Ташқи савдо балансини баҳолаш мезонлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
190-196
14
2
Поделиться
Соатов, С. (2019). Ташқи савдо балансини баҳолаш мезонлари. Экономика и инновационные технологии, (4), 190–196. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10863
Санжар Соатов, Таможенный институт Государственного таможенного комитета

  старший преподаватель, капитан таможенной службы

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада жаҳон давлатларидаги ташқи савдо баланси ҳолатидан келиб чиқиб, унинг самарадорлик кўрсаткичлари тизимлаштирилди, ташқи савдо балансида салбий сальдо ҳолатини баҳолашнинг чегаравий қиймати белгиланди ва ушбу баҳолаш мезонлари орқали Ўзбекистондаги мавжуд ҳолат таҳлил қилинди.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsiontexnologiyalar” ilmiyelektronjurnali. № 4, iyul-avgust, 2019yil

216

ТАШҚИ САВДО БАЛАНСИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


Соатов Санжар Сарварович

1

1

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти катта ўқитувчиси,

божхона хизмати капитани

Ўзбекистон, 100071, Тошкент шаҳри,Қозиробод 2-тор кўчаси 118

Email:

Sanjarbek.89.ss@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада жаҳон давлатларидаги ташқи савдо баланси

ҳолатидан келиб чиқиб, унинг самарадорлик кўрсаткичлари тизимлаштирилди, ташқи
савдо балансида салбий сальдо ҳолатини баҳолашнинг чегаравий қиймати белгиланди ва
ушбу баҳолаш мезонлари орқали Ўзбекистондаги мавжуд ҳолат таҳлил қилинди.

Калит сўзлар:

Ташқи савдо баланси, актив баланс, пассив баланс, экспорт, экспорт

квотаси, очиқ

иқтисодиёт, ёпиқ иқтисодиёт.

Abstract:

This article systematizes the indicators of foreign trade balance efficiency, based

on the state of the foreign trade balance in the countries of the world. In the foreign trade balance,
the marginal cost of estimating the negative balance condition was determined and the existing
situation in Uzbekistan was analyzed using these evaluation criteria.

Keywords:

The Foreign trade balance, active balance, passive balance, export, export

quota, open economy, closed economy.

Кириш

Бугунги жаҳон мамлакатларининг ўзаро интеграцияси ривожланиб бораётган

глобаллашув даврида, Ўзбекистон ташқи савдо балансини иқтисодий хавфсизлик
нуқтаи назаридан баҳолаш, ва шу орқали мамлакат иқтисодиётига таъсир этувчи
таҳдидларни олдиндан аниқлаш ва унга қарши зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш
бугунги кунда долзарб ҳисобланади.

Шунингдек, кўпчилик халқаро рейтинг ташкилотлари мамлакатнинг жаҳон

бозорида

тутган

ўрнини

белгилашда

ташқи

савдо

балансини

баҳолаш

индикаторларидан

фойдаланишади.

Бу

индикаторлар

эса

инвесторларни

қизиқтирувчи энг муҳим кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Яъни мамлакатнинг
актив баланси қанчалик кўп бўлса, киритилган инвестицияларнинг кафолати ҳам
шунча юқори бўлади.

Шунга кўра, ташқи савдо балансини баҳолаганда, унинг самарадорлиги актив

ёки пассив сальдо эканлиги билан белгиланади. Актив ва пассив баланс эса экспорт
ҳамда импорт ўртасидаги фарқ билан ифодаланади. Шундай экан ташқи савдо
балансини баҳолаганда, ТИФ операциялари билан боғлиқ барча ҳолатлар ва омиллар
инобатга олинади.

Шунинг учун, бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий

ислоҳотлар

импортни

оптималлаштириш

ва

экспортни

ҳар

томонлама

қўллаб-қувватлашга қаратилмоқда. Чунончи, муҳтарам Президентимиз Шавкат
Мирзиёев 2018 йил 28 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган
Мурожаатномасида

таъкидлаганидек,

“...иқтисодиётимизни

жаҳон

бозорига

интеграция қилиш ва экспортни қўллаб-қувватлаш устувор вазифадир.


background image

217

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Келгуси йили экспорт ҳажмини 30 фоизга ошириб, 18 миллиард АҚШ

долларига етказишни мақсад қилиб қўймоқдамиз.

Биз экспортга йўналтирилган иқтисодиётга ўтишимиз, ички бозорда рақобат

муҳитини шакллантиришимиз зарур” [1].

Юқоридаги устувор мақсадларга эришишда экспорт квотаси кўрсаткичини

ташқи савдо балансига боғлаган ҳолда баҳолаш ва доимий таҳлил қилиш
методологиясини ўрганиш бугунги кунда долзарб аҳамиятга эга.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Т

ашқи савдо балансида ижобий сальдога эришиш муаммолари кўп йиллар

давомида олим ва сиёсатчиларни қизиқтириб келадиган масалалардан бири
ҳисобланади. Сабаби, ижобий сальдо мамлакат тўлов балансининг асосий таркибий
қисми бўлиши билан бир қаторда, ЯИМда ҳам ҳисобга олинадиган кўрсаткичлардан
биридир.

Шунга кўра, ташқи савдо балансидаги сальдо кўрсаткичи мамлакат иқтисодий

хавфсизлигига таъсиридан келиб чиқиб баҳоланади. Иқтисодий назарияга кўра ташқи
савдо

балансида

ижобий

сальдо

бўлиши

мамлакатнинг

ҳар

жиҳатдан

барқарорлигини таъминлайди. Бироқ, АҚШ, Буюк Британия, Франция каби капитал
сиғими юқори бўлган ривожланган мамлакатларда мунтазам салбий сальдо ҳолати
кузатилади. Шунга кўра айрим иқтисодчилар томонидан салбий сальдо мамлакат
иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади деган назария илгари сурилади ва бунга
асос сифатида қуйидагилар келтирилади:

-

ички ишлаб чиқарилган ва импорт товарлари ўртасида эркин рақобат

муҳити шаклланади. Бу эса, ишлаб чиқаришни янада ривожланишига, янги
инновацияларни жорий этилишига хизмат қилади;

-

бозор хилма-хил товарларга тўйинади ва инфляция даражаси ўсишининг

олди олинади;

-

қанча импорт кўп бўлса бу миллий валюта қадрининг тушишига олиб келади,

натижада экспорт ҳажми ошади;

-

мамлакат ўзининг валюта резервлари орқали хорижий мамлакатларга

инвестиция киритган ҳолда, арзон ишчи кучи ва хом ашё орқали нисбатан қиммат
бўлмаган товарларни жуда кўп миқдорда импорт қилади. Бу ҳолатда, юқоридаги
давлатларнинг ташқи савдо балансида салбий сальдо ҳолати кузатилиши мумкин, бироқ
нисбатан арзон қийматга эга бўлган кўпроқ товарлар билан ўзининг зарур эҳтиёжини
таъминлашга эришади.

Шу билан бирга, монетаризм назариясининг асосчиси Фредрик Батсиат (1801-

1850) ўзининг қарашларида “Ташқи савдодаги салбий сальдо мамлакат учун аслида
йўқотиш эмас, балки даромаднинг намоён бўлиши” деб таъкидлади. У ушбу
қарашини қуйидагича изоҳлади, Ф. Батсиат Франциядан жуда кўп миқдорда винони
50 франкдан сотиб олиб, Англияга уни 70 франкдан экспорт қилганлигини ва
Англиядан 50 франкдан кўмир сотиб олиб Францияда 90 франкдан сотганлигини
билдиради. Мазкур ҳолатда Франциянинг ташқи савдо ҳисоботларида импортнинг
кўпайганлиги акс этади, аслида эса экспорт қилинган шаробнинг Англияда сотилган
фойдаси ҳисобига импорт кўпайган бўлиб, натижада 40 франк фойда кўрганлигини
маълум қилади. Ф. Батсиат қўшимча қиладики, экспорт товарларидан олинган
даромадлар ҳисобига импорт кўпаяди, бу эса салбий сальдони юзага келтиради.


background image

218

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Аммо, мамлакат иқтисодиёти учун зарарли ҳисобланмайди деган ғояни илгари
суради [2].

Меркантилизм тарафдорлари ташқи савдо балансидаги ижобий сальдо

мамлакат иқтисодий ривожланишининг муҳим кўрсаткичи сифатида эътироф этади
ва актив савдо балансига эришиш учун қатор тавсияларни илгари сурдилар [3]:

– ташқи бозорни нисбатан арзон товарлар сотиш йўли билан эгаллаш ҳамда

бир мамлакат товарини олиб, бошқаларига уни қимматига сотиш;

– мамлакатда фақат актив савдо балансини сақлаб турган ҳолда, товарлар

импортига рухсат этиш (зеб-зийнат буюмларидан ташқари);

– қулай савдо ишларини амалга ошириш учун олтин ва кумушни четга

чиқариш, пировард натижада мамлакатда уларнинг массасини кўпайтириш.

Меркантилистларни танқид қилган асосий иқтисодчилардан бири Адам

Смитдир (1723-1790). У мамлакатнинг ташқи савдода ижобий сальдога эришиши, у
эга бўлган олтин миқдори билан эмас, балки ишлаб чиқариш имкониятларидан
самарали фойдаланиш билан белгиланади.

А.Смит нуқтаи назарига мувофиқ [4]:

давлат ташқи савдога аралашиши керак эмас ва мамлакат эркин савдо

режимига риоя қилиши лозим;

мамлакатлар ишлаб чиқаришда афзалликка эга бўлган товарларни ишлаб

чиқаришга ихтисослашишлари керак ва бу товарларни, ишлаб чиқаришда афзалликка
эга бўлган бошқа мамлакатлар билан айирбошлаши керак;

ташқи савдо миллий бозорларни бошқа мамлакатлар ҳисобига

кенгайтириш орқали меҳнат унумдорлигининг ўсишини таъминлайди;

экспорт, мамлакат иқтисодиёти учун ижобий омил ҳисобланади, чунки у

ички бозорда сотилмаган ортиқча маҳсулотларни хорижга сотиш имконини беради;

Юқорида номи зикр этилган олимларнинг мазкур соҳани ўрганишга қўшган

ҳиссаларини эътироф этган ҳолда, шуни таъкидлаш лозимки, ушбу илмий
тадқиқотларда актив ёки пассив баланс мамлакат иқтисодиёти учун қай даражада
таҳдид

эканлиги

билан

ташқи

савдо

балансини

баҳоланган

ва ташқи савдо балансига таъсир этувчи алоҳида йўналишлар ўрганилган. Ташқи
савдо балансининг ўзига хос жиҳатлари тадқиқ этилмаган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот давомида тизимли таҳлил асосида ташқи савдо баланси

самарадорлиги баҳоланди ва тизимлаштирилди. Шунингдек, статистик анализ ва
синтез усули асосида давлатларнинг экспорт квотасини ташқи савдо баланси
кўрсаткичларига боғлаган ҳолда баҳолашнинг чегаравий қиймати белгиланди.Ташқи
савдо балансини баҳолашнинг мазкур чегаравий қиймати асосида Ўзбекистондаги
мавжуд ҳолат йиллар кесимида қиёсий таҳлил қилинди.

Таҳлил ва натижалар

Ташқи савдо баланси самарадорлигини баҳолаганда мамлакатдаги барча соҳа

ва тармоқлардаги мавжуд кўрсаткичлар инобатга олинади. Шунга кўра, ташқи савдо
балансининг самарадорлиги қуйидаги кўрсаткичларнинг ҳолатига боғлиқ бўлади.
(Муаллиф томонидан тизимлаштирилган):


background image

219

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

ташқи савдо кўрсаткичи.

Бунга ташқи савдо айланмаси ва ташқи савдо

балансининг ЯИМдаги улуши, экспорт квотаси, импорт квотаси, ташқи бозорда
миллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлик даражаси кабилар;

-

ижтимоий-иқтисодий кўрсаткич.

Аҳолининг минимал эҳтиёжларини

таъминлаш даражаси, истеъмол нархлар индекси, импортнинг жами истеъмолдаги
улуши кабилар;

-

иқтисодий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари.

Корхоналарнинг ташқи

савдосидан тушган фойда, рентабеллик, экспорт ҳажми, маҳсулот ишлаб чиқариш
қуввати, корхонанинг ташқи савдодаги барқарор фаолияти кабилар;

-

экологик кўрсаткичлар.

Маҳсулот сифат даражаси, маҳсулот ишлаб чиқариш

ва сақлашнинг экологик хавфсизлиги, экспорт ва импортнинг мавсумий ўзгариш
даражаси кабилар.

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиётида ташқи савдо балансини баҳолашда очиқ ва

ёпиқ иқтисодиёт деб номланувчи усулдан фойдаланилмоқда. Ушбу услуб миллий
иқтисодиётнинг жаҳон бозорига қай даражада боғлиқлигини кўрсатувчи индикатор
ҳисобланади. Ёпиқ иқтисодиёт билан боғлиқ ташқи иқтисодий фаолиятда, экспортнинг
ЯИМдаги улуши 10 %дан кам бўлади. Очиқ иқтисодиётда эса экспортнинг ЯИМдаги
улуши 35 %дан ортиқ бўлади [5].

Ушбу мезонга кўра, 2017 йил очиқ иқтисодиёт бўйича энг юқори кўрсаткичга –

Гонконг (157%), Сингапур (96,3%), Вьетнам (90,5%), Словакия (84,2%), БАА каби
давлатлар кирса, ёпиқ иқтисодиёт бўйича эса энг паст кўрсаткич – Яман (1,3 %), Непал
(3,37 %), Судан (3,37 %) каби давлатларида кузатилади[6].

Бундан ташқари, жаҳон давлатларининг очиқ иқтисодиёт асосида ташқи савдо

сиёсатини олиб боришини мамлакат савдо балансига боғлаган ҳолда таҳлил этилди.
Унга кўра, 49 мамлакат ташқи савдосида очиқ иқтисодиёт олиб бориши ва улардан 17
таси (36,9 %)да салбий сальдо ҳолати кузатилган.

Шунингдек, ЯИМда экспорт улуши 10 ва 35 фоиз оралиғида бўлган,

комбинациялашган очиқ ва ёпиқ иқтисодиёт билан боғлиқ ташқи савдо сиёсати

110

та давлатда кузатилган бўлиб уларнинг 81 таси (73,6 %)да салбий сальдо ҳолати қайд
этилган. Шу билан бирга, экспортнинг ЯИМдаги улуши 10 %дан кам бўлган
мамлакатлар сони 46 та эканлиги ва уларнинг ҳеч бирида ижобий сальдо ҳолати
кузатилмаганлиги аниқланди [6].

Юқоридаги натижалардан келиб чиққан ҳолда, ташқи савдо балансидаги

салбий сальдо ҳолатини баҳолашда қуйидагича чегаравий қиймат белгилаш мумкин
(1.1-жадвал).

Юқоридаги кўрсаткичлардан, мамлакат ташқи савдо сиёсатининг таснифи

бевосита экспорт квотаси, яъни экспортнинг ЯИМдаги улушига боғлиқ эканлигини
кўриш мумкин. Шунга кўра, Ўзбекистон ташқи савдо сиёсати таснифи ўрганилганида
қуйидаги ҳолатлар аниқланди. (1.2 - жадвал).

Ушбу жадвалдан кўриш мумкинки, 2018 йил ЯИМ 2001 йилга нисбатан

5,3 баробарга, экспорт эса 4,2 марта кўпайган. Шунингдек экспорт квотасининг
кўрсаткичларидан, яқин 20 йил давомида Ўзбекистонда асосан комбинациялашган
очиқ ва ёпиқ иқтисодиёт билан боғлиқ ташқи савдо сиёсати олиб борилганлигини
кўриш мумкин. Бундан ташқари экспорт квотасини ташқи савдо балансига боғлаган


background image

220

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҳолда баҳоланган чегаравий қиймати бўйича инқироз олди ҳолатда эканлиги
аниқланди.

1.1-жадвал

Жаҳон мамлакатларининг ташқи савдо балансидаги кўрсаткичи бўйича

экспорт квотасини баҳолашнинг чегаравий қиймати

*

№ Индикаторлар

Ўлч

ов

Аъло

даража

да

Яхши

даража-

да

М

е

ъё

р

Инқироз

олди

ҳолати

Инқи-

роз

ҳолати

1

Экспортнинг ЯИМдаги

улуши (ЭКкв)

%

ЭК

кв

>

60

35 ≤ ЭК

кв

≤ 60

3

5

10 < ЭК

кв

<

35

Эк

кв

10

Жа

ҳ

онд

аг

и

м

ав

ж

уд

ҳ

олат

Индикатор бўйича

давлатлар сони (2017

йил)

д

она

12

37

110

46

Индикатор бўйича

салбий сальдо ҳолати

кузатилган

мамлакатлар сони

(2017 йил)

д

она

1

16

81

46

Салбий сальдо

кузатилган давлатлар

сонининг индикатор

бўйича мамлакатлар

сонидаги улуши

% 8,3

43,2

73,6

100,0

*Изоҳ: Муаллиф томонидан БМТнинг савдо ва тараққиёт кенгаши

(UNCTAD)нинг расмий сайтидан олинган статистик маълумотлар асосида ишлаб
чиқилган

1.2 - жадвал

Ўзбекистонда экспорт квотаси ва савдо балансининг ўзгариш динамикаси [7]

(млрд АҚШ долларида

)

Манба:

БМТнинг

савдо

ва

тараққиёт

кенгаши

UNCTAD

URL:

https://unctadstat.unctad.org ва Жаҳон савдо марказининг расмий сайти URL:
https://trademap.org

.

Шунга кўра, экспорт квотаси 2001 йилдан 2008 йилгача 23 %дан

30 %гача ўсиш ҳолати кузатилган бўлиб, унга мос равишда савдо баланси ҳам 220 млн
АҚШ долларидан 1,42 млрд АҚШ долларигача ўсган ҳолда ижобий сальдога

2001 2002 2003 2004 2005 2006 2007 2008 2009 2010 2011 2012 2013 2014 2015 2016 2017 2018

ЯИМ

9,3

9,9

10,2

12,1

14,4

17,4

22,4

29,7

33,8

39,5

46,2

52,1

57,7

63,1

66,9

67,4

49,7

49,7

Экспорт

2,325 2,339 2,669 3,629 3,944 5,536 6,622 8,680 5,821 6,714 6,948 6,598 8,634 7,205 6,450 7,627 8,719 9,669

Экспорт

квотаси

24,9

23,7

26,3

30,0

27,4

31,9

29,6

29,3

17,2

17,0

15,1

12,7

15,0

11,4

9,6

11,3

17,6

19,5

Ташқи

савдо

балансида

сальдо

0,216 0,425 0,408 0,791 0,646 1,422 0,182 -0,521 -2,345 -1,581 -2,818 -4,454 -4,341 -6,481 -4,220 -2,187 -3,333 -7,540


background image

221

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

эришилган. 2009 йилдан бошлаб эса экспорт квотаси 17 %дан 9 %гача кескин тушиш
динамикасини кўриш мумкин ва савдо баланси ҳам шунга мос равишда -520 млн
АҚШ долларидан 2014 йил - 6,46 млрд АҚШ долларигача, 2018 йилга келиб эса -7,54
млрд АҚШ долларигача салбий сальдо ҳолатининг ўсиши кузатилган. Демак, бундан
мамлакатдаги экспорт квотаси ва савдо балансининг ўзгариш динамикаси бир-бирига
боғлиқ эканлиги маълум бўлади.

Шундай экан, ижобий сальдога эришиш учун мамлакатда экспорт

самарадорлиги юқори бўлиши керак. Экспорт самарадорлиги эса қуйидаги баҳолаш
мезонлари тизими орқали белгиланади (муаллиф томонидан тизимлаштирилган):

1.

Экспорт ҳажмининг ўзгариш динамикаси:

-

экспортнинг даврий ўзгариши (динамикаси) ва унинг ЯИМдаги улуши;

-

экспорт ҳажмининг соҳалар ва товар гуруҳлари бўйича ўзгариши (қандайдир

реал вақт оралиғида).

2.

Экспорт товарларининг рақобатбардошлиги ва инновацион янгилиги:

-

жаҳон бозоридаги экспорт улушининг динамикаси;

-

экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналарнинг савдо брендига

хорижий талабнинг ўрни ва даражаси;

-

экспорт маҳсулотининг инновацион янгилиги.

3.

Хомашё экспорти ва импортига қарамлилик даражаси:

-

жами экспорт таркибида хомашё улуши;

-

жами импортда хомашё улуши;

-

мамлакат ўзини-ўзи хомашё билан таъминлаганлик даражаси;

-

мамлакатда ишлаб чиқариладиган хомашё турлари импортининг жами

хомашё импортидаги улуши;

-

экспорт ва импорт хомашё нархларининг ўзгариш динамикаси.

4.

Экспортнинг мамлакатлар кесимида ўзгариш динамикаси:

-

қўшни давлатлар билан амалга оширилган экспорт қийматини мамлакатнинг

жами экспортидаги улуши;

-

экспорт мамлакатларининг диверсификациялашганлик даражаси.

Хулоса ва таклифлар

Шу ўринда, юқорида кўрсатилган индикаторларни ҳисоблаб чиқишнинг ташқи

савдо балансини баҳолашдаги аҳамиятини эътироф этган ҳолда, олинган
кўрсаткичларни ижобий ёки салбий эканлигини аниқлашда ҳар бир мезон бўйича
чегаравий қийматни ўрнатиш муҳим ҳисобланади.

Юқоридаги индикаторлар ва чегаравий қийматлардан шуни хулоса қилиш

мумкинки, экспортнинг ЯИМдаги улуши қанчалик кўп бўлса, мамлакатнинг ташқи
савдо балансида ижобий сальдога эришиш эҳтимоли шунча юқори бўлади.

Шунга кўра, Ўзбекистонда экспортнинг ЯИМдаги улуши сўнгги 10 йил давомида

20 %дан ошмаган. Натижада, Ўзбекистон ташқи савдо балансида мунтазам равишда
салбий сальдо ҳолати кузатилган. Мазкур ҳолат эса мамлакатнинг ижтимоий-
иқтисодий ҳаётида бир қатор таҳдидларни юзага келтиради. Шундай экан, бугунги
кунда Ўзбекистоннинг очиқ иқтисодиётга асосланган ташқи савдо сиёсатини олиб
бориш орқали экспортнинг ЯИМдаги улушини ошириш устувор вазифа ҳисобланади.


background image

222

4/2019

(№

00042)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Фойдаланилган адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 28 декабрь куни

Олий Мажлисга қилган мурожаатномасидаги нутқи. - Т: Ўзбекистон, 2018 й.

2. www.en.wikipedia.org/wiki/Balance_of_trade сайт материаллари бўйича.
3. Ядгаров Я. С. История экономических учений: Учебник.- 4-е изд., перераб. и

доп.- М.: ИНФРА-М, 2006.- С. 480.

4. Джумонов Д.С., Мамадиёров О.У. Халқаро савдо (маърузалар матни) Т.:

ТМИ, 2013. 28-29 бет.

5. Самородова Е.М., Маслова О.Л. Эволюция социально-экономических систем:

от автаркии к открытой экономике - Вестник Орел ГИЭТ, 2011, №1 (15) - С. 81.

6. БМТнинг савдо ва тараққиёт кенгаши (UNCTAD)нинг расмий сайтидан

олинган

статистик

маълумотлар

асосида

таҳлил

қилинди,

URL:

https://unctadstat.unctad.org.

7. Ўзбекистондаги ташқи савдо балансининг йиллар кесимида таҳлили ҳолати

қуйидаги расмий сайтларнинг маълумотлар базасидан олинди:

- Ўзбекистоннинг йиллар кесимида ЯИМ кўрсаткичлари тўғрисида маълумот -

БМТнинг савдо ва тараққиёт кенгаши (UNCTAD)нинг расмий сайти - URL:
https://unctadstat.unctad.org/wds/TableViewer/tableView.aspx

- Экспорт ва Ташқи савдо балансидаги сальдо кўрсаткичларининг йиллар

кесимида ўзгариш динамикаси Жаҳон савдо марказининг расмий сайти - URL:
https://trademap.org/Country_SelProductCountry_TS.aspx?nvpm=1%7c860%7c%7c%7c%
7cTOTAL%7c%7c%7c2%7c1%7c2%7c2%7c2%7c1%7c2%7c1%7c1

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 28 декабрь куни Олий Мажлисга цилган мурожаатномасидаги нутци. -Т: Узбекистон, 2018 й.

www.en.wikipedia.org/wiki/Balance_of_trade сайт материаллари буйича.

Ядгаров Я. С. История экономических учений: Учебник.- 4-е изд., перераб. и доп.- М.: ИНФРА-М, 2006.- С. 480.

Джумонов Д.С., Мамадиёров О.У. Халкдро савдо (маърузалар матни) Т.: ТМИ, 2013. 28-29 бет.

Самородова Е.М., Маслова О.Л. Эволюция социально-экономических систем: от автаркии к открытой экономике - Вестник Орел ГИЭТ, 2011, №1 (15) - С. 81.

БМТнинг савдо ва таракдиёт кенгаши (UNCTAD)HHHr расмий сайтидан олинган статистик маълумотлар асосида та>^лил к,илинди, URL: https://unctadstat.unctad.org.

Узбекистондаги ташци савдо балансининг йиллар кесимида тах/1или полати куйидаги расмий сайтларнинг маълумотлар базасидан олинди:

- Узбекистоннинг йиллар кесимида ЯИМ курсаткичлари тугрисида маълумот -БМТнинг савдо ва тарацкиёт кенгаши (UNCTAD)HHHr расмий сайти - URL: https://unctadstat.unctad.org/wds/TableViewer/tableView.aspx

- Экспорт ва Ташк,и савдо балансидаги сальдо курсаткичларининг йиллар кесимида узгариш динамикаси Жах,он савдо марказининг расмий сайти - URL: https://trademap.org/Country_SelProductCountry_TS.aspx?nvpm=l%7c860%7c%7c%7c% 7cTOTAL%7c%7c%7c2%7cl%7c2%7c2%7c2%7cl%7c2%7cl%7cl

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов