Норасмий бандликка концептуал ёндашувлар ва унга таъсир этувчи омиллар таҳлили

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
55-68
6
1
Поделиться
Асракулов, А. (2019). Норасмий бандликка концептуал ёндашувлар ва унга таъсир этувчи омиллар таҳлили. Экономика и инновационные технологии, (6), 55–68. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11169
Абдурахмон Асракулов, Ферганский государственный университет

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада норасмий бандликни ўрганишга концептуал (структуралистик ва легалистик) ёндашувлар ўрганилиб, ушбу ёндашувларнинг асосий хусусиятлари аниқланган. Ёндашувлар бўйича қиёсий таҳлил ўтказилиб, унинг асосида ўрганиш объектининг ривожланиши тўғрисида хулоса чиқарилган. Норасмий бандликни ҳар томонлама ўрганиш зарурияти, шунингдек, ушбу “ҳолат”нинг хусусиятлари ва уни тартибга солиш зарурияти асосланган. Тадқиқотда норасмий бандликнинг яширин
табиати, аниқлаш чегараларининг аниқ белгиланмаганлиги, ишончли маълумотларнинг етишмаслиги, “норасмийлик” учун аниқ мезонларнинг йўқлиги унинг ҳолати ва даражасини баҳолашда маълум бир қийинчиликларни юзага келтириши кўрсатиб ўтилган. Мақолада мамлакатимиз ҳудудларида норасмий бандликнинг тарқалишига таъсир кўрсатадиган омилларни аниқлашга ҳаракат қилинган. Ушбу мақсадда ҳудудлар бўйича норасмий бандликнинг мавжудлик даражасига қараб гуруҳлаш амалга оширилган
ҳамда гуруҳланган маълумотлар асосида ҳудудларнинг ривожланиш даражаси ва норасмий бандлик кўрсаткичлари орасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланди.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

55

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

НОРАСМИЙ БАНДЛИККА КОНЦЕПТУАЛ ЁНДАШУВЛАР ВА

УНГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛИ

Асрақулов Абдураҳмон Султонович

Фарғона давлат университети таянч докторанти

150100, Фарғона шаҳар, Мураббийлар кўчаси 19 уй

E-mail:

firdavs_2003@mail.ru

Аннотация:

Мақолада

норасмий

бандликни

ўрганишга

концептуал

(

структуралистик

ва легалистик) ёндашувлар ўрганилиб

,

ушбу

ёндашувларнинг

асосий

хусусиятлари

аниқланган

.

Ёндашувлар бўйича қиёсий

таҳлил

ўтказилиб

,

унинг

асосида

ўрганиш

объектининг

ривожланиши

тўғрисида

хулоса

чиқарилган

.

Норасмий

бандликни

ҳар

томонлама

ўрганиш

зарурияти

,

шунингдек

,

ушбу

“ҳолат”нинг

хусусиятлари

ва

уни

тартибга

солиш

зарурияти асосланган

.

Тадқиқотда норасмий бандликнинг

яширин

табиати

,

аниқлаш чегараларининг

аниқ белгиланмаганлиги

,

ишончли

маълумотларнинг

етишмаслиги

,

“норасмийлик”

учун

аниқ

мезонларнинг

йўқлиги

унинг ҳолати ва

даражасини баҳолашда маълум бир қийинчиликларни юзага келтириши

кўрсатиб

ўтилган

.

Мақолада

мамлакатимиз ҳудудларида

норасмий

бандликнинг

тарқалишига

таъсир

кўрсатадиган

омилларни

аниқлашга

ҳаракат

қилинган

.

Ушбу

мақсадда

ҳудудлар

бўйича

норасмий

бандликнинг

мавжудлик

даражасига

қараб

гуруҳлаш

амалга

оширилган

ҳамда

гуруҳланган маълумотлар асосида ҳудудларнинг

ривожланиш

даражаси

ва

норасмий

бандлик

кўрсаткичлари

орасидаги

ўзаро

боғлиқлик

аниқланди

.

Калит

сўзлар

:

норасмий

иқтисодиёт

,

норасмий

бандлик

,

норасмий

иқтисодий

фаолият

,

меҳнат ресурслари, иқтисодий фаол аҳоли, иқтисодиётда бандлар, ишсизлик

даражаси, бандликка таъсир этувчи омиллар.

Abstract:

The article summarized conceptual approaches to informal economy and informal

employment

(structural

and

legalistic)

andrevealed

their

basic

descriptions,

implementedcomparative analysis of the approaches under discussion. A significant expansion of
the original object of research is a result of the analysis. The necessity of studying informal
employment, understanding of this phenomenon and the necessity of its regulation are justified.
Marked out difficulties of research of this phenomenon: hidden nature of the subject of inquiry,
diffuse interface, shortage of reliable information, lack of well-defined criteria of informality. In the
article revealed the factors influencing on the development of the informal employment in the
region andfor this purpose the groupingof the regions are held. Determined the following relations
between the regional development factors under discussion and the rate of the informal
employment.

Keywords:

informal economy, informal employment, informal economic activities, labor

resourses, economically active population, employers, unemployement, factors, which influences to
the employement degree.

Кириш

Ижтимоий

-

иқтисодий жараёнларни ўрганиш соҳасида норасмий бандлик

муаммоси ва унинг меҳнат бозоридаги амал қилиш хусусиятлари нисбатан

яқин

йиллар ичида ўрганила бошланди

.

Турли мамлакатларда норасмий бандлик меҳнат

бозорида мавжуд эмаслиги алоҳида эътироф этилар эди, бироқ ушбу

ҳодисани

ҳудудий

ўрганиш

ўрганилаётган муаммонинг аста

-

секин

кенгайиб

бориши

билан


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

56

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

норасмий

меҳнат

муносабатлари

бошқарувнинг

барча

шаклларида

у

ёки

бу

даражада

мавжудлиги

маълум

бўлди

.

XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб ўрганила бошланган норасмий бандлик

масаласи XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб турли йўналишларда ривожланган
иқтисодий тизимларда меҳнат бозорини барқарорлаштириш йўналишидаги
тадқиқотларда амалда банд бўлган, бироқ бандлик

ҳолати ҳеч

қайси кўрсаткичларда

ўз ифодасини топмаган, шу билан бирга иқтисодиётнинг норасмий секторини ташкил
этувчи “ҳолат” сифатида ўрганила бошланди.

Норасмий иқтисодиёт бугунги кунда дунёнинг 90 %га яқин микрофирмалари ва

кичик корхоналарини ўз ичига олиб, унда

жаҳон меҳнат ресурсларининг 50 %идан

ортиқроғи банд

[1].

Норасмий соҳадаги бандлик барча бозор иқтисодиёти мамлакатлари

учун хос

бўлган қатор белгилар билан

тавсифланади

[2].

Биринчидан, у расмий статистика томонидан тўла ҳажмда рўйхатга

олинмайди

ва ҳисоби юритилмайди. “Норасмий

бандлар”

давлат бошқаруви

идоралари

томонидан тан олинмайди

ва қўллаб

-

қувватланмайди.

Иккинчидан, бу соҳада бандларнингкўпчилиги унча катта бўлмаган капиталга

эга, меҳнат унумдорлиги ва даромадлари анча паст.

Учинчидан, ишловчиларнинг катта қисми ташкил қилинган бозорга чиқиш,

кредит муассасалари хизматларидан фойдаланиш, замонавий технологиялар, расмий
таълим ва

касбий

-

техник ўқишдан амалда бегоналашган бўладилар.

Тўртинчидан, бу

соҳадаги бандлар одатда ижтимоий

ҳимоя

тизими фаолияти

соҳасидан,

меҳнат қонунчилиги ва меҳнат

муҳофазаси меъёрларидан ташқарида

бўладилар.

Ушбу

ҳолатларларнинг мавжудлиги норасмий иқтисодиёт секторида банд

бўлган норасмий бандлар фаолиятини легаллаштириш ҳамда расмий бандлар билан
бир қаторда мавжуд имкониятлардан фойдаланиш ҳамда мажбуриятларни бажара
оладиган статусга келтириш зарурлигини бугунги кундаги меҳнат бозоридаги

долзарб

масалалардан бирига айлантиради. Юқоридаги ҳолатлар миллий иқтисодиётда
норасмий бандлик ҳолатини назарий ҳамда амалий жиҳатдан ўрганишнинг
долзарблигини кўрсатади ва шу нуқтаи назардан мақолада миллий меҳнат
бозоридаги норасмий бандликнинг ҳолати

ҳамда унинг хусусиятлари ўрганилган.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Бандлик сиёсати, бандликни таъминлаш, норасмий бандлик

ва уни

легаллаштириш йўналишида сўнгги

йилларда кўплаб хорижлик ва маҳаллий

иқтисодчи олимлар томонидан тадқиқотлар олиб борилмоқда. Норасмий иқтисодиёт
сектори ҳамда норасмий бандлик масалалари хорижлик олимлардан Д.Р.Ахмадеев,
Б.А.Мусаев, М.Кастельс, А.Портес, Эрнандо де Сото, Ф.Слонимчук, Е.Я.Варшавская,
И.В.Доновалар томонидан ўрганилган.

Д.Р.Ахмадеев ўз тадқиқотларида норасмий иқтисодиёт ва ундаги норасмий

бандлик масалаларига ёндашувларни чуқур таҳлил қилиб, Россия Федерацияси
минтақаларида норасмий бандлик даражасининг ўзгаришига омиллар таъсири
боғлиқлигини ўрганиб чиққан [13].

Б.А.Мусаев томонидан эса норасмий бандлик янги иқтисодий укладнинг

шакланишидаги зарурий шартлардан бири сифатида кўрсатилиб, Россия


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

57

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Федерациясида унинг пайдо бўлиши ва ортиб боришининг асосий сабаби сифатида
меҳнат ресурсларининг қишлоқ хўжалиги ҳамда саноат тармоқларидан хизмат
кўрсатиш соҳаларига кўчиб ўтиши кўрсатилган [14].

Норасмий иқтисодий фаолиятга структуралистик ёндашувнинг дастлабки

кўриниши вакиллари ҳисобланган М.Кастельс ва А.Портеслар қатор тадқиқотлар
натижаси сифатида норасмий фаолият турларининг мақсадларидан келиб чиққан
ҳолда ушбу кўринишнинг функционал таснифини ишлаб чиқишган [4].

Перулик иқтисодчи Эрнандо де Сото норасмий иқтисодиёт ва ундаги норасмий

бандликнинг моҳияти билан боғлиқ

концепцияни таклиф этган бўлиб, концепцияда

норасмий иқтисодиётнинг юзага келиш сабабларини кўрсатган ҳамда у томонидан
расмий ва норасмий секторда тадбиркорлик фаолиятини юритиш билан боғлиқ
бўлган харажатларнинг асл таснифи таклиф этилган

[6].

Тадқиқотчи

Ф.Слонимчук ўз тадқиқотларида норасмий бандлик даражасини

пасайтиришда солиқ тизимидан самарали фойдаланиш масалаларини ўрганган бўлса
[8], Е.Варшавская ва И.Доновалар алоҳида мамлакатларда норасмий бандликнинг
юзага келиш сабаблари ва унинг оқибатларини назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил
қилишган [10].

Меҳнат бозоридаги бандлик

турлари, хусусиятлари, ижтимоий

-

иқтисодий

моҳияти, таркибий қисмлари, элементлари, асосий вазифалари ва функцияларининг
айрим жиҳатлари академик Қ.Х.Абдурахмонов [

3

] томонидан тадқиқ этилган. Шу

билан бирга М.М.Мирзакаримова

ва

Ш.Олимжоновалар [

2

]нинг тадқиқотларида

норасмий бандликнинг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари ҳамда уни легаллаштириш
масалалари

илмий

-

назарий жиҳатдан тадқиқ этилган бўлиб, миллий меҳнат

бозорида норасмий бандликнинг ҳолати ва таркиби сўровномалар асосида ўрганиб
чиқилган. Биз томонимиздан норасмий бандликнинг Ўзбекистон Республикаси
ҳудудларидаги ҳолати ҳамда унинг ўзгариш тенденциялари статистик маълумотлар
асосида таҳлил қилиниб, норасмий бандлик даражасининг ўзгаришига таъсир этувчи
омиллар таъсир даражасини баҳолаган ҳолда келгусида мамлакатимиз меҳнат
бозоридаги норасмий бандлик прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда норасмий иқтисодиёт ва унинг таркибий элементи бўлган норасмий

бандликнинг моҳияти, норасмий бандликка ёндашувлар монографик тадқиқот
асосида ўрганилиб, меҳнат бозоридаги бандликнинг ушбу кўриниши назарий
жиҳатдан ҳар томонлама ўрганиб чиқилди. Расмий статистик маълумотлардан
фойдаланган ҳолда мамлакатимиздаги норасмий бандлик даражаси аниқланди,
унинг ўзгариш тенденциялари баҳоланди ҳамда мамлакат ҳудудларидаги норасмий
бандлик даражаси асосида ҳудудларни гуруҳлаган ҳолда норасмий бандлик билан
асосий ижтимоий

-

иқтисодий кўрсаткичларнинг боғлиқлик даражаси аниқланди.

Тадқиқотни амалга ошириш жараёнида тадқиқот методологияси сифатида

илмий абстракция

,

статистик гуруҳлаш, статистик таққослаш, анализ ва синтез

усулларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Жаҳонда меҳнат бозори ва ундаги ўзгаришларни тадқиқ

қилиш жараёнида

норасмий

бандликка нисбатан

бир

нечта

ёндашувлар

пайдо

бўлди

.

Уларнинг энг кенг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

58

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тарқалгани Халқаро меҳнат ташкилотининг структуралистик

ёндашуви

ҳамда

марксистик ёндашув ҳисобланади.

Халқаро

меҳнат

ташкилоти

(

ХМТ

)

ёндашувига

биноан

норасмий бандликнинг

келиб чиқиши норасмий

сектор

ўсишига

асосий

сабаб

бўлган ортиқча

ишчи

кучининг

унга

бўлган

паст

талаб

билан

уйғунлиги

натижаси ҳисобланади

.

Ушбу ёндашувга

асосан

норасмий

сектор

тадбиркорлик

тузилмаларининг

кичик

ҳажми

(

асосан

ўзини

ўзи

иш

билан

таъминлаш

ёки

оилавий

фирмалар

)

қўлланиладиган

технологияларнинг

соддалиги

ҳамда

бозорга

кириш

қулайлиги

билан

ажралиб

туради

.

Структуралистик ёндашувнинг нисбатан вақтли кўриниши ҳисобланган

марксистик ёндашувда норасмий меҳнат муносабатларини ўрганишда асосий
эътибор ишлаб чиқариш муносабатлари (хусусан, меҳнатга бўйсуниш механизми),
товарлар оқими (норасмий фаолият ва йирик юридик фирмалар ўртасидаги
муносабатлар),

синфий

қарама

-

қаршиликлар

ва

ўзгарувчан

иқтисодий,

институционал, ижтимоий ва ҳуқуқий шароитларга қаратилади. Марксистик
ёндашувнинг таниқли вакиллари М. Cастеллс ва А. Портес томонидан норасмий
фаолиятнинг функционал

таснифи таклиф қилинади (1

-

жадвал) [4, с.37

-38].

1-

жадвал

Норасмий

иқтисодий фаолиятнинг

мақсадларга

мувофиқлик таснифи

Субъект

Мақсад

Норасмий фаолият тури

Иқтисодиёт

тури

Индивид ёки уй

хўжалиги

Яшаш учун кураш

Натурал хўжалик

ёки

бозорда

товарлар

,

ишлар

ёки

хизматлар

сотиш

Яшаш учун

кураш

иқтисодиёти

Расмий

сектор

корхоналари

(

яъни

нисбатан

йирик

корхоналар

)

Бошқарув

мослашувчанлигининг

ошиши

,

меҳнат

қонунларига

риоя

қилиш

харажатлари

камайиши

Норасмий

ёллаш

ёки

норасмий

тадбиркорлар

билан

субпудрат

муносабатларидан

фойдаланиш

Мустақил

фойдаланиш

иқтисодиёти

Кичик корхоналар

Сармояни

тўплаш

,

тармоқ

уланишини

сафарбар

қилиш

,

мослашувчанликни

ошириш

,

харажатларни

камайтириш

Норасмий ёллаш

ёки

норасмий

тадбиркорлар

билан

субпудрат

муносабатларидан

фойдаланиш

Ривожланиш

иқтисодиёти

Манба

:

[4, с.37

-38]

асосида муаллиф

томонидан

ишлаб чиқилган

.

Юқоридаги

таснифдан

хулоса

чиқариш мумкинки

,

нафақат

расмий

,

балки

норасмий

фаолият

ҳам

капитал

тўплаш

функциясини

бажаришга

ҳисса

қўшиши

мумкин

,

чунки

расмий

секторда

фаолият

юритадиган

корхоналар ҳам

расмий

сектордан норасмий секторга ўтишга

қодир

ва

буни

онгли

равишда

амалга

оширишлари

мумкин

.

Норасмий иқтисодиётни ўрганишга алоҳида ёндошувни Перу иқтисодчиси

Эрнандо де Сото таклиф қилди [6]. Де Сото концепциясининг асоси –

бу шаҳар

ҳудудлари норасмий сектори ривожланишининг асосий сабаби рақобатдош
муносабатларнинг эркин ривожланишига тўсқинлик қиладиган иқтисодиётнинг
ҳуқуқий секторининг ҳаддан ташқари бюрократик ташкил этилишидир.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

59

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

жадвал

ХМТнинг

тизимли

(структуралистик)

ёндашуви

ва

марксистик

ёндашув

ўртасидаги

асосий

ўхшашликлар

ва

фарқлар

ХМТнинг

тизимли

ёндошуви

Марксистик

ёндашув

Норасмий

сектор

ривожланишининг

асосий

сабаби

ортиқча

ишчи

кучининг

паст

талаб

билан

уйғунлиги

Норасмий

иқтисодиётнинг

турли хусусиятлилигини

тан

олиш

Норасмий бандлик ва

қашшоқлик

ўртасидаги

боғлиқликнинг

тан

олиниши

Расмий фаолият

Сармоя тўплаш функцияси

Ҳам

расмий, ҳам норасмий

фаолият

Меҳнат бозорининг алоҳида

сегменти:

Норасмий сектор

ҳисобланади

Яхлит иқтисодиётнинг

алоҳида

сегменти

:

Хўжалик

юритувчи

субъектнинг ўлчами

Бозорга

кириш

имконияти

Технология

даражаси

Норасмий секторни

аниқлаш

Меҳнат

ҳолати

Меҳнат шароити

Корхонани
бошқариш шакли

Меҳнатнинг табиати

Манба

: [5, pp. 501-516

] асосида муаллиф

томонидан

ишлаб чиқилган.

Де

Сото

,

шунингдек

,

тадбиркорлик фаолиятини

юритиш

билан

боғлиқ

бўлган

харажатларнинг

асл

таснифини

ишлаб

чиқди

.

Ушбу

тасниф

тадбиркорлик

фаолиятининг

қонунийлиги

ёки

ноқонунийлиги

белгисига

асосланган

.

Агар

хўжалик

юритувчи

субъект

ўз

фаолиятини

қонуний

равишда

олиб

борадиган

бўлса

,

у

бир неча

қисмдан иборат

“қонунга

бўйсуниш

нархи”ни

тўлайди

.

Биринчиси –

бу

“қонунийлик

статусини олиш

харажатлари”

бўлиб

,

улар

тадбиркорликни

қонуний

асосда

олиб

бориш

учун давлат рўйхатидан ўтиш ҳамда бошқа ташкилий харажатлар

билан

боғлиқ

.

Бундан

ташқари

,

тадбиркор

“қонун

бўйича

фаолиятни

давом эттириш

харажатлари”

солиқлар

ва

бошқа

тўловларни

тўлаш

,

ишлаб

чиқариш

стандартларини

бюрократик

тартибга

солиш

мажбурияти

ва

низоларни

ҳал

этишда

қонуний

тартибнинг

бузилиши

туфайли

зарарни

ўз

зиммасига

олади

.

Агар

тадбиркор

амалдаги

қонунчиликни

четлаб

ўтиб

,

ўз

фаолиятини

амалга

оширишга

қарор

қилса

,

у

албатта

“қонунга

бўйсуниш

нархи”дан

озод

қилинади

,

аммо

у

“ноқонунийлик” нархини

тўлашга

мажбур

бўлади

.

“Ноқонунийлик

нархи”

таркибига

ҳуқуқий

санкциялардан бўйин товлаш билан боғлиқ харажатлар,

даромадларни

топшириш билан боғлиқ харажатлар,

солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва иш ҳақини

тўлаш билан боғлиқ харажатлар,

қонуний

қайд этилган мулк ҳуқуқининг йўқлиги

билан боғлиқ харажатлар,

шартнома тизимидан фойдаланишнинг мумкин эмаслиги

билан боғлиқ харажатлар, ноқонуний битимнинг фақат икки томонлама табиати
билан боғлиқ харажатлар ва

ноқонуний низоларни ҳал қилиш тартиб

-

қоидаларига

кириш харажатлари

киради

[6, c.176-

215; 7, с.167]

.

Де

Сотонинг

буюк

хизмати

шундан

иборат эдики

,

унинг

фаолияти

туфайли

норасмий

меҳнат

фаолияти

нафақат

ассоциал

ҳодиса

сифатида

,

балки

жамиятнинг,

хусусан

иқтисодиётнинг

ҳаддан

ташқари

бюрократик

ташкил этилишига

акс таъсир

сифатида

кўрилди

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

60

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Структуралистик

ва

легалистик

ёндашув

ўртасидаги

асосий

фарқлар

3-

жадвалда

келтирилган

.

3-

жадвал

Структуралистик

ва

легалистик ёндашувлар ўртасидаги

асосий

фарқлар

Таркибий

ёндашувлар

Легалистик

ёндашув

Ҳукуматнинг

иқтисодиётга

аралашуви

зарур

Ҳукуматнинг

иқтисодиётга

аралашиши

мутлақо

номақбул

Норасмий

сектор

ривожланишининг

асосий

сабаби

паст

талабга

эга

ишчи

кучи

таклифининг

ортиши

Норасмий

сектор

кенгайишининг

асосий

сабаби давлатнинг

ўзидаги

ҳуқуқий ва

бюрократик

фаолият

Норасмий

фаолият

иштирокчилари

пассив

ёрдам

объектлари

Норасмий

фаолият

иштирокчилари

миллий

иқтисодиётни

ривожлантириш

учун

асос

Манба

: [5, pp. 501-

516] асосида муаллиф

томонидан

тайёрланган

.

Хорижий мамлакатлар

айрим

мустақил экспертларининг меҳнат бозоридаги

норасмий бандликнинг иқтисодиётдаги

ўрни

тўғрисидаги маълумотлари

бугунги

кунда норасмий бандлик турли мамлакатлардаги иқтисодий ривожланишни
таъминлашдаги

муҳим

кўриниш

эканлигини

кўрсатмоқда.

Жумладан,

Ф

.

Сломинчукнинг

фикрига

кўра

, 2000-

йилларда

Россияда

норасмий

бандлик

20-24

фоиз

оралиғида

бўлган

(

8,С

. 25),

В

.

Гимпелсон

ва

А

.

Зудинанинг

ҳисоб

-

китобларига

кўра

, 2009

йилда

норасмий

сектор

барча

ишчиларнинг

қарийб

30

фоизини

иш

билан

таъминлади

(

9,С.

14).

Юқоридаги фикрлардан кўринадики, меҳнат

бозори

қиёфасини

сезиларли

даражада

ўзгартирадиган

норасмий

иш

билан

бандларнинг

муҳим

қисми

мавжудлиги

унинг

хусусиятларини

тушунишни

ва

тартибга

солиш

механизмларини

ишлаб

чиқишни

талаб

қилади

[10,С.

130].

Фаолият олиб бораётган

маълум

бир

субъектнинг

норасмий

бандлик

тарқалишига

мойиллигига

таъсир

қилувчи

омилларни

баҳолаш

мураккаблиги

,

биринчидан, ўрганилаётган объект кўздан яширин ҳолатдалиги, иккинчидан,
норасмий бандлик соҳаси чегараларини аниқлаш мураккаблиги, учинчидан,
норасмий бандлик миқёси ва баҳосини у ҳақда ишончли маълумотлар

мавжуд

эмаслиги ва

турли хил баҳолаш усуллари бўйича олинган натижалар ўртасидаги

тафовут мавжудлиги сабабли аниқлаш қийинлиги ва тўртинчидан, норасмий бандлик
тўғрисида аниқ концепциянинг мавжуд эмаслиги туфайли ўрганилаётган объект
чегарасини белгилайдиган ва меҳнат фаолиятининг у ёки бу турини унга аҳолини иш
билан таъминлашга имкон берадиган аниқ мезонлар ҳамда параметрларнинг
мавжуд эмаслиги [11, C. 160]

ҳолатлари

билан изоҳланади

.

Кўриб ўтилган фикрлардан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда норасмий

бандлик ҳолатини

расмий статистик маълумотлар асосида ўрганиш ҳамда баҳолашга

ҳаракат қиламиз (4жадвал).

Жадвалдаги маълумотлардан кўринадики, мамлакатимизда 2000

-

2018 йиллар

давомида демографик омиллар таъсирида доимий аҳоли сони барқарор ўсиб борган
ва доимий аҳоли сони барқарор ўсиб борган. Меҳнат ресурслари сонининг доимий
аҳоли сонидаги улуши 2010 йилгача ортиб борган (59,7 фоиз) ва бу кўрсаткич 2015
йилгача бўлган даврда пасайган (57,9 фоиз) ҳамда 2016 йилда 58,5 фоизга ортиб,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

61

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2017 ва 2018 йилларда меҳнат ресурсларининг доимий аҳоли сонидаги улуши
камайиб борган.

4-

жадвал

Ўзбекистонда 2000

-

2018 йилларда меҳнат бозори айрим

кўрсаткичларининг ўзгариши

Кўрсаткичлар

Йиллар

2000

2005

2010

2015

2016

2017

2018

Доимий

аҳоли

сони

(минг киши)

24487,7

26021,3

28001,4

31022,5

31575,3

32120,5

32656,7

Меҳнат

ресурслари сони

(минг киши)

12469,0

14453,2

16726,0

18276,1

18488,9

18666,3

18829,6

Меҳнат

ресурслари

сонининг доимий аҳоли
сонидаги улуши (%)

50,9

55,5

59,7

57,9

58,5

58,1

57,6

Иқтисодиётда

расмий

бандлар

сони

(минг

киши)

8983,0

10196,3

11628,4

13058,3

13298,4

13520,3

13273,1

Меҳнат

ресурслари

сонига

нисбатан

расмий

бандлик

даражаси (%)

72,0

70,5

69,5

71,5

71,9

72,4

70,5

Ишсизлар сони (минг
киши)

35,4

27,7

658,2

709,4

724

837

1368,6

Меҳнат

ресурслари

сонига

нисбатан

ишсизлик

даражаси (%)

0,3

0,2

3,9

3,9

3,9

4,5

7,3

Норасмий

бандлар сони

(минг киши)

3450,6

4229,2

4439,4

4508,4

4466,5

4309,0

4187,9

Меҳнат

ресурслари

со

-

нига

нисбатан

норасмий

бандлик

даражаси (%)

27,7

29,3

26,5

24,7

24,2

23,1

22,2

Манба: [12] асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилди.

Иқтисодиётда расмий бандлар сифатида расмий статистикада ҳисоби

юритилаётган бандлар сони ҳам ўтган 19 йил давомида миқдор жиҳатидан барқарор
ўсиб борган. Бироқ бандларнинг меҳнат ресурслари таркибидаги улушида ҳам
меҳнат ресурсларининг доимий аҳоли сонидаги улушининг ўзгаришидаги тенденция
кузатилади.

Бугунги кунда мамлакатимиз расмий статистикасида меҳнат бозори

кўрсаткичлари сифатида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони, шундан, иқтисодий фаол
аҳоли сони, меҳнат ресурслари сони, иқтисодиётда бандлар сони ҳамда ишсизлар
сони тақдим этилмоқда. Расмий статистикада аҳолининг норасмий бандлиги алоҳида
кўрсаткич сифатида эътироф этилмаган ҳолда статистик кўрсаткичлар тизимида
сезиларли узилишлар кўзга ташланади. Расмий статистикада берилган иқтисодиётда
бандлар сони ва ишсизлар сони йиғиндиси иқтисодий фаол аҳоли сонини беради,
бироқ мавжуд меҳнат ресурслари сонидан иқтисодий фаол аҳоли сони чиқариб
ташланса, ҳосил бўлган фарқ сифатида сезиларли миқдорда статистикада ҳисобга
олинмаган меҳнат ресурслари пайдо бўлади.

Амалдаги қонунчилигимизга асосан ишсизлиги ва иш билан таъминлашга ёрдам

кўрсатиш мазмунида ҳудудий бандлик идораларига мурожаат этган ишсизлар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

62

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

расмий ишсиз мақомида ҳисобга олинади,

у ҳолда, мантиқий жиҳатдан олганда,

юқоридаги фарқ сифатида олинган меҳнат ресурслари қисми норасмий бандлар
сифатида қаралиши тўғри бўлади.

4-

жадвалда ҳисоблаб чиқилган кўрсаткичлари бўйича

Ўзбекистонда 2000

-2018

йилларда норасмий бандлик даражаси меҳнат ресурсларининг сезиларли қисми (22

-

30

фоиз

атрофида)ни ташкил этган. Бироқ шуни эътироф этиш муҳимки, меҳнат

бозоридаги

муносабатларни

тартибга

солиш,

иқтисодиёт

тармоқларини

ривожлантириш йўналишида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар
натижасида норасмий бандлар миқдори ва даражасининг 2015 йилдан бошлаб
пасайиш тенденцияси кузатилади. Жумладан, норасмий бандлик 2000 йилда 3450,6
минг киши

(меҳнат ресурсларининг 27,7 фоизи)ни ташкил этган, 2005 йилга келиб

4229,2 минг киши (меҳнат ресурсларининг 29,3 фоизи)га ортган бўлса, 2010 йилда
4439,4 минг киши (меҳнат ресурсларининг 26,5 фоизи)га ва 2018 йилга келиб бу
кўрсаткич

4187,9 минг кишига камайган ёки меҳнат ресурслари сонидаги улуши 22

,2

фоизни ташкил этган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат

статистика

қўмитаси

томонидан 2018 йил

якуни бўйича эълон

қилинган

маълумотлар

асосида

миллий меҳнат бозоридаги

норасмий

бандлик

даражасига

бир

қатор

омилларнинг

таъсирини

аниқлашга

ҳаракат

қиламиз

.

Норасмий бандлик даражасига омилларнинг таъсирини аниқлаш

учун

Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари

қуйидагича

гуруҳланди (5

-

жадвал)

:

5-

жадвал

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида норасмий бандлик

даражасининг гуруҳланиши

Норасмий бандлик даражаси

бўйича гуруҳлар

Ҳудудлар

Норасмий бандлик

даражаси

(фоиз)

1-

гуруҳ

17-20

фоиз

Тошкент

вилояти

17,1

Бухоро

вилояти

17,4

Сирдарё

вилояти

18,5

Навоий

вилояти

19,1

Андижон

вилояти

19,2

1-

гуруҳ бўйича ўртача норасмий бандлик

даражаси

18,2

2-

гуруҳ

20-23

фоиз

Тошкент

шаҳри

20,9

Фарғона

вилояти

21,4

Хоразм

вилояти

22,4

Самарқанд

вилояти

23,0

2-

гуруҳ бўйича ўртача норасмий бандлик

даражаси

21,9

3-

гуруҳ

23-26

фоиз

Сурхондарё

вилояти

24,6

Қашқадарё

вилояти

25,1

Наманган

вилояти

25,7

3-

гуруҳ бўйича ўртача норасмий бандлик

даражаси

25,1

4-

гуруҳ

26

фоиздан юқори

Қорақалпоғистон

Республикаси

26,8

Жиззах

вилояти

29,8

4-

гуруҳ бўйича ўртача норасмий бандлик даражаси

28,3

Ўзбекистон Республикаси бўйича ўртача норасмий бандлик даражаси

22,2

Манба: [12] асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилди.

1-

гуруҳ.

Норасмий бандлик даражаси энг паст бўлган ҳудудлар –

17 фоиздан 20

фоизгача (жами 5 та ҳудуд);


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

63

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

гуруҳ.

Норасмий бандлик даражаси паст бўлган ҳудудлар –

20 фоиздан 23

фоизгача (жами 4 та ҳудуд);

3-

гуруҳ.

Норасмий бандлик ўртача даражада бўлган ҳудудлар –

23 фоиздан 26

фоизгача (жами 3 та ҳудуд);

4-

гуруҳ.

Норасмий бандлик даражаси энг юқори бўлган ҳудудлар –

26 фоиздан

юқори (жами 2 та ҳудуд).

Гуруҳланган

маълумотларнинг

таҳлили

мамлакатимизнинг энг

кўп

ҳудудлари

(9

та ёки

69,2

фоизи

)

норасмий

бандлик

энг паст

ва

паст

даражада бўлган

гуруҳга

кирганлигини

аниқлашга

имкон

беради

.

Ушбу гуруҳлар доирасида минтақалардаги норасмий бандликнинг

ишсизлик

даражаси

,

аҳоли

жон

бошига

ялпи

ҳудудий

маҳсулотнинг ўртача даражаси

,

гуруҳ

бўйича

аҳоли жон

бошига

тўғри келадиган инвестиция

ҳажмининг

ўртача миқдори

,

минтақадаги кичик корхоналар ривожланиши

даражаси

ҳамда гуруҳлар бўйича аҳоли

жон бошига ўртача реал умумий даромадлар

ҳажми

каби

ҳар

бир

ҳудудни

тавсифловчи

кўрсаткичлар

ўртасидаги

боғлиқликни

кўриб

чиқайлик

.

Ишсизлик даражаси кўрсаткичи иқтисодиётнинг расмий сектори самарадорлиги

ва миқёсини тавсифлайди, бу ишчи кучига бўлган талабни, шунингдек,
иқтисодиётнинг расмий секторида ишчи кучига талаб кам бўлган шароитда,
норасмий секторда

пул топиш йўлларини излашга мажбур бўлган оилаларнинг

ижтимоий

-

иқтисодий ҳолатини тавсифлайди. Ҳар бир ҳудудлар гуруҳи учун ишсизлик

даражаси алоҳида гуруҳга киритилган ҳар бир ҳудуддаги ишсизлик даражаси,гуруҳ
бўйичааҳоли жон бошига тўғри келадиган инвестиция ҳажмининг ўртача миқдори,
минтақадаги кичик корхоналар ривожланиши даражаси ҳамда гуруҳлар бўйича аҳоли
жон бошига ўртача реал умумий даромадлар ҳажми кўрсаткичлари йиғиндисининг
арифметик ўртача қийматини топиш йўли билан аниқланди (6

-

жадвал).

6-

жадвал

Гуруҳланган ҳудудлардаги

норасмий

бандлик

ва

ҳудудни

тавсифловчи ижтимоий

-

иқтисодий

кўрсаткичлар ўртасидаги

боғлиқлик

Норасмий

бандлик

даражаси

(

фоиз

)

Ишсизлик

даражаси

(

фоиз

)

Ялпи ҳудудий

маҳсулот

(минг

сўм/киши)

Жон бошига

тўғри

келадиган

инвестиция

ўртача ҳажми

(минг

сўм/киши)

100

минг

кишига тўғри

келадиган

кичик

корхоналар

сони

Аҳоли жон

бошига реал

ўртача умумий

даромадлар

(сўм)

17-20

9,2

13187,1

4950,9

824,7

8517,8

20-23

9,2

11234,1

3919,6

953,9

8396,7

23-26

9,6

7433,1

3678,1

5112,0

6137,1

26 % дан

юқори

9,5

8236,6

3167,5

682,4

6082,7

Манба: [12] асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилди.

Ҳудудларни

мавжуд норасмий бандлик даражаси бўйича гуруҳлаш (4 та гуруҳ)

натижасида олинган ўртача норасмий бандлик кўрсаткичини шу ҳудудлар гуруҳидаги
ишсизлик даражаси, аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўртача даражаси,
гуруҳ бўйича аҳоли жон бошига тўғри келадиган инвестиция ҳажмининг ўртача
миқдори, ҳудудлардаги кичик корхоналар ривожланиши даражаси ҳамда гуруҳлар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

64

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

бўйича аҳоли жон бошига ўртача реал умумий даромадлар ҳажмининг ўртача
миқдорига боғлиқлиги ўрганилганда норасмий бандлик даражасининг ҳудудлардаги

ишсизлик даражаси ва кичик корхоналар ривожланиши даражасига тўғри
боғлиқлиги, аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўртача ҳажми, аҳоли жон
бошига тўғри келадиган инвестиция ҳажмининг ўртача миқдори ва аҳоли жон бошига
ўртача реал умумий даромадлар ҳажмига тескари боғлиқликда эканлиги аниқланди.

Юқоридаги таҳлиллар асосида аниқ бир йилдаги, яъни 2018 йилдаги Ўзбекистон

Республикаси ҳудудлари бўйича норасмий бандлик даражасига ушбу ҳудудларни
тавсифловчи ижтимоий

-

иқтисодий кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқлик ҳолатини

кўрсатади. Ушбу боғлиқлик даражасига асосан ҳудудлар ва минтақалар бўйича
норасмий

бандликни

легаллаштиришда

қандай

ижтимоий

-

иқтисодий

кўрсаткичларни қай даражада бошқариш лозимлигини аниқлаш орқали келгусидаги
фаолият йўналишларини аниқ белгилаш мумкин бўлади.

Юқорида кўриб чиқилган ижтимоий

-

иқтисодий кўрсаткичларнинг республика

миқёсида норасмий бандлик даражаси билан омилли боғланишини корреляцион

-

регрессион таҳлил асосида баҳолаб, келгиси қисқа муддатли давр учун прогноз
кўрсаткичларни аниқлаймиз.

7-

жадвал

Ўзбекистон Республикасида 2013

-

2018 йилларда норасмий бандлик даражаси ва

унга таъсир этувчи ижтимоий

-

иқтисодий кўрсаткичлар динамикаси

Кўрсаткичлар

2013

йил

2014

йил

2015

йил

2016

йил

2017

йил

2018

йил

Норасмий бандлар сони

4651,1

4542,6

4508,4

4466,5

4309,0

4187,9

Норасмий бандлик
даражаси, %

26,1

25,2

24,7

24,2

23,1

22,2

Ишсизлик даражаси, %

4,9

5,1

5,2

5,2

5,8

9,3

Аҳоли жон бошига тўғри
келувчи ЯИМ ўртача
ҳажми, минг сўм/киши

4426,3

5515,3

6656,6

7816,8

9921,6

13586,8

Аҳоли жон бошига тўғри
келувчи инвестиция
ўртача ҳажми, минг
сўм/киши

1008,2

1224,0

1431,7

1608,6

2227,8

3769,6

100 минг кишига тўғри
келадиган кичик
корхоналар сони, бирлик

654,1

688,3

715,7

727,2

794,9

920,9

Аҳоли жон бошига тўғри
келувчи реал ўртача
умумий даромадлар, сўм

3142,1

3601,3

3998,1

5503,5

6227,8

7372,4

Манба: [12] асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилди.

7-

жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, мамлакатимизда 2013

-2018

йиллар давомида биз томонимиздан шартли равишда “норасмий бандлар” сифатида
кўрсатилаётган кўрсаткич ҳам миқдорий жиҳатдан, ҳам жами меҳнат ресурслари
таркибидаги улуши жиҳатидан барқарор пасайиб бориш тенденциясига эга
бўлмоқда. Шу билан бирга, ушбу кўрсаткичнинг ўзгаришига аҳамиятли таъсир
кўрсатувчи

биз

томонимиздан

танлаб

олинган

ижтимоий

-

иқтисодий

кўрсаткичларнинг барчасида ҳам миқдорий жиҳатдан ўсиш кузатилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

65

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

8-

жадвал

Норасмий бандлик даражаси ва унга таъсир этувчи омил

кўрсаткичлари

тренд

моделлари

Кўрсаткичлар

Модель

1.

Норасмий бандлик даражаси

𝑦 = 57,172 − 0,021 ∙ 𝑥

1

+ 0,0005 ∙ 𝑥

2

+ 0,0031 ∙ 𝑥

3

− 0,052 ∙ 𝑥

4

− 0,0007 ∙ 𝑥

5

2.

Ишсизлик даражаси

𝑥

1

= 3,507 + 0,689 ∙ 𝑡

3.

Аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМ
ўртача ҳажми

𝑥

2

= 1969,073 + 1719,474 ∙ 𝑡

4.

Аҳоли жон бошига тўғри келувчи
инвестиция ўртача ҳажми

𝑥

3

= 178,79 + 485,58 ∙ 𝑡

5.

100 минг кишига тўғри келадиган
кичик корхоналар сони

𝑥

4

= 583,65 + 47,58 ∙ 𝑡

6.

Аҳоли жон бошига тўғри келувчи реал
ўртача умумий даромадлар

𝑥

5

= 1920,56 + 872,47 ∙ 𝑡

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилди.

Ҳар

бир таъсир этувчи экзоген омилларни вақтли қатор кўринишидаги боғланиш

асосида, норасмий бандлик

даражасини экзоген омилларга боғлаган ҳолда

регрессион таҳлил асосидаги алоҳида моделларини аниқлаймиз (8

-

жадвал).

Регрессион таҳлил асосида аниқланган тренд моделларининг аҳамиятлилиги

ҳамда аниқлигини асосий баҳолаш кўрсаткичлари орқали баҳоланади (9

-

жадвал).

Бунда асосий эътибор омилларнинг боғланиш зичлиги (

r

),

детерминация

коэффициенти (

R

2

) ҳамда Фишер мезони (

F

)га қаратилди.

Норасмий бандлик даражасига таъсир этувчи омилларнинг эндоген омил билан

боғланиш зичлиги ёки жуфт корреляция коэффициенти, тескари боғликлик мавжуд
бўлишига қарамасдан, барча ҳолатларда ҳам юқори боғланиш зичлигини
кўрсатмоқда, яъни

𝑟 > 0,8

. Шу билан бирга қолдиқларнинг боғланиш даражаси ҳам

юқори (

𝑅

2

= 1,0)

. Фишер мезони эса аниқланган қонуниятнинг аҳамиятли эканини

кўрсатмоқда (F=11,3).

Экзоген омилларнинг вақт омили билан боғланишида ҳам аниқланган

трендларнинг аҳамиятлилик даражаси юқори.

9-

жадвал

Норасмий бандлик даражаси ва унга таъсир этувчи омил кўрсаткичлари тренд

моделлари адекватлигининг асосий тавсифлари

Кўрсаткичлар

Жуфт корреляция

коэффи

-

циенти,

r

Детерми

-

нация

коэффици

-

енти,

R

2

Фишер

мезони,

F

1.

Норасмий бандлик даражаси

,

y

1

1

11,3

2.

Ишсизлик даражаси

,

x

1

0,7647

0,5848

5,6

3.

Аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМ
ўртача ҳажми,

x

2

0,9638

0,9291

52,4

4.

Аҳоли жон бошига тўғри келувчи
инвестиция ўртача ҳажми,

x

3

0,8945

0,8002

16,0

5.

100 минг кишига тўғри келадиган кичик
корхоналар сони,

x

4

0,9288

0,8627

25,1

6.

Аҳоли жон бошига тўғри келувчи реал
ўртача умумий даромадлар,

x

5

0,9826

0,9655

111,9

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

66

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Аниқланган

тренд

моделларидан

фойдаланилган

ҳолда

Ўзбекистон

Республикасида 2019

-

2021 йилларда меҳнат бозоридаги норасмий бандлик

даражаси ҳамда унга таъсир этувчи асосий омил кўрсаткичларининг прогнозлари
ҳисоблаб чиқилди (10

-

жадвал).

10-

жадвал

Ўзбекистон Республикасида 2019

-

2021 йилларда норасмий бандлик даражаси ва

унга таъсир этувчи омил кўрсаткичлари прогнозлари

Кўрсаткичлар

2019 йил

2020 йил

2021 йил

1.

Норасмий бандлик даражаси

, %

21,8

21,1

20,3

2.

Ишсизлик даражаси

, %

8,3

9,0

9,7

3.

Аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМ
ўртача ҳажми, минг сўм

14005,4

15724,9

17444,3

4.

Аҳоли жон бошига тўғри келувчи
инвестиция ўртача ҳажми, минг сўм

3577,9

4063,4

4549,0

5.

100 минг кишига тўғри келадиган кичик
корхоналар сони,

бирлик

916,7

964,3

1011,9

6.

Аҳоли

жон

бошига

тўғри

келувчи

реал

ўртача

умумий

даромадлар

,

минг сўм

8027,9

8900,3

9772,8

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилди.

Аниқланган тренд моделлари асосидаги башорат кўрсаткичлари яқин келажакда

норасмий бандлик даражаси унга таъсир этувчи омил кўрсаткичлари ўзгаришига
тескари боғлиқ ҳолда

пасайиб бориш, таъсир кўрсатувчи экзоген омил кўрсаткичлари

эса ўсиб бориш тенценциясига эга бўлишини кўрсатмоқда

(

расм

).

Расм

.

Ўзбекистонда норасмий бандлик даражасининг ўзгариш тренди ва

кўрсаткичлари, %

Ушбу ўзгаришларга биз юқорида амалга оширган таҳлилларда кўриб чиқилган

асосий ҳудудий ҳамда макро даражадаги ижтимоий

-

иқтисодий кўрсаткичларда

кузатилаётган сифат ўзгаришлари сабаб бўлади.

Хулоса ва таклифлар

Иқтисодиётда норасмий бандликнинг юзага келиш сабаблари ҳамда унга таъсир

этувчи омиллар боғлиқлик ҳолатини ўрганиш асосида қуйидаги хулосалар олинди:

1.

Норасмий соҳадаги бандлик барча бозор иқтисодиёти мамлакатлари

учун хос

бўлган белгиларнинг мавжудлиги норасмий иқтисодиёт секторида банд бўлган

26,1

25,2

24,7

24,2

23,1

22,2

21,8

21,1

20,3

0

5

10

15

20

25

30

2013

2014

2015

2016

2017

2018

2019

2020

2021


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

67

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

норасмий бандлар фаолиятини легаллаштириш ҳамда расмий бандлар билан бир
қаторда мавжуд имкониятлардан фойдаланиш ҳамда мажбуриятларни бажара
оладиган мақомга келтириш зарурлигини бугунги кундаги меҳнат бозоридаги
долзарб масалалардан бирига айлантиради

.

2. Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ёндашувига биноан норасмий бандликнинг

келиб чиқиши норасмий сектор ўсишига асосий сабаб бўлган ортиқча ишчи кучининг
унга бўлган паст талаб билан уйғунлиги натижаси ҳисобланади.

3.

Перу иқтисодчиси Эрнандо де Сото

ёндашуви

(легалистик ёндашув)

тарафдорларининг фикрига кўра, норасмий соҳада банд бўлганлар жамият учун оғир
юк эмас, балки улар миллий иқтисодиётнинг ривожланиши учун асос бўлиб хизмат
қиладилар, чунки улар бюрократик тартибга солишнинг қийин шароитида ўз йўллари
билан курашаётган тадбиркорлардир.

4. Тадбиркорнинг норасмий бандлик тарқалишига мойиллигига таъсир қилувчи

омилларни баҳолаш мураккаблиги унинг кўздан яширинлиги, чегараларни аниқлаш
қийинлиги, расмий маълумотлар ҳамда аниқ мезонлар ҳамда параметрларнинг
мавжуд эмаслигиҳолатлари

билан изоҳланади

.

5. Амалдаги қонунчилигимизга асосан ишсизлиги ва иш билан таъминлашга

ёрдам кўрсатиш мазмунида ҳудудий бандлик идораларига мурожаат этган ишсизлар
расмий ишсиз мақомида ҳисобга олинади, у ҳолда, мантиқий жиҳатдан олганда,
мавжуд меҳнат ресурслари сонидан иқтисодий фаол аҳоли сони чиқариб
ташлангандан ҳосил бўлган фарқ сифатида олинган меҳнат ресурслари қисми
норасмий бандлар сифатида қаралиши тўғри бўлади.

6.

Таҳлилларга кўра мамлакатимизда норасмий бандлик даражаси меҳнат

бозори барқарорлигини таъминлаш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини
ривожлантириш борасида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ҳамда кичик
бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг ривожлантирилиши натижасида 2000

-2018

йиллар давомида сезиларли даражада қисқариб борган ва 2018 йилга келиб бу
кўрсаткичнинг меҳнат ресурслари сонидаги улуши 22,2 фоизни ташкил этган.

Ушбу

тенденциянинг юзага келишига норасмий бандлик даражасига таъсир этувчи ҳудудий
ва макро даражадаги ижтимоий

-

иқтисодий кўрсаткичларнинг сифат жиҳатидан

ўзгариши сабаб бўлмоқда.

Юқоридаги хулосалардан келиб чиқиб, мамлакатимиз меҳнат бозорида мавжуд

бўлган норасмий бандлик ҳолатини легаллаштириш учун қуйидаги йўналишдаги
фаолият талаб этилади деб ҳисоблаймиз:

1.

Норасмий бандлик мақомини амалдаги ҳуқуқий

-

меъёрий база орқали

легаллаштириш;

2. Солиқ ва пенсия тизимида имтиёзларни кенгайтириш орқали норасмий

бандларнинг расмий секторга ўтишини рағбатлантириш;

3. Ҳуқуқий шаҳс мақомидаги корхоналар учун ишчи кучини норасмий жалб

этилиш ҳолатларига қўлланиладиган иқтисодий ва маъмурий жазо чораларини
кучайтириш;

4. Норасмий бандлик соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда

минтақалар орасидаги тафовутни ҳисобга олган ҳолда табақалашган ва эгилувчан
ёндошувни қўллаш;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2019 yil

68

6/2019

(№

00044)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

5. Ҳудудларда норасмий бандликни легаллаштиришда унга билвосита таъсир

этувчи омилларни самарали бошқариш орқали норасмий бандларни расмий меҳнат
бозорига кўчиб ўтишини таъминлаш

.

Кўрсатиб ўтилган йўналишлардаги фаолият натижасида мамлакатимизда

норасмий бандлик ҳолатининг легаллашуви маълум даражада тезлашади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

КПРТ

8.

Занятость

в

неформальной

экономике.

http://www.ilo.org/wcmsp5/groups/public/---dgreports/-stat/documents/
publication/wcms_501609.pdf

.

C. 103-110.

2.

Мирзакаримова М., Олимжонова Ш. Норасмий

бандлик

ва

уни

легаллаштириш

масалалари

/ Иқтисод

ва

молия. 2014 й. № 12. –

52-

б.

3.

Abdurahmonov Q.X., Shoyusupova N.T., Bakiеva I.A. Mеhnat iqtisodiyoti:

Darslik.

T.: TDIU, 2011 y.

4.

Портес А. Неформальная экономика и ее парадоксы // Экономическая

социология.

-

2003. № 5. с. 32

-68.

5.

Rakowski C. A. Convergence and divergence in the informal sector debate: A focus

on Latin America, 1984-1992 // World Development, 1994.

4. pp. 501-516.

6.

Де Сото Эрнандо. Иной путь. Невидимая революция в третьем мире. –М.:

Catallaxy. 1995.

7.

Олейник А. Институциональная экономика: Учебное пособие. М: ИНФРА

-

М.

2000.

8.

Slonimczyk F. The effect of taxation on informal employment: Evidence from the

Russian flat tax reform / Research in Labor Economics // Informal Employment in Emerging
and Transition Economies / Ed. by H. Lehmann, K. Tatsiramos.

2011. Bingley, Emerald

Group Publishing Limited, vol. 34, pp.55

99.

9.

Гимпельсон В.Е., Зудина А.А. «Неформалы» в российской экономике: сколько

их и кто они? –М.: Изд. дом ВШЭ. –

2011.

10.

Варшавская Е.Я.Донова И.В. Неформальная занятость по найму: грани

явления // Социально

-

экономическое развитие и образование. –

2012,

№6, с. 130

-135.

11.

Кубишин Е.С. Неформальная занятость населения России // ЭКО, 2003, №2, с.

160-176.

12.

Ўзбекистон

Республикаси

Давлат

статистика

қўмитаси

расмий

маълумотлари (

http://web.stat.uz/open_data/uz/

).

13.

Ахмадеев Д.Р. Анализ факторов, влияющих на развитие неформальной

занятости в субъекте Федерации. //

JOURNAL OF ECONOMIC REGULATION

(Вопросы

регулирования экономики)

.

2014, Том 5, №14. –

С. 92

-104.

14.

Мусаев Б.А. Нестандартная занятость как форма релизации условий нового

экономического уклада. // Интернет

-

журнал «Науковедение». –

2017, Том 9, №2. –

С.1

-7.

Библиографические ссылки

КПРТ 8. Занятость в неформальной экономике.

http://www.ilo.org/wcmsp5/groups/public/---dgreports/-stat/documents/ publication/wcms 501609.pdf. -С. 103-110.

Мирзакаримова М., Олимжонова Ш. Норасмий бандлик ва уни легаллаштириш масалалари / Ицтисод ва молия. 2014 й. № 12. - 52-6.

Abdurahmonov Q.X., Shoyusupova N.T., Bakieva I.A. Mehnat iqtisodiyoti: Darslik.-T.: TDIU, 2011 y.

Портес А. Неформальная экономика и ее парадоксы // Экономическая социология. -2003. № 5. с. 32-68.

Rakowski С. A. Convergence and divergence in the informal sector debate: A focus on Latin America, 1984-1992 // World Development, 1994. № 4. pp. 501-516.

Де Сото Эрнандо. Иной путь. Невидимая революция в третьем мире. -М.: Catallaxy. 1995.

Олейник А. Институциональная экономика: Учебное пособие. М: ИНФРА-М. 2000.

Slonimczyk F. The effect of taxation on informal employment: Evidence from the Russian flat tax reform / Research in Labor Economics // Informal Employment in Emerging and Transition Economies / Ed. by H. Lehmann, K. Tatsiramos. -2011.

Bingley, Emerald Group Publishing Limited, vol. 34, pp.55-99.

Гимпельсон B.E., Зудина A.A. «Неформалы» в российской экономике: сколько их и кто они? -М.: Изд. дом ВШЭ. -2011.

Варшавская Е.Я.Донова И.В. Неформальная занятость по найму: грани явления // Социально-экономическое развитие и образование. -2012, №6, с. 130-135.

Кубишин Е.С. Неформальная занятость населения России // ЭКО, 2003, №2, с. 160-176.

Узбекистон Республикаси Давлат статистика цумитаси расмий маълумотлари (http://web.stat.uz/open data/uz/).

Ахмадеев Д.Р. Анализ факторов, влияющих на развитие неформальной занятости в субъекте Федерации. // JOURNAL OF ECONOMIC REGULATION (Вопросы регулирования экономики). - 2014, Том 5, №14. - С. 92-104.

Мусаев Б.А. Нестандартная занятость как форма релизации условий нового экономического уклада. // Интернет-журнал «Науковедение». - 2017, Том 9, №2. -С.1-7.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов