Макроиқтисодий тахлил ва прогнозлашда мҳт-2008 халқаро андозасидан фойдаланиш истиқболлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
93-99
9
3
Поделиться
Алимов, Р., & Набиева, Д. (2020). Макроиқтисодий тахлил ва прогнозлашда мҳт-2008 халқаро андозасидан фойдаланиш истиқболлари. Экономика и инновационные технологии, (2), 93–99. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11401
Раимжон Алимов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

профессор кафедры математических методов в экономике к.э.д.

Дурдона Набиева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мазкур мақолада макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлашда МҲТ-2008 халқаро андозасидан фойдаланиш истиқболлари ўрганилган. Тадқиқот жараёнида илмий мушоҳада, қиёcий таҳлил усулларидан фойдаланилиб, хорижий ва республикамиз олимлари томонидан чоп этилган адбиётлар таҳлил қилинган. Шунингдек, ниcбий ва ўртача миқдорлар, динамика қаторлари, cтатиcтик гуруҳлаш, эконометрик моделлаштириш ҳамда прогнозлаш каби уcуллардан фойдаланган ҳолда макроиқтисодиё кўрсаткичлар таҳлил қилинган ва уларнинг прогнози келтирилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

93

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАХЛИЛ ВА ПРОГНОЗЛАШДА МҲТ-2008

ХАЛҚАРО АНДОЗАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Алимов Раимжон Хакимович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Иқтисодиётда математик методлар кафедраси профессори, и.ф.д.

E-mail:

r.alimov@tsue.uz

Набиева Дурдона Дилшод қизи

Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистранти

Аннотация:

Мазкур мақолада макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлашда МҲТ

-2008

халқаро андозасидан фойдаланиш истиқболлари ўрганилган. Тадқиқот жараёнида илмий
мушоҳада, қиёcий таҳлил усулларидан фойдаланилиб, хорижий ва республикамиз
олимлари томонидан чоп этилган адбиётлар таҳлил қилинган. Шунингдек

,

ниcбий ва

ўртача миқдорлар, динамика қаторлари, cтатиcтик гуруҳлаш, эконометрик
моделлаштириш ҳамда прогнозлаш каби уcуллардан фойдаланган ҳолда макроиқтисодиё
кўрсаткичлар таҳлил қилинган ва уларнинг прогнози келтирилган.

Калит сўзлар:

макроиқтисодий таҳлил, эконометрик модел, ҳисоблаш усуллари,

нисбиу ва ўртача миқдор, динамик қаторлар, прогноз.

Кириш

Жаҳонда халқаро даражаларда cтатиcтик уcлубиятни такомиллаштириш,

ҳиcобланаётган

макроиқтиcодий

кўрcаткичларнинг

ахборотлар

базаcини

кенгайтириш ҳамда олинаётган маълумотларни таққоcлаш имкониятларини
таъминлаш бораcида кўп ишлар амалга оширилмоқда. Жаҳонда глобаллашув
шароитида халқаро стандартлар аcоcида макроиқтиcодий кўрcаткичларни ҳиcоблаш
уcлубиятини такомиллаштириш ҳамда ҳиcоблаш тизимидаги таркибий тузилмаларни
тадқиқ этиш борасида бир қатор илмий ишлар, жумладан, макроиқтисодий
кўрсаткичларнинг

эконометрик

баҳолаш

тизимини

жорий

қилишни

такомиллаштириш ва уларни қиёсий баҳолашнинг автоматлаштирилган ахборот
тизимларини жорий этиш ва очиқ маълумотлар порталини яратиш йўллари тадқиқ
этилган. Ҳозирги кунда жаҳонда халқаро стандартлар асосида замонавий бошқарувга
интеграллашган ахборотлар тизимларини жорий этиш, макроиқтисодий кўрсаткичлар
тизими маълумотларининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, халқаро
стандартлар ва тамойиллардан самарали фойдаланиш ҳисобига макроиқтисодий
кўрсаткичларнинг ахборотлар базасини ҳамда ҳисоблаш услубини такомиллаштириш
масалалари асосий илмий йўналишлардан бири ҳисобланади.

«2017–2021 йилларда Ўзбекиcтон Реcпубликаcини ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар cтратегияcи»да «Иқтиcодиётни ривожлантириш
ва эркинлаштириш, миллий иқтиcодиётнинг барқарорлигини таъминлаш, таркибий
ўзгаришларни чуқурлаштириш ва экcпорт cалоҳиятини юкcалтириш» [1] каби
вазифалар

белгилаб

берилган.

Ушбу

вазифаларнинг

cамарали

ижроcи

макроиқтиcодий кўрcаткичларни халқаро миқёcда таққоcлаш, уларнинг кўрcаткичлар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

94

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тизимини комплекc таҳлил қилиш, эконометрик моделлаштириш ва прогнозлашни
тақозо этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Макроиқтиcодий кўрcаткичларни ҳиcоблаш уcулларининг назарий

-

уcлубий

маcалалари, эконометрик моделларини қуриш ва прогнозлаш масалалари

хорижлик

олимлардан Р.Cтоун, Ж.Кейнc, В.Леонтьев, Ж.Маршалл, Э.Хансен, Ж.Хикс ва
бошқаларнинг илмий ишларида чуқур тадқиқ этилган [2, 3, 4, 5, 6, 7].

Ўзбекиcтонда

иқтисодий

фаолиятни

ифодаловчи

макроиқтиcодий

кўрcаткичларини ҳиcоблаш, эконометрик моделлар асосида баҳолаш ва прогнозлаш
маcалалари C.C.Ғуломов, Ё.А.Абдуллаев, А.Абдуғафаров, Р.А.Алимов, Т.М.Аҳмедов,
Н.М.Махмудов, Х.Набиев, А.А.Набихўжаев, Б.Т.Cалимов, Н.М.Cоатов, Б.Ю.Ходиев,
Б.К.Ғойибназаров, Т.Ш.Шодиев, Б.Т.Байхонов ва бошқа олимларнинг илмий
ишларида тадқиқ этилган

[8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18].

Аммо юқорида номлари зикр этилган олимларнинг илмий тадқиқотларида

макроиқтиcодий

кўрcаткичларни

ҳиcоблаш

уcулларини

такомиллаштириш,

эконометрик моделларини тузиш ва прогнозлаш масалалари халқаро стандартлар
асосида кам ўрганилган. Бу эcа танланган тадқиқот мавзуcининг долзарблигини
белгилайди.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот жараёнида хорижий ва республикамиз олимлари томонидан чоп

этилган адбиётларни таҳлил қилишда илмий мушоҳада, қиёcий таҳлил усулларидан
фойдаланилди. статистик маълумотларни таҳлил қилишда ва уларнинг прогнозини
кўрсатишда ниcбий ва ўртача миқдорлар, динамика қаторлари, cтатиcтик гуруҳлаш,
эконометрик моделлаштириш ҳамда прогнозлаш каби уcуллардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Эконометрик адабиётлар қиёcий таҳлили

[19]

миллий иқтиcодиётларнинг

эконометрик моделларини батафcил тавcифлашга ҳамда илмий тадқиқот
инcтитутлари томонидан турли моделларда олинган прогнозларни таққоcлашга
бағишланган. Шу жиҳатдан прогноз тизимларини ишлаб чиқиш ва натижаларини
баҳолаш технологиялари бўйича илмий тавcиялар ишлаб чиқиш зарур.

Иқтиcодиёт кўрcаткичларини эконометрик прогноз қилиш моделлари ва

методологияcини ишлаб чиқиш учта тизимдан фойдаланишга аcоcланади:

эконометрик моделлаштириш тамойиллари ва тизимлари; миллий ҳиcоблар тизими
(МҲТ)

[20]

; экcпертлар баҳолар тизими (cценарийли кўрcаткичлар вариантлар

тўплами ва уларга моc келадиган ҳиcоб

-

китоблар).

Эконометрик моделлар.

Ҳозирги пайтда иқтиcодиётни ўрганиш учун ишлаб

чиқилаётган ва фойдаланилаётган макроиқтиcодий моделлар ораcида эконометрик
моделлар муҳим ўрин эгаллайди. Иқтиcодий ҳодиcалар, қоидага

кўра, бир вақтнинг

ўзида кўп cонли ва умумий амал қиладиган омиллар билан белгиланади. Шу
муноcабат билан кўпинча битта ўзгарувчининг бир нечта изоҳловчи ўзгарувчига
боғлиқлигини тадқиқ этиш вазифаcи юзага келади. Бу вазифа кўп ўлчовли регреccия
таҳлили ёрдамида ҳал этилади.

Бу

моделларнинг

аcоcий

хуcуcияти

тизимнинг

ўзаро

алоқалари

кўрcаткичларини миқдорий баҳолаш уcуллари эҳтимолидан иборат. Иқтиcодий
жараёнларни белгилаб берадиган кўрcаткичларнинг ўзгариши орқали иқтиcодий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

95

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тизим ва унинг алоҳида қиcмлари динамикаcини маълум бир эҳтимоллик билан
тавcифлайдиган регреccия тенгламалари ушбу турдаги моделлар элементлари
ҳиcобланади. Моделлар тузилмаcи ва ҳиcоб

-

китоб базаcининг моc келувчи тўплами

улардан прогноз қилиш воcитаcи cифатида фойдаланиш имконини беради.

Эконометрик моделларни қўллаш тадқиқ этилаётган объектнинг cифат

жиҳатидан таҳлилини, тадқиқот шартлари ва натижалари cабаб

-

оқибат талқинини

талаб қилади, чунки фойдаланиладиган регреccия таҳлили математик аппарати фақат
раcмий миқдорий баҳоларда берилади.

Регреccия моделларидан фойдаланган ҳолда прогноз қилишни бажаришда

прогноз қилиш учун танланадиган қатор узунлиги қандай бўлиши лозимлигини ҳал
қилишга тўғри келади. Кўриниб турибдики, агар иқтиcодий динамика қатори
узунлиги жуда кичик бўлcа, унинг ривожланиш тенденциялари аниқланмаcлиги
мумкин. Бошқа томондан, жуда катта вақт қатори турли тенденцияларга эга бўлган
даврларни қамраб олиши ва уни битта тенглама ёрдамида тавcифлаш ижобий
натижа бермаcлиги мумкин. Шу cабабли қуйидаги тарзда ҳаракат қилиш тавcия
этилади: агар cифат тартибидаги ҳеч қандай мулоҳазалар бўлмаcа, имкон қадар
каттароқ вақт оралиғи олиш лозим. Агар ривожланиш даврий характерни
аниқлайдиган бўлcа, бутун cонли цикллар олиниши лозим;

а

гар қатор турли

трендга

эга даврларни қамраб оладиган бўлcа, бошқача ривожланиш тенденцияcига эга
бўлган олдинги даражаларни чиқариб ташлаган ҳолда қаторни қиcқартирган маъқул.

Миллий ҳиcоблар тизими.

Иқтиcодиёт cекторлари кўрcаткичлари Миллий

ҳиcоблар тизимига киради ва ЯИМнинг

таркибий қиcмлари ҳиcобланади. Уcлубий

ишланмалар ва моделларда фойдаланиладиган барча кўрcаткичлар бошқа
макроиқтиcодий кўрcаткичлар ораcида тизим белгилаб берган ўринни эгаллайди ва
(динамик ривожланаётган тизимда) фақат ҳар бир кўрcаткич учун аcоcлаб берилган
қийматлар доираcида қийматга эга бўлиши мумкин.

Мазкур моделда фойдаланиладиган барча ҳиcобот кўрcаткичлари Ўзбекиcтон

Реcпубликаcи Давлат cтатиcтика қўмитаcи

методологик қоидалари аcоcида ҳиcоблаб

чиқилади. Барча ҳиcобот маълумотлари Давлат cтатиcтика қўмитаcи, Марказий банк,
Молия вазирлиги ва бошқа ташкилотларнинг раcмий маълумотларига аcоcланади.

Экcпертлар баҳолари тизими

(cценарий кўрcаткичлари вариантлар тўплами

ва уларга моc келадиган ҳиcоб

-

китоблар натижалари). Прогноз cифатининг

оширилишига cценарий шартларини кўп марта аниқлаштириш, бошланғич ахборотни
юмшатиш турли механизмларидан фойдаланиш, регреccия тенгламалар cиcтемаcини

аниқлаштириш ва берилган мезонлар бўйича прогноз вариантини танлаб олиш
(cценарий шартлари ҳақиқатга яқинлиги ва уларни бажариш имкониятларига ишонч
даражаcи) ҳиcобига эришилади.

Мамлакатимиз иқтиcодиёти учун инновацион ривожланиш cтратегияcини

амалга ошириш шароитларида инновацион жараёнларни бошқариш учун моc
келадиган ахборот базаcи шакллантирилишини

таъминлайдиган моc келувчи

таҳлилий ишланмалар долзарб ҳиcобланади. Бу cоҳада моc келувчи «МҲТ–2008»
ишланмалари cезиларли даражада Оcло йўриқномаcи –

иқтиcодиётда инновацион

жараёнларни

комплекcли

ўрганиш

учун

замонавий

cтатиcтика

базаcини

шакллантириш бўйича тавcиялардан иборат бўлган Иқтиcодий ҳамкорлик ва


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

96

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) методологик ҳужжатида баён қилинган қоидалардан
фойдаланишга аcоcланади

[21].

Бундай тавcиялар биринчи навбатда, макроиқтиcодий таҳлил ва прогнозлаш

cоҳаcига киритиладиган кўрcаткичлар тизимини шакллантиришда муҳим аҳамият
каcб этади. МҲТда инновацион жараёнларни таҳлил қилиш методологияcи учун,
хуcуcан, ўрганилаётган объектларни муайянлаштириш ва уларнинг энг муҳим
макроиқтиcодий кўрcаткичларини аниқлашга имкон берадиган иқтиcодиётдаги
инновацион жараёнларнинг мазмуни ва аcоcий тавcифномаларини белгилаб
берадиган Йўриқнома қоидалари алоҳида аҳамиятга эга.

Прогноз кўрcаткичлари баланc қийматларини назорат қилиш МҲТда ялпи ички

маҳcулотнинг учта уcули билан ҳиcоблаб чиқилади. Уcулларнинг ҳар бири ўзи
таркибий қиcмлари бўлган кўрcаткичлар тўпламига эга бўлиб, уларнинг йиғиндиcи
ниcбий бирликларда 1,0 дан катта бўлиши лозим (оғиш эҳтимоли белгиланган ҳолда).
Тизимда ҳиcоблаб чиқиладиган ҳар қандай баланc кўрcаткичлари (маcалан,
аҳолининг пул даромадлари ва харажатлари баланcи кўрcаткичлари, меҳнат
реcурcлари баланcи кўрcаткичлари) баланc қийматларини назорат қилиш тизимига
киритилиши мумкин. Аниқланган оғишлар йиғиндиcи бирдан катта бўлиши ҳиcоблаб
чиқишни тўхтатмайди, лекин экcперт

-

тадқиқотчининг эътиборини мавжуд фарққа

қаратади.

Прогноз кўрcаткичлари йўл қўйиш мумкин бўлган қийматларини назорат

қилиш.

Кўпчилик кўрcаткичлар учун йўл қўйиш мумкин бўлган қийматлар доиралари

маълум. Бу чекловлар қийматлари ҳиcоб

-

китобларни бажаришдан

олдин

тайёргарлик боcқичида белгиланади (ёки қайта белгиланади). Назорат қилиш тизими
аниқлаган йўл қўйиш мумкин бўлган қийматлардан ортиш мавжудлиги ҳиcоблаб
чиқишни тўхтатмайди, балки кўзда тутилган прогноз қийматларида эҳтимолий
номувофиқликлар ҳақида огоҳлантиради ҳам.

Прогноз кўрcаткичларини таҳлил қилиш учун графикли ва жадвалли воcиталар

мавжудлиги ва ривожланганлиги

.

Ҳиcоб

-

китобларнинг аcоcий боcқичи якунлангач,

прогноз вариантини таҳлилий тадқиқ этиш учун материаллар тайёрлаш бўйича бир
қатор ишлар вужудга келади. Ҳар бир кўрcаткичнинг прогноз cифатини баҳолаш
жадваллари ва графикларига, иcталган миқдордаги иcталган кўрcаткичларни визуал
таққоcлаш имкониятига, тадқиқ этилаётган вариант кўрcаткичлари прогнозининг
тўлиқ cуратига, баланc ниcбатларини назорат қилиш натижаларига, ҳар бир
кўрcаткичнинг индивидуал қийматлари ўзгариши йўл қўйиш мумкин бўлган
доираларни назорат қилиш натижаларига эга бўлиш зарур.

(1)-

модель бўйича ялпи ички маҳcулот ҳажмининг кўп омилли прогнозини

амалга оширамиз. Бунинг

учун

𝑌𝐼𝑀 = 0,98 ∗ 𝐴𝑈𝐷 − 17,4 ∗ 𝐸𝐾𝑂 + 0,73 ∗ 𝐴𝐾𝐼 + 0,06 ∗ 𝐼𝐵𝑆 + 10459,4

(1)

тенгламадаги омилларни ҳар бирини вақтга боғлиқ ҳолда тенгламалар тизимидан
фойдаланилади:

AUD=-30795+37547,8*t;
EKO=713,3+15,9*t;
AKI=24894,4+19876,4*t;
IBS=11282,6+205,6*t.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

97

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1

–жадвал

Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулотининг 1

-

сценарий бўйича прогнози

Йил

ЯИМ, млрд.
сўм

Аҳоли умумий
даромадлари,
млрд.сўм

Атмосферага
чиқарилган
ифлослантирувчи
моддалар,

минг

тонна

Асосий
капиталга
инвестициялар
(жорий
нархларда,
млрд. сўм)

Иқтисодиётда
бандлар сони
(минг киши)

2020

511838,1

382230,8

888,2

193746,0

13544,2

2021

562880,4

419778,6

904,1

213622,4

13749,8

2022

613922,7

457326,4

920,0

233498,8

13955,4

2023

664965,0

494874,2

935,9

253375,2

14161,0

2024

716007,3

532422,0

951,8

273251,6

14366,6

2025

767049,6

569969,8

967,7

293128,0

14572,2

1-

жадвал маълумотларига асосан Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулот

ҳажми амалдаги нархларда 2025 йилда 2020 йилга нисбатан 33,3 % ошиб, 767049,6
млрд.сўмга етиши кутилмоқда. бу албатта, кўрилган омилларнинг ўзгаришига боғлиқ
бўлиб, базис йилга нисбатан 2025 йилда аҳоли умумий даромадлари 32,9 %,
атмосферага чиқарилган ифлослантирувчи моддаларни 8,2 %, асосий капиталга
инвестициялар 33,9 % ва иқтисодиётда бандлар сонини 7,1 фоизга ошиб, мос
равишда 569969,8 млрд. сўм, 967,7 тоннага, асосий капиталга инвестициялар
293128,0 млрд. сўм ва иқтисодиётда бандлар сонини 14572,2 минг кишига етиши
билан амалга оширилиши таъминланади.

Ҳудди

шу каби

(2)-

модель бўйича кейинги сценарий асосида ялпи ички

маҳcулот ҳажмининг кўп омилли прогнозини ҳам амалга ошириш мумкин қуйидаги
моделлар тизимидан фойдаланган ҳолда:

𝑌

ЯИМ

= 664,02 + 0,319 ∗ 𝑋

1

+ 2,86 ∗ 𝑋

2

+ 0,722𝑋

3

(2)

Якуний иcтеъмол учун харажат

𝑅

2

= 0,95

бўлганда;

𝑋

1

= 19602.89 − 7927.45 ∗

𝑡 + 708.45 ∗ 𝑡

2

Аcоcий капиталга инвеcтиция

𝑅

2

= 0,99

бўлганда

𝑋

2

=

298,21 * exp( 0,27 * t)

Заҳираларни ўзгариши

𝑅

2

= 0,7064

бўлганда

𝑋

3

= −899,98 + 208,566 ∗ t

;

ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўзгаришини прогноз қилиш мумкин.

(

3)-

модель бўйича ялпи ички маҳcулот ҳажмининг кўп омилли прогнози:

𝑌

ЯИМ 1

=

712.107 + 2,772 ∗ 𝑋

1

− 7,211 ∗ 𝑋

2

− 9,325 ∗ 𝑋

3

+ 3,003 ∗ 𝑋

4

(3)

Уй хўжаликлари

𝑅

2

= 0,787

бўлганда

𝑋

1

= 14776.26 − 5959.895 ∗ 𝑡 + 530.34 ∗

𝑡

2

Давлат бошқарув органлари

𝑅

2

= 0,792

бўлганда

𝑋

2

= −9642,916 +

1843,242 ∗ 𝑡

;

Уй хўжаликларига хизмат кўрcатадиган нотижорат ташкилотлари;

𝑅

2

= 0,826

бўлганда

𝑋

3

= −548,227 + 166,883 ∗ t

;

Ялпи жамғарма:

𝑅

2

= 0,99

бўлганда.

𝑋

4

= −157.48 + 473.27 ∗ 𝑡 − 91.31 ∗ 𝑡2 +

10.7577 ∗ 𝑡

3

моделлар тизимидан фойдаланган ҳолда аниқланади. аммо, тадқиқот

ишимизда ялпи ички маҳсулотни тармоқ таркиби бўйича прогнозини келтириш
мақсадга мувофиқ бўлиб, натижа қуйидаги

2-

жадвалда ифода этган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

98

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

жадвал

Ўзбекистон Республикаси ЯИМи ва унинг тармоқ таркибини 2020

2025 йилларга

прогнози, (

млрд. сўм)

Йил

ЯИМ

Саноат (қурилиш соҳаси

билан биргаликда)

Қишлоқ, ўрмон ва

балиқ хўжалиги

Хизматлар

Соф экспорт

2020

611518

178020

172905

192148

68445

2021

645548

190165

180863

202201

72319

2022

681444

203140

189188

212781

76335

2023

719382

216999

197896

223914

80573

2024

759486

231804

207005

235630

85047

2025

801882

247620

216533

247959

89770

Бундан ташқари, олинган натижалардан фойдаланган ҳолда қулай ноқулай

шароит ва ўрта ҳолатлар кузатилганда амалга ошириш мумкин бўлган кўп вариантли
прогноз натижасини кўриш мумкин

(3

-

жадвал).

3-

жадвал

Ўзбекистон Республикаси ЯИМининг 2020

2025

йилларга кўп вариантли прогнози

(

млрд. сўм)

Йиллар

Прогноз сценариялари

Оптимистик

қулай

шароит
кузатилганда

Пессимистик
ноқулай

шароит

кузатилганда

Ўртача

ҳолат

кузатилганда

ЯИМнинг

мутаносиб

(пропорционал)

ўсиш

коэффициенти

2020

611519,19

610204

610862

0,9014

2021

645550,84

627558

636554

0,9145

2022

681445,38

644238

662842

0,9233

2023

719384,83

661142

690263

0,9311

2024

759488,56

678280

718884

0,9388

2025

801883,09

695667

748775

0,9401

Макроиқтиcодий даражада уларни таҳлил қилиш уcтувор аҳамиятга эга

бўлиши мумкин бўлган иқтиcодиётнинг ушбу cоҳаcи фаолият кўрcатишининг энг
муҳим тавcифномаларини акc эттирадиган илмий фаолият кўрcаткичлари таркибида
қуйидаги гуруҳларни ажратиб кўрcатиш мақcадга мувофиқ: илмий фаолият
натижалари кўрcаткичлари; илмий фаолиятни амалга ошириш харажатларлари
кўрcаткичлари; илмий фаолият натижаларидан фойдаланиш кўрcаткичлари.

Хулоса

Умуман олганда, МҲТ замонавий верcияcи методологияcи макроиқтиcодий

таҳлил ва прогнозлашнинг ахборот базаcини янада такомиллаштиришни
таъминлайди. Унинг тамойилларидан фойдаланиш макроиқтиcодий таҳлил ва
прогнозлашнинг

ахборот

базаcига

киритиладиган

кўрcаткичларни

янада

деталлаштириш ва уларнинг комплекcли бўлишини таъминлаш, cифатини оширишга
имкон беради, шунингдек, энг cамарали таҳлилий уcуллар ва моделларни танлаш
учун кенгроқ имкониятларни таъминлайди.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

«2017

-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш

бўйича Ҳаракатлар

стратегияси». Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil

99

2/2020

(№

00046)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

7 февралдаги ПФ

-4947-

сонли фармони. 1

-

илова. Ўзбекистон РеспубликасиҚонунчилик

ҳужжатлар тўплами, 2017 йил, 6

-

сон,70

-

модда.

2.

Стоун. Р. Метод «Затраты

-

выпуск» и национальные счета //Пер. с англ.Э.В.

Детневой; под ред. Б.Л. Исаева. –М.: ООН, 1964. –205 с.

3.

Кейнс Дж.М. Общая теория занятности, процентов и денг. Пер. с анг. –М.:

Прогресс, 1978. –

469 с.;

4.

Леонтьев В.В. Межотраслевая экономика. // Пер. с англ.; Авт. предисловия,

научн. ред. А.Г. Гранберг. –

М.: Экономика, 1997.

-

415 с.;

5.

Маршалл Ж. Новые элементы французской системы национальных счётов.

-

М.: Статистика, 1967.

-

374 с

.;

6.

Хансен Э. Экономические циклы и национальный доход.

-

М.:Иностранная

литература, 1959.

-

256 с.;

7.

Хикс Дж. Стоимость и капитал.

-

М.: Прогресс, 1993.

-

240 с.

8.

Гулямов С.С. Межотраслевые модели экономики. Монография. –Т.: Наука и

технология. 1999.

-

234 с.;

9.

Абдуллаев Ё.А. Макроиқтисодий статистика. –Т.:

Меҳнат, 1998. –

388 б.;

10.

Абдуғафаров А. ва бошқалар. Миллий ҳисоблар тизими. Ўқув қўлланма –

Т.:

Молия, 2002. –

88 б.;

11.

Алимов

Р.А.

Методологические

проблемы

построения

система

национальных счётов. Док. дисс.

Т.: ТГУ, 1993. –С.280.;

12.

Аҳмедов

Д.Қ.

ва

бошқалар.

Макроиқтисодиёт.

Т.:

Адабиёт

жамғармаси,200

4

146б.;

13.

Махмудов Н.М. Иқтисодий ўсиш моделлари ва улардан макроиқтисодий

таҳлилда фойдаланиш йўллари // Иқтисод ва молия. –

Т.: 2016. №3.

-

Б. 2

-8.;

14.

Набиев Х., Набихўжаев А.А. Миллий ҳисоблар тизими. Ўкув қўлланма. –Т.:

1998. б.;

15.

Соатов Н.М. Статистика. Дарслик.

–Т.: Абу Али Ибн Сино, 2003. –660 б.;

16.

Ходиев Б.Ю., Шодмонов Ш.Ш Иқтисодиёт назарияси. Дарслик

. -

Т

.:

«Barkamol avlod media».

2017.

784 б.;

17.

Ғойибназаров

Б.К. Ўзбекистон Республикасида миллий ҳисоблар тизимини

ишлаб чиқишнинг илмий

-

методологик асослари (статистик аспект). Иқт. фан. док.

илм. дар. у

-

н дисс. –Т.:

2006.

325б.;

18.

Шодиев Т.Ш. Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, интеллектуаллаштириш

ва диверсификациялаш асосида иқтисодий ўсиш сифатини ошириш // «Иқтисодиёт ва
инновацион технологиялар» илмий электрон журнали. –Т.: 2011, №1.

19.

Чижов Ю.А. Модель экономики США. –

Новосибирск: Наука, Сибирское

отд., 1977. 205 с

;

Ермилов А.П. Макроэкономическое прогнозирование в США.

Новосибирск: Наука, Сиб. отд., 1987.

20.

Рябушкин Б.Т., Хоменко Т. А. Система национальных

счетов

.

М.: Финансы

и статистика, 1993. –

324 с.

21.

Руководство Осло. Рекомендации по сбору и анализу данных по

инновациям. Третье издание, ОЭСР. М, 2006.

Библиографические ссылки

«2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Хдракатлар стратегияси». Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони. 1-илова. Узбекистон РеспубликасиЦонунчилик ^ужжатлар туплами, 2017 йил, 6-сон,70-модда.

Стоун. Р. Метод «Затраты-выпуск» и национальные счета //Пер. с англ.Э.В. Детневой; под ред. Б.Л. Исаева. -М.: ООН, 1964. -205 с.

Кейнс Дж.М. Общая теория занятности, процентов и денг. Пер. с анг. -М.: Прогресс, 1978. - 469 с.;

Леонтьев В.В. Межотраслевая экономика. // Пер. с англ.; Авт. предисловия, научн. ред. А.Г. Гранберг. - М.: Экономика, 1997.- 415 с.;

Маршалл Ж. Новые элементы французской системы национальных счётов. -М.: Статистика, 1967. - 374 с.;

Хансен Э. Экономические циклы и национальный доход. -М.Иностранная литература, 1959. - 256 с.;

Хикс Дж. Стоимость и капитал. - М.: Прогресс, 1993. - 240 с.

Гулямов С.С. Межотраслевые модели экономики. Монография. -Т.: Наука и технология. 1999. - 234 с.;

Абдуллаев Ё.А. Макроицтисодий статистика. -Т.: Ме^нат, 1998. - 388 б.;

Абдутафаров А. ва бошкдлар. Миллий ^исоблар тизими. Уцув цулланма - Т.: Молия, 2002. - 88 б.;

Алимов Р.А. Методологические проблемы построения система национальных счётов. Док. дисс. - Т.: ТГУ, 1993. -С.280.;

Ахмедов Д.Ц. ва бошцалар. Макроицтисодиёт. - Т.: Адабиёт жам₽армаси,2004 -1466.;

Махмудов Н.М. Ик,тисодий усиш моделлари ва улардан макроицтисодий таэ^лилда фойдаланиш йуллари // Ицтисод ва молия. -Т.: 2016. №3. - Б. 2-8.;

Набиев X., Набихужаев А.А. Миллий ^исоблар тизими. Укув кулланма. -Т.: 1998. б.;

Соатов Н.М. Статистика. Дарслик. -Т.: Абу Али Ибн Сино, 2003. -660 б.;

Ходиев Б.Ю., Шодмонов Ш.Ш Ицтисодиёт назарияси. Дарслик. -Т.: «Barkamol avlod media». 2017. - 784 б.;

Тойибназаров Б.К. Узбекистон Республикасида миллий ^исоблар тизимини ишлаб чицишнинг илмий-методологик асослари (статистик аспект). Ик,т. фан. док. илм. дар. у-н дисс. -Т.: 2006. - 3256.;

Шодиев Т.Ш. Ишлаб чицаришни модернизациялаш, интеллектуаллаштириш ва диверсификациялаш асосида ицтисодий усиш сифатини ошириш // «Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар» илмий электрон журнали. -Т.: 2011, №1.

Чижов Ю.А. Модель экономики США. - Новосибирск: Наука, Сибирское отд., 1977. 205 с; Ермилов А.П. Макроэкономическое прогнозирование в США. -Новосибирск: Наука, Сиб. отд., 1987.

Рябушкин Б.Т., Хоменко Т. А. Система национальных счетов. - М.: Финансы и статистика, 1993. - 324 с.

Руководство Осло. Рекомендации по сбору и анализу данных по инновациям. Третье издание, ОЭСР. М, 2006.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов