Роль системы высшего образования в развитии национальной экономики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
122-130
10
4
Поделиться
Рахмонов, Н., & Бойдадаев, Д. (2020). Роль системы высшего образования в развитии национальной экономики. Экономика и инновационные технологии, (4), 122–130. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11677
Норим Рахмонов, Наманганский государственный университет

ведущий исследователь проекта прикладных исследований, к.э.д.

Даврон Бойдадаев, Наманганский инженерно-технологический институт

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье раскрывается роль системы высшего образования в национальной экономике. При этом проводится сравнительный анализ традиционных и современных взглядов на систему образования. Был выявлен комплекс факторов, влияющих на качество образования. Был определен уровень охвата системы высшего образования в Узбекистане и существующие дисбалансы в ней. Даны научные выводы и практические рекомендации по совершенствованию системы высшего образования.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

257

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ОЛИЙ

ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ РОЛИ

Рахмонов Норим Раззакович

ПЗ-20170929727 амалий тадқиқот лойиҳаси етакчи илмий ходими, и.ф.д.

E-mail:

norim@edu.uz

Бойдадаев Даврон Маҳмудович

Наманган муҳандислик-технология институти мустақил изланувчиси

Аннотация:

Мақолада олий таълим тизимининг миллий иқтисодиётда

тутган ўрни очиб берилган. Бунда таълим тизими бўйича анъанавий ва янгича
қарашлар қиёсий таҳлил этилган. Таълим сифатига таъсир этувчи омиллар
мажмуи белгиланган. Ўзбекистонда олий таълим тизимининг қамров даражаси ва
ундаги мавжуд номутаносибликлар аниқланган. Олий таълим тизимини
такомиллаштириш билан боғлиқ илмий хулоса ва амалий тавсиялар берилган.

Таянч сўзлар:

миллий иқтисодиёт, таълим тизими, олий таълим, касбий

сифатлар, меҳнат бозори, омиллар мажмуи, рақобатбардошлик.

Аннотация:

В статье раскрывается роль системы высшего образования в

национальной экономике. При этом проводится сравнительный анализ
традиционных и современных взглядов на систему образования. Был выявлен
комплекс факторов, влияющих на качество образования. Был определен уровень
охвата системы высшего образования в Узбекистане и существующие дисбалансы
в ней. Даны научные выводы и практические рекомендации по совершенствованию
системы высшего образования.

Ключевые слова:

национальная экономика, система образования, высшее

образование, профессиональные качества, рынок труда, совокупность факторов,
конкурентоспособность.

Abstract:

The article reveals the role of the higher education system in the national

economy. At the same time, a comparative analysis of traditional and modern views on the
education system is carried out. A complex of factors affecting the quality of education was
identified. The level of coverage of the higher education system in Uzbekistan and the
existing imbalances in it were determined. The scientific conclusions and practical
recommendations for improving the system of higher education are given.

Key words:

national economy, education system, higher education, professional

qualities, labor market, set of factors, competitiveness.

Кириш

Ҳозирда жаҳон миқёсида олий таълим тизимида кадрлар тайёрлаш сифатини

оширишнинг

минтақавий

жиҳатларини

эътиборга

олган

ҳолда

янада

такомиллаштириш борасида кенг кўламдаги илмий тадқиқот ишлари амалга
оширилмоқда. Бу борада турли шарт

-

шароитлар билан тафовутланувчи минтақаларда

олий маълумотли кадрлар тайёрлашнинг инновацион моделларини яратиш,
иқтисодиётнинг юқори малакали мутахассисларга нисбатан тез ўзгариб борувчи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

258

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

эҳтиёжини кадрлар тайёрлашнинг мавжуд имкониятлари ҳамда салоҳияти билан
мувофиқлаштириш муаммолари тадқиқига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Таъкидлаш керакки, минтақаларда кадрлар тайёрлашнинг

сифати ва салоҳиятини

инновацион

-

инвестицион механизмларини

моделлаштириш ҳамда прогнозлаш

жараёнларини янада такомиллаштириш бу борадаги муҳим илмий тенденциялардан
ҳисобланади.

Ўзбекистонда кейинги йилларда амалга оширилаётган ижтимоий

-

иқтисодий

ислоҳотлар жамиятда туб сифат ўзгаришларини ҳамда яқин истиқболда барқарор
ривожланишни таъминлаш имконини берадиган олий таълим тизимини
шакллантиришни талаб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
28 декабрдаги Парламентга Мурожаатномасида

[1]

олий таълим тизимида таҳсил

олиш учун кенг имконият яратишга қаратилган ишларни янада кучайтириш,
университетлар нуфузини ошириш, нодавлат таълим масканлари сонини кўпайтириб,
соҳага юқори малакали кадрларни жалб этиш ва рақобатни кучайтириш, нуфузли
хорижий институт ҳамда университетлар билан ҳамкорликни кучайтириш, олий
таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини янада ошириш, илмий ва илмий

-

педагог кадрлар

тайёрлаш кўламини кенгайтириш муҳим вазифалардан бири эканлиги

таъкидлаб ўтилган. Ҳудудларда янги олий таълим муассасаларининг ташкил этилиши,
кадрлар тайёрлашнинг замонавий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари, сиртқи
ва кечки ўқув шаклларининг очилиши, қабул квоталарининг оширилиши бу борадаги
ислоҳотларнинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Турли даврларда иқтисодчи олимлар таълим тизимининг микро ва

макроиқтисодий даражаларида тутган ўрнини, унинг иқтисодий жиҳатларини тадқиқ
этганлар. Таълим соҳасининг миллий иқтисодиётда тутган ўрни унинг ривожланиши
билан ўзгариб боради. Хусусан, П.Дракернинг фикрича, ҳозирги даврда “билимлар
капитал ва ишчи кучини четга суриб, ишлаб чиқаришнинг етакчи омилига айланмоқда”

[2]

. Э.Денисоннинг ҳисобларига кўра, АҚШда киши бошига тўғри келадиган

даромадларнинг ошиши таълим олиш даражасининг ошиши ҳисобига рўй берган

[3].

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида олий таълим тизимининг ҳолати,

ривожланиш тенденциялари, уларни бошқариш ва молиялаштириш, маркетинг ва
менежменти, таълим бозорини ривожлантириш масалалари иқтисодчи олимллар
томонидан тадқиқ этилган. Жумладан, олий таълимни ривожлантириш вазифалари

[4]

, бозор муносабатларига ўтиш даврида таълим тизимининг миллий иқтисодиётни

ривожлантиришга

таъсири

[5]

,

таълим

хизматлари

бозорида

иқтисодий

муносабатларни такомиллаштириш

[6]

, тадбиркорлик соҳаси учун олий маълумотли

мутахассисларни тайёрлашда бошқаришнинг ташкилий

-

иқтисодий омилларини

такомиллаштириш

[7]

каби йўналишларда илмий изланишлар олиб борилган.

Юқорида қайд этилган илмий ишларнинг аксарият қисми олий таълим

тизимининг ривожланиши ва маркетинги, менежментининг амал қилиш
механизмларини ўрганишга бағишланган. Ўзбекистонда олий таълим тизимининг
шаклланиш ва амал қилиш хусусиятлари, меҳнат бозори билан

узвий боғлиқлигини

кучайтириш, таълим сифатини ошириш ҳамда бошқаришни такомиллаштириш
масалалари етарлича очиб берилмаганлиги бу борада тадқиқотларни чуқурлаштириш
заруриятини келтириб чиқаради.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

259

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Тадқиқот методологияси

Мазкур ишда тизимли таҳлил, мантиқий ва қиёсий таҳлил, анализ ва синтез каби

усуллар қўлланилган.

Бундай усуллар орқали

олий таълимнинг ривожланиш

тенденцияларига таъсир этувчи омилларнинг ўзаро боғлиқлиги

ўрганилди. Олий

таълимда рақобат муҳити ва сифатини ошириш йўллари баҳоланди. Натижада, олий
таълим муассасалари билан меҳнат бозорлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни
кучайтиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.

Таҳлил ва натижалар

Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни

модернизация қилиш инновациялар тизимини ривожлантиришни талаб этади.
Инновациялар эса билимларни эгаллаш, илмий

-

тадқиқот, ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланишни жадаллаштириш ва унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда
таълим тизимининг ўрни беқиёсдир.

Таълим соҳасининг барқарор ривожланиши мамлакатимизнинг жадал

ижтимоий

-

иқтисодий тараққиётини таъминлашнинг гаровидир. Унга эришишда олий

таълим тизимида иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш асосида таълим
муассасаларининг самарали фаолиятини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Чунки,
Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизация қилиш
даврида, ишлаб чиқариш омилларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш юқори
иқтисодий ўсиш суръатларига эришишнинг етакчи омили бўлиб ҳисобланади.

Маълумки, инсон омили ишлаб чиқариш ресурслари орасида асосий бўлиб

ҳисобланади. Чунки, бошқа барча омиллар, унинг бевосита таъсири ва фаол
иштирокида ҳаракат қилади.

ХХ асрнинг 60

-

йилларидан бошлаб тараққий этган мамлакатлар постиндустриал

ахборот даврига ўта бошладилар. Шу даврдан бошлаб аста

-

секинлик билан инсоният

цивилизациясида туб ўзгаришлар рўй берди. Хусусан, иқтисодиётда билимлар
аҳамиятининг ошиши натижада инсоннинг биосоциал табиатини ўзгартира оладиган
янги технологияларнинг кашф этилиши, ҳар бир шахснинг жамғарилган ахборотлар ва
билимларга эркин кириб фойдалана олиши, глобаллашув шароитида жаҳон
иқтисодиёти ривожланишининг ўзига хослиги, иқтисодий ўсишга

ахборот ва

технологик тараққиётга таъсири кучайиб бораётганлигида ифодаланади. Натижада,
умумий иқтисодий ўсиш назариясининг таркибий қисми сифатида

«янги иқтисодиёт»

назарияси шакллана бошланади.

Ҳозирги даврда таълимни ташкил этишнинг анъанавий ва янгича қарашлари

ишлаб чиқилган. Уларнинг таълим жараёни таркибий қисмлари бўйича қиёсий
таҳлили, биринчидан, улар ўртасида принципиал фарқлар мавжуд эканлиги,
иккинчидан эса ҳозирги даврда таълимда янгича қарашларни шакллантириш долзарб
масала эканлигини кўрсатди (1

-

жадвал).

Таълим ўзига хос соҳа бўлиб, у икки ёқлама тавсифга эга. Бир тарафдан у

халқнинг маънавий ва маданий эҳтиёжларини қондиришда бевосита иштирок этса,
иккинчи тарафдан эса олий таълим тизми фаолият кўрсатиши орқали меҳнат бозорига
малакали ишчи кучини етказиб берувчи соҳа бўлиб ҳисобланади.




background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

260

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

жадвал

Таълимнинг анъанавий ва янгича қарашларини қиёслаш

[8]

Таълим

жараёни

таркибий

қисмлари

Анъанавий қарашлар

Янгича қарашлар

Илмий
қадриятлар

Фанни мутлақтириш, илмий
рационали

-

змнинг классик

турига асосланиши унинг
моҳиятини ташкил этади

Илмий рационализмнинг янги клас

-

сик ва ундан

кейинги тури устунлик қилади. Унда илмий
билимлар инсонлар фаолиятини ижтимоий
шароитлари ва ижтимоий оқибат

-

лари нуқтаи

назаридан кўриб чиқилади

Таълим мақсади

Ўтган

даврнинг

маданий

тажрибасини бериш

Келажакда

бунёдкорлик

фаолия

-

тининг

кўринишини шакллантириш

Мувофиқлашти
риш
тамойиллари

Фанларни ўқитиш асосида
ташкил

эти

-

лган

фанлар

блоклари, кафедра ва ўқитув

-

чилар алоҳидалашган

Фанлараро ўқитиш асосида ташкил этилган,
тизимли

фикрлаш

инсон

-

ларнинг

табиат,

техника жамият қонуниятларини яхлит ҳолда
ўзлаштириши

Воситалар

Кўпроқ тайёр би

-

лимлар ва

масалалар ечимини беришга
йўналтирилган

таълим

бериш восита ва усулларига
асослан

-

ган.

Улар

бир

маъноли бўлиб олдиндан
ўқи

-

тувчиларга

маълум

бўлади

Билим бериш восита ва усуллари ижодий
бунёдкор

фаолият

методоло

-

гиясини

ўзлаштириш,

шахснинг

инновацион

қобилиятининг ўқитувчи билмаган нарсаларни
яратишга йўналтирилганлиги

Таълим

тизими

миллий иқтисодиётнинг муҳим элементидир. Бу ҳолат унинг

шаклланиши ва фаолият кўрсатиши қонуниятларини ўрганишни шарт қилиб қўяди.
Таълим тизимининг

моҳияти унинг вазифаларида намоён бўлади (

2-

жадвал).

2-

жадвал

Таълим тизимининг

вазифалари

[9]

Вазифалар

Мазмуни

1

Ахборот билан таъминлаш

Таълим

хизматларини

кўрсатувчилар

ва

истеъмолчиларни

таълим

муассасалари

ҳолати

тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш

2

Воситачилик

Таълим

субъектлари

ўртасида

иқтисодий

муносабатларни шакллантириш

3

Нархни шакллантирувчи

Талаб ва таклифларнинг мувофиқлиги асосида таълим
соҳасига бозор нархини ўрнатиш

4

Рағбатлантирувчи

Таълим жараёнига янги технологияларни жорий қилиш
асосида таълим сифатини ошириб бориш.

5

Тозалаш

Талаб қилинадиган меъёрлар даражасидаги таълим
хизматларини кўрсата ололмаган, самарадорлиги паст
бўлган субъектларни иқтисодий макондан чиқариб
юбориш

6

Ижтимоий

Таълим тизимида даромадлар бўйича табақалашишига
имкон бериш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

261

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Таълим тизими фаолиятини асосий вазифаларининг таҳлили шуни кўрсатадики,

ундаги иқтисодий муносабатларни фақат таълим хизматларини айирбошлаш доираси
билан чеклаш унинг иқтисодий категория сифатидаги мазмунини тўлиқ очиб беришга
имкон бермайди. Бозор механизми рақобат ва нарх орқали таълим муассасалари
субъектлари ўртасида иқтисодий муносабатларни шакллантиради.

Таълим тизимининг ўзига хос неъмат эканлиги ва уларнинг ўзига хос

хусусиятлари таълим муассасаларидаги иқтисодий муносабатларнинг ўзига хослигини
белгилаб беради. Унинг ўзига хос хусусиятларидан бири бу ишлаб чиқариш
воситаларига давлат мулки ҳиссасининг кўплиги натижасида ундаги монополлашиш
даражасининг юқорилигидир. Ушбу ҳолат мавжудлигининг сабаби таълим тизимининг
аралаш неъмат эканлигидадир.

Айнан таълим тизимида билимлар таълим шаклида айирбошланади. Бозорнинг

ушбу тури ишчи кучининг малакасини ёки сифатини шакллантиришда бевосита
иштирок этади ва унинг самарадор бўлишини таъминлайди. Шу боис, таълим
тизимининг миллий иқтисодиётда тутган ўрни аҳамиятлидир (расм).











Расм

.

Таълим тизимининг миллий иқтисодиётда тутган ўрни

[10]

Таълим тизимининг истеъмолчилари бўлиб алоҳида шахслар, оилалар,

корхоналар ва давлат ҳисобланади. Таълим тизими муассасалари таълим субъекти
бўлиб ҳисобланади. Таълим тизими таълим бериш орқали меҳнат бозори ва ишлаб
чиқариш билан боғланган.

Таълим кўрсатиш соҳасининг таркибий қисми ва умуман миллий хўжаликнинг

бир бўлаги сифатида малакали ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш ва қайта
тайёрлашда бевосита иштирок этади ва бу орқали ялпи ички маҳсулотни яратишга ўз
ҳиссасини қўшади. Буни қуйидагиларда кўриш мумкин:

-

таълим соҳасида ахборот технологияларининг кенг жорий қилиниши

натижасида унинг миллий иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари билан технологик ва
функционал алоқалари чуқурлашиб бориши;

-

таълимнинг, тегишли доирада бозор муносабатлари асосида ривожланиши;

Давлат(давлат бюджети

)

Ресурслар

бозори

Таълим

тизими

Таълим

хизматлари

бозори

Таълим хизматларининг истеъмол

-

чилари

(оилалар, корхоналар ва давлат)

Инновация

бозори

Меҳнат бозори

Миллий иқтисодиёт, соҳалари ва
тармоқлари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

262

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

таълим соҳасида ўзига хос иқтисодий муносабатлар мавжудлиги туфайли у

такрор ишлаб чиқаришда (миллий бойликни яратиш ва инсоннинг таълим тизимига

бўлган эҳтиёжларини қондириш) ва истеъмол босқичларида (товар ва хизматларни
сотиб олишда таълимнинг фаол иштирок этиши) қатнашиши ва тақсимлаш босқичида
аҳоли даромадларини шакллантиришга таъсир этиши.

Таълим тизими малакали ишчи кучини шакллантириш ва унинг сифатини

ошириш орқали мамлакатнинг иқтисодий ўсишига эришишини таъминлайди. Шу
билан бирга таълим тизими ва фан соҳаси ўртасидаги боғлиқлик фан

-

техника

тараққиёти натижаларини (инновациялар) ишлаб чиқаришга жорий қилиш орқали
иқтисодий ўсиш суръатларига ижобий таъсир кўрсатади.

Таълим ва кадрларни касбий тайёрлаш таълим сифатига таъсир этувчи омиллар

[11]:

-

инсонлар: профессор

-

ўқитувчилар таркиби, таълим олувчилар, ўқув

-

ёрдамчи

фаолият ходимлари, маъмурий ходимлар ва бошқалар;

-

технологиялар: педагогик, тарбиявий, информациявий, бошқарув, назорат қилувчи ва
бошқалар;

-

моддий

-

техникавий таъминот: бинолар,

жиҳозлар, лабаратория ва амалиёт базаси ва

бошқалар;

-

меъёрий

-

ҳуқуқий ва ўқув

-

методик таъминот;

-

рағбатлантиришлар ва асослар;

-

ташқи таъсирлар: бозор иқтисодиёти талаблари, корхоналар, жамият ва давлат.

Таълим тизимининг юқорида келтирилган таркибий унсурлари устунлик қилувчи

омиллар мажмуини белгилайди, булар таълим ва ходимларни касбий тайёрлаш сифатига
таъсир этади.

Таълим ва ходимларни касбий тайёрлаш сифати муаммоларига тизимли

ёндашиш зарур. Омиллар бутун мажмуини улар боғлиқлиги ва алоқадорлигида, бир
занжирнинг халқалари сифатида бошқариш зарур. Мазкур занжирдан бирор халқа

(омил) ёки халқаларнинг (омиллар) тушиб қолиши таълим сифатини бошқариш
тизимида узилиш содир бўлишига олиб келади. Мазкур тизимдаги узилишлар бирор
омил йўл қўйилган чегарадан чиққанида ҳам содир бўлади. Шунинг учун омиллар
мажмуини бозор иқтисодиёти, корхона, жамият ва давлат белгилайдиган талаб
чегарасида тутиб туриш таълим сифатини бошқариш тизимининг асосий вазифаси
ҳисобланади.

Ўзбекистон ишчи кучининг сони вақт ўтиши билан ўзгариб бормоқда. Ҳозирги

кунда ишчи кучининг умумий сони умумий меҳнатга лаёқатли аҳолисининг қарийб

68

фоизини ташкил қилади. Ўзбекистон ишчи кучи таркиби сўнгги йилларда кескин
ўзгарди. 1990 йилларда 40

фоиз иш ўринлари тўғри келган қишлоқ хўжалиги сектори

ҳозирги кунда бор йўғи ҳар тўртинчи ишчини иш билан таъминламоқда. Хизмат
кўрсатиш

иқтисодиётда етакчи ролларни ўйнамоқда ва 50

фоиздан ортиқ ишчи кучини

иш билан таъминламоқда. Қарийб 80

фоиз янги очилаётган иш ўринлари ҳизмат

кўрсатиш соҳасига тўғри келмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодий потенциални

максимал

даражада

тадбиқ этиш имкониятига эга. Олий таълим тизими эса меҳнат

бозорига керагидан анча кам ОТМ битирувчиларини етказиб бермоқда.

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига даромадларни ҳисобга олган ҳолда, олий

таълим тизимининг кенгроқ қамровига эхтиёж сезмоқда. Аммо ОТМга ҳар бир


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

263

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

йўналиш бўйича

аниқ қабул қилинадиган талабалар сони давлатнинг режалаштирувчи

органлари берган таклифлар бўйича аниқланади. ОТМлардаги бу жойлар учун рақобат
одатда жуда катта бўлади. Бироқ, ушбу ҳолат таълим тизими ва ишлаб чиқариш
ўртасида ёки таълим тизими ва меҳнат

бозори ўртасидаги муносабатлар ҳали етарли

даражада мукаммал шаклланмаганлигидан далолат беради. Ушбу ҳолат
мавжудлигининг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат:

олий таълим муассасалари ҳали меҳнат бозори талабидан эмас, ўз

имкониятларидан келиб чиққан ҳолда мутахассислар тайёрламоқдалар;

олий таълим тизими моддий

-

техника базасининг талабга жавоб бермаслиги

сабабли тайёрланаётган мутахассислар амалий кўникмаларининг пастлиги

кузатилмоқда

;

ёшларнинг мутахассисликни танлашда бозор талабларидан эмас, балки ота

-

оналарининг хоҳиши ва уларнинг имкониятларидан келиб чиқмоқда

;

мутахассисларни тайёрлашда ишлаб чиқариш субъектларининг иштирок этиш

механизмининг етарли даражада шаклланмаган.

Умуман олганда, миллий иқтисодиётнинг ривожлантиришда кадрлар тайёрлаш

тизимининг таҳлили қуйидаги ижтимоий

-

иқтисодий натижаларга асосланади.

Жумладан, мамлакатимизда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга
оширишнинг учинчи босқичида «тўпланган тажрибани таҳлил этиш ва умумлаштириш
асосида, мамлакатни ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш истиқболларига мувофиқ

кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш»

[12, 41-

б.]

мақсад қилиб қўйилган. Шу боис, таълим тизимдаги иқтисодий муносабатларни
такомиллаштиришнинг

устувор

йўналишларини

белгилашда,

биринчидан,

мамлакатимизда

таълим

тизимининг

етакчи

субъекти

бўлган

таълим

муассасаларининг ҳозирги ҳолати ва улардаги мавжуд муаммолар, иккинчидан, эса
ҳозирги даврда олий таълимнинг мазмуни ва уни ташкил этишдаги ўзгаришларни
эътиборга олиш зарур. Чунки бу ўзгаришлар фан

-

техника тараққиётининг ажралмас

қисми бўлиб ҳисобланади. Мамлакатимизда ушбу йўналиш таълим тизимидаги
иқтисодий муносабатларнинг негизини ташкил этувчи мулкий муносабатларни
ривожлантиришни назарда тутади. Чунки фақат давлат мулкига асосланган таълим
тизимида рақобат муҳитини шакллантириш мушкулдир. Халқаро амалиётда, яьни
ривожланган мамлакатларда, хусусан, Япония, АҚШ, Хитой, Корея мамлакатларида
олий таьлим тизими хусусий, мунисипал, маҳаллий мулкка асосланган тизими мавжуд.

Ушбу ҳолат таълим тизимидаги хизматларнинг сифатига ҳам таъсир этмай қолмайди.
Демак, таълим тизимида давлат назоратини сақлаб қолган ҳолда турли мулкчилик
шаклларига асосланган таълим муассасаларини вужудга келтириш мақсадга
мувофиқдир. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида мамлакатимизда «давлат ва
нодавлат муассалари ривожлантирилади, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида
рақобатга асосланган муҳит вужудга келтирилади, таълим тизими давлат йўли билан
бошқарилиб борилади»

[12, 60-

б.]

деб қайд қилинган. Бироқ, ушбу йўналишда ҳали

ижобий силжишлар кўзланган даражада эмас. Таълим узлуксизлигини таъминлаш
йўлида билим олиш, малакани оширишнинг ноанъанавий шаклларини ҳам
ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.

Хулоса ва таклифлар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

264

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Таълим тизимида иқтисодий муносабатларни такомиллаштиришнинг устувор

йўналишларидан бири таълим муассасаларининг сифатини оширишдан иборат.
Таълим сифати уни истеъмолчига кўрсатувчи таълим муассасалари фаолиятини
самарали ташкил этишга боғлиқдир.

Айни

пайтда таълим сифатини ошириш йўли билан унинг рақобатбардошлиги

таъминланади. Таълим тизимининг рақобатбардошлиги бу таълимнинг талабларга
жавоб бериш қобилияти ва уларнинг бозорда сотилишидир. Ушбу жараёнлар асосида
маълум тавсифдаги эҳтиёжларни қондириш имкониятларини берувчи ҳусусиятлар
ётади. Таълимнинг рақобатбардошлиги уларни бошқа шу турдаги таълим
муассасаларига солиштириш асосида аниқланади. Бу асосан қуйидаги икки параметр
орқали амалга оширилади: таълимнинг аниқ эҳтиёжга мослиги ва бу эҳтиёжни
қондириш харажатлари.

Таълим тизимининг рақобатбардош бўлиши, яъни талабни қондириши учун

уларнинг сифати истеъмолчига мос келиши лозим. Шундай қилиб, таълим тизими
сифати уларнинг бозорда рақобатбардошлигини таъминловчи етакчи омилдир.
Ҳозирги даврда

мамлакатимиз таълим тизими иқтисодий муносабатларини

такомиллаштиришнинг зарурлиги фан

-

техника тараққиёти, иқтисодий глобаллашув ва

миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъминлаш билан боғлиқдир. Шу
билан бирга таълим мажмуасини устувор ривожлантириш иқтисодий ўсишининг
юқори суръатларига эришиш асосида аҳоли фаровонлигини оширишнинг зарурий
шарти бўлиб ҳисобланади.

Ҳозирги даврда миллий, минтақавий ва жаҳон миқёсида таълим тизими

шаклланиб бормоқда. Бу ҳолат таълим тизимини ривожлантириш бўйича икки
парадигма ўртасидаги зиддиятнинг кучайишига олиб келмоқда. Булар олий таълимни
ташкил этиш ва ривожлантиришга академик

ва бозор нуқтаи назаридан

ёндашувлардир. Ушбу зиддиятнинг ечими бу икки ёндашувнинг синтезидан
фойдаланиш, улар ўртасидаги оқилона нисбатни топиш орқали хал этилиши мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси. 2018 йил 28 декабрь. –

www.uza.uz.

2.

Дракер П. Посткапиталистическое общество // Ж. Экономика XXI века. –

М.:

1999, № 11. –

С. 3

-4.

3.

Хайруллаева Т. Взаимосвязь общественного производства и воспроизводства

человеческого капитала// Ж. Иқтисодиёт ва таълим. –

Т.: 2006, № 4. –

С. 11.

4.

Вахабов А., Имамов Э. Высшее образование в Центральной Азии. Задачи

модернизации.

-

М.: 2007. –

214 с.

5.

Эшбоев А.Х. Бозор муносабатларига ўтиш даврида таълим тизимининг

миллий иқтисодиётни ривожлантиришга таъсири: и.ф.н. ...дис. автореферати. –

Т.:

2008. -

25 б.

6.

Усмонова Р.М. Таълим хизматлари бозорида иқтисодий муносабатларни

такомиллаштириш (олий таълим мисолида): и.ф.н. ...дис. автореферати.

-

Т.: 2011.

- 25

б.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

265

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

7.

Кучаров А.С. Тадбиркорлик соҳаси учун олий маълумотли мутахассисларни

тайёрлашда бошкаришнинг ташкилий

-

иқтисодий омилларини такомиллаштириш:

и.ф.д. ...дис. автореферати.

-

Т.: 2006. –

40 б.

8.

Набиев Э.Г. Сфера услуг в национальном воспроизводстве (теоретические,

методологические

основы) –

Т.: ТГЭУ, 1993. –

Б. 18.

9.

Кальметов Б.Д. Образовательный комплекс в рыночной экономике –

Т.:

Адолат, 2003. –

Б. 47.

10.

Набиев Э.Г. Сфера услуг в национальном воспроизводстве (теоретические,

методологические основы) –

Т.: ТГЭУ, 1993. –

Б. 35.

11.

Қурбонов Ш.Э., Сейтхалилов Э.А. Таълим сифатини бошқариш.

-

Т.: Турон

-

Иқбол, 2006.

12.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. Олий таълим меъёрий ҳужжатлар

тўплами. –

Т

.: 2001.

13.

Sotvoldiyev N.J. Fundamentals of Economic Diagnostics and Modeling in

Assessing Socio-Economic Development// J. Enjineering & Menegment.

USA: ISSN 0193-

4120.

2019,

Vol.:

81,

November-December.

pp.

1607-1618.

http://miar.ub.edu/indizadaen/0193-4120/scopus

14.

G’iyosov I.K. The theorical features of the organization of the strategic

management accounting in business// J. ISJ Theoretical & Applied Science.

Philadelphia

(USA): 09 (77), pp. 260-266 (Scopus ASCC: 2308).

http://s-o-i.org/1.1/TAS-09-77-46

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2018 йил 28 декабрь. - www.uza.uz.

Дракер П. Посткапиталистическое общество // Ж. Экономика XXI века. - М.: 1999, №11.-С. 3-4.

Хайруллаева Т. Взаимосвязь общественного производства и воспроизводства человеческого капитала// Ж. Ицтисодиёт ва таълим. - Т.: 2006, № 4. - С. 11.

Вахабов А., Имамов Э. Высшее образование в Центральной Азии. Задачи модернизации. - М.: 2007. - 214 с.

Эшбоев А.Х. Бозор муносабатларига утиш даврида таълим тизимининг миллий ицтисодиётни ривожлантиришга таъсири: и.ф.н. ...дис. автореферати. - Т.: 2008. - 25 б.

Усмонова Р.М. Таълим хизматлари бозорида ицтисодий муносабатларни такомиллаштириш (олий таълим мисолида): и.ф.н. ...дис. автореферати. -Т.: 2011. - 25 б.

Кучаров А.С. Тадбиркорлик со^аси учун олий маълумотли мутахассисларни тайёрлашда бошкаришнинг ташкилий-и^тисодий омилларини такомиллаштириш: и.ф.д. ...дис. автореферати. - Т.: 2006. - 40 б.

Набиев Э.Г. Сфера услуг в национальном воспроизводстве (теоретические, методологические основы) -Т.: ТГЭУ, 1993. - Б. 18.

Кальметов Б.Д. Образовательный комплекс в рыночной экономике - Т.: Адолат, 2003. - Б. 47.

Набиев Э.Г. Сфера услуг в национальном воспроизводстве (теоретические, методологические основы) -Т.: ТГЭУ, 1993. - Б. 35.

Курбонов Ш.Э., Сейтхалилов Э.А. Таълим сифатини бошцариш. - Т.: Турон -Ик,бол, 2006.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. Олий таълим меъёрий хужжатлар туплами. -Т.: 2001.

Sotvoldiyev N.J. Fundamentals of Economic Diagnostics and Modeling in

Assessing Socio-Economic Development// J. Enjineering & Menegment. - USA: ISSN 0193-4120. 2019, Vol.: 81, November-December. - pp. 1607-1618.

http://miar.ub.edu/indizadaen/0193-4120/scopus

G'iyosov I.K. The theorical features of the organization of the strategic management accounting in business// J. ISJ Theoretical & Applied Science. - Philadelphia (USA): 09 (77), pp. 260-266 (Scopus ASCC: 2308). http://s-o-i.Org/l.l/TAS-09-77-46

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов