Интеллектуал мулк объектлари ҳуқуқлари бузилиш ҳолатларини божхона органлари томонидан аниқлаш амалиётини такомиллаштириш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
55-61
23
0
Поделиться
Нурматов, У. (2020). Интеллектуал мулк объектлари ҳуқуқлари бузилиш ҳолатларини божхона органлари томонидан аниқлаш амалиётини такомиллаштириш . Экономика и инновационные технологии, (2), 55–61. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11397
Улугбек Нурматов, Государственный таможенный комитет

аспирант Таможенного института

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада сифатсиз ва қалбаки маҳсулотларнинг контрафакт товарлар сифатида республикамизга кириб келишини олдини олиш ҳамда интеллектуал мулк объектларини божхона органлари томонидан қай даражада ҳимоя қилинишида хориж тажрибаларининг аҳамияти тўғрисида тавсиялар берилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

55

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ОБЪЕКТЛАРИ ҲУҚУҚЛАРИ

БУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИНИ БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ

ТОМОНИДАН АНИҚЛАШ АМАЛИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Нурматов Улуғбек Исламбекович

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти магистранти

E-mail:

bek.nur@inbox.ru

Аннотация:

Мақолада сифатсиз ва қалбаки маҳсулотларнинг контрафакт

товарлар сифатида республикамизга кириб келишини олдини олиш ҳамда интеллектуал
мулк объектларини божхона органлари томонидан қай даражада ҳимоя қилинишида
хориж тажрибаларининг аҳамияти тўғрисида тавсиялар берилган.

Калит сўзлар

:

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, контрафакт товарлар,

интеллектуал мулк объектлари, параллел импорт.

Abstract

:

The article provides recommendations on the importance of foreign

experience in preventing the importation of low-quality and counterfeit goods into the
country as counterfeit goods and to the extent that they are protected by the customs
authorities.

Keywords:

World Health Organization, counterfeit goods, intellectual property,

parallel imports.

Кириш

Айни вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили,

бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида
рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар
билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб
чиқиш ва рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда.

Олиб борилаётган ислоҳотлар

самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал
ривожланиши учун шарт

-

шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш

ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни
амалга ошириш даркор. Бугунги кунда

2020

йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор

вазифалар

бири божхона тартиб

-

тамойилларини

кескин соддалаштириш, божхона

масканларида

юкларни расмийлаштиришни

тубдан ислоҳ қилишдир

.

Шунингдек,

юртимизнинг барча ҳудудларида замонавий талабларга жавоб берадиган,

“Ягона

дарча” божхона ахборот тизими (БАТ) асосида фаолият кўрсатадиган божхона
комплексларини барпо этиш

,

ташқи иқтисодий фаолиятни (ТИФ) амалга оширишда

хўжалик юритувчи субъектларга қулай шарт

-

шароитлар яратиш, ташқи савдони

тартибга солишнинг маъмурий усулларини оптималлаштириш ва соддалаштириш,
бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида

божхона тизимида тизимли

ислоҳатларни амалга ошириш

долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Дарҳақиқат,

шулар билан биргаликда мамлакат ҳудудига сифатсиз товарларни кириб келишини
олдини олиш ҳам божхона органларининг бевосита вазифасидир. Мамлакат
аҳолисини қалбаки контрафакт товарлардан ҳимоя қилиш бевосита ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи ташкилотлар зиммасидадир.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

56

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Мазкур соҳага оид рус олими

А.П.Сурник

таъкидлашича, контрафакт

маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш мамлакатга иқтисодий зарар келтиради ва
қуйидаги оқибатларни келтириб чиқаради

:

-

мамлакат иқтисодиёти пасаяди, чунки давлат ғазнасига маблағлар келиб

тушмайди;

-

ишлаб чиқарувчилар даромади камаяди, бу эса ишлаб чиқаришнинг

пасайишига ва охир оқибат инқирозга

олиб келади;

-

қалбаки маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўпинча инсон саломатлигига

ва

товарнинг техник хусусиятларга жавоб бермайди, бу эса аҳоли соғлигига

учун

зарарлидир

[1].

Шунингдек, рус иқтисодчи олими

В.А Шумаев фикрича, мамлакат иқтисодий

хавфсизлигига таъсир қиладиган иккинчи муаммо

-

қалбаки маҳсулотлардир.

Контрафакт

-

бу шахсий манфаати учун сотиш объектини қалбакилаштириш орқали

истеъмолчини алдашга қаратилган ҳаракатлардир. Одатда сохталаштириш
объектлари: товарлар, хизматлар, банкноталар, ҳужжатлар, маркалаш ва
идентификация белгилари ва бошқалар

[2].

Биз эса юқоридагилардан фарқли равишда фақат контрафакт ёки сифатсиз

товарлар

тушунчаси

ва унинг оқибатлари тўғрисида

қотиб қолмасдан амалиётда

уларни аниқлашда Ўзбекистон Республикасида мавжуд лабораториялардаги
технологиялардан қандай самарали фойдаланиш йўлларини аниқлаш ва бу борада
аниқ таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, параллел импорт тушунчасининг
контрафакт товарлар

тушунчасидан

фарқи ва уларни иқтисодиётга таъсири қай

ҳолдалигини ўрганиб чиқамиз.

Сифатсиз маҳсулотлар дунё ҳамжамиятини

мураккаб шароитларга солмоқда. Бу

борада қуйидаги

маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак

:

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2018 йилдаги маълумотларига

кўра

,

сайёрамизда ҳар йили

600 млн. киши сифатсиз озиқ

-

овқат

маҳсулотларидан

заҳарланади

;

-

420 минг киши сифатсиз озиқ

-

овқат маҳсулотларидан вафот этади

;

-

2,5 млн нафар киши контрафакт ва сифатсиз алкоголь маҳсулотларидан азият

чекмоқда

[3].

“Контрафакция” лотинча сўз бўлиб, “қалбаки”, “сохта” деганидир. Контрафакт

маҳсулотлар эса ҳақиқий маҳсулотнинг қалбаки нусҳаси ҳисобланиб, ҳақиқий
маҳсулотнинг ҳаридоргирлигидан фойдаланиб даромад олиш мақсадида ишлаб
чиқарилади. Контрафакт товарларни ишлаб чиқаришда одатда сохта компания
номлари ва брендларидан кенг фойдаланилади. Контрафакт дори

-

дармонлар

ноқонуний тарзда номи кўчирилган дори маҳсулотлари

бўлиб, жаҳон савдо

айланмасининг энг даромадли соҳаси ҳисобланади ва улар орқали етказилган
молиявий зарар йилига 217 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Бундай
кўринишдаги дори

-

дармонлар бутун дунё бўйлаб миллионлаб

одамларга зарар

етказиши ёки умрига завол бўлиши, шунингдек йирик фармацевтика ишлаб
чиқарувчилари товарининг савдо белгиларига ва реализациясига жиддий зиён
етказади

[4].

Бу эса, албатта, иқтисодий мувозанатнинг издан чиқишига, ижтимоий

муаммоларнинг

янада

чуқурлашувига

олиб

келмоқда.

Мамлакатимиздаги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

57

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

“Ўзстандарт”

агентлиги маълумотларига кўра

,

2018 йилда қиймати 82,87 млрд

.

сўм

миқдоридаги импорт маҳсулотларининг амалдаги норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар

талабларига жавоб бермаганлиги

аниқланган.

Шундан

,

5 млрд

.

сўмга тенг қийматда

озиқ

-

овқат маҳсулотлари бўлиб, улар асосан Қозоғистон, Грузия, Покистон, Туркия ва

Россия давлатларидан келтирилган

[5].

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот методологияси сифатида тизимли таҳлил, тарихийлик ва

мантиқийлик, анализ ва синтез, қиёсий таҳлил усуллари қўлланилди. Мамлакатни
сифатсиз товарлардан муҳофаза этиш турли хил восита ва усуллар ёрдамида амалга
оширилади. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ривожланаётган мамлакатларнинг
аксариятида баъзи сохта нарсалардан ҳимоя қилишнинг у ёки бу воситасини ишлатиш
мақсадга мувофиқ эмас

деб топадилар. Шуни тушуниб етиш керакки,

қалбакилаштирувчилар қайсики

товарларни сохта маҳсулотларини сотиш билан

кўпроқ маблағ келиб тушадиган бўлса, ушбу

маҳсулотни сохталаштиришга

киришадилар. Россия қонунчилигида товар белгиларидан, қадоқлашдан ва
бошқалардан фойдаланишни тақиқлашдан ташқари, ишлаб чиқарувчи томонидан
рақобатчининг

ҳужжатлаштирилган

хатти

-

ҳаракати

натижасида

етказилган

қароқчиликдан ёки ўз ихтиёрига кўра ихтиёрий суд томонидан энг кам иш ҳақининг
1000 дан 50000 баробаригача бўлган миқдорда белгилаган компенсацияни қоплаши
мумкин

[6].

Таҳлил ва натижалар

Шунингдек, 2019 йил давомида Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ

)

томонидан 42

та ҳолатда 611,45 литр акциз маркага эга бўлмаган спиртли ичимликлар, 102 та ҳолатда
ўрамида яроқлилик санаси кўрсатилмаган, аҳоли саломатлигига жиддий зиён
етказиши мумкин бўлган қиймати 391,2 млн. сўмлик озиқ

-

овқат маҳсулотлари (конфет,

чой, шоколад ва бошқалар), 22 та ҳолатда қиймати 411 млн. 266,5 минг сўмлик дори

-

дармон воситаларини ноқонуний тарзда республикамиз ҳудудига олиб кирилишини
олди олинган.

1-

расм. Давлат божхона қўмитаси

томонидан 2019 йил давомида аниқланган

сифатсиз маҳсулотлар ҳолати (%)

Ушбу маълумотлар аҳолимизни сифатсиз озиқ

-

овқат

маҳсулотлари, стандарт

талабларига жавоб бермайдиган дори

-

дармон ва контрафакт товарлардан ҳимоя

қилиш муҳим стратегик вазифа эканлигини кўрсатиб турибди.

83

17

Озиқ

-

овқат маҳсулотлари

Дори

-

дармон воситалари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

58

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Давлат божхона қўмитаси

ва ҳудудий божхона бошқармаларнинг Божхона

экспертизаси ва товарларни таснифлаш бўлимлари томонидан 2016 йилда 16465 та,

2017 йилда 21671 та, 2018 йилда 2

4121

та, 2019 йил 3

794

та

экспертиза ўтказилган.

2-

расм. Давлат божхона қўмитаси томонидан 2016

-

2019 йилларда ўтказилган

экспертизалар таҳлили

Натижада 2016 йилда

7,1

млрд.

сўм,

2017 йилда

14,7

млрд.

сўм,

2018 йилда эса

14,6

млрд.

сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланган.

2018 йил давомида божхона лабораториялари томонидан 24121 та(2017

йилга

нисбатан 10,15%га кўп

- 21

671та)

божхона экспертизалари ўтказилди. Ўтказилган

экспертизалар натижасида ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси (ТИФ
ТН

)

бўйича 905та ҳолатда хатоликлар аниқланган

(2017 йилга нисбатан 11%га кўп

-

807

та). Уларнинг натижасида 14,6

млрд. сўм миқдорда қўшимча божхона тўловлари

ҳисобланди (2017 йилга нисбатан 0,5%га кам

-

14,7 млрд). 2019 йил якунида ТИФ

ТН

бўйича 2

257

та ҳолатда хатоликлар аниқланган бўлиб (2018й. 9

23

та), шундан 4

5,4

млрд.

(2018й.

14,6

млрд.)сўм миқдорда қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

3-

расм. Давлат божхона қўмитаси томонидан 2016

-

2019 йиллар давомида экспертизалар

натижасида аниқланган қўшимча божхона тўловлари таҳлили

(млрд.сўмда)

Бундан кўринадики, 2019 йилда экспертизалар сон жиҳатдан камайганига қарамасдан,

ундирилган қўшимча

божхона тўловлари

кескин равишда ошган.

Шунингдек, Давлат божхона қўмитаси томонидан 2017 йил 380 та холатда

6362625,14 минг сўмлик, 2018 йил 426 та ҳолатда 10110372,80 минг сўмлик, 2019 йил

2016

2017

2018

2019

16465

21671

24121

3794

1

2

3

4

Йиллар

Экспертизалар сони

7,1

14,7

14,6

45,4

2016

2017

2018

2019


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

59

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

давомида

530 та ҳолатда 17515421,20 сўмлик дори воситалари ва тиббиёт моллари

ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланган

[7].

4-

расм. Давлат божхона қўмитаси томонидан 2017

-

2019 йилларда аниқланган дори

воситалари ва тиббиёт моллари тўғрисида маълумот

Юқоридаги маълумотлардан

кўрамизки, ДБҚнинг Божхона экспертизаси ва ТИФ

ТН юритиш бошқармаси

товарларни ТИФ

ТН

кодини аниқлаш мақсадида,

экспертизалар ўтказилиб келинмоқда. Бу албатта ўз самарасини бермоқда,
аниқланган камчиликлар туфайли давлат бюджетига қўшимча божхона тўловлари

ундирилмоқда

(42,6

млрд. сўм миқдорда қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди).

Контрафакт

товарларни

аниқлаш

бевосита

интеллектуал

мулк

объектлари(ИМО)ни ҳимоя қилиш соҳаси билан узвий боғлиқ. Бу борада хорижий
тажрибалар ўрганилди. Халқаро амалиётда “Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо

-

сотиқ билан боғлиқ жиҳатлари тўғрисида”(TRIPS)

Битими ҳамда МДХ давлатларнинг

(Арманистон, Украина ва Молодова) божхона қонунчилигига оид норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатларда

Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар бузилганлигининг

белгилари

мавжуд бўлган товарларга вақтинча чеклов,

яъни маълум бир муддатга

товарлар чиқиб кетишини тўхтатиб туриши мумкинлиги белгиланган

[8].

Шунга асосан кўпчилик мамлакатларнинг божхона соҳасида, жумладан, Америка

Қўшма Штатларида божхона ходимлари контрафакт товарларини ўзлари
аниқлайдилар ва товарнинг тақдирини суд органларининг қарорларисиз тегишли
чоралар кўрадилар(йўқ қилиш, вақтинча олиб қўйиш ва х.к

.).

Аниқланган қалбаки

контрафакт аҳоли саломатлигига зарар етказувчи

(озиқ

-

овқатлар ва дори воситалари)

маҳсулотларни ўзлари йўқ қиладилар. Аммо бошқа ижтимоий ҳаётда фойдаланиб
бўладиган товарларини

(кийим

-

кечаклар, уй

-

анжомлари, янги техникалар)ни

этикеткаларини олиб ташлаган ҳолда мамлакатда мавжуд бўлган меҳрибонлик
уйларига ёки қариялар уйларига топширадилар. Европа мамлакатларида эса божхона
томонидан контрафакт ёки сифатсиз маҳсулотлар чегарада аниқланиб, зудлик билан
орқасига қайтариб юборилади

(реэкспорт)

.

2017

2018

2019

Ҳолатлар суммаси(минг сўмда)

6362625,14

10110372,8

17515421,2

Ҳолатлар сони

380

426

530

380

426

530

6362625,14

10110372,8

17515421,2

Ҳолатлар сони

Ҳолатлар суммаси(минг сўмда)


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

60

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Юқоридаги таҳлилий маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, ИМОни бузилиш

ҳолатлари ва ички бозорларга контрафакт товарларни кириб келиши нафақат
иқтисодиётга балким аҳоли соғлиғига ҳам жиддий хавф туғдиради.

Шунинг учун

интеллектуал мулк объектларини ҳимоя қилиш тизимининг

Ўзбекистонда амалдаги ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, давлат
органлари ва манфаатдор ташкилотларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини таъминлаш,
энг асосийси жамиятнинг турли қатламлари, айниқса, ёшлар, ТИФ қатнашчилари
орасида соҳага оид назарий, ҳуқуқий билимларни тизимли тарғиб қилиш долзарб
вазифалардан биридир. Иқтисодиётни ривожлантиришда эса барча тадбиркорлик
субъектларини инновацион

фаолиятга жалб этиш, олимлар ва корхоналар ўртасидаги

ҳамкорликни таъминлашга эришиш, интеллектуал мулк объектларини ишлаб
чиқаришга жорий этишнинг турли шакл ва воситаларидан кенг фойдаланиш, миллий
патентлар бозорини ривожлантириш лозим.

Бизнинг фикримизча

,

мамлакатимиз иқтисодиётини контрафакт ва сифатсиз

товарлардан ҳимоя қилиш учун самарали чораларни янада такомиллаштириш ва
оптималлаштириш мақсадида,

қуйидаги

таклиф ва тавсиялар киритилади.

1. Интеллектуал мулк обьектларига бўлган хуқуқни химоя қилиш Ўзбекистон

Республикаси Божхона Кодексининг

387-

моддасига биноан, интеллектуал мулк

объектларининг божхона реестрини юритади. Дунёнинг кўпчилик мамлакатларида
эса, интеллектуал мулк объектларини

экспертиза қилиш орқали аниқлаш жорий

этилган. Бугунги кунда мамлакат ташқи савдо айланмасида “параллел импорт”

(параллел импорт

-

ҳуқуқ эгасининг

розилигисиз асл интеллектуал мулк

обьектларини

мамлакат ичкарисига импорт қилиниши

)

ҳажмининг катта улушга эга

бўлишини

таъминлайди.

Бу

ўз

навбатида,

мамлакатнинг

инвестицион

жозибадорлигига жиддий таъсир қилади. Бунинг натижасида жаҳоннинг машҳур
корхоналари ўзларининг товарларини Ўзбекистон бозорига таклиф қилмайди ҳамда
ўзининг машхур товар брендини ҳимояланишига ҳеч қандай кафолат йўқлигига
ишонади. Шунинг

учун

“параллел импорт” тушунчасини ҳуқуқий асосини ишлаб чиқиш

ва бу борада божхона органларининг қандай чоралар кўриши масалаларини ўрганиб
чиқиш лозим

;

2

. Қонунчиликда контрафакт товарларни амалиётда аниқлаганда уларни мавжуд

технологиялардан фойдаланган ҳолда қандай идентификация қилиш механизмини
ишлаб чиқиш;

3.

“Интеллектуал мулк объектлари ва инновацион ғоялар” мавзусида

хорижий

мутахассислар

ва ТИФ иштирокчилари билан биргаликда илмий семинарлар,

анжуманлар (конференциялар, брифинглар

)

ташкил этиш

мақсадга мувофиқ деб

ҳисоблаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Сайлиева В. Б., Сурник A. П. Контрафакт Россия Федерациясининг иқтисодий

хавфсизлигига таҳдид сифатида. //Россиянинг долзарб муаммолари. 2015. №11. –

в.

595-597.

2. Шумаев В.А., Водий Э.Д. Контрафакт

ва қалбаки маҳсулотлар билан курашиш

муаммолари //Инновация ва экспертиза. 2015. №2. в.135

-147.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

61

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3.

Каримкулов Қ., Товарларни сертификатлаш жараёнларини такомиллаштириш.

// Жамият ва бошқарув журнали. №4. Тошкент, ДБА, 2019.

4. https://en.wikipedia.org/wiki/counterfeit_consumer_goods.
5.

Каримқулов Қ.“Контрафакт товарлар йўлига ғов бўлиб

”.

(СБХ. №37 (1309), 2019

йил 10 сентябрь.

6.

Деркач О.В., Контрафакт маҳсулотларга қарши кураш муаммоси.

// Амалий ва фундаментал тадқиқотлар халқаро журнали.

- 2010. -

№ 3.

-

в. 54

-55.

7. https://www.customs.uz.
8.

Рахманов Б.“Ўзбекистонда контрафакт маҳсулотлар импортига қарши кураш

механизмларини такомиллаштириш муаммолари ва истиқболлари”, Магистр диссер..
материаллари ..

-

Т. 2016 йил.

Библиографические ссылки

Сайлиева В. Б., Сурник А. П. Контрафакт Россия Федерациясининг ицтисодий хавфсизлигига тахдид сифатида. //Россиянинг долзарб муаммолари. 2015. N911. - в. 595-597.

Шумаев В.А., Водий Э.Д. Контрафакт ва кдлбаки махдулотлар билан курашиш муаммолари //Инновация ва экспертиза. 2015. №2. в.135-147.

Каримкулов К,., Товарларни сертификатлаш жараёнларини такомиллаштириш. // Жамият ва бошцарув журнали. №4. Тошкент, ДВА, 2019.

https://en.wikipedia.org/wiki/counterfeit_consumer_goods.

Каримк,улов К/'Контрафакттоварлар йулига гов булиб". (СБХ. №37(1309), 2019 йил 10 сентябрь.

Деркач О.В., Контрафакт махдулотларга царши кураш муаммоси. // Амалий ва фундаментал тадк,ик,отлар халкдро журнали. - 2010. - № 3. -в. 54-55.

https://www.customs.uz.

Рахманов Б."Узбекистонда контрафакт ма^сулотлар импортига карши кураш механизмларини такомиллаштириш муаммолари ва истицболлари", Магистр диссер.. материаллари .. -Т. 2016 йил.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов