Инвестиция лойиҳаларини кредитлашда стандартлаштиришнинг аҳамияти

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
8-15
17
4
Поделиться
Камилова, И. (2020). Инвестиция лойиҳаларини кредитлашда стандартлаштиришнинг аҳамияти. Экономика и инновационные технологии, (2), 8–15. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11391
Ирода Камилова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Банкларнинг инвестицион кредитлари иқтисодиётнинг реал секторидаги корхоналарни узоқ муддатли молиявий ресурслар билан таъминлашнинг энг муҳим манбаи бўлиб, иқтисодиётни прогрессив ва инновацион ривожлантиришнинг зарур шарти ҳисобланади. Кредит рискларини камайтириш мақсадида инвестиция
лойиҳаларини кредитлашни такомиллаштиришнинг самарали усулларидан бири уни стандартлаштиришдир, деган хулосага келинди. Ушбу мақолада банклар кредитлаш фаолияти давомида инвестиция лойиҳаларини кредитлаш стандартини амалиётга жорий этиш таклиф этилади. Инновацион кредитлаш жараёнининг таркибий қисмларига қўйиладиган талаблар матрицаси тузилди.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

8

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ КРЕДИТЛАШДА

СТАНДАРТЛАШТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ

Камилова Ирода Хуснитдиновна

Тошкент давлат иқтисодиёт университети таянч докторанти

i.khusnitdinovna@mail.ru

Аннотация

:

Банкларнинг

инвестицион

кредитлари

иқтисодиётнинг

реал

секторидаги корхоналарни узоқ муддатли молиявий ресурслар билан таъминлашнинг энг
муҳим манбаи бўлиб, иқтисодиётни прогрессив ва инновацион ривожлантиришнинг зарур
шарти ҳисобланади. Кредит рискларини камайтириш мақсадида инвестиция
лойиҳаларини кредитлашни такомиллаштиришнинг самарали усулларидан бири уни
стандартлаштиришдир, деган хулосага келинди. Ушбу мақолада банклар кредитлаш
фаолияти давомида инвестиция лойиҳаларини кредитлаш стандартини амалиётга
жорий этиш таклиф этилади. Инновацион кредитлаш жараёнининг таркибий
қисмларига қўйиладиган талаблар матрицаси тузилди.

Калит сўзлар

:

инвестиция лойиҳаларини кредитлаш, кредит рисклари, банк

стандартлари

.

Abstract:

Investment lending of banks is the most important source of long-term financial

resources for enterprises in the real sector of the economy and is a necessary condition for the
progressive and innovative development of the economy. It is concluded that one of the effective
ways to improve lending to investment projects in order to reduce credit risks is its standardization.
In this article, banks are invited to implement the standard for lending to investment projects in the
practice of their lending activities. A matrix of requirements for the components of the innovative
lending process has been compiled. A matrix of requirements for components of the investment
lending process has been compiled.

Keywords:

lending to investment projects, credit risks, banking standards

Кириш

Бугунги глобаллашув жараёни ва жаҳон иқтисодиётидаги кескин рақобат

шароитидаги

жадал

ўзгаришлар

ҳар

бир

давлатдан

ўз

иқтисодиётини

ривожлантиришнинг барча молиявий

-

иқтисодий, институционал

-

инфартузилмавий,

ижтимоий

-

сиёсий,

ахборот

-

коммуникация,

интеллектуал

-

технологик

салоҳиятларидан кенг ва самарали фойдаланиш вазифасини долзарб қилиб
қўймоқда. Айниқса, охирги йилларда барқарор иқтисодий ўсишда бўлган жаҳон

иқтисодиётининг 2019 йил декабрида пайдо бўлган коронавирус пендемияси
инқирозининг кучли таъсири остида қолаётган бугунги кунда мазкур глобал
инқироздан чиқиш учун юқоридаги вазифани амалга ошириш халқаро ҳамжамият ва
алоҳида давлатлар олдидаги энг биринчи ва мушкул масала сифатида баҳоланмоқда.

Ҳатто, Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) прогнозларига кўра, 2020 йилда

мамлакатлар ўртасидаги халқаро савдо ҳажмининг 32 %га пасайиб кетиш хавфи
таҳдид солаётган коронавирус инқирозини 2008 йилда юзага келган глобал
молиявий

-

иқтисодий инқироздан

-

да хавфлироқ ва кутилмаган глобал таҳдид

сифатида баҳоламоқда. Шундан келиб чиқиб, бундай вазиятда халқаро иқтисодий
ташкилотлар ва алоҳида давлатлар ўзаро янада жисплашиб, турли ижтимоий

-


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

9

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

иқтисодий ларзаларни келтириб чиқарган мазкур коронавирув пандемиясини тезроқ
ва тўлиқ бартараф этиш устида ҳамкорликда иш олиб бормоқдалар.

Жумладан, Ўзбекистонда ҳам иқтисодий ўсиш 6 %да таъминланиши прогноз

қилинган жорий йилда амалга оширилиши кўзда тутилган ислоҳотларга ўз таҳдиди
билан жиддий зарар етказаётган “кўринмас” инқирозга қарши зарур

чоралар амалга

оширилмоқда.

Айни вақтда мамлакатимизда

коронавирус глобал пандемиясининг

салбий оқибатларига қарши курашиш

учун олиб борилаётган молиявий

-

иқтисодий

чора

-

тадбирлар учун

узоқ муддатли имтиёзли молиялаштиришни жалб қилиш

,

инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш доирасида ижро этувчи
агентликлар, масъул вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари вакилларининг
зиммасига юклатилган бир канча аниқ вазифаларни амалга оширилиши

жуда хам

мухимдир. Қолаверса, мазкур қарорда кўрсатилган

йўл харитасининг самарали

бажарилиши

юзасидан ҳисоботларини таъминланиши мамлакатимизнинг бундай

оғир

вазиятдан чикиши

ҳамда барча иқтисодий инқироз хавфсизлиги

олдини олиш

учун

мухим омил хисобланади. Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил 3 апрелдаги ПФ

-5978-

сонли “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли,

иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб

-

қувватлашга доир

қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисидаги”

фармонида

Ўзбекистонда ва бошқа

мамлакатларда коронавирусга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чоралар ва
иқтисодий фаолликнинг кескин пасайиши сабабли молиявий қийинчиликларга дуч
келган ташкилотлар

,

тижорат банклари юридик ва жисмоний шахсларининг узоқ

муддатли кредит тўловларини

амалга

оширилиши учун

зарур шарт

-

шароитлар

яратиш ва тартиб

-

таомилларни соддалаштириш

ҳамда

коронавирус инфекцияси

тарқалишига қарши курашиш учун киритилган чеклов тадбирлари

сабабли

бажарилмаган инвестиция мажбуриятлари муддатларини узайтириш

учун аниқ

чоралар белгиланди

.

Бундан кўриниб турибдики, иқтисодиётни инқироздан олиб

чиқиш бўйича давлатнинг иқтисодиёт субъектларини молиявий ва инвестицион
қўллаб

-

қувватлашга ўз вақтида амалга ошираётган чора

-

тадбирлари ижросида

тижорат банклари марказий ўринни эгаллаётганликларини яққол мисол сифатида
кўришимиз мумкин

.

Тижорат банклари иқтисодиётни инвестициялаш ва молиявий қўллаб

-

қувватлаш

бўйича жаҳон иқтисодиётидаги энг фаол ва самарали молиявий институт
ҳисобааланади. Улар хўжалик субъектларининг муҳим молиявий ҳамкори сифатида
ўзининг турли хизматларини тақдим этади. Жумладан, халқаро экспертлар фикрига
кўра, банклар тармоқ ва иқтисодиёт ривожида алоҳида ўринга эга бўлган инвестиция
лойиҳаларини молиялаштиришда ўзларининг инвестицион кредитлари билан
самарали иштирок этаётганлиги улар фаолиятидаги истиқболли йўналишлар
сифатида баҳоланмоқда.

Мазкур йўналиш Ўзбекистон амалиётида ҳам кенг ривожланиб бораётганлиги бу

борадаги халқаро тажрибаларнинг қўлланилаётганлиги оқибатида эришилаётган
муҳим ютуқлар сифатида баҳоланади.

Бироқ, халқаро амалиёт инвестицион кредитлаш борасида бирмунча илдамлаб

кетган ютуқлар ва тажрибаларгни янада чуқурроқ ўрганиш зарурлигини тақозо
этмоқда. Айниқса,

бу бордаги илмий

-

назарий қарашларни чуқурроқ ўрганиш, етук

тажрибаларга эришган давлатлар амалиётини илмий

-

амалий тадқиқ этиш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

10

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

мамлакатимизда ҳали жиддий ўрганилмаган ва тадбиқ этилишида бир қатор
муаммолар кузатилаётган инвестицион кредитлаш соҳасига махсус илмий

-

тадқиқотлар олиб бориш зарурлигини келтириб чиқармоқда.

Миллий иқтисодиётнинг узоқ муддат давомида ривожланиши шартларидан

бири хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестицион талабларини қондиришда банк
секторининг иштирокидир. Янги ишлаб чиқариш активларини яратиш ва
иқтисодиётни модернизациялаш бўйича самарали инвестиция лойиҳаларини амалга
ошириш ҳам инқирозни бартараф этишнинг калитидир.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда “узун” пул маблағларининг энг

йирик манбалари жамғарма пенсиялари, суғурта компаниялари ва пай фондларининг
маблағлари ҳисобланади. Бугунги кунда Ўзбекистонда молиявий ва реал сектор
ўртасида сезиларли фарқ борлиги сабабли, иқтисодиётнинг нодавлат секторидаги
корхоналар

томонидан

инвестиция

мақсадида

олинадиган

“узун”

пул

маблағларининг деярли ягона манбаи

-

бу узоқ муддатли банк кредитлари

ҳисобланади [1].

Маълумки, банк маҳсулотлари ва хизматлари сифати улардан келиб чиқадиган

жараёнлар сифати билан белгиланади. Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш
каби мураккаб жараённи амалга оширишда келиб чиқадиган

кредит рисклари,

шунингдек, уларни баҳолашдаги одатий хатолар кредитни кўриб чиқиш ва беришда
пухта текширадиган тартибни яратиш орқали минималлаштирилиши мумкин.

Бу тартиб банк соҳасига кириб келган жараёнли ёндашув ёрдамида, хусусан,

банк маҳсулотининг мураккаблиги каби омилнинг мавжудлиги натижасида амалга
оширилади.

Менежментга жараёнли ёндашувда ҳар бир бизнес жараёни натижага эришиш

учун ҳаракатлар кетма

-

кетлиги бўлиб, бунда ҳар бир таркибий бўлинма ўзи иштирок

этаётган аниқ бизнес жараёнларининг бажарилишини таъминлайди. Жараёнли
ёндашувнинг афзаллиги –

такомиллашувнинг узлуксизлиги (Kaizen фалсафасининг

моҳияти) бўлиб, бу кредит институтларининг турли ўзгаришларга тез мослашишига
имкон беради, шу билан бирга уларнинг фаолияти сифатини доимий равишда
яхшилайди ва рақобатбардошлигини оширади. Мижозга йўналтирилган бизнес
тамойили энг юқори даражада амалга ошириладики, бу жараён муайян банкнинг
стратегик мақсадларига эришишнинг самарали воситаси бўлиб хизмат қилади [2].

Жараёнли ёндашув турли хавфларни назорат қилиш ва бошқариш имконини

берадиган бизнес тартибларини юқори даражада ташкил этишни таъминлайди.

Фаолият ва яратилаётган маҳсулот хусусиятига кўра кредит ташкилотининг

бизнес жараёнлари асосий, ёрдамчи ва бошқарувчиларга бўлинади (1

-

расм).


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

11

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

расм

.

Банкнинг бизнес жараёнлари

1

Транзаксион рискларни камайтириш мақсадида асосий бизнес

-

жараёнлар билан

боғлиқ бўлган инвестиция лойиҳаларини кредитлашнинг бизнес жараёнини
такомиллаштириш йўлларидан бири уни стандартлаштиришдир.

Тадқиқот методологияси

Ушбу мақоланинг методологиясини анализ ва синтез, илмий абстракция

дедукция, таснифлаш, умумлаштириш, қиёсий, назарий талқин ва таҳлилий
услублардан фойдаланилган, библиографик ўрганиш натижасида “кредитлаш
тизимини стандартлаштириш” муаммолари, уларга таъсир этувчи омиллари ва
келгуси ривожланиш истиқболлари аниқланган.

Таҳлил ва натижалар

Инвестицион кредитлаш жараёнини стандартлаштириш

Стандартлар

-

банк маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этишга

қўйиладиган талаблар бўлиб, улар тегишли ҳужжатда акс эттирилган ва тижорат
банклари томонидан доимий асосда ихтиёрий равишда қўллаш учун яратилган
ҳужжатдир. Шунинг учун, банкларнинг операциялари сифатини яхшилаш учун бизнес
жараёни стандартларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш фақатгина амалий
аҳамиятга эга. Стандарт бўйича ҳужжат хорижий мамлакат ва Ўзбекистоннинг энг
яхши менежмент тажрибаси, энг яхши банк амалиёти ва халқаро стандартларга
асосланади.

Муайян банк маҳсулотини яратишнинг бизнес жараёнини ташкил этиш билан

боғлиқ услубий ишланмалари таркибида инновацион кредитлаш жараёнининг
стандартини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Мазкур стандартларни ишлаб чиқиш бу
жараёнга тижорат банкларининг кенг доирасини жалб этиш орқали инновацион
лойиҳаларни кредитлашни

кенгайтириш

имконини

берувчи

шарт

-

шароитларни

яратишга

қаратилган.

Стандартнинг мазмуни унинг мақсад ва вазифалари, банкларга қўйиладиган талаблар
ва уни амалга оширишдан манфаатдор томонлар рўйхатини ўз ичига олади.

1

Муаллиф томонидан шакллантирилган

Банкнинг

бизнес

жараёнлар

и

Асосий жараёнлар олд офис

маҳсулотлари, кредитлаш,

нақд пул бошқариш,

инвестиция банк ва

бошқалар

Ёрдамчи (орқа офисни

таъминлаш): бухгалтерия

ҳисоби ва бошқарув ҳисоби,

кадрлар иши,

marketing

ва

бошқалар

Менежмент: стратегик
менежмент, молиявий

менежмент, ходимларни

бошқариш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

12

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Бизнинг фикримизча, биринчидан, кредит ва операцион рискларни бошқариш

воситаси сифатида, иккинчидан, ушбу маҳсулот линиясини ташкил этишга жараёнли
ёндашувни амалга оширувчи ҳужжат сифатида инвестиция лойиҳаларини кредитлаш
жараёни учун стандарт яратиш зарурати юзага келмоқда.

Ушбу стандартнинг мақсади қуйидаги муаммоларни ҳал қилиш орқали

банкларнинг инвестицион кредитлаш жараёнларини ривожлантиришдан иборат:

инвестиция лойиҳаларини кредитлаш жараёнини ташкил этишнинг умумий

талаблари ва ёндашувларини ишлаб чиқиш;

ушбу маҳсулот

сегментида банк фаолияти рискларини камайтириш;

инвесторларни, банкларни, бизнес ҳамжамияти вакилларини ва бошқаларни

инвестициявий кредитлаш жараёнларига жалб қилиш.

Стандарт кредит буюртмаларини кўриб чиқиш ва кредит бериш, кредит қарзини

қўллаб

-

қувватлаш, лойиҳанинг бажарилишини мониторинг қилиш каби тартибларни

ташкил этиш учун талабларни белгилайди. Стандартдан фойдаланишда кутилаётган
натижа нуқтаи назаридан манфаатдор томонлар сифатида қуйидагиларни келтириб
ўтиш лозим:

тижорат банклари (уларнинг рақобатбардошлигини

ошириш, кредитлаш

пайтида самарали кредит ва операцион рискларни бошқариш, ички назорат
тизимининг

сифатини

яхшилаш,

харажатларни

камайтириш

ва

кредит

операцияларининг якуний рентабеллигини ошириш);

қарз

олувчилар (лойиҳалар учун стандартлаштирилган талаблар, кредит

баҳолаш, лойиҳанинг бажарилиши мониторинги, шунингдек, кредит беришни
тартибга солиш, қўллаб

-

қувватлаш ва қайтариш);

маблағлар манбаи (муайян муҳим натижага қаратилган лойиҳаларни

молиялаштириш учун аниқ тартиб амалга ошириш орқали инвестиция рискларни
минималлаштириш).

Қуйидаги

жадвалда стандартнинг мақсад ва вазифалари, шунингдек, инвестиция

лойиҳаларини кредитлаш бўйича аризаларни кўриб чиқиш тартибини ташкил этиш
бўйича белгиланган талаблар инвестицион кредитлаш жараёнининг таркибий
қисмларига қўйиладиган талаблар матрицасида акс эттирилган (

1-

жадвал).

2

1

жадвал

Инвестиция лойиҳаларини кредитлаш жараёнининг таркибий қисмларига

қўйиладиган

талаблар матрицаси

Стандарт талаблари

компонентлари

Стандарт талабларининг мазмуни

1

Кредитлаш мақсади

1)

Бизнесни ривожлантириш ва ташкил этиш мақсадида инвестиция

лойиҳаларини молиялаштириш, шу жумладан:

-

капитал қурилиш, шу жумладан қурилиш

-

монтаж ишлари, лойиҳалаш, қурилиш

ва бошқа ишлар билан боғлиқ харажатлар;

-

кўчмас мулк ва ер участкаларини сотиб олиш;

-

савдо ва технологик ускуналарни сотиб олиш;

-

транспорт

воситалари, махсус техника, қишлоқ хўжалиги машиналари ва ўзи

юрар транспорт

воситаларини сотиб олиш;

-

узоқ муддатли

активларни сотиб олиш ва ресурсларни кўпайтиришга

йўналтирилган бошқа харажатлар;

2)

асбоб

-

ускуналар, кўчмас мулк, транспорт

воситалари ва ихтисослаштирилган

асбоб

-

ускуналар лизинги операцияларини кредитлаш.

2

Муаллиф томонидан шакллантирилган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

13

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2

Инвестицион

кредитлаш
маблағлари
манбалари

1)

Ўз маблағлари;

2)

жалб қилинган

маблағлар, шу жумладан давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш ва бизнеснинг айрим соҳаларини ривожлантириш доирасида тақдим
этилган мақсадли маблағлар

(кичик бизнес

ва хусусий тадбиркорлик, уй

-

жой

қурилиши дастурлари ва бошқалар.);

3)

хорижий банкларнинг жалб қилинган маблағлари

3

Кредит муддати

Камида 1 йил: бу лойиҳанинг амалга ошириш муддати ва кредитнинг тўлиқ
қайтарилиши

муддати, шунингдек, лойиҳанинг барча босқичларида банкнинг

иштироки даражасига боғлиқ

4

Кредит хавфсизлик

1)

мулк гарови (ихтисослаштирилган бўлинмадан гаров қиймати тўғрисида

ижобий хулосани қўллаш

билан);

2)

учинчи томон кафолатлари (кредитлаш бирлигининг

молиявий ҳолатини

баҳолаш

тўғрисида

ижобий хулосани қўллаш

билан)

5

Кредит бўйича фоиз
ставкаси

Қуйидагиларга

бўлинади

:

1.

фоиз даромади

(фоиз ставкаси);

2. кредитни сақлаш ва хизмат кўрсатганлик учун ҳақ тўлаш. Фоизлар одатда
ойлик тўланади

6

Кредитни қайтариш
шартлари

Кредитни қайтариш муддатлари лойиҳани амалга ошириш давомида ҳосил
қилинган манбаларга мувофиқ жадвал асосида ўрнатилади

7

Қарз

олувчи ҳақида

маълумотга
қўйиладиган
талаблар

Ташкил топиш

тарихи, асосий таъсисчилар, ходимлар сони, асосий фаолият,

ишлаб чиқариладиган маҳсулотлари, соҳадаги тажриба, пудратчилар ва
рақобатчилар тўғрисидаги маълумотлар,

минтақа учун аҳамияти, кредит тарихи

8

Қарз

олувчига

қўйиладиган
талаблар

1)

истиқболли бизнесга эга бўлган мижозлар, инвестиция харажатлари

режалаштирилган соҳадаги

муваффақиятли тажриба, банкдаги

ижобий кредит

тарихи, ҳар томонлама хизматлар бўйича юқори даромад келтирадиган ресурс
базасини шакллантириш;

2)

мақсади

-

рентабеллиги юқори

ва оммабоп ишлаб чиқариш объектларининг

асосий активларини янгилаш (мавжуд бўлган ишлаб чиқариш

кенгайтириш

ва

янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш харажатларини кредитлаш реал аҳамиятга
эга бўлган лойиҳаларнинг рентабеллик даражаси билан чекланган);

3)

тўлиқ ҳужжатлар тўпламини, шу жумладан, пул оқими режасини инобатга

олган

бизнес

-

режани тақдим қилиш;

4)

қарз

олувчининг лойиҳада камида 20

% миқдорида ўз маблағлари билан

иштирок этиши;

5)

кредит даври учун даромад ва харажатлар режаси ва кредит даври охирида

соф фойданинг мавжудлиги;

6)

ликвид гаров (кўчмас мулк, узоқ муддатли

активлар) ининг мавжудлиги

9

Бизнес

-

режа

мазмунига
қўйиладиган
талаблар

-

лойиҳа амалга ошириладиган

компания фаолиятининг тавсифи;

-

саноатнинг тавсифи, қарздорнинг саноатдаги мавқеи;

-

тахминий ҳисоб

-

китоблар

;

-

лойиҳанинг молиялаштириш манбалари тавсифи;

-

ташкилий режа

-

жадвал, календаьр режа;

-

маҳсулот (хизматлар) тавсифи;

-

маҳсулот маркетинги ва сотиш режаси;

-

бозор тавсифи;

-

рақобатчилар ҳақида маълумот;

-

ишлаб чиқариш режаси;

-

молиявий режа;

-

лойиҳанинг ўзини оқлаши

;

-

экологик ахборот

.

10

Шартномавий ва
бошқа ҳужжатлар
таркибига
қўйиладиган
талаблар

-

дастлабки рухсатнома ҳужжатлари;

-

пудратчи ва

асбоб

-

ускуналар етказиб бериш

бўйича шартномалар

;

-

савдо шартномалари, ўзаро англашув меморандумлари ва бошқалар;

-

тахминий

пул оқими;

-

давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш ва лойиҳада иштирок этиш имкониятини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

14

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқалар.

11

Лойиҳа фаолиятини
баҳолашни ташкил
этиш

Кредитлаш бўлими томонидан ўтказиладиган таҳлил:

-

қарз олувчининг инвестиция имкониятлари, лойиҳа самарадорлиги, қайтариш

манбаларининг реаллиги ва лойиҳа рисклари;

-

бизнес

-

режа кўрсаткичлари

12

Функционал
мажбуриятларнинг
тақсимланиши

1)

кредит мутахассислари ёки махсус инвестиция бўлинмасининг

мавжудлиги;

2)

лойиҳа экспертизаси, қарор қабул қилиш, мониторинг, риск даражасини

назорат қилиш, гаров қийматини баҳолаш ва муаммоли қарз билан шуғулланиш
вазифаларининг банкнинг ички меъёрий ҳужжатларида акс эттирилганлиги.

13

Ҳуқуқий

қўллаб

-

қувватлашни
ташкил этиш

Юридик хизмат томонидан ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш

14

Иқтисодий
хавфсизликни
таъминлаш

Хавфсизлик хизмати томонидан қарз олувчиларнинг таҳлили

15

Рискларни
баҳолашни ташкил
этиш

Банкнинг рискларни бошқариш тизими асосида рискларни баҳолаш

16

Инвестицион

кредитлаш
имконияти
тўғрисидаги
хулосанинг
мазмунига
қўйиладиган
талаблар

Юридик хизмат, иқтисодий хавфсизлик ва гаров бўлинмаларининг ижобий
фикрлари мавжуд бўлганда: кредит миқдори, мақсади, муддати, тақдим этиш

тартиби, фоиз ставкаси, асосий қарз бўйича тўловларни кечиктириш, фоиз тўлаш
вақтлари, гаров, кредит ресурслари манбалари

17

Лойиҳанинг ташкил
этилиши ва
бажарилишини
мониторинг қилиш

талаблари

Кредит мониторингини амалга ошириш:

1) кредит бериш босқичида

-

маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан

назорат;

2) лойиҳани амалга ошириш давомида:

-

инвестиция босқичида

-

харажатлар ва уларни амалга ошириш муддатларининг

мувофиқлигини назорат қилиш;

-

ишга тушириш

босқичида

-

режалаштирилган иқтисодий кўрсаткичлар

мониторинги (лойиҳанинг ўзини

-

ўзи қоплаши мониторинги);

-

лойиҳанинг бориши

тўғрисида аниқ тасаввур ҳосил

қилиш

учун лойиҳани

амалга ошириш жойига

ташриф буюриш (Кредитнинг сифат тоифасини баҳолаш

ва профессионал хулосаларни тайёрлаш учун лойиҳанинг бориши тўғрисидаги
маълумотлардан фойдаланиш).

Банк томонидан молиялаштириладиган ҳар бир инвестиция лойиҳаси ўзига хос

бўлганлиги сабабли, таърифланган талаблар матрицаси ҳар бир аниқ ҳолатда
бизнесни кредитлаш жараёнининг барча қисмларига бир хил қўлланилмайди.

Стандарт фақатгина банклар томонидан кредитлаш жараёнини тартибга солиш,

талабларга риоя қилиш, барча зарур элементларни қамраб олиш, кредит ва банкнинг
бошқа рискларни камайтириш учун тавсия этилади.

Хулоса

ва таклифлар

Юқоридагилардан келиб чиқиб, қуйидагича хулоса қилишмиз мумкин:

инвестиция лойиҳаларини банклар томонидан узоқ муддатли кредитлаш рискини
камайтириш мақсадида кредит, уни қайтариш шакли, қарз олувчи, бизнес

-

режа

мазмуни, шартнома ҳужжатлари таркиби, лойиҳанинг самарадорлигини баҳолашни
ташкил этиш, функционал вазифаларини ажратиш, ҳуқуқий қўллаб

-

қувватлаш ва

ҳоказоларни таъминлаш учун талаблар мажмуи билан мос келиши керак.

Банклар томонидан иқтисодиётнинг реал секторидаги компанияларга

инвестицион кредит беришни стандартлаштириш кредит муассасалари фаолиятини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

15

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

бошқаришга замонавий жараёнли ёндашувга ўтиш билан бирга, бошқарувни
такомиллаштириш орқали ўз маҳсулотлари сифатини ошириш имконини ҳам беради.

Шундай қилиб, банк амалиётида инвестиция лойиҳаларини узоқ муддатли

кредитлаш стандартининг жорий этилиши инвестицион кредитлаш рискларини
минималлаштириш мақсадида кредитларни кўриб чиқиш ва беришнинг бизнес

-

жараёнини такомиллаштиради.

Фойдаланилган адабиётлар

I.

Норматив

-

ҳуқуқий асос:

Ўзбекистон республикаси президентининг “Коронавирус пандемияси

даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини
қўллаб

-

қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора

-

тадбирлари

тўғрисида” 2020 йил 22 апрель ПҚ

-4691-

сон қарори

;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги

“Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик
субъектларини қўллаб

-

қувватлашга доир қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида” ПФ

-

5978-

сонли

Фармони

.

II. Илмий асос:

1.

Тютин А.С. Тижорат банклари томонидан инвестиция лойиҳаларининг

самарадорлигини баҳолаш муаммолари // Самара давлат иқтисодиёт университети
ахборотномаси. РФ, 2010. № 3 (65). 117

-

122 б.

2.

Швец А.Ю., Литун В.В., Кораблев А.В. Банк соҳасида жараёнларни бошқариш

/ / Иқтисодиёт ва бошқарув. РФ, 2017. № 2 (136). 96

-

100 б.

3.

И.Камилова, “The role of standardization in a risk reduction of loans for

investment projects

”.

The first international conference of “Umid” foundation Alumni

“New generation of personnel for the modernizing Uzbekistan”, 2020

.

Библиографические ссылки

I. Норматив-х,укук,ий асос:

- Узбекистан республикаси президентининг "Коронавирус пандемияси даврида ах,оли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини куллаб-к,увватлаш учун ташци ёрдам маблагларини жалб к,илиш чора-тадбирлари тугрисида" 2020 йил 22 апрель ПК.-4691-сон царори;

- Узбекистан Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги "Коронавирус пандемияси даврида а^оли, ицтисодиёт тармоклари ва тадбиркорлик субъектларини цуллаб-цувватлашга дойр кушимча чора-тадбирлар тутрисида" ПФ-5978-сонли Фармони.

II. Илмий асос:

Тютин А.С. Тижорат банклари томонидан инвестиция лойихдларининг самарадорлигини ба^олаш муаммолари // Самара давлат ицтисодиёт университети ахборотномаси. РФ, 2010. № 3 (65). 117-122 б.

Швец А.Ю., Литун В.В., Кораблев А.В. Банк со^асида жараёнларни бошцариш // Ицтисодиёт ва бошцарув. РФ, 2017. № 2 (136). 96-100 б.

И.Камилова, 'The role of standardization in a risk reduction of loans for investment projects". The first international conference of "Umid" foundation Alumni "New generation of personnel for the modernizing Uzbekistan", 2020.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов