Ожидаемые изменения и возможности в туристической инфраструктуре

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
220-227
12
1
Поделиться
Норчаев, А. (2019). Ожидаемые изменения и возможности в туристической инфраструктуре. Экономика и инновационные технологии, (1), 220–227. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10697
Асатулло Норчаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

доцент, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

The scientific article outlines the strategic directions of the development and improvement of tourism infrastructure in Uzbekistan, as well as suggestions and recommendations on developing directions of development on the basis of analysis of the works carried out abroad and the development of quality services to tourists.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

1

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

ТУРИЗМ ИНФРАТУЗИЛМАСИДА КУТИЛАЁТГАН ЎЗГАРИШЛАР ВА

ИМКОНИЯТЛАР

Норчаев Асатулло Норбўтаевич,

ТДИУ доценти, и.ф.н.

E-mail:

nanuz15@mail.ru

Аннотация:

Илмий мақолада республикамизда туризм инфратузилмасини

такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилаш, бу
борада хорижда амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш асосида ривожланиш
йўналишларини белгилаб олиш ва туристларга сифатли хизмат турларини ишлаб чиқиш
бўйича таклиф ва тавсиялар баён этилган.

Калит сўзлар:

туризм, сайёҳ, туроператор, инфраструктура, меҳмонхона бизнеси,

меҳмонхона номерлари, туристик хизматлар, виза, иқтисодиёт.

Аннотация:

В научной статье изложены стратегические направления развития и

совершенствования

туристической

инфраструктуры

Узбекистана,

а

также

предложения и рекомендации по разработке направлений развития, на основе анализа
проводимых реформ в области туризма за рубежом и развития качественного
обслуживания туристов.

Ключевые слова:

туризм, турист, туроператор, инфраструктуры, гостиничный

бизнес, номера отелей, туристические услуги, виза, экономика.

Abstract:

The scientific article outlines the strategic directions of the development and

improvement of tourism infrastructure in Uzbekistan, as well as suggestions and recommendations
on developing directions of development on the basis of analysis of the works carried out abroad
and the development of quality services to tourists.

Keywords:

tourism, tourist, tour operator, infrastructure, hotel business, hotel rooms, tourist

services, visa, economy.

Кириш

Президентимиз

томонидан

2019

йил

5-январда

куни

“Ўзбекистон

Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПФ-5611 сонли фармон қабул қилинди

1

.

Бу фармонга асосан қуйидаги йўналишлар:

-туризм инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда мақбул ва қулай туризм

муҳитини яратиш;

-туризм бозорининг турли сигментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва

хизматларини диверсификация қилиш;

-туризм тармоғи учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш

тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилган бўлиб, амалга оширилиши
керак бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Шу билан бирга Президентимизнинг 2018 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон

Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3510-сонли Қарорида Туризм
қўмитасининг ваколати ва амалга оширилиши керак бўлган вазифалари, туристик
инфратузилмани шакллантириш борасидаги йўналишлари белгилаб берилган.

1

www. Lex.uz. ҚҲММБ: 06/18/5611/2430-сон. 2019 й. 06.01.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

2

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Бизнинг вазифамиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва ривожланиш

йўналишларини ишлаб чиқишда асосий эътибор нималарга қаратилишини ўрганиш
масаласи долзарб бўлиб қолмоқда. Тадқиқотимиз асосий мақсадларидан бири
жаҳон туризмида республикамизнинг рақобатбардошлигига эришишимизда муҳим
омил бўлиб ҳисобланади. Айни тадқиқот иши, туризм соҳасини Ўзбекистон
иқтисодиётининг етакчи соҳаларидан бирига айлантиришда ўта долзарб, туризм
инфратузилмасини шакллантириш методологиясига бағишланган.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Туризм

инфратузилмасини

шакллантириш,

модернизация

қилиш

ва

инновацияларни қўллашга бағишланган кўплаб илмий ишлар мавжуд бўлиб, уларда
модернизация жараёнлари турлича талқин қилинган ва таърифланган, лекин
уларнинг ҳар биттасида хизматлар истъмолчига йўналтирилганлиги асосий ўринга эга.
Биз мазкур хулосаларга асосланиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаб, бу борада
айрим муаллифларнинг фикри ва мулоҳазаларини таҳлил қилиб, уларнинг
натижаларини умумлаштириб, инфратузилмани такомиллаштириш тўғрисидаги
мулоҳазаларимизни қисқача баён қиламиз.

Кармен Бабаита, Габрриела Сипос, Андреиа Испас ва Андреа Нагулар томонидан

“Ledership style and culture for innovation in hotel industru” -деб номланган дарслигида
туризм инфратузилмасини ривожлантиришда меҳмонхона индустрияси етакчи роль
ўйнаши борасида мулоҳазалар юритилади. [4] Яна бир хорижлик олим Артура
Кунллас томонидан чоп этилган “Innovation in hospitality management” –деб
номланган асарида меҳмонхоналарда инновацион бошқарув усулларини қўллаш
орқали самарадорликка эришиш устида тадқиқотлар олиб борган [5]. Муаллифлар
кўриб ўтилган омилларни амалга оширишда инфратузилманинг етарлича шаклланиш
жарёнларига эътибор қаратмагандир.

Шу сингари мамлакатимизда тадқиқот олиб бораётган Н.Н. Сафарова фикрига

кўра миллий иқтисодиёт барқарор ривожланишига туризм соҳасининг таъсирини
прогнозлаштириш услубиётида асосий йўналишлардан бири сифатида аҳоли
даромадлари ва мамлакатлар орасидаги масофа ва виза масалаларини
енгиллаштиришга урғу берилади[6]. Бу борада бир томонлама ёндашув бўлиб,
хизматлар сифатига ва инфратузилманинг ҳолатига эътибор қаратилмаган.

З.И. Усманованинг олиб борган тадқиқотларининг асосий йўналишлари

Ўзбекистонда туристик-рекрацион хизматларни ривожлантиришга қаратилган бўлиб,
унда Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида рекрацион ва
соғломлаштириш туризми талаб даражасида ривожланмаганлини муассасаларнинг
сони камлиги билан изоҳлаган.[7] Бу вилоятларда рекрацион ва соғломлаштириш
ташкилотларининг нима учун камлиги, уни ривожлантириш учун инфратузилмани
тўлиқ шакллантириш борасида тўхталиб ўтилмаган.

Д.З.Норқулова ўзининг илмий тадқиқоталри натижасида Ўзбекистонда социал

туризм хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини
такомиллаштириш борасида бир қатор тавсияларни ишлаб чиққан бўлиб, асосий
йўналиш сифатида ижтимоий ҳимояни кўрсатиб ўтган [8]. Бунда социал туризмга
хизмат кўрсатувчи объектлар ва уларнинг ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, яхлит
тузилмани яратиш борасида тўхталиб ўтилмаган.

Таъкидлаш керакки, ҳозирги вақтда туризм инфратузилмасини ташкил қилувчи

тармоқларни ривожлантириш, шаклантириш ва соҳага инновацияларни жорий қилиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

3

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

борасида кўплаб муаллифлар ўртасида ягона тушунча мавжуд эмас. Фикримизча бу
борада ҳали олиб борилиши керак бўлган тадқиқотларнинг кўлами кенг бўлиб,
инфратузилмани

шакллантиришда

тармоқларни

бир-бирига

мутаносиб

ривожланишини таъминлашимизда атрофлича белгиланган халқаро тажрибаларини
ҳам ҳисобга олишимиз лозим.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда туризм инфратузилмаси ривожланишини белгилашда яқин

йилларда кутилаётган инновацион ўзгаришларни ҳисобга олиш ва шу орқали
туризмнинг ривожланишини яхлит инфратузилма сифатида ўрганиш методологияси
қўлланилиб, бу борада мутахассислар фикрини ўрганган ҳолда, кузатиш, қиёслаш,
эмперик тадқиқот, тизимли ва қиёсий таҳлил ҳамда эксперт баҳолаш каби усуллари
орқали инфратузилманинг таркибий қисмлари ривожланиши йўналишларини
белгилаб бериш усули таклиф этилгандир. Шунингдек, 2025 йилгача республикамиз
туризми ривожланиши йўналишларининг устувор вазифаларига оид хулосалар
қилинган ва инфратузилмани такомиллаштиришга оид аниқ тавсиялар ишлаб
чиқилган.

Таҳлил ва натижалар

Президентимизнинг «Туризмни тезкор ривожлантиришга доир қўшимча чора-

тадбирлар режаси тўғрисида»ги фармони билан 2019-2025 йиллар учун Туризмни
ривожлантириш концепцияси тасдиқланади, яъни Концепция яқин олти йил ичида
қилиниши керак бўлган ишларни ўз ичига олади.

Бунга асосан, 2025 йилга бориб, туризмнинг Ўзбекистон ялпи ички

маҳсулотидаги улушини 2,3 фоиздан (2017 й) 5 фоизга, хорижлик сайёҳлар сонини
эса 9-10 миллион нафарга, жумладан узоқ хорижий мамлакатлардан келувчи
туристлар сонини 2 миллионгача ошириш кўзда тутилган. Шунингдек, туризм
экспорти ҳажмини 950 миллион АҚШ долларидан 2,2 миллиард АҚШ долларидан
ошириш кутилмоқда. Жойлашув воситалари сонини 850 тадан 3000 тагача чиқариш
режалаштирилган. Туроператорлар сони ҳам 860 тадан деярли икки бараварга
ошиши кўзда тутилган

2

.

Ўзбекистон туристик брендини ривожлантириш ягона стратегиясини яратиш ва

кенгайтириш учун етакчи компаниялар жалб қилинмоқда, айни дамда “Saatchi”
компанияси билан иш олиб борилмоқда. Шу билан бирга, кўргазмалар, танловлар
ўтказиш ҳамда Ўзбекистонни фестиваллар мамлакатига айлантириш, шу тариқа
ивент-туризмни ривожлантириш режалаштирилган. Яна бир муҳим йўналиш -
мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштиришдир. Гидлар, меҳмонхона
ходимлари, туристик хизматлар кўрсатишнинг янада мукаммал стандартларини
ўрнатиш шулар жумласидандир. Шу билан бирга, Самарқандда очилган «Ипак йўли»
Халқаро Туризм университети фаолияти ҳам шу мақсадлар учун хизмат қилади. Бунга
қўшимча равишда хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги қўшма
факультетлар, хорижий ОТМлар филиаллари ҳам соҳа мутахассисларини тайёрлашда
ёрдам беради. Ҳозир бу борада айниқса Россия, Корея, Туркия Туризм академиялари,
Европа олийгоҳлари билан фаол иш олиб борилмоқда. Шу билан бирга UNWTOнинг
TedQual (Tourism Education Quality) халқаро туристик таълим сертификация тизими
татбиқ этилади.

2

www. uzbektourism.uz


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

4

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Шунингдек, айни дамда “Uzbekistan - my second home” (“Ўзбекистон - иккинчи

уйим”) деб номланган дастур устида иш олиб борилмоқда. Масалан, бадавлат
малайзияликлар пенсияга чиқади, уларнинг ўзига яраша даромади бор, улар иқлими
қулай, яхши ошхонага эга мамлакатда яшагиси келади. Шундай тоифадаги кишилар
Ўзбекистонга келиб, уй харид қилиб, шу ерда яшаши ва пул сарфлаши учун имкон
яратилади ва бу Ўзбекистон иқтисодиёти учун хизмат қилади. 2019 йилнинг 1
февралидан қўшимча 45 давлатга визасиз режим жорий қилинади. Виза режими
соддалаштирилиши Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш сари қўйилган муҳим
қадамлардан биридир. 2019 йил 15 мартидан электрон виза тақдим этиладиган
мамлакатлар сони 76тага оширилади.

Ўзбекистонни ўзига хос таълим хабига айлантириш режалаштирилган. Бунинг

учун “Studentvisa” визаси жорий этилади ва хориж олий таълим муассасаларини жалб
этиш ишлари аллақачон бошлаб юборилган. Давлат дастури лойиҳасига кўра,
Тошкент шаҳрида Ҳиндистоннинг Амити университети ташкил қилиши бу борадаги
дастлабки қадамлардан бири бўлди. Ҳиндистоннинг йилига 25 минг нафар талаба
қабул қилувчи яна бир йирик олийгоҳи Ўзбекистонга 100 миллион АҚШ доллари
киритиш ниятида. Корея, Россия олий таълим муассасалари билан музокаралар олиб
борилмоқда, Германия билан қўшма факультет очишга ҳаракат қилинмоқда.
“Studentvisa” визаси билан талабалар Ўзбекистонда ҳеч бир муаммосиз таълим
олишлари мумкин бўлади.

Шу билан бирга республикамизда туризм соҳасини ривожлантиришнинг асосий

босқичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

• 2019-2020 йилларда – туризмни ривожлантиришнинг мустаҳкам қонун- чилик

асосини яратиш, инфраструктурани модернизация қилиш ва мамлакат брендини
илгари суриш бўйича институционал ислоҳотлар ўтказиш;

• 2021-2025 йилларда – мамлакат иқтисодиётида туризм саноати улушини

ошириш.

Шунингдек, Ўзбекистонда меҳмонхоналар қурилиши жадаллик билан олиб

борилади. 2019 йилда умумий хоналар сони 4664 та бўлган яна 212 та янги
меҳмонхоналар қурилади. Энг кўп меҳмонхоналар Тошкент (41 та), Самарқанд (30 та)
ва Бухоро (29 та) шаҳарларида бунёд этилади. 2021 йилга қадар босқичма-босқич
уларнинг сони ошириб борилади ва шу даврга қадар умумий хоналар сони 30 212та
бўлган янги 1508 та меҳмонхонага асос солинади.

1-жадвал

2019 йилда қурилиши кутилаётган меҳмонхоналар ва улардаги хоналар сони

3

Кўрсаткичлар

Меҳмонхоналар сони

Хоналар сони

Жами қурилиши кутилаётган
меҳмонхоналар

212

4664

Шу жумладан:

Тошкент шаҳрида

41

1200

Самарқанд шаҳрида

30

800

Бухоро шаҳрида

29

750

Республикамизнинг қолган
шаҳарларида

113

1914

3

Муаллиф томонидан статистик кўрсаткичлар асосида жамланган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

5

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Шу тариқа 2021 йилга бориб Ўзбекистонда меҳмонхоналар сони 2 394 тага

етади. Улардаги хоналар сони эса 50 044 тани ташкил этади. Бу кўрсаткич, 2018 йил
якунига кўра Ўзбекистонда 886 та меҳмонхона бўлиб, уларда 19 минг 832 та хоналар
мавжуд эди

4

. 2022 йилнинг 1 январига қадар 50 мингта қўшимча меҳмонхона ўрни

яратилади. Бунда 50та ўриндан кам бўлмаган уч юлдузли меҳмонхона қурган
инвесторларга меҳмонхонадаги ҳар бир номерга сарфланган харажати учун 40 млн.
сўм ва 100 ўриндан кам бўлмаган тўрт юлдузли меҳмонхона қурган инвесторларга
меҳмонхонадаги ҳар бир номерга сарфланган харажати учун 65 млн. сўм субсидия
берилади.

2-жадвал

Ўзбекистондаги меҳмонхоналар сони (2019-2021 йиллар прогноз

кўрсаткичлари)нинг ўсиши

5

Кўрсаткичлар

2018 йил

2019 йил

2021 йил

Меҳмонхоналар сони

886

1098

2394

Хоналар сони

19832

24496

50044

Бундан ташқари, уч юлдузли дастлабки 50 меҳмонхонага ҳар бир номер учун

йилига 200 АҚШ доллари ва тўрт юлдузли 30 меҳмонхонага ҳар бир номер учун
йилига 400 АҚШ доллари миқдорида компенсация тўланади. Масалан, 100та номерга
эга меҳмонхона учун бу йилига 40 минг АҚШ доллари дегани. Бундай имтиёз ҳам
ҳали ҳеч қаерда таклиф қилинмаган.

Илгари меҳмонхоналарда жойлашган ҳар бир савдо нуқтаси учун алоҳида

рухсатнома олиш талаби бор эди. Бу талаб ҳам бекор қилинади. Масалан,
меҳмонхона очдингизми, савдо шохобчаси учун лицензия талаб қилинмайди. Ҳаттоки
алкоголь маҳсулотлари сотиш учун ҳам. Меҳмонхона лицензия олмасдан транспорт
хизмати кўрсатиши ҳам мумкин бўлади. Агарда шаҳарлараро йўловчи ташиш учун
лицензияси бўлса, қатновни амалга ошириши мумкин. Илгари бунинг учун ҳар сафар
қўшимча рухсатнома олиш керак бўларди.

Бу борада, жаҳон меҳмонхона бизнесидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак,

2017-2018 йилларда меҳмонхона бизнесида иновацияларнинг жорий қилиниши
натижасида ижтимоий ва технологик ўзгаришлар кузатилди, йирик ва машҳур
брендга эга бўлган меҳмонхоналар бу борада ташаббусни қўлга олганлиги сабабли,
уларга катта имкониятлар яратилмоқда. Бу эса жаҳон меҳмонхона бизнесида
қўлланалиши кутилаётган инновацияларнинг асосий йўналишларини белгилаб
бермоқда. Бу йўналишлар қўйидагиларни ўз ичига олган бўлиб, булар:

• меҳмонхона бизнесида янги тулов турлари ва йиғимлар жорий қилинади.

Бунинг натижасида халқаро экспертларнинг фикрича келажакда АҚШнинг туризм
бозоридаги меҳмонхоналарда номерлар нархи қимматлашади

6

. АҚШнинг йирик

шаҳарлари Нью-Йорк, Чикаго ва Лос-Анжелесда ҳам йиғимлар йўлга қўйилади.
Экспертлар сафар харажатларни ҳисоблаганда, ҳар эҳтимолга қарши, йиғимларни
ҳам инобатга олиш кераклигини таъкидлашмоқда. Чунки, бу соҳада тўлиқ

4

www. uzbektourism.uz

5

Муаллиф томонидан статистик кўрсаткичлар асосида жамланган.

6

www. Kun.uz. Келажак меҳмонхоналари: Меҳмонхона бизнеси 2018 йилда қандай ўзгаради. 2017 й. 18.12.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

6

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

шаффофликка эришишга ҳали вақт борлиги таҳмин қилинмоқда. Экспертлар фикрича
бунинг яхши томони ҳам мавжуд бўлиб, номерлардаги нархни оширишдан фарқли
ўлароқ, жорий қилинаётган йиғимлар бўлган меҳмонхоналарда яшаганлик учун
шаҳар солиқлари олинмаслиги кўзда тутилади;

• меҳмонхона номерларида тозалаш ишлари кескин камайтирилади. Сабаби,

бренд меҳмонхоналар борган сари кўпроқ номердаги тозалаш ишларидан воз
кечмоқда, бунинг икки асоси бор. Нарх ва махфийликдир. Масалан, баъзи туристлар
саломатлик ва хавсизлик нуқтаи-назаридан номерда тиш чўткаси қўйилган жой
ўзгаришидан ҳам жиддий ташвишга тушади. Баъзилар эса ортиқча даҳмазаларга
тоқати йўқ бўлиб, кароватини биров тартибга келтиришини ёқтирмайди. Бунинг
натижасида номерлардаги нархлар маълум даражада туширилиши мумкин;

• номерлардаги қўлланилаётган инновацион технологиялар. Машҳур “Marriott”

меҳмонхонаси занжиринг бир тармоғи бошқарувчиси Эдмундсоннинг фикрича яқин
келажакда меҳмонхона бизнесида "интернет-буюмлар" –“Nest” ақлли термостати ёки
“Alexa” овозли ёрдамчи каби уланувчи қурилмаларга йўналтирилган сармоялар
барчанинг диққатини тортади. Масалан, Marriott Samsung ва Legrand SA билан
ҳамкорликда ишлаб чиққан меҳмонхона номерида мижознинг севимли сув
ҳароратини эслаб қолувчи душ, оилавий суратларга алмаштириш мумкин бўлган
деворий суратлар ва овозли сўровга биноан видео кўрсата олувчи дисплей
ўрнатилган

кўзгуларга

талаб

ортиб

боради.

Келаси

йилдан

“Marriott”

меҳмонхоналарида секин-аста янги турдаги номерларни жорий қилиш бошланади.
Уларни биринчи бўлиб “W-Hotels” тармоғи таклиф қилиши кутилмоқда. Бу борада
“Hilton” яқиндагина "ақлли номерлар"ни намойиш қилди. "Ақлли номерлар"да
мобил илова ёрдамида телевизор, ёруғлик, ҳаво ҳарорати ва рақамли рамкалардаги
тасвирларни бошқариш мумкин. Яқин кунлар ичида бундай номерлар АҚШнинг
йирик шаҳарларида пайдо бўлиши кутилмоқда. 2019 йилдан бошлаб, улар барча
“Hilton” меҳмонхоналарида татбиқ этилади.

• туристлар учун соғлом ҳаёт тарзи яқин кунларда ҳар қачонгидан муҳим бўлади.

Чунки, соғлом ҳаёт тарзи саноати триллион АҚШ долларли бозорга айланади - деб
ҳисобланмоқда. Ҳамма бундан пул ишлагиси келади, бироқ барча брендлар
вазифани ўзича ҳал қилади. Қайси йўл энг самарали бўлишини ҳали ҳеч ким
охиригача тушунгани йўқ. “Hyatt” афсонавий “Miraval” брендига 375 миллион АҚШ
доллари сарф қилди, JW Marriott эса меҳмонларга балет билан шуғулланишни таклиф
қилиш учун “Балет Жоффри” билан ҳамкорлик қилмоқда. “Four Seasons”
меҳмонхоналар тармоғи дехлорланган душ ва Дипак Чопра видеороликлари бўлган
махсус "Саломатлик хоналари"ни ишлаб чиқди

7

. Кучли рақобатга киришиш учун

курортлар ва спа-меҳмонхоналар кўпроқ шифокор, ҳамшира ва парҳезшуносларни
жалб этиш учун ишга ёллаш стратегиясини ўзгартирмоқда.

Хулоса ва таклифлар

Юқоридагилардан

хулоса

қилган

ҳолда,

бу

борада

янги

туризм

инфратузилмасини шакллантиришдаги стратегик йўналишимиз, энг аввало сўнгги
йилда бошланган ишларни давом эттиришни кўзда тутган ҳолда алоҳида эътибор

7

www. Kun.uz. Келажак меҳмонхоналари: Меҳмонхона бизнеси 2018 йилда қандай ўзгаради. 2017 й. 18.12.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

7

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

қаратилиши лозим бўлган тўрт йўналишни белгилаб олиш мақсадга мувофиқ бўлиб,
улар:

-жойлашув воситалари бўйича, замонавий ва бренд меҳмонхоналар ҳамда хостел,

оилавий меҳмон уйлари каби ҳамёнбоп жойлашув воситалари қурилишини
тезлаштириш, шунингдек AirB&B тизими бўйича квартиралар бериш механизмларини
татбиқ қилиш;

-транспорт логистикаси бўйича, туристик оқимни ошириш ва диверсификациялаш

учун бир-бирини ўзаро тўлдириб турувчи ички ва ташқи транспорт турларини ҳисобга
олган ҳолда, ягона, хавфсиз ва инновацион транспорт логистикасини ривожлантириш;

-маданий мерос субъектлари бўйича, сайёҳлар учун амалий ахборот-

маълумотнома тизимини яратиш, смарт-туризм технологияларини татбиқ қилиш,
турникетлар ва видеокузатувлар тизимларини ўрнатиш орқали маданий мерос
субъектлари, музейлар, театрлар, бадиий галереялар фаолияти самарадорлигини
ошириш;

-туризм "монетизацияси" бўйича, энг аввало авиаташувлар, жойлашув воситалари

хизматлари, сайёҳларнинг овқатланишини ташкиллаштириш, маданий-кўнгилочар
тадбирлар ва ишлаб чиқарилаётган сувенир маҳсулотлар учун мослашувчан нарх
сиёсатини ўрнатиш орқали туризм "монетизацияси"ни оширишдан иборат бўлиб, бу
вазифаларни бажариш учун туризм соҳаси тезкор ривожи масалаларини ўрганиш
бўйича Республика гуруҳи тузилган ва уч ишчи гуруҳларга ажратилган. Йил давомида
маҳаллий вазирлик ва идоралар мутахассисларига туристик сектор экспертлари
ҳамда вакиллари билан бирга вазиятни яхшилаб ўрганиш ва туризм ривожига
тўсқинлик қилаётган муаммолар ечимини топишга доир аниқ таклифлар акс этган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Жаҳон туризми инфратузилмасида яқин кунларда кутилаётган ва жорий

қилинаётган ўзгаришларга биз ҳам тайёр туришимиз лозим. Бугунги кунда рақобат шу
даражада ривожланмоқдаки, унда енгиб чиқиш учун статегик режалар ишлаб
чиқишда юқоридаги каби ахборотлардан тўғри йўналиш олишимиз лозим бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар

1. “Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори. 2016 йил 2 декабрь, ПҚ-2666-сон.

2. “Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг

фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Президентининг қарори. 2018 йил 6 февраль, ПҚ-3510-сон.

3. “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони.
2019 йил 05 январь, ПФ-5611 сон.

4. Carmen Babaita, Gabriela Sipos, Andreia Ispas, Andrea Nagy. Ledership style and

culture for innovation in hotel industru. Economic Department-Tourism Services. West
University of Timisoara, Faculty of Economics and Business Administration Timisoara
Romania. 2010 y. –p 650


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

8

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

5. By Arturo Cuenllas. Innovation in hospitality management. Madrid. Spain. 2012 y.

–р 45.

6. Сафарова Н.Н. Миллий иқтисодиёт барқарор ривожланишига туризм соҳаси

таъсирини прогнозлаштириш услубиятини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати.Тошкент 2018 й. -19-21 б.

7. Усманова З.И. Ўзбекистонда туристик-рекрацион хизматларни ривожлан-

тириш хусусиятлари ва тенденциялари. Иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси автореферати. Самарқанд 2018 й. -17-19 б.

8. Норқулова Д.З. Ўзбекистонда социал туризм хизматларини ривожлан-

тиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш. Иқтисодиёт
фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Самарқанд 2018 й. -21-
23 б.

9. www. uzbektourism.uz
10. www. Kun.uz.

Библиографические ссылки

"Узбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат цумитаси фаолиятини ташкил этиш тутрисида" Узбекистон Республикаси Президентининг кдрори. 2016 йил 2 декабрь, П1-2666-сон.

"Узбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат цумитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида"ги Узбекистон Республикаси Президентининг кдрори. 2018 йил 6 февраль, ПК-3510-сон.

"Узбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид цушимча чора-тадбирлар тугрисида"ги Узбекистон Республикаси Президентининг фармони. 2019 йил 05 январь, ПФ-5611 сон.

Carmen Babaita, Gabriela Sipos, Andreia Ispas, Andrea Nagy. Ledership style and culture for innovation in hotel industru. Economic Department-Tourism Services. West University of Timisoara, Faculty of Economics and Business Administration Timisoara Romania. 2010 y. -p 650

By Arturo Cuenllas. Innovation in hospitality management. Madrid. Spain. 2012 y. -p 45.

Сафарова H.H. Миллий ицтисодиёт баркарор ривожланишига туризм сокаси таъсирини прогнозлаштириш услубиятини такомиллаштириш. Ицтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати.Тошкент 2018 й. -19-21 б.

Усманова З.И. Узбекистонда туристик-рекрацион хизматларни ривожлантириш хусусиятлари ва тенденциялари. Ик,тисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Самарканд 2018 й. -17-19 б.

Меркулова Д.З. Узбекистонда социал туризм хизматларини ривожлан-тиришнинг ташкилий-иктисодий механизмини такомиллаштириш. Иктисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Самарканд 2018 й. -21-23 6.

www. uzbektourism.uz

www. Kun.uz.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов