Влияние процентной политики коммерческих банков на ликвидность

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
43-56
30
6
Поделиться
Бердияров, Б. (2017). Влияние процентной политики коммерческих банков на ликвидность. Экономика и инновационные технологии, (5), 43–56. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9522
Бахриддин Бердияров, Банковская Финансовая Академия

заведующий кафедрой, к.э.н., доцент 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматривается влияние процентной политики коммерческих банков на уровень их ликвидности. Правильное проведение процентной политики по депозитам и кредитам коммерческими банками служит обеспечению банковской ликвидности. С другой стороны, процентная политика банков также влияет на экономику страны. В статье анализируется динамика процентных ставок коммерческих банков.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

1

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ФОИЗ СИЁСАТИНИНГ ЛИКВИДЛИЛИККА

ТАЪСИРИ

Бердияров Бахриддин Тавашарович,

ЎзР БМА кафедраси мудири, и.ф.н., доцент

E-mail:

bahriddin@bk.ru

Аннотация:

Мазкур мақолада тижорат банклари фоиз сиёсатининг улар

ликвидлилиги даражасига таъсири тадқиқ этилган. Тижорат банклари
депозитлар ва кредитларнинг фоиз сиёсати тўғри олиб борилиши банк
ликвидлилигини таъминлашга хизмат қилади. Ўз навбатида, банкларнинг фоиз
сиёсати мамлакат иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Мақолада
тижорат банклари фоиз ставкаларининг ўзгариш тенденцияси таҳлил
қилинган.

Калит сўзлар:

Банк ликвидлилиги, фоиз сиёсати, фоизли маржа, фоиз

ставкаси, фоизли даромад, кредит фоизи, депозитлар фоизи.

Кириш

Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев (2017) томонидан мамлакатимизни

2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017
йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида "Танқидий
таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар
фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак" мавзусидаги маърузасидан
келиб чиққан ҳолда шуни айтиш керакки, ҳар бир фаолият, ҳар бир хатти-
харакатга танқидий ёндашган ҳолда таҳлил қилиш, хулоса чиқариш ва қарор
қабул қилиш мақсадга мувофиқдир. Шундан келиб чиқиб, биз ҳам ушбу
мақолани бугунги кунда тижорат банклари томонидан олиб борилаётган
иқтисодий фаолиятга танқидий фикримизни билдирдик.

Тижорат банкларининг фоиз сиёсати мамлакат иқтисодиётига таъсир этувчи

муҳим инструментлардан бири бўлиб ҳисобланади. Банкнинг фоиз сиёсати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги “Тижорат
банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс
базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2344-сонли қарори
Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” ва
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида”ги қонунлари ҳамда 2004 йил 30-январда 1306-сон билан рўйхатдан
ўтган “Тижорат банкларида фоиз ҳисоблаш тўғрисида” ҳамда 2004 йил 24
январда 1304-сон билан рўйхатдан ўтган “Фоизларни ўстирмаслик тўғрисида”ги
низомлар шунингдек марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари ва банкнинг ички
меъёрий ҳужжатлари ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар
талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади.

Тижорат банклари фоиз ставкаларидан ҳар доим иқтисодиётни макро ва

микро даражада тартибга солиш учун фойдаланилади. Агар иқтисодиётни микро
даражада ўрганадиган бўлсак, тижорат банклари томонидан фоиз сиёсатини қай


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

2

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

даражада самарали ишлаб чиқганлигига, яъни кредит ва депозитлар бўйича
ўрнатилган фоиз ставкаларига боғлиқ бўлади.

Мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш йўлида

молиявий хизматлар бозорида тижорат банклари фаол иштирок этиб келмоқда.
Улар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга турли хилдаги хизматлар
кўрсатилмоқда. «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»

давлат

дастури доирасида тижорат банклари томонидан аҳолига қулайликларни
кенгайтириш мақсадида янги муддатли ва жамғарма омонат турлари жорий
этилди. Умуман олганда, аҳолига таклиф этилаётган ва унинг турли қатламлари
учун қулай ва манфаатли бўлган омонат турларининг сони ошиб бормоқда.
Юридик шахсларга, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектларига турли йўналишларда қисқа ва узоқ муддатли кредитлар
берилмоқда, банкларнинг лизинг операциялари ҳажми ортиб бормоқда.

Маълумки, тижорат банклари депозитлари ва кредитлари миқдорининг

ўсиши тижорат банклари фоиз сиёсати билан чамбарчас боғлиқдир. Банк
томонидан депозитлар бўйича ўрнатиладиган фоиз ставкалари, шунингдек,
кредитлар бўйича ундириш учун белгиланган фоиз ставкалари банкнинг депозит
ва кредит операциялари ҳажмининг ўсишига бевосита таъсир кўрсатади. Ўз
навбатида, банкларнинг фоиз сиёсати уларнинг ликвидлилик даражасига
таъсири қандай бўлади. Агар бу фоиз кредит билан боғлиқ бўлса ҳамда у
ошадиган бўлса, унда банкларининг ликвидлилик даражаси ҳам юқори бўлади.
Агар фоиз ставкаси депозит билан боғлиқ бўлса ва депозитларнинг фоиз
ставкаси пасаядиган бўлса, унда банкларнинг ликвидлилиги мазкур
депозитларнинг муддатига боғлиқ бўлиб қолади. Агар узоқ муддатли депозитлар
ошса, ликвидлилик ошади, қисқа муддатли депозитлар ошса, ликвидлилик
пасаяди. Ушбу назарий қоидалар, ҳозирда Ўзбекистон банк амалиётига қанчалик
мос келади? Бу эса, махсус тадқиқот олиб боришни тақозо этади ҳамда
мақоланинг долзарблигини оширади.

Банк операциялари бўйича банк томонидан тўланадиган ва ундириладиган

фоизлар миқдори банкнинг алоҳида ҳужжатларида акс эттирилади. Илгари
республикамиз банкларида кредит сиёсати, депозит сиёсати, фоиз сиёсати деган
тушунчалар бўлмаган. Халқаро банк амалиётини ўрганиш натижасида миллий
банк тизимида юқорида санаб ўтилган банк сиёсатлари ишлаб чиқилиб,
амалиётга татбиқ этилди. Дастлаб фоиз сиёсати депозит ва кредит сиёсати ичига
кирган бўлса, кейинчалик алоҳида фоиз сиёсати ишлаб чиқилиб, банк
амалиётида қўлланилиб келмоқда.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Питер Роуз (1997)нинг фикрга кўра тижорат банклари томонидан тўқнаш

келадиган рисклар орасида фоиз рискини хавфлилик даражаси юқори [1] деб
таъкидланган, чунки фоиз ставкаларининг кескин ўзгариши банкларнинг
даромадига ҳамда банк активлари, пассивлари ва капитали қийматига таъсир
этади. Фоиз рискини олдини олиш учун молиявий операцияларни хеджерлаш
керак бўлади. Фоиз рискини хеджерлаш молиявий инструментларни сотиш ёки
сотиб олиш йўли билан амалга оширилади. Уларни фоизли опционлар, фоизли
фьючерслар ва фоизли своплар орқали ҳимоялаш мумкин:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

3

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

фоизли опцион заёмда белгиланган нархда келишилган маълум бир

даврда ўрнатилган фоиз ставкасида (мажбурий бўлмаган ҳолда) фоиз тўлаш ёки
олиш ҳуқуқини беради;

фоизли фьючерс келажакда белгиланган муддатда фоиз ставкасида

кредитлар бериш ёки депозитлар олишга мажбурият беради;

фоизли своп-тўловларни сузиб юрувчи фоиз ставкасидан қатъий

белгиланган фоиз ставкасига ёки тескарисини қўллашга имкон беради.

Классик назарияда Кейнс Дж.М. (1999) фоиз ставкаси ва унинг меъёри

ҳақида фоиз меъёри бозорда капиталдан фойдаланганлик учун тўланадиган баҳо
сифатида аниқланади [2] деган фикрни билдирган.

Америкалик иқтисодчи И.Фишер (2001) фоиз ставкасига қуйидагича таъриф

беради: “фоизнинг даражасини фоиз мукофоти сифатида аниқласак бўлади,
чунки у пулда акс этган бўлиб шартномада келишилган даврдан кейин тўланиши
керак”[3].

О.И.Лаврушин (2014) ссуда фоизи турли нархдаги қийматининг баҳоси,

унинг маълум бир фойдаланилган даврдаги қиймат хисобидан келиб чиқишини
билдирган. Агар илмий нуқтаи назардан қарасак ссуда учун белгиланган фоиз
ставкаси қарз олувчининг даромадини бир қисмидан келиб чиқади[4].

Қуллиев И.Я. (2010) тижорат банкларида кредит баҳосини шакллантиришда

бир қатор омиллар ўз таъсирини кўрсатади деган фикрда. Тижорат банкларининг
кредит баҳосининг меъёри банклар томонидан жалб қилинган депозитлар
баҳоси, кредит операциялари бўйича банкнинг операцион харажатлари, кредит
риски бўйича устама ҳамда банкнинг маржаси ўз таъсирини кўрсатади. Бу
ҳолатда кредитнинг баҳосини қуйидаги формула орқали аниқлаган [5].

𝑹 = 𝑫𝒓 + 𝑫𝒐 + 𝑷 + 𝑺 + 𝑨

Бунда,
R – банк кредити баҳоси;
Dr – банкнинг жалб қилинган маблағлари баҳоси;
Do – тижорат банки операцион харажатлари;
P – кредит риски бўйича устама;
S – банк маржаси;
А – банк томонидан белгиланадиган қўшимча тўловлар.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 30 январда 1306-сон

билан рўйхатга олинган “Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш
тўғрисида”ги низомга асосан кредит берилган кундан фоизлар 16309-
ҳисобварақда ҳисобга олиб борилади (Низом, 2004). Шартномада белгилаб
берилган муддатларда фоиз суммаси ундирилади. Агар мижоз ўз вақтида
кредитни қайтармаса, бу ҳолда фоиз ставкаси шартномага асосан муддатли
кредитга нисбатан юқорироқ бўлади. Муддати ўтган фоизларнинг ҳисоби 16377-
ҳисобварақда ҳисобга олиб борилади ва ҳар бир ўтган куни учун 0,1% миқдорида
мижоз томонидан жарима тўланади.

Банкда актив операциялар бўйича фоиз ставкаларини шакллантиришда

қуйидаги омиллар инобатга олинади:

марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

4

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

бозор шароитлари;

пул маблағларини ошириш харажатлари;

проектнинг рискли даражаси;

қарздорнинг молиявий даражаси, ишончлилик даражаси, туловга

қобилиятлилиги.

Банк кредитидан фойдаланилган вақт учун ҳақ тўлаш кредит нархини ёки

баҳосини ташкил этади, у ҳисобот ойи бошлангунга қадар банк бўйича юзага
келадиган ўртача фоиз ставкаси ва маржани ўз ичига олади. Банк оладиган ва
тўлайдиган фоиз ўртасидаги фарқ маржа деб юритилади. Баъзи адабиётларга
кўра фоиз маржаси – банк актив ва пассив операциялари бўйича ўртача фоиз
ставкалари ўртасидаги фарқдир. Ё.Абдуллаев, Т.Қоралиев фикрига кўра, “фоиз
маржаси – банк активи келтирган даромад фоизи билан банк мажбуриятлари
бўйича харажат фоизи ўртасидаги тафовутдир” [6]. Маржа – кредитлар ва соф
тўловли мажбуриятлар фоиз ставкалари ўртасидаги фарқдир. Халқаро
стандартларга асосан маржа 2 фоиздан кам бўлмаган миқдорни ташкил этиши
тавсия қилинади.

Демак, юқоридаги фикрларни умумлаштирган ҳолда фоизли маржа – бу

банк активларидан даромад келтирувчи фоизли даромад ва банк мажбуриятлари
бўйича фоизли харажат ўртасидаги фарқ деган хулоса қилиш мумкин. Фоизли
маржани фоизлар бўйича келадиган соф даромад ҳам деб аташади. У қуйидаги
формула орқали ҳисобланади [6]

М =

Дф − Рф

Ад

∗ 𝟏𝟎𝟎%

М

– фоизли маржанинг ҳажми;

Дф – фоизли даромад;
Рф – фоизли тўловлари бўйича харажатлар;
Ад – фоиз кўринишида даромад келтирадиган активлар.
Фоиз маржаси бу банкнинг фоиз бўйича кўрган даромадлари ва

харажатлари ўртасидаги фарқ ҳисобланади.

Маржа банк харажатларини қоплаш учун, рискларни, инфляцияни инобатга

олган ҳолда даромад кўриш учун мўлжалланган.

Халқаро амалиётда тижорат банкларини даромадларини ҳисоблашда

операцион маржа ҳам ишлатилади. Операцион маржа банкнинг асосий
операцияларидан кўрадиган даромадлари, қуйидаги формула орқали ҳисоблаб
топилади [6].

ОпМ =

Дбокд

Адка

Д

бокд

– банкнинг асосий операцияларидан кўрадиган даромадлари;

А

дка

– даромад келтирувчи активлар.

ОпМ

– операцион маржа

Тижорат банкларининг асосий операцияларидан кўрадиган даромадлари

таркиби:

соф фоизли даромад;

валюта операцияларидан кўрилган соф даромад;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

5

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

қимматли қоғозлар бўйича қилинган операциялардан кўрилган соф

даромад;

лизинг операцияларидан кўрилган соф даромад;

қимматбаҳо металлар билан қилинган операцияларда кўрилган соф

даромад [6].

Ҳақиқий маржани олиш учун банкнинг жами фоизли даромадлари ва жами

фоизли харажатлари ўртасидаги фарқдан ёки маълум бир фоизли актив
операциялари ўртасидаги фарқдан кўриш мумкин. Масалан кредитлар бўйича
фоиз ундируви ва кредит ресурси учун фоизли харажатлар фарқи.

Ҳақиқий фоизли маржа қуйидаги формула орқали аниқланади [6]:

М = Фк − Фр

М

ҳақиқий фоизли маржа;

Ф

К

– кредитлар бўйича ойлик фоиз ставкаси;

Ф

Р

– ресурслар бўйича ойлик фоиз ставкаси.


Фоизли маржанинг ҳажмига, кредитларнинг таркиби, тузилиши ва уларнинг

манбалари асосий факторлар бўлиб ҳисобланади. Кредитларни муддатлари
бўйича жойлаштириш, рискдан ҳимоялаш, кредит мақсадлари кредитни
даромадлилигини таъминлайди. Бу ҳолатда депозитларнинг ҳажми, тури ва
муддатлари муҳим ўрин тутади.

Фоизли маржанинг ўзгариши банкларнинг актив операциялари бўйича фоиз

ставкаларининг кўтарилиши ва тушиши билан боғлиқ бўлиши, жалб қилинган
пуллик ресурсларнинг пассив операцияларга таъсири ва унинг кредитлардаги
улуши ҳам таъсир этиши мумкин. Жалб қилинган пуллик ресурсларни
муддатлари ва кредитларнинг муддатлари маржага таъсир этади.

Тижорат банкларининг ҳисоб китобларини самарали олиб борилаётганини

ҳисоблаш учун тижорат банкининг спрэдини аниқлаш керак бўлади. Ҳамда соф
фоизли маржа, тижорат банкининг фаолиятини рақобатбардошлилигини ва
бошқа жиҳатларини ўз ичига олади. Спрэд қуйидаги формула орқали аниқланади
[6].

Спрэд =

Фд

Ад

Фх

Мхт

Бу ерда:
Фд – фоизли даромад;
Ад – даромад келтирувчи активлар;
Фх – фоизли харажат;
Мхт – харажатга тортилувчи мажбуриятлар.
Тижорат банкларини спрэд кўрсаткичи орқали банклар омонатчилар ва

кредиторлар ўртасида воситачилик хизмати кўрсатиши қанчалик тўғри йўлга
қўйилганлиги ҳамда банклар ўртасидаги рақобатни кўрсатади. Банклар ўртасида
рақобатни кучайиши одатда кредитлар ва харажатга тортиладиган
мажбуриятлари бўйича ўртача фоизли даромад ҳамда харажатларни орасидаги
фарқини қисқаришига олиб келади. Ушбу ҳолатда бошқа факторлар таъсири йўқ
деб ҳисобласак тижорат банклари даромад топишни бошқа йўлларини излашига
тўғри келади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

6

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Яна ушбу кўрсаткичнинг аҳамияти шундаки, банкнинг хизмат кўрсатишдан

кўрган даромадига ва молиявий натижаларига белгиланган фоиз ставкалари ўз
таъсирига эга. Ушбу кўрсаткични боғлиқ банклар ёки боғлиқ бўлмаган банклар
кўрсаткичи билан солиштирганда тижорат банкини фоиз сиёсатини қанчалик
самарали эканлигини баҳолаш мумкин.

Тадқиқот методологияси

Ривожланган мамлакатлар банк тизимини таҳлил қилганимизда тижорат

банкларининг ходимлари томонидан банкнинг статистик маълумотларига асосан
келажакда кўрилиши мумкин бўлган фойда ва зарарларни ҳисоблаганлар.

Мамлакатимиз тижорат банкларини таҳлил қилишда статистик

маълумотларни қайта ишлашни корреляцион-регрессион таҳлили усули муҳим
ўрин тутади. Тадқиқотни олиб боришда жараёнларнинг тенденциясини
белгиловчи омилларни аниқлаш масаласи ечилади. Бунда тенденцияни аниқлаш
учун бир-бирига алоқадор ўзгарувчиларни яъни бир омилни ўзгариши
бошқасини ўзгаришига таъсирини кўрсатувчи омилларни оламиз.

Тадқиқотда АТБ “Агробанк”нинг кредит қўйилмаларига жалб қилинган

маблағлари, депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси ҳамда кредитлар бўйича
ўртача фоиз ставкасини 120 ойлик кўрсаткичларини ўзаро боғлиқлигининг
корреляцион-регрессион таҳлилини амалга оширганмиз.

Амалий маълумотларга асосланиб Microsoft Office Excel дастурида

статистик кўрсаткичларини таҳлил қилдик. Дастурда корреляцион-регрессион
таҳлилни амалга оширамиз ҳамда банк кредитларига жалб қилинган маблағлари,
банкнинг кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси ҳамда депозитлар бўйича
ўртача фоиз ставкаси ўртасидаги боғлиқликни аниқлаймиз. “Анализ данных” →
“Регрессия” функциясига кириб амалларни бажарамиз. Банкнинг жалб қилинган
маблағлари, банкнинг кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси ҳамда
депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкасини таъсир қилувчи омил, банк
кредитларини эса натижавий омил сифатида олганмиз.

Таҳлил ва натижалар

Ҳозирги кунда Ўзбекистон банк тизими мустаҳкам иқтисодий-ҳуқуқий

базага эга бўлиши билан бирга, ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси сифатида
ҳам ажралиб турибди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси халқаро молия
бозорининг қатнашчисига айланиши, банк фаолиятини янада эркинлаштириш,
банк хизматлари бозорида рақобатнинг ошиши тижорат банклари томонидан
маблағлар жалб қилиниши ва ўз ўрнида кредит операцияларни бажаришда фоиз
сиёсатини ишлаб чиқиши ва уни тўғри юритилиши талаб этилади.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Марказий банк томонидан амалга

оширилаётган пул-кредит сиёсати инфляция даражасининг белгиланган прогноз
кўрсаткичлар доирасида бўлишини таъминлаш билан бирга, банкларнинг
инвестицион фаоллигига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Марказий банк томонидан
иқтисодиётнинг пулга бўлган талабини қондириш ва макроиқтисодий ўсиш
суръатларини таъминлаш мақсадида ҳамда инфляция даражасидан келиб чиққан
ҳолда қайта молиялаш ставкаси доимо ўзгартириб борилмоқда.

Тижорат банклари томонидан кредитлар ва депозитлар бўйича фоиз

ставкаларини шакллантиришда пул ва молия бозорларидаги фоиз ставкалари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

7

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ҳисобга олинади. Пул ва молия бозорларидаги фоиз ставкалари эса марказий
банкнинг пул-кредит сиёсати ва бошқа бир қатор омиллар таъсирида
шаклланади. Шундай қилиб, республикадаги барқарор макроиқтисодий ҳолат ва
юритилаётган қатъий пул-кредит сиёсати пул ва молия бозорларидаги фоиз
ставкалари, жумладан тижорат банкларининг кредитлари ва депозитлари бўйича
фоиз ставкалари динамикасида ўз аксини топади.

Ўзбекистон Республикаси пул бозоридаги ўртача тортилган фоиз

ставкаларининг

ўзгаришини

тижорат

банклари

томонидан

кредит

қўйилмалардаги таъсирини кўришимиз мумкин.

1-расм. Ўзбекистон Республикаси пул бозоридаги ўртача фоиз ставкалари

динамикаси,

млрд сўмда ва фоизда [7].


Расм маълумотларидан кўринадики, тижорат банклари томонидан

ажратилган кредитлар миқдори йилдан-йилга ортиб бораётгани билан
биргаликда, кредитларнинг манбаи бўлган депозитлар ва улар асосида
жойлаштирилган кредит қўйилмаларининг ўртача фоиз ставкаси пасайиб
бораётганлигини кузатиш мумкин.

Бу борада, марказий банкнинг мажбурий захира талаблари тижорат

банкларининг кредит ресурслари миқдорига таъсир кўрсатиш орқали
иқтисодиётдаги пул таклифини тартибга солишда пул-кредит сиёсатининг
муҳим инструментларидан бири сифатида қўлланилмоқда.

Кредитлар бўйича фоиз ставкаларини белгилаш вақтида ресурслар қиймати,

кредитга хизмат кўрсатиш бўйича прогноз этилаётган харажатлар, воситачилик
ва маъмурий харажатлар, ушбу кредит бўйича харажатларнинг ортишига олиб
келувчи эҳтимолий рисклар ва банк фойдаси ҳисобга олинади. Кредит
хизматлари учун тўловларни белгилашда банк Бошқаруви томонидан
тасдиқланган фоиз сиёсати ва тарифлардан фойдаланилади.

Ҳар бир тижорат банки асосий фаолияти ҳисобланмиш кредит

операцияларидан фоиз кўринишида даромад олади. Шу ўринда АТБ “Агро
банк”нинг ҳам фоизли даромадлари асосан банк томонидан берилган кредитлар
бўйича фоизлар, бошқа тижорат банкларига вақтинча берилган кредит

0

5

10

15

20

0,0

10000,0

20000,0

30000,0

40000,0

50000,0

60000,0

2006 2007 2008 2009 2010 2011 2012 2013 2014 2015 2016

Кредит қўйилмалари

Депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси

Кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси

Мажбурий захира ўртача йиллик ставкаси

Қайта молиялаш ставкаси

Инфляция йиллик даражаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

8

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ресурсларидан ҳамда инвестициялар бўйича олинган фоизли даромадлардан
ташкил топиб, таҳлил этилаётган даврда унинг жами даромадлардаги салмоғи
ўртача 62,1 фоизни ташкил этган.

2-расм. АТБ “Агро банк”нинг даромадларининг таркибий қисми, фоизда

Манба: АТБ “Агробанк”нинг йиллик хисоботлари асосида тайёрланди.


Банкнинг фоизсиз даромадлари эса банк томонидан мижозларга

кўрсатилган турли хил банк хизматларидан, воситачилик операциялари орқали
амалга оширилган тўловлар ҳамда чет эл валютаси билан амалга оширилган
операциялардан олинган даромадлардан ташкил топиб, таҳлил этилаётган
даврда унинг жами даромадлардаги салмоғи ўртача 37,9 фоизни ташкил этган.
Юқоридаги расмдан фоизли ва фоизсиз даромадларнинг 2006-2016 йиллар
таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, 2006 йилда банкнинг кредит операцияларини
ҳажмини кам бўлганлиги сабабли фоиз кўринишидаги даромадлари жами
даромадга нисбатан 43.3 фоизни кўрсатмоқда 2016 йилда эса бу кўрсаткич 62,1
фоизни ташкил этмоқда.

АТБ “Агробанк”нинг 2006-2016 йиллар мобайнида даромад манбаига

қарайдиган бўлсак фоизли даромадларнинг улушини кўпайиш тенденциясини
кўришимиз мумкин. Шу ўринда фоизсиз даромадларини кузатадиган бўлсак
2006 йилда жами даромаддаги улуши 56.7 фоизни ташкил этиб, 2016 йилда ушбу
кўрсаткич 37,9 фоизга тушган. Демак фоизсиз даромадлардан кўра фоизли
даромадларнинг юқорилиги ижобий ҳол албатта. Банкнинг даромад манбаи
сифатида фақат кредит операцияларга боғланиб қолмаганлигини фоизсиз
даромадлардан ҳам кўришимиз мумкин.

АТБ “Агробанк” томонидан 2006-2016 йиллар давомида юридик ва

жисмоний шахсларга берилган кредитларига ҳисобланган ўртача фоиз ставкаси
динамикасини таҳлил қиламиз.

0

10

20

30

40

50

60

70

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

43,3

48,7

53,8

60,3

57,9

53,8

54,6

60,4

61,2

59,5

62,1

56,7

51,3

46,2

39,7

42,1

46,2

45,4

39,6

38,8

40,5

37,9

фоизли даромад

фоизсиз даромад


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

9

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

3-расм. АТБ “Агро банк”нинг кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси

Манба: АТБ “Агробанк”нинг йиллик хисоботлари асосида тайёрланди.


АТБ “Агробанк”нинг 2006 йилда кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси

13.7 фоиз бўлиб, 2007 йилда 10.5 фоизга тушган ва 2012 йилга қадар кўтарилиш
тенденциясига эга бўлиб, 13.4 фоизни ташкил этган. 2013-2016 йилларда
кредитларнинг фоиз ставкаларини пасайиши кузатилмоқда ва 2016 йилда
кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 11,9 фоизни ташкил қилган.

Кредит фоиз ставкасини белгилашда тижорат банклари иқтисодиётда юз

берадиган инфляцион ўзгаришларни ҳисобга олиб мижозлар билан кредит
шартномалари тузадилар. Бу ўз навбатида тижорат банклари томонидан
олинадиган фоизли даромадларини ўзгаришига ижобий таъсир кўрсатади.
Инфляцияни таъсиридан қочиш, рискдан ҳимояланиш ҳамда банк активларини
самарали бошқаришда тижорат банклари сузиб юрувчи фоиз ставкаларини
шартномаларга киритишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

Республикамиз банк амалиётида фоиз ставкасининг қатъий ва сузиб юрувчи

фоиз ставкаларидан фойдаланилади. Бу фоиз ставкалари банкларнинг депозит ва
кредит сиёсатига таъсир кўрсатади. Тижорат банклари кредитор сифатида сузиб
юрувчи фоиз ставкаларини ўрнатишдан манфаатдор. Чунки бунда банк фоиз
ставкаларини тебранишидан ўзини холос қилади. Мижозлар эса кредит олишда
қатъий фоиз ставкаларидан фойдаланишга ҳаракат қиладилар. Қатъий фоиз
ставкаларида кредит олиш мижозни фоиз ставкасини ошиб кетиши натижасида
ортиқча харажат қилиш хавфидан озод этади.

Мижозлар тижорат банкларига депозит қўйишларида аксинча, банк билан

шартномада келишган ҳолда сузиб юрувчи фоиз ставкаларини ўрнатилишидан
манфаатдордир. Бу ҳолатда мижозларнинг қайта молиялаштириш ставкасининг
ўзгариши ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда белгиланган фоиз
ставкасининг ошиши натижасида қўшимча даромад олиш имкониятлари пайдо
бўлади.

Республикамиз банк амалиётида сузиб юрувчи фоиз ставкаларидан

депозитлар ва кредитлар учун деярли ишлатилмайди, ишлатилса ҳам жуда кам
миқдорда ишлатилади. Бунинг натижасида тижорат банкларининг фоиз рискига
учраш хавфи кузатилади.

0

5

10

15

20

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

Қисқа муддатли кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси

Узоқ муддатли кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси

Жами кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

10

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Кредитларнинг ўз вақтида қайтарилмаслик ҳолатларида банк томонидан

юқори фоиз ставкаларида мижозлардан фоиз ундириш ҳолатлари мавжуд бўлиб,
бу ҳақда банкнинг кредит ва фоиз сиёсатида белгилаб қўйилади.

Шу билан бирга, мижоз ва банкнинг ўзаро келишувларига кўра кредит учун

фоиз ставкаси, яъни кредит баҳоси пул бозорининг ҳолати ва инфляция
даражасининг ўзгаришига қараб белгиланган даражадан оширилиши ёки
камайтирилиши мумкин. Бундай ҳолатлар эса ўз навбатида, банкнинг
ликвидлилик даражасини таъминлашга хизмат қилади. Аксинча, берилган
кредитлар ёки жалб қилинган мажбуриятлар қатъий белгиланган фоиз
ставкаларда амалга оширилса, банкнинг ликвидлилигига салбий таъсир
кўрсатади.

1)

Тадқиқот

натижалари

кўрсатадики,

танланманинг

корреляция

коеффициенти

R=0,98

экан. Бу Чеддок шкаласи бўйича “жуда юқори” зич

боғлиқликни ифодалайди. Демак, таҳлил қилинаётган миқдорлар ўртасида
юқори боғлиқлик мавжуд экан.

2)

Аниқланган корреляция коеффициентини муҳимлигини текширамиз.

Жадвал бўйича корреляция коеффициентини муҳимлилик мезони

t

r

=1332,3

га

тенг. FРАСПОБР функцияси ёрдамида ҳисобланган Фишер тақсимот қонунига
кўра жадвал қиймати

t

f

=2,68

га тенг. Бундан

t

r

>t

f

эканлигидан, демак корреляция

коеффициенти муҳим ҳисобланади ва тасодифийлик қонунига бўйсунади.

3)

Чизиқли регрессия тенгламасини кўринишини

y=

β

0

+

β

1

x

1

+

β

2

x

2

+

β

3

x

3

+u

аниқлаймиз. Озод ҳад

β

0

=194

, ўзгарувчи ҳад

β

1

=0,77,

β

2

=1034 ҳамда

β

3

=-630

Энди тенгламани иқтисодий кўринишда ёзамиз:

Y=194+0.77Х

1

+1034Х

2

-630Х

3

Бу ерда:
Y – Банк кредитлари (БК);

Х

1

– Жалб қилинган маблағлар (ЖМ);

Х

2

− Депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси, фоизда (ДФ);

Х

3

− Кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси, фоизда (КФ).

Демак, тенгламани қуйидагича ёзсак мақсадга мувофиқ бўлади.

БК=194+0.77ЖМ + 1034ДФ -630КФ

Энди

β

0,

β

1,

β

2

ва

β

3

параметрларни моҳиятли ёки моҳиятсиз эканлигини

текширамиз.

t

β

0

=3,12, t

β

1

=59,84, t

β

2

=2,34 ва t

β

3

=-2,83

эканлиги маълум ва

СТЬЮДРАСПОБР функциясидан фойдаланиб Стьюдент жадвал қийматини
ҳисоблаймиз, у

t

s

=1,98

эканлиги келиб чиқади. Юқоридагилардан

t

β

0

>t

s

бўлди,

яъни

β

0

параметр “3,12” маънога эга экан.

t

β

1

>t

s

бўлди, демак

β

1

параметр “59,84”

мохиятга эга экан.

t

β

2

>t

s

бўлди

,

демак

β

2

параметр “2,34” моҳиятга эга экан.

t

β3

<t

s

бўлди, демак

β

3

параметр “-2,83” моҳиятга эга эмас экан.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

11

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Танланманинг регрессион таҳлили (Microsoft Office Excel дастурида)

1

Регрессион статистика

Кўплик R

0,985797229

R-квадрат

0,971796176

Нормаллашган R-квадрат

0,971066766

Стандарт хатолик

83,34910821

Кузатувлар сони

120

Fisher
qiymat

Дисперсион таҳлил

2,682809407

df

SS

MS

F

Аҳамиятли

F

Регрессия

3

27766880,4

9255626,802 1332,305805

0,000000

Қолдиқ

116

805860,5654

6947,07384

Жами

119

28572740,97

Коэффициентлар

Стандарт

хатолик

t-статистика

P-Значение

Қуйи

95%

Юқори

95%

Қуйи

95,0%

Юқори

95,0%

Y- Берилган кредит (млн.сўм
да)

193,7910579

62,12637582

3,119304086 0,002287117

70,74194 316,8402 70,74194 316,8402

Жалб қилинган маблағ (млн.
сўмда)

0,775337152

0,012956876

59,83982306 0,000038174

0,749674

0,801 0,749674

0,801

Депозит бўйича ўртача фоиз
ставкаси (фоизда)

1034,979699

441,146923

2,346111114 0,020667698

161,2326 1908,727 161,2326 1908,727

Кредит бўйича ўртача фоиз
ставкаси (фоизда)

-630,5065835

222,3911976

-2,835123829 0,005405763

-1070,98

-190,033

-1070,98

-190,033

стьюдент қиймати

1,980626002

1

Microsoft Office Excel дастури орқали тайёрланди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

12

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

4)

детерминация коеффициенти

R

2

=0,97

эканлиги маълум. Бу банкда

кредитлар кредит қўйилмаларини ўзгаришини 97 фоиз ушбу модель орқали
изоҳласа бўлади.

Натижаларнинг иқтисодий талқини.
Модель параметрларини умумий ҳамда алоҳида ҳосила олиш орқали талқин

қилиш мумкин.

Хусусан, моделимизни ЖМ ўзгарувчисига кўра ҳосиласини олсак:

𝒅БК

̂

𝒅ЖМ

=

𝚫БК

̂

𝚫ЖМ

= 𝟎, 𝟕𝟕

𝚫БК

̂ = 𝟎, 𝟕𝟕 ∗ 𝚫ЖМ

Яъни, банк кредитлари ва депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкалари

ўзгармаса (ceteris paribus), жалб қилинган маблағларни қўшимча 1 млрд. сўмга
ошганда ўрта ҳисобда банк кредити

(≈)

770,0 млн. сўмга ошади.

Ушбу моделни ДФ ўзгарувчисига кўра ҳосиласини оламиз:

𝒅БК

̂

𝒅ДФ

=

𝚫БК

̂

𝚫ДФ

= 𝟏𝟎𝟑𝟒

𝚫БК = 𝟏𝟎𝟑𝟒 ∗ 𝚫ДФ

Яъни, банк кредитлари ва жалб қилинган маблағлар ўзгармаса (ceteris

paribus), депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкасини қўшимча 1 бирликка банк
кредитлари

(≈) 1034

млн.сўмга ошишини англатади.

Худди шундай моделни КФ ўзгарувчисига кўра ҳосиласини оламиз:

𝒅БК

̂

𝒅КФ

=

𝚫БК

̂

𝚫КФ

= −𝟔𝟑𝟎

𝚫БК = −𝟔𝟑𝟎 ∗ 𝚫КФ

Яъни, жалб қилинган маблағлар ҳамда депозитлар бўйича ўртача фоиз

ставкаси ўзгармаса (ceteris paribus), кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкасини
қўшимча 1 бирликка оширсак банк кредитлари

(≈) − 630

млн. сўмга

камайишини англатади.

Моделни барча ўзгарувчиларига кўра умумий ҳосиласини олганимизда

қуйидаги якуний натижани беради:

𝚫

БК

̂ = 𝟎, 𝟕𝟕 ∗ 𝚫ЖМ + 𝟏𝟎𝟑𝟒ДФ − 𝟔𝟑𝟎 ∗ 𝚫КФ

Тадқиқот ишида банк кредитларини унинг детерминантлари “жалб

қилинган маблағлар миқдори”, “депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси” ҳамда
“кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси” орқали тушунтирилди.

Ҳисоб-китоблар орқали банк кредитини юқоридаги кўрсаткичларга

боғлиқлигини регрессион таҳлили амалга оширилиб, қуйидаги модель яратилди:

𝚫

БК

̂ = 𝟏𝟗𝟒 + 𝟎, 𝟕𝟕 ∗ 𝚫ЖМ + 𝟏𝟎𝟑𝟒ДФ − 𝟔𝟑𝟎 ∗ 𝚫КФ

Ушбу моделнинг детерминация коэффициенти ҳисобланганда,

𝑅

2

= 0,97

натижага эришилди. Бу моделимиз кредитнинг ҳақиқий функциясини 97 фоизга
тушунтиришини англатади.

Шу билан бирга, ушбу моделни ишончлилиги t ва F тақсимотлар билан

гипотезаларни текшириш орқали баҳолаш амалга оширилди. Бунда, 95 фоизлик
ишонч билан капиталга

ЖМ

ва

ДФ

мусбат, ҳамда

КФ

манфий боғлиқлиги

мавжудлиги аниқланди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

13

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Демак, бу дегани банк кредитларнинг ошиши миқдори жалб қилинган

маблағлар ва депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси билан мусбат боғлиқликка
эга экан шу ўринда кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси билан эса манфий
боғлиқликка эга эканлинини юқоридаги тенглама орқали билишимиз мумкин.
Фоиз сиёсатини юритишда кредит бўйича фоиз ставкасини ошириш оқибатида
кредит қўйилмасини пасайиши кузатилмоқда.

Хулоса ва таклифлар

1.

Марказий банк томонидан иқтисодиётнинг пулга бўлган талабини

қондириш ва макроиқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш мақсадида ҳамда
инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда қайта молиялаш ставкаси бозор
талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартириб борилганлиги тижорат
банкларининг ресурс базасига ва ликвидлилигига таъсир этди.

2.

Республикамиз тижорат банклари қисқа ва узоқ муддатли кредитлар

динамикасида узоқ муддатли кредитлар улушини юқорилигини кўришимиз
мумкин. Узоқ муддатли кредитлар мустаҳкам ресурс базани талаб этади. Бу эса
ликвидлилик рискини вужудга келтиради.

3.

Жами депозитларда муддатли ва жамғарма депозитларнинг улушини

ошириш лозим. Бу эса ўз навбатида йирик ва узоқ муддатли кредитлар
ажратишга ҳамда юқори фоизли даромад олиш билан бирга тижорат
банкларининг ликвидлилигининг ошишига ижобий таъсир этади.

4.

Тижорат банклар ўзларининг бизнес режаларига, тариф сиёсатига

алоҳида эътибор қаратишлари ҳамда тариф сиёсатини замон талабларига жавоб
берадиган, мижозларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб ишлаб чиқиш лозим. Бу
эса банк хизматлари бўйича фоиз сиёсатида акс этади. Натижада, нотўғри
танланган режа ёки фоиз банкларнинг ликвидлилигининг пасайишига,
оқибатида эса йўқолишига олиб келади.

5.

Иқтисодиётдаги ўзгаришларга ҳамда мижозларнинг талабларига тез

мослаша оладиган банкнинг фоиз сиёсатини юритиш ва мижозларнинг тури
бўйича алоҳида тарифлар орқали ёндашишни йўлга қўйиш лозим. Бундай
ҳолатда банклар ўз ликвидлилигини олдиндан баҳолай олиш имкони юзага
келади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Питер Роуз. Банковский менеджмент: Предоставление финансовых услуг.

Пер. с англ. -М: ДЕЛО, 1997. -768 c.

2.

Кейнс Дж.М.

Общая теория занятости, процента и денег: пер. с англ. Пер.

Н.Н.Любимов. –М.: Гелиос АРВ, 1999. –352 c.

3.

Ирвинг Фишер. Покупательская сила денег. –М.: ДЕЛО, 2001. – 320 c.

4.

Лаврушин О.И. Устойчивость банковской системы и развитие

банковской политики: монография /-М: КноРус, 2014. -280 с.

5.

Қуллиев И.Я. Кредит баҳосининг шаклланиши ва уни такомиллаштириш.

И.ф.н. илм. дар. ол. учун ёз. дисс. автореф. –Тошкент, 2010. – 16 б.

6.

Абдуллаев Ё., Қоралиев Т., Тошмуродов Ш., Абдуллаева С. //

Банк иши. -

Т.: MOLIYA-IQTISOD, 2009. – 463 б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

14

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

7.

2015 йилда пул-кредит соҳасидаги вазият ва монетар сиёсатнинг 2016

йилга мўлжалланган асосий йўналишлари. //Бозор, пул ва кредит. – Тошкент,
2016, – №1, -Б. 3-18.

8.

http://www.cbu.uz – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.

http://www.agrobank.uz – “Агробанк” акциядорлик тижорат банки.

Библиографические ссылки

Питер Роуз. Банковский менеджмент: Предоставление финансовых услуг. Пер. с англ. -М: ДЕЛО, 1997. -768 с.

Кейнс Дж.М. Общая теория занятости, процента и денег: пер. с англ. Пер. Н.Н.Любимов. -М.: Гелиос АРВ, 1999. -352 с.

Ирвинг Фишер. Покупательская сила денег. -М.: ДЕЛО, 2001. - 320 с.

Лаврушин О.И. Устойчивость банковской системы и развитие банковской политики: монография /-М: КноРус, 2014. -280 с.

Куллиев И.Я. Кредит бахосининг шаклланиши ва уни такомиллаштириш. И.ф.н. илм. дар. ол. учун ёз. дисс. автореф. -Тошкент, 2010. - 16 6.

Абдуллаев Ё., Коралисв Т., Тошмуродов Ш., Абдуллаева С. // Банк ииш. -Т: MOLIYA-IQTISOD, 2009. - 463 б.

2015 йилда пул-кредит сохдсидаги вазият ва монетар сиёсатнинг 2016 йилга мулжалланган асосий йуналишлари. //Бозор, пул ва кредит. - Тошкент, 2016,-№1,-Б. 3-18.

http://www.cbu.uz - Узбекистон Республикаси Марказий банки. http://www.agrobank.uz - “Агробанк” акциядорлик тижорат банки.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов