Инсон капитали: ижтимоий ва психологик ривожланиш йўллари таҳлили

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
221-228
26
4
Поделиться
Хакимова, М., & Лутфуллаева, Н. (2020). Инсон капитали: ижтимоий ва психологик ривожланиш йўллари таҳлили. Экономика и инновационные технологии, (6), 221–228. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11850
Мухаббат Хакимова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

профессор, п.э.д.

Нигора Лутфуллаева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

 доцент, п.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада муаллифлар томонидан меҳнат фаолиятида ходимнинг ижтимоий психологик соғлом бўлиши учун унинг ўз руҳиятини асраш йўлида амалга оширадиган ишлари ҳамда инсон капитали ва унинг турли жараёнларда стрессоген вазиятларга муносабатини асослашда оптимизм ва пессимизм хусусиятлари ҳам ўз таъсирини ўтказиши борасида фикр юритилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

214

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ИНСОН КАПИТАЛИ: ИЖТИМОИЙ ВА ПСИХОЛОГИК

РИВОЖЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Хакимова Муҳаббат Файзиевна

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

профессори, п.ф.д.

E-mail:

mfhakimova1962

@mail.ru

Лутфуллаева Нигора Халимбаевна

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

доценти, п.ф.н.

E-mail:

zarnigor1971

@mail.ru

Аннотация

:

Ушбу мақолада муаллифлар

томонидан меҳнат фаолиятида

ходимнинг ижтимоий психологик соғлом бўлиши учун унинг ўз руҳиятини асраш йўлида
амалга оширадиган ишлари

ҳамда инсон капитали ва унинг турли жараёнларда

стрессоген

вазиятларга муносабатини асослашда оптимизм ва пессимизм хусусиятлари ҳам ўз
таъсирини ўтказиши борасида фикр юритилган.

Калит сўзлар

:

меҳнат, ходим

,

инсон капитали

,

ижтимоий психологик соғломлик,

психик зўриқиш, стресс, оптимизим, пессимизм.

Abstract:

In this article, the author discusses the role of optimism and pessimism in the

justification of human capital and its response to stressful situations in various processes, as well as
the work done by the employee to maintain his psyche for social and psychological health.

Кeywords:

labor, employee, human capital, social psychological health, mental stress, stress,

optimism, pessimism.

Кириш

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг, бозор

иқтисодиётига ўтиш

даврида амалга оширилаётган

иқтисодий ислоҳотлар инсон ва шахснинг мамлакат

ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишини таъминлашдаги

ўрнини чуқур мушоҳада,

тадқиқ этишни тақозо этмоқда.

Зеро, мамлакатимизда ижтимоий йўналтирилган

бозор

иқтисодиётига асосланган демократик, эркин жамиятни

қуришга

қаратилган

ижтимоий

-

иқтисодий

ислоҳотлар инсонни ҳар томонлама камолотга етказишга

ҳамда

турмуш фаровонлигини таъминлашга

йўналтирилгандир. Инсонлар ва аҳоли турли

ижтимоий тоифаларининг

ҳаётини

яхшилаш, уларнинг мақсаду мaнфаатларини ва

интилишларини рўёбга чиқариш учун жамиятни

демократлаштириш ва янгилаш,

мамлакатни: модернизация ва ислоҳ этиш, унинг иқтисодий, сиёсий мустақиллигини
мустаҳкамлаш лозим бўлади. Бу борада Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил
учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақида Олий Мажлис
Мурожаатномасида ҳам “Юртимизда яшаётган ҳар қайси инсон миллати, тили ва
динидан қатъий назар эркин, тинч ва бадавлат умр кечириши, бугун ҳаётдан рози
бўлиб яшаши

-

бизнинг бош мақсадимиздир. Бу йўналишда олдимизда улкан

вазифалар турибди, дея фикр билдирган эдилар

.

Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги биринчи навбатда

ижтимоий соҳадаги

ислоҳотларимиз самараси билан чамбарчас

боғлиқ.

“Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

215

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

сиёсатини тубдан янгилаш чора

-

тадбирлари тўғрисида” ги ПФ

-5975-

сон Фармони

[1]

нинг 5 бандига кўра

,

мамлакат саноатини ривожлантиришнинг фундаментал

драйверлари ҳисобланган соҳаларда меҳнат унумдорлигини ошириш, соҳанинг
рақобатбардошлигини кучайтириш бўйича аниқ механизм ва дастакларга асосланган
ягона индустриал сиёсат ва стратегия ишлаб чиқилмаган, шунингдек, мазкур жараёнда
техник регламентларни замон талабларидан келиб чиқиб янгилаш ва самарали
фойдаланиш масалаларига етарлича эътибор қаратилмаганлиги иқтисодиётни
эркинлаштириш ва бозор механизмларини кенг жорий қилиш тамойилларига
асосланган ислоҳотларнинг янги босқичида давлатнинг иқтисодиётдаги ролини
камайтириш ва хусусий секторнинг иштирокини кенгайтириш бўйича навбатдаги
ишларнинг натижадорлигини ошириш бугунги кунда иқтисодиётни бошқаришнинг
аниқ, шаффоф ва натижага йўналтирилган механизмини ишлаб чиқишни тақозо
этмоқда. Шу билан бирга, ҳудудларда аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини
яхшилаш, хусусан камбағалликни қисқартириш вазифалари кўп жиҳатдан
иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳаларининг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда
тадбиркорликни ривожлантириш учун фундаментал шароитларни яратиб бериш
ҳисобига янги ва барқарор иш ўринларини ташкил этиш билан бевосита боғлиқдир. Бу
ўз навбатида, иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ислоҳ қилиш ва ривожланишига
алоқадор вазирлик ва идоралар фаолияти уйғунлигини таъминлашни, мавжуд муаммо
ва тўсиқларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этишга асосланган замонавий ва
инклюзив институционал тизимни жорий этишни талаб этади.

Ваҳоланки, бугунги

кунда инсон ва унинг қобилиятлари, билим, малакаси ҳар қандай жамият фаравонлиги
ва давлатнинг иқтисодий ривожланишининг асосий омилига айланган. Инсон капитали
Беккер бўйича ҳар

бир инсонда мавжуд бўлган билим, малака ва мотивациялар

заҳираси

эканлигини барча иқтисодчиларга маълумдир. У таълим, ишлаб чиқаришда

тайёргарлик,

соғлиқни сақлаш, миграция, нарх ва даромад ҳақида маълумотларни

тўплашга ҳаражатлар шаклидаги инсонга инвестициялар (узоқ

муддатли капитал

қўйилмалар) йўли билан шаклланади

1

.

Таълим ва соғлиқни сақлаш узоқ

муддат амал қиладиган факторлардан

ҳисобланиб, таълим жараёнининг маҳсули сифатида мураккаб меҳнатга қобилиятли
юқори малакали сифат жиҳатдан янги ишчи кучи юзага чиқади. Соғлиқни сақлаш эса
инсоннинг меҳнат қобилиятининг давомийлигини узайтиради. Таълим ва соғлиқни
сақлаш ишчи кучи қийматининг хақиқий ўсишини таъминласа, миграция ишчи кучи
нархининг унинг қиймати атрофида тебранишини таъминлайди.

Мана шундай инсон

омилини қўллаб қувватлайдиган вазифаларни амалга ошириш учун бир қатор Қарор
ва Фармонлар яратилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «

2017 - 2021

йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни
ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»
2020 йил 2
мартдаги ПФ

-5953-

сон

[2]

ҳамда «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий

спортни янада ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги

ПФ

-6099-

сон

[3]

Фармонлари ижросини таъминлаш, шунингдек, “Аҳолининг соғлом

турмуш тарзини қўллаб

-

қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча

чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 735

-

1

Экономика народного образования. Учебник для студентов педвузов. Под. ред. Костаняна С. Л.2

-

е издание. М., 1986.с.314


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

216

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

сон Қарори

[4]

нинг 17 бандидаги “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, давлат органлари ва
ташкилотлари раҳбарларининг аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,
уларни спорт билан шуғулланиши учун шароит яратишдаги фаолиятига рейтинг
асосида баҳо бериш; спорт иншоотлари ва ташкилотлари раҳбарларининг аҳолининг
кенг қатламини жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, зарур шароитларни яратиш,
юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш ва бошқа йўналишлардаги иш фаолияти
самарадорлигини баҳолаш тартибини тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш бўйича
аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга кўмаклашадиган аниқ дастурларни амалиётга жорий
этиш, ёшлар, аёллар ва кексаларни соғлом турмуш тарзига кенг жалб қилиш ва уларни
жисмоний фаоллигини ошириш учун қўшимча шарт

-

шароитлар яратиш мақсадли

белгиланган. Бу жараёнлар албатта соҳа мутахассислари томонидан олиб бориладиган
меҳнат фаолиятини ривожлантириш, меҳнат фаолиятида инновация ютуқларини
амалиётга жорий этиш, илмий

-

тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган

илмий

-

экспериментал

лабораториялар,

юқори

технология

марказлари

ва

технопаркларни ташкил этиш масалалари билан узвий боғлиқдир.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Мазкур муаммо доирасида масалалар кўрилар экан, Эльтон Мейо, Хоторн

экспериментининг натижаларига кўра, ишлаб чиқариш вазифаларини бажариш
жараёнида ходимлар ўртасидаги ўзаро ижтимоий муносабатлар улар учун ниҳоятда
муҳимдир.

Фаолият инсоннинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб,

унинг хулқ

-

атворини

тушунтириб бериши А.Маслоу, Э.Кат, Д.Мак Келланд, Ф.Герцбург ва бошқа бир қатор
олимлар назарияларида кўпроқ ривож топди. Фаолиятда шахс фаолиятини нафақат
алоҳида психологик жараёнлар мажмуаси, балки унинг бир бутун тизимдан иборат
бўлган ижтимоий

-

субьектив мавжудот сифатидаги ҳаракатлари билан белгилаш

Б.Г.Ананьев, К.К.Платонов, Е.В.Шорохова, В.С.Мерлин ва бошқалар асарларида
ифодаланди. Бунда ҳар бир шахсга индивидуал ва ижтимоий тараққиётга
йўналтирилган умумий харакатлар мажмуаси,

деб қаралади.

Шахс фаолиятини

шахснинг ижтимоий муҳитга ва ўзга шахсларга бўлган муносабатининг маҳсули
сифатида тадқиқ қилиш (С.Л.Рубинштейн, Л.С.Выготский, Л.И.Божович, А.В.Филипов,
А.В.Петровский) асарларида барча “ташқи” ижтимоий қўзғовчилар шахснинг “ички”
психологик имкониятларини намоён қилишга хизмат қилади деб изоҳ топди. Шахс
фаолиятига индивидуал

-

психологик ва психофизиологик хусусиятларни таркиб

топтириш ва ривожлантириш маҳсули сифатида қараш (Э.А.Голубева, В.Д.Небылицин,
Е.АКлимов, Н.С. Лейтес, Б.Р.Қодиров, В.А.Богданов, Б.М.Теплов ва бошқалар)
асарларида учрайди . Бунда, инсоннинг психологик қиёфаси ва фаоллиги нафақат
ижтимоий, балки индивидуал

-

типологик хусусиятларининг тараққий қилиши асосида

ҳам камол топиши тадқиқ қилинади. Шахс фаолиятини ижтимоий

-

психологик

йўналишларга асосланган ва эмоционал

-

мотивацион мақомга эга бўлган жараён

сифатида талқин қилиш (Г.М.Андреева, В.В.Cтолин, А.А.Бодалев, В.С.Мерлин,
Я.Н.Коломинский,

И.С.Кон,

Е.А.Ануфриев,

Л.И.Анцыферова,

В.М.Каримова,

Ғ.Б.Шоумаров, В.А.Токарева, А.А.Файзуллаев) лар томонидан эътироф этилган. Бунда,
шахс ва гуруҳий фаоллик мотивацияларининг маҳсули

-

турли ижтимоий, тарихий ва

социал

-

психологик шароитларда хулқ

-

атвор ва фаолият мотивациясининг юқори

даражада намоён бўлиши асосида тушунилади ва тадқиқ қилинади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

217

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Тадқиқот методологияси

Ўзбекистон Республикаси Президенти

ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси Қарорлари, Фармонлари, олимларнинг шахсни шакллантиришда
умуминсоний, маънавий

-

ахлоқий, касбий аҳамиятли қадриятлар

устуворлиги

ҳақидаги ғоялари

методология сифатида ўрин олди

.

Тадқиқот давомида эса мавзуга тизимли ёндашув ва таҳлил килиш усулларидан

фойдаланилди. Шунингдек

тажриба

-

синов ишлари тадқиқотдан олинган натижаларга

математик статистик ишлов беришдан ташкил топган

.

Таҳлил ва натижалар

Меҳнат ҳаётини глобаллаштириш ва интернационаллаштириш, тадбиркорлик,

меҳнат ҳаёти ва меҳнат

алоқаларининг парчаланиши янги материал ва

технологиялардан

фойдаланишдаги

саломатлик

учун

янги

хавф

-

хатар

ва

таваккалчиликлар, шунингдек, иш вақтининг янгича ташкил қилиниши, ишчи кучининг
тобора ўсиб бораётган турфалиги, кексайиб бораётган ва қисман ҳаракатлари
чекланган меҳнат манбалари ва хизмат кўрсатиш тизимларининг тузилишга оид
ислоҳотлари меҳнат

фаолиятини ижобий ва самарали олиб боришга таъсир этар экан,

бундай ижтимоий ва иқтисодий муносабатлар ходимлар руҳиятига

кучли таъсир этади

.

Натижада уларда ўз тақдири, жамоаси ва оиласи учун зарур бўлган ақлий, ҳиссий ва
эркига оид хатти

-

ҳаракатлар танлаш масъулияти

ошиб бориш каби янги муаммолар

кўндаланг бўлиб қолмоқда

.

Бу борада корхона ходимининг ижтимоий, руҳий

саломатлиги аҳамиятли бўлиб, унга эътиборни кучайтириш билан давлатнинг
ижтимоий иқтисодий жараёнларига

ижобий таъсир этиш мумкин. Мисол учун,

жаҳонда COVID

-

19 коронавирус пандемиясининг юзага келиши дунё мамлакатлари

қатори Ўзбекистонда ҳам аҳолининг соғлиғи, жисмонан саломатлиги, соғлом ҳаёт
кечириш даражаси заиф эканлигини кўрсатди.

Коронавирус пандемияси дунёда

миллионлаб одамларнинг ишсиз қолишига сабабчи бўлди. Халқаро меҳнат

ташкилоти

маълумотларига кўра, иш

соатларининг қисқариши оқибатида

жаҳоннинг турли

мамлакатларида норасмий иқтисодда фаолият юритадиган 1,6 млрд ишчи

даромадсиз

қолиш хавф остида қолган.

Коронавирус оқибатида АҚШда ишсизлар сони

40 млн

кишига

яқинлашиб қолди, ишсизлик бўйича ариза топширганлар сони 39 млн дан

ортган. Бу кўрсаткичлар «Буюк тушкунлик» даврига қараганда анча юқори. Мамлакат
аҳолисини қўллаб

-

қувватлаш мақсадида паст ва ўрта даромадга эга фуқаролар бир

маротабалик тўлов тарзида 1200 доллардан

олишди. Шунингдек, ҳар бир ёш

бола учун

(17 ёшдан кичик бўлган) қўшимча 500 доллар берилди.

Хитой ҳукумати эса апрель ойида ишсизлик

6 фоизга

тенг бўлганини эълон

қилган эди.

Economist Intelligence Unit

ва

Societe Generale

мутахассислари ушбу

кўрсаткич

10 фоизга

яқин эканлигини тахмин қилишмоқда.

Bloomberg

маълумотларига

кўра, Хитойдаги брокерлик компанияси таҳлилчилари томонидан 24 апрелда эълон
қилинган ҳисоботда

мамлакатдаги ишсизлик 20 фоиз

атрофида экани, 70 млн киши

ишини йўқотгани айтилган.

Апрель ойида Россия Федерациясида

800 мингдан ортиқ

киши ишсиз бўлиб

қолган, умумий ишсизлар сони 4,3 млн кишига етган. Меҳнат вазирлиги таҳлилларига
кўра, пандемия тугашига қадар мамлакатдаги ишсизлар сони

6 млн кишига

етиши

мумкин. Оқибатда, апрель ойида Аҳоли бандлиги хизматида расман ишсиз сифатида
рўйхатдан ўтганлар сони

1,3 млн кишига

етган. Март ойига нисбатан бу кўрсаткич 80


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

218

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

фоизга ошган, яъни 727 минг киши рўйхатдан ўтган. 1,1 млн нафар киши нафақа олган.
Мамлакат меҳнат вазирлиги таҳлилларига кўра, расман рўйхатдан ўтган ишсизлар
сони 2,5 млн кишига етиши мумкин.

Ўзбекистонда эса 2020 йилнинг биринчи чорагида ишсизлик даражаси

9,4

фоизни

ташкил қилди.

Ҳисоботга

кўра, 2020 йилнинг январь

-

март ойларида энг юқори

ишсизлик даражаси 9,8 фоиз билан Самарқанд ва

Сурхондарё вилоятларида, 9,7 фоиз

билан Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва

Фарғона вилоятларида қайд этилган. Ишсизлик

бўйича энг паст кўрсаткич эса Тошкент шаҳрида (7,8 фоиз) аниқланган. Маълумот учун,
Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 2019 йилнинг I

чорагида ҳам 9,4 фоизни

ташкил

этган эди

.

Мазкур ҳолатдан хавф

-

хатарсиз чиқишда мамлакатда аҳолини қўллаб

-

қувватлаш учун турли хил чоралар эълон қилинди. Ўзини ўзи банд қилган 60 дан зиёд
касб эгалари даромад солиғидан

озод қилинди. Карантин даврида 120 мингдан зиёд

кам таъминланган оилаларга нафақалар тайинланди, уларнинг сони ҳозирда 600 минг
кишини

ташкил этмоқда

.

Тўғри бу жараёнлар юзага келишида вирус сабабчи бўлса

-

да

аммо ундан чиқиб кетиш йўлида ишчи ходимнинг жамиятга нисбатан ижтимоий
психологик мослашувчанлиги, ёндашувчанлиги ҳамда саломатлиги аҳамиятли роль

ўйнайди.

Сабаби, инсон саломатлиги бу

-

энг аввало, унинг руҳий ва физиологик

сифатларини ривожлантириш, умрнинг максимал давомийлигида мақбул даражадаги
ишчанлик қобилияти, мослашувчанлиги ва ижтимоий фаоллигини сақлаб қолишдан
иборатдир. Кўпгина олимларнинг фикрича, инсон организмининг функционал
имкониятлари ва унинг ташқи муҳитдан бўладиган нохуш омилларга барқарорлиги
бутун умри давомида ўзгариб туради, негаки, саломатликни сақлаш, жўшқин жараён
бўлиб, у ёш, жинс, касбий фаолият, яшаш муҳитига боғлиқ ҳолда яхшиланиб
(саломатлик бўшашиб ёки мустаҳкамлашиб) боради. Зеро

саломатлик

-

инсон

организмининг биологик, руҳий, жисмоний ҳолатлари ва меҳнат фаолиятининг
мувозанатлашган бирлигидир. Унинг меҳнат унумдорлиги, мамлакатнинг иқтисодий
қудратини, халқ фаровонлигини ривожлантиришнинг зарур шарти

ҳисобланади

.

Ходимнинг

ҳар

қандай шароитда ҳам ижтимоий психологик соғлом бўлиши учун

унинг ўз руҳиятини асрашда

амалга оширадиган ишлар мавжуд бўлиб, шахсдан

маълум маънода психологик саводхон бўлиш талаб этилади. Жаҳон миқёсидаги
ижтимоий ҳодисалар

-

пандемия даврида ҳар бир ходим меҳнат фаолиятида стресс ва

фрустрация каби салбий психологик ҳолатларга дуч келиши табиий ҳолат

бўлиб,

аксарият кишилар

бундай ҳолатлардан чиқиб кета олиш юзасидан психологик билим,

кўникма ва малакаларга эга бўлмаганлиги туфайли ўз руҳиятини салбий таъсирлардан
асрай олмайди. Натижада психофизиологик бузилишлар, ижтимоий ривожланишлар
ва иқтисодий инқирозлар юзага кела бошлайди. Мазкур ҳолатларда инсоннинг

психологик билимларга эга бўлиши ечим йўлини топишда кўмаклашади. Айнан
шундай кўникма ва малакалар таркибига кишининг ижобий мотивацияси, оптимистик
кайфияти ёки оптимистик характер хислатларига эга бўлиши, ҳеч бўлмаганда шу каби
кўникмаларни ўзида шакллантириши лозим.

Хориж ва рус олимлари томонидан

шахснинг ҳаёт фаолияти билан боғлиқ бўлган стресс ҳолатларини ўрганиш юзасидан
олиб борилган тадқиқот ишларининг баъзиларида стресс ва ундан чиқиб кета олиш
жараёнида шахсдаги оптимизм

-

пессимизм каби психологик ҳолатларнинг таъсири

ўрганилган. Шахснинг стрессоген вазиятларга муносабатини асослашда унинг шахсий


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

219

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

сифатлари доирасига кирувчи оптимизм ва пессимизм хусусиятлари ҳам ўз таъсирини
ўтказади ва бу меҳнат фаолияти сифатига таъсир кўрсатади.

Хусусан, М.Э.Селигман,

Ф.Е.Василюк, Ю.М.Забродин, М.С.Замишляева каби тадқиқотчилар томонидан маълум
бир фаолият жараёнида кутилмаган вазиятларга нисбатан шахснинг психофизиологик
фаоллиги ва психик зўриқишининг барқарорлик даражаси махсус ўрганиб чиқилган.
Ўтказилган тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, фавқулодда вазиятларнинг шахс
томонидан қандай идрок этилиши, уларнинг салбий (зарарли, хавфли) ёки одатий ҳол
сифатида баҳоланиши индивиднинг ўзига хос сифат ва хусусиятлари билан асосланади
ва бу бевосита унинг индивидуал

-

психологик жавобини таъминлайди

2.

М.Э.Селигман

томонидан ўтказилган тадқиқот

3

натижаларига кўра, стрессга нисбатан муносабат

билдиришнинг ўзига хослиги шундаки, бунда фақат ташқи таъсирнинг характери
муҳим роль ўйнабгина қолмасдан, балки субъектнинг психологик хусусиятлари ҳам
катта аҳамиятга эгадир. Шу сабабли бир хил стрессорга нисбатан индивидларнинг
муносабати ва жавоб реакцияси ҳам турлича бўлади. Шу фикрга таянган ҳолда давлат
ташкилоти ходимлари ўртасида сентябр

ва октябр ойларида тадқиқот ишлари олиб

борилди. А.О. Прохоровнинг

4

стресс ҳолатини диагностикасига қаратилган методика

ёрдамида эркак респондентларнинг 53% ҳамда аёл респондентларнинг 52% пандемия
шароитида

ўз

эмоциялари

ва

хатти

-

ҳаракатларини

бошқарганликларини

билдирдилар.

Бунда уларнинг иродавий куч ғайратлари, ҳаётга интилувчанликлари,

позитив фикрлаши, ўз

-

ўзига ишонч, касбий маъсулият, оила олдидаги маъсуллик

ҳамда мотивация омиллар сифатида ифодаланишини айтиб ўтишди. Ўз

-

ўзини назорат

қилиш ва ўз

-

ўзи билан мулоқот мазкур омиллар таъсирини кучайтирганлигини

респондентлар қайд этишди.

Хулқ

-

атворнинг бошқарилиш

даражаси

Респондентлар

(n=85)

Эркаклар

(n=49)

Аёллар

(n=36)

фоиз

миқдор

фоиз

миқдор

Стресс

ҳолатларида

юқори

даражадаги бошқарилиш

53%

26

52%

19

Стресс ҳолатларида меъёрий

даражадаги бошқарилиш

30%

15

36%

13

Стресс ҳолатларида кучсиз

даражадаги бошқарилиш

16%

8

16%

6

Юқорида санаб ўтилган барча сифатлар ходимнинг оптимистик ҳаракатларни

белгилайди. Демак, шахснинг стрессоген вазиятларга муносабатини асослашда унинг
шахсий сифатлари доирасига кирувчи оптимизм ва пессимизм хусусиятлари ҳам ўз
таъсирини ўтказади.

Корхона ходимининг фаолиятида оптимизм

ва пессимизим хусусиятлари

қандай ифодаланади?

Оптимизм инсоннинг ўз куч ва имкониятлари, эришадиган муваффақиятларига

бўлган ишончи, ҳаётдан ва атрофидаги одамлардан ижобий муносабатларни кутиши
билан боғлиқ

ҳолат сифатида тушунилади. Корхонада иш олиб бораётган “оптимист”

2

Бодров В.А. Информационный стресс.

-

М.: Изд

-

во «Институт психологии РАН», 1997.

-

С. 59.

3

Селигман

М. Как научиться оптимизму.

-

М.: «Вече», 1997.

-

С. 163.

4

Практикум по психологии состояний / Под ред. А.О.Прохорова. —

СПб.: Речь, 2004. –

480 с.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

220

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ларнинг аксарияти, одатда экстроверт бўлиб, ходимлар билан ўзаро мулоқот
жараёнида самимий ва очиқ муносабатга киришадилар. Улар маълум бир иш
бошлашдан

олдин

албатта

унинг

муваффақиятига

ишонадилар.

Ҳатто

муваффақиятсизликка учраганларида ҳам ҳеч қачон ўз йўли ёки бошлаган ишидан
тўхтаб қолмайдилар, аксинча фақат олдинга интиладилар.

Уларга қарама

-

қарши тоифали кишилар бўлган пессимистлар эса нафақат ўз куч

ва имкониятлари, шу билан бирга атрофдагиларнинг уларга яхшилик исташи,
хайриҳохлигига ҳам шубҳа билан қарайдилар. Бундай тоифадаги кишилар ишда
маълум бир ишни бошлашдан олдин ўз хаёлларида бу ишнинг муваффақиятсизлик
билан тугашини кутишга мойил бўладилар. Шахслараро муносабатларда ҳам

кенгроқ

доирадаги муносабатлардан ўзини олиб қочишга интилиш, ўз ички дунёсига
кўмилганлик (интровертлик) ҳолатлари кўпроқ

кузатилади.

М.С.Замишляева

[5]

томонидан ўтказилган тадқиқотлардан олинган натижалар

асосида оптимистларнинг кундалик хаётда фаол эканлиги таъкидланган бўлиб

,

фаоллик тушунчаси деганда серҳаракатлилик, қувноқлик, хушчақчақлик, бепарволик,
хотиржамлик ва таваккал қилишга мойиллик каби ижобий сифатлар тушунилади

.

Аксинча, пессимистларнинг кундалик ҳаётда пассив эканликлари кузатилган ва
пассивлик тушунчаси хавотирланиш ҳамда ҳадиксирашнинг кучлилиги, муаммоли
вазиятларда ўзига ишончнинг ўта пасайиб кетиши ёки муаммонинг ечими учун
нимадир қилишни истамаслик кабилар билан ифодаланади.

Тадқиқот натижасига кўра эътироф этиш мумкинки,

корхонада

иш олиб

борадиган барча ходимларни ишга нисбатан пессимистик хусусиятлар билан эмас,
балки оптимистик руҳда иш олиб боришга ундайдиган

мотивацияларни

шакллантириш, мутахассислар томонидан фикр ва ғояларни сингдириш мақсадли
ҳисобланади. Бу борада

доктор Эмиль Куэнинг онг ости жабҳаси билан

боғлиқ

фикрларини келтириш ўринли

.

Эмиль Куэ

француз психологи ва фармацевт, инсон

руҳи ва танасининг имкониятларини яхши билган ҳолда, ўзининг шифо тизимини
яратган. У оддий ҳақиқатга яқин.

Унинг фикрига кўра

,

инсоннинг онг ости

ҳайратланарли нарсадир. У ҳар доим барча истакларни тўлиқ бажаради. Aммо муаммо
шундаки, кўпчилик онг ости таъсирини билмайди. Инсонлар фикрларини кўпинча
ижобий нарсага эмас, балки салбий томонга кўпроқ эътибор қаратади, шу сабабли
умуман истамаган нарсага эришади

.

Масалан, совуқдан қўрқиб, соғлигига

эмас,

касалликка эътиборни қаратишни бошлайди: доимо қандай қилиб касал бўлмаслик
ҳақида ўйлайди, ўз хаёлларига кўмилади

,

касаллик “ҳужум қилаётганини ҳис этади”

,

шамоллашдан сақланиш учун турли дориларни истеъмол қилишни

бошлайди

.

Худди

шу пайт онг –

барча эътиборни касалликка, фикрлар ва кучли ҳис

-

туйғулар туғёнига

йўналтиради. Бунда онг сифат даражасидан фарқли равишда онг ости босқичидаги

физиологик эҳтиёжлар

қуршовида қолади

ва нимани ўйлаган бўлса шуни тақдим

этади, яъни

оддий совуққа жуда кўп эътибор берилганидан охир оқибат касал бўлади.

Доктор Куэ худди шу ўринда асосий иборалар билан бир қаторда, одамларга кўпинча
«Мен соғ

-

саломатман», «Менда мустаҳкам соғлиқ бор ва иммунитетим яхши», «Мен

куч ва соғликка тўламан» каби сўзларни айтишни тавсия қилган

.

Айнан шундай онг ости

жараёни

ҳамма жабҳада ишлайди, хоҳ саломатлигимизда бўлсин ёки ҳаётимиздаги

воқеаларда. Шунинг учун одамларга китобларда ва ўз

-

ўзини ривожлантириш бўйича

тренингларда хоҳламаган нарсаларга эмас, балки ўзлари хоҳлаган нарсаларга эътибор
қаратиш ўргатилади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

221

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Хулоса ва таклифлар

Демак, ходимларнинг иш фаолиятини, ижтимоий

-

психологик саломатлигини

пандемия каби фавқулотдаги вазиятларда меҳнат хуқуқлари асосида ҳимоя қилиш
учун қуйидагиларга эътибор қаратиш муҳим:

1.

Бугунги кундa инcoн кaпитaли жaмиятнинг acocий қaдpияти вa иктисодий

муҳим oмили

эканлигини унутмаслик.

2.

Ташкилот миқёсида малакали психолог билан ҳамкорликда фавқулотдаги

вазиятларда ходимларнинг хавотирланиш ҳиссини йўқотишга ва мотивацион,
руҳлантирувчи, ўз

-

ўзига бўлган ишончни оширишга қаратилган семинар

-

тренингларни

доимий амалга ошириш.

3.

Ташкилот доирасида соҳа мутахассислар томонидан 5 дақиқадан иборат

психофизиологик жараёнларни жадаллаштиришга қаратилган оммавий бадантарбия
машғулотларини

ўтказиш.

4.

Ҳар қандай ташкилот ёки корхонада фавқулотдаги вазиятлар учун стресс

ҳолатларини олдини олишга йўналтирилган махсус хоналарни ташкил қилиш.

5.

Корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган

раҳбар ва ходимларнинг

руҳий соғломликка таъсир кўрсатувчи антропометрик, саломатликни мустаҳкамлаш
кўрсаткичлари рейтинги натижаларини ёритиб бориш мақсадга мувофиқ

.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20

20

йил

26

мартдаги

“Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат
сиёсатини тубдан янгилаш чора

-

тадбирлари тўғрисида” ги ПФ

-5975-

сон Фармони

.

https://lex.uz/

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “

2017 - 2021

йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни
ривожлантириш йили»да амалга оширишга

ПФ

-5953-

сон Фармони

. https://lex.uz//

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг

татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги

2020 йил 30 октябрдаги пф

-6099-

сон

Фармони

. https://lex.uz//

4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолининг соғлом

турмуш тарзини қўллаб

-

қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча

чора

-

тадбирлар тўғрисида”

2

020 йил 19 ноябрдаги 735

-

сон

Қарори

. https://lex.uz//

5.

Замышляева М.С. Оптимизм и пессимизм в совладающем поведении в

юношеском возрасте.

-

М.: Ин

-

т психологии РАН, 2006.

-

С. 105

6.

Практикум по психологии состояний / Под ред. А.О.Прохорова. —

СПб.: Речь,

2004.

480 с.

7.

Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси. –

Т.: “Ўқитувчи”, 2001.

8.

В.Каримова. Ижтимоий психология ва ижтимоий амалиёт. –

Т.: Университет,

2000. -

19б.

9.

Носирхўжаев С. ва бошқалар. Социология асослари. Маърузалар матни. –Т.:

2000.

10.

Бодров В.А. Информационный

стресс.

-

М.: Изд

-

во «Институт психологии

РАН», 1997.

-

С. 59.

11.

Селигман М. Как научиться оптимизму.

-

М.: «Вече», 1997.

-

С. 163.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги "Ицтисодиётни ривожлантириш ва камбагалликни цискартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тугрисида" ги ПФ-5975-сон Фармони. https://lex.uz/

Узбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги "2017 - 2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рак,амли ик,тисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга ПФ-5953-сон Фармони. https://lex.uz//

Узбекистон Республикаси Президентининг "Соглом турмуш тарзини кенг татбик, этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида"ги 2020 йил 30 октябрдаги пф-6099-сон Фармони. https://lex.uz//

Узбекистон Республикаси Вазирлар Мах,камасининг "А^олининг соглом турмуш тарзини цуллаб-цувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга дойр цушимча чора-тадбирлар тугрисида" 2020 йил 19 ноябрдаги 735-сон К,арори. https://lex.uz//

Замышляева М.С. Оптимизм и пессимизм в совладающем поведении в юношеском возрасте. - М.: Ин-т психологии РАН, 2006. -С. 105

Практикум по психологии состояний / Под ред. А.О.Прохорова. — СПб.: Речь, 2004. - 480 с.

Мех,нат ик,тисодиёти ва социологияси. -Т.: "Ук.итувчи", 2001.

В.Каримова. Ижтимоий психология ва ижтимоий амалиёт. -Т.: Университет, 2000. -196.

Носирхужаев С. ва бошцалар. Социология асослари. Маърузалар матни. -Т.: 2000.

Бодров В.А. Информационный стресс.- М.: Изд-во «Институт психологии РАН», 1997.-С. 59.

Селигман М. Как научиться оптимизму. - М.: «Вече», 1997. -С. 163.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов