“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil
215
2/2020
(№
00046)
ТУРИЗМДА РАҚАМЛИ ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ
ЖОРИЙ ҚИЛИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Норчаев Асатулло Норбўтаевич
ТДИУ “Туризм ва сервис” кафедраси доценти, и.ф.н.
E-mail:
Аннотация:
Илмий мақолада республикамиз туризмида рақамли инновацион
технологияларни жорий қилиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, туризм
инфратузилмасини
такомиллаштириш
ва
ривожлантиришнинг
стратегик
йўналишларини белгилашда хорижда амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш
асосида ривожланиш йўналишларини аниқлаш, туристларга сифатли хизмат турларини
ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар баён этилган.
Калит сўзлар:
рақамли иқтисодиёт, инновация, туризм, хизмат кўрсатиш,
технология, меҳмонхона.
Abstract:
The scientific article contains recommendations on the introduction of digital
innovative technologies in tourism in Uzbekistan, improving the quality of services, determining
strategic directions for improving infrastructure and developing tourism infrastructure.
Key words:
digital economy, innovation, tourism, service, technology, hotel
Кириш
Сўнгги йилларда республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар
натижасида
алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар юзага келмоқда.
1995 йилда америкалик дастурчи Николас Негропонте “рақамли
терминини
амалиётга
киритди.
Ҳозирда
бу
терминни
бутун
дунёдаги
иқтисодчилар, журналистлар, тадбиркорлар
-
деярли барча
қўлламоқда.
Бу борада бизнинг республикамизда ҳам замонавий ахборот
-
коммуникация
технологияларини ривожлантириш, электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг
яхлит тизимини яратиш, давлат органларининг аҳоли билан мулоқот қилишининг
янги механизмларини жорий этиш юзасидан катта ишлар олиб бориляпти
.
Шу
мақсадни
амалга
ошириш
борасида
Президентимизнинг
2018
йил
19
февралдаги
"Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш,
шунингдек,
мамлакатда
рақамли
иқтисодиётни,
замонавий
ахборот
технологияларини татбиқ этишни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини
таъминлашни кўзда тутувчи ҳужжат қабул қилинди
[1]
. Иқтисодий ислоҳотларнинг
изчил давоми сифатида Президентимиз томонидан “Ўзбекистон Республикасида
рақамли иқтисодни ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори
[2]
ҳамда
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 августда рақамли иқтисодиётнинг мақсад ва
вазифаларини
белгилаб
берадиган
“Ўзбекистон
Республикасида
рақамли
иқтисодиётни жорий қилиш ва янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида” қарори
қабул қилди
[3]
. Ушбу қарор
ва фармонларнинг ижроси
бўйича
қуйидагилар рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш бўйича энг муҳим
вазифалар деб кўрсатилган:
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil
216
2/2020
(№
00046)
инвестиция ва тадбиркорликни диверсификация қилиш учун криптоактивлар
айланмаси соҳасидаги фаолиятни, жумладан, майининг, смарт контракт, консалтинг,
эмиссия, айрибошлаш, сақлаш, тақсимлаш, бошқариш, суғурталаш, крауд
-
фундинг
(жамоавий молиялаштириш), шунингдек, блокчейн технологияларни жорий этиш ва
ривожлантириш
;
блокчейн технологияларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш
соҳасида амалий иш кўникмаларига эга бўлган малакали кадрларни тайёрлаш
;
рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш учун инноватцион ғоялар,
технологиялар ва ишланмаларни жорий этиш соҳасида давлат органлари ва
тадбиркорлик субъектларининг яқин ҳамкорлигини таъминлаш
;
криптоактивлар бўйича фаолият ва блокчейн технологиялари соҳасида
ҳалқаро
ва
ҳорижий
ташкилотлар
билан
ҳамкорликни
ҳар
томонлама
ривожлантириш ва ишлаб чиқариш соҳасида фаолият кўрсатадиган юқори малакали
ҳорижлик мутаҳассисларни жалб қилиш
;
ҳориж тажрибасини ҳисобга олган ҳолда блокчейн технологияларини жорий
этиш учун ҳуқуқий база яратиш.
Бу борада
Президентимизнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига
қилган Мурожаатномасида “2020 йил
-
Илм
-
маърифат ва рақамли
йили”
-
деб эълон қилинди. Бундан келиб чиққан ҳолда бизнинг олдимиздаги
вазифаларимиз туризм ва хизмат кўрсатишни
ривожлантириш ва ривожланиш
йўналишларини
ишлаб
чиқиш,
туризм
инфратузилмасига
инновацион
технологияларни жорий қилишда асосий эътибор нималарга қаратилишини ўрганиш
масаласи долзарб бўлиб қолмоқда. Тадқиқотимиз асосий мақсадларидан бири
туризмда
рақамли инновацион технологияларни қўллаш орқали республикамизнинг
рақобатбардошлигига
эришишимизда
муҳим
омил
бўлиб
ҳисобланадиган
йўналишларни белгилаб олиш ҳисобланади. Айни тадқиқот иши, туризм соҳасини
Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи соҳаларидан бирига айлантиришда ўта долзарб,
туризмда
инновацион технологияларни жорий қилиш методологиясига бағишланган.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Сўнгги йилларда республикамизда рақамли иқтисодиётга ўтиш ва рақамли
иқтисодиётни қўллаш борасида бир қатор илмий ишлар амалга оширилаётган бўлиб,
уларда рақамли иқтисодиётни жорий қилиш турлича талқин қилинган ва
таърифланган, лекин уларнинг ҳар биттасида истъмолчига йўналтирилганлиги асосий
ўринга эга. Биз мазкур хулосаларга асосланиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаб,
бу борада айрим муаллифларнинг фикри ва мулоҳазаларини таҳлил қилиб, уларнинг
натижаларини умумлаштириб, такомиллаштириш тўғрисидаги мулоҳазаларимизни
қисқача баён қиламиз.
Рақамли иқтисодиётни хизмат кўрсатиш соҳасида шакллантириш ва жорий
этиш мураккаб жараён бўлиб, кўплаб омилларга боғлиқ бўлади. Бу жараёнларнинг
назарий жиҳатларини ишлаб чиқиб, амалиётга тадбиқ қилиш борасида етакчи
хорижлик олимлар Дон Топскот, Алекс Топскот[4] Паул Вигна, Майкл
Кейсейларнинг
[5]
иқтисодиётда рақамли инновацион технологияларни қўллаш
борасида турлича қарашлари мавжуд. Шу жумладан, туризм соҳасида Кармен
Бабаита, Габрриела Сипос, Андреиа Испас ва Андреа Нагулар томонидан “Ledership
style a
nd culture for innovation in hotel industru”
-
деб номланган дарслигида туризм
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil
217
2/2020
(№
00046)
инфратузилмасини ривожлантиришда
инновацион технологиялар етакчи рол ўйнаши
борасида мулоҳазалар юритилади [6]. Яна бир хорижлик олим Артура Кунллас
томонидан чоп этилган “Innovation in hospitality management” –деб номланган асарда
меҳмононаларда инновацион бошқарув усулларини қўллаш орқали самарадорликка
эришиш устида тадқиқотлар олиб борган [7]. Муаллифлар кўриб ўтилган омилларни
амалга оширишда инновацион технологияларни қўллаш
жарёнларига етарлича
эътибор қаратмагандир.
Шу жумладан мамлакатимиз олимларидан С.
Ғуломов
[8]
, Т.
Шодиев
[9]
, Ё.
Абдуллаев, Б. Беркинов
[10]
, К. Абдураҳмоновлар[11],
иқтисодиётда рақамли ва
ахборот технололгиялари, инновацияларни қўллаш ва жорий қилишга катта ҳисса
қўшдилар.
Таъкидлаш керакки, ҳозирги вақтда хизмат кўрсатиш тармоқлари (туризм
)
инфратузилмасини ташкил қилувчи тармоқларни ривожлантириш, шакллантириш ва
соҳага рақамли иқтисодиётни (инновацияларни)
жорий қилиш борасида кўплаб
муаллифлар ўртасида ягона тушунча мавжуд эмас. Фикримизча бу борада ҳали олиб
борилиши керак бўлган тадқиқотларнинг кўлами кенг бўлиб, тармоқларни бир
-
бирига мутонасиб ривожланишини таъминлашимизда атрофлича белгиланган
халқаро
тажрибаларини ҳам ҳисобга олишимиз лозим.
Тадқиқот методологияси
Тадқиқотда
туризмни
ривожлантиришда
рақамли
иқтисодиётнинг
ривожланишини белгилашда яқин йилларда кутилаётган инновацион ўзгаришларни
ҳисобга олиш ва шу орқали туризмнинг ривожланишини яхлит инфратузилма
сифатида ўрганиш методологияси қўлланилиб, бу борада мутахассислар фикрини
ўрганган ҳолда, кузатиш, қиёслаш, эмперик тадқиқот, тизимли ва қиёсий таҳлил
ҳамда эксперт баҳолаш каби усуллари орқали туризм инфратузилмасининг таркибий
қисмларининг ривожланиши йўналишларини белгилаб бериш усули таклиф
этилгандир. Шунингдек, 2025 йилгача республикамиз туризми ривожланиши
йўналишларининг
устивор
вазифаларига
оид
хулосалар
қилинган
ва
республикамизда туризмни такомиллаштиришга оид аниқ тавсиялар ишлаб чиқилган.
Таҳлил ва натижалар
Ҳозирги
кунда дунёда рақамли иқтисодиётнинг умумий бир тушунчаси мавжуд
эмас, шу қатори хизматлар соҳасида ҳам рақамли иқтисодиётнинг аниқ таърифи
келтирилмаган. Лекин, унинг кўплаб таърифлари келтирилиб ўтилган. Рақамли
иқтисодиёт
–
жараёнларни таҳлил қилиш натижаларидан фойдаланиш ва катта
ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш асосида турли хилдаги ишлаб чиқаришлар,
технологиялар, асбоб
-
ускуналар, товарлар ва ҳизматларни сақлаш, сотиш ва етказиб
бериш самарадорлигини жиддий равишда оширишга имкон берадиган ва рақамли
кўринишдаги маълумотлар асосий ишлаб чиқариш омили деб саналган хўжалик
фаолиятидир.
Бундан хулоса қилиш мумкинки рақамли иқтисодиёт, бу
-
алоҳида фаолият
тури эмас. Аслини олиб қараганда тадбиркорлик, ишбилармонлик, саноат
объектлари, хизматлар деганидир. “Рақамли” атамаси мазкур соҳаларнинг барчасида
инновацион ахборот технологияларидан фаол фойдаланишни англатади. Агар
ананавий иқтисодиётда моддий буюмлар асоси ресурс ҳисобланса, рақамли
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil
218
2/2020
(№
00046)
иқтисодиётда бу қайта ишланадиган ҳамда узатиладиган ахборот, маълумотлар
бўлади. Уларнинг таҳлилидан сўнг тўғри бошқариш бўйича ечим ишлаб чиқилади.
Ўзбекистонда “рақамли иқтисодиёт” атамаси миллий қонунчилигимизда яқин
йиллардан бери қўлланилмоқда. Рақамли иқтисодиёт республикамизда қандай
ривожланмоқда, бу борада алоҳида олиб борилган тадқиқотчиларнинг хулосасига
кўра бизда Телеграм ботларидан фаол фойдаланмоқдалар. Шунингдек, турли
интернет дўконлар, электрон тўлов тизимлари ҳам фаол ривожланиб бормоқда.
Демак, фуқароларимиз электрон битимларни амалга оширишга ишонаяптилар. Фақат
ҳозирги кунгача фойдаланувчилар катта харажатлар талаб қилмайдиган кичик
битимларни амалга оширмоқдалар, ўртача харид ҳажмини оширишга эса унчалик
тайёр эмаслар. Яқин келажакда йирик шартномалар, молиявий операцияларни
рақамли технологиялар орқали амалга оширишни ривожлантиришни қўллаб
-
қувватлашдан иборат.
Хизмат кўрсатиш соҳасида рақамли иқтисодиётни қўллашнинг қулайликлари
қуйидагича:
1.
Туристик хизматлар сотиб олиш учун харажатлар камаяди (масалан,
олдиндан меҳмонхонани бронлаш, авиабилет
).
2.
Туристик хизматлар (Турпакетлар) ҳақида кўпроқ ва тезроқ маълумот
олинади.
3. Рақамли дунёдаги туристик хизматларнинг жаҳон бозорига чиқиш
имкониятлари катта
бўлади
.
4. Фидбек (туристлар фикрини)ни тез олиш ҳисобига турмаршрутлар ва
хизматлар жадал такомиллаштирилади.
5.
Хизмат кўрсатиш тезроқ, сифатлироқ, қулайроқ
бўлади
.
Бу борада ишлар барча ривожланган давлатларда 10
-
15 йил олдин бошланган
бўлиб, уни шакллантиришга аллақачон киришган. Биз ҳам жараёндан четда
қолмаслигимиз зарур. Чунки биз глобаллашув, дунё ҳамжамияти билан интеграцияга
тез киришаётган давлатлар қаторига кирамиз.
Юқорида кўриб ўтилганлардан хулоса қиладиган бўлсак, рақамли иқтисодиёт
бу
-
гибрид иқтисодиётдир. Бу ахборот
-
коммуникация ва молия технологияларининг
ривожланганлиги, шунингдек, биргаликда гибрид туризм ва хизмат кўрсатишдаги
барча иқтисодий фаолият субъектлари –
товарлар ва ҳизматлар яратиш, тақсимлаш,
айирбошлаш, истеъмол қилиш жараёни
объектлари, субъектларининг тўлақонли
ўзаро алоқа қилиш имкониятини таъминлайдиган инфратузилма очиқлиги туфайли
мавжуд бўлиши мумкин.
Масалан, турист авваллари ўзи боришни режалаштирган давлатга саёҳатга
бормоқчи бўлиб, туроператор офисига ташриф буюради. У билан юзма
-
юз ўтириб
турпакетлар билан танишиб чиқади ва ўзига мақул келган турпакетни нақд пулга
сотиб олса, бу анъанавий иқтисод. Туроператорларнинг интернетдаги манзили
орқали ўзига маъқул турпакетни танлаб, туроператор ҳисоб рақамига пулни электрон
тўлов тизими орқали тўлаш ва турпакетни ва турхизматларни олиши –
рақамли
иқтисодиёт дейилади. Бу масалани энг содда мисол орқали тушунтиришдир. Аслида,
туризмда рақамли иқтисодиёт 1980 йиллардан бошланган десак ҳато қилмаймиз.
Сабаби, айнан шу йиллардан
туроператорлар авиабилетларни, меҳмонхоналарни
олдиндан бюртма бериш ва пул ўтказмалари орқали бронлаш системаларидан кенг
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil
219
2/2020
(№
00046)
фойдалана бошлаганлар. Биз аслида аллақачон рақамли иқтисодиёт ичидамиз, унинг
қулайликларидан фойдаланамиз, лекин унинг моҳиятига тўлиқ тушуниб етмаганмиз.
Шундан келиб чиқиб, фикримизча, хизмат кўрсатишда рақамли иқтисодиёт
–
янги ишлаб чиқиладиган ёки жорий қилиниши лозим бўладиган жараён эмас, бу
туризмда инновацион технологияларни туристларнинг кундалик ҳаётига жорий этиш
орқали мавжуд хизматларни янгича кўринишга ўтказиш
деганидир
1
.
Бунга мисол
қилиб ҳозирда дунё туризми индустриясидаги ўзгаришларни олса ҳам бўлади.
Меҳмонхона бизнесидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, 2017
-
2019 йилларда
меҳмонхона бизнесида инновацияларнинг жорий қилиниши натижасида ижтимоий
ва технологик ўзгаришлар кузатилди, йирик ва машҳур брендга эга бўлган
меҳмонхоналар бу борада ташаббусни қўлга олганлиги сабабли, уларга катта
имкониятлар борлигидир. Бу эса жаҳон меҳмонхона бизнесида қўлланалиши
кутилаётган инновацияларнинг асосий йўналишларини белгилаб бермоқда. Бу
йўналишлар қўйидагиларни ўз ичига олади.
1.
Меҳмонхона бизнесида янги тулов турлари ва йиғимлар жорий
қилинади. Бунинг натижасида халқаро экспертларнинг фикрича
келажакда АҚШнинг
туризм бозоридаги меҳмонхоналарда номерлар нархи қимматлашади. АҚШнинг
йирик шаҳарлари Нью
-
Йорк, Чикаго ва Лос
-
Анжелесда ҳам йиғимлар йўлга қўйилади.
Экспертлар сафар харажатларни ҳисоблаганда, ҳар эҳтимолга қарши, йиғимларни
ҳам инобатга олиш кераклигини таъкидлашмоқда. Чунки, бу соҳада тўлиқ
шаффофликка эришишга ҳали вақт борлигини таҳмин қилинмоқда. Экспертлар
фикрича бунинг яхши томони ҳам мавжуд бўлиб, номерлардаги нархни оширишдан
фарқли ўлароқ, жорий қилинаётган йиғимлар бўлган меҳмонхоналарда яшаганлик
учун шаҳар солиқлари олинмаслиги кўзда тутилади;
2.
Номерлардаги қўлланилаётган инновацион технологиялар. Машҳур
“Marriott” меҳмонхонаси занжиринг бир тармоғи бошқарувчиси Эдмундсоннинг
фикрича яқин келажакда меҳмонхона бизнесида "интернет
-
буюмлар" –“Nest” ақлли
термостати ёки “Alexa” овозли ёрдамчи каби уланувчи қурилмаларга йўналтирилган
сармоялар барчанинг диққатини тортади. Масалан, Marriott Samsung ва Legrand SA
билан ҳамкорликда ишлаб чиққан меҳмонхона номерида мижознинг севимли сув
ҳароратини эслаб қолувчи душ, оилавий суратларга алмаштириш мумкин бўлган
деворий суратлар ва овозли сўровга биноан видео кўрсата олувчи дисплей
ўрнатилган кўзгуларга талаб ортиб боради.
Ўтган йилдан бошлаб “Marriott”
меҳмонхоналарида янги турдаги номерларни жорий қилиш бошланди. Уларни
биринчи бўлиб “W
-
Hotels” тармоғи таклиф қилди. Бу борада “Hilton” яқиндагина
"ақлли номерлар"ни намойиш қилди. "Ақлли номерлар"да мобил илова ёрдамида
телевизор, ёруғлик, ҳаво ҳарорати ва рақамли рамкалардаги тасвирларни бошқариш
мумкин. Бу йилдан бошлаб бундай номерлар АҚШнинг йирик шаҳарларида пайдо
бўлди ва барча “Hilton” меҳмонхоналарида татбиқ этилмоқда.
Юқоридаги халқаро
тажрибалардан кўриниб турибдики республикамизда ҳам
хизмат кўрсатиш ва туризм соҳасида рақамли иқтисодиётдан энг кўп
фойдаланиладиган йўналиш меҳмонхона индустриясида кенг жорий қилиш
имконияти катта эканлиги кўринади.
1
Муаллифнинг туризмда рақамли иқтисодиётга берган таърифи
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil
220
2/2020
(№
00046)
2025
йилгача
Ўзбекистонда
инновацион
технолгияларга
асосланган
меҳмонхоналар қурилиши
жадаллик билан олиб борилади. 2019 йилда умумий
хоналар сони 4664 та бўлган яна 212та янги меҳмонхоналар қурилиши белгиланган
эди. Бунда талаб катта бўлган, туристлар харакати энг кўп кузатиладиган Тошкентда
замонавий меҳмонхоналар (41 та), Самарқанд (30 та) ва Бухоро (29 та) шаҳарларида
бунёд этилди. 2021 йилга қадар босқичма
-
босқич уларнинг сони ошириб борилади ва
шу даврга қадар умумий хоналар
сони 30 212та бўлган янги 1508та меҳмонхонага
асос солинади.
1-
жадвал
2019 йилда қурилиши режалаштирилган меҳмонхоналар ва
улардаги хоналар сони
2
Кўрсаткичлар
Меҳмонхоналар сони
Хоналар сони
Жами қурилиши кутилаётган
меҳмонхоналар
212
4664
Шу жумладан:
Тошкент шаҳрида
41
1200
Самарқанд шаҳрида
30
800
Бухоро шаҳрида
29
750
Республикамизнинг қолган
шаҳарларида
113
1914
Шу тариқа 2021 йилга бориб Ўзбекистонда меҳмонхоналар сони 2 394 тага
етади. Улардаги хоналар сони эса 50 044тани ташкил этади. 2022 йилнинг 1 январига
қадар 50 мингта қўшимча меҳмонхона ўрни яратилади. Бунда 50та ўриндан кам
бўлмаган уч юлдузли меҳмонхона қурган инвесторларга меҳмонхонадаги ҳар бир
номерга сарфланган харажати учун 40 млн. сўм ва 100 ўриндан кам бўлмаган тўрт
юлдузли меҳмонхона қурган инвесторларга меҳмонхонадаги ҳар бир номерга
сарфланган харажати учун 65 млн. сўм субсидия берилади.
2-
жадвал
Ўзбекистондаги меҳмонхоналар сони (2021 йилгача
прогноз кўрсаткичлари)нинг
ўсиши
3
Кўрсаткичлар
2018 йил
2019 йил
2021 йил
Меҳмонхоналар сони
886
1098
2394
Хоналар сони
19832
24496
50044
Бундан ташқари, уч юлдузли дастлабки 50 меҳмонхонага ҳар бир номер учун
йилига 200 АҚШ доллари ва тўрт юлдузли 30 меҳмонхонага ҳар бир номер учун
йилига 400 АҚШ доллари миқдорида компенсация тўланади. Масалан, 100та номерга
эга меҳмонхона учун бу йилига 40 минг АҚШ доллари дегани. Бундай имтиёз ҳам
ҳали ҳеч қаерда таклиф қилинмаган.
Бу каби яратилаётган имтиёзлар меҳмонхона
индустриясига инновацияларни кенг жалб қилиш учун қўшимча имкониятларни
беради.
Шу билан бирга меҳмонхона индустриясини ривожлантиришда рақамли
инновацион технологияларни жорий қилишда халқаро тажрибаларни ўзлаштириш
ҳам мувоффақиятга олиб келади.
2
Муаллиф томонидан статистик кўрсаткичлар асосида жамланган
3
Муаллиф томонидан статистик кўрсаткичлар асосида жамланган.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil
221
2/2020
(№
00046)
Хулоса ва таклифлар
Юқоридагилардан хулоса қилган ҳолда, бу борада туризм инфратузилмасини
шакллантиришда
рақамли инновацион технологиялардан
фойдаланишда
энг аввало
сўнгги йилларда бошланган ишларни давом эттиришни кўзда тутган ҳолда алоҳида
эътибор қаратилиши лозим бўлган
қуйидаги
йўналишни белгилаб олиш мақсадга
мувофиқ бўлиб, улар:
-
жойлаштириш
воситалари бўйича, замонавий ва бренд меҳмонхоналар
ҳамда
хостел, оилавий меҳмон уйлари каби ҳамёнбоп жойлашув воситаларида
инновацион технологияларни қўллашни тезлаштириш, шунингдек AirB&B тизими
бўйича квартиралар бериш механизмларини татбиқ қилиш;
-
замонавий технологияларни транспорт логистикасига олиб кириш
,
туристик
оқимни ошириш ва диверсификациялаш учун бир
-
бирини ўзаро тўлдириб турувчи
ички ва ташқи транспорт турларини ҳисобга олган ҳолда, ягона, хавфсиз ва
инновацион транспорт логистикасини ривожлантириш;
-
амалий ахборот
-
маълумотномалар орқали маданий мерос субъектлари
бўйича, сайёҳлар учун тизимни яратиш, смарт
-
туризм технологияларини татбиқ
қилиш, турникетлар ва видеокузатувлар тизимларини ўрнатиш орқали маданий
мерос
субъектлари,
музейлар,
театрлар,
бадиий
галереялар
фаолияти
самарадорлигини ошириш;
-
туризм "монетизацияси" бўйича, энг аввало авиаташувлар, жойлашув
воситалари хизматлари, сайёҳларнинг овқатланишини ташкиллаштириш, маданий
-
кўнгилочар тадбирлар ва ишлаб чиқарилаётган сувенир маҳсулотлар учун
мослашувчан нарх сиёсатини ўрнатиш орқали туризм "монетизацияси"ни ошириш
;
-
туризмда
рақамли
инновацион
технологияларни
самарали
қўллаш
масалаларини ўрганиш бўйича республика гуруҳини
тузиш ва йил давомида
маҳаллий вазирлик ва идоралар мутахассисларига туристик сектор экспертлари
ҳамда вакиллари билан бирга вазиятни яхшилаб ўрганиш ва туризмда
инновацияларни қўлашга
тўсқинлик қилаётган муаммолар ечимини топишга доир
аниқ таклифлар акс этган норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини
ишлаб чиқиш
лозим.
Жаҳон туризмида
қўлланилаётган рақамли инновацион технологиялардан
кутилаётган янгиликларга ва жорий қилинаётган ўзгаришларга биз ҳам тайёр
туришимиз лозим. Бугунги кунда рақобат шу даражада ривожланмоқдаки, унда
енгиб чиқиш учун статегик режалар ишлаб чиқишда юқоридаги каби ахборотлардан
тўғри йўналиш олишимиз лозим бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19
-
февралдаги “Ахборот
технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
фармони. www. lex.uz.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида
рақамли иқтисодни ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-3832 03
қарори. www. lex.uz.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil
222
2/2020
(№
00046)
3.Вазирлар
Маҳкамасининг
2018
йил
31
августдаги
“Ўзбекистон
Республикасида рақамли иқтисодиётни жорий қилиш ва янада ривожлантириш
бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида” қарори. www. lex.uz.
4.
Don Tapscott, Alex Tapscott. Blockchain Revolution: How the Technology Behind
Bitcoin is Changing Money, Business, and the World, 2016, 324 p.
5.
Paul Vigna, Michael Casey. The Age of Cryptocurrency: How Bitcoin and the
Blockchain Are Challenging the Global economic Order. 2015, 384 p.
6. Carmen Babaita, Gabriela Sipos, Andreia Ispas, Andrea Nagy. Ledership style and
culture for innovation in hotel industru. Economic Department-Tourism Services. West
University of Timisoara, Faculty of Economics and Business Administration Timisoara
Romania. 2010 y.
–
p 650
7. By Arturo Cuenllas. Innovation in hospitality management. Madrid. Spain. 2012 y.
–р 45
.
8.
Ғуломов
С, Бегалов Б. Иқтисодий информатика.
-
Т. ТДИУ, 2002
.
9.
Шодиев Т, Агзамов С. Интернет тизими имкониятлари ва муаммолари.
Тошкент, Фан ва технология, 2006
10.
Ходиев Б, Шодиев Т, Беркинов Б. Эконометрика. Т.: ТГЭУ, 2018
.
11.
Абдурахманов К.Х. Анализ современных инновационных подходов к
управлению человеческим развитием. Научно
-
аналитический журнал «Наука и
практика» Российского экономического университета имени Г. В. Плеханова. Т. 10, №
29, 2018 г.
12. www. lex.uz.
13. www. unwto.org.
14. www. uzbektourism.uz.