Қишлоқ туризми инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш имкониятлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
117-124
5
3
Поделиться
Норчаев, А. (2019). Қишлоқ туризми инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш имкониятлари. Экономика и инновационные технологии, (4), 117–124. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10857
Асатулло Норчаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Доцент кафедры туризма и сервиса, кандидат экономических наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Илмий мақолада республикамизда қишлоқ туризми инфратузилмасини такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилаш, бу борада амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш асосида ривожланиш йўналишларини белгилаб олиш ва туристларга сифатли хизмат турларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар баён этилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

208

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҚИШЛОҚ ТУРИЗМИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ


Норчаев Асатулло Норбўтаевич

1

1

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

“Туризм ва сервис” кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди

Ўзбекистон, 100066, Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 49

E-mail:

nanuz15@ mail.ru

Аннотация:

Илмий

мақолада

республикамизда

қишлоқ

туризми

инфратузилмасини

такомиллаштириш

ва

ривожлантиришнинг

стратегик

йўналишларини белгилаш, бу борада амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш
асосида ривожланиш йўналишларини белгилаб олиш ва туристларга сифатли хизмат
турларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар баён этилган.

Калит сўзлар:

қишлоқ туризми, турист, инфратузилма, дастур, археологик,

агротуризм, зиёрат, рекреация, экологик, обидалар, иқтисодиёт.

Abstract:

The scientific article outlines the strategic directions of the development and

improvement of village tourism infrastructure in Uzbekistan, as well as suggestions and
recommendations on developing directions of development on the basis of analysis of the works
carried out abroad and the development of quality services to tourists.

Кириш

Президентимиз томонидан 2019 йил 5 январьда, “Ўзбекистон Республикасида

туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-
5611 сонли фармон қабул қилинди

1

.

Бу фармонга асосан қуйидаги йўналишлар:
-туризм инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда мақбул ва қулай туризм

муҳитини яратиш;

-туризм бозорининг турли сигментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва

хизматларини диверсификация қилиш;

-туризм тармоғи учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини

ошириш тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилган бўлиб, амалга
оширилиши керак бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Шу билан бирга Президентимизнинг 2018 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон

Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3510-сонли қарорида Туризм
қўмитасининг ваколатлари ва амалга ошириши керак бўлган вазифалари, туристик
инфратузилмани шакллантириш борасидаги йўналишлари белгилаб берилган.

Олдимиздаги

вазифаларимиздан

бири

қишлоқларимизда

туризм

инфратузилмасини ривожлантириш ва ривожланиш йўналишларини ишлаб чиқишда
асосий эътибор нималарга қаратилишини ўрганиш масаласи долзарб бўлиб
қолмоқда. Тадқиқотимиз асосий

мақсадларидан бири жаҳон туризмида

1

www. Lex.uz.

ҚҲММБ: 06/18/5611/2430-сон. 06.01.2019 й.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

209

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

республикамизнинг рақобатбардошлигига эришишимизда муҳим омил бўлиб
ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Қишлоқларимизда туризмни ривожлантириш ва унинг инфратузилмасини

шакллантириш, модернизация қилишга бағишланган кўплаб илмий ишлар мавжуд
бўлиб, уларда қишлоқ туризмини ривожлантириш жараёнлари турлича талқин
қилинган ва таърифланган, лекин уларнинг ҳар биттасида хизматлар истеъмолчига
йўналтирилганлиги асосий ўринга эга. Биз мазкур хулосаларга асосланиш мақсадга
мувофиқлигини таъкидлаб, бу борада айрим муаллифларнинг фикри ва
мулоҳазаларини

таҳлил

қилиб,

уларнинг

натижаларини

умумлаштириб,

қишлоқларимизда

туризм

инфратузилмани

такомиллаштириш

тўғрисидаги

мулоҳазаларимизни қисқача баён қиламиз.

А.Ю. Александрованинг “География туризма” деб номланган дарслигида

қишлоқ туризмини экологик туризмнинг бир тармоғига қўшишни илгари суради.[4]
В.В. Храбовченконинг “Экологический туризм” деб номланган ўқув қўлланмасида
экологик туризм билан бирга қишлоқ туризмини ташкил қилиш борасида
тўхталган[5]. А.Б. Косолаповнинг “Теория и практика экологического туризма” деб
номланган ўқув қўлланмасида экологик ва қишлоқ туризмини ташкил қилишнинг
назарий масаласи устида тадқиқотлар олиб борган[6].

Шу сингари мамлакатимиз олимларидан З.И. Усманованинг олиб борган

тадқиқотларининг

асосий

йўналишлари

Ўзбекистонда

туризм-рекрацион

хизматларни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, унда Самарқанд, Қашқадарё ва
Сурхондарё вилоятларида рекрацион ва соғломлаштириш туризми талаб даражасида
ривожланмаганлини муассасаларнинг сони камлиги билан изоҳлаган.[7] Бу
вилоятлардаги қишлоқлардаги туризм ресурслардан рекрацион ва соғломлаштириш
туризмида

самарали

фойдаланиш

йўллари

ва

шу

орқали

қишлоқлар

инфратузилмасини такомиллаштириш борасида тўхталиб ўтилмаган.

Д.З. Норқулова ўзининг илмий тадқиқоталри натижасида Ўзбекистонда социал

туризм хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини
такомиллаштириш борасида бир қатор тавсияларни ишлаб чиққан бўлиб, асосий
йўналиш сифатида ижтимоий ҳимояни кўрсатиб ўтган. [8] Бунда туризмга хизмат
кўрсатувчи қишлоқдаги объектлар ва уларнинг ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, яҳлит
тузилмани яратиш борасида тўхталиб ўтилмаган.

Таъкидлаш керакки, ҳозирги вақтда қишлоқ туризми инфратузилмасини

ташкил

қилувчи

тармоқларни

ривожлантириш,

шакллантириш

ва

соҳага

инновацияларни жорий қилиш борасида кўплаб муаллифлар ўртасида ягона тушунча
мавжуд эмас. Фикримизча бу борада ҳали олиб борилиши керак бўлган
тадқиқотларнинг кўлами кенг бўлиб, қишлоқларимизда туризм инфратузилмасини
шакллантиришда

тармоқларнинг

бир-бирига

мутаносиб

ривожланишини

таъминлашимизда атрофлича белгиланган халқаро тажрибаларини ҳам ҳисобга
олишимиз лозим.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда қишлоқларимизда туризм инфратузилмаси ривожланишини

белгилашда яқин йилларда кутилаётган ўзгаришларни ҳисобга олиш ва шу орқали
туризмнинг ривожланишини яхлит инфратузилма сифатида ўрганиш методологияси


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

210

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қўлланилиб, бу борада мутахассислар фикрини ўрганган ҳолда, кузатиш, қиёслаш,
эмперик тадқиқот, қиёсий таҳлил ҳамда эксперт баҳолаш каби усуллари орқали
инфратузилманинг таркибий қисмлари ривожланиши йўналишларини белгилаб
бериш усули таклиф этилгандир. Шунингдек, 2025 йилгача республикамиз
қишлоқлари туризми ривожланиши йўналишларининг устувор вазифаларига оид
қилинган ва инфратузилмани такомиллаштиришга оид аниқ тавсиялар ишлаб
чиқилган.

Таҳлил ва натижалар

Ўзбекистон туризмни ривожлантиришда улкан салоҳиятга эгалиги билан

Марказий Осиёда алоҳида ўринга эга. Мамлакатда 7,4 мингдан зиёд маданий мерос
объектлари бўлиб, улардан 209 таси ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мерос объектлари
рўйхатига киритилган. Бундан ташқари, республикада 11 та миллий боғ ва давлат
қўриқхонаси, 12 та қўриқхона, 106 та музей ва сайёҳларни жалб қилиш мумкин
бўлган кўплаб бошқа объектлар ҳам мавжуд бўлиб уларнинг аксарияти
қишлоқларимизда жойлашган. Узоқ йиллар мобайнида, бу салоҳиятдан тўлалигича
фойдаланилмади. Масалан, 2011-2016 йиллар давомида хорижий меҳмонларнинг
мамлакатга ўртача йиллик ташрифи 8 %га ўсган, холос. Бироқ, сўнгги 2 йилда
Ўзбекистонга туристлар ташрифи кескин равишда ортиб бормоқда. 2017 йилда чет эл
сайёҳларининг ошиш суръати 32,7 %ни (2,69 млн нафар) ташкил этди. 2015
йилда сайёҳлик ташкилотлари сони 398 тани ташкил этган бўлса, 2018 йил охирига
келиб, уларнинг сони 950 тага етди. 2018 йил якунига кўра, республикага 5,3 млн.
нафар хорижий фуқаро ташриф буюрган бўлиб, бу 2017 йилга нисбатан қарийб 2
баравар кўпдир

2

.

Шу билан бирга туристлар ташрифи қишлоқларга ташрифи етарлича амалга

оширилмай

қолмоқда.

Буни

етарлича

ташкиллаштириш

учун

қишлоқ

жойларимиздаги мавжуд ресурслардан туризм фаолиятида кенг фойдаланган ҳолда
туризмни ташкил этиш ва ривожлантириш ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизда катта
самаралар бериши исботсиз жараён. Мамлакатимизда 2009 йилни “Қишлоқ
тараққиёти ва фаровонлиги йили”, 2013 йилнинг “Обод турмуш йили” -деб эълон
қилиниши ва 2018 йилда “Обод қишлоқ” дастурининг қабул қилиши қишлоқ
туризмини ривожлантиришда катта имкониятларни яртиб бермоқда.

Ҳозирги кунда ҳукуматимиз қишлоқ жойларда янги иш ўринларини яратиш ва

бу омил орқали аҳолининг яшаш даражасини яхшилашга катта эътибор бермоқда. Бу
йўналишда қишлоқ жойларда туризмни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга бўлиб,
унинг салоҳиятли имкониятлари каттадир.

Бу имкониятлар қуйидагилардан иборат;
-қишлоқ жойларда жойлашиш ва овқатланишнинг шаҳардагига нисбатан 2-2,5

маротаба арзонлиги;

-қишлоқ жойларининг экологик жиҳатдан тозалиги;
-экологик тоза озиқ-овқат турларининг мавжудлиги;
-халқимизнинг қадимий миллий меъросининг сақланиб қолганлиги;

-жозибадор туристик ресурслар, миллий белгилар, хусусиятга бой бўлган хизмат
турларининг кўплиги ва ранг-баранглиги ва бошқ.;

2

https://stat.uz/uploads/docs/turizm_tahlil_17_ru.pdf


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

211

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-миллий мерос маҳсулотлари ишлаб чиқишнинг сақланиб қолганлиги (миллий

ҳунармандчилик, устачилик маҳсулотлари ва бошқа…).

Иккинчидан, қишлоқларимизда туризмнинг қуйидаги турларининг ресурслари

ҳам мавжудлиги:

-тарихий – археологик туризм ресурслари – тарихий обидалар, тарихий

жойлар, археологик ёдгорликлар, топилмалар;

-этнографик туризм ресурслари – анъанавий маҳаллий ҳаёт тарзи, миллий

фолклор, урф-одатлар, маданият, турли маросимлар, миллий ўйинлар;

-қишлоқ хўжалиги –агротуризм ресурслари – қишлоқ боғлари, деҳқончилик,

маданий ландшафтлар ва қишлоқ хўжалиги ишлари, полизчилик, қишлоқнинг ўзига
хос кўриниши ва қурилиши;

-диний–зиёрат

туризми

ресурслари

–муқаддас

қадамжолар,

азиз-

авлиёларнинг қабрлари, шифобахш булоқлар, турли диний маросимлар;

-экологик туризм ресурслари –қишлоқ жойларнинг ватанимизнинг барча

табиий–географик минтақаларида (тоғ, тоғ олди, чўл, адир, сув ҳавзалари) жойлаш-
ганлиги;

-рекреация ва соғломлаштириш туризм ресурслари - пансионатлар,

соғломлаштириш марказлари, курортлар, минерал сувлар, бетакрор гўшалар,
булоқлар, ўрмонлар, тўқайзорлар, шаршаралар, дарё соҳиллари;

-қишлоқ фермерлари иш тартиби ва ҳаёт тарзи (қишлоқ хўжалиги

ҳайвонларини сақлаш, ем-хашак тайёрлаш маҳсулотлар етиштириш ва сотиш).

Қишлоқ туризмини ташкил қилишда юқорида қайд қилинган туризм

турларининг барча ресурслари мажмуали, бириккан ҳолда ишлайди ва ҳар қандай
туристни кўпроқ муддатларга ушлаб қолади.

Ватанимизда қишлоқ жойлардаги ресурслардан туризм мақсадларида

фойдаланишни мажмуали ташкил қилиш қулайлигини ҳисобга олиб юқорида
келтирилган туризм турларини жамлаган ҳолда қишлоқ туризми деб атасак бу
туризмни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш анча осон кечади.

Республикамизда қишлоқ туризмини ривожлантириш зарурлигининг энг

асосий, долзарб яна бир бир масаласини – шаҳар аҳолисининг қишлоқларда дам
олишини ташкил қилиш деб тушунмоғимиз лозим. Қайд қилганимиздек, дунёда
қишлоқ туризмини ривожлантириш орқали ички туризмни сўнгра халқаро туризмни
ривожлантирган ва жаҳон туризмида “лидер” ўринларни эгаллаб келаётган АҚШ,
Канада, Франция, Англия, Германия, Италия, Австралия ва Испания давлатлари жаҳон
туризмидаги ҳозирги мавқеларига дастлаб қишлоқ туризмини ривожлантириш
орқали эришдилар. Ғарбий Европанинг барча давлатлари ҳам қишлоқ туризмини
жадал ривожлантиришмоқда. Шарқий Европа давлатлари кўп йиллар собиқ советлар
таъсирида бўлганлигидан қишлоқ туризмини ишлаб чиқиш дастурларини туза
олмадилар.

Энди, тан олишимиз лозимки, қишлоқ туризмини ривожлантириш мавзусида

республикамизда ҳали жиддий илмий - тадқиқотларнинг бошланмаганлигини
ҳисобга олиб халқаро технологиялар ва дастурларни ўрганишимиз зарур бўлади.



background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

212

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-жадвал

Ўзбекистон қишлоқларининг туризм салоҳияти

3

.

Туризм турлари

Туризм ресурслар

Фойдаланиш

имкониятлари

1

Тарихий

археологик туризм

Тарихий обидалар, археологик

қазилмалар

Ўрта

2

Этнографик туризм

Анъанавий маҳаллий ҳаёт тарзи, миллий

фолклор, халқ ўйинлари, хўжалик

фаолияти усуллари, турли маросимлар

Юқори

3

Қишлоқ хўжалиги -

агротуризм

Қишлоқ боғлари, маданий ландшафтлар

ва қишлоқ хўжалиги ишлари,

қишлоқларнинг ўзига хос кўринишлари

Ўрта

4

Танишув турлари

Курслар ва семинарлар (мусиқа, касб-

ҳунар, табиий соғломлаштириш

манбалари ва бошқалар)

Ўта

5

Диний-зиёрат

туризми

Муқаддас қадамжолар, масжид ва

бошқа зиёрат жойлари, турли диний

маросимлар

Юқори

6

Экологик туризм

Қишлоқларнинг табиий географик

минтақаларда (тоғ, тоғ олди, адир, чўл,

сув ҳавзалари ва бошқалар)

жойлашганлиги

Юқори

7

Соғломлаштириш

туризми

Минерал сув манбалари, пансионатлар,

соғломлаштириш марказлари,

санаторийлар, курортлар

Юқори

8

Рекреация

туризми

Бетакрор жойлар, даралар, ғорлар,

булоқлар, ўрмонлар, дарё бўйлари ва

бошқалар

Юқори


Бунга асосан қишлоқ туризмини ривожлантириш дастурига қуйидагиларни

киритиш лозим. Биз учун бу дастур анча муҳим бўлиши мумкин;

-қишлоқ туризмини ривожлантришнинг ҳуқуқий ва меъёрий асосларини

такомиллаштириш;

-салоҳиятли

туристларга

ва

ривожланаётган

тармоқларнинг

ахборот

бюроларига қишлоқ туризми ҳақидаги барча маълумотларни, ахборотларни бепул
етказиб бериш;

-дастурда қатнашувчи деҳқон хўжаликларини манзили бўйича молиявий

қувватлаш;

-қишлоқ инфратузилмаларини такомиллаштириш бўйича мақсадли маблағлар

ажратиш;

-қишлоқ туризми корхоналарини хусусийлаштиришда давлатнинг фоизли

қатнашувини таъминлаш;

-қишлоқ жойларининг ҳолати маниторингини доимий ўтказиб бориш;

3

Муаллифнинг тадқиқотлари ва кузатишлари асосида жамланди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

213

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-фермерларни дотациялаш ва имтиёзли солиқлар белгилашда рағбатлантириш

сиёсатини қўллаш;

-лойиҳаларни амалга ошириш учун инвесторларни излаш.
Мамлакатимизда қишлоқ туризмини ривожлантиришда халқаро моделлар, тан

олинган технологиялар ва стратегик режаларни қўллаш масаласини таҳлил
қилганимизда шундай хулоса келиб чиқадики, ушбу моделлар, технологиялар ва
стратегик режаларда бирон-бир қойил қиладиган ёки ҳайратга тушадиган томонлари
йўқ. Бу технологиялар ва стратегик режаларда белгиланган жараёнлар ва
воқеликлар, ташкилий жиҳатларни ҳеч қийналмасдан ташкил қилишимиз ҳам,
бажаришимиз ҳам мумкин.

Бу соҳада энг муҳими ижтимоий - иқтисодий ҳаётимизда ижобий ўзгаришлар

яратадиган ушбу муҳим соҳани ташкил қилиш ва ривожлантириш режалари,
дастурларини ишлаб чиқиш жараёнларини бошлашимиз керак.

Мамлакатимизда биринчи навбатда қишлоқ туризмини ривожлантиришда

давлат дастури ишлаб чиқилиши талаб қилинади, иккинчи талаб эса стратегик режа
яратишдир. Қишлоқ туризмини ривожлантириш режаси, давлат дастури, бошқарув
таркиби, молиялаш тизими, қишлоқлардаги имкониятлар, қишлоқлардаги туристик
ресурслар, қишлоқ аҳолисининг қишлоқларга туристларнинг ташрифи ҳақидаги
муносабатлари, қишлоқ ижтимоий–иқтисодий ҳаётига таъсири, қишлоқ табиий
ресурсларига таъсири ҳақида давлат оммавий нашрларида республикамизнинг
олимлари, мутахассислари, ижтимоий - иқтисодий соҳалар мутахассислари доимо
илмий оммабоп мақолалар билан чиқишлари мақсадли бўлади.

Иккинчидан, мамлакатимизда қишлоқ туризмини ривожлантириш масалалари,

муаммолари ва уларнинг ечимлари ҳақида енгил ўқиладиган ва енгил тушуниладиган
ўқув-услубий қўлланмалар чоп қилиб қишлоқлар аҳолисига бепул тарақатилиши
кутиладиган натижаларни беради.

Ўзбекистонда қишлоқ туризмини ривожлантириш нақадар фойдалилиги ва

ҳозирги эркин бозор ижтимоий - иқтисодий ислоҳотларининг бажарилишида
давлатимизнинг иқтисодий сиёсатига мос келиши қуйидаги таҳлиллардан ҳам
тушуниб олиш мумкин. Мамлакатимизда қишлоқ туризмини ривожлантириш асосида
қишлоқларимиздаги мавжуд ишсизликни ечиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
ишлаб чиқишни кўпайтириш ва сифатини ошириш, қишлоқларнинг иқтисодини
кўтариш, савдони ташкил қилиш, миллий ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, халқаро
ҳамдўстликни кучайтириш каби муҳим масалаларда катта ютуқларга эришишимиз
мумкин.

Иккинчидан, шаҳарларимизда яшаётган аҳолининг дам олишини ташкил

қилиш, шаҳарликларни қишлоқлар билан боғлаш, уларнинг қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини қишки мавсумга ғамлаб олиши шароитларини яратиш, айниқса
шаҳарлик болаларнинг қишлоқларда ҳордик чиқаришини, табиат бағрида бўлиб
табиатни англашни, экологик онг, экологик маданиятни шакллантиришимиз табиатга
меҳр уйғотишимиз осонлашади.

Учинчидан, қишлоқ туризмини ривожлантиришда солиқ тушумларининг

кўпайишини таъминлаш ва ушбу маблағлар асосида қишлоқ жойларини
ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш имкониятлари пайдо бўлади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

214

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Тўртинчидан, қишлоқ туризмини ривожлантириш асосида қишлоқ табиатини

муҳофаза қилиш, тарихий обидаларни муҳофаза қилиш, таъмирлаш, муқаддас
зиёратгоҳларни обод қилиш ва кўкаламзорлаштириш, улардан халқимизнинг эркин
фойдаланишини таъминлаш масалалари ҳал бўлади.

Бешинчидан, жаҳон халқлари қишлоқларимизда сақланиб қолинган ва

мустақиллигимиз туфайли тобора сайқалланиб бораётган миллий меросимиз,
миллий санаътимиз ва маданиятимиз билан яқиндан танишади.

Хулоса ва таклифлар

Демак, мамлакатимизда қишлоқ туризмини ривожлантиришда биринчи

навбатда Туризм қўмитаси таркибида “Қишлоқ туризмини ривожлантириш”
бўлимини ташкил қилишимиз зарур. Бу бўлим қишлоқ туризмини ривожлантириш
учун қўйидаги ишларни амалга ошириши мақсадли йўналиш бўлади:

-қишлоқлардаги туризм ресурсларнинг рўйҳатини олиш, улардан ички ва

халқаро туризмда фойдаланиш даражалари, тавсифларини ишлаб чиқиш;

-қишлоқ туризмида атроф муҳитни муҳофаза қилишда экологик туризмни

ривожлантириш дастурларини яратиш;

-қишлоқларда

етиштирилаётган

ва

ишлаб

чиқарилаётган

маҳаллий

маҳсулотларнинг сифатини кўтариш ва истеъмолчини таклиф қилиш;

-қишлоқ туризмида маркетингни ташкил қилиш ва талаб – таклиф истеъмолчи

тизимидаги ишларнинг стратегик режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

-қишлоқ туризмининг инфратузилмаларини яратиш усулларини ишлаб чиқиш

ва қишлоқ туризми инфратузилмаларини яратиш.

Мамлакатимизда қишлоқ туризмини ривожлантиришнинг стратегик дастурини

ишлаб чиқиш ҳозирча анча мураккаб ҳисобланади. Чунки, қайд қилганимиздек, бу
соҳада кенг кўламли тадқиқотлар бошланганича йўқ. Лекин, Президентимиз ва
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ватанимизда туризмни
ривожлантириш тўғрисидаги фармонлари ва қарорлари асосида қишлоқ туризмини
ривожлантиришнинг стратегик дастурини дастлаб лойиҳа вариантларда ишлаб
чиқишни бошлашимиз лозим бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар

1. “Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори. 2016 йил 2 декабрь, ПҚ-2666-сон.

2.“Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг

фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Қарори. 2018 йил 6 февраль, ПҚ-3510-сон.

3.“Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони. 2019 йил 05 январь, ПФ-5611 сон.

4. А.Ю. Александрова. География туризма. Москва, Кно Рус, 2010, 590 с.
5. В.В. Храбовченко. Экологический туризм. Учеб. Пособ. Финансы и статистика,

Москва, 2004.-172 с.

6. А.Б. Косолапов. Теория и практика экологического туризма, Учеб. Пособ.

Москва, КНОРУС, 2005.- 240 с.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil

215

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

7.

Усманова

З.И.

Ўзбекистонда

туристик-рекрацион

хизматларни

ривожлантириш хусусиятлари ва тенденциялари. Иқтисодиёт фанлари фалсафа
доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Самарқанд 2018 й. -17-19 б.

8.

Норқулова

Д.З.

Ўзбекистонда

социал

туризм

хизматларини

ривожлантиришнинг

ташкилий-иқтисодий

механизмини

такомиллаштириш.

Иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Самарқанд
2018 й. -21-23 б.

9. www. stat.uz.
10. www. uzbektourism.uz

Библиографические ссылки

"Узбекистан Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси фаолиятини ташкил этиш тутрисида" 'Узбекистан Республикаси Президентининг К,арори. 2016 йил 2 декабрь, ПК.-2666-сон.

"Узбекистан Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат цумитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тутрисида"ги Узбекистан Республикаси Президентининг Царори. 2018 йил 6 февраль, ПК-3510-сон.

"Узбекистан Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид Кушимча чора-тадбирлар тутрисида"ги Узбекистан Республикаси Президентининг Фармони. 2019 йил 05 январь, ПФ-5611 сон.

А.Ю. Александрова. География туризма. Москва, Кно Рус, 2010, 590 с.

В.В. Храбовченко. Экологический туризм. Учеб. Пособ. Финансы и статистика, Москва, 2004.-172 с.

А.Б. Косолапов. Теория и практика экологического туризма, Учеб. Пособ. Москва, КНОРУС, 2005.- 240 с.

Усманова З.И. Узбекистонда туристик-рекрацион хизматларни ривожлантириш хусусиятлари ва тенденциялари. Ицтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферата Самарканд 2018 й. -17-19 б.

Норкулова Д.З. Узбекистонда социал туризм хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-ицтисодий механизмини такомиллаштириш. Ик.тисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Самарканд 2018 й. -21-23 б.

www. stat.uz.

www. uzbektourism.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов