Ҳудуд инвестицион салоҳиятидан самарали фойдаланиш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
85-96
13
20
Поделиться
Ражабов, Н. (2019). Ҳудуд инвестицион салоҳиятидан самарали фойдаланиш. Экономика и инновационные технологии, (3), 85–96. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10804
Назиржон Ражабов, Ташкентский государственный экономический университет

заместитель декана экономического факультета

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада ҳудуд инвестицион салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг зарурлиги, омиллари ва шарт-шароитлари ёритилган, давлат инвестиция сиёсати ҳамда ҳудудий ривожланиш сиёсати модернизациясининг муҳим йуналишларидан бири сифатида инвестицион салоҳиятдан самарали фойдаланиш имкониятлари Навоий ЭИЗ и мисолида тадқиқ этилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

85

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

УДК: 330.3

EFFECTIVE USAGE OF REGIONAL INVESTMENT

POTENTIAL

Rajabov Nazirjon Razzakovich

1

1

Deputy Dean of the Faculty of Economics, Tashkent State University of Economics

Uzbekistan, 100066, Tashkent, Islom Karimov street, 49

E-mail:

ekologtdiu-07@mail.ru

Abstract:

The article reveals the need, factors and conditions for ensuring the effective use

of the investment potential of the region, examines the issues of the investment potential of the
region as an important direction of modernization of the state investment policy and regional
development policy on the example of Navoi free economic zone.

Keywords:

investments, investment potential, state investment policy, regional economy,

regional development programs, investment potential management.

ҲУДУД ИНВЕСТИЦИОН САЛОҲИЯТИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

Ражабов Назиржон Раззакович

1

1

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Иқтисодиёт факультети

декани муовини

E-mail:

ekologtdiu-07@mail.ru

Аннотация:

Мақолада ҳудуд инвестицион салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг

зарурлиги, омиллари ва шарт-шароитлари ёритилган, давлат инвестиция сиёсати ҳамда
ҳудудий ривожланиш сиёсати модернизациясининг муҳим йуналишларидан бири сифатида
инвестицион салоҳиятдан самарали фойдаланиш имкониятлари Навоий ЭИЗ и мисолида тадқиқ
этилган.

Калит сўзлар:

инвестиция, инвестицион салоҳият, давлат инвестиция сиёсати, ҳудудий

иқтисодиёт, ҳудудий ривожланиш дастурлари, инвестицион салоҳиятни бошқариш.

Кириш

Иқтисодиёт модернизацияси ва либераллашуви жараёни инвестицион муҳит

жозибадорлигини таъминлаш аҳамиятининг ўсиши ва махсус иқтисодий зоналар
кўринишидаги янги ҳудудий марказларнинг шаклланиши инвестициялар, юқори
малакали ишчи кучи ва истиқболли инфратузилма лойиҳаларини жалб қилишда
рақобатнинг кучайишига олиб келмоқда. Йирик ҳудудий марказлар ҳиссасига жаҳон
ЯИМнинг 81 фоизи, экспортининг – 62 фоизи, инвестицияларнинг 83 фоизи тўғри
келмоқда [3]. Бу билан ўз навбатида бошқа ҳудудлар ва мамлакатлар ҳам ўзининг
иқтисодий имкониятларини ошириш ҳамда уларни яхшилашга қаратилган алоҳида
сиёсат юритишга интилмокдалар.

Амалда инвестиция сиёсати ҳар қандай давлатнинг иқтисодий ривожланиши

ва унда ишлаб чиқаришни кенгайтиришнинг энг асосий йўналишларидан бири
ҳисобланади. Шундай экан, миллий иқтисодиётни ҳар томонлама ривожлантиришда
инвестицион жозибадорликни ошириш бевосита фаол инвестиция сиёсатини
юргизишни талаб этади. Бу ўз навбатида, республикада чуқур таркибий ўзгаришларни
амалга оширишни таъминлайди. Миллий иқтисодиёт соҳаларига ташқи ва ички
инвестициялар оқимини фаоллаштириш иқтисодий юксалишнинг янги босқичини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

86

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

бошлаб берадиган асосий омил ҳисобланади. Демак, инвестициялар ҳар қандай
иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи ва унинг тараққиётини таъминловчи куч экан,
барча

имкониятларни

ишга

солиб

иқтисодиётимизга

йўналтириладиган

инвестициялар ҳажмини ошириш лозим.

Шу ўринда, Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг «солиқ юкини изчиллик билан

камайтириш, солик солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини
такомиллаштириш иктисодиётни тезкор ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг
инвестициявий жозибадорлигини яхшилашнинг мухим шартлари» [1] эканлиги
хакидаги фикрларини алохида таъкидлаш лозим.

Мамлакат иқтисодиётини модернизация ва диверсификация қилиш бўйича

стратегик қараш ва дастурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш нуқтаи-назаридан ушбу
масаланинг методологик ва амалий жиҳатларини тадқиқ қилишнинг зарурлиги яққол
кўзга ташланади.

Умуман, Ўзбекистонда инвестицион муҳит жозибадорлигини таъминлаш ва

самарали бошқариш масалаларининг назарий, методологик ва амалий жиҳатлари
махсус, мустақил тадқиқот объекти сифатида етарли даражада ўрганилмаганлиги
танланган мавзунинг долзарблигини ва илмий-амалий аҳамиятга эга эканлигини
белгилаб беради.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Инвестицион салоҳият ва ҳудуд инвестицион салоҳиятини бошқариш

тушунчаларининг моҳиятини очиб бериш учун инвестициялардан фойдаланишда
инсон фаолиятининг турли хил кўринишдаги шаклларини тадқиқ этишни талаб
қилади. Инвестицион салоҳиятнинг эволюцион жараёни ва ўзгариши бўйича
ўтказилган таҳлил шуни кўрсатдики, ушбу соҳадаги аксарият тадқиқотлар бизнесда
инвестицион салоҳиятдан фойдаланишнинг таркибий ва функционал жиҳатларига
йўналтирилган. Бироқ, инвестицион салоҳият ва ҳудуд инвестицион салоҳиятини
бошқариш тушунчалари ҳақида кенг қамровли тасаввурга эга бўлиш учун ҳудуд
миқёсида инвестицион фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш бўйича тизимли
тадқиқотлар олиб бориш талаб этилади.

Ҳозирда мавжуд назарий қарашларни умумлаштириш объектнинг макон ва

замондаги нисбий ҳолатини тавсифловчи ҳудуд инвестицион фаолияти ва ҳудуд
инвестицион салоҳияти тушунчаларини бир-биридан фарқлаш имконини беради.
Фикримизча, ҳудуд инвестицион салоҳияти – бу ҳудуднинг ривожланиш даражаси
бўлиб, унга кўра ҳудуд ўзининг табиий-иқтисодий салоҳиятидан, рақобат
устунликлари ва институционал имкониятларидан самарали фойдаланиши ҳисобига
аҳоли турмуш даражаси ва сифатининг барқарор ўсиб боришини таъминлайди.

Бу борада олиб борилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқдаки,

инвестицион салоҳият, ҳудуд инвестицион салоҳият устунлиги ҳамда ҳудуд
инвестицион салоҳиятини самарали бошқариш йўналишлари ҳақида аниқ
тушунчалар илмий жиҳатдан етарлича ёритилмаган.

Ҳудуд инвестицион салоҳиятини самарали бошқариш йўналишларининг илмий

асосларини тадқиқ этиш шуни кўрсатдики, ҳудуд ҳамда ҳудудлараро миқёсда
инвестицион салоҳиятдан самарали фойдаланиш назарияси мавзуси маҳаллий ва
хорижий тадқиқотчилар томонидан яқин даврдан бошлаб чуқур ўрганила бошланди.
Неоклассик ва замонавий Европа мактаби вакиллари бўлган классикларнинг назарий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

87

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қарашларида иқтисодий жараёнлардаги инвестицион салоҳият муносабатлари
анъанавий тарзда, яъни ҳудудий омиллар ва минтақалараро муносабатларни ҳисобга
олган ҳолда тадқиқ этилган. Мавжуд назарий қарашларга мувофиқ уларни қуйидаги
йўналишлар бўйича таснифлаш мумкин: а) макроиқтисодиёт концепцияси нуқтаи-
назаридан ҳудуд инвестицион салоҳиятини ўрганиш; б) ташқи таъсир омиллари
нуқтаи-назаридан ҳудуд инвестицион салоҳиятини бошқариш муносабатларини
ўрганиш; в) инвестицион салоҳият ва уни бошқаришнинг (бизнес даражасидаги)
микроиқтисодий омиллари.

Юқорида келтирилган барча йўналишларда инвестицион салоҳиятнинг

ҳудудий хусусиятига иккинчи даражали масала сифатида қаралган. Шуни ҳисобга
олган ҳолда, муаллиф томонидан ҳудуд инвестицион салоҳиятини самарали
бошқариш йўналишлари бўйича мавжуд тадқиқот тамойиллари ҳамда усулларини
қайта кўриб чиқиш зарурлиги асосланган. Бундан асосий мақсад эса ҳудудда мавжуд
маҳаллий салоҳият, ресурслар ва иқтисодий ўсиш захираларидан тўлиқ
фойдаланишни бошқаришга прагматик ёндашувларни ишлаб чиқишдир.

Иқтисодий ўсиш назарияси ва ушбу масала юзасидан минтақашунос

тадқиқотчилар томонидан олиб борилган изланишлардан[7] келиб чиқиб айтиш
мумкинки, глобал миқёсда шундай механизмлар ишга тушмоқдаки, улар ҳудудни
глобал ривожланишнинг муҳим бўғинига айлантириш имконига эга [6]. Шу ўринда,
интеграцион жараёнларнинг жадаллашуви ва глобаллашув шароитида ҳудуд
инвестицион салоҳиятини самарали бошқариш жараёнларини тадқиқ этишнинг
илмий воситалари етарли даражада ўрганилмаган.

Тадкикот методологияси

Ҳозирги пайтда ҳудудлар инвестицион салоҳиятини самарали бошқариш бў-

йича икки хил қараш мавжуд, биринчиси, ҳудудлар инвестицион салоҳиятини
самарали бошқарилаётганлигига иқтисодий фаолиятнинг миқдорий кўрсаткичларини
қиёслаш орқали баҳо бериш бўлса, иккинчиси, бошқарув аппаратини сақлаш учун
сарфланган маблағлар миқдорида бошқарув қарори, қонун ёки қарорларнинг
«ишлаб чиқариш» харажатларида билвосита акс этиши ва унинг нисбатига қараб баҳо
беришдир.

Ҳудудлар инвестицион салоҳиятини самарали бошқариш бўйича баҳо бериш

усулларида битта объектнинг талқини бутун ҳудуднинг барча жиҳатларини қамраб
ололмайди ва бошқарув самарадорлигини ҳам тўлиқ очиб беролмайди. Шуни
инобатга олиб, бизнингча, ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишини бош-
қариш самарадорлигини аниқлаш учун янгича усулни татбиқ этиш лозим. Бу борада
«ҳудуд – тизим» усулини қўллаш ва унинг барча узвий боғлиқ бўлган алоқаларини
аниқлаш ҳамда тизимнинг хатти-ҳаракатига таъсир этишини намоён этадиган
схемани яратиш масаланинг туб моҳиятини очиб беришга хизмат қилади.

Тахлил ва натижалар

Ҳудудлар инвестицион салоҳиятини самарали бошқариш муаммосини ҳал

этишда тизимли ёндашувнинг бир қанча функцияларини келтириб ўтиш жоиз, яъни:

● бошқарувчи тизим;
● бошқариладиган тизим – жамиятнинг барча унсурларига объект сифатида

қараш;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

88

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

● ўзаро боғлиқ тизим – турли институтлар алоқалари: тўғридан-тўғри ёки

билвосита; вертикал ёки горизонтал.

Бу ерда бошқарувчи субъектдан бошқариладиган ахборот чиқади ва

бошқариладиган объектдан қайта алоқа сифатида ахборотнинг узатилиши содир
бўлади. Шунинг учун ҳам, ҳудудлар ривожланишини бошқариш тизими жамиятда
мавжуд бўлган барча ресурслар самарали сарфланишига шарт-шароит яратиб
берилишини таъминлаши керак. Жумладан, моддий, интеллектуал, молиявий,
ахборот, демографик ресурслар ва ҳоказолар.

Мамлакат иқтисодиётида инвестицион салоҳият ёки алоҳида ҳудуд

инвестицион салоҳиятини тизимли бошқаришда уларга ягона тизим сифатида қараш,
бир неча функционал боғлиқ иерархик бўғинлардан таркиб топганини ва ягона
мақсад сари ҳаракатланишини қайд этиш лозим. Ҳудуднинг иерархик тузилиши
тизимда мавжуд унсурларнинг ўзаро вертикал ҳамда горизонтал боғланишини юзага
келтиради. Ҳудуднинг инвестицион салоҳиятини бошқариш тизими ўзига хос
мураккаб бўлиб, у мавжуд гуруҳлар (хўжалик юритувчи субъектлар, нодавлат
нотижорат ташкилотлари, ўз-ўзини бошқариш органлари, турли институтлар)ни ягона
мақсад сари бирлаштириш билан бир қаторда, уларнинг манфаатларини инобатга
олиш зарур. Демак, бу ерда турли манфаатларни мувофиқлаштириш, тузилмаларнинг
ҳар бирини бозор қоидаларидан келиб чиқиб, индивидуал ривожланишига шарт-
шароит яратиш, керак пайтда назорат қилиш ва мониторингини мунтазам олиб
боришни йўлга қўйиш муҳим жиҳатлардан ҳисобланади.

Фикримизча, ҳудудлар инвестицион салоҳиятини тизимли бошқаришни лойи-

ҳалаштиришда ривожланиш жараёни моделининг таркибини аниқлаб олиш лозим.
Бу жараённи прогноз қилиш иложсиз бўлганлиги учун ҳам моделни турли
вазиятларга тез мослаша оладиган таркиб ва параметрлар билан лойиҳалаштириш
мақсадга мувофиқдир. Бошқача айтганда, моделда иштирок этадиган таркиб ва
параметрлар жараённинг ўзгаришига қараб тез мослашувчан, зарур пайтларда
уларнинг ўзи ҳам ўзгара оладиган бўлиши лозим. Бунинг учун ҳудудлар
ривожланишининг ҳар бир даврида танланган моделнинг параметрлари
ўзгарувчиларнинг кириш ва чиқиши билан баҳоланиши зарур.

Маълумки, ҳудудий тизим бир қанча унсурлардан таркиб топган ҳолда, улар

ўртасидаги боғлиқлик даражаси ҳам юқори ҳисобланиб, унсурлар ўртасида
нофункционал боғлиқлик мавжуд. Таассуфки, айнан ушбу алоқалар уларни бир бутун
тарзда ривожланишига тўсқинлик қилади. Шу боис, «Ҳудудлар инвестицион
салоҳиятини стратегик бошқариш концепцияси»ни ишлаб чиқиш лозим. Чунки ҳудуд
инвестицион салоҳиятини яхлит бозор, ижтимоий субъект ва иерархик алоқалар
тизими сифатида таҳлил қилиш ўринлидир.

Ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳиятини баҳолаш назарий ва амалий жиҳатдан

ниҳоятда муҳим бўлиб, бу ерда жойлашган ишлаб чиқариш корхоналари салоҳиятини
аниқлаш, уларни жамлаш мамлакат иқтисодий салоҳиятини белгилашда зарур шарт
ҳисобланади, чунки бу корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ҳисоблаш,
сарфланган ресурсларни, шу билан бирга, уларни келажакда қайта тақсимлаш ва
оқилона инвестиция сиёсатини амалга ошириш учун зарур. Ишлаб чиқариш
харажатларини ҳисоблаш корхонанинг иқтисодий салоҳиятини баҳолашда бозор


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

89

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

шароитида олаётган фойдасини ҳисоблашда қанчалик муҳим бўлса, ҳудуд учун ҳам
унинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини баҳолаш шунчалик аҳамиятлидир.

Бугунги кунда ҳудуд инвестицион салоҳиятини баҳолашда аҳоли сони билан

биргаликда, уларнинг даромади, жамғармаси ва орттирган мулклари ҳамда
аҳолининг интеллектуал салоҳияти ҳам ҳисобга олинади. Ушбу кўрсаткичлар ҳамда
ҳудудда мавжуд бўлган ишлаб чиқариш ресурслари аниқланиб, ишлаб чиқариш
кучлари жойлаштирилади ва ҳудуднинг инвестицион дастури ишлаб чиқилади.

Замонавий глобал рақобат шароитида ижроия ҳокимиятининг инвестицион

салоҳиятни самарали бошқариш юзасидан асосий эътибори ҳудуд иқтисодиётини
жадал ва барқарор ривожлантиришнинг инновацион ривожланишига, илмий
салоҳият мавжуд бўлган соҳаларда инновацион фаолликни кучайтиришга
қаратилиши лозим.

Ҳудуд инвестицион салоҳиятини бошқаришда инновацион ривожланиш

манбасини тадқиқ қилиш ҳудуднинг шаклланган инновацион салоҳиятини таҳлил ва
синтез қилишни талаб қилувчи комплекс муаммо ҳисобланади, бу эса, ўз навбатида,
ушбу ривожланиш имкониятларини акс эттиради.

Ҳудуд инвестицион фаолиятида инновацион салоҳиятни ўлчашда Халқаро

иқтисодий форум (ХИФ) глобал рақобатбардошлик ҳисоботларини тайёрлашда
фойдаланиладиган «Глобал рақобатбардошлик индексининг инновацион салоҳият
субиндекси («Growth Competitive Index» – GCI) кенг қўлланилади. Иқтисодиёт
ривожланишининг жорий даражасини акс эттирувчи ушбу кўрсаткич, қисқа муддатли
ривожланишда миллий иқтисодиётнинг барқарор иқтисодий ўсишга эришиш
қобилиятини аниқлашга қаратилган. «GCI» мамлакатларнинг қисқа муддатли ҳамда
узоқ муддатли ривожланишида иқтисодий ўсишга таъсир қилувчи технологиялар,
давлат институтлари ва макроиқтисодий ҳолат категорияларига асосланади.

«GCI» 90 дан зиёд ўзгарувчанларни жамлайди ва тўққизта индексга

асосланади. Улардан бири инновацион фаолиятдир. Рақобатбардошликнинг глобал
индекси ЯИМни аҳоли жон бошига тўғри келадиган даражасидан келиб чиққан ҳолда
барча мамлакатлар ривожланишини учта асосий ва иккита ўтиш даври бўйича
тақсимлайди: ресурсларга таянган ривожланиш босқичи (аҳоли жон бошига ЯИМ
< 2000 АҚШ доллари), самарадорликнинг ўсиш босқичи (аҳоли жон бошига 3000–
9000 АҚШ доллари) ва инновацион ривожланиш босқичи (аҳоли жон бошига ЯИМ
> 17000 АҚШ доллари).

ХИФ экспертларининг услубиятига мувофиқ, қисқа ва узоқ муддатли

ривожланишда барқарор иқтисодий ўсишга эришиш имкониятлари тенг даражада
бўлган учта ўзгарувчан категорияларга боғлиқ бўлиб, яъни, улар макроиқтисодий
муҳит, давлат институтлари ва технологиялардан иборатдир.

Ҳудудлар инвестицион фаолияти кесимида инновацион салоҳиятни баҳолаш

алгоритми уч босқичда амалга оширилади. Бу борада олимлар мавжуд
кўрсаткичларни икки гуруҳга – умумлашма ва хусусий кўрсаткичларга ажратиш
лозимлигини таъкидлайдилар. Улардан биринчиси – базавий таснифлагич сифатида
юзага чиқади ва чегаравий аниқлашни талаб қилади, иккинчиси – ёрдамчи вазифани
бажаради ва асосан ҳудуд инвестицион сиёсатининг инновацион ривожланиш
масалаларида ушбу ҳолатларни тушунтиришга хизмат қилади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

90

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ҳудуд инвестицион салоҳиятидан самарали фойдаланиш юзасидан Навоий

ЭИЗининг тажрибалари

Мамлакатимизни модернизация қилиш ва аҳоли бандлик даражасини янада

оширишнинг муҳим омили сифатида жаҳон стандартларига жавоб берадиган ва дунё
бозорларида

талаб

қилинадиган

маҳсулот

ишлаб

чиқариш,

хорижий

инвестицияларни, биринчи галда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш бўйича
қулай шарт-шароит яратиш муҳим аҳамият касб этади. Мазкур вазифани амалга
оширишда эркин иқтисодий зоналар алоҳида ўрин тутади. Шу боис, бугунги кунда
Хитой, АҚШ, Франция, Жанубий Корея, Ирландия, Мексика, Венгрия, Болгария каби
мамлакатларда ҳудуднинг жўғрофий ва бошқа қулайликларидан келиб чиққан ҳолда
эркин иқтисодий зоналар ташкил этилган.

90-йилларнинг ўрталарида дунёда 1200 га яқин эркин иқтисодий зонанинг ҳар

хил турлари, жумладан, 300 дан ортиқ экспортга мўлжалланган ишлаб чиқариш
зоналари, 400 га яқин эркин илмий-техникавий зоналар фаолият кўрсатган. Бундай
зоналарни ташкил этишдан асосий мақсад – минтақани жадал ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш учун мамлакат ва чет эл капиталини, истиқболли технология ва
бошқарув тажрибасини жалб этиш орқали унинг саноат салоҳиятини, ишлаб чиқариш,
транспорт-транзит ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, замонавий
бозор инфратузилмаларини ташкил этишдан иборатдир.

1990 йилда ташкил этилган эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш

бўйича Халқаро Ассоциация (МАРСЕЗ) томонидан қабул қилинган ҳужжатларга кўра,
эркин иқтисодий зона алоҳида ҳудудий бирлик бўлиб, у қоида бўйича мамлакатнинг
иқтисодий, илмий-техникавий, экологик ва ижтимоий ривожланишига қулай шарт-
шароитлар яратиш мақсадида, молиявий-хўжалик фаолиятни амалга ошириш учун
очиқ бўлади. Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиши
бўйича ривожланган давлатларда тўпланган тажриба шуни кўрсатадики, мазкур
усулнинг қўлланилиши мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда, ижтимоий ҳаётга
янги иқтисодий ғояларни татбиқ этишда ўзининг ижобий жиҳатларига эга.

Маълумки,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

2008

йил

2 декабрдаги “Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил қилиш
тўғрисида”ги фармонига асосан, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси
ташкил этилди. Мазкур фармонда эркин индустриал иқтисодий зонада хўжалик
юритувчиларга татбиқ қилинадиган алоҳида божхона, валюта ва солиқ режимлари,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига норезидент фуқароларнинг кириши, ҳудудида
бўлиши ва чиқиб кетишининг, шунингдек, улар томонидан меҳнат фаолиятининг
амалга оширилиши учун рухсатномалар олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий
этилиши назарда тутилган.

Мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш ва улар фаолиятига

доир муносабатлар 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган “Эркин иқтисодий зоналар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан тартибга солинади. Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 26
майда қабул қилиниб, юқори палата – Сенат томонидан жорий йилнинг 28 августида
маъқулланган ҳамда 24 сентабрь куни матбуотда расман кучга кирган “Эркин
иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни эса амалдаги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

91

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қонуннинг эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш тартиби, уларнинг турлари,
мазкур зоналар иштирокчиларига қўшимча имтиёз ва преференциялар бериш
механизми, бундай ҳудудда амалга ошириладиган фаолият турлари, эркин иқтисодий
зоналарнинг мувофиқлаштирувчи ва оператив бошқарув органларини шакллантириш
тартиби ҳамда уларнинг ваколатлари, шунингдек, хўжалик юритувчи эркин иқтисодий
зона субъектларини рўйхатга олиш тартиби билан боғлиқ нормаларни юқорида номи
зикр этилган фармон талабларига мувофиқлаштиришни кўзда тутади.

“Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига мувофиқ,

эркин иқтисодий зоналар мамлакатимизда эркин савдо зоналари, эркин ишлаб
чиқариш зоналари, эркин илмий-техникавий ва бошқа зоналар тарзида тузилиши
мумкин. Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, эркин ишлаб чиқариш зоналари –
тадбиркорликни рағбатлантириш, иқтисодиётнинг устун тармоқларига чет эл
инвестицияларини жалб этиш, истиқболли технологияларни жорий этиш мақсадида
хўжалик-молиявий фаолиятнинг алоҳида тартиботи жорий этиладиган ҳудудлар
бўлиб,

ўз

ичига

экспортга

мўлжалланган

ишлаб

чиқариш

зоналарини,

агрополисларни, тадбиркорлик зоналарини ва бошқа эркин зоналарни олади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М. Мирзиёев эркин иқтисодий

зоналарни ривожлантиришга қаратилган тизимли ишлар миллий иқтисодиётнинг
рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилаётганини
таъкидлади: “..Принципиал жиҳатдан янги асосларда «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон»
ва «Хазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш бўйича куни кеча Фармон
қабул қилинди. Ўтган йиллардаги хатоларни яна такрорлашга энди йўл қўйиб
бўлмайди...” [2].

Мазкур фармон талаблари бўйича жаҳон стандартларига мос, ташқи

бозорларда

рақобатбардош

ва

харидоргир

маҳсулот

ишлаб

чиқаришни

таъминлайдиган, замонавий, илғор ва юқори унумли технологияларни ташкил этиш
ва жорий қилиш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт-
шароитлар яратиш, ушбу ҳудудларнинг саноат салоҳиятини, ишлаб чиқариш,
транспорт-транзит ва ижтимоий инфратузилмасини янада ривожлантириш кўзда
тутилган.

Эркин иктисодий зоналарни ташкил этиш юзасидан давлат сиёсати бу

ҳудудларда иқтисодий усиш суръатларини доимий назоратда булишини талаб этади
(1-жадвал).

Вилоят бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот таркибини юқорида келтирилган жадвал

маълумотларидан шуни кўришимиз мумкинки, ялпи ҳудудий маҳсулотнинг таркибий
ўсиб боришига эътиборимизни қаратадиган бўлсак, агарда 2007 йили ялпи ҳудудий
махсулот 4,3 фоизга ошган бўлса, 2017 йили бу кўрсаткич, 1,3 фоизни ташкил этган.
Таъкидлаш жоизки саноат (қурилиш соҳаси билан бирга) соҳасида 0,6 фоизга,
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 3,2 фоизга ошганини алоҳида
таъкидлашимиз лозим.

Вилоят миқёсида 2017 йилнинг 1-ярим йиллигида қиймати 145,4 млрд. сўмлик

1132 та лойиҳалар амалга оширилиши ва 3967 та иш ўринлари яратилиши кўзда
тутилган бўлиб, ҳақиқатда умумий қиймати 205,0 млрд.сўмлик (81,7 млрд.сўм банк
кредитлари) 1356 та лойиҳалар (120%) ишга туширилиб 4 754 та янги иш ўринлари
яратилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

92

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-жадвал

Навоий вилояти ЯХМнинг тармоқлар кесимида ўсиш суръати,%

Йиллар

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

2017

I. Жами ЯҲМ

105,6

104,3

105,0

103,5

104,7

108,1

105,2

104,2

105,8

103,9

105,9

101,3

шу жумладан:

Тармоқларнинг
ялпи қўшилган
қиймати

105,3

104,1

104,6

103,4

104,7

108,1

105,2

104,2

105,9

103,9

105,9

101,3

Маҳсулотларга
соф солиқлар

113,1

107,1

112,2

105,2

104,7

107,5

105,0

103,6

103,9

102,9

105,6

100,8

II. Тармоқларнинг
ялпи қўшилган
қиймати

105,3

104,1

104,6

103,4

104,7

108,1

105,2

104,2

105,9

103,9

105,9

101,3

Қишлоқ, ўрмон ва
балиқ хўжалиги

108,6

108,6

104,4

106,3

104,3

110,3

106,1

107,5

107,4

108,4

107,1

103,2

Саноат
(қурилишни
қўшган ҳолда)

103,3

101,9

102,2

101,1

100,3

106,0

102,5

102,3

104,0

101,0

104,0

100,6

Хизматлар

108,6

107,4

110,9

108,0

118,4

112,9

111,9

107,4

109,9

107,8

109,4

102,5

1)

Дастлабки маълумотлар

2)

2005-2009 йилларда ХХТУТ бўйича


“Навоий” ЭИЗ ташкил этилгандан буён жами 122 млн. АҚШ доллари

миқдорида инвестиция киритилган. Киритилган инвестициянинг 35%га яқини
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобланади.

Айниқса, Навоий халқаро аэропортини янада ривожлантириш ҳисобига, Европа

ва Осиё давлатлари ўртасидаги йўналишларда катта ҳажмдаги юклар ва йўловчи
транзит рейслари қабул қилиш имконини берувчи Марказий Осиё ҳудудидаги ягона
халқаро логистика маркази ташкил этилгани “Навоий” эркин иқтисодий зонасининг
ривожида муҳим ўрин тутмоқда.

Навоий халқаро аэропорти орқали юклар ташиш Германия, Италия, Испания,

Франция, Швейцария, Белгия, Австрия, Россия, Хитой, Жанубий Корея, Бангладеш,
Ҳиндистон, БАА, Туркия, Вьетнам, Қирғизистон ва бошқа давлатлар билан амалга
оширилаётгани нафақат Навоий вилояти, балки республикамизнинг саноат
салоҳиятини, ишлаб чиқариш, транспорт-транзит ва ижтимоий инфратузилмасини
ривожлантириш, қўшимча минглаб ишчи ўринларини яратиш, пировардида, халқ
фаровонлигини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.

Навоий вилоятини янада ривожлантириш мақсадида Президентимизнинг

жорий йил 28 март куни Навоий вилоятига ташрифи давомида берилган
топшириқлари асосида “2017-2018 йилларда Навоий вилоятида саноат, қишлоқ
хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури”
ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 июндаги 366-сонли қарори
билан тасдиқланди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

93

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Мазкур қарор ижросини таъминлаш тўғрисида 2017 йил 17 июнда вилоят

ҳокимининг Қ-224-сонли қарори қабул қилинди. Ишлаб чиқилган дастур доирасида
2017-2018 йилларда қиймати қарийб 6,4 трлн. сўмлик 2516 та лойиҳа (1,2 трлн.сўм
банк кредити) 21 мингдан ортиқ иш ўринлари яратиш белгиланган.

Жумладан, саноатда қиймати 5,9 трлн.сўмлик 648 та лойиҳаларда (1,1 трлн.сўм

банк кредити) 14501 та иш ўрни, қишлоқ хўжалигида қиймати 322 млрд.сўмлик 761 та
лойиҳаларда (200 млрд.сўм банк кредити) 3692 та иш ўрни, хизмат кўрсатишда
қиймати 235,7 млрд.сўмлик 1107 та лойиҳаларда (95,2 млрд.сўм банк кредити) 4150
та иш ўрни яратилиши белгиланган.

Навоий вилояти улкан иқтисодий салоҳияти билан республикада муҳим

аҳамиятга эга. Вилоят республика иқтисодиётининг рангли металлургия, кимё ва
қурилиш саноати етакчи ҳудудларидан бири ҳисобланади. Республикада
яратилаётган ялпи ички маҳсулотнинг 5,2 фоизи вилоят ҳиссасига тўғри келади.

Вилоятда жами йирик саноат корхоналари 19 та бўлиб, булар:

НКМК ДК (рангли

металлургия),"Навоийазот" АЖ (кимёвий маҳсулотлар, минерал ўғитлар),“Навоий”
ИЭС (электр энергияси ва иссиқлик энергияси), "Навоийдонмаҳсулотлари" АЖ (ун,
нон ван нон маҳсулотлари, ем ишлаб чиқариш), "Қизилқумцемент" АЖ
(портландцемент,

темир-бетон,

асбоцементли

шифер

маҳсулотлари),

"Электрокимёзаводи" ҚК АЖ (пистицидлар, кимёвий элементлар), "Континент-Н-Ёғ-
Мой" ҚК-МЧЖ (пахта ёғи), "Навоий" ҚК (спиртли ичимликлар), "Қизилтепапахта
тозалаш" АЖ (пахта толаси), "Ванғози Агро экспорт" МЧЖ (пахта ва кунгабоқар ёғи),
"Қизилтепа ун заводи" АЖ (ун ва ем маҳсулотлари), "Навбахор пахта тозалаш" МЧЖ
(пахта толаси),"УПП" АЖ (норуда курилиш материаллари, темир-бетон маҳсулотлари),
"Хатирчи пахта тозалаш" АЖ (пахта толаси).

Вилоятда фаолият юритаётган қўшма корхоналар, хорижий корхоналар сони-61

ташкил этган. Булар:

Навоий шаҳрида 21 та: "Электрохимзавод" Ўзбекистон-Панама

қўшма корхонаси (Панама, кимё маҳсулотлари), “Навоий” қўшма корхонаси (Россия,
спиртли ичимликлар), “Навоий Миллинг” Буюк Британия чет эл корхонаси (Буюк
Британия, фосфор кукуни), “Навоий Корея” Ўзбекистон – Ж.Корея қўшма корхонаси
(Ж.Корея, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш), Зарафшон шаҳрида 2 та: "ВЕЛАH"
Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси (Россия, тайёр кийим кечаклар), “Ориянна ярнс
текстиль” Ўзбекистон-Туркия” қўшма корхонаси (Туркия, акрил толасидан калава ип),
Кармана туманида 6 та: “Кармана гипс маҳсулотлари Ўзбекистон-Канада қўшма
корхонаси (Канада, гипс ва гипсокартон маҳсулотлари), Конимех туманида 2 та:
“Сарабел Диамет Каракул” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси (Россия, қоракўл
тери), Қизилтепа туманида 3 та: “Ню текстиль Навоий” Ўзбекистон-Ж.Корея қўшма
корхонаси (Ж.Корея, электроматрас), “Акуа Тўдакўл” Ўзбекистон-АҚШ қўшма
корхонаси (АҚШ, балиқ маҳсулотлари), Навбаҳор туманида 2 та: “Брайт Навоий
текстиль” Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонаси (Буюк Британия, калава ип),
Нурота туманида 3та: “Зафар гранит майнинг” Ўзбекистон-Белиз қўшма корхонаси
(Белиз, гранит ишлаб чиқариш), Томди туманида 1 та: “Навоий саноат текстиль”
Ўзбекистон-Ж.Корея қўшма корхонаси (Ж.Корея, пайпоқ ишлаб чиқариш), Учқудуқ
туманида 2 та: “Промэлектро” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси (Россия, электр
ускуналарини таъмирлаш), Хатирчи туманида 2 та: “Асиа сера Навоий” Ўзбекистон-
Туркия қўшма корхонаси (Туркия, боғдорчилик), Навоий ЭИЗ ҳудудида 17 та: “Узэрай


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

94

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Кабель” Ўзбекистон-Ж.Корея қўшма корхонаси (Ж.Корея, автомобиль кабеллари
ишлаб чиқариш), “Хаят пауэр кабел системс” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси
(Хитой, юқори кучланишли кабеллар, “Агрофреш” Ўзбекистон-БАА қўшма корхонаси
(БАА, мева-сабзавотларни сақлаш).

Амалга оширилган тадқиқотлар шундан далолат берадики, ташқи иқтисодий

фаолиятда вилоят бўйича хорижий давлатлар билан юқори салоҳият асосан: Хитой
(35,6%), Франция (21,6 фоиз), АҚШ (9,0 фоиз), Япония (6,4 фоиз) ва Туркия, Корея,
Германия Испания (4 фоизга яқин) давлатларига тўғри келган.

Ўз навбатида, жорий йилда Англия, Австрия, Бельгия ва Ҳиндистон каби

давлатлар билан ҳам ташқи иқтисодий фаолиятнинг ривожланиши учун чора-
тадбирлар йўлга қўйилмоқда.

Қулай географик жойлашуви ҳисобга олиниб, Навоий халқаро аэропортини

янада ривожлантириш ҳисобига Жанубий Корея, Ҳиндистон, Хитой ва Сингапур
каби хорижий ҳамкорлар билан Европа ва Осиё давлатлари ўртасидаги
йўналишларда катта ҳажмдаги юклар ва йўловчи транзит рейслари қабул қилиш
имконини берувчи Марказий Осиё ҳудудидаги ягона халқаро логистика маркази
ташкил этилиб, у орқали “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ва “Кореан Айр” ҳамкорлигида
жаҳоннинг турли мамлакатларига юк ташиш ишлари йўлга қўйилган.

Таъкидлаш жоизки, вилоят иқтисодиётининг қон томири бўлган халқаро

аҳамиятдаги автомобиль ва темир йўлларнинг қарийб 750 км.ни вилоят ҳудудидан
ўтганлиги вилоятнинг нақадар катта трансмагистрал салоҳиятга эгалигини кўрсатади.

Хусусан, вилоят ҳудудидан ҳалқаро аҳамиятдаги 302 км, республика

аҳамиятидаги 2490 км автомобиль йўллари (шунингдек, 1125 км маҳаллий
аҳамиятдаги автомобиль йўллари), 440 км темир йўллари ўтган.

Навоий вилоятини янада ривожлантириш мақсадида “2017-2018 йилларда

Навоий вилоятида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини
ривожлантириш

чора-тадбирлари

дастури”

ишлаб

чиқилди

ва

Вазирлар

Маҳкамасининг 2017 йил 9 июндаги 366-сонли қарори билан тасдиқланди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш тўғрисида 2017 йил 17 июнда вилоят

ҳокимининг Қ-224-сонли қарори қабул қилинди. Ишлаб чиқилган дастур доирасида
2017-2018 йилларда қиймати қарийб 6,4 трлн. сўмлик 2516 та лойиҳа (1,2 трлн.сўм
банк кредити) 21 мингдан ортиқ иш ўринлари яратиш белгиланган. Жумладан,
саноатда қиймати 5,9 трлн.сўмлик 648 та лойиҳаларда (1,1 трлн.сўм банк кредити)
14501 та иш ўрни, қишлоқ хўжалигида қиймати 322 млрд.сўмлик 761 та лойиҳаларда
(200 млрд. сўм банк кредити) 3692 та иш ўрни, хизмат кўрсатишда қиймати 235,7
млрд. сўмлик 1107 та лойиҳада (95,2 млрд.сўм банк кредити) 4150 та иш ўринлари
яратилиши белгиланган.

Дастурда 2017 йилда қиймати 1,2 трлн. сўм маблағ эвазига 1948 та лойиҳа

амалга оширилиши ва 12459 та иш ўринлари яратилиши белгиланган. Мазкур
лойиҳаларнинг 522 таси саноат, 861 таси хизмат кўрсатиш ва 565 таси қишлоқ
хўжалиги соҳасига тўғри келади.

Вилоятда “Навоий” эркин иқтисодий зонаси фаолиятининг йўлга қўйилиши,

жаҳон стандартларига жавоб берадиган ва дунё бозорларида талабга эга маҳсулот
етиштириш, замонавий, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

95

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

хорижий инвестициялар, биринчи галда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб
этишга имконият яратилди.

“Навоий” ЭИЗ ташкил этилгандан буён жами 122 млн. АҚШ доллари

миқдорида инвестиция киритилган. Киритилган инвестициянинг 35 %га яқини
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобланади.

Айниқса, Навоий халқаро аэропортини янада ривожлантириш ҳисобига Европа

ва Осиё давлатлари ўртасидаги йўналишларда катта ҳажмдаги юклар ва йўловчи
транзит рейслари қабул қилиш имконини берувчи Марказий Осиё ҳудудидаги ягона
халқаро логистика маркази ташкил этилгани “Навоий” эркин иқтисодий зонасининг
ривожида муҳим ўрин тутмоқда.

Навоий халқаро аэропорти орқали юклар ташиш Германия, Италия, Испания,

Франция, Швейцария, Белгия, Австрия, Россия, Хитой, Жанубий Корея, Бангладеш,
Ҳиндистон, БАА, Туркия, Вьетнам, Қирғизистон ва бошқа давлатлар билан амалга
оширилаётгани нафақат Навоий вилояти, балки республикамизнинг саноат
салоҳияти, ишлаб чиқариш, транспорт-транзит ва ижтимоий инфратузилмасини
ривожлантириш, қўшимча минглаб ишчи ўринлари яратиш, пировардида, халқ
фаровонлигини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.

Хулоса ва таклифлар

Шундай килиб, ҳудуд инвестицион салоҳиятини самарали бошқариш

йўналишларини тадқиқ этишнинг биз таклиф этаётган методологик ёндашуви ҳудуд
инвестицион салоҳияти, ҳудуд инвестицион салоҳият устунликлари ҳамда ҳудуд
инвестицион салоҳиятини самарали бошқариш йўналишларининг ўзаро
боғлиқлигини мазмунан ва таркибий жиҳатдан батафсил очиб беради. Шундан
келиб чиқиб, ушбу тушунчаларни қабул қилиш, тадқиқ этиш ва талқин қилишга
комплекс ҳамда тизимли ёндашув таклиф этилади.

Биз жараёнларнинг бир меъёрда эволюцион ривожланишини ўрганишга

нисбатан диалектик ёндашувнинг, тўлиқ формаллаштириш ҳамда эмпирик
ҳисоблаш мумкин бўлган масалаларда эса синергетик ёндошувнинг афзаллик-
ларини инкор этмаган ҳолда, ҳудуд инвестицион салоҳиятини самарали бошқариш
йўналишларини ўрганиш асосини тизимли парадигма ташкил этган тизимли англаш
моделини таклиф этамиз.

Ушбу методологик ёндашувдан фойдаланишнинг объектив сабаби шундаки,

бошқа моделларга нисбатан тизимли англаш модели ҳудуд миқёсидаги инвестицион
фаолиятда табиий ва иқтисодий объектлар, субъектлар ва институтларга оид кўплаб
жараёнлар ва турли хил ҳодисаларнинг ўзаро алоқадорлигини ҳамда ҳудуд
даражасида эндоген омилларнинг акс этишини ўрганиш имконини беради.

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, ҳудудлар инвестицион салоҳиятининг

инновацион ривожланиши ва унга баҳо беришда инсон капиталининг ҳолати,
ҳудуддаги мавжуд техник-технологик ишланмалар, ихтиролар сони, уларнинг аҳоли
сонига нисбати бўйича кўрсаткичларни таҳлил қилиш долзарб масалалардан
ҳисобланади. Бу борада ҳудудларнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш
бўйича хорижий давлатларнинг илғор илмий-услубий тажрибаларини Ўзбекистон
шароитига мослаштириш ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш соҳа тадқиқот-
чиларининг асосий вазифаларидан биридир.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

96

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ҳудуднинг инвестицион ва ижтимоий-иқтисодий салоҳиятига баҳо беришда

иқтисодий ресурслар, интеллектуал салоҳият ва ушбу салоҳиятдан амалда нечоғлиқ
фойдаланилаётганлиги, унинг ресурс салоҳиятидан техник ва технологик жиҳатдан
фойдаланиш имкониятлари ва уларнинг кўламидан келиб чиқиб, бошқа
омилларнинг инобатга олиниши ва турли ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилиши зарур
шартлардан ҳисобланади. Зеро, умумэътироф этилган ва амалиётда ўз тасдиғини
топган ишланмаларни ўрганиш ва татбиқ этиш, уларнинг мазмун-моҳиятини чуқур
англаб

етган

ҳолда

амалга

ошириш

ҳудудларнинг

комплекс

равишда

ривожлантирилиши

учун

ишлаб

чиқилаётган

ҳудудий

дастурлар

ва

концепцияларнинг самарали натижа беришини таъминлайди.

Ҳудуднинг инвестицион салоҳиятини бошқариш тизими ўзига хос мураккаб

жараён бўлиб, у мавжуд гуруҳлар (хўжалик юритувчи субъектлар, нодавлат
нотижорат ташкилотлари, ўз-ўзини бошқариш органлари, турли институтлар)ни
ягона мақсад сари бирлаштириш билан бир қаторда, уларнинг манфаатларини ҳам
инобатга олиши талаб этилади.

References

1.

“O‘zbekiston Respublikasining solik siyosatini takomillashtirish Konsepsiyasi

to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018 yil 29 iyundagi PF-5468-sonli
farmoni.

2.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti SHavkat Mirziyoevning mamlakatimizni 2016

yilda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning asosiy yakunlari va 2017 yilga mo‘ljallangan
iqtisodiy dasturning eng muhim ustuvor yo‘nalishlariga bag‘ishlangan Vazirlar
Mahkamasining kengaytirilgan majlisidagi ma’ruzasi //“Xalq so‘zi”, 2017 yil 18 yanvarь.

3.

Evropa Ittifoqi, NAFTA va ATES tarkibiga kiruvchi mintaqalar ulushi. Manba: 2017

yil uchun Jahon banki ma’lumotlari. Elektron manba: http:// databank.worldbank.org
(manbadan foydalanilgan sana: 29.09.2018y.).

4.

SHumpeter Y. Teoriya ekonomicheskogo razvitiya / Per. s nem.: – M.: Progress,

1982 g. – 455 s.

5.

Hayek F.A. Individualism and Economic Order / F.A. Hayek. – Chicago: Univ. of

Chicago Press, 1948. R.324

6.

Porter M. Mejdunarodnaya konkurensiya: Per. s angl. / Pod red. V.D.Shetinina. –

M.: Mejdunarodniye otnosheniya, 1993 g. – 886 s.

7.

Krugman P. Geography and Trade. Cambrige: The MIT Press, 1992; Fujita M.,

Krugman P., Venables A.J. The Spatial Economy: Cities, Regions and International Trade. –
The MIT Press, 2001. P. 384.

8.

Kornay YA.

Sistemnaya paradigma//«Voprosiy ekonomiki», 2002, № 4, s. 4–23;

9.

Kleyner

G.B.

Sistemnaya

paradigma

i

ekonomicheskaya

politika//

«Obshestvenniye nauki i sovremennost», 2007, № 2, 3.

Библиографические ссылки

"O'zbekiston Respublikasining solik siyosatini takomillashtirish Konsepsiyasi to'g'risida"gi O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018 yil 29 iyundagi PF-5468-sonli farmoni.

O'zbekiston Respublikasi Prezidenti SHavkat Mirziyoevning mamlakatimizni 2016 yilda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning asosiy yakunlari va 2017 yilga mo'ljallangan iqtisodiy dasturning eng muhim ustuvor yo'nalishlariga bag'ishlangan Vazirlar Mahkamasining kengaytirilgan majlisidagi ma'ruzasi //"Xalq so'zi", 2017 yil 18 yanvarb.

Evropa Ittifoqi, NAFTA va ATES tarkibiga kiruvchi mintaqalar ulushi. Manba: 2017 yil uchun Jahon banki ma'lumotlari. Elektron manba: http:// databank.worldbank.org (manbadan foydalanilgan sana: 29.09.2018y.).

SHumpeter Y. Teoriya ekonomicheskogo razvitiya / Per. s nem.: - M.: Progress, 1982 g.-455 s.

Hayek F.A. Individualism and Economic Order / F.A. Hayek. - Chicago: Univ, of Chicago Press, 1948. R.324

Porter M. Mejdunarodnaya konkurensiya: Per. s angl. / Pod red. V.D.Shetinina. -M.: Mejdunarodniye otnosheniya, 1993 g. - 886 s.

Krugman P. Geography and Trade. Cambrige: The MIT Press, 1992; Fujita M., Krugman P., Venables AJ. The Spatial Economy: Cities, Regions and International Trade. -The MIT Press, 2001. P. 384.

Kornay YA. Sistemnaya paradigma//«Voprosiy ekonomiki», 2002, № 4, s. 4-23;

Kleyner G.B. Sistemnaya paradigma i ekonomicheskaya politika// «Obshestvenniye nauki i sovremennost», 2007, № 2, 3.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов