Проблемы занятости в Самаркандской области: анализ и результат

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
80-91
4
1
Поделиться
Элмонов, Б. (2021). Проблемы занятости в Самаркандской области: анализ и результат. Экономика и инновационные технологии, (4), 80–91. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11927
Бекмурод Элмонов, Национальный университет Узбекистана

Преподаватель кафедры Региональная экономика и менеджмен

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье определены приоритетные направления развития Самаркандской области, освещены вопросы подготовки кадров и кластерных центров, организации кластеров квалифицированных рабочих как механизма эффективного трудоустройства.Проанализирована экономика Самаркандской области, дана оценка
потенциалу районов и городов области, внесены предложения по направлениям конкурентных преимуществ, точкам роста, эффективнымраспределением трудовых
ресурсов.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

67

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА БАНДЛИК МАСАЛАЛАРИ:

ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖА

Элмонов Бекмурод Эрмат ўғли

ЎзМУ “Минтақавий иқтисодиёт ва менежмент” кафедраси ўқитувчиси

E-mail:

eebekmurodbek@gmail.com

Аннотация

.

Мақолада Самарқанд вилоятини

ривожлантиришнинг

устувор

йўналишларини аниқланган, самарали бандликни таъминлаш

механизми сифатида

малакали ишчиларни тайёрлаш тренинг ва клaстер марказлари, кластерларни ташкил
этиш масалалари ёритилган. Самарқанд вилояти иқтисодиёти комплекс таҳлил
қилинган, вилоятнинг туманлар ва шаҳарлар салоҳияти баҳоланган, иқтисодиётнинг
рақобат устунликлари, ўсиш нуқталари, меҳнат ресурсларини самарали тақсимлаш
йўналишлари бўйича таклифлар берилган

.

Калит сўзлари:

рақобат устунликлари, ўсиш нуқталари, меҳнат ресурслари,

самарали бандлик, самарали бандлик дефекти

.

Аннотация

.

В статье определены приоритетные направления развития

Самаркандской области, освещены вопросы подготовки кадров и кластерных центров,
организации кластеров квалифицированных рабочих как механизма эффективного
трудоустройства.Проанализирована экономика Самаркандской области, дана оценка
потенциалу районов и городов области, внесены предложения по направлениям
конкурентных преимуществ, точкам роста, эффективнымраспределением трудовых
ресурсов

.

Ключевые слова:

конкурентные преимущества, точки роста, трудовые ресурсы,

эффективная занятость, дефект

эффективной занятости.

Abstract.

The article defines the priority directions of development of the Samarkand

region, highlights the issues of personnel training and cluster centers, the organization of clusters
of skilled workers as a mechanism for effective employment. The economy of the Samarkand
region is analyzed, the potential of the districts and cities of the region is assessed, proposals are
made on areas of competitive advantages, points of growth, and effective distribution of labor
resources.

Keywords:

competitive advantages, points of growth, labor resources, effective

employment, effective employment defect.

Кириш

Ўзбекистон Республикаси маъмурий

-

ҳудудий тузилмасини ташкил этувчи

Самарқанд вилояти Ўзбекистон иқтисодий салоҳиятини шакллантиришда ўзига хос
ўринни эгаллайди. Самарқанд вилояти Ўзбекистоннинг марказий қисмида, Зарафшон
дарёсининг ўрта оқими ҳавзасида жойлашган бўлиб у 1938 йил 15 январда ташкил
топган. Ҳудуд Ўзбекистоннинг бошқа ҳудуд ва минтақаларга яқин жойлашганлиги
унинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш йўналишига ўз таъсирини кўрсатади.

Самарқанд вилоятидаги бандлик масалаларини таҳлил

этиш ва ҳудуд

иқтисодий ва демографик салоҳиятини мунтазам ўрганиб бориш бозор иқтисодиёти
шароитида янги иш ўринларини яратиш, самарали бандликни таьминлаш ва
стратегик йўналишларини белгилаш имконини беради.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

68

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Иш жойларини шаҳарлар ва қишлоқларда мутаносиб ҳолда яратилиши

ихтисослашувни ва иш жойида меҳнат унумдорлигини тезлаштиради. Аҳолининг
самарали бандлиги, айниқса ёшлар ва аёлларнинг самарали меҳнатда бандлиги
аҳоли даромадлари, турмуш даражаси, ҳудудий экспорт ҳажмига ижобий таьсир
кўрсатади. Ҳудудларнинг

ушбу ижобий натижалари

мамлакатда самарали ва муносиб

меҳнатда бандлигини оширади, барқарор инклузив иқтисодий ўсишни таъминлайди.

Тадқиқот мақсади

Самарқанд вилояти мисолида ҳудудни ўрта ва узоқ

муддатли

истиқболда

ривожлантириш

йўналишларини

аниқлаш,

меҳнат

ресурсларининг самарали бандлигини таҳлил этган ҳолда вилоятда кластер

,

марказлар

ташкил этиш бўйича услубий, илмий ва амалий таклифларни ишлаб

чиқаришдан иборат

.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Вилоят ва ҳудудлар меҳнат бозорига кутиладиган демографик босим, янги иш

ўринларига бўладиган талаб ҳамда меҳнат ресурслари шаклланиши ва
тақсимланиши, хорижий ишчилар ва меҳнат мигрантларининг таъсири бўйича турли
назарий қарашлар мавжуд. Жумладан, А.Э.Котляр

[6]

меҳнат ресурсларини

бирор

-

бир

ҳудуднинг меҳнатга лаёқатли, халқ хўжалиги тармоқларида банд бўлган ва банд
бўлмаган аҳолиси таркиби бўйича таҳлил этган.

П.П.Литвяковнинг илмий қарашига кўра,

меҳнат ресурсларини

белгиланган

ҳудуд, масалан, қишлоқ, туман, шаҳар, вилоят, ўлка, республика билан боғлиқ ҳолда
тадқиқ этган.

[7]

Шу билан бирга А.А.Қаюмовнинг «меҳнат ресурслари социал

-

географик

категория»

[8], [9]

деган фикрига асосан ҳудудларда меҳнат ресурсларининг

шаклланиши

ва бандлиги социал

-

географик, экологик ва

демографик категория

ҳисобланади.

З.А. Толаметованинг фикрига кўра аҳоли ва меҳнат ресурсларининг муҳим

сифат жиҳатларини, жамиятнинг ижтимоий ривожланиш даражасини кўрсатадиган,
уларнинг таълим ва касбий малака даражаси ифодалайди. Ишчи кучининг

ҳудудий ва

касбий ҳаракатчанлиги ишсизликни олдини олган ҳолда, оқилона бандлигини
таъминлайди.

[5], [16]

Dr Beth Cook, М. Porterларнинг таъкидлашича, саноат кластерлари ҳудудий

рақобатбардошлик, самарадорлик ва инновацияларнинг динамик жараёни асосида
иқтисодий ва бандлик даражасининг ўсишини ҳаракатлантирувчи кучидир.

[10]

Бизнинг

фикримизча,

инсон

капитали

сифати

ҳудудларда

меҳнат

ресурсларининг самарали бандлигини таъминловчи ва демография, жамият,
иқтисодиёт, экологиянинг ўзаро оптимал диффузиясини ҳосил қилувчи ноиқтисодий
омилдир.

Ҳудуднинг

ижтимоий

-

иқтисодий ривожланганлик кўрсаткичларидан бири

-

шаклланган меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, туман ва шаҳарлар

орасида меҳнат ресурсларининг бир қатор кўрсаткичлар бўйича эгаллаган ўрни,
самарали

бандлик

дефектини

таҳлил

этилиши

уни

истиқболда

янада

ривожлантиришда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Тадқиқот методологияси

Мақола cамарали ҳудудий бандликни оширишнинг устувор йўналишлари ва

уни амалга ошириш механизмини ишлаб чиқишда тизимли ва стратегик таҳлил,
Самарқанд вилоятида яратилган янги иш ўринларининг ишлаб чиқариш омиллари
бўйича тақсимланишини

илмий абстракция, рақобатбардошликни аниқлашда

индукция ва дедукция, Самарқанд вилоятининг Ўзбекистон Республикаси ижтимоий

-


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

69

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

иқтисодий ривожланишидаги ўрнини иқтисодий

-

статистик умумлаштириш ва

таққослаш,

иқтисодий

ўсиш нуқталарини аниқлашда амалий

-

кузатиш таҳлили,

эксперт баҳолаш усулларидан фойдаланилди.Ҳудудларнинг ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланиш даражасини баҳолаш икки босқичда амалга

оширилди

[1].

Таҳлил ва натижалар

Самарали иш билан бандлик уй хўжалиги аьзоларининг истеьмоли

камбағаллик чизиғидан юқорида жойлашганда ва ишчи ҳаётдан мамнунлиги
таъминланганда юзага келади.

Ижтимоий ривожланишни таҳлил қилишда аҳоли

турмуш даражасини ифодаловчи муҳим кўрсаткичлардан бири бўлган аҳолининг
реал умумий даромадларини таҳлил қилдик

(1-

расм)

.

















1-

расм. Пандемиянинг ҳудуд ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишига таьсирини

баҳолаш

Манба. Фойдаланилган манбалар асосида муаллиф томонидан тузилди

Камбағал ишчи ёки самарали иш билан бандлар тоифасига киритиш

қуйидагиларга боғлиқ:

Меҳнатидан келадиган нақд ва натура кўринишидаги даромади;

Уй хўжалиги аьзоларининг ўзаро боғлиқлиги;

Меҳнатда банд бўлган бир уй хўжалигига тегишли бошқа ишчиларнинг

даромади;

Меҳнатга тегишли бўлмаган даромадлар, яьни давлат ва хусусий

трансфертлар миқдорига.

Пандемия ҳудудлар иқтисодий ўсишига таъсиридан ташқари, ижтимоий

ривожланишига, шу жумладан аҳоли турмуш даражасига ҳам ўзининг сезиларли
таъсирини ўтказди. Самарали бандлик дефектини ошириб юборди

.

Иқтисодий ўсиш

(камайиш)

ЯҲМнинг ўсиш суръати

Аҳоли жон бошига

ЯҲМнинг ўсиш суръати

Саноат ишлаб чиқариш;

Қишлоқ

хўжалик маҳсулотларини

ишлаб чиқариш;

Асосий капиталга киритилган
инвестициялар;

Қурилиш

ишлари;

Чакана савдо айланмаси;

Хизмат кўрсатиш;

Экспорт ва б.

Аҳоли турмуш

даражаси

Ўртача умумий

даромадалрнинг реал ўсиш

суръати

Аҳоли жон бошига ўртача

умумий даромадалрнинг

реал ўсиш суръати

Истеьмол ҳажми

камбағаллик чизиғидан

пастда жойлашган ишчилар

сонининг ўзгариши

Ишсизлик кўрсаткичининг ҳолати;

Бандлик даражасининг ҳолати;

Иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат
таьтили олувчилар сони;

Давлат бюджети харажатларини
мақбуллаштириш йўналишидаги
ишлар;

Ҳомийлик

ва бошқа манбалар

ҳисобидан аҳолини молиявий қуллаб

-

қувватлаш;

Бир марталик кўрсатилаётган
молиявий ёрдам;

Ташқи миграция кўрсаткичлари
ҳолати;

Карантин чекловлари даражаси ва б.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

70

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Аҳолининг реал умумий даромадлари республика бўйича 2020 йилнинг 1

-

ярим йилида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,5 фоизни ташкил этди. Аҳоли
жон бошига ҳисоблаганда эса 99,6 фоизни ташкил этиб, 04 фоизга камайган.

[11]

Ҳудудларнинг

ижтимоий ривожланишига пандемиянинг таъсири нисбатан

ўртача бўлган ҳудудлардан бири Самарқанд вилояти ҳисобланиб, 2020 йилнинг 1

-

ярим йилида аҳоли реал умумий даромадларининг ўсиш сурьати 103,7 фоизни
ташкил этди. 2019 йилга нисбатан унинг ўсиш суръатини 14,5 фоизга
секинлаштирган

[13].

Ҳудудни

ривожлантиришнинг

устувор

йўналишларини

аниқлаш, унда меҳнат ресрурсларини мутаносиб тақсимлаш ва уни амалга ошириш
механизмининг амал қилиши натижавий самара беради (2

-

расм).























2-

расм. Самарали ҳудудий бандликни оширишнинг устувор йўналишларини

аниқлаш ва уни амалга ошириш механизми

Манба. Ўрганилган манбалар асосида муаллиф томонидан тузилди.

Барқарор ривожланиш ва самарали бандликнинг устувор йўналишларининг

белгиланиши ҳудуднинг ички имконияти ва салоҳиятини баҳолаш, рейтинг баҳолаш
тизимидан фойдаланиш секторларнинг меҳнат сиғими, кучли, кучсиз томонлари,
имконият ва ташқи хатарларини таққослаш имкониятини юзага келтиради.

Миллий иқтисодиёт тараққий топиши ва мамлакат аҳолиси фаровонлигини

таъминлашнинг энг бирламчи омили мамлакат ҳудудларининг ижтимоий

-

иқтисодий

Эгилувчан меҳнат

бозорлари ва юқор

малакали ишчиларни

тайёрлаш тренинг

марказларни жорий этиш

Босқичма

-

босқич сунъий

интеллектни ишлаб

чиқаришга жорий этиш

Экспортга тайёрлаш

зоналарини ташкил этиш ва

ташқи савдони кенгайтириш

Самарали ҳудудий бандликни оширишнинг устувор йўналишлари ва уни амалга ошириш механизми

Самарали бандлик дефектини

аниқлаш

Устувор йўналишларини

белгилаш

Устувор йўналишларни

амалга ошириш

Иқтисодиёт соҳалари

бўйича камбағал ишчилар

сонини аниқлаш

Ишсиз камбағал бўлмаган

меҳнат ресурсларини

аниқлаш

Ишсиз камбағал меҳнат

ресурсларини аниқлаш

“Темир дафтар”га

кирадиган уй

хўжаликларини аниқлаш

Соф миграция оқимининг
нолли вазияти ва доимий
пул ўтказмалари даврини

аниқлаш

Ҳудуд

иқтисодиётини комплекс

ривожлантириш

Туман ва шаҳарларни

ихтисослаштириш

Туман ва шаҳарлар иқтисодий

салоҳиятини комплекс баҳолаш

Ҳудуд

иқтисодиёт рақобат

устунлигини аниқлаш

Ҳудуд

иқтисодий ўсиш

нуқталарини аниқлаш

Кл

a

стер мaркaзи

ва

кастерларни жорий этиш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

71

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

салоҳияти ва ундан самарали фойдаланиш билан бевосита боғлиқдир. Ҳудудларда
самарали бандликни таьминлаш барқарор ривожланиш кўрсаткичларига эришиш
миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва унинг рақобатбардошлигини таъминлаш
имкониятни беради.

“2020

-

2022 йилларда Самарқандвилоятининг Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш

чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарориқабул

қилинди

[3].

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудда рақобатбардош саноат

маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, замонавий сервис хизматлари
кўрсатиш, ҳудуддаги мавжуд табиий, ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларидан тўлиқ

ва самарали фойдаланиш асосида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрини
ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш, муҳандислик

-

коммуникация инфратузилмаси,

ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш
орқали шаҳар аҳолисига қулай шарт

-

шароитлар яратиш ҳамда камбағалликни

қисқартириш масалалари қуйилган

[3].

Бугунги кунда

,

комплекс ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш дастурининг

мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбалари, саноат, хизмат кўрсатиш ва
қишлоқ

хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг

манзилли рўйхати, йўл

-

коммуникация тизими ва ижтимоий соҳани яхшилаш чора

-

тадбирлари, ишсизларни касб

-

ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлаш, ишсиз

фуқароларнинг бандлигини таъминлаш параметрлари, камбағалликни қисқартириш
юзасидан амалга ошириладиган чора

-

тадбирлари белгиланган.

1-

жадвал

2020-

2022 йилларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича чора

-

тадбирлар

дастурини молиялаштириш манбалари

[3]

Т

Тадбирлар номи

Лойиҳа

сони

Лойиҳаларнинг

жамига

нисбатан
улуши, %

Ўзлаштириладиган

маблағлар

(млн сўм)

Ўзлаштир

-

н

маб. жамига

нисбатан
улуши, %

Жами

204

100,0

1 103 591

100,0

I.

Инвестиция лойиҳалари

117

57,4

819 599

74,3

1.

Саноат соҳаси

58

49,6

488 184

59,6

2.

Хизмат қўрсатиш соҳаси

30

25,6

214 061

26,1

3.

Қишлоқ

хўжалиги соҳаси

29

24,8

117 354

14,3

II.

Муҳандислик

-

коммуникация

тармоқларини
ривожлантириш

56

27,5

156 047

14,1

III.

Ижтимоий соҳа объектларини
қуриш, таъмирлаш ва
жиҳозлаш

31

15,2

125 048

11,3

IV.

Тумандаги кам таъминланган
оилаларнинг ишсиз
аъзоларини бандлигини
таъминлаш

-

-

2 897

0,3


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

72

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2020-

2022 йилларга мулжалланган дастур доирасида лойиҳалар асосан

инвестицион лойиҳалар ҳисобланиб умумий лойиҳаларнинг 57,4 фоизини,
ўзлаштириладиган умумий маблағларнинг 74,3 фоизини қамраб олади ва унда саноат
соҳаси49,6 фоиз, хизмат кўрсатиш соҳаси25.6

фоиз, қишлоқ хўжалиги соҳаси24,8 фоиз

хиссасига тўғри келади.

Лойиҳаларнинг молиялаштириш манбалари бўйича ўз маблағлари

-

51,1 фоиз,

банк кредити

-

26,6 фоиз, хорижий кредит

-

20,5 фоиз, хорижий инвестиция

-

1,5 фоиз

белгиланган. Лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 2,1 мингта янги иш ўрини
(саноатда

-

57,0 фоиз, хизмат кўрсатиш соҳасида

-

27,8 фоиз, қишлоқ хўжалиги

соҳасида

-

15,1 фоиз) ташкил этиш прогноз қилинган (1

-

жадвал).

Самарқанд

вилояти мамлакатимиз ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишида

алоҳида ўрин тутади. 2020 йилда ЯҲМнинг мамлакат ЯИМдаги улуши 7,3 фоизини
ташкил этган, республикада тутган ўрни бўйича 3 ўринда бўлган. Вилоят республика
саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришининг 4,9

фоизини (6

-

ўрин), истеьмол

товарларининг 9,8 фоизини (4

-

ўрин), қишлоқ хўжалиги махсулотлариинг 12,8

фоизини (1

-

ўрин), хизмат кўрсатиш соҳасининг 6,9 фоизини (3

-

ўрин)ни ташкил этган.

Вилоят мамлакат аҳолисининг 11,4 фоизини (1

-

ўрин), меҳнатга лаёқатли ёшдаги

аҳолининг 11,4 фоизини (1

-

ўрин) ва ишсизларнинг 11,1 фоизини (2

-

ўрин) ўз ичига

олади (

2-

жадвал).

2-

жадвал

Самарқанд вилоятининг Ўзбекистон Республикаси ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланишидаги ўрни. (2020 йил, %да)

[13]

Кўрсаткичлар

2020 йил

Мамлакатимизда тутган ўрни

Аҳоли

11,4

1

Меҳнатга лаёқатли ёшдагилар

11,2

1

Аҳолининг реал умумий
даромадлари

10,3

2

Ишсизлар сони

11,1

2

ЯҲМ

7,3

3

Саноат маҳсулотлари

4,9

6

Истеьмол товарлари

9,8

4

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари

12,8

1

Асосий капиталга инвестициялар

6,6

5

Ташқи савдо айланмаси

4,1

4

Қурилиш

ишлари

6,5

3

Хизматлар

6,9

3

Маълумки, 2020 йилда Самарқанд вилоятидаЯҲМ ҳажми 42 378,1 млрд. сўмни

ташкил этди ва бу эса 2019 йилга

нисбатан 2,4 % га кўпдир. Ушбу ҳудудда қишлоқ,

ўрмон ва балиқ

xўжалигида 103,1 % (ЯҲМ таркибидаги улуши

-

46,9 %), саноатда 102,3

% (14,7 %), қурилишда 109,9 % (6,0 %) ва xизматлар соҳасида 100,3 % (32,4 %) ўсиш
суръатлари кузатилди. Аҳоли жон бошига ЯҲМ 0,5 % га кўпайди ва 10 831,7 минг
сўмни ташкил этди

(3-

расм)

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

73

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3-

расм. Самарқанд вилояти иқтисодиётининг макроиқтисодий кўрсаткичлари, минг

сўм

[12]

Самарқанд вилояти аҳоли сони бўйича республикада биринчи ўринни

эгаллайди. Доимий аҳоли сони 2016 йил 3651,7 мингдан (шаҳар аҳолиси

-37,5 %,

қишлоқ аҳолиси

-

62,5%) 2020 йил 3928,7 мингга (шаҳар аҳолиси

-

37,0 %, қишлоқ

аҳолиси

-

63,0%) етган.

Вилоят туман ва шаҳарлари бўйича доимий аҳоли сонини

ўртача 245,5 минг киши тўғри келади. Доимий аҳоли сонининг аксарияти

Самарқанд

шаҳри (550,8 минг киши) ва

Ургут тумани (515,8 минг киши)га тўғри келади. Доимий

аҳоли сонининг энг кам миқдори

Каттақурғон шаҳри (90,4 минг киши) ва Қўшработ

туманлари (132,8 минг киши)да кузатилади (

4-

расм).

4-

расм. Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида доимий аҳоли сони ва унинг

таркиби, минг киши (2020 йил)

[13]

0,00

5 000,00

10 000,00

15 000,00

20 000,00

25 000,00

30 000,00

35 000,00

40 000,00

45 000,00

ЯҲМ

Саноат

маҳсулоти

Қишлоқ,

ўрмон ва

балиқ

хўжалиги

Хизматлар

соҳаси

Қурилиш

ишлари

Маҳсулотг

а соф

солиқлар

2018

31 233,50

4 769,60

15 350,50

9 044,80

1 494,60

574

2019

37 305,90

5 270,50

16 925,50

11 982,10

2 013,60

1 114,20

2020

42 378,10

6 115,70

19 452,50

13 422,70

2 478,90

908,3

550,8

90,4160,9

188,7

175

256,7

275,4

132,8

253,1

358,2

145,4

255,2

214,7

151,8

203,8

515,8

0

100

200

300

400

500

600

Самарқанд ш.

Каттақўрғон

ш.

Оқдарё

Билунғур

Жомбой

Иштиҳон

Каттақўрғон

Қўшработ

Пайариқ

Пастдарғом

Пахтачи

Самарқанд

Нарпай

Нуробод

Тойлоқ

Ургут

аҳоли сони

эркаклар

аёллар

шаҳар аҳолиси

қишлоқ аҳолиси


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

74

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Вилоятда аҳоли сони бўйича юқори ўринда турувчи Ургут туманини тўлиқ эркин

иқтисодий зонага айлантириш, вилоятнинг барча ҳудудларида ушбу иқтисодий
зонанинг филиалларини ташкил этиш, ушбу эркин иқтисодий зонаси негизида
холдинг компаниясини тузиш худуднинг меҳнат ресурсларини иқтисодиёт соҳа ва
тармоқлари бўйича самарали бандлигини оширади. Бундан ташқари, Қўшработ,
Иштихон ва Ургут туманларида интенсив боғ ваузумзорлар барпо этилиши ушбу
худудларда қўшимча муносиб иш ўринларини яратади ва кишлоқ хўжалигида банд
бўлган аҳолининг реал даромадларини оширади.

Вилоят аҳолисиасосан қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (27,9 фоиз), савдо

хизматлари (12,4 фоиз), саноат (12,2 фоиз), таълим соҳаларида (7,0 фоиз) банд.

2013-

2019 йилларда иқтисодиёт тармоқ

таркибидаги аҳоли бандлиги деярли ўзгармаган.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, саноат, ташиш ва сақлаш

хизматлари, таълим,

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш

соҳаларида аҳоли бандлиги 0,1

фоиздан 1,1 фоизгагача қисқарган. Қурилиш, савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича
хизматларида аҳоли бандлиги 0,3

-

0,8 фоиз оралиғида ошган.

Қолган тармоқлардаги

бандлик таркиби ўзгаришсиз қолган (3

-

жадвал).

3-

жадвал

Самарқанд вилоятида банд аҳоли сонининг иқтисодий фаолият турлари бўйича

тақсимланиши, %да

[13]

2013

2014

2015

2016

2017

2018

2019

2019/2013

йиллардаги

фарқ

Жами

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

+;-

Шу жумладан:

Қишлоқ, ўрмон ва
балиқ хўжалиги

29.0

29.3

39.2

28,8

28.1

27.6

27.9

-1,1

саноат

12.5

12.4

12.3

12.2

12.1

12.4

12.2

-0,3

Қурилиш

7.0

7.0

7.1

7.1

7.1

6.8

7.6

0,6

Савдо

11.6

11.7

11.8

11.9

12.0

11.8

12.4

0,8

Ташиш ва сақлаш

5.4

5.4

5.5

5.5

5.6

5.7

5.3

-0,1

Яшаш ва овқатланиш
бўйича хизматлар

2.9

2.9

2.9

3.0

3.0

3.0

3.2

0,3

Ахборот ва алоқа

0.2

0.2

0.2

0.2

0.2

0.2

0.2

0

Молиявий ва суғурта
фаолияти

0.4

0.3

0.3

0.3

0.3

0.4

0.4

0

Таълим

9.7

9.4

9.1

8.9

8.7

9.1

9.0

-0,7

Соғлиқни сақлаш ва
ижтимоий хизматлар
кўрсатиш

4.8

4.7

4.5

4.4

4.3

4.5

4.4

-0,4

Саньат, кўнгил очиш
ва дам олиш

0.3

0.3

0.3

0.3

0.3

0.3

0.3

0

Бошқа

фаолият

турлари

16.2

16.4

16.8

17.4

18.3

18.2

17.1

0,9

Аҳолини тадбиркорлик ва ўз

-

ўзини иш

билан таъминлашга жалб қилиш

асосида қашшоқликни камайтириш бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш
мақсадида тегишли маҳаллалар билан ҳамкорликда кредит имтиёзлари, турли
субсидияларини жорий этиш амалиёти жорий этилган.

Қишлоқ

ва маҳаллада қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилиши,

ичимлик суви тармоқлари ва сув таъминотининг яхшиланиши уй хўжаликларининг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

75

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

томорқа ва деҳқон хўжалиги, унга тегишли бошқа тармоқлардаги меҳнат
самарадорлигини ошириб ўз

-

ўзини банд этишни мотивлайди.

Самарқанд вилоятида аҳоли сони таркибида меҳнат ресурсларининг улуши

2014-

2019 йилларда ўртача 56,0 фоизни ташкил этган. 2020

йилда эса аҳоли сони

таркибида меҳнат ресурсларининг улуши салбий миграция сальдоси таьсирида 40,1
фоизга тушиб кетган.

2014-20

20 йилларда вилоятда меҳнат ресурсларининг сони 1,1 баробарга

ошган ва унинг таркибидаги иқтисодий фаол

(2014 йил 1485,1 минг кишидан 2020 йил

1585,4 минг кишига етган)

ва нофаол

(2014 йил 518,7 минг кишидан 2020 йил 545,0

минг кишига етган)

аҳоли сони ҳам

мос равишда 1,7 ва

1,1

баробарга ошган

.

Демографик ўзгаришларда салбий миграция сальдоси (2014 йилда миграция
сальдоси

-3,3

минг киши бўлган бўлса, 2020 йилда

-

12,8 минг кишини ташкил этган)

3,8 баробарга тезлашган (

5-

расм).

2021−2022 йилларда Самарқанд вилоятида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ

хўжалиги соҳаларида қиймати 30 трлн 415 млрд сўмлик 1 минг 279 та инвестиция
лойиҳани амалга ошириш ва 26 мингта доимий иш ўрни ташкил этилиши
белгиланган.2021 йилининг ўзида вилоятда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда
35 878 та (52,4 фоизи ёшлар учун) иш ўрни яратиш режалаштирилган. Жумладан,
ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 16700 га яқин (46, 5
фоиз), якка тартибдаги тадбиркорлик ва томорқа деҳқон хўжаликларини
ривожлантириш асосида 9200 та (25,6 фоиз) иш жойи ташкил этиш режалаштирилган

[14].

5-

расм. 2014

-

2020 йилларда Самарқанд вилояти демографик ва меҳнат

ресурсларининг ўзгариши,

минг киши

[13]

Аҳоли сони

Меҳнат

ресурслари

Иқтисодий

фаол аҳоли

Иқтисодий

нофаол

аҳоли

Янги иш

ўринлари

Миграция

сальдоси

2014

3514,8

2003,8

1485,1

518,7

950

-3,3

2015

3583,9

2033,6

1530,6

503

946

-3,6

2016

3651,7

2058,2

1575,7

482,5

955

-4,4

2017

3700,9

2079,6

1629,8

449,8

775

-4,9

2018

3798,9

2103,4

1620,6

482,8

550

-3,8

2019

3877,4

2117,1

1604,2

512,9

451

-5,8

2020

5307

2130,4

1585,4

545

247

-12,9

-1000

0

1000

2000

3000

4000

5000

6000


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

76

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2021 йилда туман ва шаҳарларда жамоат ишлари жамғармасидан ҳақ

тўланадиган жамоат ишлари учун 20 млрд. сўм, бандликка кўмаклашиш давлат
жамғармасидан “темир”, “ёшлар” ва “аёллар” дафтарларига киритилган ишсиз
фуқароларни шахсий томорқасида банд қилиш мақсадида иссиқхона қуриш, сув
насоси ҳамда уруғ ва кўчатлар харид қилиш учун 4,3 миллиард сўм субсидия маблағ
ажратиш белгиланган.

2014-

2020 йилларда вилоят иқтисодий салоҳияти ва нисбий устунлигини

ҳисобга олган ҳолда қуйидаги иқтисодиёт соҳа ва тармоқларида

янги иш ўринлари

ташкил этилган

(4-

жадвал)

.

4-

жадвал.

Самарқанд вилоятида яратилган янги иш ўринларининг ишлаб чиқариш омиллари

бўйича

тақсимланиши

Капитал омили

эвазига

Ресурс омили

эвазига

Тадбиркорлик қобилияти

омили эвазига

-

ишламасдан

турган

корхоналар

фаолиятини тиклаш;

-

янги корхоналарни

барпо

этиш

ва

кенгайтириш;

кичик корхона ва

микрофирмаларнинг
меҳнатга талаби;

-

тижорат

банкларининг

кичик

корхоналар

ва

микрофирмаларни ташкил
этиш учун ажратиладиган
кредитлар;

-

“Ёшлар

кичик

саноат зонаси”ини ташкил
этиш

.

-

ер майдони ёшлар

учун ажратиш;

-

қишлоқ

хўжалиги

соҳаси

ва

ундаги

махсулотларни

қайта

ишлаш;

-

аҳолининг шахсий

ёрдамчи

ва

деҳқон

хўжалигидаги ўз

-

ўзини банд

қилиш

ва

оилавий

тадбиркорлик;

-

дори

-

дармон

воситалари ишлаб чиқариш;

-

турли

ўлчамли

шарикли вентиллар, латун
фитинглар ишлаб чиқариш
ва б.

-

хизмат кўрсатиш ва сервис

соҳаси;

якка

тартибдаги

тадбиркорлик;

-

касаначилик

ва

уй

меҳнатининг барча шаклларини
ташкил этиш;

-

ишлаб чиқариш, ижтимоий

ва

бозор

инфратузилмасини

ривожлантириш;

-

янги

турдаги

саноат

маҳсулотларини ишлаб чиқариш
ўзлаштириш;

-

жинси

маҳсулотлари,

трикотаж мато ва тайёр трикотаж
маҳсулотлари ишлаб чиқариш.

Манба. Фойдаланилган манбалар асосида муаллиф томонидан тузилди

Вилоятда фойдаланилмаган имкониятларини ишга солиш учун 5 та драйвер

соҳалар

-

саноат, транспорт логистикаси, йирик индустриал иссиқхоналар, хизмат

кўрсатиш ва туризм соҳалари ва б. белгиланган.

(6-

расм).

Шу билан биргаликда, Касаба уюшмалари федерацияси хотин

-

қизлар

тадбиркорлиги йўналишида 1 миллиард сўм фоизсиз кредит ва аёллар бандлигини
таъминлаш учун 240 та тикув машинкалари берилиши кўзда тутилган.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз йигит

-

қизлар (61 670 нафар)нинг 51 минг

(82,7 фоиз) нафарини “Ёшлар 1+1” ташаббуси доирасида қамраб олиш ва 30 минг
нафарга ёшлар эса тадбиркорлик ва касб

-

ҳунарга ўқитиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, вилоятда “Ёшлар кичик саноат зонаси” ташкил этиш, ёшларга

ер майдонлари ажратиб бериш, ташқи миграция асосида иш билан бандликни
таъминлаш фаолияти ҳам амалга оширилмоқда.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

77

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

6-

расм. Самарқанд вилояти иқтисодиёти рақобат устунликлари ва ўсиш

нуқталари

Манба. Фойдаланилган манбалар асосида муаллиф томонидан тузилди

Хулоса ватаклифлар

Вилоятнинг умумий рақобат устунликлари кузатув ўтказиш ва юқоридаги

таҳлиллар асосида аниқланиб, аҳоли сони ва меҳнатга лаёқати аҳоли сонининг

кўплиги, саноат асосида қишлоқ хўжалиги махсулотларни таркибида қўшилган
қиймат яратиш имкониятининг мавжудлиги, ҳунармандчилик, боғдорчилик,
экотуризим, зиёрат туризми

хизматлари салмоғини янада ошириш йўналишлари

аниқланди.

Вилоят ва унинг ҳудудий бирликларини

рақобат устунликлари

ва ўсиш

нуқталари, меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида ҳудудни
зоналарга

ажратиш

,

касбга

тайёрлаш

марказларини

фаолиятини

янада

такомиллаштириш таклиф этилди (6

-

расм).

Уй хўжалиги аьзоларининг истеьмоли камбағаллик чизиғидан пастда

жойлашганларга камбағал ишчилар дейилади. Ишчи кучи таркибидаги камбағал
ишчи ва ишсиз камбағал

самарали бандликнинг дефектини юзага келтиради.

Самарқанд вилояти туман ва

шаҳарлари

Самарқанд шаҳри, Ургут ва

Жомбой туманларида

Нарпай, Нуробод,

Пахтачи, Иштихон ва Қўшработ

туманлари

Самарқанд, Булунғур,

Ургут, Жомбой ва Тойлоқ

туманлари

Самарқанд шаҳри, Оқдарё,

Жомбой, Иштихон, Нарпай ва

Паст Дарғом туманлари

Самарқанд шаҳри, Самарқанд,

Пайариқ, Ургут, Нуробод ва

Қўшработ туманларида

Самарқанд шаҳар ва Жомбой

тумани

Самарқанд шаҳар, Жомбой,

Паст Дарғом, Самарқанд ва

Ургут

Вилоятнинг рақобат

устунликлари

меҳнат салоҳияти

Тўқимачилик махсулотлари,

кийим, тери ва унга тегишли

ишлаб чиқариш

Қишлоқ хўжалиги

махсулотларини етиштириш

Асосий фармацевтика

махсулотлари ва

препаратлари ишлаб чиқариш

Катта истеьмол бозори

Ҳунармандчилик, енгил саноат

ишланмалари

Иқтисодий ўсиш нуқталари

электротехника, металлни

қайта ишлаш саноати

мармар, гранит, кварц, цемент

ишлаб чиқариш ва қайта

ишлашни кенгайтириш

мева

-

сабзавотларни қайта

ишлаш ва озиқ

-

овқат

саноатини ривожлантириш

тўқув

-

трикотаж бренди билан

маҳсулотнинг қўшилган

қийматини кескин кўпайтириш

зиёрат туризми, экотуризмни

ва хизмат кўрсатиш

соҳаларини янада

ривожлантириш

импорт қилинаётган бутловчи

буюмларни

маҳаллийлаштиришни

чуқурлаштириш

металлни қайта ишлаш,

пластмасса маҳсулотлари ва

электр жиҳозлари ишлаб

чиқариш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

78

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Камбағалликни камайтириш, аҳоли бандлигини таьминлаш, янги иш ўринларини
яратиш самарали бандлик нуқсонини камайтиради, аҳоли даромадларини оширади.

Вилоятни 5 та драйвер соҳалар

-

саноат, транспорт логистикаси, йирик

индустриал иссиқхоналар, хизмат кўрсатиш ва туризм соҳалари бандлик масаларини
ҳал қилишга ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, Самарқанд вилоятида
аниқланган рақобат устунликлари ва ўсиш нуқталарини тўқимачилик махсулотлари,
кийим, тери

махсулотлари, қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш, асосий

фармацевтика махсулотлари

ва препаратлари ишлаб чиқариш, ҳунармадчилик, енгил

саноат ишланмаларини ишлаб чиқариш бўйича кластерлаш вилоятни ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишини ўрта

-

узоқ муддатда барқарор ривожланишини

таъминлайди.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори. Ҳудудларни ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида. Тошкент
ш., 2020 йил 1 май, ПҚ

-4702-

сон

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори. 2030 йилгача бўлган

даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш
чора

-

тадбирлари тўғрисида. 841

-

сон. 20.10.2018 й.

https://lex.uz/docs/4013356

3.

2020-

2022 йилларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора

-

тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори 23.09.2020 й. N 580

4.

Садыков А.М. Новая стратегия развития Узбекистана. –

Ташкент, «Узбекистан»,

2019, 536 с.

5.

Толаметова З.А. Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси. –Т.: “Фан ва технология”,

2017, 400 б.

6.

Котляр А.Э. О понятии рынка труда // Ж. Вопросы экономики. –

Москва, 2008.

-

№ 1.

С 34

-35.

7.

Костаков В.Г. Литвяков П.П. Баланс труда. (Содерж и методика разработки). Изд. 2 –

е доп. и переработ. М.: Экономика, 1970. 287 с.

8.

Қаюмов А., Назарова Ҳ., Эгамбердиев Ф., Якубов Ў. “Минтақавий

иқтисодиёт”: Ўқув

қўлланма. –

Т., 2004. 35

-

б.

9.

Қаюмов А.А., Низамов А.А. Зарафшон минтақаси ижтимоий

-

иқтисодий

тараққиётининг асоси ва урбанистик салоҳияти. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар”
илмий электрон журнали. № 5, сентябрь

-

октябрь, 2015 йил

10.

Dr Beth Cook. Regional and local employment policies: the rise of New Regionalism.

Centre of Full Employment and Equity The University of Newcastle, Callaghan NSW 2308,
Australia. 2008

11.

Ўзбекистон

Республикаси

Давлат

статистика

қўмитаси.

Ўзбекистон

Республикасининг ижтимоий

-

иқтисоий ҳолати. 2020 йил январь

-

декабрь

12.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Ўзбекистонда меҳнат ва

бандлик . –Т.: 2020.

13.

https://samarkand.uz/about_region/economic_indicators

14.

https://stat.uz/uz/

15.

https://www.gazeta.uz

16.

http://uzscite.uz/wp-content/uploads/2020/06/37-44-1.pdf

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг Карори. ХУДУДларни ижтимоий-ицтисодий ривожлантиришни рейтинг ба^олаш тизимини жорий этиш тугрисида. Тошкент ш., 2020 йил 1 май, ПК-4702-сон

Узбекистон Республикаси Вазирлар Ма^камасининг Карори. 2030 йилгача булган даврда барцарор ривожланиш сох;асидаги миллий ма^сад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тугрисида. 841-сон. 20.10.2018 й. https://lex.uz/docs/4013356

2020-2022 йилларда Самарканд вилоятининг Каттацуртон ша^рини ижтимоий-ицтисодий ривожлантириш ва камбагалликни кисцартириш чора-тадбирлари тугрисида Узбекистон республикаси Вазирлар Ма^камасининг царори 23.09.2020 й. N 580

Садыков А.М. Новая стратегия развития Узбекистана. - Ташкент, «Узбекистан», 2019, 536 с.

Толаметова З.А. Ме^нат и^тисодиёти ва социологияси. -Т.: "Фан ва технология", 2017, 400 б.

Котляр А.Э. О понятии рынка труда // Ж. Вопросы экономики. - Москва, 2008. -№ 1. - С 34-35.

Костаков В.Г. Литвяков П.П. Баланс труда. (Содерж и методика разработки). Изд. 2 -е доп. и переработ. М.: Экономика, 1970. 287 с.

Каюмов А., Назарова Х-, Эгамбердиев Ф., Якубов У. "Минтацавий ицтисодиёт": Уцув ^улланма. -Т., 2004. 35-6.

Каюмов А.А., Низамов А.А. Зарафшон минтацаси ижтимоий-ицтисодий тарацциётининг асоси ва урбанистик салоияти. "Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

Dr Beth Cook. Regional and local employment policies: the rise of New Regionalism. Centre of Full Employment and Equity The University of Newcastle, Callaghan NSW 2308, Australia. 2008

Узбекистон Республикаси Давлат статистика к,умитаси. Узбекистон Республикасининг ижтимоий-ицтисоий х,олати. 2020 йил январь-декабрь

Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитаси. Узбекистонда ме^нат ва бандлик. -Т.: 2020.

https://samarkand.uz/about_region/economic_indicators

https://stat.uz/uz/

https://www.gazeta.uz >

http://uzscite.uz/wp-content/uploads/2020/06/37-44-l.pdf

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов