“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil
33
2/2020
(№
00046)
КОРХОНАЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ
ТАЪМИНЛАШДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ТАҲЛИЛИНИНГ
РОЛИНИ ОШИРИШ
Акрамов Абдулла Баҳодир ўғли
Тошкент молия институти таянч докторанти (PhD)
Ўзбекистон, 100000, Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 60A
E-mail:
Аннотация.
Мазкур мақолада корхоналарни банкротлик ҳолатидан чиқариш ва
молиявий соғломлаштириш (санация) шароитида молиявий таҳлилнинг усулларидан
оқилона фойдаланиш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар берилган.
Калит сўзлар
:
Мулкчиликда давлат улуши, молиявий соғломлаштириш, қайта
ташкил этиш, молиявий таҳлил,
молиявий мустақиллик, ликвидлик.
Аннотация.
В данной статье даны научные предложения и практические
рекомендации по рациональному использованию методов финансового
анализа в условиях
вывода из состояния банкротства и финансового оздоровления (санации).
Ключевые слова:
Государственная доля в имуществе, финансовое оздоровление,
реорганизация, финансовый анализ, финансовая независимость, ликвидность.
Кириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев
хусусий сектор ва
рақобат ривожланиб бораётган соҳаларда давлатнинг иштирокини кескин
камайтириш
,
давлат улушига эга 3 мингга яқин корхонани инвентаризация қилиш
зарурлиги бўйича аниқ
вазифаларни
белгилаб
берди
.
Бу муҳим вазифаларни ижро этиш мақсадида Республикамиздаги 2965 та
давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти танқидий ўрганилиб,
давлат мулкини
бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклифлар шакллантирилди.
Жумладан,
агентлик томонидан давлат активларини самарали бошқариш, иқтисодиётда давлат
иштирокини кескин камайтириш, корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини
жорий этишга қаратилган 9 та норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган ва
умумхалқ муҳокамасига қўйилган.
Бу ҳужжатлар
билан 20
20-
2025 йилларда
Ўзбекистон Республикасининг Давлат иштирокидаги корхоналарга эгалик қилиш,
уларни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш назарда тутилмоқда.
Иқтисодиётдаги давлат иштирокининг аниқ мезонлари белгиланмоқда. Натижада
мамлакат тарихидаги йирик хусусийлаштириш дастури тасдиқланиши кутилмоқда.
Мазкур дастурга биноан 1115 та давлат улуши мавжуд бўлган корхоналар хусусий
секторга сотилиши режалаштирилган.
[1.,б.1]
Давлат активларини бошқариш агентлигининг асосий вазифалари
сифатида
таҳлил асосида давлат иштирокидаги фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар
кўриб ишлаётган корхоналарни аниқлаш, уларни молиявий соғломлаштириш ҳамда
фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга
оширишда иштирок этиш
белгилаб
қўйилган
.
[2.,б.1]
Юқоридаги долзарб ва муҳим вазифаларни амалга ошириш Ўзбекистон
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil
34
2/2020
(№
00046)
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида
таъкидланганидек,
йирик саноат корхоналарида янги инвестицион лойиҳаларни
амалга ошириш билан бирга, ушбу корхоналарни халқаро молия бозорининг
тўлақонли иштирокчисига айлантириш
вазифаси
қўйилган. Бунинг учун 2020 йилда
халқаро стандартлар асосида молиявий ҳисоботларни тузиш, захираларни қайта
ҳисоблаш, корпоратив ошкораликни татбиқ
этиш каби ишларни
якунлаш зарурлиги
белгилаб қўйилган
. [3
.,б.14]
Мамлакатимизда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш чора
-
тадбирларида белгиланганидек, Давлат активларини бошқариш агентлиги 2020
йилдан бошлаб, давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат
корхоналарининг
МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий
ҳисоботни тайёрлашга ўтиш жадвали
ҳар йили тасдиқланиши ва 1 июнга қадар
расмий веб
-
сайтида эълон қилинишини таъминлаш вазифаси қўйилган
. [4
.,б.1]
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Проф. Пардаев М.Қ.нинг
фикрича молиявий барқарорлик коэффициентлари
гуруҳи компания эгалари ва кредиторлар ўртасидаги таваккалчиликнинг қандай
тақсимланганлигини кўрсатади. Унда молиявий қарамлик ва молиявий мустақиллик,
активларнинг қарамлик коэффициенти, фоизни қоплаш коэффициенти каби
коэффициентлардан фойдаланиш таклиф қилинган.
[5.
,б.52
]
Иқтисодчи олим Б.Ж.Хакимов корхоналарнинг жами активлари таркибида пул
маблағлари энг муҳим молиявий актив сифатида тан олинишини эътироф этади.
Демак корхонанинг тезкор ликвидлиги яъни жорий активлари билан жорий
мажбуриятларини қоплаш коэффициенти айнан пул маблағларига боғлиқ бўлган
муҳим иқтисодий кўрсаткичдир.
[6
.,б.2
]
Шуни таъкидлаш лозимки,
корхоналарда молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартларини жорий этиш, уларни банкротликдан чиқариш ва молиявий
соғломлаштириш моделини танлаб олинишига бевосита боғлиқдир.
Халқаро
тажрибани тадқиқ эиш натижаларининг гувоҳлик беришича, ҳозирги кунда иқтисодий
ночор корхоналарни соғломлаштиришни
меъёрий
-
ҳуқуқий тартибга солиш
бўйича
жаҳонда 2 та йўналиш амал қилмоқда: Биринчи йўналишнинг моҳияти шундан
иборатки (AҚШ, Франция ва бошқа давлатларда) ривожланаётган давлатлардаги
банкротликка оид ҳуқуқ нормаларида ночор аҳволга тушган корхонани имкон қадар
сақлаб қолиб, уни ночор аҳволдан чиқаришга кўпроқ эътибор берилади.
Бундай
тажриба Республикамиз иқтисодиётида қўлланилган бўлиб, иқтисодий ночор
корхоналарни тижорат банкларининг балансига ўтказилиб, уларни молиявий
соғломлаштириш чора
-
тадбирлари кўрилган.
Қонунчиликдаги иккинчи йўналиш бўйича (Aнглия, Германия ва бошқа
давлатларда)
банкротликка оид қонунчиликнинг моҳияти асосан ночор аҳволга
тушган корхонани тезроқ тугатиб (банкрот қилиб), унинг кредиторлари қарзини
қайтаришга қаратилган бўлади.
[7
.,б.252]. Мазкур тажрибадан иқтисодиётимизнинг
ҳозирги ривожланиш даврида фойдаланиш мўлжалланмоқда. Бунда корхоналарни
қайта ташкил қилиш, уларнинг мулк шаклини ўзгартириш, хусусан хорижий
инвестицияларни жалб этиш бўйича стратегик режалар тузилмоқда.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil
35
2/2020
(№
00046)
Тадқиқот методологияси
Мазкур мақолада илмий билишнинг анализ ва синтез, индукция ва
дедукция, тизимли ёндашув, статистик
ва молиявий таҳлил ҳамда иқтисодий
-
математик усуллардан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар
Молиявий аҳволи ночор бўлган ва молиявий соғломлаштирилиши талаб
этиладиган корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлил
қилиш
учун ҳукуматимизнинг
амалдаги қарорига биноан қуйидаги асосий кўрсаткичлар (мезонлар) қўлланилади:
[8
.,б.8]
-
тўлов қобилияти ёки қоплаш коэффициенти;
-
ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти;
-
активларнинг ва харажатларнинг рентабеллилик коэффициенти
.
Шунингдек, қуйидаги қўшимча кўрсаткичлардан
ҳам
фойдаланиш тавсия
этилган
:
-
ўз ва қисқа муддатли
қарз маблағларининг нисбат коэффициенти
;
-
ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти
;
-
асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти.
Тўлов қобилияти (қоплаш) коэффициенти корхонанинг баҳоланувчи қисқа
муддатли
мажбуриятларини
тўлаш
имкониятларига
эгалигини
кўрсатади.
Коэффициентнинг камайиши корхона тўлов имкониятларининг пасайганлигини
кўрсатади.
Коэффициент қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Т
қ
к
=
Жорий (айланма)
активлар
=
А
2
,
бунда:
Жорий
мажбуриятлар
П
2
-
У
мм
А
2
—
жорий (айланма) активлар (ишлаб чиқариш захиралари, тайёр маҳсулот,
пул маблағлари, дебиторлик қарзлари ва бошқалар), баланс активининг II бўлим, 390
-
сатри;
П
2
—
мажбуриятлар, баланс пассивининг II бўлим, 770
-
сатри;
У
мм
—
узоқ муддатли мажбуриятлар, баланс пассивининг II бўлим, 490 сатри.
Тўлов
қобилияти коэффициентининг энг паст нуқтаси (мезони)
ҳисобот даври
якунида
1,25
коэффициентдан кам
бўлса,
корхона тўловга қодир эмас, деб
баҳоланади.
Иқтисодчи олим М.Рахимов, тўлов қобилияти (қоплаш) коэффициентини
жорий ликвидлилик даражаси коэффициенти (Кл) деб номлаган ва уни аниқлаш учун
оборот активларни жорий мажбуриятларга бўлишни таклиф этган. Бунда
муаллифнинг “жорий активлар ликвидлиги” атамасини қўллаганлиги иқтисодий
моҳиятига кўра формуланинг мазмунини ўзида тўлиқ акс эттирган.
[7
.,б.256]
Фикримизча, амалдаги низом ва регламент бўйича эса бу атамани “тўлов
қобилияти” деб номланиши ўз моҳиятини тўлиқ очиб беролмайди, деб ўйлаймиз.
Бунинг боиси, тўлов қобилияти нафақат жорий, балки узоқ муддатли активлар бўйича
ҳам тўловларни ўз ичига қамраб олиши билан изоҳланади.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil
36
2/2020
(№
00046)
Активлар
ва харажатларнинг
рентабеллик коэффициенти корхонанинг молия
-
хўжалик фаолиятининг фойдалилик (зарарлилик) даражасини кўрсатади.
Мамлакатимизда халқаро амалиётни инобатга олган ҳолда активлар
рентабеллиги коэффициенти ҳисобот йили
якунига кўра қуйидаги формула асосида
ҳисобланади:
А
рк
=
С
тф
,
бу
нда:
Ў
б
С
тф
–
солиқ тўлагунга
қадар фойда
;
Ў
б
—
баланс
активи ёки пассивининг жами суммаси.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, юқоридаги формулани ҳисобот йилининг соф
фойдаси(тақсимланмаган фойда)га нисбатан ҳисоблаш бу коэффициентнинг
аниқлигини оширишини ва корхона ихтиёрида қоладиган қайта инвестициялаш ёки
истеъмол жамғармасини шаффоф ҳолда кўрсатиб беради
,
чунки солиқ тўлагунча
бўлган фойда бу ҳали корхонанинг рентабеллигини тўлақонли ўзида мужассам эта
олмайди.
Агар ҳисобот даври учун рентабеллик коэффициентлари нолдан паст (манфий
кўрсаткич) чиқса, корхона зарар кўриб ишлаётган;
0,05 дан паст чиқса, корхона
паст
рентабелли (монопол корхоналардан ташқари) ҳисобланади.
Проф
.
Б.А.Хасановнинг таклифича активлар рентабеллигини аниқлаш бозор
муносабатлари шароитида жуда муҳимдир. Бунинг учун қимматли қоғозларнинг
иккиламчи бозорини ривожлантириш зарур, чунки ривожланган мамлакатларда
капитал рентабеллиги акциядорлик капиталининг рентабеллиги билан ўлчанади. Уни
ҳисоблаш учун муаллиф Дюпон
формуласи ва пирамидасидан фойдаланишни таклиф
қилади. Бунга иккита омил таъсир қилади. Биринчи омил капиталнинг
даромадлилиги бўлса, иккинчи омил капиталнинг айланувчанлик коэффициенти
ҳисобланади.
[9
.,б.
47]
Хўжалик юритувчи субъектлар рентабеллигини ҳисоблашни унинг мол
-
мулкига
ва капиталига нисбатан ҳисоблашни проф.Акрамов Э.А., Тўлахўжаева М.М., Ли А.Н. ва
бошқалар ҳам тавсия қилишган.
Ушбу формула қуйидаги кўринишга эга:
Корхонага
тегишли капитланинг
рентабеллик
коэффициенти
=
Корхонанинг соф фойдаси
[10
.,б.97].
Корхонага тегишли
капитланинг ўртача қиймати
Ўз ва қисқа муддатли қарз маблағларининг нисбат коэффициенти (жорий
молиявий мустақиллик) қарз маблағларини ўз маблағлари манбалари билан
қоплаш(қайтариш) даражасини белгилайди.
Мазкур коэффициент қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Ў
қк
=
П
1
П
2
-
У
мм
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil
37
2/2020
(№
00046)
Ушбу коэффициент ҳисобот даври якунида 1 дан паст қийматга эга бўлса, бунда
корхонанинг молиявий аҳволи барқарор эмаслиги маълум бўлади
.
Шу ўринда
таъкидлаш зарурки, амалдаги бухгалтерия ҳисобининг юритилиши баланснинг пассив
томонидаги I бўлимда акс эттирилган “устав капитали”нинг доимий ўсиб боришига
мос келмайди.
Бунинг сабаби корхонанинг устав капитали у ташкил этилган вақтда
шакллантирилади ва кейинги даврларда асосий ва айланма капиталнинг кўпайишига
ёки камайишига таъсир кўрсатмайди. Бунда корхонанинг жорий мажбуриятлари
доимий суръатда ўсиб бориш тенденциясига эга бўлади, унинг Устав капитали эса
ўзгармас бўлиб колаверади. Демак, Низомда тавсия қилинган мазкур кўрсаткич
белгиланган мезондан паст чикаверади, ўз навбатида корхона сунъий банкрот
ҳолатида бўлади ва уни тугатишга (таркибий ўзгартиришга) сабаб бўлади.
Хулоса ва таклифлар
1. Амалдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий
-
иқтисодий
ҳолати таҳлилини ўтказиш регламенти”да корхона тўлов қобилиятини ҳисоблашнинг
фақат битта усули яъни мутлоқ тўлов қобилиятини аниқлаш усули келтирилган, аммо
тезкор ва жорий ликвидлик коэффициентлари инобатга олинмаган. Натижада
корхонанинг молиявий ҳолати унинг қийин сотиладиган айланма маблағлари ва
ундирилиши даргумон
бўлган дебиторлик қарзларига боғлиқ бўлиб қолмоқда,
бунинг оқибатида корхоналар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар қарздорлик
занжирига айланиб кетмоқда. Шу муносабат билан халқаро экспертлар томонидан
тавсия қилинган мутлоқ ва жорий ликвидлик коэффициентларини ҳисоблашни
амалдаги меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжатларга киритишни таклиф этамиз.
2. Молиявий барқарорлик коэффициентини аниқлашда ҳозирги пайтда
амалиётда
қўлланилаётган солиқ тўлагунча бўлган фойдани харажатларнинг жамига
бўлиб топиш усули тавсия қилинган. Бироқ бу усул харажатларни бошқаришга
қаратилган бўлиб
,
у
мулкдан самарали фойдаланиш борасидаги кўрсаткичларни
ўзида акс эттирмайди.
Шуни инобатга олиб, корхоналарда самарадорликни
ҳисоблашда асосий ва айланма маблағлар (капитал) рентабеллиги кўрсаткичидан
фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Республикамизда
1115 корхона ва ташкилотлар
давлат улушлари тўлиқ
сотилади(Инфографика)
. 2020
йил
13
март.
www.xs.uz/uzkr/post/ respublikamizda-
1115-korkhona-va-tashkilotlar-davlat-ulushlari-toliq-sotiladiinfografika
2.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг асосий вазифалари
.
http://www.davaktiv.uz/uz/home-ru-ru-3/zadachi
3.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга мурожаатномаси. 2020 йил 24 январь.
www.president.uz/uz/lists/view/3324
4.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
қарори.
“Молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар
тўғрисида”. 2020 йил 24 февраль.
www.uza.uz/oz/documents/moliyaviy-isobotning-khal-
aro-standartlariga-tish-b-yicha-sh-25-02-2020
5.
М.Қ.Пардаев, И.Т.Абдукаримов, А.А.Абдиев, Б.И.Исроилов Корхоналарда
молиявий хисоботлар тазлили. Укув кулланма. Тошкент, Солик; Академияси, 2008.
-
78 бет.
6.
Хакимов Б., Холмирзаев У. Пул маблағлари ҳисоби ва таҳлилини халқаро
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil
38
2/2020
(№
00046)
тажрибалар асосида такомиллаштириш. “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон
журнали. № 1, февраль, 2020 йил.
, www.interfinance.uz/en/
7.
Iqtisodiyot subyektlari moliyaviy holatining tahlili. O'quv qo'llanma Raximov
M.Yu. O'zbekiston Respublikasi Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi Toshkent Moliya
instituti. -
T.: «IQTISOD
-
MOLIYA», 2013. 392 b.
8.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори. Давлат
иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш тизимини тубдан
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида. 2018 йил 14 декабр, 1013
-
сон. 2
-
илова. Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий
-
иқтисодий ҳолати таҳлилини
ўтказиш регламенти.
www. lex.uz/docs/4106617
9.
Calculation of the invested capital profitability in the financial condition
analysis process. Khasanov B.A., Mukumov Z.A., Alikulov A.I., Djumanova A.B., Eshboev
U.T., Hasanova R.B. International Journal of Advanced Science and Technology. Vol. 28, No.
14, (2019), pp. 42-48
10.
Akramov E.A. Korxonalarning moliyaviy holati tahlili.
O’quv q’llanma. –
T.,
2007.