Экономические диагностические методы оценки вариантов управления

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
142-148
3
2
Поделиться
Бойдадаев, Д. (2021). Экономические диагностические методы оценки вариантов управления. Экономика и инновационные технологии, (5), 142–148. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/12147
Даврон Бойдадаев, Наманганский инженерно-технологический институт

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье раскрывается значение экономической диагностики в организации подготовки управленческих решений и контроля за их реализацией. Предложены основные методы экономической диагностики экономического потенциала и различных компонентов организации. Даны научные заключения и практические рекомендации, касающиеся критериев оценки в диагностическом аспекте.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

154

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

БОШҚАРУВ ИМКОНИЯТЛАРИНИ БАҲОЛАШНИНГ ИҚТИСОДИЙ

ДИАГНОСТИК УСУЛЛАРИ

Бойдадаев Даврон Маҳмудович

Наманган муҳандислик-технология институти мустақил изланувчиси

E-mail:

davronboydedaev@gmail.com

Аннотация

.

Мақолада бошқарув қарорларини тайёрлаш ва уларнинг бажарилиши

устидан назоратни ташкил этишда иқтисодий диагностиканинг аҳамияти очиб
берилган. Ташкилотнинг иқтисодий салоҳиятини ва турли таркибий қисмларини
иқтисодий диагностика қилишнинг асосий усуллари таклиф этилган.

Диагностик

жиҳатдан баҳолаш мезонлари

билан боғлиқ илмий хулоса ва амалий тавсиялар берилган.

Калит

сўзлар:

бошқарув қарорлари,

баҳолаш, тизимли таҳлил

,

иқтисодий

салоҳият, диагностика

.

Аннотация

.

В статье раскрывается значение экономической диагностики в

организации подготовки управленческих решений и контроля за их реализацией.
Предложены основные методы экономической диагностики экономического потенциала и
различных компонентов организации. Даны научные заключения и практические
рекомендации, касающиеся критериев оценки в диагностическом аспекте.

Ключевые

слова:

управленческие

решения,

оценка,

системный

анализ,

экономический потенциал, диагностика.

Abstract:

The article reveals the importance of economic diagnostics in the organization of

preparation of management decisions and control over their implementation. The main methods of
economic diagnostics of the economic potential and various components of the organization are
proposed. Scientific conclusions and practical recommendations concerning the evaluation criteria
in the diagnostic aspect are given.

Key words:

management decisions, evaluation, system analysis, economic potential,

diagnostics.

Кириш

Жаҳон амалиётида бошқарув имкониятлари бозор

конъюнктурасининг маълум

қоидалари билан кўриб чиқилади. Бошқарув қарорларини таҳлилий жиҳатдан
тайёрлаш ва уларнинг сифатини яхшилаш билан боғлиқ бўлган иқтисодий диагностика
бошқарув таҳлилининг янги йўналиши ҳисобланади. Иқтисодий диагностика бошқарув
сифатини кескин ошириш зарурати натижасида пайдо бўлди ва инновацион
ривожланиш стратегиясини амалга ошириш билан бевосита боғлиқ.

Шу билан бирга, бошқарув қарорларининг қанчалик самарали бўлиши кўп

жиҳатдан ташкилотдаги бошқарув жараёни

ва унинг натижаларини ўз вақтида, ҳар

томонлама объектив баҳолаш билан боғлиқ. Бунда замон талабларидан келиб чиқиб,

бошқарув

жараёни

ва унинг самарадорлигини баҳолашда замонавий усул ва

услубларни қўллаш

талаб этилади

.

Ҳозирги

вақтда бошқарувнинг турли бўғинларида

эришилган натижаларни баҳолашнинг

содда, қулай ва эгилувчан услубларига эҳтиёж

мавжуд. Турли хил муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва имкониятларни
баҳолашга қаратилган, оқилона қарорга

келишни таъминлайдиган кўп мезонли

диагностик усулларни бошқарув жараёнида самарали қўллаш ўзининг имкониятлари
кенглиги ва истиқболлиги билан ажралиб туради.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

155

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Шу жиҳатдан, замон талабларига

мослашувчан ва самарали бошқарув

қарорларини ўз вақтида қабул қилиш

вазифасини амалга оширишнинг самарали

воситаларидан бири ташкилотда иқтисодий диагностикани ташкил этиш ҳисобланади.
Баҳолаш ва таҳлил қилиш билан чамбарчас боғлиқ бўлган иқтисодий диагностика
ташкилотни ривожлантириш муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал этишнинг
истиқболли йўлларини белгилашга қаратилган.

Иқтисодий диагностика қилиш

ташкилотнинг ишлаб чиқариш, тижорат, кадрлар, илмий

-

техник ва молиявий

салоҳиятини акс

эттирувчи кўрсаткичлар мажмуи бўйича амалга оширилади.

Иқтисодий нуқтаи назардан тадқиқ этилаётган ташкилотга нисбатан диагноз қўйиш
унинг

эркин рақобат ва бозор муносабатлари шароитида яшовчанлигини

мустаҳкамлашда долзарб аҳамият касб этади.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Иқтисодий диагностика тушунчаси нисбатан янги тушунча. Шунинг учун

иқтисодий адабиётларда унинг таърифлари сўнгги йиллардагина учрамоқда.
Мутахасислар ва иқтисодчи олимлар томонидан кўпроқ иқтисодий диагностика ёки
молиявий диагностика атамалари қўлланмоқда. Айни пайтда, иқтисодий ёки
молиявий диагностикани иқтисодчи олимларнинг айримлари иқтисодий ёки
молиявий таҳлил билан бир ўринга қўйсалар, бошқалари бу тушунчаларнинг бир

-

биридан фарқланишини таъкидлайдилар.

Хорижий мамлакатларда ташкилот молиявий ҳолатини таҳлил қилишда

ликвидлик

кўрсаткичлари, мажбуриятларнинг таъминланганлиги коэффициентлари,

тўловга қобиллик коэффициентлари, рентабеллик кўрсаткичларини ҳисоблаб чиқишни
ва тармоқдаги ўртача кўрсаткичлар билан таққослаш каби иқтисодий диагностика
амалга оширилади

[1].

Россия илмий нашрларида иқтисодий диагностика ва иқтисодий таҳлилни бир

хил тушунча деб қарайдилар

[2]

. Лекин, айрим тадқиқотчилар иқтисодий диагностика

ва иқтисодий таҳлилни бир

-

биридан фарқлаш зарур, деб ҳисоблайдилар

[3].

Шунингдек, “диагностика” тушунчасига

муаммоларни тан олиш сифатида қаралади.

Диагностика объект ҳолатини тавсифловчи белгиларни ўрнатиш ва меъёрдан
оғишларни олдиндан айтиб беришга қаратилган. Иқтисодий диагностика –

хўжалик

юритувчи субъектлар фаолиятининг мақсади ва уларга эришиш йўллари, муаммо ва
ечимларни аниқлаш бўйича тадқиқотлар мажмуидир

[4].

Ўзбекистонда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, иқтисодий

диагностика хўжалик субъектининг жорий иқтисодий ҳолатини аниқлаш билангина
чекланиб қолмай, хўжаликнинг барқарор ривожланишидаги молиявий, иқтисодий ва
бошқарувдаги муаммоларни аниқлаш, келгуси даврларда хўжалик субъекти дуч
келиши мумкин бўлган иқтисодий муаммоларни башоратлашни ўз ичига олади

[5].

Айни пайтда бошқарув қарорларини таҳлилий қўллаб

-

қувватлаш, ташкилотнинг

бошқарув қарорлари ва унинг самарадорлигини баҳолашда иқтисодий

-

диагностик

моделларни ишлаб чиқиш каби муаммоларнинг долзарблиги тадқиқот мавзусини
танлашга асос бўлди.

Тадқиқот методологияси

Мазкур ишда тизимли таҳлил, мантиқий ва қиёсий таҳлил, анализ ва синтез каби

усуллар қўлланилган. Бундай усуллар орқали ташкилотнинг ривожланиш

тенденцияларига таъсир этувчи омилларнинг ўзаро боғлиқлиги ўрганилди.
Ташкилотда рақобат муҳитини

шакллантириш йўллари баҳоланди. Натижада,

ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларни ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда
хулоса

ва таклифлар ишлаб чиқилди

.

Таҳлил ва натижалар

“Баҳолаш”, “таҳлил” ва “диагностика” атамалари маълум бир объект ёки

жараённи тизимли ўрганиш тартибларини назарда тутади. Кўпинча ушбу тушунчалар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

156

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

бир хил деб ҳисобланади. Бироқ, уларнинг мазмуни талқинига мурожаат қилсак,
сезиларли фарқларни кузатиш мумкин. Жумладан, баҳолашнинг мақсади муайян
объектни тавсифловчи кўрсаткичлар қийматини аниқлашдан иборат. “Таҳлил” атамаси
эса бўлакларга бўлиш, тадқиқ этилаётган объектни алоҳида қисмларга ажратиб
ўрганиш маъносида қўлланилади. Бундай ёндошувлар ташкилот иқтисодий
аҳволининг миқдорий ва сифат тавсифлари мавжудлигини назарда тутади.

Иқтисодий диагностика таққослашга асосланган бўлиб, таҳлилдаги каби

бирламчи ахборотлардан фойдаланади ва объект фаолиятини такомиллаштиришга
қаратилган. Айниқса, корхонанинг бозорга мослашувчанлигини ошириш учун
бошқарув имкониятларини очиб беради. Чунки, ҳозирги вақтда ташкилотларнинг
ишбилармонлик муҳити юқори даражадаги мураккаблик ва ноаниқлик билан ажралиб
туради. Ушбу ҳолат замонавий ташкилотлар амалиётида техник ва иқтисодий
диагностика усулларини талаб этмоқда. Ташкилот имкониятларини минимал
харажатлар билан баҳолаш зарурияти намоён бўлмоқда.

Баҳолаш ва диагностика тартиблари чамбарчас боғлиқ, чунки баҳолаш кейинги

ташхисга бўлган эҳтиёж ва йўналишларни белгилайди. Ташкилотнинг иқтисодий
ҳолатини таҳлил қилиш бошқарув омилларининг ўзаро боғлиқлигини ўрганишга
қаратилган. Таҳлил натижаларидан олинган маълумотлар мавжуд тенденцияларни
аниқлаш, корхона ҳолати ва унинг қуйи

тизимларидаги ўзгаришлар прогнозларини

асослаб бериш имконини беради.

Таҳлил, баҳолаш ва диагностика тартиблари ўртасидаги яқин муносабатлар

иқтисодий жараёнлар ҳамда натижалар ҳақида тўлиқ ва объектив маълумот олишга
қаратилган. Ташкилот иқтисодий ҳолатини ҳар томонлама тадқиқ этишнинг ягона
тизимида кўриб чиқишни зарур қилиб қўяди. Ташкилий нуқтаи назардан иқтисодий
диагностика ташкилот ҳолатини таҳлил этиш ва баҳолаш, “оғриқли нуқталарини”
аниқлаш усуллари мажмуидир.

Ташкилот салоҳиятининг иқтисодий диагностикаси мураккаб тадқиқотлар

воситаси сифатида бошқарув қарорларини тайёрлаш ва уларнинг бажарилиши устидан
назоратни ташкил этиш учун ахборот олиш имконини беради.

Маълумки, ташкилотнинг иқтисодий салоҳияти –

бу, бирор вазифани ҳал этиш,

маълум мақсадга эришиш учун фойдаланиладиган ҳамда ҳаракатга келтириладиган
манбалар, имкониятлар, воситалар ва захиралардир. Ташкилотнинг

иқтисодий

салоҳияти –

ҳар қандай соҳада хўжалик юритувчи субектнинг имкониятларидир.

Ташкилот

иқтисодий

салоҳиятини

баҳолашнинг

муҳим

таркибий

қисми

манфаатдорлик, рақобатбардошлик, барқарор мавқе ва рентабелликни таъминлашда
имкониятларни аниқлаш ҳисобланади. Ташкилотнинг иқтисодий салоҳиятини
диагностикаси барча таркибий қисмларни мажмуали таҳлил этишдир.

Жумладан,

ташкилот

иқтисодий

салоҳиятининг

таркибий

қисмлари

қуйидагилардан иборат:

мавжуд ресурслар билан белгиланадиган ишлаб чиқариш имкониятларининг

умумийлиги;

инсон ресурслари салоҳияти –

фаолият мақсадларига эришишни таъминлаш

учун ташкилот ходимларининг қобилиятлари ва имкониятларининг умумийлиги;

ташкилотнинг янги маҳсулот ишлаб чиқариш, фан

-

техника ютуқларини жорий

этиш ва илғор технологиялардан фойдаланиш бўйича умумий қобилияти;

ташкилотнинг молиявий

-

иқтисодий аҳволи;

ташкилотнинг янги истеъмолчиларни жалб қилиш ва мавжудларини сақлаб

қолиш қобилияти;

инвестицияларни жалб қилиш ва амалга ошириш имкониятлари;

ташкилотни муваффақиятга эришишини таъминлаш учун бошқарув

тизимининг имкониятлари йиғиндиси.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

157

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Юқоридагилар

ҳар

бир

ташкилотни

муайян

фаолият

соҳасидаги

имкониятларини тавсифлайди ва аниқ мақсадга эришишни таъминлайди. Лекин,
ташкилотнинг ички имкониятлари жамият даражасида кечаётган жараёнлар билан
ҳам белгиланади. Айрим ҳолларда ташкилот ушбу жараёнларга таъсир кўрсата
олмайди.

Ташкилотнинг иқтисодий салоҳиятини диагностика қилишда қуйидаги

тадбирлар амалга оширилади:

1) ташкилотнинг иқтисодий салоҳияти жамият даражасида кечаётган

жараёнларга боғлиқлиги, мулкчилик шакли ва бошқарув тузилмаси аниқланади;

2) ташкилотнинг ўтган даврда шаклланган заҳираси баҳоланади ва

фойдаланилмаган имкониятлари аниқланади;

3) ташкилотнинг амалдаги имкониятлари аниқланади;

4) ташкилотнинг истиқболдаги салоҳияти ва меъёрдан оғишлари аниқланади;

5) истиқболда ташкилотнинг имкониятларини ўзгартириш мумкин бўлган

салбий тенденцияларнинг олдини олиш бўйича ҳаракатлар таклиф этилади.

Ташкилотни иқтисодий диагностика қилиш мажмуали, тизимли, тезкор,

узлуксиз ва оммавий (барча ходимлар учун тушунарли) бўлиши керак.

Ташкилотнинг турли таркибий қисмларини иқтисодий диагностика қилишнинг

асосий усуллари қуйидагилардан иборат:

1.

Тизимли таҳлил усули ташкилотнинг ўз ички салоҳиятидан фойдаланиш

даражаси, алоҳида компонентлар учун мавжуд заҳиралар ва маълум омиллар
таъсирини аниқлаш имконини беради.

2.

Коэффициентлар таҳлили усули алоҳида ҳисобот кўрсаткичлари ўртасидаги

маълум нисбатларнинг мавжудлигига асосланган. Унинг афзаллиги шундаки,
таҳлилнинг соддалиги, самарадорлиги ва ҳисобот даври учун кўрсаткичларнинг
таъсирини очиб беради. Ҳисобланган қийматларнинг ўзгариши стандарт кўрсаткичлар
билан

таққосланади. Албатта коэффициентлар умумбашарий мазмунга эга эмас, фақат

батафсил таҳлил қилиниши лозим бўлган “оғриқли жойлар”нинг кўрсаткичлари
сифатида қаралиши мумкин.

3.

Горизонтал ва вертикал таҳлил усули ташкилотнинг иқтисодий аҳволини

қиёсий ўрганади. Жумладан, горизонтал таҳлил доирасида кўрсаткичларнинг мутлақ
ва нисбий четланишлари аниқланади. Вертикал таҳлил алоҳида бўлимларнинг
позициясини умумий натижага таъсирини аниқлаш имконини беради.

4.

Эксперт усулида мавжуд маълумотларни миқдорий ва сифат параметрларини

(ташкилот тарихи, ташкилий

-

ҳуқуқий шакли, обрўси, савдо белгилари ва ҳоказо)

таҳлил қилиш учун малакаси мутахассислар жалб этилади. Бу эса муаммоли
компонентларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш йўлларини излашга имкон беради.

5.

Балл бериш усули умумий қабул қилинган миқдорий ўлчовга эга бўлмаган

компонентларни баҳолаш учун ишлатилади. Масалан, инсон ресурслари
салоҳиятининг алоҳида даражасини, муайян меҳнат унумдорлигига эришиш учун
зарур бўлган таълим даражасини аниқлаш шулар жумласидандир. Маълум бир
тизимга кўра кадрларнинг касбий даражасини яхшилаш учун зарур харажатларни
шартли равишда аниқлаш мумкин. Бунинг учун баҳолаш мезонининг ҳар бир
компоненти учун баллар тизимини (0 баллдан 10 баллгача) ишлаб чиқиш лозим.

6.

Рейтинг усули ташкилотнинг

маълум хусусиятини умумлаштирувчи изоҳга

асосланган бўлиб, рентабеллик ва тўлов қобилиятининг ўсиши ёки пасайиш
даражасининг маълум кетма

-

кетликда ифодалаш имконини беради. Бугунги кунда

рейтинг тузишнинг эксперт ва таҳлилий усули қўлланилади. Рейтинг тузишнинг
таҳлилий усули ташкилотнинг расмий молиявий ҳисоботлари ва миқдорий
кўрсаткичларни баҳолашга асосланади. Эксперт усулида олинган натижаларнинг
якуний рейтинг бали ҳисоб

-

китобларнинг тўғрилиги ва ҳақиқийлиги белгиланади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

158

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

7.

SWOT

таҳлили

ташкилот

фаолиятини

конструктив

жиҳатдан

такомиллаштириш йўлларини белгилайди ва тегишли бозорда унинг рақобат
устунликларини яратиш йўналишларини кўрсатади. Натижада ташкилот раҳбарияти
олдида ўз фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар шаклланади. SWOT
таҳлили усули ёрдамида ташкилот фаолиятига таъсир этувчи омилларнинг хилма

-

хиллиги тўртта блокда қуйидагича гуруҳланади (1

-

жадвал).

1-

жадвал

SWOT таҳлил усулида таклифлар ишлаб чиқиш

конструкцияси

Ижобий таъсирлар

Салбий таъсирлар

Ички

муҳит

S (Strengths)

ташкилот фаолиятининг

кучли томонлари

W (Weaknesses)

ташкилотнинг заиф

томонлари

Ташқи

муҳит

O (Opportunities)

ташкилот аҳволини

яхшилаш имкониятлари

T (Threats)

ташкилот фаолиятини

такомиллаштириш йўлидаги дуч келиши

мумкин бўлган таҳдидлар

Манба:

SWOT-

анализ. https://ru.wikipedia.org/wiki/SWOT

.

8. PEST таҳлил усулида ташкилотнинг ташқи муҳити таҳлил этилади. Бунда келгуси

йилларда амалга оширадиган ҳаракатлар ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар, ташқи
инвестициялар, макроиқтисодий рисклар ва уларнинг таъсирини камайтириш бўйича
тадбирлар ишлаб чиқилади (2

-

жадвал).

2-

жадвал

PEST таҳлил усулида ташкилотнинг макро муҳитини таҳлил қилиш

Сиёсат (P

-Political)

Иқтисодиёт (E

-Economic)

1. Ички сиёсий вазиятнинг барқарорлиги

2. Ташқи сиёсатда ўзгаришлар тенденцияси

3.

Қонунчиликда ўзгаришлар

4.

Муайян

соҳани

давлат

томонидан

тартибга солиш

1. Иқтисодиётнинг умумий ҳолати

2. Иқтисодий ўсиш суръатлари

3. Инфляцион жараёнлар

4. Ресурсларнинг мавжудлиги (табиий, меҳнат,
молиявий)

Ижтимоий (S

-Social)

Технология

(T-Technological)

1. Демографик ўзгаришлар

2. Минтақанинг экологик муаммолари

3. Иш хақи, таълим даражаси, кадрлар
малакаси

4. Иқтисодий маданият

1. Давлатнинг илмий

-

техник сиёсати

2.

Илмий

-

тадқиқот

ва

конструкторлик

ишлари соҳасидаги тенденциялар

3. Янги технологиялар

4. Янги маҳсулотлар

Манба: Голивцова Н.Н. Стратегический менеджмент. –

Санкт

-

Петербург: СПГУПТД, 2016. –

С. 9.

9. PIMS (the Profit Impact of Market Strategy) таҳлил усули ишлаб чиқариш

рентабеллигини ошириш учун ташкилотнинг қобилиятини аниқлашга асосланган.
Бундай таҳлилнинг мақсади бозор шароитида қайси стратегияни танлаш кераклигини
аниқлашдан иборат.

Ушбу ёндашувда ўзгарувчан омиллар қуйидаги 4 та гуруҳга

ажратилади:

1) Бозор шароитлари: тармоқнинг узоқ муддатли ўсиш суръати (4

-

10 йил);

тармоқнинг қисқа муддатда ўсиш суръати (уч йилгача).

2) Рақобат позицияси: ташкилотнинг бозордаги улуши; маҳсулот ва

хизматларнинг сифати; товар ҳаракати маштабининг кенглиги.

3) Инвестициялар самарадорлиги: инвестицияларнинг интенсивлиги; асосий

капиталнинг интенсивлиги; ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси.

4) Бозордаги ўзгаришлар:

ташкилотнинг бозордаги улушини ўзгариши; маркетинг

харажатлари; савдо ҳажмига нисбатан харажатларнинг ўзгариши; янги маҳсулотнинг
ялпи тушумдаги улуши.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

159

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Умуман олганда, иқтисодий диагностик таҳлиллар асосида олинган натижалар

эркин рақобат муҳити шароитида ташкилотларнинг ўз фаолиятини башорат қилиш ва
режалаштиришга, ҳамда бозор шароитлари ва ресурс имкониятларини, меҳнат
ресурсларини ҳисобга олган ҳолда бошқарув қарорларини ишлаб чиқишга мажбур
қилади.

Албатта, бошқарув қарорлари инсон ресурслари салоҳияти билан боғлиқ ҳолда

қабул қилинади. Ходимлар ташкилот ривожланишининг ресурс жиҳатини акс эттиради
ва маълум шароитларда ўзини намоён қила оладиган яширин имконият, қобилият, куч
маъносида қўлланилади. Мазкур ходимларнинг миқдор ва сифат тавсифлари
ташкилотнинг келажакдаги тараққиётини белгилаб беради.

Бундай шароитда ходимлар салоҳиятини диагностика қилиш қуйидагиларга

асосланади: ходимларнинг билим даражаси ва малакали ходимларга бўлган эҳтиёж;
бошқарув ходимларининг сифат таркиби (психологик тузилиши); билим олиш
эҳтиёжлари; бошқарув услуби; ижтимоий

-

психологик иқлим; инновацион салоҳият;

ходимларнинг инновацион ўзгаришларга қаршилигининг асосий манбалари;
ходимларнинг иерархик даражалар ва функционал соҳалар бўйича тақсимланиши.

Иқтисодий диагностика натижасида олинган хулосалар ходимларнинг барча

тоифалари учун амал қилиши керак. Лекин, бошқарув раҳбарлари ишининг
натижаларини баҳолаш мураккаб услубий муаммо ҳисобланади. Шунинг учун барча
ходимларнинг салоҳиятини диагностика қилишда таклиф қилинган кўрсаткичларни
(диагностик мезонлар) бир неча давр учун ҳисоблаш керак. Ушбу кўрсаткичлар бўйича

меъёрлардан четга чиқиш имконияти мавжуд бўлса, улар учун мутлақ ёки нисбий
ўзгаришлар белгиланади. Натижада ташкилотнинг барча тоифадаги ходимларидан
фойдаланиш самарадорлиги ҳақида хулосалар олинади.

Мазкур диагностик мезонлар ўзида моделни акс эттириб, нафақат

ходимларнинг салоҳиятини диагностика қилиш, балки ташкилотнинг молиявий

-

иқтисодий аҳволи ва барқарорлигини, ривожланиш имкониятлари ва заҳираларини,
бошқарув қарорларининг асосий йўналишларини турли вақт оралиғида ўзгаришини
баҳолашга қаратилган.

Бунда

SWOT,

PEST ва PIMS таҳлил усулларида белгиланган

кўрсаткичлар асосида баҳолаш мезонларини такомиллаштириш мумкин (4

-

жадвал).

4-

жадвал

Ташкилот ходимлари салоҳиятини диагностика қилиш мезонлари

Салоҳият

тури

Баҳолаш мезонлари

1-

давр

2-

давр

3-

давр

Ўзгариш

кўрсаткичи


Кадрлар

салоҳияти

Меҳнат унумдорлиги

Юқори малакали кадрлар улуши

Иш ҳақининг ўртача даражаси

Ходимларнинг айирбошлаш
даражаси

Меҳнат интенсивлиги

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган

.

Хулоса

ва

таклифлар

Иқтисодий диагностика кўпинча бир неча ташкилотнинг энг яхшисини танлаш

учун ёки бир ташкилотнинг ҳолатини ўз вақтида ва турли нуқталарда баҳолаш билан
боғлиқ. Иқтисодий диагностика натижалари асосида ташкилотнинг бошқарув
механизмини такомиллаштиришга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқилади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

160

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Замонавий ташкилотларнинг тижорат, инновация, инвестиция, ишлаб чиқариш,

молиявий ва бошқа фаолият турлари доирасида бошқарув қарорларини қабул қилиш
учун иқтисодий диагностика талаб этилмоқда. Айниқса, иқтисодий диагностика
орқали сарфланган харажатларнинг кутилаётган самара билан таққослаш муҳим
аҳамият касб этмоқда.

Умуман олганда, бошқарув имкониятларини диагностика

қилишнинг

мақсадларидан бири ташкилотнинг ривожланиш тенденциялари ҳақида хулоса
беришдир. Бунда диагностикани

олиб борилишида қуйидаги асосий принципларни

ажратиб кўрсатиш мумкин:

кузатилаётган объект билан мониторинг тизимининг ўзаро монандлиги.

Диагностикада қўлланаётган кўрсаткичлар тизими ўрганилаётган объектининг асосий
хусусиятларини ҳаққоний акс эттириши лозим

;

диагностикани

олиб бориш

қуйи босқичлардаги

бажарилаётган таомиллар

кейинги босқичларда ҳам умумийлаштириши мумкин бўлиши, бир босқичларда

турли

бўлинмаларда бажарилаётган таомиллар натижалари бошқа бўлинмалар билан
таққосланувчан бўлиши лозим

;

диагностикани олиб боришга тизимли ёндашиш зарур, у мажмуали

равишда

амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Диагностикада ташкилотнинг алоҳида
бўғинлари, алоҳида томонлардаги ўзгаришларни

кузатиш билан бирга, унинг

яхлит

тизим сифатида ривожланишини

ҳам ўрганиши зарур.

Диагностика учун қўллаётган кўрсаткичлар тизими қуйидаги

талабларга жавоб

бериши лозим

:

диагностика қўлланилаётган кўрсакичлар ўзаро алоқадор ва бир

-

биридан

келиб чиқиши лозим;

таҳлилда фойдаланилаётган кўрсаткичлар давлат

статистикаси кўрсаткичлари

тизимига ҳам мос бўлиши, етарли кўламларга эга бўлиши ва бир хил талқин этилиши
зарур;

хўжалик фаолиятига оид кўрсаткичларни ва улар асосидаги таҳлил

натижаларини объектив реалликка зид эмасли нуқтаи назаридан текшириб кўриш

имконияти бўлиши лозим;

қўлланилаётган

кўрсаткичлар маълумотларни олиш вақти нуқтаи назаридан

ва бошқа зарур белгилар бўйича синхронлаштирилиши, объект жорий ҳолати
моҳиятини акс эттириши лозим.

Фойдаланилган

адабиётлар

1.

Ван Хорн К.Н. Основы управления финансами. –

М.: Финансы и статистика,

1996.

С. 92.

2.

Грищенко О.В. Анализ и диагностика финансово

-

хозяйственной деятельности

предприятия

(Учебное пособие

).

М.:

ТРТУ, 20

10.

С 6

-7.;

Выборова Е.Н. Диагностика

финансовой устойчивости рынков хозяйствования. –

М.: Экономика

, 2012.

С. 16

-17.;

Либерман И.А. Анализ и диагностика финансово

-

хозяйственной деятельности

.

М.:

ИНФРА

-

М

РИОР

, 2015.

С.

54-55.

3.

Савчук В.П.

Финансовая диагностика предприятия и поддержка

управленческих решений. –

М.: Аудитор, 2016. –

С. 89

-96.;

Логинов

Г.В. Матрица

диагностики предприятия. –

М.: Юрайт

, 2014. -

С

. 45-47.;

Трененков Е.М., Дведенидова

С.А. Диагностика в антикризисном управлении. –

Санк

-

Петербург: Лань, 2015.

-

С. 23

-

24.

4.

Мочалин С.М

.

Актуальные вопросы научных исследований XXI века

(Монография

).

М.: Экономика

, 2020.

С.

5.

5.

Cирожиддинов К.И. Фермер хўжаликлари иқтисодий диагностикасини

такомиллаштириш: Иқтисод фан. ном. дис. ... автореф. –

Тошкент: БМА, 2012. –

Б. 9.

Библиографические ссылки

Ван Хорн К.Н. Основы управления финансами. - М.: Финансы и статистика, 1996. -С. 92.

Грищенко О.В. Анализ и диагностика финансово-хозяйственной деятельности предприятия (Учебное пособие). - М.: ТРТУ, 2010. - С 6-7.; Выборова Е.Н. Диагностика финансовой устойчивости рынков хозяйствования. - М.: Экономика, 2012. - С. 16-17.; Либерман И.А. Анализ и диагностика финансово-хозяйственной деятельности. - М.: ИНФРА-М РИОР, 2015. - С. 54-55.

Савчук В.П. Финансовая диагностика предприятия и поддержка управленческих решений. - М.: Аудитор, 2016. - С. 89-96.; Логинов Г.В. Матрица диагностики предприятия. - М.: Юрайт, 2014. - С. 45-47.; Трененков Е.М., Дведенидова С.А. Диагностика в антикризисном управлении. - Санк-Петербург: Лань, 2015. - С. 23-24.

Мочалин С.М. Актуальные вопросы научных исследований XXI века (Монография). - М.: Экономика, 2020. - С. 5.

Сирожиддинов К.И. Фермер хужаликлари ик,тисодий диагностикасини такомиллаштириш: Ицтисод фан. ном. дис.... автореф. - Тошкент: БМА, 2012. - Б. 9.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов