Ўзбекистон иқтисодиётининг аграр сектори ва унинг асосий тушунчалари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
185-193
16
3
Поделиться
Амиров, Л. (2020). Ўзбекистон иқтисодиётининг аграр сектори ва унинг асосий тушунчалари. Экономика и инновационные технологии, (4), 185–193. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11684
Лочинбек Амиров, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь, к.э.ф.д.(PhD) 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистон иқтисодиётининг аграр сектори кўп босқичли ва унинг таркибига қатор тармоқ ва соҳалар киради. Қишлоқ хўжалиги, озиқ – овқат, қайта ишлаш саноати ва бошқа тармоқлар, шунингдек, аграр бозор, агросаноат комплекси, йирик корхоналар шулар жумласига киради. Ушбу сектор тармоқ ва соҳаларини бошқарув поғоналари бўйича тўғри талқин қилиш, улар тушунчалари ўртасида ўзаро номувофиқликни бартараф этиш, ҳозирги халқаро агросаноат интеграцияси кучайган даврда мазкур тизим
соҳаларида илмий тадқиқот ишларини кенгайтиришни талаб қилмоқда. Шуларни ҳисобга олиб ушбу тадқиқотда аграр сектор тушунчаларининг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган ва уларни ўзаро мутаносиблигини, мазмун – моҳияти кенг талқин этилган ҳамда ушбу сектор ва у билан боғлиқ тармоқларни ташкилий таркибини такомиллаштириш йўллари таклиф этилган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

195

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz


ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИНИНГ АГРАР СЕКТОРИ ВА УНИНГ АСОСИЙ

ТУШУНЧАЛАРИ

Амиров Лочинбек Файзуллаевич

Тошкент давлат иқтисодиёт университети мустақил изланувчиси, и.ф.ф.д.

(PhD)

E-mail:

l.amirov@tsue.uz

Аннотация:

Ўзбекистон иқтисодиётининг аграр сектори кўп босқичли ва унинг

таркибига қатор тармоқ ва соҳалар киради. Қишлоқ хўжалиги, озиқ –

овқат, қайта ишлаш

саноати ва бошқа тармоқлар, шунингдек

,

аграр бозор, агросаноат комплекси, йирик

корхоналар шулар жумласига киради. Ушбу сектор тармоқ ва соҳаларини бошқарув
поғоналари бўйича тўғри талқин қилиш, улар тушунчалари ўртасида ўзаро номувофиқликни
бартараф этиш

,

ҳозирги халқаро агросаноат интеграцияси кучайган даврда мазкур тизим

соҳаларида илмий тадқиқот ишларини кенгайтиришни талаб қилмоқда. Шуларни ҳисобга
олиб

ушбу тадқиқотда

аграр сектор тушунчаларининг ўзига хос хусусиятлари

таҳлил

қилинган ва

уларни ўзаро мутаносиблигини, мазмун

моҳияти кенг талқин этилган ҳамда

ушбу сектор ва у билан боғлиқ тармоқларни ташкилий таркибини такомиллаштириш
йўллари

таклиф этилган

.

Калит сўзлар:

аграр сектор, қишлоқ хўжалиги, агросаноат мажмуаси, аграр бозор,

ўрмон хўжалиги, балиқ хўжалиги, қайта ишлаш саноати, агрокластер, агрохолдинг,
кооператив.

Abstract:

The agricultural sector of the Uzbek economy is multi-stage and includes a number of

sectors and industries. These include agriculture, food, processing industry and other sectors, as well
as the agricultural market, agro-industrial complex, large enterprises. This sector requires a correct
interpretation of industries and sectors at the level of management, the elimination of inconsistencies
between their concepts, the expansion of research in these areas at a time of increasing international
agro-industrial integration. With this in mind, this study analyzes the specifics of the concepts of the
agricultural sector and offers a broad interpretation of their relationship, content and essence, and
suggests ways to improve the

organizational structure of this sector and related industries.

Keywords:

agrarian sector, agriculture, agro-industrial complex, agro market, forestry,

fisheries, processing industry, agro cluster, cooperative.

Кириш

Ўзбекистон иқтисодиётининг барча тармоқлари, жумладан аграр

соҳада ҳам

янгиланиш, ривожланишнинг янги йўналишлари кенгаймоқда. Янги ўзгаришлар қишлоқ
аҳолиси бандлиги ва даромадларини ошишига олиб келмоқда. Шу билан бир вақтда
мамлакатимизда қабул қилинган аграр соҳа тармоқларини, шунингдек, қишлоқ
хўжалигини узоқ муддатли

ривожлантириш стратегияси [1], мамлакатимизда ер –

сув,

меҳнат

,

техника ва бошқа ресурслардан самарали фойдаланиш, агросаноат

тармоқларига инвестициялар жалб этишини кучайтиришни талаб этмоқда. Айниқса
бутун аграр сектор амалиётига янги кириб келаётган

агрокластерларни ривожлантириш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

196

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ва

кооператив муносабатларни қўллаб –

қўвватлаш, ахборот –

коммуникация

технологиялари ҳамда бозор механизмларини илмий –

назарий тушунча ва

тамойилларини ҳаётга кенг жорий этиши зарур. Бу эса аграр сектор ва унинг узвий
қисмлари ўртасида ўзаро муносибликни таъминлашдек мураккаб тадқикот ишларини
бажаришни таъқозо

этади. Шу билан бир вақтда ривожланган хорижий давлатларда

илғор фан ва технологияларнинг мамлакатимизга кириб келиши аграр сектор
тармоқлари ва мажмуаларини бошқаришга

янгича ёндашув

ва усулларни ишлаб

чиқишни

талаб этмоқда. Шу билан бир қаторда

соҳада

қўлланилаётган

тушунча ва

атамалар

ўртасида

ўзаро номувофиқликлар

кузатилмоқда.

Шуларни инобатга олган

ҳолда

мамлакатимиз аграр сектори ва у билан боғлиқ

соҳалар ўртасидаги тушунчаларнинг илмий –

амалий жиҳатдан таҳлил қилиш ва

таққослаш ҳозирги даврда ўта долзарб муаммолар қаторига киради. Шуни ҳисобга олиб
ушбу тадқиқотнинг асосий мақсади –

хорижий тажрибалар асосида

аграр секторнинг

ҳозирги шаклланган таркибий тузилиши ва унинг асосий тушунчалари мазмун –

моҳиятининг ўзаро мувофиқлигини илмий –

амалий жиҳатдан тадқиқ этиш

ҳисобланади.

Тадқиқот методологияси

Иқтисодиётнинг аграр секторини ва у билан

ўзаро

боғлиқ бўлган тармоқ ва

соҳаларнинг

илмий –

назарий ва амалий асослари ҳамда ривожлантириш муаммоларига

кўплаб хорижий ҳамда мамлакатимиз олимларининг тадқиқот

ишлари

бағишланган.

Улардан Усачев И.Г., Павцов А.Г., Семеники В.А., Гончаренко И.Ю., Матюнина О.Ю.,
Газимагамедова Ф.Р. (Россия Федерацияси), Демьяненко С.И., Домбровский С.Ф., Мороз
О., Маестра С.М., Черенко (Украина), Беркинов Б.Б., Қодиров А.М., Тошматов Р.Х.,
Авазхужаева А.М. ва бошқа олимларнинг ишларини кўрсатиш мумкин.

Россия ФА академиги И.Г. Усачев раҳбарлигида [2] олиб борилган тадқикотларда

Россия Федерацияси ва бошқа хорижий давлатларда

қишлоқ хўжалигини барқарор

ривожлантириш ва аграр сектор тармоқларини стратегик режалаштиришга ёндашув
асосланган. Шунингдек, ушбу муаллифлар ишида қишлоқ хўжалигини иқтисодий
тартибга

солиш

йўналишлари

таҳлил

қилинган

ҳамда

унинг

ривожланиш

тенденцияларига ва рақобатбардошлигига баҳо берилган. В.А.Семеникин ва бошқа
муаллифлар илмий ишларида [3, 4] аграр иқтисодий назария самарадорлигини ошириш
муаммолари ўрганилган. Ушбу тадқиқотларда ҳозирги замон иқтисодиёт фанида аграр
иқтисодий назариянинг шаклланиши, мазмун –

моҳияти, ўзига хос хусусиятлари, роли ва

ўрни масалалари кўриб чиқилган. Муаллифлар иқтисодий назария

ҳам

фундаментал ҳам

амалий фан сифатида аграр соҳа иқтисодиётнинг объектив қонуниятлари ҳамда
жараёнларини ўрганувчи

фан йўналиши эканлигини исботлашган.

Тадқиқотчи И.Ю. Гончаренко тадқиқотларида

[4],

аграр секторнинг

инновацион

фаолиятини самарали бошқариш моделини шакллантиришнинг концептуал ва
иституционал асослари таклиф этилган. О.Ю.Матюнина ишларида

[5]

эса ўз салоҳияти

ўзига етарли минтақада агросаноат мажмуини ривожлантиришнинг стратегияси ишлаб
чиқилган ва

уни амалга оширишнинг ижтимоий

иқтисодий натижалари баҳоланган.

Украиналик олим С.И.Демьяненконинг илмий тадқиқотларида [6] мамлакат аграр


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

197

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

секторини ривожланиш стратегияси кўриб чиқилган. Стратегиянинг мақсади сифатида
қишлоқ хўжалигини узоқ вақт ва барқарор ривожланишини таъминлаш йўллари
асосланган, ушбу соҳанинг унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш эса стратегиянинг
асосий мезонлари сифатида қабул қилинган.

Ўзбекистон аграр секторида олиб

борилаётган тадқиқотларда қишлоқ хўжалиги

тармоқлари ва корхоналарини ривожлантириш йўналишлари кенг ўрганилмоқда.
Профессор А.Қ. Қодиров, и.ф.н. Р.Х.Тошматов ва бошқалар тадқиқотларида

[10]

аграр

сектор тармоқларини ривожлантириш

ва улар ишлаб чиқаришини

жойлаштиришда

табиий ресурслардан фойдаланишни режалаштиришнинг услубий жиҳатлари таклиф
этилган ва тармоқлар

самарадорлиги манбалари асослаб берилган. Профессор Б.Б.

Беркиновнинг илмий ишлари институционал ўзгаришларни чуқурлаштириш, хусусий
мулкчилик институтларни ривожлантириш йўллари асосланган

[11].

Шунингдек,

тадқиқотчи Д.М.Авазходжаеванинг

тадқиқотида

[12]

Ўзбекистон иқтисодиётининг аграр

секторини ривожлантириш омиллари ва истиқболи йўналишлари кўрсатилган. Унда
асосий эътибор инновацион ишланмаларни амалиётга жорий этиш йўналишларига
қаратилган.

Умуман олганда юқорида таҳлил этилган илмий тадқиқотлар ҳар бир

мамлакатнинг аграр иқтисодиёти ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда ушбу
давлатларда қабул қилинган тушунчалар ва уларнинг мазмун –

моҳиятини ифода этади.

Таъқидлаш жоизки

,

аграр сектор ва унинг тармоқлари орасидаги ўзаро боғлиқликлар

узоқ шаклланиб келган. Айниқса, собиқ иттифоқ парчаланиши

туфайли

аграр соҳа

таркиби ҳар бир суверен давлатнинг ички ва ташқи аграр сиёсати негизида қайта
шаклланмоқда

ва бу уларнинг ўзига

хос

хусусияти, ер –

сув ва бошқа ресурсларга бўлган

мулкчилик шакллари орқали рўй берилмоқда

.

Шу нуқтаи назардан қараганда, аграр

секторнинг таркибий тузилишини хорижий тажрибаларни инобатга олиб янада
такомиллаштириш,

инновацион

бошқариш

усул

ва

мезонларига

ўтишни,

агроресурслардан, шунингдек,

инфратузилмалар қувватидан самарали фойдаланишни

талаб этмоқда. Шуларни ҳисобга олган

ҳолда, амалиётга янги таркибий тузилма ёки

усулларни киритиш ишлаб чиқариш қўлланиши кенгайтириш ва корхона ишчилари
меҳнат унумдорлигини, шунга мос равишда улар даромадларнинг ошишига асос яратиш
лозим.

Таҳлил ва натижалар

Ўзбекистонда ҳам аграр сектор бир –

бирига боғлиқ

ишлаб чиқариш ва хизмат

кўрсатиш

тармоқларига бўлинади. Илмий –

амалий жиҳатдан уларни уч поғонага бўлиш

мумкин (1

-

расм). Макродаражада биринчи ҳамда иккинчи поғонага

иқтисодиётнинг

аграр сетори ҳамда агросаноат мажмуини киритиш

мумкин. Иқтисодиётнинг аграр

секторига

қишлоқ

хўжалиги, ўрмон хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, озиқ –

овқат ва

хом ашёни қайта ишловчи саноат тармоқларини ҳамда

сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги

машинасозлиги

ва

қатор хизмат кўрсатувчи инфратузилмавий соҳалар киради. Ушбу

соҳалар макродаражада вазирликлар ва идоралар орқали давлат бошқарувини амалга
оширади. Агросаноат мажмуи шартли равишда 3 қисмдан иборат

соҳаларни ўз ичига


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

198

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

олади. Ўзбекистонда озиқ –

овқат ва ноозиқ –

овқат

тармоқлари

аграр сектор

сифатида

эътироф этилади.

1

Расм. Ўзбекистон аграр секторининг ташкилий таркибининг тузилиши

Манба: муаллиф ишланмаси

.

Провард маҳсулотларини тайёрлаш, ташаш, қайта ишлаш, сақлаш,

сотиш (ички ва ташқи бозорларда) шуғулланувчи тармоқлар

Фермер хўжаликлари, даҳқон хўжаликлари, агрофирмалар, кооперативлар, ўрмончилик ва балиқчилик хўжаликлари,

қайта ишлаш корхоналари, агросаноат кластерлари, илмий - тадқиқот ва тажриба участкалари ва бошқалар

Қишлоқ қурилиш

Зоо - ветеринария

Фан ва таълим соҳаси

Иқтисодиётнинг аграр

сектори

Қишлоқ хўжалиги

Ўрмон хўжалиги

Макроиқтисодий даража

Микроиқтисодий даража

Агросаноат мажмуи корхоналари

Моддий - техника таъминоти

Молиявий таъминот

Қишлоқнинг ижтимоий соҳаси

Агросаноат мажмуаси

Ишлаб чиқариш воситаларини

ишлаб чиқариш

Қишлоқ хўжалигининг ўзи

Балиқ хўжалиги

Озиқ - овқат саноати

Қишлоқ хшжалиги хом - ашё

қайта ишлаш

Сув хўжалиги

Қишлоқ хўжалиги

машинасозлиги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

199

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Микродаражада озиқ –

овқат, хом ашё ишлаб чиқарувчи корхоналар, (учинчи

поғона)

улар бирлашмаларининг

биринчи бўғини ҳисобланади

.

Ушбу корхоналар ягона

тармоқ ёки кўп тармоқли таркибга эга бўлгани ҳолда биргаликда ҳудудий мажмуаларни
ташкил этади. Агросаноат мажмуининг ривожланиши, унинг тармоқ ва ҳудудий
тузилмасининг такомиллаштирилиши ишлаб чиқаришни янада оқилона жойлаштириш,
ресурслардан тўлиқ

ва самарали фойдаланиш, унинг фаолият кўрсатишининг якуний

натижаларини яхшилаш

ва мамлакатнинг озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлашга ёрдам

беради.

Шуларни ҳисобга олганда аграр секторни илмий

-

услубий нуқтаи назардан

“Иқтисодиётни аграр сектори”; “Агросаноат мажмуи (АСМ); “Аграр сектор корхоналари
(АСК)” каби тушунчалар билан чегаралаш мумкин. Ушбу тушунчалар аграр сектор
тармоқларини функционал бирлаштиришга хизмат қилади уларнинг асосида “аграр
бозор”, хорижий давлатларда кенг

тарқалган “агрохолдинг”, “агрокластер”, “агрофирма”

ва шунга ўхшаш бошқа бирлашмалар шаклланмоқда. Ушбу тушунчаларнинг мазмун –

моғиятини билиш умуман олганда аграр секторни, шу жумладан унга кирувчи
тармоқларни ривожлашини ҳамда улар ўртасида иқтисодий, молиявий, ижтимоий ва
бошқа муносабатларни кам харажатлар билан амалга оширишни таъминлайди, мавжуд
муаммоларни ҳал этиш тезлашади.

Тадқиқотчилар "Иқтисодиётнинг аграр сектори"ни, “Агросаноат мажмуига

нисбатан кенгроқ тушунча сифатида талқин этишади [3, 5, 8, 11].

Иқтисодиётнинг

аграр

секторини қишлоқ хўжалигининг ўзаро боғланган тармоқлари ва қайта ишлаш саноати
учун озиқ

-

овқат маҳсулотлари ва хом

-

ашёга бўлган эҳтиёжини қондирадиган

функционал бирлаштирилган тузилмалар йиғиндиси сифатида таърифлаш мумкин. Шу

ўринда, "Иқтисодиётнинг аграр сектори" ва "қишлоқ хўжалиги" тушунчаларини ҳам
таққослаш зарур. Кўпинча ушбу сўзлар ўхшаш

сифатида қўлланилади, аммо ҳозирги вақт

илмий атамашуносликда

улар янада ривожланди, шунинг учун "иқтисодиётнинг аграр

сектори" анча кенгроқ

тушунча

бўлиб

ҳисобланади

.

Иқтисодиётнинг аграр секторида

“аграр бозор” тушунчаси ҳам мавжуд бўлиб, у

қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари савдосини ўз ичига олади, бу ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
савдоси дейилганда

"ерда етиштирилган маҳсулот, чорвачилик ва балиқчилик

маҳсулотлари, шунингдек, бевосита ушбу маҳсулотлар билан боғлиқ бирламчи қайта
ишлаш маҳсулотлари"

[5]

назарда тутилади.

Юқорида таъкидланганидек

,

иқтисодиётнинг аграр секторида, аграр фан ва

таълим, қишлоқнинг ижтимоий соҳаси, уларнинг моддий

-

техник ва молиявий

таъминотига

тегишли тамойиллар

амал қилади. Ўзбекистон иқтисодиёти

аграр секторига

қишлоқ хўжалигидан ташқари

ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари

ҳам киради. Шу билан

бирга, ушбу тушунчаларни

" ўрмончилик

фонди

", "

балиқчилик

комплекси" каби

атамалар сифатида ишлатилса мақсадга мувофиқ бўлар эди

.

Агросаноат мажмуи (АСМ)

бу иқтисодиётнинг ижтимоий меҳнат тақсимоти

орқали ўзаро боғланган, қишлоқ хўжалиги хом ашёсидан жамият эҳтиёжлари ва аҳоли
талабига мувофиқ озиқ

-

овқат маҳсулотлари ва саноат истеъмол моллари ишлаб

чиқарилишини таъминлайдиган тармоқлар

йиғиндиси ҳисобланади

[15

]. Унинг

таркибига учта асосий соҳа киради:

-

қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларини ишлаб чиқариш воситалари билан

таъминловчи тармоқлар;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

200

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

қишлоқ хўжалигининг ўзи;

-

мажмуанинг якуний маҳсулотларини тайёрлаш, ташиш, қайта ишлаш, сақлаш ва

сотиш билан шуғулланувчи тармоқлар.

Агросаноат мажмуида, одатда, ишлаб чиқариш, ижтимоий, хизмат кўрсатиш,

илмий, ахборот ва бевосита ўзлари маҳсулот яратмайдиган, лекин ушбу жараён учун,
шунингдек, агросаноат мажмуининг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган
бошқа инфратузилма тармоқларини бирлаштирувчи яна бир соҳа шаклланади.

Бу

агросаноат бозори ҳисобланади

.

Унинг

таркибида иккита катта қуйи

бозор

мажмуалар

мавжуд: озиқ

-

овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш бозори; қишлоқ хўжалиги

хом ашёсидан саноат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш бозори

.

Агросаноат мажмуида дон, пахта, ёғли экинлар дони

,

мева

-

сабзавот, узум ва вино, сут,

гўшт ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича ихтисослаштирилган саноат
қуйи мажмуалари шакллантирилади

ва фаолият кўрсатади

.

Ривожланган хорижий мамлакатларда АСМ улушига банд аҳоли, асосий ва

айланма капитал, ЯИМнинг катта қисми тўғри келади. Аҳоли турмуш даражасини
ошириш ва мамлакатнинг озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлаш кўп жиҳатдан айнан

агросаноат мажмуининг кўламларига, унинг таркибий тузилишига ва фаолият
кўрсатишининг самарадорлигига боғлиқ.

Қишлоқ

хўжалиги

маҳсулот ва

хом ашёсини ишлаб чиқариш

,

уларни саноат йўли

билан

қайта ишлаш жараёнига жалб этилган тармоқлар субъектлари ўртасидаги

барқарор ўзаро муносабатлар "аграр бозор" тушунчасини кенгайтирилган тарзда талқин
қилиш учун асос ҳисобланади

.

Аграр бозор –

бу бозор субъектлари ўртасида қишлоқ

хўжалиги ва озиқ

-

овқат маҳсулотлари айланмаси, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва

хизмат кўрсатиш омиллари соҳасидаги иқтисодий муносабатлар тизимидир

.

Тадқиқотчилар аграр бозор

тушунчасини

таърифлашга нисбатан

қуйидагига

иккита ёндашувни таклиф этиш мумкин

[7, 8]:

1. Аграр бозорга иқтисодий

-

ҳуқуқий муносабатлар тизими сифатида қаралади.

Аграр бозор –

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тааллуқли шартномаларни тузиш ва

бажариш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар йиғиндисидир. Аграр бозорнинг ўзига хос
жиҳати асосан унинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айланиши жараёнидаги
иқтисодий муносабатлар билан боғлиқ. Аграр бозор –

бу бозор субъектларининг

агросаноат мажмуи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ

-

овқат маҳсулотлари,

технологиялар, ишлаб чиқариш воситалари ва хизматлар, аграр илмий

-

техника

маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ва уларнинг эркин ҳаракатини таъминлаш борасидаги
ўзаро ҳамкорлиги соҳасидир.

2. Аграр бозорга кичик товар бозорлари йиғиндиси сифатида қаралиши мумкин

.

Мазкур ёндашув аграр бозорни функционал нуқтаи назардан камроқ тавсифлайди

.

Шу

нуқтаи назардан, аграр бозор –

бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларни қайта

ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва эркин ҳаракатланишини таъминлаш
мақсадида фаолият кўрсатадиган алоҳида ажратилган товар бозорлари йиғиндиси

ҳисобланади

.

Бизнинг

фикримизча, бундай бозор қуйидаги турларга бўлиниши лозим

:

озиқ

-

овқат бозорлари; қишлоқ хўжалиги учун моддий

-

техника ресурслари бозори;

хизматлар бозори; маркетинг соҳаси бозорлари.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

201

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Мамлакат аграр секторида товар айирбошлаш жараёнларини таъминловчи

институтлар, механизмлар ва тамойиллар тизими аграр бозор

сифатида

қаралиши

лозим

.

Умуман олганда

,

аграсаноат

бозорининг

асосий вазифалари фуқароларининг

истеъмол талабларини қондириш мақсадида мамлакат агросаноат ишлаб чиқаришини
айирбошлаш жараёнлари асосида мувофиқлаштириш ва бошқаришдан иборат бўлган
муассасалар, усуллар ва ресурслар тизими сифатида таърифлаш мумкин. Шу

билан

бирга, аграр бозор аграр маҳсулотлари бозорларидан ташқари қишлоқ хўжалиги
техникаси, ёқилғи

-

мойлаш материаллари ва ҳ.к. бозорларни ҳам ўз ичига оладиган

агросаноат бозорининг таркибий қисми ҳисобланади.

Аграр сектори

ҳақидаги тадқиқотларни

ўзида мужассам этган замонавий

адабиётларни таҳлил қилиш

натижаси агросаноат тузилмаларида

турли шаклдаги

агрохолдинглар

вужудга келган

ва фаолият кўрсатмоқда, деган фикрига қўшилишимиз

мумкин. Таҳлиларга кўра,

улар ҳамон расмий норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларда

идентификация қилинмаган

,

аммо

амалиётда уларнинг эркин талқин қилинишига йўл

қўйилади.

Мутахассисларнинг фикрича, агрохолдингларнинг пайдо бўлиши ва фаолияти

ривожланган

ер бозорининг

ер ижарасини

мавжуд эмаслиги ва иқтисодиётни давлат

томонидан тартибга солиш тизимининг етарлича ривожланмаганлиги натижасидир

.

Бозор муносабатлари ривожланган мамлакатларда аграр бозорда хўжаликлараро

ва ички хўжалик алоқаларининг шакллари горизонтал ва вертикал интеграциялашув

йўналишида ривожланмоқда

.

Вертикал интеграциялашув ягона технологик занжирда,

лекин унинг турли бўғинларида фаолият кўрсатувчи корхоналарни бирлаштиришни
назарда тутади. Вертикал интеграциялашув –

бу холдингнинг ишлаб чиқаришдан то

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва ўз истеъмол белгисини

яратишгача ўз

инфратузилмасини

ривожлантириши

туфайли

рентабелликни

ошириш

ва

таваккалчиликларни диверсификациялашга ёрдам берадиган ташкилий тузилмаси.
Горизонтал интеграциялашув эса бир хил турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи
корхоналар бирлашганда ўз ўринга

эга ҳисобланади

.

Таниқли олим

Г.Черевко томонидан таклиф этилган агрохолдингининг яна бир

таърифига кўра

[9]

, бу бош компания ва у томонидан назорат қилинадиган қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасида хўжалик
фаолиятини амалга оширувчи шуба корхоналар йиғиндисидир.

Ҳуқуқий

нуқтаи

назардан, ушбу тадқиқотчи агрохолдинглар бошқарув компанияси назорати остидаги
корхоналар капиталларининг бирлаштирилишини,

ташкилий нуқтаи назардан эса барча

ўзига хос функцияларига бўлган "давлат ичидаги давлат"ни ўзида намоён этади

деб

ҳисобланади. Бошқарув нуқтаи назаридан

,

бу режалаштирилган иқтисодиёт

стандартларининг бошқарув, бухгалтерия ҳисоби ва ишлаб чиқариш фаолиятининг
аудитини автоматлаштирилган тизимларига асосланган янги технологик, ташкилий ва
инновацион асосидаги қўшилмаси, иқтисодий нуқтаи назаридан эса –

бу миллий ишлаб

чиқаришнинг рақобатбардошлигини кучайтириш ва ходимларнинг

ижтимоий

стандартларини ошириш, қишлоқ ҳудудларини ободонлаштириш ва ижтимоий
дастурларни амалга оширишнинг самарали воситаси эганлигини таъқидлайди

.

Бизнинг фикримизга агрохолдинг –

бу иқтисодий ва технологик жиҳатдан ўзаро

боғланган турли мулк шаклларига эга корхона ва ташкилотларнинг ўз капиталларини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

202

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

бирлаштиришга асосланган бирлашмаси бўлиб, бу улардан бирига жамоавий ишлаб
чиқаришни ривожлантириш стратегияси ва тактикасини белгилаш ҳуқуқини беради.
Бундай интеграциялашган компаниялар фаол диверсификация қилинган фаолиятни
юритади,

шунингдек

ҳудудий жиҳатдан тақсимланган тузилмага ва мураккаб кўп

пағонали бошқарув тизимига эга

ҳисобланади

.

Таъкидлаш лозимки, амалиётда агрохолдинглар жумласига баъзан, аслида

холдинглар бўлмаган, яъни уларнинг мазмунига жавоб бермайдиган корхоналарни ҳам
киритишади. Баъзан эса, аксинча, йирик товар корхоналари ва уларнинг бирлашмалари
масъулияти чекланган жамият сифатида ташкил этилиб, фаолият юритади ва ўз
бизнесини холдинг ролида ижро этмайди, шунинг учун бозордаги агрохолдингларнинг
тўлиқ рўйхатини расман кузатиб бориш анча қийин.

Шу билан бирга хорижий

мамлакатлар

тажрибаси

шундан

далолат

бериб

турибдики,

ер

ресурси

концентрациясининг юқори даражасида технологик занжир (хом ашё –

қайта ишлаш –

товар

маҳсулотлари)

билан

боғланган

саноат

корхоналарининг

вертикал

интеграциялашган гуруҳи мавжудлиги агрохолдинг сифатида таърифланади.

Таклифлар

1.

Ўзбекистон иқтисоиётининг аграр секторида босқичма –

босқич амалга

оширилган ташкилий ва институционал ислоҳотлар жараёнида кўп поғонали бошқарув
тузилмаси ва уларга мос иқтисодий муносабатлар тизими шаклланди. Унинг негизини

бозор иқтисодиётида аграр сектор

тармоқларидаги

муносабатлар ва алоқаларининг

йиғиндиси ҳисобланган

агробизнес тизими ташкил этади.

2.

Мавжуд

тушунчалар

таърифларнинг таҳлили аграр сектор ва агросаноат

бозорлари тушунчалари ўртасидаги муносабатни (боғланишни) аниқлашга нисбатан
иккита ёндашувни ажратиш имконини беради:

а

)

аграр сектор мунасобатлари

фақат

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (хом ашё ва дастлабки қайта ишловдан ўтган
маҳсулотлар) савдосига асосланади, лекин агросаноат бозори юқорида номлари
айтилган маҳсулотлардан ташқари ишлаб чиқариш воситалари савдосини

ҳам ўз ичига

олади

;

б

)

мазкур тушунчаларнинг бир

-

бирига тенглаштирилиши "аграр бозор" тушунчаси

мазмунининг кенгайиши ҳисобидан юз беради, бу юқорида кўрсатилган ёндашувга
мувофиқ ишлаб чиқариш воситалари

товар

бозорини ҳам

қамраб

олади.

3.

Аграр сектор таркибига кирувчи агрохолдинг бошқарув компаниясининг

(эгасининг) қарори асосида тузилади

ва унинг

таркибига фақат унитар корхоналар ва

хўжалик жамиятлари киради. Агрохолдинг иштирокчилари бир вақтнинг ўзида бир нечта
холдингда иштирок этишлари мумкин

.

4.

Ҳозирги

вақтда бошқа соҳаларда бўлгани каби аграр сектор иқтисодиётда ҳам

замонавий талабларга мос келадиган

бозорни шакллантириш эндигина бошланмоқда.

Демак, фикримизча, қонунчилик ва иқтисодий чора

-

тадбирлар мажмуи орқали оддий

деҳқоннинг ҳам, янги ташкил этилган агробизнес тузилмаси раҳбарининг ҳам ерга
бўлган муносабатни ўзгартира оладиган давлат сиёсати зарур.

5. Ўзбекистонда аграр стратегиясини самарали ҳал этиш

учун ишлаб турган

қишлоқ

хўжалиги

корхоналарининг

институционал

ҳуқуқий

базасини

такомиллаштириш; уларни қўллаб

-

қувватлаш ва ривожлантириш бўйича бир қатор

дастур ва чора

-

тадбирларни амалга ошириш; агро

-

экология

қонунчилиги

риоя этилиши

устидан давлат назорати тизимини кучайтириш;

агро

кредит шартларини яхшилаш;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

203

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

маҳаллий бюджетлар маблағларининг оширилишини қонун йўли билан, хусусан,
жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни

юридик рўйхатга олинган

жойда

эмас, балки тадбиркорлик фаолияти

амалга ошириладиган (ер участкаси

жойлашган) жойда тўлаш орқали таъминлаш; қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришга
инвестиция киритишга ундайдиган механизмлар ва

чора

-

тадбирларни жорий этишни

таклиф қиламиз.

Фойдаланган адабиётлар

1.

Стратегия развития сельского хозяйства на 2020 –

2030 годы. Приложение № 1 к

Указы Президента Республики Узбекистан от 23.10.2019 года № УП –

5853.

2.

Ушачев И.А. Папцов А.Г., Долгушкин Н.К. ва б. Развитие и повышение

конкурентоспособности сельского хозяйства России в условиях углубления интеграции в
ЕАЭС:

-

М.: “Росинформагротех”, 2018. –

348 с.

3.

Семеникин В.А. и др. Как можно повысить эффективность аграрно

экономической науки.

E-mail:

rector@kgsha.ru

4.

Гончаренко

И.Ю.

Формирование

эффективной

модели

управления

инновационной деятельностью в аграрном секторе экономики России. Автореферат –

диссер. к.э.н.

М.: Государствееный университет управления. 2016.

5.

Матюнина О.Ю. Стратегия развития аграрного сектора АПК самодостаточного

региона. Дис.к.э.н. Автореферат. Воронеж, Филиал Всероссийского заочного финансово

экономического института в г.Липецке, 2006.

6.

Демьяненко С.И. К вопросу о стратегии развития аграрного сектора экономики

Украитв. –

Киев, Журнал “Экономика АПК”, 2014. № 1.

7.

Домбровский

С.Ф.,

Тараненко

Л.С.

Державне

управл

i

ння

с

i

льским

господарством Укра

i

н

i (

правов

i

аспекти). –

Хмельницький: Хмельниц. Ун

-

т упр. та права.

2010.

397.

8.

Мороз О. Теоретико –

методолог

i

чн

i

аспекти сучастно

i

парадигми регулловання

аграрного ринку // В

i

спик ВП

I. 2004. -

№ 5. –

С.16

-22.

9.

Черенко Г. Агрохолдинги як нов

i

орган

i

зац

i

йн

i

форми крупнотоварного

господарювання в агроб

i

знес

i

Укра

i

ни // Аграрна економ

i

ка. –

2012. -

№ 1 –

2.

С.34 –

40

10.

Қодиров

А.М., Тошматов Р.Х. ва б. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чикаришини

рационал жойлаштириш

учун табиий ресурс салоҳиятини аниқлаш бўйича

илмий –

услуби ёндашув. Монография. –

Т.: LECCON PRESS, 2017,

-

229 б.

11.

Беркинов Б.Б. Институционал иқтисодиёт: дарслик. –

Т.: FAN va tehnologiy,

2018.

228 б.

12.

Авазходжаева Д.М. Развитие аграрного сектора экономики Узбекистана.

Экономика и управление. Молодой ученый. № 17 (151), 2017. –

С. 321 –

323.

13.

Газимагамедова Ф.Р. Реформирование аграрного сектора экономики //

Вестник Евроазийской науки. 2019, № 3, Том 11.

14.

Черевко Г. Агрохолдинги як нов

i

орган

i

зац

i

йн

i

форми крупнотоварного

господарювання в агроб

i

знес

i

Укра

i

ни // Аграрна економ

i

ка. –

2012. -

№ 1 –

2.

С.34 –

40.

15.

Экономический

словарь

[электронный

ресурс].

Режим

доступа:

http://abc.informbureau.com/html/ffdiidiiuoeaiiue_eiiieaen.html.

Библиографические ссылки

Стратегия развития сельского хозяйства на 2020 - 2030 годы. Приложение № 1 к Указы Президента Республики Узбекистан от 23.10.2019 года № УП - 5853.

Ушачев И.А. Папцов А.Г., Долгушкин Н.К. ва б. Развитие и повышение конкурентоспособности сельского хозяйства России в условиях углубления интеграции в ЕАЭС: - М.: "Росинформагротех", 2018. - 348 с.

Семеникин В.А. и др. Как можно повысить эффективность аграрно экономической науки. E-mail: rector@kgsha.ru

Гончаренко И.Ю. Формирование эффективной модели управления инновационной деятельностью в аграрном секторе экономики России. Автореферат -диссер. к.э.н. - М.: Государствееный университет управления. 2016.

Матюнина О.Ю. Стратегия развития аграрного сектора АПК самодостаточного региона. Дис.к.э.н. Автореферат. Воронеж, Филиал Всероссийского заочного финансово -экономического института в г.Липецке, 2006.

Демьяненко С.И. К вопросу о стратегии развития аграрного сектора экономики Украитв. - Киев, Журнал "Экономика АПК", 2014. № 1.

Домбровский С.Ф., Тараненко Л.С. Державне управл1ння альским господарством Укра1н1 (правое! аспекти). - Хмельницький: Хмельниц. Ун-т упр. та права. 2010.-397.

Мороз О. Теоретике - методолопчн аспекти сучастно! парадигми регулловання аграрного ринку // ЕМспик ВП1. 2004. - № 5. - С.16-22.

Черенко Г. Агрохолдинги як hobi оргажзацмж форми крупнотоварного господарювання в arpo6i3Heci Украни // Аграрна економжа. - 2012. - № 1 - 2. - С.34 - 40

Кодиров А.М., Тошматов Р.Х. ва б. Кишлоц хужалиги ишлаб чикаришини рационал жойлаштириш учун табиий ресурс сало^иятини ани^лаш буйича илмий -услуби ёндашув. Монография. -Т.: LECCON PRESS, 2017, - 229 б.

Беркинов Б.Б. Институционал ицтисодиёт: дарслик. - Т.: FAN va tehnologiy, 2018.-228 6.

Авазходжаева Д.М. Развитие аграрного сектора экономики Узбекистана. Экономика и управление. Молодой ученый. № 17 (151), 2017. - С. 321 - 323.

Газимагамедова Ф.Р. Реформирование аграрного сектора экономики // Вестник Евроазийской науки. 2019, № 3, Том 11.

Черевко Г. Агрохолдинги як hobi орган1зац1йн1 форми крупнотоварного господарювання в arpo6i3Heci Укражи // Аграрна економжа. - 2012. - N2 1 - 2. - С.34 - 40.

Экономический словарь [электронный ресурс]. - Режим доступа: http://abc.informbureau.com/html/ffdiidiiuoeaiiue_eiiieaen.html.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов