Олий таълим муассасаларида педагог кадрлар мотивацияси таълим сифатини ошириш омили

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
199-207
31
4
Поделиться
Рахмонов, Н. (2019). Олий таълим муассасаларида педагог кадрлар мотивацияси таълим сифатини ошириш омили. Экономика и инновационные технологии, (3), 199–207. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10819
Норим Рахмонов, Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека

научный сотрудник, к.э.н

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада олий таълим муассасаларида педагог кадрлар мотивацияси таълим сифатини оширишнинг асосий омилларидан бири эканлиги баён этилган. Ижодкорлик ва инновацияларни рағбатлантириш, чинакам фидойиликка бўлган миннатдорчилик, унвонлар билан мукофотлаш ва муваффақиятга эришиш университет ўқитувчиларининг иш фаолиятини яхшилайди. Университет раҳбарлари ва бошқа олий ўқув юртлари касбий ўсиш ва тадқиқотларни ривожлантириш, институционал имкониятларнинг мавжудлиги, профессор-ўқитувчилар билан яхши алоқаларни ўрнатиш ва ўқитувчиларнинг иш ҳақини тезкорлик билан тўлаш учун етарли имкониятларни тақдим этишни давом эттиришлари керак.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

205

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

УДК: 378

MOTIVATION OF TEACHING STAFF IN UNIVERSITIES

THE WAY OF IMPROVING THE QUALITY OF EDUCATION

Rakhmonov Norim Razzakovich

1

1

Researcher at the National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek,

candidate of economic sciences

Uzbekistan, 100174, Tashkent, University Street, 4

E-mail:

n.rakhmonov@edu.uz

Abstract:

The article investigates motivation and effective performance of academic staff in

higher education. The study revealed that encouragement for creativity and innovation,
appreciation on genuine effort, award with impressive titles and acknowledge on achievement
enhances the performance of university lecturers. Universities managers and other tertiary
institution should continue to provide adequate chances for professional growth and research
development, availability of Institutional facilities, good relationship with academic staff and
prompt payment of lecturers’ salaries to further advance their performance among others.

Key words:

Academic Staff, Effective Performance, Higher Education, Motivation,

Motivational Strategies.

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ПЕДАГОГ КАДРЛАР МОТИВАЦИЯСИ

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ ОМИЛИ

Рахмонов Норим Раззакович

1

1

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети тадқиқотчиси,

иқтисод фанлари номзоди

Ўзбекистон, 100174, Тошкент, Университет кўчаси, 4

E-mail:

n.rakhmonov@edu.uz

Аннотация:

Мақолада олий таълим муассасаларида педагог кадрлар мотивацияси таълим

сифатини оширишнинг асосий омилларидан бири эканлиги баён этилган. Ижодкорлик ва
инновацияларни рағбатлантириш, чинакам фидойиликка бўлган миннатдорчилик, унвонлар билан
мукофотлаш ва муваффақиятга эришиш университет ўқитувчиларининг иш фаолиятини
яхшилайди. Университет раҳбарлари ва бошқа олий ўқув юртлари касбий ўсиш ва тадқиқотларни
ривожлантириш, институционал имкониятларнинг мавжудлиги, профессор-ўқитувчилар билан
яхши алоқаларни ўрнатиш ва ўқитувчиларнинг иш ҳақини тезкорлик билан тўлаш учун етарли
имкониятларни тақдим этишни давом эттиришлари керак.

Калит сўзлар:

Илмий ходимлар, самарали ишлаш, олий таълим, мотивация, мотивацион

стратегиялар.

Кириш

Маълумки, мотивация ишнинг сифати, самарадорлиги, кўрсатилаётган хизмат

даражасини яхшилаш, муассасада микроиқлимни такомиллаштириш, шунингдек,
профессионал мақсадларга эришишда ёрдам бериш, ижобий истиқболга эга бўлиш,
инновацион фаолият учун профессор-ўқитувчиларни тайёрлаш, ўз-ўзини ҳурмат
қилишни яхшилаш учун мўлжалланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

206

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ПФ-4947-сонли Фармони, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли, 2017 йил 27 июлдаги
“Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт
соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли, 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-
иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-3182-сонли, 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини
ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда
фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-
сонли қарорларининг ижросини таъминлашда педагог кадрлар мотивациясини
ошириш илмий-амалий самарадорликни янада оширади.

Профессор-ўқитувчиларни рағбатлантириш тизимини янада такомил-лаштириш

асосида ўқитувчиларнинг ўз меҳнатидан манфаатдорлигини ошириш асосида таълим
сифатини кескин яхшилаш имкониятини беради. Бунда профессор-ўқитувчилар
таркибини даражаларга бўлишда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларнинг
билимини, педагогик кўникмасини ҳамда илмий тадқиқот ишларида ва янги
адабиётлар яратишдаги ўрнини ҳисобга олиш алоҳида аҳамият касб этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Илмий

қарашларга

кўра,

профессор-ўқитувчиларнинг

мотивациясини

шаклланишида

қийинчиликлар

тўққиз

категорияга

бўлинади:

жамиятдаги

таълимнинг концептуализацияси ва фойдаланиши максади, педагогик натижаларни
аниқлаш, ноаниқ ва конфликтли вазиятлар, ўқитиш жараёнидаги хилма хиллик,
педагогик

технологияларни

қўллашдаги

маҳорат,

талабаларнинг

ўрганиш

қобилиятларини билиш, ўлчовларнинг ўзгариши, янги билимларни ўзлаштириш ва
ҳаёт цикли давомида ўзини идрок қилиш.

1

Дорниел ва Ушиода “Мотивацияни ўқитиш ва тадқиқ этмоқ” номли ишида

демотивлаштириш фактларининг 5 категориясини кўрсатиб ўтади: стресс, ўқитувчи
маҳоратининг чекланганлиги, ўзига ишончнинг етарли эмаслиги, номувофиқ мартаба
тизимлари, таркибни такрорлаш, интеллектуал ривожланиш учун чекланган
потенциал.

2

Тадқиқотчилар педагог кадрлар мотивацияси талабаларининг мувафаққиятлари

гарови эканлигини у таълим муассасасининг умумий самарадорлигини оширишини
таъкидлаган. Хусусан, Давидсон, Мичаелов, Гелсон ва Гуик, Абежиринделарнинг
қарашларига кўра олий таълим тизимида педагог кадрлар мотивациясининг йўқлиги
таълим сифатини оширишга салбий таъсир кўрсатади (1-расм).

Фикримизча, мотивацияланган ўқитувчиларга эга бўлиш учун олий таълим

муассасалари турли хил мотивлаштирувчи элементларни педагог кадрларни
меҳнатига мос компенсациялаш, ўқув муҳитини илмий жиҳатдан таъминлаш, таълим
тизимини

сифатли

бошқариш,

ўқитувчиларнинг

профессионал

даражада

ривожланиши учун имкониятлар ва бошқа жалб қилувчи воситаларни татбиқ этиш,
соғлом рақобат муҳитини шакллантириш лозим.

1

Muhammad Imran Rasheed Asad Afzal Humayon Usama Awan Affan ud Din Ahmed, (2016),"Factors affecting teachers’

motivation", International Journal of Educational Management, Vol.30 Iss 1 pp. 101 - 114

[Google Scholar]

2

Dörnyei, Z., & Ushioda, E. (2011).

Teaching and researching motivation

(2nd ed.). New York, NY: Longman.

[Google Scholar]

)


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

207

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Мамлакатимизда педагог кадрларнинг мотивациясини татбиқ этиш усуллари ва

уларнинг таълим сифатини ошириш бўйича фундаментал-назарий ва амалий
муаммолар республикамизнинг таниқли олимларидан В.М.Каримова, Л.И.Каримова,
М.Давлетшин, Ғ.Б.Шоумаров, А.Жабборов, Э.Ғозиев О.Мусурмонова, Н.Маҳмудов,
Э.Кенжаев, Н.Қосимов, Н.Матяқубов, А.Мадалиев, И.Маҳмудов, М.Саидхонов,
Е.Сатторов, Х.Алимов М.А.Маҳкамова, Ж.Жалолов каби бир қатор тадқиқотчи ва
олимларимиз томонидан педагогика ва менежмент фанини ривожлантириш, унинг
назарий асосларини ўрганишга ўзларининг самарали ҳиссаларини қўшиб
келишмоқда.

1-расм. Олий таълим тизимида мативация ва самарали бандликни таъминлаш

бўйича баъзи қарашлар

3

Xусусан, В.Каримованинг “Психология” дарслигида “Mотивация” тушунчаси

“мотив” тушунчасига нисбатан кенгроқ мазмунга эга эканлиги таъкидлаб,
мотивацияни инсон xулк-aтвори, унинг боғланиши ва фаоллигини тушунтириб
берувчи психологик сабаблар мажмуи сифатида кўрсатади.

Ж.Юлдошев мотив ва мотивация тушунчаларига жиддий аҳамият бериб,

интерфаол дарсларни ташкил этишда тавсия этилган босқичлардан эса асосий ўрин
тутувчи “Oриентир” босқичи хам бевосита ўз ичига мотивни шакллантиришини
кўрсатиб ўтган.

“Ўқитувчининг миллий маънавиятини шакллантиришда бошланғич таълимнинг

ўрни” мавзусига бағишланган илмий мақолалар тўпламида Р.A.Mавлонова
муаллифлигидаги “Шахс фаолиятида мотивациянинг аҳамияти” мавзусидаги илмий
мақолада мотивация шахс фаоллиги, ҳулки ва фаолиятини тартибга солувчи муҳим
oмил сифатида барча инсонларда қизиқиш уйғотиши айтиб ўтилади, шахс
фаолиятида мотивациянинг аҳамияти кўрсатиб берилади

4

.

3

https://www.researchgate.net/publication/326305216_Motivation_in_higher_education

4

“Ўқувчиларнинг миллий маънавиятини шакллантиришда бошланғич таълимнинг ўрни” мавзусуга бағишланган илмий

мақолалар тўплами. Низомий номидаги ТДПУ. Тошкент. 2010-йил.

• Мотивация-бу, "яхши ўқитишга

интилиш", истак, хоҳиш"

Мичаелов

(2002)

• Мотивация омиллари ижобий ақлий

саломатликка олиб келади ва инсонни
курашга ундайди, иш муҳитига таъсир
кўрсатади

Гелсон ва Гуик

(2003)

• Рағбатлантирувчи

сифатида

олий

таълим

тизимида

ходимларнинг

ишлаши, академик кўрсаткичларини
ижобий ошишига хизмат қилади

Абежиринде

(2009)


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

208

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Mуаллифлар мотивацияни шахснинг фаоллашувига сабаб бўлувчи мотив,

эҳтиёж, стимул, инсон билиши учун олға ҳаракатлантирувчи куч сифатида
таърифлайди.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот ишида таркибий, мантиқий ва таққослама таҳлил, анализ ва синтез,

индукция ва дедукция, тизимли ёндашув каби усуллардан фойдаланиш, дала ва
кабинет тадқиқотларини ўтказиш олий таълим муассасаларида педагог кадрлар
мотивациясини таълим сифатини оширишга таъсирини ўганиш ва натижада олий
таълим тизимидаги фаолият самарадорлигини таъминлаш йўлларини аниқлаш
мумкин.

Таҳлил ва натижалари

Педагог кадрларни мотивациялаш турли омилларини ўзаро таъсирини

таъминлаш қуйидагилар орқали таъминланади:

Koмпенсация: oлий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчиларга тақдим

этиладиган компенсация пакетлари уларнинг малакаси, қобилияти, тажрибасига
мувофиқ эканлигини мониторинглаш.

Таълим жараёнини режалаштириш ва педагог кадрларнинг иш жойи муҳитини

унинг касбини ижодий тарафларини эътиборга олган ҳолда мос дизайнлаштириш.
Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламаси уларни демотивациялайдиган даражада
юқори бўлмаслиги меҳнат самарасига таъсир этади. Маъмурият ва тингловчилар
профессор-ўқитувчиларга ҳурмат билан ҳеч қандай камситишсизларсиз муносабатда
бўлиши, академик соатда ҳеч қандай стрессга сабаб бўлувчи турли ташқи
таъсирларни камайтириш ҳам меҳнат самарасини оширади.

Таълимни бошқариш тизими: олий таълим муассасалари кадрлар менежерлари

ва бошқарув ходимлари замонавий бошқариш тизимини жорий этиши, масалан
профессор-ўқитувчиларнинг

ютуқлари

ва

натижавий

иш

бажаришдаги

жавобгарлигини ҳис этишини баҳолаш (бу ерда 360 даража қайта алоқа feedback)
тизими

профессор-ўқитувчиларнинг

хизмати

ва

малакасини

баҳолашда

талабаларнинг фикрларини инобатга олиш шулар жумласидандир.

Касбий маҳоратини ошириш ва ривожлантириш:
Педагог кадрлар мотивацияси ва талабалар муваффақиятлари орасида

мустаҳкам боғлиқлиқ мавжудлигини таъминлаш.

Халқаро тажрибани таҳлил этганда Европа ва АҚШ каби мамлакатлардаги

мотивация системасини таҳлил этганда уларда асосий ролни моддий
рағбатлантириш ташкил этишини аниқлаш мумкин

5

. Унга кўра профессор-

ўқитувчининг иш ҳақи қатъий турда ўтилган дарслар сонига боғлиқ. Шу билан бирга,
профессор-ўқитувчилар малакасининг даражасига (унинг шкаладаги кўрсаткичи),
жавобгарлик ўлчамига, яшаш жойи ва бошқа омилларга боғлиқ имтиёзлар рўйхати
ишлаб чиқилган. Профессор-ўқитувчиларнинг «ўрни» унинг иш табиати, аниқ
малакаси, унга юклатилган вазифаларнинг мураккаблиги ва касбий фаолиятини
қандай амалга ошириши орқали аниқланади. Шкала бўйлаб кўтарилиш ҳар йилги
аттестация (режалаштирилган мақсадлар ва кўрсаткичларга қай даражада
эришганлиги баҳоланади) натижаларига боғлиқлигини таъминлаган.

5

Ладигина А.В.Кандай тажриба Россия таълим муассасалари менеджменти учун долзарб бўлиши мумкин?http://conf.sfu-

kras.ru/


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

209

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Англия олий таълим муассасаларидаги мотивациялаш тизимида ҳам ҳамма

мативацион рўйхат аниқ шакллантирилган, аниқ қоидалар ишлаб чиқилган, уларга
қараб ким, нима учун, қанча олиши, бундан ташқари иш соатларини кўпайтирмасдан
қандай қилиб даромадни ошириш мумкинлиги аниқлаштирилган ва ҳар бир
профессор-ўқитувчи бундан ҳабардорлиги таъминланган.

Бу жараёнлар Франциянинг қонун-қоидаларига мувофиқ ўқитувчиликка ишга

олиш жараёнида миллати, ахлоқий кўриниши, ёши, диплом ва илмий даражаси,
жисмоний ҳолати ҳисобга олинишидан бошланади. Шунингдек, ишга олиш
жараёнида давлат даражасида ташкиллаштириладиган ва ўзининг расмий дастурига
эга бўлган профессор-ўқитувчилар ўртасида танлов амалга оширилади.

Профессор-ўқитувчиларга имтиёзлар берувчи маълум кўрсаткичлар ҳам ишлаб

чиқилган, яъни уй-жой нафақаси, синф раҳбарлиги учун имтиёз, қўшимча дарслар ва
мактаб фаолиятидаги ёрдами учун, ҳар йилги қўшимча соатлар ва қўшимча иш соати
учун тўланадиган бир марталик қўшимча дарслар, мажбурий оилавий нафақа (ўқув
йили бошига; болалар сони ва ёшига, оила даромадига мувофиқ; болаларни ўқитиш
учун ўқитувчиларга, ёлғиз ота ёки ёлғиз оналар учун ва ҳ.к.).

Яна шуниси муҳимки, юқоридаги барча имтиёз ва қўшимча тўловлардан

ташқари, уларнинг миқдори ўқитувчининг даражасига боғлиқ ҳолда ўзгариб
борилади. Бундай учта ҳар хил турдаги даражанинг мавжудлиги ўқитувчиларни
уларнинг энг юқорисини олишга ундайди. Шунингдек, уларнинг нафақат иш ҳақи,
балки касбий билими, имкониятларини ҳам оширишга ижобий таъсир кўрсатади.
Бундан ташқари, профессор-ўқитувчиларнинг даражасига фақатгина унинг иш ҳақи
эмас, балки у бажариши лозим бўлган мажбурий иш соатлари, касбий
мажбуриятларининг ҳам ўзаро боғлиқлиги таъминланган.

Агар карераси тахминан 40 йил давом этган француз педагогининг ҳаётига назар

соладиган бўлсак, иш ҳақлари орасидаги фарқ, босқичлардан ўтиш учун кетган вақт
миқдори ўрганилганда ҳар бир босқич фарқни кўрсатади. Бунда касбий
муваффақиятларнинг аҳамияти катталигини аниқлаш мумкин.

АҚШда “сифат учун тўлаш” омилига кўра фаолиятни кўриш мумкин. Шундай

бўлсада, ҳозирги кунда “сифат учун тўлаш” омилига қарашлар турлича, масалан, бу
тизимни мактабларга татбиқ қилиш ҳамкасблар орасидаги рақобатга, тортишувларга
олиб келади, гуруҳ бўлиб ишлашда қийинчиликлар келтириб чиқаришини ҳам этироф
этади.

“Сифат учун тўлаш” дастурининг ўлчами бўйича таҳлил этганда, у ўз ичига 16

стандартдан таркиб топган (ўқиш сифатига доир касбий стандартларни ишлаб чиқиш
бўйича Миллий Кенгаш ва ўқитиш сифатини ҳудудлараро баҳолаш Консортсиуми
томонидан қабул қилинган миллий стандартлар асосида ишлаб чиқилган). Бу
стандартлар ўқитиш сифатини 4 гуруҳ мезонида баҳолаш учун фойдаланилади:

- режалаштириш ва тайёргарлик:
- интерфаол методлардан фойдаланиб таълим олиш учун керакли шарт-

шароитлар ва муҳитни яратиш:

- фаол турда таълим олиш учун ўқитиш:
- касбий маҳорат.
Натижада профессор-ўқитувчи ҳар бир гуруҳдаги мезон учун 1 баллдан 4 баллга

қадар баҳо олиши мумкин. Агар ўқитувчи энг камида уларнинг биттасидан бор йуғи 1


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

210

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

балл олса, у 1-чи тоифада қолади. Тўпланган баллар ўқитувчига 5 тоифа (категория)
бўйича кўтарилишга имконият яратиб беради, бу тоифаларда иш ҳақи йилига 30000$
дан 62500$ гача бўлиши мумкин.

Шу билан биргаликда “Сифат учун тўлаш” дастури бўйича қўшимча 2 турдаги

тўлов ҳам жорий этилган:

Биринчиси: ўқитувчи докторлик даражасини олганда ёки белгиланган фанлар

ичидан (инглиз тили, математика, хорижий тил, физика, биология, махсус таълим ёки
бошланғич мактаб таълими) 2 та (энг камида) фан бўйича Миллий сертификация
Кенгашидан сертификат олган ҳолатда иш ҳақининг ошиши.

Иккинчиси: таълимни ислоҳ этиш ва замонавийлаштириш моделлари, гуруҳ

бўлиб ишлаш, қандай қилиб етакчи бўлиш мумкин, технологиялар мавзусидаги
махсус курсларга ва тренингларга қатнашганлиги учун моддий рағбатлантириш.

“Ривожланган” ва “Мукаммал” тоифаларига кирувчи ўқитувчилар ҳар йили

мукофот олишади, агар улар ўзларига қўшимча мажбуриятларни олсалар: бошқа
ўқитувчиларни баҳолаш, ўқув иш-режасини тузиш бўйича комиссия мажлисларида
қатнашиш, доимий маслаҳатлар ва ҳ.к. да иштироки таъминланади.

Профессор-ўқитувчиларда ўзларининг билим ва салоҳиятини намойиш этиш,

даромадини кўпайтириш мақсадида малакасини ошириш учун барча стимуллар
(турткилар, шарт-шароитлар) мавжуд. Аммо бошқа тарафдан олиб қарайдиган
бўлсак, агар улар маълум муддат мобайнида ўз билим ва салоҳиятларини ошира
олмасалар, улар билан тузилган шартномаларнинг бекор қилиниши ва улар
кейинчалик ўз фаолиятларини давом эттира олмаслиги ҳам белгиланган.

Мамлакатимизда олий таълим муассаларида рағбатлантириш ишлари

раҳбарлар ва асосан касаба уюшмаси томонидан ташкиллаштирилиб амалга
оширилади. Хусусан, Корақалпоқ давлат университети касаба уюшмаси томонидан
ходимларни рағбатлантириш жараёнларини кўриб ўтамиз.

Қорақалпоқ давлат университетида ҳозирги кунда 720 профессор-ўқитувчилар

шундан асосий штатда 660 нафар ходим фаолият юритиб келмоқдалар.
Талабаларнинг сони 9624 нафарни ташкил этади. Университет касаба уюшмаси
маъмурияти ўтган 2017-2018 ўқув йилида 32 та профессор – ўқитувчиларнинг
юбилейларини нишонлаган ва уларга қимматбахо совғалар тақдим этган.
Шунингдек, 2017 йили касаба уюшма қўмитаси аъзоларидан 52 нафарига
соғликларини

тиклашлари

учун

“Чортоқ”,

“Чинобод”,

“Чимён”,

“Турон”

сиҳатгоҳларига имтиёзли равишда йўлланмалар берилган.

Бундан ташқари, профессор-ўқитувчиларнинг ўз функционал вазифасини

бажаришга нисбатан кучли ички ва ташқи мотивацияни уйғотувчи воситаларни
қўллаш,

уларнинг

шахсий

манфаатларини

муассаса

манфаатлари

билан

уйғунлаштириш чораларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, ТАТУ
да жорий этилган моддий рағбатлантиришлар турларини таҳлилига кўра қуйидаги
ўлчамлар ишлаб чиқилган:

Сертификатга эга ва мутахассислик фанларидан чет тилида (инглиз тили) дарс

ўтганда профессор-ўқитувчиларнинг лавозим маоши миқдорида қуйидагича устама
хақи миқдори берилади:

1.

IELTS: 5 баллдан 6 баллгача- 25%; 6 балл ва ундан юқори -50%;

2.

TOEFL IBT 35 баллдан 78 баллгача -25%; 78 баллдан 120 баллгача- 50%;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

211

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3.

TOEFL Paperbased: 417 баллдан 547 баллгача -25%; 547 баллдан 677 баллгача -

50%;

4.

Мутахассислик фанларидан чет тилида дарс бераётган профессор-

ўқитувчиларга - 20% гача устама ҳақ;

5.

Илмий даражадагилар лавозим маошига куйидагича устама ҳак олади:

Хорижий мамлакатлар университетининг магистр дипломи ТОП1000- 150%; Чет ел
университетининг докторлик дипломи ТОП 100- 350%;

6.

Фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий

давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки доцент илмий
унвонига эга бўлган – 50%;

7.

Фан доктори (Doctor of science) илмий даражасига ёки хорижий

давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор
илмий унвонига эга бўлган – 75%;

8.

Чоп этилган ҳар бир мақола учун муаллиф(лар)га қуйидагича бир марталик

(меҳнатга соатбой ҳақ тўлаш миқдоридан келиб чиқиб) тўлов берилади:

9.

ОАК рўйхатида келтирилган хориждаги нуфузли журналларда чоп этилган

мақола учун -50%;

10.

“Scopus” хамда “Web of Science” рўйхатидаги илмий журналларда чоп

этилган мақола учун -200%;

11.

Бир марталик тўловлар:

Илмий ишланмага олинган патент учун- 100%;

ОТМ миқёсида чоп этилган ҳар бир тезис учун-5%;

Республика миқёсидаги анжуманларда чоп этилган ҳар бир тезис учун -10%

ОТМ миқёсида чоп этилган ҳар бир мақола учун-15%

ОАК руйхатидаги журналларда (Республика миқёсида) чоп этилган хар бир

мақола учун -30%;

Халқаро миқёсдаги анжуманларда чоп этилган хар бир тезис учун -20%;

Дастурий ёки техник ишланма учун олинган гувоҳнома учун - 30%;

12.

Илмий даража олган профессор-ўқитувчи ва илмий маслаҳатчисига лавозим

маошига қуйидагича бир марталик рағбатлантириш берилади:

Фалсафа доктори илмий даражаси олинганда профессор-ўқитувчига – 300%;

илмий рахбарга – 350%; фан доктори илмий даражасини олганда профессор-
ўқитувчига – 300% ; илмий маслаҳатчисига – 350%.

12. Янги машқ тўплами ва лаборатория, амалиёт буйича услубий қўлланмаларни

ишлаб чиқиш, ёзиш ва нашр этиш - 40%;

Яратилган ҳар бир иш учун қуйидагича бир марталик рағбатлантириш миқдори:
Видео машғулотлар тайёрлаш ва жорий этиш-20%; виртуал лаборатория ишини

тайёрлаш ва жорий этиш-20%; Электрон дарсликлар яратиш -50%;

13. Президент ва номдор стипендиантларга сазовор бўлган талабани тайёрлаган

ёки фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришган талабаларга, илмий
раҳбарликни амалга оширган профессор-ўқитувчиларга 100% лавозим маоши
миқдорида бир марталик рағбатлантириш берилади. Халқаро фан олимпиадаларида
юқори натижаларга эришган талабалар рахбарларига -150%;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

212

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

14. Маънавий ахлоқий ва тарбиявий ишларни ҳамда тюторлик ва эдвайзерлик

фаолиятини бажарганликлари учун 25% гача миқдорида устама ҳақ миқдори
белгиланади.

Хулоса ва таклифлар

Олий таълим муассасаларида педагог кадрларнинг мотивацияси таълим сифати

ва

самарадорлигини

оширишнинг

асосий

жиҳатлари

ва

йўналишлари

қуйидагилардан иборат:

ОТМда персонал меҳнатини рағбатлантириш ва ўқув жараёни билан боғлиқ

психологик вазиятга баҳо бериш;

ўқув жараёни самарадорлигининг тўғри ҳисобланганини, унинг ўқув

нормаларида тўғри акс этганини аниқлаш;

ҳар бир мутахассис ва ҳар бир профессор-ўқитувчини эъзозлаш, меҳнатига

тўғри баҳо бериш;

вақти-вақти билан ходимлар ва талабалар орасида ижтимоий сўровномалар

ўтказиб жамоанинг истакларини, психологик муҳитни ўрганиб бориш ва унга мос
мотивациялаш чораларини қўллаб бориш;

Профессор-ўқитувчиларнинг

портфолиясига

қараб

уларни

моддий

рағбатлантириш тизимини яратиш;

ОТМларда

профессор-ўқитувчиларни

мотивациясини

тизимини

шакллантиришда жахон тажрибаси асосида янги педагог кадрлар мотивацияси
тизимини жорий этиш;

кадрлар қўнимсизлиги кўрсаткичларини аниқлаш ва ўрганиш;

ҳар бир профессор-ўқитувчини иш жойини унинг ишининг креативлигини

хисобга олган холда дизайнлаш;

раҳбар педагог кадрни туғилган куни муносабати билан табриклаш (жамоа

аъзолари даврасида илиқ мақтовлар ва совғалар билан);

педагогик кадрларни касбий даражаси ва малакасини доимий равишда

ошириб бориш;

ОТМ педагог кадрлари мотивациясининг таълим сифатини оширишдаги ролини

кучайтириш мақсадида қуйидаги таклифларни жорий қилишни тавсия этамиз:

Аттестация натижалари бўйича рағбатлантиришнинг шундай тизимини

шакллантириш лозимки, унинг фаолият натижавийлиги ва самарадорлигини
оширишда, энг муҳими таълим сифатини таъминлашдаги таъсирчанлиги таъминлаш;

Оммавий ахборот воситаларида “Педагог кадрлар мотивацияси таълим

сифатини ошириш омили”га йўналтирилган илмий-оммабоп рукнлар ташкил этиш ва
шу орқали соҳадаги мотивациялаш жараёнлари ҳақида оммавий тарғиб қилинишига
эришиш.

докторант ва мустақил изланувчиларни имкон даражасида 2-3 ой муддатга

илмий-тадқиқот ишларини бажаришлари учун хорижий олий таълим муассасаларига
ёки илмий-тадқиқот марказларига хизмат сафарларига боришларини таъминлаш
лозим.

References


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

213

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1.

Mirziyoev SH.M. Tanqidiy tahlil, qat’iy tartib intizom va shaxsiy javobgarlik - har bir

rahbar faoliyatining kundalik qoidasi bo‘lishi kerak. Toshkent , “O‘zbekiston”, 2017 yil, 104
bet.

2.

Mirziyoev SH.M. Qonun ustuvorligi va inson manfaatlarini ta’minlash-yurt

taraqqiyoti va halq farovonligining garovi. Toshkent. “O‘zbekiston”. 2017 yil, 48 bet.

3.

Maslou A. Motivatsiya i lichnost. Izd. per. s angl. – Spb.: Piter, 2008. – 352 s.

4.

Voznesenskiy I. Motivatsiya pedagogov: viybiraem puti resheniya. - 2007

5.

Wagar, T.H. (1998),“Determinants of human resource management practices in

small firms:some evidence from atlantic Canada”, Journal of Small Business Management,
Vol. 36 No. 2, 13-23bb.

6.

Muhammad Imran Rasheed Asad Afzal Humayon Usama Awan Affan ud Din

Ahmed, (2016), "Factors affecting teachers’ motivation", International Journal of
Educational Management, Vol.30 Iss 1 pp. 101 - 114

[Google Scholar]

7.

Dörnyei, Z.,& Ushioda, E. (2011). Teaching

and

researching

motivation

(2nd ed.). New York, NY: Longman.

[Google Scholar]

)

8.

Reeve, J. (2001), Understanding Motivation and Emotion, 3rd ed., Harcourt

College Publishers, New York, NY, p. 169, 182.

9.

Ryan, R., & Deci, E. (2000). Self-determination theory and the facilitation of

intrinsic motivation, social development, and well-being. American Psychologist, 55(1), 68-
78.

10.

Markova A.K. Formirovanie motivatsiya ucheniya v shkolnom vozraste. Posobie

dlya uchitelya. –M.: Prosveshenie, 1983 g. 96 s.

11.

Ilin E.P. Motivatsiya i motiviy. SPb,: Piter. 2000. 512s.

12.

Vasilev, I.A. M.SH. Magomed Eminov. Motivatsiya i kontrol za deystviem. M. 1991

g. 143 s.

Библиографические ссылки

Mirziyoev SH.M. Tanqidiy tahlil, qat'iy tartib intizom va shaxsiy javobgarlik - har bir rahbar faoliyatining kundalik qoidasi bo'lishi kerak. Toshkent, "O'zbekiston", 2017 yil, 104 bet.

Mirziyoev SH.M. Qonun ustuvorligi va inson manfaatlarini ta'minlash-yurt taraqqiyoti va haIq farovonligining garovi. Toshkent. "O'zbekiston". 2017 yil, 48 bet.

Maslou A. Motivatsiya i lichnost. Izd. per. s angl. - Spb.: Piter, 2008. - 352 s.

Voznesenskiy I. Motivatsiya pedagogov: viybiraem puti resheniya. - 2007

Wagar, Т.Н. (1998),"Determinants of human resource management practices in small firms:some evidence from atlantic Canada", Journal of Small Business Management, Vol. 36 No. 2, 13-23bb.

Muhammad Imran Rasheed Asad Afzal Humayon Usama Awan Affan ud Din Ahmed, (2016), "Factors affecting teachers' motivation", International Journal of Educational Management, Vol.30 Iss 1 pp. 101 - 114[Google Scholar]

Dornyei, Z.,& Ushioda, E. (2011). Teaching and researching motivation (2nd ed.). New York, NY: Longman. [Google Scholar])

Reeve, J. (2001), Understanding Motivation and Emotion, 3rd ed., Harcourt College Publishers, New York, NY, p. 169, 182.

Ryan, R., & Deci, E. (2000). Self-determination theory and the facilitation of intrinsic motivation, social development, and well-being. American Psychologist, 55(1), 68-78.

Markova A.K. Formirovanie motivatsiya ucheniya v shkolnom vozraste. Posobie dlya uchitelya. -M.: Prosveshenie, 1983 g. 96 s.

Ilin E.P. Motivatsiya i motiviy. SPb,: Piter. 2000. 512s.

Vasilev, I.A. M.SH. Magomed Eminov. Motivatsiya i kontrol za deystviem. M. 1991 g. 143 s.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов