Анализ уровня использования объектов туристской рекреации в регионах и влияющих на них факторов

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
164-170
34
5
Поделиться
Мирзаев, А. (2018). Анализ уровня использования объектов туристской рекреации в регионах и влияющих на них факторов. Экономика и инновационные технологии, (3), 164–170. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10046
Абдуллажон Мирзаев, Ферганский государственный университет

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируются факторы, влияющие на эффективность использования туристско-рекреационных объектов на основе изучения состояния использования этих объектов в регионах страны. На основе проведенных анализов использования рекреационных объектов в регионах дается выводы, рекомендации и предложения по повышению эффективности рекреационных объектов.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

1

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ҲУДУДЛАРДА ТУРИСТИК РЕКРЕАЦИЯ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ДАРАЖАСИ ВА УЛАРГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛИ

Мирзаев Абдуллажон Топилович,

Фарғона давлат университети тадқиқотчиси

E-mail:

abdubehr@mail.ru

Аннотация:

Мақолада

мамлакатимиз ҳудудларида мавжуд туристик

-

рекреация объектларидан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш асосида ушбу
объектлардан фойдаланиш самарадорлигига таъсир этувчи омиллар таҳлил
қилинган.Шунингдек, ҳудудларда рекреация объектларидан фойдаланиш таҳлили
асосида мавжуд рекреация обектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
бўйича хулоса, тавсия ва таклифлар берилган.

Аннотация:

В

статье

анализируются

факторы,

влияющие

на

эффективность использования туристско

-

рекреационных объектов на основе

изучения состояния использования этих объектов в регионах страны. На основе
проведенных анализов использования рекреационных объектов в регионах дается
выводы, рекомендации и предложения по

повышению эффективности

рекреационных объектов.

Abstract:

The article analyzes the factors affecting to the efficiency of the use of

these facilities based on the study of the current state of tourist-recreational facilities in the
regions of the country. It also provides conclusions, recommendations and suggestions on
increasing the efficiency of the use of recreation facilities based on the analysis of the use
of recreational objects in the regions.

Калит сўзлар:

туризм соҳаси, рекреация, рекреацион туризм, , рекреацион

туризм объектлари, рекреацион хизматлар, туризм кластери, рекреацион
инфратузилма, минтақавий туризм сиёсати.

Кириш

Мамлакатимиз ҳудудларида миллий туристик корхоналари туристик хизматлар

бозорида катта тажриба ва салоҳиятга эга бўлган кучли рақобатчилар билан
биргаликда

фаолият

олиб

бормоқда.

Шу

сабабли,

туризм

тармоғини

ривожлантиришга

қаратилган

стратегия,

мамлакатда

туристик

ҳудудлар

рақобатбардошлигини ошириш ва ривожлантиришга йўналтирилиши лозим.

Ўзбекистонда

туризмни

ривожлантириш

ва

унинг

самарадорлигини

оширишнинг асосий омилларидан бири мамлакатда ҳукм сураётган тинчлик,
хавфсизлик,

сиёсий

ва

ижтимоий

-

иқтисодий

барқарорликдир.

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2016 йил 2

декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг

туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

Фармони соҳа ривожида янги қадам бўлди[1].

Ўзбекистон минтақаларида туристик кластерларнинг шакллантирилиши

туристик

-

рекреацион ресурслардан тўлиқ фойдаланиш замирида янги туристик

фирмалар очилишига ва мавжудларининг ишини янада фаоллаштиришга туртки
беради ҳамда янги турдаги туристик маҳсулотларнинг яратилишига асос бўлади.

Туристик

-

рекреацион кластер жараён туристик маҳсулотнинг хизматлар

бозоридаги ривожланиш фаолиятига таъсир этувчи зарурий омил ҳисобланиши


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

2

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ҳамда

бугунги кунда ҳар қандай туристик фирманинг асосий мақсади рақобат

шароитида истеъмолчини ўз хизмат турларига жалб қилишни тақозо

қилади[6].

Рекреацион туризм фаолиятини ривожлантириш, рекреантларга хизмат

кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, рекреацион туризм тизимига кенг қамровли
туристларни жалб этиш, ҳудудга хорижий ва маҳаллий туристларни кенг жалб қилиш
учун қулай шароитлар яратиш, замонавий

инфратузилмани жадал ривожлантиришни

таъминлаш, кўрсатилаётган туристик, меҳмонхона ва транспорт хизматларини
кенгайтириш

ва

сифатини

ошириш

мақсадида

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2017 йил 5 декабрдаги “Чорвоқ” эркин туристик зонасини ташкил
этиш тўғрисидаги ПФ

-5273-

сонли фармонини бугунги кунда рекреацион туризм

соҳасида амалга оширилаётган тизимли ишларнинг намунаси сифатида кўришимиз
мумкин. Фармонда Ўзбекистон Республикасида иш ўринлари яратиш, иқтисодиётни
диверсификация қилиш, ҳудудларни жадал ривожлантириш, валюта тушумларини
кўпайтириш, аҳолини даромадлари ва турмуш даражасини ошириш каби энг муҳим
ижтимоий

-

иқтисодий вазифаларни яқин истиқболда ҳал қилиш учун кенг салоҳиятга

эга бўлган рекреацион туризм соҳасини ривожлантириш борасида изчил чора

-

тадбирлар амалга оширилиши назарда тутилган [2].

Ўзбекистонда

ҳудудларнинг

туристик

рақобатбардошлигини

оширишга

қаратилган янгича назарий ёндашувларни ишлаб чиқишга бўлган эҳтиёж дунё
тажрибасини ўрганиб чиқишни талаб этмоқда. Ушбу муаммога оид илмий ишларда
ҳудудий рақобатбардошликни ошириш бўйича турли хил назарий қарашлар мавжуд.
Бу борада тўпланган назарий ва амалий тажрибаларни таҳлил қиладиган бўлсак,
инновацион

ёндашувларга

асосланган

ҳудудий

кластерлар

ҳудуд

рақобатбардошлигини оширишнинг энг самарали воситаларидан бири ҳисобланади

[3].

Туристик

-

рекрецион бизнесга нисбатан кластерли ёндашувдан фойдаланиш

қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш учун мўлжалланган:

-

кластерларни ривожлантириш муаммоларига аналитик тадқиқотлар, унинг

тузилиши, стратегик мақсад ва устувор йўналишларини аниқлаш;

-

инновацияларни

алмашиш

учун

ахборот

-

коммуникация

муҳитини

ривожлантириш, манфаатдор ташкилотларни кластер доирасида биргаликдаги
фаолиятига жалб қилиш;

-

кластер иштирокчиларини халқаро бозорларга чиқаришни осонлаштириш учун

қўшма маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва дастурларини амалга ошириш;

-

касб

-

ҳунар

таълими

муассасалари

ўқув

дастурларини

тузиш

ва

ривожлантириш, ходимларнинг касбий тайёргарлигини ошириш, илмий ва услубий
семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш [8].

Туристик кластер

-

бу ҳудуднинг рекреацион салоҳиятидан самарали

фойдаланиш асосида ҳудудий туризм тизимининг рақобатдошлигини таъминлаш
мақсадида туристик маҳсулотни шакллантириш ва сотишнинг технологик жараёнида
бевосита ва билвосита қатнашувчи ва давлат бошқарув органлари, таълим
муассасалари, илмий тадқиқот институтлари билан ўзаро узвий алоқада бўлган,
географик жиҳатдан яқин жойлашган ташкилотлар ҳамда уларнинг ўзаро
ҳамкорлигидаги ижтимоий

-

иқтисодий муносабатлари мажмуидан иборат очиқ

иқтисодий тизимдир [9].

Минтақа

-

туристик

-

рекреацион кластерининг асосий омили бўлиб, туризмни

инновацион ривожлантиришда ҳал қилувчи роль

ўйнайдиган туристик

-

рекреацион

ресурслар ҳисобланади. Бундай ресурслар қаторига: туристик намойиш учун табиий,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

3

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

тарихий, ижтимоий

-

маданий ва бошқа объектлар киради.

Минтақада мавжуд бўлган

туристик ресурслар асосида туристик маҳсулотлар шакллантирилади ҳамда бутун
минтақа миқёсида туризмни ривожлантириш кўрсаткичлари башорат қилинади

[5].

Рекреацион тизим –

дам олувчилар гуруҳи, табиий ва маданий мажмуалар,

техник тизим, хизмат кўрсатувчилар, бошқарув органлари каби рекреацион
эҳтиёжларни таъминлаш гуруҳларини ўз ичига олган ижтимоий

-

демоэкологик тизим

ҳисобланади. Барқарор рекреацион тизимни яратишда қуйидаги омиллар:

эҳтиёж,

фаолият йўналиши, тизимнинг яратилиш зарурати ва унинг элементлари, тизимни
ташкил этувчи ички ва ташқи алоқалар каби муҳим ўрин тутади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Бутунжаҳон

туризм

ташкилоти

(

БТТ)

томонидан

туристик

ҳудудни

соғломлаштириш, ўқув жараёни ёки дам олишни ташкил этиш учун зарурий
ихтисослашган иншоотлар ва хизматларнинг катта турига эга бўлган ҳудуд сифатида
эътироф этилса, Россиялик олим Н.И.Кабушкин “туристик ҳудуд” сифатида: “туристик
сегмент ёки меҳмон саёҳат мақсади сифатида танлайдиган географик ҳудуд”
тушунилиши лозимлигини айтиб ўтган [6; с

-644].

А.А.Минс ва В.С.Преображенскийлар фикрига кўра инсониятнинг ландшафтларга

муносабати рекреацион тизимнинг шаклланишида муҳим ўрин тутади. Масалан,
курорт, дам олиш, даволаниш каби рекреацион фаолиятлар муҳим специфик
талабларга, яъни табиат мажмуаларининг узлуксизлиги ва тўла компонентларга
эгалигига таянади.

Рекреацион фаолият инсон фаолиятининг барча турлари билан боғлиқ бўлиши

баробарида ўзининг специфик қирраларига ҳам эга. Масалан, Ю.Вединин фикрича,
рекреацион фаолиятни умуминсоний, миллий, шаҳар ва қишлоқларга хос
қадриятлар, маданиятнинг этник гуруҳларига хос қирраларини англашга
кўмаклашишини таъкидлаган[4].

Фикримизча, ҳудудларда туристик рекреация фаолиятини ривожлантириш

ҳамда туристик рекреацион кластерни яратиш бугунги кунда туризм соҳасидаги
самарадорлик жиҳатидан юқори натижалар кутилаётган фаолият туридир. Бу борада,
ҳудудларда

туристик

рекреация

объектларидан

фойдаланиш

даражасини

такомиллаштириш ва уларга таъсир этувчи омиллар таҳлилидан келиб чиқиб,
минтақаларда рекреацион туризм объектларидан мувозанатли фойдаланишнинг
режа ва дастурларни ишлаб чиқишни талаб этади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот давомида мамлакатимиз ҳудудларида мавжуд туристик

-

рекреация

объектларидан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш асосида ушбу объектлардан
фойдаланиш самарадорлигига таъсир этувчи омиллар таҳлил қилинди ва тадқиқот
методологияси сифатида статистик таҳлил ва иқтисодий

-

математик усулларидан

фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Ҳудудларнинг рекреацион салоҳиятини баҳолашда, биринчи навбатда, мавжуд

рекреация объектларининг миқдори ва сифатига асосий эътибор қаратилади, бироқ
бугунги кунда республикамиз ҳудудларида рекреация объектлари билан боғлиқ
кўрсаткичлар статистикаси юритилмаётганлиги ушбу йўналишдаги ресурсларни реал
баҳолаш имконини бермайди. Шу сабабли, Фарғона вилояти Бирлашган касаба
уюшмалари федерацияси томонидан 2015

-

2017 йилларда федерация орқали асосий

рекреация объектлари ҳисобланган санаторийлар ва пансионатларга юборилган дам
олувчилар бўйича кўрсаткичлар ўрганиб чиқилди [10] (1

-

жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

4

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

1-

жадвал

2015-

2018 йилларда рекреация объектларига юборилган дам олувчилар сони ва

дам олиш учун йўналтирилган маблағлар

Кўрсаткичлар

Йиллар

Ўзгариш, % да

(

2017 йилда 2015

йилга нисбатан)

2015 йил

2016

йил

2017 йил

2018

йил*

1

Санаторийлар сони, та

11

13

14

14

127,3

2

Пансионатлар сони, та

1

1

1

1

100,0

3

Ажратилган йўлланмалар сони,
дона

4167

4443

4686

4709

112,4

4

Йўлланмалар учун тўловлар
миқдори, млн сўм

1160,7

1394,1

1657,8

1906,3

142,8

Изоҳ: 2018 йил*

-

кутилаётган прогноз кўрсаткич

Манба: Фарғона вилояти Бирлашган касаба уюшмалари федерацияси маълумотлари асосида муаллиф

томонидан ишлаб чиқилди.

Фарғона вилояти Бирлашган касаба уюшмалари федерацияси томонидан 2015

йилда рекреация объектларига дам олиш учун юборилган дам олувчилар сони 4167
нафарни ташкил этган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич 4443 нафарни, 2017 йилда 4686
нафарни ташкил этган. 2018 йилда бу кўрсаткич прогнози сирғалишлар усулидан

фойдаланган ҳолда 4709 нафарга етишини кўрсатмоқда. 2015

-

2017 йилларда дам

олувчилар сони 12, 4 фоизга ортган.

Кўрилаётган даврда дам олувчилар томонидан йиллар бўйича мос равишда

1160,7 млн сўм, 1394,1 млн сўм, 1657,8 млн сўм ва 1906,3 млн сўм маблағ
сарфланган. 2017 йилда 2015 йилдаги кўрсаткичга нисбатан ўсиш 42,8 % ни ташкил
этган.

Ҳар икки кўрсаткични вақт омилига боғлиқ равишда корреляцион таҳлил

қилинганда корреляция коэффициенти дам олувчилар сони бўйича 0,999327 га,
сарфланган маблағ ҳажми бўйича 0,999381 га тенг бўлган.

Регрессион таҳлил натижалари дам олувчилар сонининг ўзгариши

y = 259,5t +

3913

қонуният асосида (R² = 0,998), дам олиш учун қилинган харажатлар

y = 248,5 t +

907,1

қонуният асосида (R² = 0,998) юз берганлигини кўрсатади (1

-

расм).

1-

расм.

Фарғона вилояти Бирлашган касаба уюшмалари федерацияси томонидан

2015-

2018 йилларда рекреация объектларига юборилган дам олувчилар сони ва

дам олиш учун йўналтирилган маблағларнинг омилли боғланишлар таҳлили

натижалари

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

5

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

2-

жадвал

2016-

2020 йилларда рекреация объектларига юбориладиган дам олувчилар сони ва

дам олиш учун йўналтириладиган маблағларнинг башорат кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар

Йиллар

2016 йил

2017

йил

2018

йил

2019

йил

2020 йил

Ҳақиқатда

Прогноз

1

Ажратилган йўлланмалар сони,
дона

4443

4686

4709

5210,5

5470

2

Йўлланмалар

учун

тўловлар

миқдори, млн сўм

1394,1

1657,8

1906,3

2149,6

2398,1

Манба: Фарғона вилояти Бирлашган касаба уюшмалари федерацияси маълумотлари асосида муаллиф

томонидан ишлаб чиқилди.

Жадвалдаги

ҳосила

кўрсаткичлардан

кўринадики,

ажратиладиган

йўлланмалар сони ҳамда йўлланмалар учун тўловлар миқдори яқин келажакда
барқарор ўсиши кутилади.

Фарғона вилояти Бирлашган касаба уюшмалари федерацияси томонидан 2016

йилда 4443 дона йўлланмалар ажратилган бўлса, 2017 йилда 4686 донани ташкил
этган. Экстрополяция усули ёрдамида 2018 йилга ажратиладиган йўлланмалар сони
4709 донани ташкил этиши аниқлаб олинди. Регрессия тенгламаси 2019 йилга
ажратиладиган йўлланмалар сони 5210,5 донани, 2020 йилда эса 5470 донани ташкил
этишини кўрсатади.

Йўлланмалар учун тўловлар миқдори ҳам мос равишда ўсиб борганлигини

кузатишимиз мумкин. 2016 йилда 1394,1 млн. сўмни ташкил этган бўлса, 2017 йилда
эса 1657,8 млн. сўмни ташкил этган. Истиқбол

кўрсаткичларда 2018 йилда 1906,3

млн. сўм, 2019 йилда 2149,6 млн. сўм ва 2020 йилда эса 2398,1 млн. сўмни ташкил
этади.

Хулоса ва таклифлар

Туристик рекреация объектларидан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш асосида

қуйидаги хулосалар олинди:

-

туристик рекреация объектларини ривожлантириш стратегияси ушбу

хизматлар бозорининг ривожланиш тенденциялари ва хусусиятларидан келиб чиқиб
ишлаб чиқилиши лозим;

-

хизматлар бозорининг ушбу сегментининг барча элементлари ҳамда ундаги

жами муносабатлар ва жараёнларни интеграциялашган комплекс тузилма орқали
тартибга солиш мақсадга мувофиқ;

-

рекреацион

туризм

бозорининг

самарали

ривожланиши

соҳага

инвестицияларни жалб қилишда давлат ва хусусий бизнес ҳамкорлиги
механизмларининг такомиллаштирилишига боғлиқ;

-

рекреация объектлари жойлашган ҳудудда қулай иқтисодий муҳитнинг

яратилиши билан бирга минтақавий туризм бозори субъектлари ўртасида ҳамкорлик
алоқаларининг институционал асосларини такомиллаштириш лозим;

-

рекреацион туризм бозори самарали ривожланишининг муҳим омилларидан

бири ундаги ижтимоий

-

иқтисодий муносабатларнинг зарурий ахборотлар билан

таъминланганлик даражасидир;

-

бирон бир рекреацион

-

туристик ҳудудни самарали ривожлантириш хусусий

бизнес субъектлари ва давлатнинг ўзаро мақсадли ҳамкорлиги орқали эришилади


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

6

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ҳамда

ҳозирги инновацион иқтисодиёт шароитида ушбу ҳамкорликнинг самарали

услуби ҳудудий рекреацион

-

туристик кластерни шакллантириш ҳисобланади.

Республикамизнинг туризм салоҳияти яқин беш йил ичида сезиларли даражада

ривожланди. Бунга энг асосий сабаб –

Президентимиз бошчилигида ҳукумат

аъзолари, Туризмни ривожлантириш Давлат Қўмитаси, олимлар, соҳа мутахассислари
ва тадбиркорларнинг туризм соҳасини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссалари
натижасидир. Шу билан биргаликда соҳа ривожига тўсқинлик қилаётган бир қатор
камчиликлар мавжуд бўлиб, бу камчиликларни қуйидаги таклифлар орқали бартараф
этиш тавсия қилинади:

-

рекреацион туризм йўналишида ҳудудларимизга Хитой, Япония, Ҳиндистон,

Жанубий Корея мамлакатларидан ташриф буюраётган туристларга мазкур давлатлар
тилида сўзлаша оладиган гидлар етишмаётганлигини ҳисобга олиб хитой, япон, ҳинд,
корейс тилида сўзлаша оладиган гидларни тайёрлаш лозим;

-

ҳудудларда рекреацион

-

туристик ресурслар ва объектлар мавжудлигига

қарамасдан, улардаги инфратузилмалар ҳалигача ривожланмаган. Мисол учун,
Тошкент вилояти, Фарғона вилояти, Жиззах вилояти ҳудудларида экотуризм ҳамда
рекреацион туризмни ривожлантириш ресурслари мавжуд бўлган ҳолда ҳанузгача
керакли инфратузилмалар (меҳмонхона, курорт ва ҳоказо) талаб даражасида барпо
қилинмаган. Мазкур муаммога жиддий ёндашган ҳолда тезкорлик билан уни ҳал
қилиш учун ечим топиш керак;

-

ҳудудларда рекреация объектларига ташриф буюраётган сайёҳларнинг ёш

таркибида кексалар асосий қисмни ташкил қилмоқда. Бунга сабаб

-

рекреацион

туристик

объектлари

атрофида

ёшларни

жалб

этувчи

кластерларнинг

етишмаслигидир. Шунинг учун, ҳудудларда ёшларни жалб қилувчи туристик
инфратузилмаларни (жумладан, хостеллар, анимацион ва кўнгилочар ўйинлар)
яратиш лозим;

-

ҳудудларимизга рекреацион туризм йўналишида ташриф буюраётган

сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида енгил автомобилларни ижарага берувчи
корхоналар тармоғини кенгайтириш. Бу эса, ҳудудларнинг туризм жозибадорлигини
ошириш билан биргаликда рекреацион туристик хизматларнинг кўпайишига қулай
замин яратади;

-

ҳудудларнинг рекреацион туризм салоҳиятини фақатгина БТТ (Бутунжаҳон

туризм ташкилоти) интернет сайтида (

www.unwto.org

) реклама қилинмасдан, бошқа

энг кўп кириладиган интернет сайтлари(

yellow page

)да ҳам реклама қилинса

мақсадга мувофиқ бўлади.

Шунингдек, ҳудудларда рекреацион туризм объектларини ривожлантиришни

моделлаштириш ва моделдаги барча омилларни комплекс тарзда ривожлантириш
истиқболда рекреацион туризм соҳасини ривожланиши учун таъсир қиладиган
мураккаб дастур, метод ва йўналишларни ифодаловчи самарали минтақавий
сиёсатни шакллантиришга кўмак беради.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги

“Ўзбекистон

Республикасининг

туризм

соҳасини

жадал

ривожлантиришни

таъминлаш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-

4861 сонли Фармони. Ўзбекистон

Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 49

-

сон, 558

-

модда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

7

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5

-

декабрдаги “Чорвоқ”

эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисидаги

ПФ

-5273-

сонли Фармони.

//

Халқ

сўзи

,

2017 йил 6 декабрь, № 245 (6939)

3.

Асланова

Д.

,

Алимова

М.

”Самарқанд вилоятида ҳудудий туристик кластер

шаклланишининг концептуал асослари”.

// Biznes -

эксперт. №9 (105). 2016 й.

4.

Якубов Ў.Ш., Ваҳобов Х. Рекреацион география асослари.

-

Т.: “Fan va

texnologiya”, 2012, 18

-19-

бетлар.

5.

Сафаров Б.Ш “Миллий туристик хизматлар бозорини инновацион

ривожлантиришнинг

методологик

-

услубий

асосларини

такомиллаштириш”

докторлик диссертацияси автореферати. Самарқанд

-2016. 18-

бет.

6.

Мирзаев А.Т. Рекреацион

-

туризм кластерларини яратиш ёҳуд улар орқали

ҳудудларда сайёҳлик тизимини ривожлантириш истиқболлари.

// Biznes-

эксперт

.

№12, 2017 й. 22

-

б.

7.

Кабушкин. Н.И. Менежмент туризма: Учеб.пособие –

Мн: БГЭУ.1999,

-

644с.

8.

Дутова Т.И.

“Роль современного туристско

-

рекреационного кластера в сфере

услуг”. Российское предпринимательство.

- 2010. -

№8, Вып.2(165).

-

С.147

-152.

9.

Алимова М.Т. “Ҳудудий туризм бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва

тенденциялари (Самарқанд вилояти мисолида)”. Иқтисод фанлари доктори илмий
даражасини олиш учун ёзилган диссертация. Самарқанд

-2017. 61-

б.

10.

Фарғона

вилояти

Бирлашган

касаба

уюшмалари

федерацияси

маълумотлари.

11.

www.wikipedia.org

сайти.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги "Узбекистан Республикасининг туризм сохдсини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тугрисида"ги ПФ-4861 сонли Фармони. Узбекистан Республикаси крнун ^ужжатлари туплами, 2016 й., 49-сон, 558-модда.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 5-декабрдаги "Чорвок," эркин туристик зонасини ташкил этиш тугрисидаги ПФ-5273-сонли Фармони. //Халц сузи, 2017 йил 6 декабрь, № 245 (6939)

Асланова Д., Алимова М. "Самарканд вилоятида кудудий туристик кластер шаклланишининг концептуал асослари". // Biznes -эксперт. №9 (105). 2016 й.

Якубов У.Ш., Вахрбов X. Рекреацион география асослари. - Т.: "Fan va texnologiya", 2012,18-19-бетлар.

Сафаров Б.Ш "Миллий туристик хизматлар бозорини инновацион ривожлантиришнинг методологик-услубий асосларини такомиллаштириш" докторлик диссертацияси автореферати. Самарцанд-2016.18-бет.

Мирзаев А.Т. Рекреацион-туризм кластерларини яратиш ёх,уд улар орцали Кудудларда сайёхдик тизимини ривожлантириш истик,боллари. // Biznes-эксперт. №12, 2017 й. 22-6.

Кабушкин. Н.И. Менежмент туризма: Учеб.пособие - Мн: БГЭУ.1999, - 644с.

Дутова Т.И. "Роль современного туристско-рекреационного кластера в сфере услуг". Российское предпринимательство. - 2010. - №8, Вып.2(165). - С.147-152.

Алимова М.Т. "Худудий туризм бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва тенденциялари (Самарканд вилояти мисолида)". Ицтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. Самарк.анд-2017. 61-6.

Фартана вилояти Бирлашган касаба уюшмалари федерацияси маълумотлари.

www.wikipedia.org сайти.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов