Механизмы управления водными ресурсами в Республике Узбекистан

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
33-42
35
6
Поделиться
Амиров, Л. (2017). Механизмы управления водными ресурсами в Республике Узбекистан. Экономика и инновационные технологии, (1), 33–42. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9158
Лочинбек Амиров, Ташкентский Государственный Университет Экономики

кандидат старшего научного сотрудника

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье исследуются механизмы управления использованием водных ресурсов. Основная цель статьи заключается в обосновании внедрения водосберегающих технологий в целях эффективного использования водных ресурсов, рассматривается совершенствование устойчивого обеспечения водой сельского хозяйства. В статье предлагается создание механизма государственной поддержки водосберегающих технологий в целях внедрения в широком масштабе

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

1

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СУВ РЕСУРСЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ БОШҚАРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ

Амиров Лочинбек Файзуллаевич,

ТДИУ катта илмий ходим изланувчиси

E-mail:

fayzullayevaezoza2009@mail.ru

Аннотация:

мақолада

мамлакатимизда

сув

ресурсларидан

фойдаланишни бошқариш механизмлари татқиқ этилган. Мақоланинг асосий
мақсади сувни тежовчи технологияларни жорий этиш сувдан мақсадли ва
самарали фойдаланишга йўналтирилган стратегик мақсаднинг бош омили
бўлиб хизмат қилмоғи лозимлигини асослашга қаратилган. Ушбу
технологияларни кенг миқёсда жорий этиш мақсадида давлат томонидан
рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш механизмини яратиш зарурлиги таклиф
этилган.

Аннотация:

в данной статье исследуются механизмы управления

использованием водных ресурсов. Основная цель статьи заключается в
обосновании внедрения водосберегающих технологий в целях эффективного
использования водных ресурсов, рассматривается совершенствование
устойчивого обеспечения водой сельского хозяйства. В статье предлагается
создание механизма государственной поддержки водосберегающих технологий
в целях внедрения в широком масштабе.

Annotation:

There are defined mechanisms of management using water

resources. The main purpose of this paper is attracting the best technologies of water
saving, a view of an effective utilization of water resources and giving strategic aims
to improve using of water resources.

There are offered creation of the mechanism of

the state support using water resources and water saving up technologies in the
article.

Калитли сўзлар:

сув ресурслари, сув истеъмоли, сувга бўлган эҳтиёж,

сув танқислиги, қишлоқ хўжалиги

Кириш

Сув озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий

барқарор ривожланишнинг муҳим омили. Инсон саломатлиги, экологик
хавфсизликни таъминлаш, аҳоли турмуш фаровонлиги айнан сув таъминотига
боғлиқ.

Иқлим ўзгаришининг глобаллашуви, саҳроланиш жараёнининг дунё

миқёсида давом этиши натижасида сув танқислиги хавфи тобора жиддий тус
олмоқда. Евроосиё қитъасининг чорраҳасида жойлашган Марказий Осиё
давлатларида, айниқса, Ўзбекистон Республикасида сув танқислиги яққол
намоён бўлмоқда. Шу боис таҳдид солаётган хавфни бартараф этиш чора-
тадбирларини кўриш республикамиз сув ресурсларидан фойдаланишни
бошқаришнинг устувор йўналиши ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

2

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Сувни етказиб бериш, сувдан фойдаланишни бошқариш, сувга ҳақ тўлаш

тартиб ва механизмлари, шартнома муносабатлари бозор шароитига мос эмас.
Шунингдек, сувни узатиш ва етказиб бериш иншоотлари жисмонан
эскирганлиги туфайли уларни қуриш ва реконструкция қилиш талаб
даражасида эмас. Шу боис уларни тиклаш учун инвестицияларни киритиш
имкониятларини қидириб топиш ва бутун ирригация тизимини модернизация
қилиш зарур.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда барча турдаги қишлоқ хўжалиги

корхоналари сув ресурсларидан фойдаланишни бошқаришнинг илмий-услубий
асослари ва иқтисодий механизмларини такомиллаштириш иқтисодиётни
диверсификация ва модернизация қилиш шароитида ҳал қилувчи муҳим
йўналишлардан бири ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Бу муаммоли масалаларни ҳал қилишда Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг[2] роли жуда муҳимлигини эътироф
этиш зарур.

Аниқ ва сифатли маълумотларга асосланган ҳолда [8] муаммо ва

камчиликларни тадқиқ ва таҳлил қилиш, улар асосида тегишли хулоса ва
таклифларни бериш орқали муаммолар ечимини топиш ёки бартараф этиш
йўлларини аниқлаш муҳим ҳисобланади.

Республикамиз қишлоқ хўжалигида мустақиллик даврида эришилган

ютуқлар билан бирга баъзи муаммолар ҳам сақланиб қолмоқдаки, булар асосан
сув ресурсларидан самарали фойдаланиш [6] ни доимий таҳлил қилиб бориш,
сувни тежовчи технологияларни жорий этиш, сувдан мақсадли ва самарали
фойдаланишга[3] йўналтирилган стратегик масалалардан ҳисобланади.

Cув

ресурсларидан

самарали

фойдаланишни

ривожлантириш

стратегиясини белгилаш, бошқарув қарорларни қабул қилиш жараёнини
яхшилаш, бошқарув механизмларининг самарали турларини жорий этиш ҳамда
фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчилари [5] сув ресурслардан
оқилона фойдаланишни даврнинг ўзи талаб қилмоқда. Бу ўринда сув
ресурсларидан фойдаланишни бошқариш тамойилларини ҳам ўрганмоғимиз
даркор. Бир қатор олимларнинг фикрларига кўра, “мамлакатимизда
ўтказилаётган ислоҳотлар дастурининг муҳим йўналишларидан бири тоборо
бозор муносабатлари тизимига ўтиб бораётган иқтисоднинг бошқарув
тизимини қатъий қайта қуришдир. Бу муаммо бозор иқтисодиёти шароитилари
аҳволини тубдан ўзгартираётган корхона даражасида айниқса алоҳида
аҳамиятга эга” [2].

Шу боис ҳар соҳада юқори самарадорликка эришиш, рақобатбардошлик

ва барқарор ривожланишни таъминлаб бера оладиган бошқарув тизимини
шакллантириш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан сув
хўжалигида ҳам иш фаолиятини менежмент асослари ва вазифаларидан келиб
чиққан ҳолда амалга ошириш зарур.

Бу ўринда қайд этиш жоизки, қишлоқ хўжалигида дастлаб стратегик

аҳамиятга эга пахта ва ғалла экинларини сув билан таъминлашга устуворлик
берилмоқда.[4] Қарийб 60 % сув ушбу экинларни суғориш учун сарфланмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

3

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги кўп
жиҳатдан пахта ва ғаллага сарфланган сувнинг иқтисодий самарадорлигига
боғлиқдир.[1]

Республикамизда иқтисодиётнинг барча соҳаларида кенг миқёсда

диверсификация ва модернизация қилиш ишлари олиб борилаётган даврда
мазкур соҳани

[4]

янада ривожлантириш ва уни бошқариш механизмларини

такомиллаштиришга қаратилган янгича ёндашув талаб этилади.

Тадқиқот методологияси

Сув ресурсларидан фойдаланишни бошқариш тизимининг мураккаблиги

нафақат кўп сонли инфратузилмалардан таркиб топганлиги, балки уларнинг
ўзаро узвий боғланганлиги билан ҳам ажралиб туради. Шунинг учун тизимли
ёндашув (барча соҳаларда мураккаб қарорларни қабул қилишни асослаш ва
улар ўртасидаги алоқадорликни таъминлаш) моҳияти ва аҳамиятига кўра энг
самарали усул ҳисобланади. Бунинг учун тизимнинг тузилиши ва амал қилиш
тамойилларини таҳлил қилиш ва атрофлича ёритиш ҳамда унинг барча
таркибий элементларига хос жиҳатлари, ўзаро алоқадорлиги ва ички
тузилишини таҳлил қилиш муҳимдир. Яъни мураккаб тизим сифатида намоён
бўлган сув ресурсларидан фойдаланишни бошқариш тизимининг алоҳида
унсурлари ва уларнинг ўзаро алоқадорлигини инобатга олиш ҳамда ҳар бир
элементнинг тизим фаолиятидаги тутган ўрнини аниқлаш лозим.

Сув ресурсларидан фойдаланишни бошқариш тизимининг таҳлили нафақат

тизимнинг таркибий қисмлари, балки тизимнинг фаолиятини мувофиқлаштириш
имкониятларини аниқлашни тақозо этади. Бу ҳолат айниқса, сув хўжалиги бўйича
тўғри қарорлар қабул қилиш ва унинг таъсир доирасини кенгайтириш,
самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Сув ресурсларидан фойдаланишни бошқариш тизимининг асосий

муаммоларидан бири мавжуд сув ресурсларининг истиқболдаги эҳтиёжларга мос
келмаслиги, яъни эҳтиёжни қондира олмаслигидир. Ушбу муаммонинг
ечимини сувдан фойдаланиш тизимини ишлаб чиқиш орқали топиш мумкин. Бу
тизим сув сифати ва ҳажмига бўлган эҳтиёж, экологик хавфсизликни инобатга
олган ҳолда қондириш имконини беради.

Сув ресурсларидан фойдаланишни бошқариш тизимида сув ҳажмига

қараб (дарё ҳавзанинг бир қисми, ҳавза, бир нечта ҳавзалар, ҳудуд, минтақа),
тизимнинг чегаралари, чиқиш, кириш ва муҳим алоқа йўллари аниқланади ва
тадқиқ этилаётган тизимнинг тузилмаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда сув
ресурсларидан фойдаланишни бошқариш тизимини ташкил этиш ва унинг
фаолият юритиш жараёнида қарорлар қабул қилиш изчиллиги акс эттирилади.
Бу ҳолат тизимли таҳлил моҳиятидан келиб чиқади. Яъни тизимли таҳлил
муқобил вариантлардан энг мақбул бўлганини танлаш учун турли жисмоний
ҳолатнинг мураккаб таҳлили ёрдамида қарорларни қабул қилиш муаммолари
билан шуғулланувчи фандир.

Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш тизимини ташкил

этиш борасида қарорларни қабул қилиш қишлоқ хўжалигини ривожлантириш
(ушбу тизим амал қиладиган республика ёки минтақа миқёсида) прогнозини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

4

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ишлаб чиқиш билан бошланади (I-блок). Ушбу прогноз асосида сув
хўжалигини ривожлантириш прогнози ишлаб чиқилади. Бу эса қарорларни
қабул қилиш жараёни тугагандан кейин режани ишлаб чиқишга асос бўлади.
Прогнозни ишлаб чиқишда сув хўжалиги мажмуасининг иштирокчилари
томонидан бажариладиган иш ҳажмлари аниқланади ва ҳар бир сув
хўжалиги иштирокчиси эҳтиёжи учун сув истеъмоли ҳажми ҳисоблаб чиқилади
(II блок).

Қишлоқ хўжалигининг таркибий тузилиши ва технологияси сув хўжалиги

иштирокчиларининг улар фойдаланилаётган сувнинг ҳажми ва сифатига
талабини белгилаб беради. Сув ресурсларининг ҳажми ва сифатига талаб
мавжуд сув ресурсларига мос келиш керак.

Тизимли ёндашувнинг иккинчи босқичида таҳлил қилинаётган тизимнинг

чегараларини ҳисобга олган ҳолда (ҳавзанинг бир қисми, ҳавза, ҳудуд, минтақа)
мавжуд сув ресурсларининг ҳажми ва сифати аниқланади. Талаб қилинаётган
ва мавжуд сув ресурсларининг ҳажми ва сифати сув хўжалиги ва гидрокимё
балансларини қиёслаш ёрдамида аниқланади.

Сув баланси аниқлангандан кейин бошқарув таъсирини ўтказиш мумкин

(III блок). Уни қуйидаги усуллар орқали амалга ошириш мумкин. Масалан,
тизимнинг III блокига учта усул орқали таъсир ўтказиш мумкин: 1) сув
ресурсларини тежаш ва улардан самарали фойдаланиш; 2) вақт оралиғида ер
ости ва ер усти сув оқимларини тақсимлаш (сув оқимини бошқариш); 3) сув
оқимини маконда тақсимлаш (сув оқимини бир жойдан иккинчи жойга
ўтказиш). Тизимнинг сифатини белгилаб берувчи унсурларни бошқариш 2та
усул ёрдамида амалга оширилади: 1) сувнинг ўзини-ўзи тозалаши; ва 2)
чиқиндисиз технологияларни жорий этиш. Ҳар бир гуруҳ баланси
бошқаришнинг турли услубларини ўз ичига олади.

Бошқарув усул ва услублари аниқлангандан кейин сув хўжалиги

мажмуаси олдига қўйилган масалаларни ҳал этиш учун татбиқ этиш мумкин
бўлган техник воситаларни танлаш бўйича қарорлар қабул қилинади. Бунда сон
ва сифатни бошқарадиган иншоотларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ
(I блок). Аксарият ҳолларда битта иншоот иккита функцияни бажариши ҳам
мумкин. Ушбу блокка турли хил гидротехник иншоотлар, шу жумладан, тармоқ
иншоотлари, айниқса мелиоратив иншоотлар киради. Техник воситалар
(гидротехник иншоотлар)ни бошқаришнинг баъзи усулларини ва унинг
таркибини танлаш бўйича қарорларни қабул қилиш учун сув хўжалиги
тизимига оид ҳар бир вариантнинг самарадорлигини аниқлаш лозим. Бунинг
учун сарф қилинган харажатларга йўналтирилган молиявий сармояларни
меҳнат ва моддий ресурсларнинг чекланганлигини инобатга олган ҳолда
олинган самара билан қиёслаш керак.

Сув ресурсларидан фойдаланиш тизимини ташкил этиш самарадорлиги

нафақат иқтисодий, балки экологик ва ижтимоий самарадорлик билан
баҳоланади. Айнан экологик ва ижтимоий самарадорликнинг аҳамияти ошиб
бораверади [6].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

5

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Агар танланган вариант самарадорлик кўрсаткичига қўйилган мезонларга

тўғри келса, кейинги босқичга – сув ресурсларидан фойдаланиш тизими
бошқарувини ташкил этишга ўтиш мумкин.

Бошқариш жараёни оддий, яъни анъанавий ҳамда автоматлаштирилган

ҳолда амалга оширилиши мумкин. Бу ҳолатда сув ресурсларидан
фойдаланишни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими иккита қисм –
технологик жараёнларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими ва
маъмурий бошқариш жараёнларининг автоматлаштирилган тизимидан иборат
бўлади.

Сув

хўжалиги

мураккаб

бошқарув

объекти

бўлиб,

уни

автоматлаштирилган ҳолда бошқаришни инсон иштирокисиз тасаввур этиш
мушкул. Инсон сув ресурсларидан фойдаланиш тизимининг маълум
тузилмасини ташкил этиш ҳамда тизимнинг фаолиятини бошқаришда якуний
қарорлар қабул қилишда иштирок этади. Бу одатда – давлат органи ёки бир
гуруҳ бошқарув ходимлари бўлиши мумкин.

Агар кўриб чиқилаётган вариант самарадорлигини ҳар томонлама

баҳолаш натижасида қониқарсиз натижалар олинса, қабул қилинган қарорларни
қайта кўриб чиқиш лозим. Тизимни ташкил этиш босқичида, аввало, иншоот ва
техник воситалар таркиби қайта кўриб чиқилади, ундан фойдаланиш босқичида
эса сувни тақсимлаш тартиби ўзгартирилади. Ушбу вазиятларда сув хўжалиги
мажмуасининг алоҳида иштирокчиларини (қисман ёки бутунлай) кўриб чиқиш
керак.

Таъкидлаш ўринлики, республикамизда сув ресурслари иқтисодий ва

ижтимоий нуқтаи назардан номутаносиб тақсимланган, яъни аҳолининг яшаш
жойи, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг жойлашуви ва бошқа меъёрларга
мос эмас. Масалан, сув ҳавзалари яқин жойлашган ҳудудларда сув таъминоти
юқори ва улардан узоқлашган сайин сувга бўлган эҳтиёж ошиб боради. Ушбу
эҳтиёж йилдан-йилга ошиб бораверади, чунки сув ҳажми кўпаймайди, аҳоли
сони ҳамда маиший хизмат, саноат, қурилиш ва бошқа соҳалар кўпайиб
бормоқда. Шунинг учун, назаримизда, яқин истиқболда ушбу муаммони ҳал
этиш учун қўйидаги йўналишларда тадбирлар мажмуини амалга ошириш зарур:

- сув исрофгарчилигини камайтириш йўли билан сувни тежаш (айланма

сув таъминотига ўтиш);

- суғоришнинг янги, истиқболли усулларини қўллаш ва суғориш

тизимининг самарадорлигини ошириш;

- ер ости ва ер усти сувларини тўғри (вақт ва маконда) тақсимлаш;
- сифати бузилган сувларни тозалаш технологиясини жорий этиш;
- музлик ва тоғли ҳавзалардаги сув ресурслари захираларидан

фойдаланиш имкониятларини топиш;

- ёғинларни пайдо қилиш жараёнларига фаол таъсир кўрсатиш

(Ўзбекистон Гидрометмарказ маълумотларига кўра, нисбатан катта бўлмаган
яъни 100 км

2

гача бўлган майдонда ёғинларни пайдо қилиш мумкин).

Шундай қилиб, сув ресурсларидан фойдаланишни бошқаришга таъсир

кўрсатиш, асосан техник усуллар (сув оқимини бошқариш, уни бир жойдан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

6

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

иккинчи жойга ўтказиш, қўшимча маҳаллий ресурслардан фойдаланиш)
ёрдамида амалга оширилади.

Бу ўринда қайд этиш лозимки, сув ресурсларини тежаш ва сувдан

самарали фойдаланишга бўлган таъсир қуйидагилар орқали амалга оширилади:

1. Сув ва сувдан фойдаланиш ҳамда табиатни муҳофаза қилиш

тўғрисидаги қонунлар.

2. Қонун ости ҳужжатлари: стандартлар, чегаравий кўрсаткичлар, қоида,

меъёр, рухсатнома ва лицензиялар.

3. Маъмурий усуллар (ягона, ҳудудий ва маҳаллий сув ресурсларидан

фойдаланишни бошқариш тизимини такомиллаштириш).

4. Иқтисодий усуллар (сув ва оқава сувларни ташлагани учун ҳақ тўлаш,

оқава сувларни ташлаш учун белгиланган меъёрларни бузганлик учун жарима
солиш, ифлосланган сувлардан кўрилган зарарларни ундириш, оқава сувларни
тозалаш бўйича тадбирларни амалга оширишга дотация ва субсидияларни
жорий этиш, янги ишлаб чиқариш технологияларини татбиқ этиш учун
инвестицияларни жалб этиш ва бошқалар).

Таҳлил ва натижалар

Бу ўринда қайд этиш лозимки, сув истеъмоли бўйича Ўзбекистон етакчи

давлат ҳисобланади. Истеъмол қилинган сув ресурсларининг мавжуд сув
ресурсларидаги улуши Амударё сув ҳавзаси бўйича 49,7 %ни, Сирдарё сув
ҳавзаси бўйича 48 %ни ташкил этади. Маълумки, республикамиз ҳудудида
11,47 км

3

миқдорда ички сув ресурслари шаклланиб, шундан 4,82 км3 –

Амударё ҳавзасига, 6,65 км3 – Сирдарё ҳавзасига тўғри келади. Қолган
80 фоиздан ортиғи эса, трансчегаравий сув ресурслари ҳисобига тўлдирилади.

Чучук сув заҳираларига бой бўлган Тожикистон ва Қирғизистон

давлатларида ушбу кўрсаткич бошқа давлатларга нисбатан паст. Бунинг асосий
сабаби мазкур давлатларда суғорма деҳқончиликка мўлжалланган ер
ресурсларининг чекланганлигидир [4].

Айтиш жоизки, умумий сув истеъмолида қишлоқ хўжалигининг улуши

88 % ни ташкил этмоқда. Мамлакатимиз иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришининг ҳамда 20 млн.дан зиёд қишлоқ аҳолисининг ҳаётий
таъминоти, даромадлари ва фаровонлиги айнан сув таъминотига бевосита
боғлиқлигини эътиборга оладиган бўлсак, тармоқни тегишли тарзда сув билан
таъминлаш ўта муҳим эканлигини англаш қийин эмас.

Суғориладиган экинлар ҳосилдорлиги, қолаверса, ялпи маҳсулот ҳажми

бевосита сув таъминотига боғлиқ. Сув ресурслари чекланган ва сув танқислиги
давом этаётган ҳозирги шароитда сувдан мақсадли, оқилона ва самарали
фойдаланиш, сув исрофгарчилигининг олдини олиш, сув ресурсларини
бошқаришнинг устувор йўналиши ҳисобланади.[3] Мана шу нуқтаи назардан
суғорма деҳқончиликда сувдан фойдаланишнинг ҳозирги ҳолати ва унинг
иқтисодий самарадорлигини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ.

Бу ўринда айтиш жоизки, Амударё ҳавзаси нафақат суғориладиган экин

майдони ва истеъмол қилинадиган сув миқдори, балки 1 комплекс гектар

1

га

сарфланадиган сув ҳажми бўйича ҳам етакчи ҳисобланади. Бунинг асосий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

7

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

сабаби, ҳавзадан сув оладиган аксарият вилоятларда, хусусан, гектар

1

га

сарфланадиган сув ҳажми бўйича ҳам етакчи ҳисобланади. Ҳавзадан сув
оладиган аксарият вилоятларда, хусусан Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Хоразм,
Қорақолпоғистон Республикасида шўрланган ерлар 60 % дан ортиқ бўлиб,
ернинг шўрини ювиш учун катта миқдорда сув сарфланади. Масалан, 2010
йилда 1 комплекс гектарга сарф қилинган сув Хоразм вилоятида – 18,8 минг
м

3

ни, Қорақолпоғистон Республикасида 16 минг м

3

ни, Бухоро вилоятида – 15,5

минг м

3

ни ташкил этган. Шўрланган ерлар деярли кузатилмаган Самарқанд

вилоятида ушбу кўрсаткич 9,3 минг м

3

га тенг бўлган. Сув кам бўлган 2007,

2008, 2009 йилларни ҳисобга олмаганда 1 комплекс гектарга сарфланган сув
миқдори деярли ўзгармаган. Лекин сув харажатлари (1 гектар ва 1 м

3

ҳисобига)

мунтазам ошиб борган.

Ҳозирги

даврда,

республикамиздаги

мавжуд

4,3 млн. гектар

суғориладиган майдонларнинг қарийб 2,0 млн. гектари (46,7 фоиз) турли
даражада шўрланган ерларни ташкил этади [7].

Жумладан, 1 млн. 324 минг гектар

(30,9 фоиз)

кам, 570 минг гектари

(13,3 фоиз) ўрта ва 105,5 минг гектари (2,5 фоиз) кучли шўрланган ерлар
жумласига киради.

Ушбу суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаб бориш ва

ер ости сизот сувлари сатҳини меъёр даражасида ушлаб туриш учун 140 минг
км. узунликдаги коллектор-дренаж тармоқлари, 3475 дона вертикал дренаж
қудуқлари, 301 дона мелиоратив насос станциялар, 24839 дона мелиоратив
кузатув қудуқлари хизмат кўрсатиб келмоқда [7].

Бундан ташқари, 180 минг км суғориш тармоқлари, 160 минг дона

гидротехник иншоот, 800 та йирик иншоот, 1496 та насос станция, 19,1 млрд.м

3

ҳажмга эга 55 та сув омбор ва бошқа кўплаб сув хўжалиги объектлари мавжуд.

Молиявий маблағларнинг етишмаслиги туфайли суғориш тармоқларини

тозалаш, жорий ва капитал таъмирлашга сарфланадиган харажатлар улуши йил
сайин камайиб борган. Натижада бугунги кунда суғориш тармоқларини ишчи
ҳолатда сақлаш, сув йўқолишининг олдини олиш имкони бўлмаяпти.

Ҳозирги пайтда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотларига

кўра, узунлиги 27619,7 километр хўжаликлараро каналлар, 167378,8 километр
хўжалик ичидаги суғориш тармоқлари мавжуд. Хўжаликлараро каналларнинг
62 %, хўжалик ичидаги суғориш тармоқларининг 79,5 % ер ўзанли канал ва
ариқлар бўлиб, хўжаликлараро каналлардан фойдаланиш коэффициенти – 0,86
%, хўжалик ичидаги суғориш тармоқларидан фойдаланиш коэффициенти эса
0,75 % (Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ушбу кўрсаткич 0,89-0,90 %)ни
ташкил этади. Республикамиз бўйича суғориш тармоқларидан фойдаланиш
коэффициенти 0,63 %дан ошмайди.

Фермер хўжаликларида молиявий маблағларнинг етишмаслиги туфайли

ерларни капитал текислаш ишлари олиб борилмаяпти. Суғориладиган
майдонларда ер устки қисмининг нотекис баландлиги меъёрий кўрсаткич 3-10

1

1 комплекс гектар – вегетация ва новегетация (кузда экинларни суғориш ва қишда ернинг шўрини ювиш)

даврида олинган сув миқдори.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

8

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

сантиметр ўрнига 20-30 сантиметрни ташкил этади. Натижада ер бир текис
намланмайди, бунинг натижасида кўп сув сарфланади. Бу ўринда айтиш
жоизки, суғорма деҳқончиликда асосан эгатлаб суғориш амал қилади. Ушбу
суғориш техникасидан фойдаланиш коэффициенти 0,59-0,70 %га тенг [5].

Умуман, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра,

манбадан олинган сувнинг йўқолиши 24146 млн. м

3

ни ташкил этади. Шундан

13,2 % магистрал каналларда, 20,4 % хўжаликлараро каналларда, 34,4 %
хўжалик ичидаги суғориш тармоқларида, 31,0 % эса бевосита пайкалларда,
яъни экинларни суғориш жараёнида исроф бўлади.

Таҳлиллар далолат берадики, пахта ҳосилдорлиги 2003-2010 йилларда

25,2 %га, ғалла ҳосилдорлиги эса 28,6 %га ўсган. Бу, ўз навбатида, пахта
хомашёсини етиштириш учун сарф қилинган сувни 20,3 %га, ғалла етиштириш
учун – 13,8 %га камайишини таъминланган. Лекин бир центнер пахта
хомашёсини етиштириш учун сарфланган сув харажатлари 3,7 баробар, бир
центнер ғалла етиштириш учун сарфланган сув харажатлари 4 баробар
кўпайган [8].

Юқоридаги фикрлармизга асосланган ҳолда айтиш мумкинки:
-

сув исрофгарчилигининг давом этиши тармоқда иқтисодий ислоҳотлар

суст давом этаётганлигидан далолат беради. Сувнинг йўқолишини бартараф
этишга йўналтирилган ташкилий, иқтисодий ва маъмурий чора-тадбирларини
қўллаш, бозор механизми ва тамойилларини кенгроқ жорий этиш давр талаби
эканлигини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда;

-

суғориш

тармоқларининг

эскириши

ва

улардан

фойдаланиш

коэффициентининг пастлиги сувни йўқотишдаги асосий манба бўлиб қолмоқда.
Шу боис Ирригация тизимларини модернизация қилиш, техник ва технологик
қайта жиҳозлаш давлат дастурини ишлаб чиқиш зарур. Уни амалга ошириш
учун маҳаллий, хорижий инвестицияларни, Ўзбекистон Республикаси
тикланиш ва тараққиёт жамғармалари маблағларини жалб этиш мақсадга
мувофиқ;

-

сувни тежовчи технологияларни жорий этиш сувдан мақсадли ва

самарали фойдаланишга йўналтирилган стратегик мақсаднинг бош омили
бўлиб хизмат қилмоғи лозим. Ушбу технологияларни кенг миқёсда жорий этиш
мақсадида

давлат

томонидан

рағбатлантириш

ва

қўллаб-қувватлаш

механизмини яратиш зарур;

-

фойдаланилган сув самарадорлигининг секин, сув таннархининг кескин

ўсиб бориши, молиявий маблағлардан фойдаланиш самарадорлигининг
пастлигидан далолат беради. Сув истеъмолчилари уюшмаларининг сув
хўжалигини бошқаришдаги иштирокини ошириш ва мавқеини мустаҳкамлаш
учун хўжаликлараро суғориш тармоқларини молиялаш ва бошқаришни фермер
хўжаликлари ихтиёрига бериш лозим.

Хулоса ва таклифлар

Сув ресурсларидан фойдаланишни бошқариш механизмларини

такомиллаштириш юзасидан амалга оширилган тадқиқотлар натижасида
қуйидаги хулосаларни шакллантирдик:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

9

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

- ер ости сувлари республикамизнинг барқарор ривожланишини

таъминлайдиган муҳим стратегик заҳира ҳисобланади. Ушбу сув захираларини
чиқиндилардан ҳимоя қилиш, ифлосланган ҳудудларни ихоталаш асосида чучук
ер ости сувларининг аниқланган манбалари, захираларини сақлаб қолишга
интилиш XXI асрнинг бош стратегик вазифаси ҳисобланади;

- фикримизча, сувни тежовчи технологияларни жорий этган сув

истеъмолчилари учун рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш ва туман
ҳокимликлари томонидан сув тежовчи суғориш технологияларини жорий
қиладиган ташаббускор фермер хўжаликларига амалий ёрдам кўрсатилиши
лозим;

- аграр соҳада сувдан фойдаланишни ўзига хос муҳим жиҳатларидан бири

шундаки, сув экинлар экиладиган майдонга ер юзида жойлашган ирригация
тармоқлари, яъни дастлаб магистрал каналлар, кейин хўжаликлараро каналлар,
ниҳоят, хўжалик ичидаги суғориш тармоқлари орқали етиб боради. Ушбу жараён
доимий назорат, яъни оператив бошқарувни талаб этади. Сувнинг доимий
ҳаракатда бўлиши учун сув хўжалиги ходимларидан катта масъулиятни талаб
этилади. Энг муҳими, ушбу жараёнда бир неча ўн минглаб сув ва қишлоқ
хўжалиги ходимлари иштирок этади. Натижада катта меҳнат ресурслари,
молиявий маблағлар сарфланади. Шу боис автоматлаштирилган бошқарувнинг
тизимига ўтиш мақсадга мувофиқ. Ушбу тизим нафақат ресурсларни тежаш,
балки сув исрофгарчилигининг олдини олишга ҳам ёрдам беради;

- сув ресурсларидан фойдаланишни бошқариш тизимининг мураккаблиги

шундаки, уни бошқариш бўйича қабул қилинадиган қарорларнинг натижаларини
олдиндан башорат қилиш қийин, баъзан эса бунинг имкони ҳам йўқ. Чунки
суғорма деҳқончиликнинг хусусиятлари хилма-хил ва кўп қиррали бўлиб, улар
ўртасидаги алоқадорлик эса мураккабдир. Вақт ўтиши билан сув хўжалигини
бошқариш, суғорма деҳқончиликни юритиш тизими такомиллашиб боради. Бу эса
тизимга янгича ёндашувни тақозо этади;

- кредит ажратиш механизмини такомиллаштириш ва сувни тежовчи

технологиялар самарадорлиги ва жорий қилишда яратилган имтиёзлар ҳақида
оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этиб бориш зарур.

- ирригация тизимларини модернизациялаш сув хўжалигида олиб

борилаётган ислоҳотларнинг муҳим истиқболли йўналишидир. Шу боис
ирригация тизимлари бошқармалари ҳамда сув истеъмолчилари уюшмаларини
замонавий сув хўжалиги техникалари, сувни тежовчи технологиялар билан
таъминлаш зарур.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари

ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига

бағишланган

Вазирлар

Маҳкамасининг

мажлисидаги

маърузаси. //Халқ сўзи, 2016 й., 16 январь.

2.

Умурзоқов Ў.П., Абдурахимов И.Л. Сув хўжалиги менежменти. 2 –

жилд. – Т.: Иқтисод ва молия, 2008, 3–Б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

10

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

3.

Сув Ўзбекистон келажаги учун муҳим ҳаётий ресурс. - Т., 2007. 34-35–Б.

4.

Ташматов Х.Т., Кушаев Т.К., Исмайлова С.С. Сув хўжалигида

инновация менежменти. – Т.: 2011.

5.

Умурзақов Ў.П., Ризаев Т. Сув истеъмолчилари уюшмаларини барқарор

ривожлантириш имкониятлари. // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. – Тошкент,
2011. – №1, 25-26– Б.

6.

Султонов А.С., Худайберганов З.Д., Қўчқорова С.А. Сув хўжалиги

иқтисодиёти. – Т., 2010 й.

7.

www.agro.uz

– Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги

вазирлиги расмий сайти.

8.

www.stat.uz

- Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

расмий сайти.


Библиографические ссылки

Каримов И.А. 2015 йилда ижтимоий-иктисодий ривожланиш якунлари ва 2016 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи, 2016 й.» 16 январь.

Умурзоков У.П., Абдурахимов И.Л. Сув хужалиги менежменти. 2 -жилд. - Т.: Иктисод ва молия, 2008, 3-Б.

Сув Узбекистан келажаги учун мух,им хаётий ресурс. - Т., 2007. 34-35-Б.

Ташматов Х.Т., Кушаев Т.К., Исмайлова С.С. Сув хужалигида инновация менежменти. - Т.: 2011.

Умурзаков У.П., Ризаев Т. Сув истеъмолчилари уюшмаларини баркарор ривожлантириш имкониятлари. // Узбекистан кишлок хужалиги. - Тошкснт, 2011.-№1,25-26-Б.

Султанов А.С., Худайбсрганов З.Д., Кучкорова С.А. Сув хужалиги иктисодиёти. - Т., 2010 й.

www.agro.uz - Узбекистан Рсспубликаси Кишлок ва сув хужалиги вазирлиги расмий сайти.

www.stat.uz - Узбекистан Республикаси Давлат статистика кумитаси расмий сайти.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов