Ўзбекистонда covid-19 пандемиясининг туризмга таъсирини юмшатиш йўллари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
359-364
7
4
Поделиться
Норчаев, А. (2020). Ўзбекистонда covid-19 пандемиясининг туризмга таъсирини юмшатиш йўллари. Экономика и инновационные технологии, (5), 359–364. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11814
Асатулло Норчаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

доцент кафедры туризма и сервиса, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Илмий мақолада COVID-19 пандемияси шароитида республикамизда туризмни ривожлантириш йўналишларини белгилаш, бу борада хорижда амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш асосида ривожланиш йўналишларини белгилаб олиш ва янги туристик хизмат турларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар баён этилган

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

346

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz


ЎЗБЕКИСТОНДА COVID-19 ПАНДЕМИЯСИНИНГ ТУРИЗМГА

ТАЪСИРИНИ ЮМШАТИШ ЙЎЛЛАРИ

Норчаев Асатулло Норбўтаевич

ТДИУ “Туризм ва сервис” кафедраси доценти, и.ф.н.

E-mail: nanuz15@ mail.ru

Аннотация:

Илмий мақолада

COVID-19

пандемияси

шароитида республикамизда

туризмни

ривожлантириш йўналишларини белгилаш, бу борада хорижда амалга

оширилаётган ишларни таҳлил қилиш асосида ривожланиш йўналишларини белгилаб
олиш ва янги туристик хизмат турларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар
баён этилган.

Калит сўзлар:

Жаҳон туризм ташкилоти, COVID

-

19 пандемияси, туризм, турист,

ички туристик йўналишлар, кредитлар, чора

-

тадбирлар режаси.

Abstract:

The scientific article contains proposals and recommendations for the

development of tourism in the country in the context of the pandemic COVID-19, the development
of new types of tourism services.

Key words:

World Tourism Organization, COVID-19 pandemic, tourism, tourist, domestic

tourist routes, loans, action plan.

Кириш

Жаҳон

туризм

ташкилоти

(UNWTO)

маълумотларига

кўра

2020

йил

якунлари

бўйича

халқаро

саёҳатлар

90%

га

,

иш

ўринлари

80

млн

.

тага

қисқариши

,

соҳадаги

жами

йўқотишлар

1

трлн

.

АҚШ

долларини

ташкил

этиши

кутилмоқда

.

Маълумки

, 2020

йил

16

мартдан

мамлакатимиз

ташқи

ва

ички

туристлар

учун

ёпилган

эди

.

Оқибатда

1,5

мингдан

ортиқ

туроператор

, 1,2

мингта

меҳмонхона

ўз

фаолиятини

тўхтатди

.

Булар, гидлар, миллий ҳунармандчилик, зиёратгоҳ ва

сиҳатгоҳлар,

умумий овқатланиш, транспорт ва бошқалар билан қўшиб ҳисоблаганда

250 мингдан ортиқ аҳоли даромадига жиддий таъсир қилди.

Пандемиянинг оқибатларини юмшатиш мақсадида бу соҳага ҳам

қатор

енгилликлар берилди. Жумладан, 1750та субъектга мол

-

мулк, ер ва ижтимоий

солиқлардан 60 млрд

.

сўмга яқин имтиёз тақдим этилди. Лекин

,

бу имтиёз ва

преференциялар вақтинчалик. Доимий барқарор ривожланиш учун эса пандемия
шароитида ишлашга ўрганиш зарур.

Бизнинг олдимиздаги вазифаларимиз пандемиянинг оқибатларини юмшатиш

мақсадида туризмни ривожлантириш ва ривожланиш йўналишларини ишлаб
чиқишда асосий эътибор нималарга қаратилишини ўрганиш масаласи долзарб бўлиб
қолмоқда. Тадқиқотимиз асосий мақсадларидан бири

COVID-19

пандемияси

юзага

келтирган муаммоларни бартараф этиш ва туризм

ривожланишида барқарорликни

таъминлаш бўлиб ҳисобланади. Айни тадқиқот иши, жаҳонда юзага келган пандемия
шароитида Ўзбекистонда

туризмни инқироздан олиб чиқиш методологиясига

бағишланган

.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Жаҳон матбуотида юзага келган пандемик вазиятга бағишланган бир қатор

илмий мақолалар ва тадқиотлар бўйича маълумотлар бериб борилмоқда. Лекин


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

347

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

шунга қарамасдан ҳозиргача бу борада бирор жиддий тадқиқотлар натижаси эълон
қилинганича йўқ. Олиб борилаётган тадқиқотлар иқтисодиётнинг турли соҳаларига
тегишли бўлиб, унда берилаётган прогнозларнинг хеч бири етарлича натижа
бермаяпти. Сабаби, пандемия оқибатлари ва у етказаётган зарар ва уни бартараф
этиш муддатлари номалумлигича қолмоқда.

Шунга қарамасдан бир қатор етакчи экспертлар хулосаларига кўра, масалан,

Ўзбекистонда туризм соҳаси экспертларидан бири сифатида танилган, бир муддат
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси маслаҳатчиси лавозимида ишлаган
Беҳруз Ҳамзаевнинг фикрича авиакомпанияларнинг 50 фоизи банкротликка
учраши

,

Ўзбекистон пандемия шароитида ички туризмга бор эътиборини қаратиши

зарурлиги ва Ўзбекистонни бой туристлар ташриф буюрадиган мамлакатга
айлантириш бўйича ўзининг хулосаларини берган

[3].

Германияда “Давра” ўзбек

-

олмон жамияти раиси ва сайёҳлик соҳасида

тадбиркор Анвар Шерматовнинг фикрича Ўзбекистон ер юзидаги тез ўсаётган халқаро
сайёҳлик марказига айланиш учун ўзини дунёга танитишда қаттиқ меҳнат
қилаётганди, лекин кутилмаганда юзага келган муаммо натижасида барча режалар
ўзгариб кетганлигини ҳақида гапириб, режалаштирилаётган туристик сафарларни
2021 йилнинг кузига кўчириш бўйича хулосаларини берган [

4].

Шу билан биргаликда и.ф.д., проф. Рахимова Дилфуза Нигматовнанинг

“Коронавирус пандемиясининг глобал иқтисодиётга ва Ўзбекистоннинг иқтисодий
ҳамкор мамлакатларига таъсири” мақоласида

коронавирус пандемиясигача бўлган

даврдаги иқтисодий ривожланиш ва пандемиянинг глобал иқтисодиётга ва
Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳамкор мамлакатларига салбий таъсири ҳақида чуқур
иқтисодий таҳлил ўтказилиб, инқироз шароитида амалга оширилиши лозим бўлган
чора

-

тадбирлар илгари сурилган

[5].

Таъкидлаш керакки, ҳозирги пандемия шароитида туризм инфратузилмасини

ташкил қилувчи тармоқларни инқироздан сақлаб қолиш борасида кўплаб
муаллифлар ўртасида ягона тушунча мавжуд эмас. Фикримизча бу борада ҳали олиб
борилиши керак бўлган тадқиқотларнинг кўлами кенг бўлиб, туризм тармоқлари
ривожланишини таъминлашимизда халқаро тажрибаларни ҳам ҳисобга олишимиз
лозим.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда

COVID-

19 пандемияси

шароитида туризм ривожланишини

белгилашда яқин йилларда кутилаётган ўзгаришларни ҳисобга олиш

ва шу орқали

туризмнинг

ривожланишини яхлит инфратузилма сифатида ўрганиш методологияси

қўлланилиб, бу борада мутахассислар

фикрини ўрганган ҳолда, кузатиш, қиёслаш,

эмперик тадқиқот, тизимли ва қиёсий таҳлил ҳамда эксперт баҳолаш каби усуллари
орқали ички туризм инфратузилманинг таркибий қисмлари ривожланиши
йўналишларини белгилаб бериш

усули таклиф этилгандир. Шунингдек, пандемия

шароитида яқин 1,5

-

2 йил ичида республикамиз туризми ривожланиши

йўналишларининг устивор вазифаларига оид хулосалар қилинган ва уни

такомиллаштиришга

оид тавсиялар ишлаб чиқилган.

Таҳлил ва натижалар

Ҳозирги

кунда жаҳон туризми, шу сингари республикамиз туризми ҳам

COVID-

19

пандемияси

туфайли жудда катта муаммога дуч келди. Бу муаммонинг имкон

қадар туризмга таъсирини камайтириш ва камроқ зарар кўриш бўйича ишларни
амалга ошириш борасида жаҳоннинг етакчи экспертлари томонидан турли хил


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

348

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

фикрлар

билдирилмоқда. Биз ҳам республикамизда коронавирус пандемиясининг

туризмга таъсири, хусусий сектордаги вазият, онлайн туризм, соҳадаги ишсизликка
барҳам бериш учун инновацион ечимлар, авиация бозоридаги ҳолат каби қатор
муаммолар бўйича тадқиқотларни олиб боришимиз натижасида қуйидаги
хулосаларга келдик.

Тадқиқотлар кўрсатишича жаҳон туризми пандемия бошланган кундан энг кўп

зарар кўрадиган соҳалардан бири эканлиги яққол кўриниб қолди. Сабаби, туризм
инфратузилмаси 50дан ортиқ тармоқлар (транспорт, саноат, қишлоқ хўжалиги) билан
бевосита боғлиқ бўлиб, бу тармоқларсиз саёҳатни амалга ошириб бўлмайди.

Жаҳон туризми охирги 10

-

12 йил давомида (2008 йилги инқироздан кейин)

барқарор ривожланиш тенденциясига эришиб келаётган эди. Туризм бугунги кунда
жаҳондаги умумий экспортнинг 7%ни, хизматлар экспортининг 29%ни, ҳар ўнинчи
ишчи ўринни ташкил қилувчи йирик тармоқдир.

Жаҳон туризм ташкилотининг

дастлабки тезкор ҳисоботига кўра, дунё туризми

пандемия туфайли 2020 йилда 1 трлн.

АҚШ

долларидан ортиқ

зарар кўриши

айтилмоқда

.

COVID-19

пандемияси

бошлангунча туризм соҳасида 100 млн

.

дан ортиқ аҳоли

банд бўлиб, уларнинг аксар қисми (75 млн.га яқин) ҳозир ишсиз

қолмоқда. Жаҳон

туризми пандемиядан олдинги кўрсаткичга қачон чиқиб олишнинг энг қисқа муддати

1,5-

2 йил деб белгиланмоқда.

Бу муддатнинг аниқ вақти вакцинанинг яратилишига

боғлиқ бўлиб қолмоқда. Вакцина яратилмагунча инсонлар саёҳат қилишдан воз
кечишади.

Жаҳон туризми қайта ўзини тиклаб олиши учун қисқа вақтнинг кетишига

(1,5-2

йил

)

сабаб бўлувчи омиллардан бири

,

унинг асосан мустақил бизнес эгаларидан

(ҳусусий сектор)

ташкил топганидир.

Меҳмонхоналар, туристик компаниялар,

овқатлантириш корхоналари ва авиақатновлар тизимлари шулар жумласидандир.
Туризмнинг жадал суръатларда ривожланишида транспорт хизматларининг, шу
жумладан, авиачипталарнинг арзонлиги муҳим роль ўйнаган. Авиақатновлар
туризмни юргизувчи асосий двигателдир. Шу сабабли ривожланган давлатларда
(АҚШ, Германия, Буюк Британия, Хитой, Туркия, БАА) авиацияга ёрдам бериш орқали
туризмни қутқаришга уринишлар кузатилмоқда. Агар ҳукуматлар ўз вақтида
авиакомпанияларга

ёрдам

бермаса,

мавжуд

авиакомпанияларнинг

50

%

и

банкротликка учраши мумкин.

Шу билан бирга ҳукумат ёрдамига муҳтож бўлган, меҳмонхона индустрияси

ҳам банкротлик ёқасида турибди.

Ривожланган давлатларда “

Bailout

тизими йўлга

қўйилган бўлиб, тизим орқали маълум соҳаларга инқироздан чиқиб кетиши учун
ҳукумат томонидан молиявий ёрдам берилади. Масалан, солиқ имтиёзлари,
ходимларга вақтинча ойлик тўлаш кабилардир

.

Ўзбекистон туризмида кўпчилик

ишчи ходимлар мавсумий фаолият олиб

боради. Биргина ГИД

-

экскурсоводларни

оладиган бўлсак, уларнинг аксарияти

ишсиз

қолди. Бошқа туризми ривожланган давлатларда ҳам

ҳудди

шундай

вазият

кузатилмоқда. Лекин

,

бизда

бу вазият қийинроқ

кечмоқда, чунки

республикамиз

туризмида мавсумлар ўртасида фарқ каттадир. Бизда ГИД

-

экскурсоводларга эҳтиёж

асосан баҳор ва кузда ортиб кетади. Бундай вазиятда тажрибали ГИД

-

экскурсоводларни йўқотишимизнинг (ГИДлар ўз касбидан воз кечиши мумкин

)

эҳтимоли катта.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

349

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

COVID-19

пандемияси

бошланган биринчи кунлардан энг катта зарар кўришни

бошлаган умумий овқатлантириш (кафе, ресторан, барлар) корхоналари ҳам ўз
фаолиятини тиклаш учун маълум вақтни ва муаммоларни енгиб ўтишга тўғри
келмоқда.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики,

жаҳон иқтисодиётидаги ўзгаришларга

мослашиш учун

мамлакатимизда

туризми структурасини

тубдан ўзгартириш ва

зудлик билан мавжуд шароитга мослаштириш лозим. Туризм

қўмитаси

пандемия

шароитида тезкор қарорлар қабул қилиши ва масъул ташкилот сифатида янги
қоидалар бўйича иш олиб бориши керак. Пандемиядан сўнг жаҳон туризми бутунлай
бошқача шаклда қайта тикланиши кутилмоқда. Туризмга рақобатнинг кутилмаган
кўринишлари кириб келиши, олинги иш услубини ўзгартиришни талаб этади.

Ўзбекистонга 2020 йилнинг биринчи чорагида (январь

-

март ойлари) туризм

мақсадида ташриф буюрган хорижий фуқаролар сони 1,2 миллион кишини ташкил
қилди. Мазкур кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 12,0%га камайган

1

.

Таҳлилларга кўра ташриф буюрган сайёҳларнинг 87,9%и қариндош

-

уруғларини

зиёрат қилишга, 9,3%и саёҳатга, 1,2%и даволаниш ва соғлиғини тиклаш учун, 0,7%и
иш юзасидан, 0,6%и хизмат сафари билан, 0,3%и ўқиш бўйича келганлигини
кўрсатади.

Ташриф буюрганларнинг МДҲ мамлакатларидан келганлар сони 1,16 млн

.

кишини (95,6 фоиз), узоқ хорижий давлатлардан келганлар эса 53,6 минг кишини (4,4
фоиз) ташкил қилган.

Мамлакатимизга

келган хорижий фуқароларнинг энг кўпи қўшни

Қозоғистон

Республикасидан ташриф буюрган

бўлиб, уларнинг сони 397,6 минг кишини ташкил

қилган. Шунингдек, Тожикистон

Республикасидан

332,7 минг киши, Қирғизистондан

298,1 минг киши, Россиядан 64,7 минг киши, Туркманистондан 60,6 минг киши,
Озарбайжондан 2

,0

минг киши ва Беларусдан 1,2 минг киши келган.

Узоқ хориждан келган оқимнинг асосий қисми

Туркиядан 13,5 минг

,

Жанубий

Кореядан 5,2 минг, Хитойдан 3,7 минг, Ҳиндистондан 3,6 минг, Япониядан 1,3 минг
киши ва Франциядан 0,9 минг

кишини ташкил қилган

.

1-

жадвал

Ўзбекистонга 2020 йилнинг биринчи чорагида ташриф буюрган хорижлик турислар

2

Яқин қўшни ва МДҲ

давлатлари

Туристлар

сони

(минг киши)

Узоқ хориж давлатлари

Туристлар сони

(минг киши)

Қозоғистон

397,6

Туркия

13,5

Тожикистон

332,7

Жанубий Корея

5,2

Қирғизистон

298,1

Хитой

3,7

Россия

64,7

Ҳиндистон

3,6

Туркманистон

60,6

Япония

1,3

Озарбайжон

2,0

Франция

0,9

Ташриф буюрган хорижий фуқароларнинг асосий таркибий қисмини

31-55

ёшдагилар

ташкил қилган бўлиб, уларнинг умумийдаги улуши 53,1%га

етган.

Шунингдек, 19

-

30 ёшдагилар 19,5

%

ни, 56 ёш ва ундан катталар 19,4

%

ни, 0

-

18 ёш

оралиғидагилар 8

%

ни ташкил қилган.

1

www. stat.uz

2

www. stat.uz


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

350

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Юқоридаги маълумотларга кўра

COVID-19

пандемияси туфайли Ўзбекистонга

энг кўп келувчи хорижий сайёҳларнинг асосий икки тоифаси оқими кескин камаяди.

Шу пайтгача Ўзбекистонга келадиган сайёҳларнинг катта қисми 45

-75

ёшдагилар эди ва уларнинг коронавирусга чалиниш эҳтимоли юқори. Ундан ташқари,
бундай тоифадаги сайёҳлар аксар ҳолларда Ўзбекистонга якка эмас, гуруҳ бўлиб
саёҳат қилади. Пандемия туфайли яқин истиқболда эса туристларга гуруҳ бўлиб
тўпланиш тавсия этилмайди. Кузатишлар орқали хулоса қилинадиган бўлса, энг яхши
туристлар қариялар ҳисобланади. Чунки улар гуруҳ бўлиб сайр қилади ва ёшларга
нисбатан кўпроқ харажат қилади.

Ўзбекистонга энг кўп келадиган сайёҳларнинг иккинчи тоифаси бекпекерлар,

яъни ёш сайёҳлар ҳисобланади. Бу тоифа сайёҳлар жуда кам харажат қилади,
харажатларини тийин

-

тийинигача ҳисоб

-

китоб қилади.

Пандемиядан кейин сайёҳат қилиш нархи қимматлашиши таҳмин қилинмоқда

,

натижада бу тоифа сайёҳларнинг ташрифи ҳам кутилган натижаларни бермаслиги
мумкин. Чунки, олдинлари Ўзбекистонда 1 ҳафта саёҳат қилиш

ўртача

2000

АҚШ

доллари

бўлган бўлса, энди у икки

бараварга ошиб кетиши мумкин. Масалан,

ижтимоий масофа талабларига риоя қилган ҳолда самолётларда

3

кишилик жойда 1

киши жойлашади ва чипта нархи ҳам ошиб кетади. Келаси

2-2

,5 йил ичида самолёт

орқали (узоқ масофадаги туристик сафарга чиқадиганлар) учадиганларнинг катта
қисмини фақат бой сайёҳлар ташкил қилади.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда биз пандемия шароитида ички туризмга

бор эътиборни қаратган ҳолда инфратузилмани шунга мослаштришимиз керак
бўлади.

Хулоса ва таклифлар

Жахондаги пандемия каби кутилмаган вазиятларда туризм ривожланишини

қўллаб

-

қувватлашнинг бир қатор вариантлари бўлиб

:

-

биринчи навбатда ички туризмни кенг тарғиб қилиш

;

-

хорижий мамлакатлар ўзларининг чегараларини ёпиб қўйганлигидан

самарали фойдаланган ҳолда, ички туризмни фаоллаштириш сиёсатини олиб бориш

;

-

пандемия ҳолати юмшаши билан мамлакатимиздаги 34 миллиондан ортиқ

аҳолига ички туристик йўналишлар бўйича хизматларни фаоллаштириш ва шу орқали
вақтдан унумли фойдаланган ҳолда ички туризм инфратузилмасини яхшилаб олиш
имкониятини яратиш

;

-

туристик

компаниялар,

меҳмонхоналар,

кафе,

ресторанлар

ёпилиб

қолмаслиги, туризм мутахассислари бошқа ишга ўтиб кетмаслиги учун имкон
даражасида уларга ички туризмни қўллаб

-

қуватлаш орқали шароит яратиб бериш

;

-

ички туризмга сайёҳларни жалб қилиш учун

экологик туризмни ёки қишлоқ

туризмини кенг тарғиб қилиш

(пандемиядан кейин кўпчилик туристлар жуда

эҳтиёткор бўлиб қолиши табиий. Сайёҳлар гавжум жойлардан қочишга ҳаракат
қилади. Катта шаҳарларимиздаги тарихий

-

маданий обидаларга ёки зиёрат туризмига

оммовий саёҳатлардан туристлар маълум вақт фойдаланмайди. Шундай вазиятда
экотуризм

ва қишлоқ туризми

имкониятларидан фойдаланиш

вазиятдан чиқишга

ёрдам беради. Табиат қўйнига саёҳат қилаётган туристларда, ижтимоий масофани
сақлашга ҳожат қолмайди. Қишлоқларда одамлар

шаҳарларга нисбатан кам бўлади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

351

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Меҳмонхоналарда,

овқатланиш

шаҳобчаларида,

транспортда

одамларнинг

тирбандлиги кузатилмайди

);

-

Ўзбекистонда ички саёҳатни амалга ошириш имкониятлари ва қишлоқларда

саёҳларга кўрсатишга арзийдиган табиат манзаралари жуда кўп, лекин кўпчилик

ватандошларимиз бу ҳақда маълумотларга эга эмас.

Шунинг учун ички туризм

инфратузилмасини яратиш вақти келди деб ҳисоблаймиз.

Шу билан биргаликда, пандемиядан кейинги вақтда туризмни тезда оёққа

турғазиб олишнинг яна бир варианти туризмни диверсификациялаш

лозим.

Ўзбекистонга асосан узоқ хорижлик туристлар ҳаво йўлари орқали кириб келади.
Бизда чипта нархи

халқаро даражага қараганда нисабатан

қиммат

бўлганлиги

сабабли ўртача маблағга эга бўлган туристлар сони кескин камаяди.
Мамлакатимиздаги меҳмонхоналарда, ресторанларда хизмат сифатини оширишимиз
лозим. Ананавий туристик марказларимиз бўлган Тошкент, Самарқанд, Бухоро,
Хиваги меҳмонхоналарни модернизация қилиш эмас, балки туристик ресурсларга
бой бўлган Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах ва Фарғона водийсида кичик шинам 3

-4

юлдузли меҳмонхоналарни қуришни рағбатлантиришимиз керак. Бой туристлар
асосан гавжум жойларни эмас, аксинча сокин жойларни ёқтиради

ва сарфлаётган

пулига яраша хизматлар кўрсатилишини талаб қилади.

Бунда 3

-4

юлдузли

меҳмонхоналар

кўп хонали бўлиши шарт

эмас, у кичкина

шинам, лекин хизматлари

сифати юқори бўлишига эришиш лозим

.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемиясининг

салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини

қўллаб

-

қувватлашга доир

кечиктириб бўлмайдиган чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги

6002-

сонли Фармони.

28.05.2020 й. www. lex.uz.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси

даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб

-

қувватлаш бўйича қўшимча

чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги 5986

-

сонли Фармони

. 27.04.

2020 й

. ww. lex.uz.

3.

Чуқур инқироз ёқасидаги туризм: уни қутқаришнинг

чораси борми?

//kun uz.08.05.2020 й.

4.

Коронавирус энди гуркираётган Ўзбекистон туризмига қанчага тушмоқда?

//kun uz.16. 07.2020 й

5.

Коронавирус пандемиясининг глобал иқтисодиётга ва Ўзбекистоннинг

иқтисодий ҳамкор мамлакатларига таъсири //kun uz.03.07.2020 й.

6. www. lex.uz.
7. www. unwto.org.
8. www. uzbektourism.uz.
9. www. stat.uz.
10. kun uz.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм со^асини ^уллаб-цувватлашга дойр кечиктириб булмайдиган чора-тадбирлар тутрисида"ги 6002-сонли Фармони. 28.05.2020 й. www. lex.uz.

Узбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемияси даврида а^оли ва тадбиркорлик субъектларини цуллаб-кувватлаш буйича цушимча чора-тадбирлар тутрисида"ги 5986-сонли Фармони. 27.04. 2020 й. ww. lex.uz.

Чукур ин^ироз ё^асидаги туризм: уни цуткдришнинг чораси борми?

//kun uz.08.05.2020 й.

Коронавирус энди гуркираётган Узбекистон туризмига цанчага тушмокда? //kun uz.16. 07.2020 й

Коронавирус пандемиясининг глобал иктисодиётга ва Узбекистоннинг ицтисодий хдмкор мамлакатларига таъсири //kun uz.03.07.2020 й.

www. lex.uz.

www.unwto.org.

www. uzbektourism.uz.

www. stat.uz.

kun uz.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов