Социальная природа бухгалтерского учета: проблемы и противоречия

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
63-71
20
3
Поделиться
Махсудов, Б., & Гиёсов, И. (2021). Социальная природа бухгалтерского учета: проблемы и противоречия. Экономика и инновационные технологии, (6), 63–71. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/12181
Бегматжон Махсудов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

доцент, к.э.д.

Илхом Гиёсов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

доцент, PhD

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В исследовании рассматриваются проблемы и противоречия социальной природы бухгалтерского учета на основе зарубежного опыта. Авторскийподход сформировался в результате изучения экономистами исследований социального учета. Подробно анализируются взгляды представителей социологического направления научной школы бухгалтерского учета. Существуют также научно обоснованные выводы,основанные на изучении экономической литературы, раскрывающие сущность социальной природы бухгалтерского учета.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

63

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАБИАТИ:

МУАММОЛАР ВА ҚАРАМА-ҚАРШИЛИКЛАР

Махсудов Бегматжон Юлдашалиевич

Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти, и.ф.д.

E-mail:

b.maxsudov@tsue.uz

Ғиёсов Илҳом Каримович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти, PhD

Аннотация.

Тадқиқотда бухгалтерия ҳисобининг ижтимоий табиатига оид

муаммолар ва қарама

-

қаршиликлар хорижий

тажриба асосида ўрганилган. Иқтисодчи

олимларнинг ижтимоий ҳисобга оид тадқиқотларини

ўрганиш натижасида муаллифлик

ёндашуви шакллантирилган. Бухгалтерия ҳисоби илмий мактабининг социологик
йўналиши вакилларининиг қарашлари батафсил таҳлил қилинган. Шунингдек, иқтисодий
адабиётларни тадқиқи асосида бухгалтерия ҳисобининг ижтимоий табиати

моҳиятини

очиб берувчи илмий асосланган хулосалар келтирилган.

Калит сўзлар:

ижтимоий табиат, ижтимоий масъулият, ҳисобнинг социологик

йўналиши, ижтимоий муҳит, ижтимоий таъсир, ижтимоий аҳамият, ижтимоий ҳисоб

Аннотация.

В исследовании рассматриваются проблемы и противоречия

социальной природы бухгалтерского учета на основе зарубежного опыта. Авторский
подход сформировался в результате изучения экономистами исследований социального
учета. Подробно анализируются взгляды представителей социологического направления
научной школы бухгалтерского учета.

Существуют также научно обоснованные выводы,

основанные на изучении экономической литературы, раскрывающие сущность социальной
природы бухгалтерского учета.

Ключевые понятие:

социальная природа, социальная ответственность,

социологическое направление бухгалтерского учета, социальная среда, социальное
воздействие, социальная значимость, социальный учет

.

Abstract.

The study examines the problems and contradictions of the social nature of

accounting based on foreign experience. An author's approach has been formed as a result of the
study of social accounting research by economists. The views of the representatives of the
sociological direction of the scientific school of accounting are analyzed in detail. There are also
scientifically based conclusions that reveal the essence of the social nature of accounting based on
a study of the economic literature.

Keywords:

social nature, social responsibility, sociological direction of accounting, social

environment, social impact, social significance, social accounting.

Кириш

Ҳаммамизга маълумки, мамлакатимизда Янги Ўзбекистон тараққиёт

стратегияси ишлаб чиқилди. Мазкур Тараққиёт стратегияси доирасида амалга
ошириладиган энг устувор вазифаларга Сайланган Президент Шавкат Мирзиёев
инагурация маросимида сўзлаган нутқида батафсил тўхталиб ўтди. Унда, жумладан,
“Эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо
этиш, инсон қадр

-

қиммати ва унинг қонуний манфаатларини таъминлашга

қаратилган кенг кўламли ислоҳотларимиз янги поғонага кўтарилади. Бу борада
миллати, тили ва динидан қатъи назар, юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

64

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

бутун ҳалқимизнинг фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган

“Янги

Ўзбекистон –

халқчил ва инсонпарвар давлат”

ғоясини амалга оширишга алоҳида

эътибор қаратамиз”

[1], -

деб таъкидлади.

Ушбу вазифаларни ҳал қилишда бухгалтерия ҳисобини ҳам ўзига хос роли

мавжуд. Чунки, бухгалтерия ҳисобида шакллантирилган ижтимоий йўналтирилган
ахборотлардан фойдаланиб жамиятнинг барча аъзолари ўз ҳуқуқларидан фойдалана
олади. Шундай қилиб, бухгалтерия ҳисоби ходимлар, давлат ва жамият
манфаатларини ҳимоя қилиш воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин ва аслида
шундай бўлиши ҳам керак.

Aхборот

-

назорат тизими сифатида бухгалтерия ҳисобининг вазифаларидан

бири жамиятда ижтимоий онг ва ижтимоий адолатнинг уйғотишдир, чунки
бухгалтерия ҳисоби доимо ўзгариб турадиган ижтимоий эҳтиёжларга мос бўлиши
учун такомиллаштирилади.

Ушбу муаммони ҳал қилишда бухгалтерия ҳисобининг ижтимоий табиати

муаммолари ва қарама

-

қаршиликларини бизнеснинг ижтимоий масъулияти

концепцияси асосида аниқлашга комплекс ёндашиш асос бўлиб хизмат қилади.

Биринчидан, бизнеснинг ижтимоий масъулиятига корхона ходимларига

қаратилган чора

-

тадбирлар ва мулкдорларга корхонада фойда келтирадиган

операциялар сифатида қаралади. Юқорида санаб ўтилган субъектларнинг барча
эҳтиёжларини қондириш ҳамда уларнинг зиддиятли манфаатларини мувозанатлаш
учун бухгалтерия ҳисобида услубий ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш зарур.
Уларнинг

қўлланилиши

мулкнинг

талон

-

тарож

қилиниши

ва

самарасиз

ишлатилишини олдини олиш орқали мулкдорларнинг мулки бутлигини сақлаш ҳамда
кўпайтиришни ўз вақтида аниқлашни таъминлашга ёрдам беради ва фойдани
кўпайтириш учун ҳақиқий захираларни излаб топиш имкониятини яратади.

Ижтимоий масъулиятли фаолиятни ҳисобга олиш билан боғлиқ

масалалар

хусусан АҚШда гарчи хўжалик юритиш амалиётида

1960-

йилларнинг охирида

кўтарилган бўлса

-

да, иқтисодчи олимлар томонидан ХХ асрнинг

70-

йилларидан

бошлаб фаол тадқиқ

этила бошланган.

ХХ асрни 80

-

йилларида бу масалалар бироз ўз аҳамиятини йўқотди ва 90

-

йиллардан бошлаб яна фаол ўрганила бошланди. ХХI асрга келиб эса тадқиқотлар
икки баробар кўпайди ва бу қисман экологик онгни ошиши ҳисобига ҳам юз берди.

Бу холат бугунги кунда ижтимоий масъулият фаолияти ҳисоби назарияси,

услуби ва ташкил этилиши тўлиқ

шакллантирилмаганлигини кўрсатади. Иқтисодчи

олимларнинг қарашлари кўпгина жиҳатлари билан фарқ

қилади, лекин бухгалтерия

ҳисобини ривожлантириш концепциясини

янада такомиллаштиришда уларнинг

ёндашувларини таҳлил қилиш ва инобатга олиш зарур.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

ХХ аср бухгалтерия ҳисоби илмий мактаби

ривожланишининг социологик

йўналиши вакиллари Н. М. Бедфорд, А.Белкаои, Ф. А. Бимс, М.

Добия, В. Кнапп,

Р.

Ликерт, А. Ч. Литтлтон, М. Р. Мэтьюс, М. Х. Б. Перера, A. Раппапорт, Ж. Ришар,

Я.В.

Соколов, П. Е. Фертих, Ш. Хамид, Р. Хермансон, B.К. Циммерман ҳисобланади.

Мамлакатимиз бухгалтерия ҳисобида ижтимоий масалалар асосан дарсликлар

ва ўқув қўлланмаларда турли хил ижтимоий суғурта жамғармалари ва Пенсия
жамғармаси билан ҳисоб

-

китоблар, шунингдек ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш

харажатлари счетларида акс эттириш методикаси сифатида ёритилган. Олимларнинг
асарларида бухгалтерия ҳисобининг ижтимоий жиҳатлари билан боғлиқ

айрим


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

65

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

масалалар кўриб чиқилган. Хусусан, бухгалтерия ҳисобининг ижтимоий фан
сифатидаги аҳамияти профессор Ф.Ф.

Бутинец томонидан тадқиқ

этилган

[2].

Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг катта ижтимоий аҳамиятига эга

эканлигини профессор М.С.Пушкарь ҳам таъкидлаган. Унга кўра, “иқтисодий
фаолиятнинг янги тенденциялари, дунё мамлакатлари ўртасидаги алоқаларнинг
мустаҳкамланиши бухгалтерия ҳисобининг ижтимоий мақсадини фаоллаштиради,
бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни тузиш қоидалари ва тартибларини
бирлаштириш

ва

стандартлаштиришга

асосланган

миллий

тизимларни

уйғунлаштиришни талаб қилади

[3]

”, “Бухгалтерия ҳисобининг ижтимоий мақсади

нафақат ўз бошқарув тизими учун, балки биринчи навбатда манфаатдор учинчи
томон истеъмолчилари учун маълумотлар тақдим этишдан иборатдир”

[3].

Профессор Л. М. Киндрацкая томонидан қайд этилганидек, “бухгалтерия

ҳисоби назарияси ва амалиётига бир хилда таъллуқли бўлган қуйидаги муаммолар
бўйича истиқболда алоҳида тадқиқотлар ўтказилиши зарур: 1)

бухгалтерия таҳлилини

бухгалтерия ҳисобининг моҳиятини чуқурлаштириш ва иқтисодиёт фанининг
ривожланишининг янги йўналиши сифатида тан олиш; 2)

ижтимоий ҳисобни тан олиш

ёндашувларини умумлаштириш”

[4].

Профессор И. Жиглей мазкур кўриб чиқилаётган мавзу бўйича нашриёт

фаоллигини ва кўриб чиқилаётган масалаларнинг янгилигини аниқлаш мақсадида
корхоналарнинг ижтимоий масъулият фаолиятига тегишли инглиз, рус ва украин
тилларидаги атамаларни Интернет

-

таҳлилини ўтказган.

Профессор И. Жиглей томонидан ўтказилган интернет

-

таҳлил натижалари,

биринчидан, бухгалтерия ҳисоби тизимида хўжалик

юритувчи субъектнинг ижтимоий

масъулият фаолияти тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш имкониятини
мавжудлиги; иккинчидан, корхоналарнинг ижтимоий масъулият фаолиятининг
бухгалтерия ҳисоби назарияси, методологияси ва амалиётини ўн йилдан зиёд вақт
мобайнида ривожланиб келаётган мамлакатлар тажрибаси асосида миллий
хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда тегишли назария ва методологияни ишлаб чиқиш
зарурияти мавжудлигини тасдиқлади.

Иқтисодиёт ҳар бир хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти тўғрисида тўлиқ

ва ишончли маълумотлар акс эттирилгандагина ижтимоий йўналтирилган характерга
эга бўлиши мумкин. Олимлар ижтимоий

-

иқтисодий шароитлар ва бухгалтерия

ҳисобининг ривожланишини комплекс ҳолда ўрганиб, бу жараёнларнинг ўзаро
боғлиқлигини ва ўзаро бир

-

бирига таъсир қилишини исботлаган. Профессор М. С.

Пушкар томонидан қайд этилганидек, “замонавий жамият ахборот тизимларидан
бири бўлган бухгалтерия ҳисобисиз мавжуд бўлмайди. Шу билан бирга,
компаниянинг ривожланиши бухгалтерия тизимига янги талабларни қўяди”[3]

.

Франциялик олим Ж. Ришар

[5]

тўғри таъкидлаганидек, бухгалтерия ҳисоби шароитга

кўра ижтимоий ҳақиқат ва/ёки фан объекти бўлиши мумкин. Шунга кўра, бухгалтерия
ҳисоби фақат ҳақиқатни акс эттиради ва уни шакллантирмайди,

-

деган баёнот энди

аксиоматик ҳисобланмайди.

Энг аввало, анъанавий ёндашувни

кўриб чиқсак

.

Бухгалтерия ҳисоби тарихини

тадқиқ

этган йирик олимлардан бири профессор Я.В. Соколовни фикрича,

“бухгалтерия ҳисоби аниқ

фанлардан, масалан, реал дунё ҳақидаги ҳаққоний

маълумотларни ўрганувчи физика фанидан фарқ

қилувчи ижтимоий фан

ҳисобланади. Ижтимоий фаннинг тузилиши жамият талабларига мувофиқ

доимий

равишда ўзгариб туради”

[6].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

66

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ушбу олимнинг изланишларини инобатга олган холда қуйидагиларни

таъкидлаш мумкин:

1)

қадимги цивилизациялар ишлатган ёзув тизимлари объектларнинг

жисмоний ҳаракатини акс эттирган (масалан, дон миқдори билан ўлчанган пассивлар
ва активлар) ва даромад ёки харажатларни аниқлаш учун эмас, балки ўғирликни
олдини олишга мўлжалланган;

2) Ўрта асрларда ўз даврининг асосий иқтисодий шакли бўлган феодал ер

хўжаликларида маҳаллий ҳисобга олиш шакли ривожланган. Савдогарлар ҳисоб
юритиш учун оддий ҳисобчиликнинг турли шакллари билан бирга иккиёқлама
ёзувдан фойдаланган. Фақат даромадни аниқлаш ёки қарорлар қабул қилиш учун
эмас, балки маълумотларни қайд этиш ва оддий қайта ишлаш воситаси сифатида
ишлатган, бунга ҳисоб тизимларини кўпинча тугалланмаган шаклда қўлланилганлиги
сабаб бўлган;

3) саноат инқилоби натижасида “савдогарлар”

бухгалтерияси даромадлар,

харажатлар ва молиявий натижаларни ҳисобга олиш муаммоларини ҳал қилиш учун
яроқсиз бўлиб қолди;

4) ижтимоий

-

иқтисодий алоқаларни ривожланиши билан бухгалтерия

ҳисобининг муҳим вазифаси товар

-

моддий захираларни баҳолаш, корхонанинг

молиявий ҳолатини аниқлаш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун молиявий
натижаларни ҳисоблаш тўғрисида тўлиқ, ишончли ва тезкор маълумотлар тақдим
этишдан иборат бўлди.

ХХІ асрда юз берган ижтимоий

-

иқтисодий ўзгаришлар бухгалтерия ҳисобини

(кўп сонли ўзгаришларни, хусусан, маълум бир қарор қабул қилишнинг ижтимоий

оқибатларини акс эттирувчи ўзгаришларни ҳисобга олиш зарурияти пайдо бўлди), шу
жумладан молиявий ҳисоботни (корхоналарнинг ташқи ҳисоботида нафақат
инвесторлар, тартибга солувчи давлат органлари, балки жамиятнинг ўсиб бораётган
эҳтиёжлари ҳам ҳисобга олиниши керак) ўзгартириш заруриятини келтириб чиқарди.

Албатта, агар бошқарув

фаолияти ходимларнинг ижтимоий холатини

яхшилашга ва ташқи омилларни ҳисобга олишга қаратилмаган бўлса, у холда
бухгалтерия ҳисоби ҳаққоний маълумотларни акс эттирувчи тизим сифатида
корхонанинг ижтимоий фаолияти тўғрисидаги маълумотларни акс эттирмайди.

Юқоридаги мисолларда кўриниб турибдики, ижтимоий муҳитдаги ўзгаришлар

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ривожланиш омили бўлиб хизмат қилмоқда.

Ушбу анъанавий нуқтаи назардан ташқари, бухгалтерия ҳисобининг

ривожланиши ижтимоий ўзгаришларга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги қарама

-

қарши фикрларни ҳам рад этмаслик керак.

Бухгалтерия ҳисоби тизимида шакллантирилган якуний маълумотларнинг

очиқлиги ва бухгалтерия ҳисоби ҳар бир инсоннинг турмуш даражасини яхшилашга
қаратилган жамиятда юритилишини ҳисобга олсак ижтимоий масъулиятнинг паст
даражасини акс эттирувчи ҳисобот ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётида
унчалик рақобатбардош бўлмайди.

Ўз навбатида, бу факт мулкдорлар ва менежерларни ички бозор ҳамда жаҳон

бозорида энг яхши жойни эгаллашга ундайди. Бу фаолиятни қайта кўриб чиқиш,
ижтимоий сиёсатини такомиллаштириш ва корхона ичида ва/ёки ташқарисида
ижтимоий масалаларга доир харажатларини кўпайтириш истиқболларини аниқлашга
олиб келади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

67

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Шахул Хамид Бен Мохаммед Ходжа Ибрагим ҳам худди шундай фикрга эга. У

Ғарб бухгалтерия ҳисоби назарияси ривожланишини тадқиқ

этиб, 1988 йилда нашр

этилган Хайнс (Hines) ёндашувини алохида таъкидлаб ўтган. Шунингдек, «Сўнгги
йилларда бухгалтерия ҳисобини ижтимоий таъсирга эга эканлиги, яъни бухгалтерия
ҳисобининг ўзи ижтимоий воқеликни қуриши тан олинди»

[7], -

деб ёзган.

Тарихда бошқача ёндашувларни ҳам учратиш мумкин. Хусусан, Э.Э.

Сиверс

бухгалтерия ҳисобини

иқтисодий фан эмас, балки социологияга тегишли фан деб

ҳисоблаган

[8].

Америкалик олимлар Грей А. Портер, Куртис Л. Нортон бухгалтерия

ҳисобини ижтимоий фан сифатида ифодалаган.

Бухгалтерия ҳисоби ва назорат жамиятга, ходимларга хизмат қилиши ва

уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиши керак

[2].

Буларнинг барчаси бухгалтерия ҳисобининг катта ижтимоий аҳамиятга эга

эканлигидан далолат беради. Бозор иқтисодиёти шароитида бухгалтерия ҳисоби
эволюциясининг ижтимоий томонини тадқиқ

этиб, Польшалик олим Э.

Бужим

қуйидагиларни қайд этади:

“Хўжалик фаолиятини бозор томонидан тартибга солиш корхона ва жамият

мақсадларини уйғунлаштира олмайди. Бунга нафақат амалиётда мукаммал рақобатга
эришиб бўлмаслиги (буни жамият томонидан аралашиш орқали маълум даражада
тузатиш мумкин), балки корхоналарда бухгалтерия ҳисоби комплекс бўлмаганлиги
сабабли давлат харажатлари ва даромадлари тўлиқ

ҳисобга олинмаслиги ҳам сабаб

бўлади. Бу албатта қиймат ўлчовининг деформациясига таъсир қилади”

[8].

Ҳисоб тизимида шакллантирилган нохолис маълумотлар асосида қабул

қилинган бошқарув қарорлари хўжалик юритувчи субъектлардаги хўжалик
жараёнларига ва ташқи муҳитга таъсир қилади. Бу эса ўз навбатида жамият
манфаатларини бузилишига ва корхона ҳамда унинг мулкдорларини келажагига
салбий таъсир кўрсатади.

Профессор М.С. Пушкарь ҳисобни пайдо бўлиши ва ривожланишини “инсонлар

ва жамиятни маълум бир маданият даражаси билан”

[3]

боғлаган.

Йигирманчи асрнинг ўрталарида Ғарб олимлари бухгалтерия ҳисобининг

вазифаларидан бири корхона ходимлари, маҳаллий жамиятни маълум бир субъектни
бошқариш натижалари ва уларнинг ижтимоий таъсири ҳақида хабардор қилиш
эканлигини таъкидлаган. «Йигирманчи асрнинг бошидан бухгалтерлар бухгалтерия
ҳисобининг ривожланиши ва унинг тамойилларининг шаклланишини белгиловчи
ижтимоий кучларни тушуниш воситаларини социологияда топди. Умумий шаклда
бухгалтерия амалиёти муаммолари мажмуини тушуниш пайдо бўлди. Лекин 1960
йилдан кейингина бухгалтерия ҳисобининг ижтимоий

-

сиёсий моҳияти жамиятда

ниҳоят тан олинди

[5]

».

Айнан шу даврда "илғор" бухгалтерия ҳисоби ва назорати ривожлана бошлади

ва бу молиявий ҳисоботда келтирилган маълумотларнинг ишончлилигини
мустаҳкамлашда намоён бўлди. Бу талаблар, хусусан:

1) атроф

-

муҳитга таъсирини ҳисобга олиш (бошқа номлари

-

атроф

-

муҳитни

ҳисобга олиш, яшил бухгалтерия ҳисоби), бу қадриятлар тизимининг ўзгариши,
жамиятнинг атроф

-

муҳитни муҳофаза қилиш ва қайта тиклашга қаратилган ижтимоий

масъулиятини кучайтириш мақсадида тадбиркорлик тузилмаларига босимининг
ошиши билан боғлиқ. Жамият онгининг бундай ўзгариши тез суръатлар билан ўсиб
бораётган иқтисодий ривожланиш суръатлари таъсири остида юз берди. Бу жараён
жамият назоратидан чиқиб кетди, бу қисқа вақт ичида табиий муҳитнинг салбий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

68

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

томонга ўзгаришига олиб келди. Шу муносабат билан иқтисодий фаолият
мақсадларига оид ёндашув, унинг рационаллиги ва самарадорлиги ўзгарди;

2) инсон ресурсларини ҳисобга олиш. Бундай тадқиқотларнинг бошланиши

Р.

Ликерт (1961) ва Р. Хермансон (1964) каби олимлар номи билан боғлиқ

;

3) ижтимоий ҳисоб

-

атама сифатида ХХ асрнинг 60

-

йилларида пайдо бўлган.

Ўша даврда ижтимоий ўзаро муносабатларнинг турли масалалари кенг муҳокама
қилинган. Масалан, А.

Раппопортни фикрича, бухгалтерия ҳисобининг ҳар бир

назарий позицияси жамиятга таъсир қилади ва ҳар бир низом ижтимоий таъсирига
қараб қабул қилиниши ёки рад этилиши керак.

А. Ч. Литтлтон ва В.К. Циммерман ўз асарларида мазкур тадқиқотни

кенгайтирган. Уларга кўра, ижтимоий бухгалтерияни мақсади турли ижтимоий
гурухларнинг бир бирига қарама қарши бўлган манфаатларини очиб беришдан
иборат. Профессор М.С. Пушкарь томонидан таъкидланганидек,

1970-

йилларнинг

охирида билишнинг анъанавий (услубий) концепциясини ижтимоий муаммолар
билан бирлаштиришга, билим тузилишини таҳлил қилиш унинг ривожланишини
таҳлил қилишга тобора кўпроқ

йўл очиб берадиган тенденция юзага келди”

[3].

Айнан ўша

даврда А.

Белкаои, Ф.А.

Бимс, П.Е.

Фертих ижтимоий харажатлар ва

даромадлар категориясини киритишни, бухгалтерия ҳисобининг мақсадини
ижтимоий харажатларни таҳлил қилишга қаратишни талаб қилди.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда кузатиш, маълумотларни тўплаш, умумлаштириш, гуруҳлаш,

таққослаш

каби усуллардан фойдаланилган. Шунингдек, маҳаллий ва хорижий

олимларнинг бухгалтерия ҳисобини ижтимоий табиати

муаммоларига бағишланган

тадқиқотлари, соҳани тартибга солувчи қонунлар, меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатларни

ўрганиш асосида илмий асосланган

хулоса ва таклифлар шакллантирилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси

Нашрлар географиясига эътибор қаратсак (Австралия, Буюк Британия,

Ҳиндистон, Иордания, Испания, Италия, Канада, Голландия, Германия, Янги
Зеландия, Сингапур, АҚШ ва Франциялик иқтисодчи олимларнинг инглиз тилидаги
нашрлари ўрганилди), ХХ аср 70

-

йилларида чоп этилган мақолаларнинг аксарияти

Америкалик иқтисодчи олимлар томонидан нашр этилганлиги, ХХ аср 90

-

йилларидан

бошлаб корпоратив ижтимоий масъулият билан

боғлиқ

бухгалтерия ҳисобига оид

масалаларни аксарияти эса Британиялик ва Австралиялик олимларнинг асарларида
кўтарилганлигини кўриш мумкин. Бу қуйидагича хулоса чиқаришимизга имкон
беради: 1)

корхоналарнинг ижтимоий масъулият фаолиятини бухгалтерия ҳисобида

акс эттириш ҳар қандай бухгалтерия модели учун долзарбдир; 2) миллий тафовутлар
мавжудлигидан қатъи назар, маҳаллий фан ва амалиётда ҳар қандай хорижий
тажрибани ҳисобга олиш мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бухгалтерия ҳисоби билан

шуғулланадиган турли мамлакатлар мутахассислари ижтимоий масалаларга тобора
кўпроқ

эътибор қаратмоқда ва бу иқтисодий глобаллашув жараёнларининг

кучайишига, трансмиллий компаниялар таъсир доирасининг кенгайишига ва ўз
ҳудудида ишлаб чиқариш объектларини жойлаштирган жамият аъзоларини хуқуқий
ҳимоя қилинаётганлиги, шунингдек, молиявий ҳисобот кўрсаткичларига жамоатчилик
ишончсизлигининг ошишига табиий реакция сифатида амалга оширилмоқда. Буни
корпоратив ижтимоий масъулият

тўғрисидаги нашрлар орасида 16 та муаллиф (ёки


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

69

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

7,62%)

молиявий

ҳисоботларнинг

ишончлилигини

ошириш

муҳимлигини

таъкидлаганлиги ҳам тасдиқламоқда.

Агар бухгалтерия ҳисобини ташкил этадиган ва юритадиган шахсларнинг

этикаси юқори бўлса, у ҳолда бухгалтерия ҳисоби корпоратив ижтимоий
масъулиятнинг ажралмас қисми бўлиши мумкин. Бу уларга ўз касбини ўрганишининг
биринчи кунлариданоқ

сингдирилиши керак.

Бизнинг позициямиз шуки, ижтимоий ҳисобни бухгалтерия ҳисобининг

алоҳида тури сифатида ажратиш мақсадга мувофиқ

эмас, ижтимоий масъулият

фаолияти

тўғрисидаги маълумотлар бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши ва

молиявий ҳисоботни алоҳида бўлимида қайд этилиши керак.

Ҳукумат ва мулкдорларни танқид ҳамда назорат қила оладиган масъулиятли

жамиятсиз ижтимоий тараққиётга эришиш мумкин эмас.

Бухгалтерия ҳисобини самарали ташкил этмасдан ижтимоий адолатни ҳатто

минимал даражасига эришиб бўлмайди. Креатив ҳисоб ҳар бир ҳисобчи ўзи
тушунганидек бухгалтерия ҳисобини юритганда ва ҳисоб сиёсати ҳар бир корхонада
турлича эканлиги сабабли корхона фаолиятини ҳаққоний акс эттириш истагини
мавжудлиги билан, бу фаолият натижаларини адолатли тақсимлаш ва ижтимоий соҳа
таъминоти билан мос келмаслиги сабабли ҳам юритилади. Ва адолатли жамият
деганда ҳамма бир хил миқдордаги товарга эга бўлган жамият эмас, балки ижтимоий
адолат ва ижтимоий бирдамлик тамойилларига асосланган ҳамда ҳамма тенг
имкониятларга эга бўлган жамият тушунилади.

Жамият аъзолари ўз меҳнати

натижалари тақсимоти ҳақида тўлиқ

маълумотларга эга бўлгандан кейингина ижтимоий инқирозни енгиши мумкин.
Бундай маълумотларга интеграцион жараёнларни эътиборга олган холда
корхоналарнинг хўжалик фаолиятини акс эттиришнинг тўлиқлик принципига амал
қилган холда самарали ташкил этилган бухгалтерия ҳисоби ёрдамидагина эга бўлиш
мумкин. Бунда интеграцион жараёнлар натижасида нафақат корхоналар балки ўзида
капитални бирлаштирадиган корпоратив тизимлар пайдо бўлади. Бунинг оқибатида
бухгалтерия ҳисоби мураккаблашади ва қўлланиш доираси фақатгина меҳнатни
ташкил этишнинг самарали шаклларини излаш ва фойдани ошириш билан
чегараланиб қолмайдиган, балки маблағларни манипуляция қилиш ва ходимлар
сонини назорат қилишни (ортиқча ишчи кучининг пайдо бўлишининг олдини олиш
мақсадида, буни олдини олиш мумкин бўлган ҳолларда) ўз ичига оладиган бошқарув
(менежмент)ни доираси кенгаяди.

Корхона ичидаги ва ташқарисидаги ижтимоий омилларни ҳисобга олиш,

аҳлоқий меъёрларга риоя қилиш ва атроф

-

муҳитни мухофаза қилиш ҳар қандай

хўжалик юритувчи субъектнинг олдида турган асосий вазифалардан бири
ҳисобланади. Улар учун мазкур вазифа ва мақсадларни аҳамияти ҳамда долзарблиги
молиявий кўрсаткичлар билан бир хил

бўлади. Чунки бизнесни ижтимоий

масъулияти даражаси бизнесни қиймати ва иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига таъсир
қилади. Ушба масалаларни ҳал қилиш учун корхона бошқарувига оид ёндашувларни
ўзгартириши керак.

Бухгалтерия ҳисобининг социология ёки иқтисодиётга боғлиқлиги ҳақидаги

олимларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки бухгалтерия ҳисоби
самарали ташкил этилганда ижтимоий ва иқтисодий муносабатлар кесишувида
жойлашган ижтимоий муносабатларни акс эттириши мумкин.

Хулоса ва таклифлар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

70

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Менежерлар маълумотларни бухгалтерия ҳисоби тизимидан олишини ҳисобга

олсак, иккинчиси бошқарув қарорларини қабул қилишга ҳисса қўшадиган энг муҳим
компонентлардан бири деб ҳисоблашимиз мумкин. Шу боисдан қандай қарор қабул
қилиниши корхонанинг нафақат иқтисодий, балки ижтимоий ривожланишидан
манфаатдор бўлган раҳбарга қандай маълумотлар, қандай шароитда ва қандай
тақдим этилишига боғлиқ

бўлади.

Бошқарув тизими учун ҳар қандай корхонанинг ҳолати ва ривожланиши

ҳақидаги маълумотларни асосий етказиб берувчиси бухгалтерия ҳисобидир. Шунга
кўра, бу маълумотлар

ижтимоий йўналишга ҳам эга бўлиши керак, унинг

фойдаланувчилари нафақат бизнес эгалари, балки ходимлар (ўзлари ва оилалари
фаровонлигини яхшилашдан манфаатдор), контрагентлар (барқарор ва муносиб
муносабатлардан манфаатдор), давлат (мамлакат миллий бойлигининг ҳажми
тўғрисида маълумот олиш учун) ва жамият (ҳар бир фуқарони даромадини
кўпайтиришдан манфаатдор) ҳам бўлиши керак. Замонавий ахборот

-

коммуникация

технологияларининг ривожланиши ва қўлланилиши шундай мақсадга эришиш учун
бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш имконини беради. Ягона муаммо шундаки,
бугунги кунда ҳеч ким бухгалтерия ҳисобига бундай вазифани қўймаяпти, ахир,
хусусий мулк ҳукмронлиги шароитида ҳар бир мулкдор асосан бойиш

ҳақида,

баъзида

-

ишчиларининг фаровонлигини ошириш ҳақида қайғуради ва деярли ҳеч

қачон жамият ҳақида (корхона атрофидага худудда яшовчи инсонлар, маҳаллий
жамоатчилик, мамлакатда яшовчи инсонлар ва умуман жамият ҳақида) қайғурмайди.

Шунга кўра, хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқарув тузилмаси корхонани

жамиятнинг турли жабҳаларига таъсири ҳақида тез ва ишончли маълумотлар олиш
зарурлигини инобатга олиши керак.

Анъанавий бухгалтерия ҳисоби бир қанча ташқи таъсирларни, хусусан, ҳар бир

тадбиркорлик субъектининг атроф

-

муҳитга ва жамият ривожланишига ижтимоий

-

экологик таъсирини инобатга олмайди. Хусусан, Л.Д. Паркер (L.D.

Parker) ва Р. Грей (R.

Gray)

“бухгалтерия ҳисобининг мақсади ахборот очиқлиги бўлган кейинги эволюцион

ривожланишида анъанавий бухгалтерия ҳисобида эътиборга олинмайдиган ташқи
таъсирлар ҳисобга олиниши керак”

[7], -

деган позицияни илгари сурмоқда.

Бунга изоҳни бухгалтерия тизимида ижтимоий омилларни ҳисобга оладиган

мақсадлар ва бухгалтерия методологиясидан излаш зарур. Уларни ичидан анъанавий
бухгалтерия ҳисоби:

-

фақат тадбиркорлик субъекти учун мавжуд бўлган ресурсларни тақсимлаш

билан боғлиқ

бўлган фаолият иштирокчиларининг ахборот эҳтиёжларига эътибор

қаратиши. Хусусан, А.Ч. Литтлтон бухгалтер маълумотлар тақдим этиши керак бўлган
манфаатдор томонларни учта гуруҳга ажратган:

1) биринчи навбатда корхонанинг

иқтисодий салоҳиятини кенгайтиришдан манфаатдор бўлган маъмурият; 2) фақат
унинг тўлов қобилиятига боғлиқ

бўлган кредиторлар; 3) фойда олишдан манфаатдор

бўлган мулк эгалари. Ж. Чербони эса тўртта

гуруҳ

шахсларни аниқлаган (мулк эгаси,

маъмури, агентлари ва корреспондентлари) ва А. Ч. Литтлтон таъкидлаган
манфаатлар уйғунлиги ўрнига “турли шахсларнинг манфаатлари тўқнашуви”

[9]

ни

баён қилган.

-

даромад ва харажатларни аниқлашда вақт омили ҳисобга олинмайди.

Алоҳида, ижтимоий тадбирларни ўтказиш харажатлари

-

бу фақат узоқ

муддатда

ўзини оқлайдиган харажатлар

бўлиб, анъанавий бухгалтерия ҳисобида бўлгани каби,

келажакдаги даромад жорий харажатларга қараганда камроқ

аҳамиятга эга бўлади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

71

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Бухгалтерия ҳисоби тизимига вақт тушунчасини киритишда профессор С.М.
Барацнинг хизматларини алоҳида таъкидлаш лозим;

-

автономия тамойилига мувофиқ

амалга оширилади, унга кўра, хўжалик

юритувчи субъект нафақат унинг эгаларидан, балки бошқа хўжалик юритувчи
субъектлардан ва жамият аъзоларидан ҳам алоҳида кўриб чиқилади. Ташқи ҳодиса
(хўжалик фаолияти жараёнлари) корхона ресурслари, капитали ёки мажбуриятларига
бевосита таъсир қилмаса эътиборга олинмайди.

Шу муносабат билан бухгалтерия ҳисобининг социологик йўналиши вакиллари

бухгалтерия ҳисобининг предметини кенгайтиришни ҳам зарур деб ҳисоблашди.
Уларга кўра, корхона эмас, балки маълум бир жамият ва бухгалтер нафақат фойдани
ҳисоблаши, маъмурияти хатти

-

ҳаракатларининг ижтимоий

-

иқтисодий оқибатларини

ҳам аниқлаши керак. Масалан, корхона

харажатларини ҳисоблашнинг ўзи етарли

эмас, ушбу маҳсулотнинг экологик оқибатларини ҳисобга олиш керак. Биз бу
ёндашувга қўшилмаймиз, лекин шу билан бирга биз корхона фаолиятининг жамият
ва табиий муҳитга салбий таъсирини камайтирадиган харажатларни ўз зиммасига
олиши ва уларни бухгалтерия тизимида алоҳида харажатлар моддаси сифатида акс
эттириши зарур,

-

деб ҳисоблаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

https://kun.uz/news/2021/11/06/besh-yil-oldin-aytgan-fikrimni-yana-takror-

layman-menga-soxta-va-balandparvoz-gaplarning-keragi-yoq-prezident

2.

Бутинец Ф. Ф. Альфа и омега бухгалтерского учета или моя мучительная

проповедь: [монография] /Ф. Ф.Бутинец.

-

Житомир: ПП “Рута”, 2007.

-

328 с.

3.

Пушкарь М. С. Философия учета / М. С. Пушкарь.

-

Тернополь: Карт

-

бланш,

2002. -

157 с.

4. Кондрацкая Л.М. Изменения в теории бухгалтерского учета нужны, но не в

ущерб: сб. матер. межнар. науч.

-

практ. конф. [“Роль и

место бухгалтерского учета,

контроля и анализа в развитии экономической науки и практики"]; (14 мая 2010) / Л.
М. Кондрацкая.

-

К.: КНЭУ, 2010.

-

С. 404

-406.

5. Ришар Ж. Бухгалтерский учет: теория и практика: [пер. с фр.; под ред. Я.В.

Соколова] / Ж. Ришар.:

Финансы и статистика, 2000.

-

160 с.

6. Соколов Я.В. История развития бухгалтерского учета / Я. В. Соколов.

-

М.:

Финансы и статистика, 1985.

-

367 с.

7. Шахул Г.Б.Х.М.И. Вот обычного бухгалтерского учета до исламского

бухгалтерского учета: обзор развития теории западного бухгалтерского учета и ее
значение для различий в развитии Исламского бухгалтерского учета [Электронный
ресурс].

-

Режим доступа: http://islamic

-finance.net.

8

. Вуrzym Е. Spolecznу s екоloqicпу aspekt wspolczesnej ewolucji гасїшпЬтозсі

w

gospodarce гуп к т е і /Е. Вуrzym // Zeszyty naykowe акаїіетіі ек оп о т^п е і w Kгakowie.

-

1993. -

№ 401.

- S. 5-19, s. 5.

9.

Соколов Я. В. Бухгалтерский учет: от истоков до наших дней: [учебн. пособие

для вузов] / Я

.

В. Соколов.

-

Об.:Аудит, ЮНИТИ

, 1996. -

638 с., с. 375.

Библиографические ссылки

https://kun.uz/news/2021/ll/06/besh-yil-oldin-aytgan-fikrimni-vana-takror-layman-menga-soxta-va-balandparvoz-gaplarning-keragi-yoq-prezident

Бутинец Ф. Ф. Альфа и омега бухгалтерского учета или моя мучительная проповедь: [монография] /Ф. Ф.Бутинец. - Житомир: ПП "Рута", 2007. - 328 с.

Пушкарь М. С. Философия учета / М. С. Пушкарь. - Тернополь: Карт-бланш, 2002. - 157 с.

Кондрацкая Л.М. Изменения в теории бухгалтерского учета нужны, но не в ущерб: сб. матер, межнар. науч.-практ. конф. ["Роль и место бухгалтерского учета, контроля и анализа в развитии экономической науки и практики"); (14 мая 2010) / Л. М. Кондрацкая. - К.: КНЭУ, 2010. - С. 404-406.

Ришар Ж. Бухгалтерский учет: теория и практика: [пер. с фр.; под ред. Я.В. Соколова] / Ж. Ришар.: Финансы и статистика, 2000. -160 с.

Соколов Я.В. История развития бухгалтерского учета / Я. В. Соколов. - М.: Финансы и статистика, 1985. -367 с.

Шахул Г.Б.Х.М.И. Вот обычного бухгалтерского учета до исламского бухгалтерского учета: обзор развития теории западного бухгалтерского учета и ее значение для различий в развитии Исламского бухгалтерского учета [Электронный ресурс]. - Режим доступа: http://islamic-finance.net.

Byrzym Е. Spoleczny s eKoloqicny aspekt wspolczesnej ewolucji гасТшпЬтоза w gospodarce гуп к т e i /Е. Byrzym // Zeszyty naykowe акапетп ек on о тлп e i w Krakowie. -1993.-№ 401.-S. 5-19, s. 5.

Соколов Я. В. Бухгалтерский учет: от истоков до наших дней: [учебн. пособие для вузов] / Я. В. Соколов. - Об.:Аудит, ЮНИТИ, 1996. - 638 с., с. 375.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов