Проблемы и перспективы развития инновационного корпоративного сотрудничества в повышении качества образования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
159-167
44
5
Поделиться
Рахмонов, Н. (2017). Проблемы и перспективы развития инновационного корпоративного сотрудничества в повышении качества образования. Экономика и инновационные технологии, (4), 159–167. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9490
Норим Рахмонов, Национальный университет Узбекистана

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой научной статье обобщены и проанализированы роли и значение инновационно-корпоративной коммуникации в повышении качества образования. Обсуждаются вопросы развития инновационного рынка в сфере образования, анализируется зарубежный опыт развития инновационных корпоративных коммуникаций в сфере образования, вопросы об основных способах развития инновационных корпоративных коммуникаций в сфере образования - изучали материалы о способах повышения качества образования посредством инновационных корпоративных коммуникаций в системе «Наука-образование-производство». Кроме того, в научной статье были разработаны рекомендации по развитию инновационных корпоративных коммуникаций в области образования.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

1

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА ИННОВАЦИОН КОРПОРАТИВ

ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИ ВА

ИСТИҚБОЛЛАРИ

Рахмонов Норим Раззакович,
ЎзМУ мустақил изланувчиси

E-mail:

norim@edu.uz

Аннотация:

Илмий мақолада олий таълим сифатини оширишда

инновацион корпоратив ҳамкорликнинг роли ва аҳамияти, олий таълим

хизматлари бозорини инновацион ривожлантириш тамойиллари, олий таълим

сифатини оширишда инновацион корпоратив ҳамкорликнинг ташкиллаш-

тиришда илғор хориж тажрибалари, олий таълим муассасалари инновацион

корпоратив ҳамкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари,

инновацион корпоратив ҳамкорлик орқали олий таълим сифатини оширишнинг

асосий йўналишлари тўғрисида батафсил маълумотлар жамланган ва таҳлил

қилинган. Шунингдек, илмий мақолада олий таълим сифатини оширишда

инновацион корпоратив ҳамкорликнинг ролини янада ошириш мақсадида бир

қатор тавсиялар ишлаб чиқилган.

Аннотация:

В этой научной статье обобщены и проанализированы роли и

значение инновационно-корпоративной коммуникации в повышении качества

образования. Обсуждаются вопросы развития инновационного рынка в сфере

образования, анализируется зарубежный опыт развития инновационных

корпоративных коммуникаций в сфере образования, вопросы об основных

способах развития инновационных корпоративных коммуникаций в сфере

образования - изучали материалы о способах повышения качества образования

посредством инновационных корпоративных коммуникаций в системе «Наука-

образование-производство». Кроме того, в научной статье были разработаны

рекомендации по развитию инновационных корпоративных коммуникаций в

области образования.

Annotation:

In this scientific article, the roles and significance of innovation-

corporative communication in improving the quality of education are summarized and
analyzed. The issues of the development of the innovation market in the sphere of
education are discussed, foreign experience in the development of innovative corporate
communications in the sphere of education is analyzed, questions about the main ways
of development of innovative corporate communications in the education sphere are
studied, materials on the ways of developing the quality of education through
innovative corporate communications in the system "Science-education-production".
Also, in the scientificarticle, recommendations were developed for the development of
innovative corporate communications in the field of education.

Калит сўзлар

:

таълим, инновация, корпоратив ҳамкорлик, тавсиялар,

хорижий тажриба.

Кириш

Фан ва техниканинг жадал ривожланиши мустақил мамлакатимизда саноат

ва қишлоқ хўжалиги қиёфасини тубдан ўзгартириб юбормоқда. Ҳозирги замон
ишлаб чиқаришидаги кўпгина касблар фақат маълумотли кишиларгина эмас,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

2

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

юксак ривожланган, ижодий қобилиятга эга мустакил фикрлай оладиган касб
эгаларини жалб қилишни талаб қилмоқда.

“Асосий вазифа - бу юқори касб маҳорати ва замонавий тафаккурга эга,

пухта ўйланган, ҳар томонлама тўғри карорлар қабул кила оладиган, белгиланган
мақсадларга эришадиган раҳбар ва мансабдор шахсларнинг янги таркибини
шакллантиришдан иборат. Бу борада ҳудудий бошқарув органлари, энг аввало,
мамлакатимиз туман ва шаҳарлари ҳокимликлари учун малакали кадрлар
тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Бунинг учун олий таълим
муассасалари тизими билан бирга, мамлакатимиздаги 6 та академия, Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Корпоратив бошқарув илмий - таълим маркази каби
ташкилотларнинг илмий-амалий салоҳияти ва имкониятларини янада фаол
сафарбар этиш даркор” деб таъкидлади муҳтарам Президентимиз[1].

Шу нуқтаи назардан Ўзбекистонда амалга оширилаётган узлуксиз таълим

тизимининг ислоҳоти таълимда кўп қоидаларнинг ўзгартирилишини, илмий
асосланган янги тизимнинг шаклланишини ва корпоратив хамкорликни кенг
йўлга қўйишда ишлаб чиқилган назарий билимларимизни ишлаб чиқаришга
татбиқ этишни тақозо этади.

Ёшларга таълим ва тарбия бериш билан бирга эгаллаган билимларини

корпоратив ҳамкорликда бевосита ишлаб чиқариш корхоналари билан боғлашда
мураккаб вазифаларини ҳал этиш таълим берувчининг ғоявий эътиқоди, касб
маҳоратига, санъати, истеъдоди ва маданиятига боғлиқдир.

Ҳозирги замон дарси учта мақсадни: таълим, тарбия ва инновацион

корпоратив хамкорликда ривожлантириш мақсадларини кўзда тутади. Шундай
экан, малакали кадрлар тайёрлаш жараёнининг ҳар бир босқичида таълимни
самарали ташкил этиш, уни юқори босқичларга кўтариш борасида муайян
вазифаларни амалга ошириш лозим.

Тадқиқот методологияси

Олий таълим сифатини оширишда инновацион корпоратив ҳамкорликнинг

роли ва аҳамиятини ёритишда дедукцион ва индукцион ёндашувга асосланди,
олий таълим хизматлари бозорини инновацион ривожлантириш тамойилларини
аниқлашда тадқиқот объектини кузатиш, эксперимент, кейс-cтади, саволнома,
этнографик методидан кенг фойдаланилди, олий таълим сифатини оширишда
инновацион корпоратив ҳамкорликнинг ташкиллаштиришда илғор хориж
тажрибалари асосида тадқиқот стратегияси ишлаб чиқилди, олий таълим
муассасалари инновацион корпоратив ҳамкорлик фаолиятини ривожлантириш-
нинг устувор йўналишлари, инновацион корпоратив ҳамкорлик орқали олий
таълим сифатини ошириш йўлининг ишончлилиги (reliability) ва aниқлилиги
(validity) текширилди.

Таҳлил ва натижалар

Ҳозирги кунда олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишларини

тизимли ривожлантириш, инновацион корпоратив ҳамкорликни йўлга қўйиш ва
халқаро алоқаларни ривожлантириш мақсадида ихтисослик кафедралари қошида
1230дан ортиқ инновацион гуруҳлар ташкил этилган, кафедралар йўналишига
мос замонавий корхоналар тўғрисида маълумотлар базаси яратилган[2]. 4400дан
зиёд корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган бўлиб,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

3

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

уларда мавжуд илмий-технология муаммолар банки шакллантирилган. Мазкур
муаммолар асосида 10 000дан ортиқ битирув-малакавий ишлари, 3400дан зиёд
магистрлик диссертациялари, 1 600дан ошиқ докторлик диссертациялари ва
қарийб 700та хўжалик шартномалари бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб
борилмоқда. Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида айни кунда жами
қиймати 26,93 млрд. сўмдан ортиқ суммадаги 465 та лойиҳа бажарилмоқда.

Аниқ мисолларга тўхталадиган бўлсак, инновацион корпоратив ҳамкорлик

натижасида 2015 йилда Тошкент давлат техника университети қошидаги “Фан
ва тараққиёт” ДУК томонидан “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ мис
ишлаб чиқариш заводида чиқиндилардан мис ишлаб чиқариш технологияси
яратилди. Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази томонидан
ишлаб чиқилган уруғлик чигитларни капсулалаш технологияси пахта саноати
корхоналари амалиётида қўлланилмоқда. “Машиносозлик тармоқлари муаммо-
лари” илмий марказида яратилган замонавий “чангюткич” эса “Навоий кон-
металлургия комбинати” ДКда жорий этилмоқда. Янги қурилма катта юк
ташувчи машиналарда фильтр вазифасини бажаради, яъни жуда кичик бўлган
зарраларни ушлаб қолиб, двигателнинг ишлаш ресурсини уч-тўрт маротабага
оширади. Натижада ўта оғир механизм машиналарида носозликлар келиб
чиқишининг олди олинади, ишлаш шароити яхшиланади ва самарадорлик бир
неча бор ошади. Урганч давлат университети олимлари томонидан яратилган
металл юзаларини пассивациялаш усули “Навоий кон-металлургия комбинати”
ДКда жорий этилди. Бу каби инновацион лойиҳалар илмий тадқиқот
жараёнларини ҳамда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш билан бир
қаторда, таълим сифатини ошириб, илмий салоҳиятли кадрлар етишиб чиқишига
ўзига хос замин яратади. Мутахассислар олий таълим муассасалари олимлари
томонидан яратилган углепластик, каучук, гидрогель, паррандачилик ва
чорвачилик учун озуқа, тиббиёт учун трансплантант каби маҳсулот олиш
технологияси ва бошқа ишланмалар тўғрисида ҳам илиқ фикрлар
билдиришмоқда.

Маълумки, таълим натижаси бўлган маҳсулот, яъни ёш кадрлар

истеъмолчиси таълим хизматларидан фойдаланувчилар бозори ҳисобланган
юридик ва жисмоний шахслардир. Дунё ва мамлакатимиз таълим хизматлари
бозори ҳолати таҳлилида нафақат таълим сифати балки, таълим хизматларини
ташкил этиш, истеъмолчи талабларини инобатга олиш ва уларни баҳолашга оид
ёндашувларда ҳам турлича қарашлар ҳамда мезонлар мавжудлигини кўриш
мумкин. Жамият ҳаётининг ривожланиш даражаси тезлашуви эса таълим
хизматлари маҳсулотга бўлган талаб ва таклифда номувофиқликлар келиб
чиқишига сабаб бўлмоқда. Мамлакатимизда таълим сифати ва бозор талаблари
ўртасида юзага келаётган номувофиқликлар сабабини қуйидагиларда кўриш
мумкин[3]:

таълим хизматларини ташкил этишнинг бозор талабларидан ортда

қолиши;

таълим хизматлари турларини истеъмолчи билан ўзаро боғланмаганлиги;

таълим муассасалари ва истеъмолчилар ўртасидаги корпоратив ҳамкорлик

масалаларига етарли эътибор берилмаслиги;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

4

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

таълим муассасаларининг ўзаро инновацион корпоратив ҳамкорлиги

самарадорлиги пастлиги ва ҳисоботлар учун ташкил этилиши.

Фикримизча, таълим сифатига баҳо беришда унга таъсир этадиган

омилларни таълим тизимида иштирок этувчи субъектлар бўйича гуруҳлаб
ўрганиш зарур[4]. Бунда таълим тизими субъектлари бўйича таълим сифатига
таъсир этувчи омилларни қуйидагича гуруҳлаб олиш мақсадга мувофиқ:

таълим сиёсатини ишлаб чиқувчи органга боғлиқ омиллар;

таълим муассасасига боғлиқ омиллар;

таълим олувчига боғлиқ омиллар;

истеъмолчиларга боғлиқ омиллар;

таълим муассасаси ва истеъмолчилар инновацион корпоратив

ҳамкорлигига боғлиқ омиллар.

Қайд этилган ҳар гуруҳда таълим сифатига бевоста ва билвосита таъсир

этадиган омиллар мавжуд бўлиб, улар таълим сифатининг ижобий ёки салбий
тарафга ўзгаришига таъсир этади[5].

Юқорида қайд этилганидек, замонавий таълим тизимида нафақат кадрлар

тайёрлаш билан шуғулланиш, балки ишлаб чиқаришни ривожлантириш
механизмларини аниқлашга оид илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳам зарур
ҳисобланади. Дунё таълим хизматлари таркибида ишлаб чиқаришни
ривожлантириш бўйича янгиликлар яратиш ва бошқа турли хизматлар
кўрсатишдан олинаётган даромадларнинг улуши ортиб бормоқда[6]. Масалан,
Сингапур бошқарув институти ҳузуридаги «Инновациялар ва тадбиркорлик»
институти профессор-ўқитувчилар ва талабаларга турли конкурслар ташкил
этиш ҳамда янги ташаббусларни амалиётга жорий этиш орқали 3,7 млн. АҚШ
доллари грант ва бошқа тадбирлардан эса 9.4 млн.АҚШ доллари миқдорлар
маблағ тўплаб институт билан ҳаммуассисликда 110 та компания ташкил этган.
Мамлакатимиз таълим муассасалари даромадлари эса ҳамон бюджет маблағлари
ва шартнома асосида талабани ўқитиш ҳисобидан шаклланмоқда. Ҳолбуки
юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотларининг барча манбалардан олган
даромадлари 2018 йилнинг 1 январигача барча солиқ ва мажбурий тўловлардан
озод этилган.

Мамлакатимизда ҳам таълим сифатини оширишнинг механизмларидан

бири бўлган фан, таълим ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини таъминлашда
инновацион корпоратив ҳамкорлик фаолияти тарафлари ҳамда унинг асосий
субъектлари ҳисобланган профессор-ўқитувчи ва талабани рағбатлантириш
механизмларидан фойдаланишга йўл қўйилса, бу соҳадаги ишлар ижобий
натижа беради.

Инновацион корпоратив ҳамкорликни амалга ошириш, тегишли

ҳужжатларни шакллантирилиши, сақланиши ва янгиланиб борилишини
ташкиллаштириш тартиби қуйидагича:

- олий таълим тизимининг ишлаб чиқариш билан ўзаро манфаатли

инновацион корпоратив ҳамкорлигини амалга оширувчи асосий бошкарув
бўғини - олий таълим муассасаларининг мутахассислик кафедралари
ҳисобланади. Мазкур ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида мутахассислик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

5

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

кафедралари қошида етук профессор-ўқитувчилар, тегишли ишлаб чиқариш
корхоналари вакиллари, докторант, магистрант ва иқтидорли талабалар
таркибидан иборат инновацион гуруҳлар шакллантирилади;

- инновацион

гуруҳлар

тўғрисида

мутахассислик

кафедраларида

инновацион гуруҳ аъзолари фамилияси, исми ва отасининг исми, иш жойи ва
лавозими, илмий даражаси ва унвони, инновацион гуруҳдаги вазифаси ҳамда
боғланиш телефони тўғрисидаги ахборотни ўзида мужассамлаган маълумотлар
шакллантирилади,

мутахассислик

кафедраси

мудир(лар)и

томонидан

имзоланади, ҳамкор корхона(лар) вакил(лар)и билан келишилган ҳолда факультет
декани томонидан тасдикланади. Ушбу маълумотларнинг шакллантирилиши,
мазмуни, ҳар янги ўқув йили бошланишида янгиланиши ва кафедраларда доимий
сақланишига мутахассислик кафедралари мудирлари масъул ҳисобланади;

- инновацион

гуруҳлар

тегишли

мутахассислик

кафедралари

ихтисослашувига мос замонавий корхоналар тўғрисида маълумотлар базасини
шакллантиради. Мазкур маълумотлар тегишли ишлаб чиқариш корхонаси номи,
ҳамкорлик шартномаси тўғрисида маълумот, ишлаб чиқариш ёки хизмат
кўрсатиш йўналиш(лар)и (маҳсулоти номи, ихтисослашуви ва ҳ.к.), корхонанинг
манзили, раҳбарининг фамилияси, исми, шарифи ва ҳамкорликка масъул ходими
тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олади. Ушбу маълумотлар мутахассислик
кафедраси мудир(лар)и томонидан имзоланиб, ҳамкор корхона(лар) вакил(лар)и
билан келишилган ҳолда факультет декани томонидан тасдиқланади ҳамда
йилнинг

ҳар

чорагида

янгиланиб

борилади.

Маълумотларнинг

шакллантирилиши, мазмуни, доимий сақланиши ва ўз вақтида янгиланиб
борилишига мутахассислик кафедралари мудирлари масъул ҳисобланади;

- олий таълим муассасаси инновацион гуруҳлар томонидан мутахассислик

кафедраларида шакллантирилган ахборот базасига киритилган замонавий
корхоналар билан шартномавий алоқаларни ўрнатади. Тегишли шартномада олий
таълим муассасаси ҳамда ишлаб чиқариш корхонаси учун ўзаро манфаатли
бўлган қуйидаги масалалар ўз аксини топиши лозим: корхонанинг ўз ечимини
кутаётган илмий-технологик муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал қилиш
чораларини кўриш, жумладан, олий таълим муассасаси профессор-
ўқитувчилари, докторант ва мустақил изланувчилари, иқтидорли талабаларининг
интеллектуал салоҳиятини мазкур муаммолар ечимига сафарбар қилиш; олий
таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари илмий-тадкикот фаолияти
натижасида яратилаётган ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий килиш; ишлаб
чиқариш

базасида

талабалар

ўқув-ишлаб

чиқариш

амалиётларини

ташкиллаштириш ҳамда профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш; олий
таълим муассасаси битирувчиларини ишга жойлаштириш, ва бошқалар;

- инновацион гуруҳ(лар) олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик

шартномаси тузилган ҳар бир корхонанинг илмий-технологик муаммоларини
ўрганади (зарур ҳолларда бевосита жойларга чиққан ҳолда), умумлаштиради,
таҳлилдан ўтказади ва ягона ахборот базасини яратади. Ахборот базасида
инновацион ҳамкор корхона номи, илмий-технологик муаммо(лар) мавзуси,
муаммо моҳияти, талаб қилинадиган ечим ҳамда муаммонинг ечимидан
кутилаётган натижага оид маълумотлар тўпланади. Маълумотлар мутахассислик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

6

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

кафедраси мудир(лар)и томонидан имзоланади, ҳамкор корхона(лар) вакил(лар)и
билан келишилган холда факультет декани томонидан тасдиқланади.
Маълумотларни йилнинг ҳар чорагида янгилаш лозим ва ушбу маълумотларнинг
мазмуни, сақланиши ва янгиланиб борилишига мутахассислик кафедралари
мудирлари масъулдирлар;

- илмий-технологик муаммолар ягона ахборот базасини экспертиза қилиш,

таҳлилдан ўтказиш ва саралаш асосида намунавий мавзулар рўйхати
шакллантирилади. Мутахассис чиқарувчи кафедралар ушбу муаммолар ягона
ахборот базаси асосида курс ишлари, битирув малакавий ишлар, магистрлик,
номзодлик ва докторлик диссертациялари мавзуларини шакллантиради, корхона
манфаатига мувофик, хўжалик шартномалари асосида изланишларни ташкил
этади хамда натижалар бўйича маълумот (ишланма)ларни корхонага такдим этиб
боради. Маълумотлар мутахассислик кафедраси мудир(лар)и томонидан
имзоланади, ҳамкор корхона(лар) вакил(лар)и билан келишилган ҳолда
факультет декани томонидан тасдиқланади. Маълумотлар ҳар академик семестр
бошланишида янгиланиши лозим ва ушбу маълумотларнинг шакллантирилиши,
мазмуни, сақланиши ва янгиланиб борилишига мутахассислик кафедралари
мудирлари масъул ҳисобланади;

- олий таълим муассасаси ва унинг факультетлари миқёсида мутахассис

чиқарувчи кафедралар (факультетлар) номи, кафедралардаги инновацион
гуруҳлар сони, инновацион гуруҳ, аъзолари сони, шартномавий асосда
инновацион ҳамкорлик йўлга қўйилган корхоналар сони, ўрганилган корхоналар
илмий-технологик

муаммолари

сони,

корхоналар

илмий-технологик

муаммолари асосида йўлга қўйилган илмий-тадкикот ишлари сони ҳақидаги
ахборотларни ўзида мужассамлаган умумлаштирилган маълумот тайёрланади.
Ушбу маълумот ОТМ ҳар бир кафедра ва факультет кесимида тайёрланади ҳамда
мос равишда факультет декани ва илмий ишлар бўйича проректор келишуви
асосида илмий ишлар проректори ва ректор томонидан тасдиқланади.
Маълумотлар ҳар академик семестр бошланишида янгиланиши лозим ва ушбу
маълумотларнинг шакллантирилиши, мазмуни, доимий сақланиши ва янгиланиб
борилишига факультет деканлари ва илмий ишлар бўйича проректорлар масъул
ҳисобланади.

Жаҳон мамлакатларининг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш шуни

кўрсатмоқдаки, айрим мамлакатлар ривожланган мамлакатлар томонидан босиб
ўтилган босқичларда эришилган натижалардан фойдаланган ҳолда тезлик билан
ўз тараққиётини сифат ўзгаришлари ва янгиликлар асосида ўзгартиришга
ҳаракат қилмоқдалар[7]. Бундай тараққиётнинг асослилигини яқин ўтмишда
жаҳон миқёсида юз берган молиявий-иқтисодий инқироз исботлаб берди.
Ривожланган мамлакатларда янгиликларга асосланган тараққиётнинг амалга
ошишида илмий-тадқиқот муассасалари ва янгиликларнинг буюртмачиси
ҳисобланган ишлаб чиқариш тармоқлари ўртасидаги боғланишнинг тўғри йўлга
қўйилганлиги муҳим омил ҳисобланади. Бунда илмий-тадқиқот муассасалари ўз
фаолиятини бевосита ишлаб чиқариш тармоқлари томонидан талаб қилинган
инновацияларни яратиш асосида ташкил этмоқда ва бу ўз навбатида, яратилган
инновацияларнинг маълум бир вақт ҳаракатсиз қолишини олдини олади. Илмий-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

7

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

тадқиқот натижаси сифатида олинган инновацияларнинг қисқа вақт ичида
амалиётга жорий этишнинг энг самарали воситаси бу интеллектуал мулкларни
тижорийлашувини таъминловчи тизимнинг шакллантирилиши ҳисобланади.
Европа

Иттифоқи

таркибидаги

мамлакатларнинг

барчасида

ҳам

инновацияларнинг амалиётга жорий этилиш тизими бир хил эмас, масалан,
Франция ва Германиядаги олий ўқув юртларида инновациялар бевосита
корхоналарнинг буюртмаси асосида иқтидорли талабалар ва магистрлардан
иборат инновацион гуруҳлар томонидан яратилиб, адресли йўналтирилса,
Испаниядаги олий ўқув юртларида инновацияларни яратиш жараёнида асосан
тадқиқотчилар фаолият кўрсатади ва улар яратилаётган янгиликка бозорнинг
талабини ўрганган ҳолда мустақил фаолият олиб борадилар, олинган натижа эса
университетлар маблағи ҳисобига кичик ишлаб чиқариш корхоналари
кўринишини олади. Инновациялар трансферининг Испания модели ўзининг
мустақиллиги ва университетларни бевосита тадбиркорлик жараёнига тортиши
билан бошқа мамлакатлардаги моделлардан фарқланади. Албатта, олий таълим
муассасаларида инновацион жараёнларни ривожлантириш ҳар бир мамлакат
таълим тизимидаги ўзига хос хусусиятлар ва қонунчилик базасига таянган ҳолда
амалга оширилади. Ахборот технологиялари таълимнинг турли янги
кўринишларини таклиф этмоқда, хусусан кейинги вақтларда модулли таълим
тизимида мажмуавий ёндашув тамойили кучайиб бормоқда. Унда турли шакл,
усуллар мослаштирилган ҳолда жойлаштирилиши аралаш таълимнинг
инновация сифатида кириб келишига сабаб бўлди. Ғарб мамлакатларида кичик
инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.
АҚШда инновацион тадбиркорликни институционал қўллаб-қувватлаш билан
Кичик бизнес ишлари маъмурияти, Миллий илмий фонд, НАСА,
университетлар, тармоқ вазирликлари шуғулланади. Германияда бу ишни
Иқтисодиёт вазирлиги, Илмий тадқиқотлар ва технологиялар вазирлиги, Саноат
тадқиқот уюшмалари федерацияси, Патент маркази; Францияда Иқтисодиёт
вазирлиги, Тадқиқотлар натижаларини жорий этиш миллий агентлиги, Илмий-
техника фонди; Японияда Майда бизнесни молиялаш корпорацияси, Халқ молия
корпорацияси, Хатарли тадбиркорлик маркази; Италияда Технологик
янгиликлар фондлари амалга оширади. Бу ташкилотларнинг марказий ва
тижорат банклари суғурта фондлари билан биргаликда кичик инновацион
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш миллий дастурларини самарали амалга
ошириш учун зарур асосни яратади. Янги технологияларни жорий этмасдан
туриб, жаҳондаги ҳеч бир иқтисодиёт рақобатбардош бўла олмайди.

Хулоса ва таклифлар

Олий таълим тизими сифатини ошириш ҳамда “фан-таълим-ишлаб

чиқариш” тизимида интергацион жараёнларни янада жадаллаштириш мақсадида
қуйидаги тадбирларни амалга ошириш етарли даражада самара бериши мумкин
деб тавсия қиламиз.

Биринчидан

,

Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги

инновация фаолияти ва технологияларни трансфер қилиш марказлари
фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш лозим. Ҳозирда бу марказларнинг фаолияти
регионлардаги инновацияларни ҳамда инновацион корпоратив ҳамкорликларни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

8

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ташкил қилиш мақомига йўналтирилмаган. Шунингдек, бу марказларнинг штат
бирликлари етарли даражада шаклланмаган ҳамда моддий техник базага эга
эмас. Мавжуд марказларнинг фаолият доирасини инновацион корпоратив
хамкорликни ривожлантиришга қаратиб, уларнинг моддий техник базасини
яхшилаш, уларнинг таркибида консалтинг хизматларини йўлга қўйиш, олимлар
томонидан яратилган инновацион ишланмаларни трансферини ташкил қилиш,
марказ таркибида синов-экспериментал цехларни ташкил қилиш, риск
капиталига эга бўлиш механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда малакали кадрлар
билан таъминлаш мақсадга мувофиқдир.

Иккинчидан

,

мазкур трансфер марказларида ҳудудий корхоналар ва

уларнинг муаммолари банкини ҳамда салоҳиятли олимлар банкини
шакллантириш, реклама сиёсатини юргизиш, томонлараро ўзаро ишончни ҳамда
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар жамланмасини шакллантириш мақсадга мувофиқ.

Учинчидан,

олий таълим ва истеъмолчи ўртасидаги инновацион

корпоратив фаолиятни рағбатлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари-
ни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. Бунда қуйидагиларни эътиборга олиш
лозим:

1.

Инновацион корпоратив ҳамкорлик доирасида бажариладиган ишларга

енгиллаштирилган солиқ сиёсатини юргизиш;

2.

Инновацион корпоратив ҳамкорлик доирасида бажариладиган ишларда

қатнашиб келаётган олимлар, корхоналар, талаба ёшларни мунтазам моддий ва
маънавий рағбатлантириб бориш;

3.

Олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлашнинг мақсадли тизимини

йўлга қўйиш;

4.

Регионларда инновацион фаолият ва технологиялар трансфери

марказлари қошида ишлаб чиқариладиган инновацион ишланмаларни ишлаб
чиқаришга жорий қилишда бюрократик механизмлардан холи бўлган тезкор
тизим асосида “синов –экспериментал статус” жорий қилиш;

5.

Корхоналар грант маблағлари асосида илмий тадқиқот олиб бораётган

профессор-ўқитувчи ва талабанинг иш ҳақи тарзидаги даромадини жисмоний
шахслар даромадига солинадиган солиқдан озод қилиш ҳамда иш ҳақи
фондларига ягона ижтимоий тўлов ҳисобламаслик тартибини жорий этиш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ш. М.Мирзиёев. “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини

биргаликда барпо этамиз” Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига
киришиш тантанали маросимига багишланган Олий Мажлис палаталарининг
кўшма мажлисидаги нутқи. «Ўзбекистон» НМИУ, 2016

2.

Махкамова

М.А.

Организация и

управление

инновационной

деятельностью. – Т.: Иқтисодиёт, 2007.

3.

Ўзбекистон

Республикасининг

“Таълим

тўғрисида”ги

қонуни.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил. 9-сон,
225-модда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

9

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

4.

Азарьева В.В. Разработка брэнда высшего учебного заведения как

элемент

построения

системы

менеджмента

качества

/В.В.Азарьева

//Университетское управление. 2004. N 2(30).

5.

Анисимов П.Ф. Управление качеством среднего профессионального

образования / Монография. / П.Ф.Анисимов, В.Е. Сосонко - Казань: Ин-т
среднего проф. образования РАО, 2001. - 256 с.

6.

Eigler Pierre, Langeard Eric. Services as Systems: Marketing Implications //

Marketing Consumer Services: New Insights. - Cambridge, MA: Marketing Science
Institute. -2004. - p. 83-103.

7.

Фатхутдинов Р.А. Инновационный менеджмент: Учебник для вузов. 5-е

изд. — СПб.: Питер, 2005.

Библиографические ссылки

III. М.Мирзиёев. “Эркин ва фаровои, демократии Узбекистан давлатини биргаликда барпо этамиз” Узбекистан Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига багишланган Олий Мажлис палаталарининг кушма мажлисидаги нутки. «Узбекистан» НМИУ, 2016

Махкамова М.А. Организация и управление инновационной деятельностью. - Т.: Иктисодиёт, 2007.

Узбекистан Республикасининг “Таълим тугрисида”ги конуни. Узбекистан Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил. 9-сон, 225-модда.

Азарьева В.В. Разработка брэнда высшего учебного заведения как элемент построения системы менеджмента качества /В. В. Азарьева //Университетское управление. 2004. N 2(30).

Анисимов П.Ф. Управление качеством среднего профессионального образования / Монография. / П.Ф.Анисимов, В.Е. Сосонко - Казань: Ин-т среднего проф. образования РАО, 2001. - 256 с.

Eigler Pierre, Langeard Eric. Services as Systems: Marketing Implications // Marketing Consumer Services: New Insights. - Cambridge, MA: Marketing Science Institute. -2004. -p. 83-103.

Фатхутдинов P.A. Инновационный менеджмент: Учебник для вузов. 5-е изд. — СПб.: Питер, 2005.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов