Эффективность использования водных ресурсов в сельском хозяйстве страны

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
79-87
47
13
Поделиться
Амиров, Л. (2017). Эффективность использования водных ресурсов в сельском хозяйстве страны. Экономика и инновационные технологии, (3), 79–87. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9259
Лочинбек Амиров, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье исследуются особенности обеспечения и эффективность управления водными ресурсами сельского хозяйства. Основная цель статьи заключается в оценке эффективного водных ресурсов, предлагаются пути совершенствования стабильного обеспечения снабжения водными ресурсами сельского хозяйства.Наряду с этим, в статье обоснована необходимость внедрения водосберегающих технологий.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

1

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

МАМЛАКАТ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА СУВ РЕСУРСЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ

Амиров Лочинбек Файзуллаевич,

ТДИУ катта илмий-ходим изланувчиси

E-mail:

fayzullayevaezoza2009@mail.ru

Аннотация:

Мақолада мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини сув

ресурслари билан таъминлаш ва ундан фойдаланиш самарадорлиги тадқиқ
этилган. Мақоланинг асосий мақсади қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш
самарадорлигини баҳолаш ва келажакда қишлоқ хўжалиги соҳасини сув
ресурслари билан таъминлаш самарадорлигини оширадиган зарурий чора-
тадбирларни амалга ошириш механизмлари таклиф этишга қаратилган.Шу
билан бир қаторда, сувни тежовчи технологияларни жорий этиш зарурfти
асослаб берилган.

Аннотация:

В данной статье исследуются особенности обеспечения и

эффективность управления водными ресурсами сельского хозяйства.
Основная цель статьи заключается в оценке эффективного водных ресурсов,
предлагаются пути совершенствования стабильного обеспечения снабжения
водными ресурсами сельского хозяйства.Наряду с этим, в статье обоснована
необходимость внедрения водосберегающих технологий.

Annotation:

The article was learned providing the water resources and using

effectively in our country. The main aims of the article is estimated using effectively
of water and increasing effectively water resources in the agriculture and given some
advises for using mechanism. Also It was based saving water technology.

Калит сўзлар:

қишлоқ хўжалиги,

сув ресурслари, сувдан фойдаланиш,

сувни тежовчи технологиялар, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги.

Кириш

Аграр соҳада сув ресурсларидан фойдаланишни бошқаришдан кўзланган

асосий мақсад – сувдан мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланиш, сув
исрофгарчилигига барҳам бериш ва фойдаланилган сув самарадорлигини
оширишдан иборат. Чунки, қишлоқ хўжалиги республикамизда иқтисодиётнинг
асосий тармоқларидан бири ҳисобланади. Республикада жами истеъмол
қилинадиган сувнинг 91 фоизи қишлоқ хўжалигига тўғри келади. Ушбу
соҳанинг ривожи бевосита қишлоқ хўжалиги экин майдонларини мелиоратив
ҳолатини яхшилаш, ирригация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва
таъмирлаш, ишчи ҳолатини сақлаш ва бошқа агротадбирларни ўтказиш,
экинлар ҳосилдорлигини ошириш сув ресурслари таъминоти билан боғлиқ
бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев
томонидан 2017 йил 7 февралдаги тасдиқланган Ҳаракат дастурининг
3.3 бўлимида

алоҳида

таъкидланганидек,

“Суғориладиган

ерларнинг

мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари
тармоқларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

2

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

интенсив усулларни, энг аввало, сув ва сув ресурсларини тежайдиган
замонавий агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юқори бўлган
қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш”[1].

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёвнинг

2016 йилнинг асосий якунлари ва 2017 йилда Ўзбекистонни ижтимой-
иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида “ ....экин майдонлари ва экинлар
таркибини оптималлаштириш, илғор агротехнологияларни жорий этиш ва
ҳосилдорликни ошириш, мева-сабзавот ва узум етиштиришни кўпайтириш
зарур”лигини таъкидлаб ўтди [2]. Дарҳақиқат, сунъий суғоришга асосланган
деҳқончиликда сувнинг қадри бебаҳо бўлиб, жами истеъмол қилинадиган
сувнинг 10 фоизи республикада шаклланиши, қолган сув қўшни Тожикистон,
Қирғизистон ва Афғонистон давлатларидан келиши ҳамда Марказий Осиёда
фойдаланиладиган жами сув заҳираларининг 45 фоиздан ортиғи Ўзбекистон
улушига тўғри келиши эътиборга олинса, сув заҳиралари билан самарали
деҳқончилик қилиш катта масъулият талаб қилишини кўриш мумкин

1

.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Мамлакат қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш

самарадорлиги масалаларини ҳал қилишда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ
ва сув хўжалиги вазирлигининг[7] роли жуда муҳимлигини эътироф этиш
зарур.

Аниқ ва сифатли маълумотларга асосланган ҳолда [8] муаммо ва

камчиликларни тадқиқ ва таҳлил қилиш, улар асосида тегишли хулоса ва
таклифларни бериш орқали муаммоларни ечимини топиш ёки бартараф этиш
йўлларини аниқлаш муҳим ҳисобланади.

Республикамиз қишлоқ хўжалигида мустақиллик даврида эришилган

ютуқлар билан бирга баъзи муаммолар ҳам сақланиб қолмоқдаки, булар асосан
сув ресурсларидан самарали фойдаланиш [6] ни доимий таҳлил қилиб бориш,
сувни тежовчи технологияларни жорий этиш сувдан мақсадли ва самарали
фойдаланишга[3] йўналтирилган стратегик масалалардан ҳисобланади.

Cув

ресурсларидан

самарали

фойдаланишни

ривожлантириш

стратегиясини белгилаш, бошқарув қарорларни қабул қилиш жараёнини
яхшилаш, бошқариш механизмларининг самарали турларини жорий этиш
ҳамда фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчилари [5] сув ресурслардан
оқилона фойдаланишни даврнинг ўзи талаб қилмоқда. Бу ўринда сув
ресурсларидан фойдаланишни бошқариш тамойилларини ҳам ўрганмоғимиз
даркор. Бир қатор олимларнинг фикрларига кўра, “мамлакатимизда
ўтказилаётган ислоҳотлар дастурининг муҳим йўналишларидан бири тобора
бозор муносабатлари тизимига ўтиб бораётган иқтисоднинг бошқарув
тизимини қатъий қайта қуришдир. Бу муаммо бозор иқтисодиёти шароитилари
аҳволини тубдан ўзгартираётган корхона даражасида айниқса алоҳида
аҳамиятга эга” [2]. Шу боис ҳар соҳасида юқори самарадорлигига эришиш,

1

Положение и уставы межгосударственных организаций бассейна Аральского моря (юридический сборник).-

Т.: НИЦ МКВК ЦА, 1998.-№3. С.45-48.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

3

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

рақобатбардошликни ва барқарор ривожланишини таъминлаб бераоладиган
бошқарув тизимини шакллантириш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Шу
нуқтаи назардан сув хўжалигида ҳам иш фаолиятини менежмент асослари ва
вазифаларидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш зарур.

Бу ўринда қайд этиш жоизки, қишлоқ хўжалигида дастлаб стратегик

аҳамиятга эга пахта ва ғалла экинларини сув билан таъминлашга устуворлик
берилмоқда [4]. Қарийб 60 % сув ушбу экинларни суғориш учун сарфланмоқда.
Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги кўп
жиҳатдан пахта ва ғаллага сарфланган сувнинг иқтисодий самарадорлигига
боғлиқдир [1].

Лекин шунга қарамай, республикамизда иқтисодиётнинг барча

соҳаларида кенг миқёсда диверсификация ва модернизация қилиш ишлари олиб
борилаётган даврда мазкур соҳани

[4]

янада ривожлантириш ва сув

ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган янгича ёндашув талаб
этилади.

Тадқиқот методологияси

Сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таҳлили нафақат тизимнинг

таркибий қисмларини, балки тизимнинг фаолиятини мувофиқлаштириш
имкониятларини аниқлашни тақозо этади. Бу ҳолат айниқса, сув хўжалиги бўйича
тўғри қарорлар қабул қилиш ва унинг таъсир доирасини кенгайтириш,
самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Сув

ресурсларидан

самарали

фойдаланиш

тизимининг

асосий

муаммоларидан бири мавжуд сув ресурсларининг истиқболдаги эҳтиёжларига мос
келмаслиги, яъни эҳтиёжни қондира олмаслигидир. Ушбу муаммонинг
ечимини сувдан фойдаланиш тизимини ишлаб чиқиш орқали топиш мумкин. Бу
тизим сув сифати ва ҳажмига бўлган эҳтиёжни, экологик хавфсизликни
инобатга олган ҳолда қондириш имконини беради.

Таҳлил ва натижалар

Дарҳақиқат, республикамизда ўтган йиллар мобайнида қишлоқ

хўжалигининг барқарор ривожланиши кузатилиб келинмоқда. 2015 йил якунига
кўра қишлоқ хўжалигида жами 42280,4 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқилиб,
ўтган 2014 йилга нисбатан ўсиш суръати 106,3 фоиз, 2009 йилга нисбатан эса
4,3 баробардан зиёдни ташкил этган.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб

чиқаришида пахта ва ғалланинг улуши юқори. Қишлоқ ва сув хўжалиги
маълумотларига кўра 2016 йил охирига келиб республикамизда 2890 минг
тонна пахта хомашёси ва 6556,1 минг тонна ғалла ҳосили олинган. Шунингдек,
таъкидлаш керакки, республикамизда жами 4249 минг гектар суғориладиган ер
майдони мавжуд бўлиб, шундан аксарият қисмида (2,3 млн.гектардан ортиқ)
ғалла ва пахта етиштирилади (1-расм).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

4

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

бошқа

экинлар

1921,1 минг

га (42%)

ғалла 1123,0

минг га (31%)

пахта

1206,0 минг

га (27%)

2016 йил

1-расм. Қишлоқ хўжалигида экин майдонларининг тақсимланиши

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

маълумотлари.


Айнан ушбу экинларни ер майдонини суғоришга бўлган талаб юқори. Бу

эса чекланган сув ресурслари шароитида ғалла ва пахта етиштириш учун сув
таъминотини яхшилашни тақозо қилади.

2016 йилда жами 4249 минг гектар майдонда суғориш ишлари амалга

оширилиб, 54555 млн. м

3

сув сарф қилинган. 2009 йил билан солиштирадиган

бўлсак бу кўрсаткичлар уларга мос равишда 9,2 фоиз ва 22,8 фоизга
ошганлигини кўрсатиб турибди. Ушбу тадбирларга 1890805 млн.сўм
қийматидаги харажатлар қилинган, яъни 2009 йилга нисбатан 6,1 баробар кўп
маблағ сарфланган. Шунда ўртача 1 комплекс гектарга 11,5 минг м

3

/га сув

берилган, 1 м

3

сувни истеъмолчига етказиш учун 38,7 сўм, 1 гектарни суғориш

учун эса 445 сўм харажат қилинган. Ўсиш суръати 2009 йилга нисбатан 1
комплекс гектарга берилган сув ҳажми 1,1 марта, 1 м

3

сувни етказишга

кетадиган маблағлар ҳажми 2,3 марта, 1 гектарга тўғри келадиган харажатлар
ҳажми эса 2,5 мартани ташкил этди (1-жадвал). Ушбу маълумотлардан кўриниб
турибдики, етказиб берилган сувнинг миқдори деярли ўзгармаган, аммо сув
харажатлари йилдан-йилга ошиб бормоқда.

Ҳавзалар бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, энг кўп истеъмол қилинадиган

сув миқдори Амударё ҳавзасига тўғри келади. Ушбу ҳавза орқали вилоятларга
2016 йилда 31319 млн.м

3

сув етказиб берилган. Амударё ҳавзаси орқали сув

оладиган вилоятларнинг ўртача истеъмол қилинадиган сув миқдори 4474,1
млн.м

3

ташкил этган. Ушбу сув миқдорининг юқори қисми Қорақалпоғистон

Республикаси истеъмолига тўғри келган. Ушбу ҳудудда фойдаланилмаётган
ерлар, шўрланган ерлар кўп бўлганлиги ҳамда ирригация тармоқларининг ёмон
аҳволга тушиб қолганлиги учун ортиқча сув харажатлари талаб қилиниши
табиий ҳол.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

5

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Қишлоқ хўжалигида сув харажатлари ва сув билан таъминлаш

самарадорлиги

Кўрсаткичлар


Йиллар

1 комплекс гек-

тарга берилган

сув миқдори, минг

м

3

/га

1 м

3

сув етка-зиш

учун қи-линган

хара-жатлар,

сўм/ м

3

1 гектарга

қилинган сув

харажатлари,

минг сўм/га

1

2

3

4

2009

10,5

16,4

173

2010

12,2

16,2

198

2011

10,3

20,2

208

2012

12,1

24,2

292

2013

11,6

28,0

325

2014

11,1

30,9

344

2015

11,8

36,5

432

2016

11,5

38,7

445

2016 йил 2009 йилга
нисбатан ўсиши, (марта)

1,1

2,3

2,5

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

маълумотлари асосида тузилган.


Айнан шу давр мобайнида Сирдарё ҳавзасидан эса 23236 млн.м

3

сув

олинган. Ўртача сув оладиган вилоятларнинг ўртача истеъмол қилинадиган сув
миқдори 4647,2 млн.м

3

ташкил этган бўлса, Тошкент ва Фарғона вилоятлари

сув истеъмоли бўйича (ҳавза бўйича умумий истеъмол қилинган сув
миқдорининг 20 фоизи) юқори ўринда туради. Аммо, шуни алоҳида айтиб ўтиш
керакки, Тошкент вилоятида бир комплекс гектарга берилган сув миқдори
бошқа вилоятларга қараганда энг паст. Бу ушбу вилоятда суғориладиган
ерларнинг кўплиги ҳамда уларнинг мелиоратив ҳолати ва суғориш тизимининг
талаб даражасида эканлиги билан алоҳида ажралиб туради.

Сувга бўлган харажатларни таҳлил қиладиган бўлсак, бу ерда ҳам

Амударё ҳавзаси бўйича кўп маблағлар (1431278,3 млн.сўм, ёки умумий сув
харажатлардан 68 фоиз) сарфланиб, ўртача 1 м

3

сув учун қилинган харажатлар

45,7 сўмни ташкил этган.

Шуни таъкидлаш керакки, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида сув

харажатлари юқори бўлган. Бошқача қилиб айтганда, Қашқадарё вилоятида
1 м

3

сувга 87 сўм ва 1 гектарга 1000,5 сўм, Бухоро вилоятида эса 1 м

3

сувга 59,4

сўм ва 1 гектарга 683 сўм харажатлар қилинган, яъни ўртача республика бўйича
2-3 баробар кўп маблағ сарфланган. Бу ҳолат шу билан тавсифланадики,
юқорида номи келтирилган ҳудудларда ирригация тармоқларининг ишчи
ҳолати ва ерларнинг мелиоратив ва жисмоний ҳолати нисбатан ёмон
бўлганлиги сабабали, янги суғориш тизимларини қуриш, мавжудларини
реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда агротадбирларни ўтказиш учун
кўпроқ маблағ сарф қилинган.

Таъкидлаш керакки, Навоий вилоятида ҳам 1 м

3

сув ва 1 гектар ер

майдонига қилинган харажатлар

юқори бўлиб, уларнинг қиймати 48,2 сўм/м

3

ва

554 сўм/га ни ташкил этган. Бу ерда ҳам мелиоратив ҳолати ёмон ерларнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

6

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

мавжудлиги ҳамда суғориш иншоотларнинг ишчи ҳолати талаб даражасида
эмаслиги, шунингдек тошлоқ ва гипс қатламлари юқорида жойлашган ер
майдонининг катталиги суғориш ишларининг қийматини оширади.

Сирдарё ҳавзасида 708698 млн. сўм капитал маблағлари сарфланган.

Наманган вилоятига 1 м

3

сув ва 1 гектар ер майдонига тўғри келадиган

харажатлар

ҳам юқори бўлиб,

уларнинг қиймати 79,4 сўм/м

3

ва 913 сўм/га ни

ташкил этган. Бу ерда ҳам мелиоратив ҳолати ёмон ерларнинг, айниқса сизот
сувларининг юқори жойлашганлиги боис шўрланган ерларнинг кўпайиб
кетиши, ушбу ерларнинг шўрини ювиш учун кўп сув ва харажатлар сарф
қилинган. Тошкент вилояти бўйича аксинча ҳолатни кузатишимиз мумкин. Бу
ерда 1 м

3

сувга 9,3 сўм ҳамда 1 гектарга 106 сўм сарф қилинган. Ушбу

кўрсаткич ҳам ҳавзалар бўйича, ҳам республика бўйича энг самарали
кўрсаткичлардан ҳисобланади. Чунки, юқорида изоҳ берганимиздек, Тошкент
вилоятида мелиоратив ҳолати ёмон бўлган ерларнинг камлиги (атиги 3-4 фоиз),
аксарият суғориладиган ерларнинг таркибий тузилиши яхши ва балл бонитети
юқори бўлганлиги сабабли сув истеъмоли ва сув харажатларини тежаш
имкониятини берган.

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, қишлоқ хўжалигида пахта ва ғалла

етиштиришга кўпроқ сув сарфланади. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
маълумотларига кўра 2016 йилда 1 центнер пахтани етиштириш учун 431 м

3

ва

16121,0

сўм маблағ ҳамда 1 центнер ғаллани етиштириш учун 214,2 м

3

сув ва

8014,4

сўм маблағ сарфланган. Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, 2016

йилда 2009 йилга нисбатан 1 центнер пахта хомашёни олиш учун сарфланган
сув миқдори 104,6 фоизга ошган бўлса, 1 центнер ғалла олиш учун бу
кўрсаткич 101,5 фоизни ошганини ташкил этган. Шу даврда сувга сарфланган
харажатлари эса 1 центнер пахта учун 2,4 мартага, 1 центнер ғалла учун 2,3
мартага ошган.

2-жадвал

Республика бўйича пахта хомашёси ва дон етиштиришда фойдаланилган

сувнинг иқтисодий самарадорлиги

Кўрсаткичлар

Йиллар

2009 й

и

л 2016

й

и

лг

а н

и

сбатан

,

%; (

+)

мар

та

ўс

и

ш

и

2009

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

Пахта

Ҳосилдорлиги, ц/га 25,5

25,8

26,8

27,3

24,3

26,3

26,9

23,2

90,9

1 ц учун сарф
қилинган

сув

миқдори, м

3

412,

0

392,1 373,1 366,3 411,5 380,2 371,7 431,0

104,6

1 ц учун сарф
қилинган

сув

харажатлари, сўм

6760

,0

6353,

2

7537,

3

8864,

1

1152

3,2

1174

9,3

1356

9,2

1612

1,0

+2,4

марта


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

7

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Ғалла

Ҳосилдорлиги, ц/га 49,0

49,9

49,0

50,8

50,3

53,8

54,7

56,0

114,2

1 ц учун сарф
қилинган

сув

миқдори, м

3

211,

0

200,4 204,0 196,8 198,8 223,0 219,3 214,2

101,5

1 ц учун сарф
қилинган

сув

харажатлари, сўм

3464

,0

3246,

0

4122,

4

4764,

2

5567,

3

6892,

4

8007,

2

8014,

4

+2,3

марта

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган


Бу ҳукуматимиз томонидан суғориш ишларига алоҳида эътибор

берилаётганлигини кўрсатади. Ушбу йўналиш учун давлат бюджетидан катта
маблағлар йўналтирилаётганлиги бунинг исботи ҳисобланади. Хусусан, охирги
10 йилда соҳа тизимини техник ва технологик қайта қуриш, янгилаш учун
умумий қиймати 1,2 млрд. АҚШ долларидан ортиқ бўлган 20 дан ортиқ
инвестицион лойиҳалар амалга оширилди. Ушбу тадбирларнинг амалга
оширишда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А. Каримовнинг
2013 йил 19 апрелдаги “2013–2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг
мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона
фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим омил бўлиб хизмат
қилмоқда. Бу эса ушбу майдонларда экинлар, хусусан пахта ва ғалла
ҳосилдорлиги ҳам барқарор ўсиб боришга замин яратиб бермоқда.

Жумладан, 2009-2015 йиллар мобайнида ғалла етиштириш 106,4 фоизга,

пахта етиштириш 98,8 фоизга ошди. (2-расм).

2-расм. Республикамиз қишлоқ хўжалигида пахта ва ғалла

етиштиришнинг ўзгариш динамикаси, минг/тонна

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

маълумотлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

8

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Пахта ва ғалла ҳосилдорлигининг йиллар кесимида кузатадиган бўлсак,

баъзи йилларда ушбу экинларнинг ҳосилдорлиги пасайиб кетганлиги
кўришимиз мумкин бу эса сув таъминотига боғлиқ. Чунки ҳосилдорлик
пасайиши кузатилган 2011 йилда республикамизда суғориш учун 48413 млн.м

3

сув олинган. 2015 йилда олинган сув ҳажми юқори бўлганлиги сабабли (55138
млн.м

3

) ҳосилдорлик 2009 йилга нисбатан анча юқори бўлган. Аммо суғориш

усулларининг табақаланмаганлиги ҳамда кўплаб ҳудудларда суғориш
иншоотларининг

эскирганлиги

натижасида

суғориш

сувларининг

йўқотишларга олиб келмоқда.

“... Шу сабабли сув тежаш технологияларини жорий қилиш ҳисобига

нималарни тежай олишимизни ва бошқа территориялардан қанча сув олишимиз
зарурлигини илмий негизда ҳисоблаб чиқиш ва атрофлича асослаб бериш
бениҳоя муҳимдир. Биз бу масалани ёпиб қўя олмаймиз, уни тубдан ҳал этмай
туриб, республика ривожланиш истиқболи у ёкда турсин, ҳатто кўпайиб
бораётган аҳолининг ҳаётини бундан буён таъминлаш имкониятига ҳам эга
бўлмай қолади”

2

.

Шу боис республикамизда сув ресурслари чекланган бир шароитда

сувдан самарали фойдаланиш, сувни тежовчи технологияларни татбиқ этиш
ҳамда суғориш тизимини модернизация қилиш ишларини давом эттириш
ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда.

Хулоса ва таклифлар

Юқоридагилардан келиб чиқиб, қуйидагича хулосага келиш мумкин:
1.

Сув исрофгарчилигининг давом этиши тармоқда иқтисодий ислоҳотлар

суст давом этаётганлигидан далолат беради. Сувнинг йўқолишини бартараф
этишга йўналтирилган ташкилий, иқтисодий ва маъмурий чора-тадбирларини
қўллаш, бозор механизми ва тамойилларини кенгроқ жорий этиш давр талаби
эканлигини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

2.

Суғориш тармоқларининг эскириши ва улардан фойдаланиш

коэффициентининг пастлиги сувни йўқотишдаги асосий манба бўлиб қолмоқда.
Шу боис ирригация тизимларини модернизация қилиш, техник ва технологик
қайта жиҳозлаш Давлат дастурини ишлаб чиқиш зарур. Уни амалга ошириш
учун маҳаллий, хорижий инвестицияларни, Ўзбекистон Республикаси
тикланиш ва тараққиёт жамғармалари маблағларини жалб этиш мақсадга
мувофиқ.

3.

Сувни тежовчи технологияларни жорий этиш сувдан мақсадли ва

самарали фойдаланишга йўналтирилган стратегик мақсаднинг бош омили
бўлиб хизмат қилмоғи лозим. Ушбу технологияларни кенг миқёсда жорий этиш
мақсадида

давлат

томонидан

рағбатлантириш

ва

қўллаб-қувватлаш

механизмини яратиш зарур.

4.

Фойдаланилган сув самарадорлигининг секин, сув таннархининг

кескин ўсиб бориши, молиявий маблағлардан фойдаланиш самарадорлигининг
пастлигидан далолат беради. Сув истеъмолчилари уюшмаларининг сув
хўжалигини бошқаришдаги иштирокини ошириш ва мавқеини мустаҳкамлаш

2

Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Т.: «Ўзбекистон», 2011. – 440 б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

9

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

учун хўжаликлараро суғориш тармоқларини молиялаш ва бошқаришни фермер
хўжаликлари ихтиёрига бериш лозим.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси

тўғрисида”ги

ПФ–4947-сонли

фармони

//

Ўзбекистон

Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон.

2.

Мирзиёев Ш.М Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий

жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак.
//Халқ сўзи, 15 январь 2017 йил.

3. Умурзоқов Ў.П., Абдурахимов И.Л. Сув хўжалиги менежменти. 2 –

жилд. – Т.: “Иқтисод ва молия”, 2008. – Б.3.

4. Сув Ўзбекистон келажаги учун муҳим ҳаётий ресурс. - Т.: 2007. – Б.34-

35.

5. Ташматов Х.Т., Кушаев Т.К., Исмайлова С.С. Сув хўжалигида

инновация менежменти. – Т.: 2011.

6. Султонов А.С., Худайберганов З.Д., Қўчқорова С.А. Сув хўжалиги

иқтисодиёти. – Т.: 2010 й.

7.

www.agro.uz

– Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги

вазирлиги расмий сайти.

8.

www.stat.uz

- Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси

расмий сайти.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тугрисида”ги ПФ^1947-сонли фармони // Узбекистон Республикаси копун хужжатлари туплами, 2017 й.» 6-сон.

Мирзиёев Ш.М Танкидий тахдил, катьий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - хар бир рахбар фаолиятининг кундалик коидаси булиши ксрак. //Халк сузи, 15 январь 2017 йил.

Умурзоков У.П., Абдурахимов И.Л. Сув хужалиги менежменти. 2 -жилд. - Т.: “Иктисод ва молия”, 2008. - Б.З.

Сув Узбекистон кслажаги учун мухим хаётий ресурс. - Т.: 2007. - Б.34-35.

Ташматов Х.Т., Кушаев Т.К., Исмайлова С.С. Сув хужалигида инновация менежменти. - Т.: 2011.

Султонов А.С., Худайберганов З.Д., Кучкорова С.А. Сув хужалиги иктисодиёти. - Т.: 2010 й.

wwvv.agro.uz - Узбекистон Республикаси Киш л ок ва сув хужалиги вазирлиги расмий сайти.

www.stat.uz - Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитаси расмий сайти.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов