиятларини
инобатга олиш орқали таъминланиши муҳим масала ҳисобланади

[7].

Шу боисдан, биз тадқиқотимизнинг асосий йўналиши сифатида эътиборни

ҳудудий бюджет

-

солиқ сиёсатининг устуворликларига қаратамиз. Тадқиқотимизни

ҳудудий моливий сиёсатнинг шаклланиши ва унинг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ
этишда олим ва мутахассисларнинг илмий асарларини ўрганиш билан давом
эттирамиз.

Ўзбекистонлик олимлар ҳам ўзларининг илмий асарларида ҳудудий молиявий

сиёсатнинг айрим жиҳатларига тўхталиб ўтишган. Хусусан, фискал сиёсатнинг назарий
асослари тўғрисида Х.Асатуллаев қуйидаги илмий хулосаларни бериб ўтади[

8]:

“иқтисодий фанларда ва ривожланган мамлакатлар реал амалиётидан келиб чиқиб

,

давлат фискал сиёсатининг иқтисодий фаолликни кўрсатувчи иқтисодий ўсиш,
инвестицион фаоллик ва бандликни рағбатлантирувчи назарий методологик, илмий
асосланган ёндашувини ишлаб чиқиш. Бу мамлакат тараққиёт даражаси, ҳудудий
мутаносибликлар, бандлик, аҳоли истеъмол даражасини рағбатлантирувчи дастак ва
воситаларини ҳисобга олишни тақозо қилади”. Фискал сиёсат иқтисодий ўсишнинг
муҳим омили сифатида кўрсатиб ўтилмоқда. Хусусан, иқтисодий ўсиш, инвестицион
фаоллик ва бандликни таъминлаш каби вазифаларни бажариши назарий асосланган.
Бу эса, ҳудудий нуқтаи назардан ҳам ўзининг моҳиятини сақлаб қолади, деган
хулосани беради. Шу боисдан, фискал сиёсатни ҳудудий жиҳатдан ҳам
такомиллаштириш

иқтисодиётни

эркинлаштириш

шароитидаги

асосий

устуворликлардан бири ҳисобланади. Э.Муминова ҳудудларни ривожлантиришнинг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

20

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

муаммолари ва уларнинг ечимларини акс эттирган илмий мақоласида қуйидагиларга
эътиборни қаратади [

9]:

1. Ҳудудларнинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш дастурини тузишда

маълум тамойилларга асосланиш лозим

:

ҳудудни ижтимоий иқтисодий

ривожланишини давлат томонидан қўллаб қуваватлаш чора

-

тадбирларининг

мақсадлилиги;

ҳудудни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича

ресурсларни тўплаш ва йўналтириш;

белгиланган ҳаракатни назорат қилиш ва

тартиблаш имкониятларининг очиқлиги;

ҳудуд ривожланишини қўллаб

-

қувватлашнинг индивидуаллиги.

2. Саноат корхоналари учун тегишли инфратузилма етарли даражада

ривожлантириш зурур.

3. Қишлоқ жойларда коммунал хизматларни тубдан яхшилаш, саноат

корхоналари учун кадрлар тайёрлаш, уларни хомашё ва материаллар билан
таъминлаш.

4. Ҳудудий инвестиция дастурлари ишлаб чиқишни таъминлаш ва амалга

оширилиши, янги ишлаб чиқариш объектлари қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш.

5. Уй

-

жой коммунал хизматлари кўрсатиш даражаси ва сифатини тубдан

ошириш лозим.

6. Ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий жиҳатдан

ўзгартириш, замонавий агротехнологияларни ва сувдан тежамли фойдаланиш
усулларини жорий этиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш зарур.

Д. Рахмонов ҳудудларни ривожлантиришда инвестицион потенциални

баҳолашни таклиф этади. Ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар билан ялпи
ҳудудий маҳсулотлар ўртасидаги ўзаро ижобий боғлиқликни таъминлаш учун
қуйидагиларга эътибор бериш мақсадга мувофиқлиги қайд этилади [

10]:

ҳудудга жалб этилаётган инвестицияларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотга

нисбатан улушини барқарор тарзда бўлишини таъминлаш;

инвестицияларнинг ўтган йилга нисбатан ўзгариш тенденцияларини кескин

тарзда бўлишини олдини олиш;

инвестицияларнинг ялпи ҳудудий маҳсулот

яратишдаги ўрнини ижобий бўлишини таъминлаш учун инвестициялар ҳажмининг
ялпи маҳсулотга нисбатан улушини халқаро мезонлар бўйича бўлишини (25

-

40 фоиз)

таъминлашга эътибор қаратиш;

табиий

-

иқлим шароитини инобатга олган ҳолда

инвестицияларни жойлаштириш;

ихтисослашув даражасини инобатга олиб,

инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш;

рақобат устунлиги имкониятларини

эътиборга олган ҳолда, устувор соҳаларга инвестицияларни жойлаштириш;

инвестицияларнинг ҳажмига эмас, балки унинг иқтисодий ўсишдаги ижобий
таъсирини инобага олиш Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини
шакллантиришда солиқларнинг ролига алоҳида эътибор қаратган тадқиқотчилардан
О.Мейлиев ўзининг хулосаларни асослаб берган [

11

]. Хусусан, қуйидаги айрим

хулосалари билан танишиш

мумкин:

маҳаллий бюджет даромадлари

барқарорлигини таъминлаш мақсадида умумдавлат солиқларидан ажратмалар
миқдорларини ҳар йили қайта кўриб ўзгартириш киритмасдан, ҳеч бўлмаганда 3 йилда
бир марта ўзгартириш тартибини киритиш лозим;

республика бюджетидан маҳаллий

бюджетларга бюджетлараро трансфертлар ажратиш тизимининг мавжудлиги уларни
юқори бюджетга тобелигини билдиради. Бу ҳолат маҳаллий ҳокимият органларининг
эркинлигини таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини тўлиқ рўёбга чиқариш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

21

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

имконини бермайди

ва маҳаллий ҳокимият органларининг боқимандалигини

кучайтиради. Б.Норматов ҳудудларнинг молиявий сиёсатини шакллантиришда
ҳудудларга мотивацияга сабаб бўлувчи омилларга эътиборни қаратади[

12]

. “Ҳудудлар

даромадлар базасини тўлиқ аниқлаш, турли даражадаги бюджетлар ўртасидаги
солиқлар тақсимоти ва бюджетлараро трансфертларнинг оптимал миқдорини
белгилаш, солиқ тушумлари барқарорлигини таъминлаш ва, шунингдек, илмий
асосланган солиқ тушумлари прогнозини ишлаб чиқиш ҳудудий даромад сиёсати
мотивациясининг муҳим жиҳатлари ҳисобланиб, ҳудудларнинг солиқ потенциалини
баҳолашда муҳим ўрин тутади” деб таъкидлаб ўтади. Юқорида келтириб ўтилган
илмий асарларнинг хулоса марказида ҳудуднинг иқтисодиёт тараққиётини
таъминлашга қаратилган. Уларда ҳудудий молиявий сиёсатнинг турли жиҳатларига
эътибор берилган.

Тадқиқот методологияси

Таҳлил жараёнида маълумотларни статистик гуруҳлаш, қиёсий ва трендли

таҳлил усулларидан фойдаланилди. Мақолада иқтисодчи олимларнинг давлат молия
тизимининг долзарб масалаларидан бири сифатида маҳаллий бюджетлар
барқарорлигини таъминлашга қаратилган илмий

-

назарий қарашлари қиёсий таҳлил

қилинган.

Таҳлил ва натижалар

Маҳаллий бюджетларнинг молиявий эркинлиги ва қарорларни қабул

қилишдаги ваколатларнинг горизонтал аҳамиятга эга бўлиши муҳим

ҳисобланади.

Маҳаллий бюджетларнинг молиявий қарорларнинг мустақил қабул қила олиши
уларнинг нечоғлик ўз манфаатларини амалга оширишларини ифодалаб беради.
Маҳаллий молиянинг фаолият натижалари маҳаллий эмас балки марказий
ҳокимиятнинг манфаатларини назарда тутадиган бўлса, у ҳолда маҳаллий
ҳокимиятнинг молиявий қарорлардан манфаатдорлиги камайиб кетади. Ўз навбатида,
маҳаллий бюджетларнинг молиявий стратегиясини шакллантиришнинг “сунъий”
жиҳатлари пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Шу боисдан, маҳаллий

бюджетларнинг молиявий стратегияларини горизонтал қарорлар қабул қилиш орқали
шакллантириш механизмини ҳаётга татбиқ этиш жорий ҳолатнигн айрим жиҳатларини
такомиллаштиришни ўзида ифода этади.

Бу борада, маҳаллий бюджетларнинг даромад ва харажатларининг ўзига хос

хусусиятларини инобатга олиниши муҳим ҳисобланади. Тадқиқотларимиз давомида
маҳаллий бюджетларнинг даромадларини шакллантириш ва унинг ҳудудий
манфаатдорликни акс эттиришдаги жиҳатларини ривожлантиришга қаратилган
изланишларни амалга оширишга ҳаракат қилдик. Шу нуқтаи назардан, маҳаллий
бюджет даромадлари ҳудуднинг харажатларини тўлиқ қопламасада, ҳудудлар
томонидан даромадларни бошқаришдаги имкониятларини ошириш алоҳида
аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаш лозим.

Маҳаллий

бюджетларнинг

молиявий

стратегиясида

бюджетлараро

трансфертларни инобатга олиниши ёки олинмаслиги молиявий қарорлар
мустақиллигига таъсир кўрсатиши табиий ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида
харажатларни ўз даромадлари билан молиялаштириш имкониятини

пасайтириб

юбориши мумкин. Бошқача айтганда, молиявий салоҳиятдан тўлиқ фойдаланмасликка
олиб келади. Харажатларни қоплаш ва молиявий мувозанат каби кўрсаткичларни
ишлаб чиқиш орқали ҳаётга татбиқ этиш муҳим ҳисобланади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

22

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Биринчидан,

молиявий

қарорларни

қабул

қилишга

таъсир

этувчи

коэффициентларни ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланишни такомиллаштириш
мақсадга мувофиқ. Маҳаллий бюджетнинг жами даромадларида ўз даромадининг
улуши ва у бўйича харажатлар ваколатини аниқлаш ушбу коэффициентни баҳолашда
ёрдам беради. Жами даромадлари таркибига юқори бюджетдан трансфертлар,
тартибга солувчи ва бириктирилган даромадлар каби тушумлардан ташкил топади.
Тадқиқотимизнинг олдинги параграфларида молиявий қоплаш коэффициенти
сифатида қайд этиб ўтганмиз. Молиявий қоплаш коэффициенти маҳаллий
бюджетларда молиявий қарорлар қабул қилишнинг муҳим элементи бўлиб акс этади.

Иккинчидан, ҳудудда молиявий потенциалдан фойдаланиш коэффициентини

ҳисоблаш лозим бўлади. Бунда ҳудуднинг ҳақиқатда ва режалаштирилган
даромадлари ўртасидаги ўзаро нисбат орқали ушбу коэффициентни аниқлаш мумкин.
Мазкур коэффициентни амалиётга татбиқ этиш орқали молиявий стратегияни
шакллантиришнинг фундаментал имкониятларини белгилаб беришга хизмат қилади.
Буни қуйидаги 1

-

формула билан янада аниқ тасаввур этиш мумкин.

П

м

=

Д

ҳ

Д

р

(1)

П

м

молиявий потенциал; Д

ҳ

ҳақиқатдаги даромадлар; Д

р

режалаштирилган

даромадлар;

Маҳаллий бюджетнинг молиявий потенциали коэффициенти 0 ва 1 оралиғида

бўлиб, қанчалик 1га яқинлашиб борса ҳудудда молиявий потенциалдан шунчалик
самарали фойдаланилаётганлигини хулоса қилиш мумкин бўлади. Аксинча, ушбу
коэффициент 0га яқинлашиб борадиган бўлса, унда ҳудуд юқори бюджетдан
ўтказиладиган трансфертларга боғлиқ бўлиб қолаётганлигини англатади. Бу эса,
молиявий қарамлик коэффициенти юқорилашиб бораётганлигидан далолат беради.
Шу билан бирга, ҳудудда молиявий стратегиянинг моҳияти йўқолишига олиб келади.

Бизнингча, молиявий потенциалдан фойдаланиш даражаси камайиб бориши

билан юқори бюджетдан трансфертларга бўлган талабнинг ошишига олиб келади

.

1-

жадвал

Маҳаллий бюджетларга ижтимоий трансфертлар миқдорлари тўғрисида

маълумот

1

,

(млрд.сўмда)

Ҳудудлар номи

Йиллар

2015 йил

2016 йил

2017 йил

2018 йил

2019 йил

2021

йил*

Жиззах

367

405

229

412

731

490

Наманган

597

656

533

865

1 312

1284

Сурхондарё

645

689

490

828

1 215

1293,6

Сирдарё

156

178

93

271

481

534,3

Жами

2 522

2 403

1 345

7 156

7 763

10443

*прогноз кўрсаткичлари

Тадқиқотларимиз давомида таҳлил этганимиз маҳаллий бюджетларга

ажратиладиган трансфертлар ҳажмининг давомийлик хусусият касб этаётган
жиҳатларни келтириш мумкин. 2015

-

2020 йилларда Жиззах, Наманган, Сурхондарё ва

Сирдарё вилоятларида динамик тарзда трансфертларга бўлган талаб мавжудлигини

1

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

23

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қайд

этиш мумкин. Ушбу ҳудудларда молиявий потенциалдан фойдаланиш

коэффициенти юқори эмаслигини кўриш мумкин.

Фикримизча, мазкур ҳудудларда молиявий потенциалидан фойдаланишни тўлиқ

рўёбга чиқариш учун молиявий ваколатлар қамровини янада кенгайтириш зарурати
мавжуд, деб ўйлаймиз. Умуман олганда, молиявий ваколатларнинг горизонтал
хусусиятга эга бўлиши молиявий потенциалдан оқилона фойдаланишга имконият
яратиб беради. Бу эса, молиявий стратегияни шакллантиришда янада муҳим

аҳамиятга

эга ҳисобланади.

Шунингдек, қуйидаги тавсияларни амалиётга татбиқ этиш муҳим аҳамиятга эга:

1.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки бугунги кунда аксарият ҳолларда маҳаллий

бюджетлар даромадлари ва харажатлари ўртасидаги салбий тафовут бюджетлараро
трансфертлар билан қопланмоқда. Бу трансфертлар эса республика бюджетида
даромадлар ва харажатлар ўртасидаги ижобий тафовут ҳисобидан қопланмоқда. Бу
эса ўз навбатида маҳаллий бюджетларни ижро этишда маҳаллий ҳокимликлар
жавобгарлигини сусайишига олиб келмоқда.

Шуларни инобатга олиб, маҳаллий

бюджетларга республика бюджетидан трансфертлар ажратиш амалиётини босқичма

-

босқич қисқартириб бориб якунда бутунлай тўхтатиш лозим. БУнинг учун эса
республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги даромадлар тақсимотини қайта кўриб
чиқиш лозим бўлади.

2.

Даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми 1

-

ва 3

-

чорак якунлари

билан аниқланади ва уларни сарфлаш кўпроқ қисқа муддатда амалга ошириладиган
харажатларга йўналтирилмоқди. Чунки бу маблағларни йил давомида сарфлаш учун
муддат қисқа

кўпи билан 9 ойни ташкил қилади. Бу эса ушбу маблағлар ҳисобидан узоқ

муддатли харажатларни (масалан қурилиш, давлат хусусий шерикчилиги асосидаги
лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш каби) амалга ошириш имконини бермайди.
Шунинг учун ушбу маблағларни ҳисобот чорагидан кейин маҳаллий ҳокимлик
хузурида алоҳида жамғарма ташкил этиб маблағларни ушбу жамғармага ўтказиш
таклиф қилинади. Бу орқали махаллий хокимликларнинг даромадлар режасини
орттириб бажарилган қисмидан фойдаланиш имкониятлари кенгаяди ва ушбу

маблағлар самарадорлиги ортади.

3.

Даромадлар режасини орттириб бажарилган қисмидан давлат хусусий

шериклик лойиҳаларини молиялаштириш ва капитал қўйилмаларни амалга
оширишни йўлга қўйиш лозим.

4.

Махаллий бюджетлар молиявий стратегиясига киритиш учун хар бир ҳудуд

бўйича “давлат харажатлари” ва “консолидациялашган бюджет харажатлари”ни
аниқлаш лозим. Консолидациялашган бюджет харажатларини аниқлашда хар бир
худудга нафақат давлат бюджетидан балки давлат мақсадли жамғармалар
бюджетидан ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан
йўналтирилган (шу жумладан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари
ҳисобидан банклар устав капиталига давлат улуши шаклида йўналтирилиб кейинчалик
кредит шаклида йўналтирилган маблағларни ҳам киритган ҳолда) маблағларни
жамлаш лозим. Кейин эса, маблағларни маҳаллий бюджет харажатларига нисбатан
йўналишлари

бўйича

такрорланувчанлиги,

мақсадга

мувофиқлиги

ва

самарадорлигини кўриб чиқиш лозим бўлади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

24

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

5.

“Давлат харажатлари”ни аниқлаш хар бир ҳудуд бўйича консолидациялашган

бюджет ва бошқа давлат мақсадли жамғармалари таркибига киритилмаган
жамғармалар(масалан, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш

жамғармаси) ҳамда давлат қарзи ҳисобидан амалга оширилаётган харажаларни
жамлаш лозим. Бу орқали

давлатнинг ҳудудлар бўйича харажатларини тўлиқ кўриш ва

маҳаллий бюджетлар харажатлари билан таққослаш имкони яратилади.

6.

Ўзбекистон шароитида маҳаллий бюджетларнинг молиявий стартегияларини

шакллантиришдаги асосий муаммолардан бири –

бу бюджет сиёсатини марказдан

бошқарилиш амалиёти мавжудлиги билан изоҳланади. Албатта ушбу тажрибанинг
амал қилиши макроиқтисодий барқарорликка жиддий таъсир кўрсатмаслиги мумкин.
Фикримизча, Ўзбекистоннинг бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган
ислоҳотларида ҳудудий молиявий мустақилликни таъминланиши иқтисодий
ривожланишни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. Бу эса, ҳудудий молиявий
ваколатларни қайтадан кўриб чиқишни тақозо қилмоқда.

Маҳаллий

бюджетларнинг

баланслаштирилган

кўрсаткичлари

бу

мамлакатимиз шароитида марказлашга ҳолда таъминланиб боради. Маълумки,
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида маҳаллий бюджетларда тақчиллик
бўлишига йўл қўйилмайди, деб белгилаб қўйилган. Шу нуқтаи назардан, ушбу
кўрсаткични амалда бўлиши учун Ўзбекистонда қуйидагиларга навбати билан жорий
этиш лозим бўлади:

-

маҳаллий бюджетларда тақчиллик бўлишига йўл қўйилишига рухсат бериш;

-

маҳаллий ҳокимият органларига ташқи манбалардан маблағлар жалб этишга

ваколат бериш;

-

маҳаллий ҳудудларда муниципал облигацияларни муомалада бўлишини

таъминловчи ҳуқуқий асосларни яратиш.

Кейинги кўрсаткич молиявий мустақиллик даражаси бўлиб, унда қуйидаги

жиҳатлар ўз аксини топиши лозим, деб ўйлаймиз:

-

маҳаллий ҳокимият органларида молиявий қарорлар қабул қилишдаги

ваколатларнинг мавжудлиги ва улар сонининг ҳудудга тегишли жами молиявий
қарорлар сонига нисбати (улуши);

-

ҳудудда

жами маҳаллий бюджет харажатларида марказий бюджетдан

ажратилган маблағларнинг улуши камлиги.

Шу билан бирга, маҳаллий бюджет сиёсатини амалга оширишда маблағлари

ҳисобидан нечта йўналиш молиялаштирилаётганлиги билан изоҳлаш мумкин.
Маълумки, Ўзбекистонда “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” каби давлат дастурлари
амалга оширилмоқда. Мазкур йўналишдаги лойиҳаларни молиялаштирилиши ёки
бошқа йирик дастурлар марказлашган инвестициялар ҳисобидан республика
(марказий) бюджет харажатлари таркибидан ўрин олган. Бу эса, маҳаллий
бюджетларда фақатгина “Фуқаролар учун бюджет” тажрибаси орқали маҳаллий
ҳокимиятнинг бюджетдан ташқари маблағларининг 10 фоизи ҳажмида фуқаролар
сўрови асосида тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилмоқда.

Маҳаллий тузилманинг бюджети барқарорлиги ушбу ҳудуднинг солиқ

салоҳияти орқали жами маҳаллий бюджет харажатларини молиялаштира олиш билан
изоҳланади. Акс ҳолда бешинчи кўрсаткич муниципал тузилманинг қарздорлик


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

25

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

кўрсаткичи юзага келиши мумикн. Мазкур категориянинг юзага келишида қуйидаги
омиллар мавжуд бўлиши лозим, деб ўйлаймиз:

Биринчидан, маҳаллий тузилмаларга мустақил тарзда ташқи манбалардан

маблағлар жалб этиш. Иккинчидан, ҳудудий молия бозорларининг мавжуд бўлиши ва
аҳоли даромадларининг жамғариш категорияси талабларига жавоб бериш.
Учинчидан, жалб этилган маблағларни қайтариш учун барқарор молиявий асосларга
эга бўлиш.

Бизнингча, юқорида таҳлил этиб ўтганимиз маҳаллий бюджетларнинг молиявий

ҳолати даражаси кўрсаткичлари молиявий стратегияни шаклантиришда муҳим
ҳисобланади. Шу билан бирга, Ўзбекистон амалиётида маҳаллий бюджетлар
стратегиясини шакллантиришда юқорида келтириб ўтганларимизнинг айримларига
кечиктирмасдан эътибор беришимиз лозим, деб ҳисоблаймиз.

Фикримизча,

Ўзбекистонда

маҳаллий

бюджетларнинг

молиявий

стратегияларини амалга оширишда қуйидаги коэффициентларга эътибор қаратиш
лозим:

бириктирилган даромадлар (Д

б

);

тартибга солувчи даромадлари (Д

тс

);

солиқсиз даромадлари (Д

с

);

юқори бюджетдан трансфертлар (Д

т

).

ижтимоий соҳа харажатлари (Х

и

);

давлат дастурларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар (Х

д

);

капитал қўйилма харажатлари (Х

к

);

бошқарув органлари харажатлари (Х

б

).

Келтириб ўтилган кўрсаткичлар ҳозирги кунда Ўзбекистон шароитида маҳаллий

бюджетлар ижросида амалга ошириладиган категориялар ҳисобланади. Шу боисдан,
молиявий стратегияни икки қисмдан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Биринчидан даромадлар бўйича, иккинчидан харажатлар бўйича бўлиши лозим.

Таъкидлаб ўтганимиздек молиявий мустақиллик (М

м

) коэффициенти молиявий

стратегия ишлаб чиқишдаги бирламчи омил бўлиб ҳисобланади. Мазкур кўрсаткични
баҳолашда дастлаб қуйидаги кўринишдаги ҳисоблашни амалга ошириш лозим (2

-

формулага қаранг).

М

м

=

Д

б

+ Д

тс

+ Д

с

+ Д

т

Х

и

+ Х

д

+ Х

к

+ Х

б

(2)

Мамлакатимиз қонунчилигига кўра, маҳаллий бюджетларда тақчилликка йўл

қўйилмаслиги нуқтаи назаридан ушбу рақам 1,0га тенг чиқиши таъминланади. Лекин,
биз ушбу формулада давлат дастурларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар

д

) ни ҳам қўшиб ўтдик. Ушбу харажатлар йўналиши 2019

-

2020 йилларда жадал

амалга оширилган “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” каби лойиҳалар, ичимлик суви
билан таъминлаш ёки шу каби бошқа марказдан молиялаштириладиган тадбирларни
ҳам инобатга олишни таклиф этмоқдамиз.

Умуман олганда, мамлакатимиз шароитида молиявий мустакиллик баҳолашда

юқори бюджетдан трансфертларни ҳисобга олмаган ҳолда ҳисобланиши аниқликни
янада оширади (3

-

формулага қаранг).

М

м

=

Д

б

+ Д

тс

+ Д

с

Х

и

+ Х

к

+ Х

б

(3)


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

26

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3-

формулада Ўзбекистон маҳаллий бюджетларида молиявий қоплаш

коэффициентини аниқлаш мумкин. Ушбу рақам 1,0га яқинлашгани сари қоплаш
коэффициенти юқори эканлигини ёки 1,0 дан катта бўлса доно ҳудуд бўлиши
мумкинлигини қайд этиш мумкин. Мазкур формулада республика бюджетидан
молиялаштириладиган давлат дастурлари харажатлари ҳам инобатга олинмаган.

3-

формуладаги ҳолатда 1,0 дан кичик чиққан ҳолда молиявий қарамлик (Қ

м

)

коэффициентини текшириш лозим бўлади ва қуйидаги ҳисоблашларни амалга
ошириш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз (4

-

формулага қаранг).

Қ

м

=

Д

т

Д

тс

(4)

Маҳаллий

бюджетлар

солиқли

даромадларида

маҳаллий

солиқлар

(бириктирилган даромадлар) ва умумдавлат солиқларидан ажратмалар (тартибга
солувчи даромадлар) ўз аксини топади. Бизнингча, тартибга солувчи даромадларга
нисбатан юқори бюджетдан трансфертлар катта бўлса, у ҳолда маҳаллий бюджет
молиявий қарамлик коэффициенти юқори бўлишини таъкидлаш мумкин. Бошқача
айтганда, трансфертларнинг тартибга солувчи даромадларга нисбати 1,0 га яқинлашиб
боргани сайин ушбу коэффициент кучайтиришини, аксинча, молиявий мустақилликни
мавжудлигини кўрсатиб беришга хизмат қилади, деб ўйлаймиз.

Бизнингча, маҳаллий бюджетларнинг даромадлари нуқтаи назаридан молиявий

мустақиллик, молиявий қарамлик ва молиявий қоплаш коэффициенталарини
ҳисоблаш амалиётини жорий этиш мақсадга мувофиқ. Биз томоиимиздан таклиф
этилган мазкур коэффициентлар маҳаллий бюджетлар стратегиясини қандай шаклда
ва мазмунда ишлаб чиқилиши заруратини асослашга хизмат қилади, деб ўйлаймиз.

Энди харажатларга нисбатан ўзимизнинг айрим илмий мулоҳазаларни бериб

ўтсак. Маҳаллий бюджетларнинг молиявий стратегияларини ишлаб чиқишда
марказлашган бюджет сиёсатининг аҳамияти муҳим ҳисобланади. Умуман олганда,
бюджет харажатларини республика ва маҳаллий тузилмалари нуқтаи назаридан
иқтисодий чегарани белгилаш лозим бўлади. Ўзбекистон Бюджет кодекси 70 ва 71

-

моддаларида бюджет харажатлари йўналишлари келтирилган бўлсада, уларни
ажратишга нисбатан иқтисодий моҳият белгилаб берилмаган. Шу боисдан, дастлаб
улар ўртасидаги ўзаро фарқни белгилаш лозим.

Бизнингча, республика бюджети харажатлари –

давлат зиммасига юкланган

вазифаларни умумдавлат миқёсида бажарилиши жихатидан тадбирларни амалга
оширувчи ташкилотларни молиялаштириш тушунилиши керак. Маҳаллий бюджет
харажатлари –

ҳудуднинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиши учун давлатнинг айрим

вазифаларини амалга оширувчи тадбирларни молиялаштириш назарда тутилади.

Масалан мудофаа харажатларини амалга оширишда ҳудудлардаги ҳарбий

қисмларни молиялаштириш тушунилади. Бунда, улар ўзлари жойлашган ҳудуд учун
эмас, балки мамлакатнинг тинчилигини таъминлашга қаратилган умуммиқёсдаги
тадбирни амалга оширади. Сабаби, ҳудудларнинг тинчлигини алоҳида амалга
оширишни имкони мавжуд бўлмайди. Шунингдек, мактаб таълимини молиялаштириш
шу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолининг фарзандларига таълим беришни ўзида акс
эттиради. Шу сабабли, мактаб фаолиятининг натижалари қисқа муддатли даврда ушбу
ҳудуд учун тегишли бўлади. Биз истиқболда таълимнинг натижаси долзарб аҳамиятга
эга бўлишини инобатга олиш зарур, деб

ҳисоблаймиз.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

27

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Фикримизча, бюджет харажатларини республика ва маҳаллий бюджет нуқтаи

назаридан ажратилишини таклиф этилиши ҳудудларнинг молиявий стратегияларини
ишлаб чиқишда муҳим, деб ҳисоблаймиз. Бу эса, харажатларни амалга ошириш
ваколатларини белгилашда аниқликни таъминлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 71

-

моддасида маҳаллий

бюджетларнинг харажатлари йўналишлари келтирилган. Мазкур харажатларни амалга
оширишда маҳаллий бюджет даромадлари ва уларга ижтимоий трансфертлар асосида
молиялаштирилади. Тадқиқотларимиз асосида харажатларга нисбатан қуйидаги
баҳолашларни амалга оширишни мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз. Ҳудудий бюджет
харажатларининг ижтимоий соҳа (жумладан, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш),
иқтисодиёт, марказлашган инвестиция, маҳаллий бошқарув органларини сақлаб
туриш (заҳира жамғармалари) ва зарарларни қоплаш харажатлари монандлилиги
кўрсаткичларини киритиш лозим.

Биз томонимиздан таклиф этилган харажатлар монандлиги –

бу мазкур харажат

турини амалга оширишга бўлган устуворликнинг қанчалик катта ёки кичиклигини
англатади. Мазкур категорияни маҳаллий бюджетлар ижросини бошқаришда
фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Биз томонимиздан келтирилган монандлик кўрсаткичлари ҳудудий иқтисодий

ўсиш кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланиш учун хизмат қилиши мумкин.
Бунинг учун жами маҳаллий бюджет харажатлари таркибида ҳар бир харажат
йўналишининг

улуши

аниқланади.

Натижада,

маҳаллий

бюджет

бўйича

консолидациялашган бюджетни тузиш параметрларини таҳлил этишга имконият
вужудга келади.

Масалан, ижтимоий соҳа харажатлари монандлиги (ХМ

и

) кўрсаткичини

қуйидагича ҳисоблаш мумкин (5

-

формулага қаранг):

ХМ

и

=

Х

и

ЖХ

мб

(5)

Х

и

ижтимоий соҳа харажатлари (ижтимоий ҳимоя билан бирга);

ЖХ

мб

маҳаллий бюджетнинг жами харажатлари.

Айталик, ҳудуд бўйича ёшларнинг улуши кўп бўлса таълим харажатларининг

ошиши ёки кам таъминланганлар сони кўпайса ушбу монандликка таъсир этишини
инобатга олишга имкон беради.

Хулоса

Юқорида олиб борилган тадқиқотларимиз асосида айтиш мумкинки, маҳаллий

бюджетларнинг молиявий стратегияларини ишлаб чиқишда даромадлар ёки
харажатлар бўйича бир томонлама ёндашув ўзининг натижасини бермайди, деган
хулосага келдик. Шу боисдан, маҳаллий бюджетларнинг молиявий

стратегияларини

ишлаб чиқишда даромад ва харажатларни бир пайтда эътиборга олиш муҳим
ҳисобланади, деб ўйлаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда «Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» ги
ПФ

-

4947сонли Фармони. // lex.uz


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

28

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2.

Иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш бўйича асосий йўналишлар

белгиланди//Халқ сўзи, 2020 й. 10 июнь, №122.

3. Власова Ю.А., Абрамова А.И.

Проблемы укрепления доходного потенциала

региональных бюджетов в россии на примере калужской области

//

Креативная

экономика. 2015. Т. 9.

10

. С. 1255

-1276.

4

. Селезнев А., Доценко Н. Доходный потенциал местных бюджетов и его

общегосударственное значение // Экономист.

- 2016. -

№ 9.

-

С. 12

-22.

5

. Серебрякова О.В. Финансовая стабильность муниципальных образований как

приоритет в развитии бюджетной и налоговой политики на местном уровне //
Региональная экономика: теория и практика.

- 2017. -

№ 11.

-

С. 126

-131.

6.

Сухарев О.С. Инвестиции в

трансакционный сектор и

в

финансовые активы:

влияние на экономический рост. Финансы: теория и

практика. 2020;24(3):60–

80. DOI:

10.26794/2587

5671

2020

24

3

60

80 8.

Хелпман Э. Загадка экономического роста.

Пер. с

англ. М.: Изд

-

во Института Гайдара; 2011. 240 с.

7.

Примова Н.И. Маҳаллий бюджетларнинг молиявий стратегиялари

шакллантиришнинг илғор хорижий тажрибалари."Молия ва банк иши" илмий
электрон журнали.4

-

сон. Тошкент

-

июль

-

август

2020 й.

8.

Асатуллаев Х.С. Тоштемиров Т.О. Иқтисодий фаоллик ва давлат фискал

сиёсати: назария ва амалиёт уйғунлиги//“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон
журнали. № 2, апрель, 2019 йил.

9.

Муминова Э.А. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришдаги

муаммолар ва уларнинг ечимлари// “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар”
илмий электрон журнали. № 3, май

-

июнь, 2018 йил.

10.

Рахмонов Д.А., Сулаймонов С.А. Ҳудудларнинг инвестицион потенциалини

баҳолаш инвестицияларни жалб этишнинг самарали йўллари// “Иқтисодиёт ва
инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь

-

февраль, 2019 й.

11.

Мейлиев О.Р. Маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришда

солиқларнинг аҳамиятини ошириш//Молия ва банк иши илмий электрон журнали. –

Т.: БМА, 2020.

-

№3. –

Б. 297

-306.

12.

Норматов Б. Ҳудудий даромад сиёсати мотивациясининг муҳим

жиҳатлари//Бозор, пул ва кредит журнали. 2019й.

-

№3. Электрон манба: https:

//finance.uz/index.php/uz/fuz-menu-biznes-uz/5130-bekzod-normatov-hududiydaromad-
siyosati-motivatsiyasining-muhim-jihatlari.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тугрисида» ги ПФ-4947сонли Фармони. // lex.uz

Ик,тисодиёт барцарорлигини таъминлаш буйича асосий йуналишлар белгиланди//Халксузи, 2020 й. 10 июнь, №122.

Власова Ю.А., Абрамова А.И. Проблемы укрепления доходного потенциала региональных бюджетов в россии на примере калужской области//Креативная экономика. 2015. Т. 9. № 10. С. 1255-1276.

Селезнев А., Доценко Н. Доходный потенциал местных бюджетов и его общегосударственное значение // Экономист. - 2016. - № 9. - С. 12-22.

Серебрякова О.В. Финансовая стабильность муниципальных образований как приоритет в развитии бюджетной и налоговой политики на местном уровне // Региональная экономика: теория и практика. - 2017. - № 11. - С. 126-131.

Сухарев О.С. Инвестиции в трансакционный сектор и в финансовые активы: влияние на экономический рост. Финансы: теория и практика. 2020;24(3):60-80. DOI: 10.26794/2587-5671-2020-24-3-60-80 8. Хелпман Э. Загадка экономического роста. Пер. с англ. М.: Изд-во Института Гайдара; 2011. 240 с.

Примова Н.И. Махдллий бюджетларнинг молиявий стратегиялари шакллантиришнинг илтор хорижий тажрибалари."Молия ва банк иши" илмий электрон журнали.4-сон. Тошке нт-июль-август 2020 й.

Асатуллаев Х.С. Тоштемиров Т.О. Ицтисодий фаоллик ва давлат фискал сиёсати: назария ва амалиёт уйгунлиги//"Халк,аро молия ва ^исоб" илмий электрон журнали. № 2, апрель, 2019 йил.

Муминова Э.А. Узбекистон Республикаси ^удудларини ривожлантиришдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари// "Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил.

Рахмонов Д.А., Сулаймонов С.А. ХУДУДларнинг инвестицион потенциалини бах,олаш инвестицияларни жалб этишнинг самарали йуллари// "Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 й.

Мейлиев О.Р. Ма^аллий бюджет даромадларини шакллантиришда солицларнинг а^амиятини ошириш//Молия ва банк иши илмий электрон журнали. -Т.: БМА, 2020. -№3. - Б. 297-306.

Норматов Б. ХУДУДий даромад сиёсати мотивациясининг му^им жи^атлари//Бозор, пул ва кредит журнали. 2019Й. - №3. Электрон манба: https: //finance.uz/index.php/uz/fuz-menu-biznes-uz/5130-bekzod-normatov-hududiydaromad-siyosati-motivatsiyasining-muhim-jihatlari.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов