“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
142
6/2020
(№
00050)
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ МУЛК ҚИЙМАТИНИ БАҲОЛАШ
ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИНИНГ ИҚТИСОДИЁТДАГИ РОЛИ ВА
РЕЙТИНГ МУАММОЛАРИ
Ташпулатов Гиёс Тохирович
Тошкент молия институти мустақил тадқиқотчиси
E-mail: giyos_tashpulatov@mail.ru
Аннотация:
Мақола Ўзбекистонда макроиқтисодий сиёсатни мулк қийматини
баҳолаш хизматлари бозорига таъсирига ва ушбу бозорнинг миллий иқтисодиётдаги
ролига таҳлилий баҳо бериш
ҳамда
унда
фаолият юритаётган баҳоловчи ташкилотлар
рейтингини баҳолаш муаммоларини
ҳал
қилишга бағишланган.
Калит сўзлар:
мулк қийматини
баҳолаш хизматлари бозорининг миллий
иқтисодиётдаги роли, баҳоловчи ташкилотлар рейтинг ва рэнкингини
баҳолаш тизими
ва унинг муаммолари
.
Abstract:
The article is devoted to the analysis of the impact of macroeconomic policy in
Uzbekistan on the market of property valuation services and the role of this market in the national
economy, as well as the solution of the problem of assessing the rating of appraisal organizations
operating in it.
Keywords:
the role of the market of property valuation services in the national economy,
the rating and ranking system of appraisal organizations and its problems.
Кириш
Ўзбекистонда давлатнинг амалга ошираётган кенг кўламли ва изчил
ислоҳотлари асосида турли мулкчилик шаклига асосланган самарали мулкичилик
тизими ва ундаги иқтисодий оборотдаги мулк натижадорлигини белгилашда муҳим
роль
ўйновчи
мулк
қийматини
баҳолаш
хизматлари
бозори
(МҚБХБ)
шакллантирилди. Ушбу бозорнинг фаолият механизми учун зарур ҳуқуқий база ва
иқтисодий шароитлар босқичма
-
босқич яратилмоқда.
Шундай бўлсада, Ўзбекистонда
макроиқтисодий сиёсатни МҚБХБга таъсири ва ушбу бозорнинг миллий
иқтисодиётдаги ролига таҳлилий баҳо берилмаган ва унда фаолият юритаётган
баҳоловчи ташкилотлар рейтингини баҳолаш муаммолари етарлича ҳал қилинмаган.
Ваҳоланки, жаҳонда қийматни баҳоловчи ташкилотлар рейтинги ва рэнкинги
баҳоланишини махсус ишлаб чиқариш жараёни ва бизнес, улар маҳсулотини бозор
товари ва индикатори, буларнинг тўпламини яхлит иқтисодий категория ҳамда ушбу
категория билан боғлиқ амалий ва илмий фаолиятлар соҳаси сифатида иқтисодиёт
ривожланишида муҳим роль ўйнаши эътироф этилган
.
Умуман олганда, бир томондан, “Рақамли Ўзбекистон
-
2030” Стратегиясининг
[
1
]
муҳим аҳамиятга эга эканлиги
[4]
ва Давлат раҳбарининг баҳоловчи
ташкилотлар
томонидан МҚБХБда эгаллаган ўрни ҳамда бошқа мезонларга қараб бериладиган
баҳоловчи ташкилотларнинг рейтингини жорий этиш билан боғлиқ топшириғининг
[
2]
бажарилмаганлиги
,
иккинчи томондан эса, макроиқтисодий сиёсат таъсирида
МҚБХБнинг миллий иқтисодиётдаги роли баҳоланмаганлиги, баҳоловчи ташкилотлар
рейтинги ва рэнкингини Ўзбекистоннинг ҳозирги даврдаги ривожланиш шароити ва
талабларига мос равишда аниқлаш имконини берувчи биронта ҳам методология ва
рейтинг агентлиги йўқлиги, ушбу мақоланинг долзарблиги ва заруратини белгилайди.
Мавзуга оид адабиётлар шарҳи
Узоқ хориж
давлатларида МҚБХБ ривожланиш тенденциялари ва унинг
иқтисодий роли АҚШ
ва Европа экспертлари томонидан
[14-17]
ўрганилган бўлиб,
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
143
6/2020
(№
00050)
уларнинг натижалари Ўзбекистон учун аҳамиятли. Ҳудди
шундай, МДҲ мамлакатлари
бўйича амалга оширилган тадқиқотлар
[9-13]
ҳам
Ўзбекистон учун аҳамиятлидир.
Ўзбекистонда макроиқтисодий сиёсатни МҚБХБга таъсири ва ушбу бозорнинг
миллий иқтисодиётдаги ролига таҳлилий баҳо бериш
ва унда фаолият юритаётган
баҳоловчи ташкилотлар рейтинги
ва рэнкингини баҳолаш муаммолари ечимига
баҳишланган тизимли тадқиқот ишларининг
йўқлигини кўриш мумкин
.
Зеро бу
борада профессор Ш.Шоҳаъзамийнинг давлатнинг макроиқтисодий
сиёсати
контекстида фақат МҚБХБ ривожланиш тенденциялари ва муаммоларини, ушбу
бозорнинг иқтисодиётдаги роли таҳлил қилинган
[3].
Лекин ушбу тадқиқот иши
баҳоловчи ташкилотлар рейтинги ва рэнкинги баҳоланиши масалалари ечимига
қаратилмаган.
Хориж мамлакатлари бўйича ўтказилган тадқиқотлар асосан чет элдаги МҚБХБ
ривожланиш тенденциялари ва ролини характерласада, лекин уларда ушбу
бозорнинг профессионал иштирокчилари бўлмиш баҳоловчи ташкилотлар рейтинги
ва рэнкинги муаммоларига қаратилмаган.
Мамлакатимиз
олим ва
мутахассислари томонидан мазкур мақола мавзуси
бўйича тадқиқот ривожлантирилмаган
.
Юқорида айтилганлар
мазкур мақола мавзусида
илмий изланиш олиб бориш
долзарблиги ва зарурлигини белгилайди.
Тадқиқот методологияси
Мазкур тадқиқот мақсадида тизимли
ёндашув, маълумотларни кузатиш, танлаш,
умумлаштириш, гуруҳлаштириш, таққослаш, статистик қайта ишлаш
методлари ва
эконометрик таҳлил
усулидан фойдаланилган
.
Ушбу методлар эконометрик таҳлил
қилиш жараёнида қўлланилган бўлиб, олинган эмпирик натижалар Ўзбекистондаги
МҚБХБнинг иқтисодиётдаги ролига таҳлилий баҳо бериш ва уни ошириш билан
боғлиқ хулоса ва таклифлар шакллантириш имконини берди. Шулар билан бир
қаторда мазкур миллий бозордаги баҳоловчи ташкилотлар рейтинги ва рэнкинги
методологиясини қўллаш асосида уларнинг рейтинг ва рэнкинг баҳоларини аниқлаш
билан боғлиқ муаммолар аниқланган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси
Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришларнинг тасдиғи сифатида 1
-
жадвалда берилган
макроиқтисодий сиёсат
(фискал, монетар, инвестиция сиёсатлари
)
контекстида
МҚБХБ
динамикасини келтириш мумкин.
1-
жадвал
Макроиқтисодий сиёсат
индикаторлари ва
МҚБХБ
динамикаси, %
Йил
Инвести
-
циялар
Х1
Моне
-
тизация
Х2
Қайта
молия
-
лаштириш
ставкаси
Х3
Инфля
-
ция
Х4
Фойда
солиғи*
Х5
ЯИМ
ўсиши
Х
6
МҚБХБ
Y
2000
1,0
10,2
32,3
29,2
31
3,8
1,1
2001
3,7
10,2
26,8
26,6
26
4,2
1,2
2002
3,6
9,4
34,5
21,6
24
4,0
1,4
2003
4,8
9,3
27,1
3,8
20
4,4
1,5
2004
7,3
10,3
18,8
3,7
18
7,4
1,6
2005
5,7
14,2
16,0
7,8
15
7,0
1,7
2006
9,3
14,9
14,0
6,8
12
7,5
1,8
2007
25,8
18,5
14,0
6,8
10
9,5
1,8
2008
34,1
17,2
14,0
7,8
10
9,0
2,0
2009
24,8
19,5
14,0
7,4
10,0
8,1
1,9
2010
8,7
20,8
12,0
7,3
9,0
8,5
1,7
2011
3,8
21,7
12,0
7,4
8,0
8,3
2,5
2012
12,7
22,0
12,0
7,0
8,0
8,2
1,8
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
144
6/2020
(№
00050)
2013
12,1
24,3
12,0
6,8
8,0
8,0
1,6
2014
9,8
25,2
10,0
6,1
8,0
8,0
1,4
2015
9,7
26,9
9,0
5,6
5,0
7,9
1,42
2016
9,6
27,6
9,0
5,7
5,0
6,8
1,44
2017
7,1
27,7
9,0
14,4
5,0
5,3
1,5
2018
12,4
27,6
14,0
14,3
5,0
5,4
1,1
2019
19,5
26,6
16,0
15,2
4,0
5,6
1,26
Манба:
Давлат статистика қўмитаси, Марказий банк, Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш
агентлиги (ДАБА) маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган
.
Изоҳ: *
-
кичик бизнес учун. Бунда макроиқтисодий сиёсат контекстида МҚБХБ динамикаси деган тушунчанинг
мазмунига мос равишда X1, X2, X3, X4, X5, X6 индикаторларни Y кўрсаткичга таъсир этувчи омиллар деб олинган.
Келтирилган
1
-
жадвал
маълумотлари
таҳлилидан
макроиқтисодий
индикаторлар миқдори ва ўсиш динамикаси ижобий бўлсада, лекин ушбу
индикаторларга қараганда МҚБХБ ҳажми ва бошқа кўрсаткичлари бўйича
ривожланиши ҳаддан ташқари пастлигича қолмоқда. Бунда муаммо сифатида
баҳоловчи ташкилотлар ва баҳолаш объектларининг ривожланиш даражаси
пастлигини ҳамда
баҳоловчи ташкилотларнинг рейтинги ва рэнкингини ҳанузгача
баҳоланмаслигини
кўрсатиш мумкин.
Бунда, масалан, 2018 ва 2019 йилларда МҚБХБ ҳажми мос равишда 49,21
млрд.сўм ва 62,15 млрд.сўм бўланини ҳисобга олсак, бунда унинг иқтисодиётдаги
ролини (ЯИМ га нисбатан %) ҳанузгача жуда пастлигини, яъни 0,012% ва 0,0123%
эканини 2
-
жадвалдан кўриш мумкин. Умуман олганда, МҚБХБнинг иқтисодиётдаги
роли (ЯИМга нисбатан
, %)
2019 йилда 2000 йилдагига қараганда 4 (тўрт) баробарга
камайган (яъни 2000 йилда 0,046%, 2019 йилда 0,0123%).
2-
жадвал
Мулк қийматини баҳолаш хизматлари бозорининг кўрсаткичлари ва
иқтисодиётдаги ролини кўрсатувчи
тенденциялар
Йил
Баҳоловчи
ташкилот
-
лар
сони
МҚБХ
ҳажми,
млрд. сўм
МҚБХБнинг иқтисодиётдаги роли (ЯИМга
нисбатан
, %)
2000
401
1,5
0,046
2001
389
1,7
0,034
2002
372
2,1
0,028
2003
358
2,6
0,026
2004
327
3,2
0,026
2005
314
3,9
0,025
2006
287
4,7
0,022
2007
251
5,5
0,019
2008
39**
7,5
0,02
2009
106
8,4
0,017
2010
114
10,1
0,016
2011
127
12,7
0,019
2012
135
14,3
0,017
2013
152
16,8
0,018
2014
172
19,4
0,016
2015
195
23,5
0,015
2016
214
28,7
0,014
2017
226
36,2
0,013
2018
187*
49,21
0,012
2019
170
62,15
0,0123
Манба: Давлат статистика қўмитаси ва ДАБА
маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
Изоҳ: *
-
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг «Баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш
чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
2018 йил 1 июндаги №ПҚ
-3764-
сон қарори ушбу бозор фаолият механизмининг
навбатдаги ислоҳи ҳисобланиб, МҚБХБнинг иқтисодиётдаги ролини 2018 ва 2019 йилларда оширилишига ҳозирчалик
сезиларли таъсир кўрсата олмади
; **
–
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг «Баҳоловчи ташкилотлар
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
145
6/2020
(№
00050)
фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган
ҳизматлар сифати учун уларнинг маъсулиятини ошириш
тўғрисида”ги
2
008 йил 24 апрелдаги ПҚ
-843-
сон қарори
чиқиши муносабати билан унгача мавжуд бўлган барча 848
малака сертификати ва 242 лицензия бекор қилинган бўлиб, 2008 йилда жами янгидан берилган сертификатлар сони
334, лицензиялар сони эса 39 бўлган. Бунда мазкур қароргача лицензиялар баҳолашнинг барча турига берилган бўлиб,
бунда баҳоловчи фаолиятини 1 та хусусий тадбиркор юритган.
МҚБХБ ривожланишига (яъни унинг иқтисодиётдаги ролига) макроиқтисодий
сиёсатнинг таъсирини 1
-
жадвал кўрсаткичлари (бунда
2017-
2019 йилларда инфляция
даражаси кескин кўтарилиши ва ислоҳотлар кучайиши шароитида иқтисодий ўсиш
корректировка
қилинганини ҳисобга олиб) асосида
ўтказилган эконометрик таҳлил
натижаларидан
(Eviews
компъютер дастури ёрдамида олинган
),
яъни 3
-
жадвалда
келтирилганлардан, кўриш мумкин.
3-
жадвал
Якуний хулоса
Регрессион статистика
Multiple (бир нечта) R
0.816565438
R-
квадрат
0.666779114
Меъёрланган R
-
квадрат
0.512984859
Стандарт хато
0.233642373
Кузатувлар
20
Коэффициентлар
Стандарт хато
t-
статистика
Y-
кесишган жой
2.322157543
1.214015
1.912791
X 1 ўзгарувчи
-0.01355844
0.009665
-1.40282
X 2 ўзгарувчи
-0.06605167
0.031483
-2.09803
X 3 ўзгарувчи
0.008693605
0.026326
0.330234
X 4 ўзгарувчи
0.018108632
0.016373
1.106012
X 5 ўзгарувчи
-0.06692397
0.034953
-1.91468
X 6 ўзгарувчи
0.169237293
0.071128
2.379325
Ушбу
3-
жадвал
(якуний хулоса) асосида қуйидаги регрессия тенгламасини
олиш мумкин:
Y = a - b
1
*Х
1
- b
2
*X
2
+ b
3
*Х
3
+ b
4
*X
4
- b
5
*Х
5
+ b
6
*X
6
+ e
Ушбу функция (тенглама) доирасидаги статистик маълумотлар ва улар
орасидаги боғлиқликлар
3-
жадвалда келтирилган бўлиб, улар таҳлилига кўра МҚБХБ
(Y) ҳажми Х1, X2, Х5 омиллар билан манфий ишорали ҳамда Х3, X4, X6 омиллар билан
мусбат ишорали боғлиқлик
мавжудлиги аниқланди.
Шундай қилиб, 1
-
жадвал
, 2-
жадвал
ва 3
-
жадвалдаги маълумотлар таҳлили
асосида МҚБХБ фаолияти (ҳажми) ҳозирда
давлатнинг замонавий макроиқтисодий
сиёсати талабларига тўла жавоб бера олмаяпти деб хулоса қилсак бўлади.
Миллий иқтисодиётда МҚБХБ ролининг пастлиги, унинг макроиқтисодий
сиёсат индикаторлари ўсиш динамикасидан сезиларли даражада орқада қолиши
ушбу бозорда ҳанузгача турли муаммолар мавжудлигини билдиради. Яъни
Ўзбекистондаги МҚБХБ муаммолари –
бу ушбу бозорнинг ҳуқуқий базаси
такомил
эмаслиги, институционал тузилмаси ривожланмаганлиги ва ҳудудий дисбаланснинг
кучлилиги, баҳолаш фаолиятининг лицензияланмаслиги (2020 йида жорий қилинган),
кадрлар профессионализми ва уларнинг хизмат кўрсатиш сифати пастлиги, баҳолаш
методологик таъминотининг такомил эмаслиги, коррупция ва ҳубфия бизнес
элементларининг мавжудлиги, баҳоловчи ташкилотларнинг ахборот шаффофлиги
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
146
6/2020
(№
00050)
(транспарентлилиги) ва рақобатдорлилиги пастлиги, баҳоловчи ташкилотлар фаолият
рейтинги баҳоланиши ва рэнкинги аниқланиши тизими ва методологиясининг
йўқлиги бўлиб, уларни ҳалол рақобат асосида транспарент ривожланишида ва бунда
уларнинг потенциал мижозлари томонидан асосли танланилишида ишончли ва
сифатли рейтинг баҳоларнинг муҳимлиги ушбу бозор иштирокчилари томонидан
объектив
зарурат сифатида эътироф этилмоқда. Бунда баҳолаш фаолияти амалиётида
адолатли қиймат концепциясини жорий қилиш
[3]
ва “Рақамли Ўзбекистон
-
2030”
стратегияси
[1]
вазифалари ижросини МҚБХБ томонидан самарали амалга
оширилиши ҳамда рейтинг ва рэнкингни
баҳолаш
ташкилотларининг катта роль
ўйнаши
[2]
уларга ушбу бозор иштирокчилари томонидан нафақат катта ишонч,
масъулият
ва
жавобгарлик
юклатилиши,
балки
МҚБХБ
рақамли
трансформацияланиши шароитида уларни белгиланган тартибда аниқ, тезкор ва
ишончли маълумотлар билан мунтазам таъминланиши зарурати билан белгиланади.
Бунда мавжуд муаммолар асосан баҳоловчи ташкилотларнинг фаолият механизми ва
сифати, МҚБХБни транспарент ва ҳалол рақобат принциплари асосида
ривожлантириш, баҳоловчи ташкилотлар фаолияти рейтинги ва рэнкингини аниқ,
тезкор ва ишончли баҳоланиши билан боғлиқ бўлиб, уларнинг комплекс ечимига
глобал раамли муносабатлар ривожланиши шароитида эришиш муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу муаммоларнинг
комплекс ечимига рейтинг баҳолашнинг жаҳон тажрибасига
асосланган ҳолда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш Стратегияси вазифа ва
талабларига мос равишда эришиш зарурати ушбу тадқиқотнинг бажарилишини
тақазо этади
.
Ҳозирда
рейтинг баҳолаш хизматларининг жаҳон бозорига олигополия хос
бўлиб, унда 100 дан ортиқ рейтинг агентликлари фаолият юритади. Лекин бунда Нью
-
Йоркнинг “катта учталик” деб юритилувчи йирик рейтинг агентликлари улуши мазкур
бозорнинг 90 фоизига яқин улушини ташкил қилади, яъни: Standard
& Poor’s (S&P ) –
40%, Moody’s –
40% и Fitch –
10% [5
]. Зеро, ушбу халқаро рейтинг агентликлари
(жумладан A.M. Best Company Inc., Duff and Phelps ва бошқалар) хизматларининг
нархи жуда юқори [
6
]. Бунда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда узоқ вақт давомида ва
ҳозиргача
ҳам баҳоловчи ташкилотларнинг ишончлилигини рейтинг баҳолаш билан
шуғулланадиган алоҳида рейтинг ташкилотлари бўлмаган, “Ахбор
-
рейтинг” агентлиги
[7
] эса мулк қийматини баҳолаш хизматлари бозорига ихтисослашмаганлиги учун бу
ишларни бажармаган. Шу ва бошқа сабабларга кўра, Ўзбекистондаги баҳоловчи
ташкилотлар халқаро рейтинг агентликлари хизматларидан фойдаланишга
ҳозирчалик тўлиқ тайёр эмас.
Хулоса ва таклифлар
МҚБХБ
муаммоларнинг комплекс ечими, халқаро ва миллий экспертлар
фикрича, ушбу бозорни рақамли трансформация қилиш
билан боғлиқ
[4, 8].
Умуман олганда, шу пайтгача МҚБХБ ривожлантирилиши билан боғлиқ
ислоҳотий чоралар
[2]
(мавжуд муаммолар ечими сифатида) 1
-3-
жадваллар
маълумотлари таҳлилига кўра етарлича натижа бермаган. Бунда, чунончи, Давлат
Раҳбарининг 2020 йил 5 октябрдаги №УП
-6079-
сон қарорида
[1]
корпоратив сектор
вазифалари ва 2019 йил 1 июлдаги ПҚ
-4381-
сон қарори 7
-
қисми 3
-
бандида
[2]
“Ўзбекистон Баҳолаш ташкилотлари ассоциацияси ва Баҳоловчилар жамияти
томонидан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
147
6/2020
(№
00050)
мониторинги асосида, штатда билимдон баҳоловчиларнинг мавжудлиги, мазкур
баҳолаш ташкилоти томонидан бозорда эгаллаган ўрни ҳамда бошқа мезонларга
қараб бериладиган баҳолаш ташкилотларининг рейтингини жорий этиш тўғрисидаги
ва уни жамоат ташкилотларининг веб
-
сайтларида эълон қилиш ҳақидаги
таклифларига розилик берилсин” мазмунидаги вазифа қўйилган бўлсада, лекин унинг
ижросига баҳоловчи ташкилотлар томонидан ҳанузгача етарлича эътибор
қаратилмаяпти. Шу билан бирга, ҳозиргача МҚБХБ фаолияти ривожланган
мамлакатларникидек мукаммал ривожланган эмас, унда рақобат муҳити паст,
баҳолаш фаолиятини давлат томонидан лицензиялаш йўқ қилинган бўлсада, лекин
баҳоловчи ташкилотлар фаолият механизми ва уларни рейтинг баҳолашнинг
меъёрий
-
ҳуқуқий базалари етарлича такомил эмас, бунда ўзини
-
ўзи тартибга солувчи
нодавлат нотижорат ташкилотларга тегишли регулятив функциялар бажариш
ваколатининг берилмаган ва бунинг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилмаган.
Айтиш мумкинки, юқорида санаб ўтилган муаммоларнинг комплекс ечими
баҳоловчи ташкилотлар фаолият рейтинги баҳоланиши ва рэнкинги аниқланиши
тизими ва методологиясини жорий қилиш, МҚБХБ фаолиятини тартибга солишда
ўзини
-
ўзи мувофиқлаштириш механизмини қабул қилиш ҳамда МҚБХБнинг рақамли
трансформациси билан узвий боғлиқ.
Бунда Ўзбекистондаги
кўпчилик
фаолият
турлари, жумладан риэлторлик фаолияти, қаторида баҳолаш фаолиятини ҳам
лицензиялаш бекор қилиниши муносабати билан, “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”
(жумладан “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”) қонунни бекор қилиниши ва бекор
қилинган барча қонунларнинг
ўрнига умумлашган “Лицензияланмайдиган фаолият
турларини амалга оширишнинг ўзини ўзи мувофиқлаштириш механизми тўғрисида”
янги қонун ишлаб чиқилиб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан
тезроқ қабул қилиниши мақсадга мувофиқ. Ушбу янги қонун лойиҳасида баҳоловчи
ташкилотлар ва баҳоловчилар фаолиятининг рейтинги ва рэнкингини баҳолаш билан
боғлиқ муносабатларни ҳам тартибга солувчи қоидалар назарда тутилади.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Рақамли
Ўзбекистон
-
2030”
стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” 2020
йил 5 октябрдаги №УП
-6079-
сон Фармони
.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги “Баҳолаш
фаолиятини янада
такомиллаштириш ҳамда паст рентабелли ва фаолият юритмаётган
давлат иштирокидаги корхоналарни сотиш механизмларини соддалаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” №ПҚ
-4381-
сон Қарори
.
3.
Shoha’zamiy Sh.Sh. Mulk, qiymat va narxning nazariy asoslari. Darslik.
-
Т.: I
qtisod-
moliya, 2018. - 492 b.
4.
Шохаъзамий
Ш.Ш. Трактат о смарт цифровой республике. Монография. –
T.:
«Инновацион ривожланиш нашриёт
-
матбаа уйи», 2020.
-
352 с.
5.
Онучак В.А. Международные рейтинговые агентства и их оценки: Учебное пособие.
–
М.: Анкил, 2012.
-
165 с.
6.
Моисеев С.Р. Регулирование деятельности рейтинговых агентств на национальном
рынке // Вопросы экономики. 2009. № 2. С. 39
.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
148
6/2020
(№
00050)
7.
Методика рейтинга –
Оценка деловой активности оценочных организаций
Узбекистана // Рейтинговое агентство «Ahbor
-
Reyting» [Электрон. ресурс]. –
Режим доступа:
http://www.ahbor.uz/ /dr_kor_emit_ method.php.
–
Дата доступа: 18.07.2010.
8.
Ма Хуатэн и др. Цифровая трансформация Китая. Опыт преобразования
инфраструктуры национальной экономики / Ма Хуатэн, Мэн Чжаоли, Ян Дели, Ван Хуалей
;
Перевод с китайского.
-
М.: Интеллектуальная литература, 2019
. -
250 с.
9.
Ларченко А.П. Место и роль оценочной деятельности в экономике РФ. // Оценка
бизнеса.
Подходы
и
методы.
СПб
.:
"Unionlab",
2008.
khv.ucoz.ru/index/mesto_i_rol_ocenochnoj_dejatelnosti/0-395
10.
Касьяненко Т.Г., Бакалова К.А., Сергеева Д.П. Сравнительное исследование уровня
развития
оценочной
деятельности
в
России
и
за
рубежом
//
Российское
предпринимательство. —
2016.
—
Т. 17. —
№ 5. —
С. 645–
660.
—
doi: 10.18334/rp.17.5.35032.
11.
Рынок оценочных услуг в России и за рубежом. // Аналитическая статья. Офис
Swiss Appraisal в Российской Федерации. Роман Чибисов. Апрель, 2009.
-
16 с.
12.
Корсунский Д.И., Таряник С.А., Россоха Е.В. Тенденции и перспективы развития
рынка оценочных услуг Республики Беларусь.//
https://ino.by/docs/ecen_usl.pdf
13.
Россоха Е.В., Малащук Е.С., Соболевский А.С. Развитие оценочной деятельности в
современных условиях Республики Беларусь. // Труды БГТУ, 2016, №7, с.173
-177.
cyberleninka.ru/article/n/razvitie-otsenochnoy-deyatelnosti-v-sovremennyh-usloviyah-respubliki-
belarus.
14.
Stephan Bartke, Reimund Schwarze. The economic role of valuers in real property
markets.
//
UFZ
Discussion
Papers
Department
of
Economics
13/2015
https://www.ufz.de/export/data/global/77647_DP_13_2015_Theeconomicroleofvaluers.pdf
).
15.
Born, Waldo L, and Stephen A Pyhrr. 1994. "Real estate valuation: the effect of market
and property cycles." Journal of Real Estate Research no. 9 (4):455-485.
16.
Dulleck, Uwe, Rudolf Kerschbamer, and Matthias Sutter. 2011. "The economics of
credence goods: An experiment on the role of liability, verifiability, reputation, and competition."
The
American
Economic
Review
no.
101
(2):526-555.
doi:
http://dx.doi.org/10.1257/aer.101.2.526
17.
West, Richard. 2015. The Truth Shall Set Us Free: Appraisers Serve a Vital Role in U.S.
Economy [Web Page]. Penton, 26/11/2014 2014 [cited 16/01/2015 2015]. Available from
http://nreionline.com/retail/truth-shall-set-us-free-appraisers-serve-vital-role-useconomy