Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғининг товарлар (хизматлар) нархига таъсири

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
275-280
4
1
Поделиться
Хамраев, Ф. (2020). Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғининг товарлар (хизматлар) нархига таъсири . Экономика и инновационные технологии, (3), 275–280. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11644
Фазлиддин Хамраев, Ташкентский Финансовый Институт

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада 2017-2019 йилларда қўшилган қиймат солиғини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаган ислоҳотларнинг самарадорлиги, товарлар (хизматлар) нархини шакллантиришда қўшилган қиймат солиғининг таъсири, қўшилган қиймат солиғи бўйича занжирнинг ўзаро номутаносиблиги ва солиқ режими такомиллаштирилиши кўриб чиқилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

272

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЎЗБЕКИСТОНДА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИНГ

ТОВАРЛАР (ХИЗМАТЛАР) НАРХИГА ТАЪСИРИ

Хамраев Фазлиддин Мухиддинович

Тошкент молия институти мустақил изланувчиси

E-mail:

asdf_8080@list.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада 201

7-2019

йилларда қўшилган

қиймат солиғини

такомиллаштириш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаган ислоҳотларнинг
самарадорлиги, товарлар (хизматлар) нархини шакллантиришда қўшилган
қиймат солиғининг таъсири

,

қўшилган

қиймат солиғи бўйича занжирнинг ўзаро

номутаносиблиги

ва солиқ режими такомиллаштирилиши кўриб чиқилган.

Калит сўзлар:

қўшилган

қиймат солиғини такомиллаштириш, товарлар

(хизматлар) нархига таъсир, занжирнинг номутаносиблиги.

Abstract:

This article discusses the effectiveness of reforms in Uzbekistan to improve

the value added tax in 2017-2019, the impact of value added tax on the pricing of goods
(services), the imbalance of the value added tax chain and the improvement of the tax
regime.

Keywords:

improvement of value added tax, impact on the price of goods (services),

chain imbalance.

Кириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил

7 февралдаги

ПФ

-4947-

сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича

ҳаракатлар

стратегияси

тўғрисида”ги

Фармони

билан

тасдиқланган

2017-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор

йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси

билан солиқ юкини камайтириш ва солиққа

тортиш

тизимини

соддалаштириш

сиёсатини

давом

эттириш,

солиқ

маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи чораларни
кенгайтириш белгилаб берилди

[1].

Белгиланган устувор йўналишлар ижросини таъминлаш мақсадида, товарлар

(хизматлар) нархида солиқ юкини камайтириш, хусусан қўшилган қиймат солиғи
бўйича занжирни шакллантириш орқали нархлар барқарорлигини таъминлаш

сиёсати давом эттирилиб, солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштириб келинмоқда

.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Қўшилган

қиймат солиғинининг иқтисодий моҳияти, унинг товарлар

(хизматлар) нархига таъсири бўйича илмий изланишлар олиб борган хорижлик
иқтисодчи олимлардан А.Смит, Дж.М.Кейнс, Дж.С.Миль, И.Караеваларни кўрсатиш
мумкин

[2].

Мамлакатимиз

олимларидан

Ш.Тошматов

,

Т.Маликов,

Ф.Шарипов,

М.Комиловлар томонидан қўшилган

қиймат солиғининг

такомиллаштирилиши,

республикада амал қилиш механизми, унинг ташқи савдо фаолиятига таъсири, солиқ

юкига таъсири этувчи омиллар, солиқ маъмурчилигини самарали ташкил этиш
масалаларини

ўрганишга оид илмий изланишлар олиб борган

[3, 4, 5].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

273

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Бугунги кунда

республикадаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида

қўшилган қиймат солиғи бўйича занжирда узулишлар мавжудлиги, имтиёзлар
кўплиги

,

давлат томонидан ижтимоий аҳамиятга молик товарлар нархлари тартибга

солиниши ва турли солиқ режимлари (айланмадан солиқ, якка тартибдаги
тадбиркорларга қатъий

белгиланган солиқ) мавжудлиги товарлар (хизматлар)

нархига ўз таъсирини ўтказмоқда.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда иқтисодий таҳлил

,

мантиқийлик ва гуруҳлаш усулларидан

фойдаланилди.

2017-2019

йилларда республикамизда қўшилган

қиймат солиғи

бўйича занжири яратилиши

борасида амалга оширилган ислоҳотлар

ва солиқ

имтиёзлари,

давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятга молик

товарларга

(хизматларга) қўшилган қиймат солиғининг таъсири таҳлил қилинди.

Таҳлил ва натижалар

Ҳаракатлар

стратегиясига

асосан

солиқ

маъмуриятчилиги

такомиллаштирилиши натижасида, қўшилган қиймат солиғи бўйича тушум

2017

йилда

14 685,8

млрд.сўмни ёки республика бюджетининг

29,6

фоизини, мос

равишда 2018 йилда

27 876,5

млрд.сўмни ёки

35,2

фоизни, 2019 йилда

33 809,8

млрд.сўмни ёки

30,1

фоизни

ташкил этиб

[6],

олиб борилган ислоҳотлар

самарасини тушум суммаси мисолида йилдан йилга ўсиши

орқали кузатиш мумкин.

Бундай ижобий кўрсаткичларга албатта амалга оширилган ислоҳотлар

натижасида эришилди, хусусан

солиқ ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга камайтирилди,

мақсадсиз ва алоҳида соҳалар учун берилган имтиёзлар

бекор қилинди, қўшилган

қиймат солиғи бўйича занжирнинг

ўзвийлигини таъминлашда харид қилинган импорт

маҳсулотларига белгиланган қўшилган

қиймат солиғи қайта кўриб чиқилди, давлат

томонидан тартибга солинадиган товарлар рўйхати босқима

-

босқич қисқартирилди

.

Мазкур солиқ бюджетга тушум нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга бўлсада,

ўз навбатида нафақат иқтисодий жиҳатдан

балки

,

ижтимоий жиҳатдан

ҳам солиқ

тўловчилар учун манфаатли бўлиши лозим

.

Хусусан, 2017

-

2019 йилларда солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича

олиб борилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари қўшилган қиймат солиғи
мисолида ўрганилганда, айрим киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар етарлича
таҳлил қилинмаслиги сабабли

,

кейинчалик улар тескари натижалар бермоқда

.

Ўтказилган кузатувлар шуни кўрсатдики, қўшилган қиймат солиғи бўйича

амалга оширилган ислоҳотлар нарх

-

навога ва тадбиркорлик субъектларига салбий

таъсир этмаслиги ҳақида маълум қилинган бўлсада, ҳақиқатда бунинг аксини
кузатишимиз мумкин.

Масалан,

Ўзбекистон

Республикасининг

2017

йил

29

декабрдаги

ЎРҚ

-454-

сонли Қонуни билан Солиқ кодексининг (эски таҳрир)

208-

моддасига

киритилган ўзгартиришларга асосан

2018 йил

1

апрелдан бошлаб босма маҳсулотлар,

шунингдек босма маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни реализация қилиш билан
боғлиқ таҳририй, матбаа ва ноширлик ишлари (хизматлари) бўйича имтиёзлар бекор
қилинди.

Имтиёзлар фақат босма маҳсулотлар, жумладан

миллий валюта (купюра),

китоб маҳсулотлари, оммавий ахборот

воситаларининг даврий босма нашрлари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

274

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

(реклама тусидаги босма нашрлар бундан мустасно), дафтарлар ҳамда расм ва
чизмачилик альбомлари учун сақланиб қолинади.

Мазкур ҳолатда имтиёзлар сақланиб қолинган китоб маҳсулотлари, оммавий

ахборот воситаларининг даврий босма нашрлари, дафтарлар ҳамда расм ва
чизмачилик альбомларининг нархини шакллантиришда қўшилган қиймат солиғининг
таъсирини таҳлил қилиб кўрамиз.

Товарлар сотишга тайёрлангунга қадар яъни, макет тайёрлаш, компьютер

графикаси, саҳифалаш, оригинал макетлар тайёрлаш, муқовалаш, ададларни
тайёрлаш, реклама мурожаатларини қабул қилиб олиш, расмийлаштириш ва
нашрларда жойлаштириш, ранг бериш, матнларни таржима қилиш ишлари

каби

хизматлар қўшилган қиймат солиғига тортиладиган оборот ҳисобланади.

Солиқ кодексининг (эски таҳрир) 221

-

моддасига асосан солиқ солинмайдиган

оборот учун фойдаланиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича маҳсулот
етказиб берувчиларга ва импорт бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган
қиймат солиғи ҳисобга олинмайди, балки ушбу товарларнинг (ишларнинг,
хизматларнинг) қийматида ҳисобга олинади.

Бунда, ўз

-

ўзидан кўриниб турибдики, босма маҳсулотлар

бўйича қўшилган

қиймат солиғида

занжир ўзаро боғланмаганлиги ёки айрим хизматлар солиқ солиш

обороти ҳисобланмаганлиги натижасида

,

кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган

солиқ суммаси бевосита нархга таъсир қилганлигини ва уларнинг қийматини
оширганлигини кузатишимиз мумкин.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси билан эса босма маҳсулотлар, жумладан

миллий валюта (купюра), китоб маҳсулотлари, оммавий ахборот воситаларининг
даврий босма нашрлари, дафтарлар ҳамда расм ва чизмачилик альбомлари учун
имтиёзлар 2020 йил 1 апрелдан бекор қилиниб, қўшилган қиймат солиғи объекти
ҳисобланиши белгиланди.

Босма маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун асосий бўлган оралиқ истеъмол

товарлари албатта қоғозни ташкил этиб, ушбу маҳсулотларнинг асосий қисми импорт
қилинади.

Масалан, 2017 йил

868,8

млрд.сўмлик, 2018 йил

1 685,4

млрд.сўмлик, 2019

йил

2 041,6

млрд.сўмлик қоғоз

маҳсулотлари импорт

қилиниб

[7],

ишлаб чиқаришда

фойдаланиладиган хом

-

ашёнинг 90 фоизидан ортиғини ташкил этади

.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 28 майдаги 134

-

сонли “Умумий ўрта ҳамда

ўрта махсус, касб

-

ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув

-

методик комплексларни нашр этишда (қайта нашр этишда) рентабелликнинг
чекланган даражасини белгилаш тўғрисида”ги қарорига асосан умумий ўрта ҳамда
ўрта махсус, касб

-

ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув

-

методик комплексларни нашр этишда (қайта нашр этишда) рентабелликнинг
чекланган даражаси маҳсулотнинг прогнозлаштирилган ишлаб чиқариш таннархига
нисбатан 15

фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланиши қайд этилган.

2020 йил учун қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиз миқдорида

белгиланиши ва нархлар давлат томонидан тартибга солинган ҳолда қатъий
белгиланиши ҳисобга олинадиган бўлса, ушбу

турдаги товарлар (хизматлар)

иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаслиги

,

ўз навбатида ноширлик ва матбаа соҳаси


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

275

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ривожланишига тўсқинлик қилиши ҳамда тадбиркорлик субъектларини банкротлик
ҳолатига келтириши мумкинлигини кузатишимиз мумкин.

2017-

2019 йилларда амалга оширилган ислоҳотларда

айрим соҳаларда солиқ

имтиёзлари берилиши ва солиқ ставкаси пасайтирилиши давом этиб, бундан
кўзланган асосий мақсад товарлар (хизматлар) нархини камайтиришга эришиш
ҳисобланади.

Ўтказилган таҳлилларга кўра, солиқ имтиёзларидан фойдаланувчилар

томонидан реализация қилинган товарлар (хизматлар) нархи худди шундай
имтиёздан фойдаланмайдиган тадбиркорлик субъектлариники билан деярли бир хил
бўлгани

ҳолда ўзгармасдан қолмоқда ва бозорда аллақачон шаклланиб бўлган

нархнинг пасайишига олиб келмади.

Чунки, тадбиркорлик субъекти кўпроқ фойда олиш мақсадида

,

бозорда

шаклланиб бўлган амалдаги нархга таъсир қилмаган ҳолда фаолият юритишда давом
этмоқда

.

Имтиёзлардан фойдаланмайдиган соҳаларда ишлаб чиқарилган товарлар

(хизматлар) нархига қўшилган

қиймат солиғи деярли таъсир қилмайди, балки улар

учун харид қилинган

товарлар

(

хизматлар

)

ва импорт маҳсулотлар бўйича қўшилган

қиймат солиғини ҳисобга

олиш суммаси мавжуд бўлганлиги сабабли, уларга фойдали

ҳисобланади

.

Мазкур соҳалардаги тадбиркорлик субъектлари максимал даражада ишлаб

чиқариш учун фойдаланадиган товарларни (хизматларни) қўшилган қиймат солиғи
тўловчилардан харид қилишади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249

-

сонли “Товар бозорларида

монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги қарори билан ижтимоий аҳамиятга эга товарлар рўйхатига киритилган
нархи давлат томонидан тартибга солинадиган айрим товарлар (хизматлар

)

қўшилган

қиймат солиғидан озод этилган ёки оралиқ истеъмол учун харид қиладиганларга
солиқни ҳисоблашда

ноқулайликлар тўғдиради ҳамда нархга ўз таъсирини ўтказади.

Масалан, шаҳар йўловчи ташиш транспортида йўловчиларни ташиш

хизматлари (йўналишли ва линияли таксилардан ташқари) қўшилган қиймат
солиғидан озод этилган

.

Ўтказилган ўрганишлар шу кўрсатмоқдаки, мазкур хизматларни яратишда

фойдаланиладиган товарлар (хизматлар) ва импорт маҳсулотлар эса қўшилган
қиймат солиғи билан харид қилинади ҳамда уларни ҳисобга олиш ҳуқуқи мавжуд
эмаслиги уларнинг нархига таъсир кўрсатмоқда

ёки зарар суммаси давлат

бюджетидан ссуда ҳисобига қоплаб берилади

.

Шу каби, пахта маҳсулоти (пахта хомашёси, пахта толаси, техник уруғлик),

минерал ўғитлар, этил спирти, дон (харид нархлари), минерал ўғитлар шулар
жумласидан.

Бундан ташқари, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 2020 йил 1 январдан кучга

киритилиши муносабати билан бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини
аниқлашда

ва солиқ ҳисоботларини тузишда айрим камчиликлар тадбиркорлик

субъектига ноқулайликлар туғдирмоқда.

Масалан, Солиқ кодексининг 266

-

моддасида солиқ тўловчи ҳақиқатда олинган

товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммасини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

276

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ҳисобга

олиш орқали ҳисоблаб чиқарилган солиқнинг умумий суммасини

камайтиришга, қуйидаги шартларни бир вақтда бажарган тақдирда, ҳақли бўлиши
белгиланган:

солиқ тўловчининг товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш

(хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ фаолиятини амалга ошириш чоғида товарлардан
(хизматлардан), фойдаланилганда реализация қилиш бўйича айланмасига солиқ
солиниши, шу жумладан ноль ставка бўйича солиқ солиниши лозим бўлганда;

олинган товарларга (хизматларга) солиқ тўловчи томонидан ҳисобварақ

-

фактура ёки етказиб берувчи томонидан тақдим этилган солиқ суммаси алоҳида
ажратиб кўрсатилган бошқа ҳужжат олинганда ҳамда товарларни (хизматларни)
етказиб берувчи солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилганда;

товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) тақдирда солиқ бюджетга

тўланганда;

ушбу Кодекснинг 255 ва 256

-

моддаларида назарда тутилган ҳолларда солиқ

бюджетга тўланганда;

ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарлар экспортида чет

эллик сотиб олувчи (тўловчи) томонидан экспорт қилинаётган товарлар учун ҳақ
тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатидан кўчирма мавжуд бўлса.

Маълумки, мазкур шартлар амалиётда бир вақтда мавжуд бўлмайди

ёки харид

қилиш чоғида ҳисобварақ

-

фактурада қайд этилган солиқни ҳисобга олиш

имкониятини чеклайди.

Таклифлар

қўшилган қиймат солиғининг нархга таъсирини камайтириш ва соғлом рақобат

муҳитини яратиш бўйича муддатсиз берилган солиқ имтиёзларини босқичма

-

босқич

бекор қилиш

;

ҳар

хил уюшма ва ассоциациялар таркибига кирган ташкилотлар учун қўшилган

қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қайта

кўриб чиқиш

;

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249

-

сонли қарори билан

ижтимоий аҳамиятга эга товарлар рўйхатига киритилган шаҳар йўловчи ташиш
транспортида йўловчиларни ташиш хизматлари (йўналишли ва линияли таксилардан
ташқари), пахта маҳсулоти (пахта хомашёси, пахта толаси, техник уруғлик), минерал
ўғитлар, этил спирти, дон (харид нархлари), минерал ўғитларни рўйхатдан чиқариш

;

товар айланмаси миқдоридан қатъи назар, барча юридик шахсларни қўшилган

қиймат солиғини тўлаш режимига ўтказиш;

хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин

бўлган фаолият турлари рўйхатини қисқартирган ҳолда фақат юридик шахслар
шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларини кенгайтириш орқали қўшилган
қиймат солиғини тўлаш режимига ўтказиш

;

Солиқ

кодексининг (янги таҳрир)

266-

моддасининг биринчи қисмидаги “бир

вақтда” сўзларини чиқариб ташлаш

мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини

янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ

-4947-

сонли

Фармони,

-

2017 йил 7 февраль.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

277

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2.

Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов// Москва.

ЭКСМО. 2009. 186 с.

3.

Тошматов Ш.А., Комилов М.М. Қўшилган қиймат солиғи, Тошкент.

Иқтисодиёт ва хуқуқ дунёси, 2004.

-

Б.22.

4.

Маликов Т.С. Солиқ юкини оғирлигини кескин камайтириш керакми?

-

Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти,

2006.-

Б.31.

5.

Шарипов Ф. Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда ташқи

савдонинг ўрни ва аҳамияти. Монография. –

Тошкент: Фан ва технологиялар, 2018. –

Б.123.

6.

Караева И.В. Налоговое регулирование рқночной экономики: Учеб. Пособие

для вузов.

-

М.: ЮНИТИ

-

ДАНА, 2000.

-

с.215

.

7. http://www.mf.uz

маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб

чиқилган.

8. http://www.customs.uz

маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб

чиқилган.

Библиографические ссылки

'Узбекистон Республикаси Президентининг "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тугрисида"ги ПФ-4947-сонли Фармони,-2017 йил 7 февраль.

Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов// Москва. ЭКСМО. 2009. 186 с.

Тошматов Ш.А., Комилов М.М. Кушилган циймат солити, Тошкент. Ик,тисодиёт ва хуцук. дунёси, 2004.-Б.22.

Маликов Т.С. Солиц юкини огирлигини кескин камайтириш керакми?-Тошкент: Алишер Навоий номидаги Узбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2006.-Б.31.

Шарипов Ф. Узбекистонда баркарор и^тисодий усишни таъминлашда ташци савдонинг урни ва а^амияти. Монография. - Тошкент: Фан ва технологиялар, 2018. -Б.123.

Караева И.В. Налоговое регулирование рыночной экономики: Учеб. Пособие для вузов.-М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2000.-c.215.

http://www.mf.uz маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чицилган.

http://www.customs.uz маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чицилган.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов