Формирование финансовых стратегий местных бюджетов и их группировка

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
60-70
2
0
Поделиться
Примова, Н. (2020). Формирование финансовых стратегий местных бюджетов и их группировка. Экономика и инновационные технологии, (4), 60–70. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11671
Нигора Примова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье рассматривается, что обеспечение исполнения местных бюджетов и укрепление их финансовой устойчивости является важным аспектом финансовой стратегии. Намечены важные предложения по укреплению финансовой устойчивости местных бюджетов. Эффективное функционирование финансовой стратегии местных бюджетов во многом зависит от финансового потенциала региона. Были сформированы предложения по формированию финансовых стратегий местных бюджетов.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

60

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАРНИНГ МОЛИЯВИЙ

СТРАТЕГИЯЛАРИ ШАКЛЛАНИШИ ВА УЛАРНИНГ

ГУРУҲЛАНИШИ

Примова Нигора Икром қизи

Тошкент давлат иқтисодиёт университети таянч докторанти

E-mail:

n.primova@tsue.uz

Аннотация:

Ушбу мақолада

маҳаллий бюджетларнинг ижросини таъминлаш ва

уларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш молиявий стратегиянинг муҳим
йўналиши эканлиги тадқиқ этилган. Маҳаллий бюджетлар молиявий барқарорлигини
мустаҳкамлаш бўйича муҳим таклифлар баён этилган

.

Маҳаллий бюджетларнинг

молиявий стратегияси самарали ишлаши кўп жиҳатдан ҳудуднинг молиявий
потенциалига боғлаб

асосланган

.

Маҳаллий бюджетларнинг молиявий стратегиясини

шакллантириш

бўйича таклифлар шакллантирилган

.

Калит

сўзлар:

Маҳалий бюджет, молиявий стратегиялар, даромадлар, харажатлар

барқарорлиги, бюджет барқарорлиги, бюджет тушумлари, молиявий тақчиллик,
молиявий қарамлик коэффициенти, харажатлар монандлиги.

Аннотация:

В этой статье рассматривается, что обеспечение исполнения

местных бюджетов и укрепление их финансовой устойчивости является важным
аспектом финансовой стратегии. Намечены важные предложения по укреплению
финансовой устойчивости местных бюджетов. Эффективное функционирование
финансовой стратегии местных бюджетов во многом зависит от финансового
потенциала региона.

Были сформированы предложения по формированию финансовых

стратегий местных бюджетов.

Ключевые слова:

местный бюджет, финансовые стратегии, доходы, устойчивость

расходов,

устойчивость

бюджета,

доходы

бюджета,

финансовый

дефицит,

коэффициент финансовой зависимости, сходство расходов.

Abstract:

This article discusses that ensuring the execution of local budgets and

strengthening their financial stability is an important aspect of the financial strategy. Important
suggestions have been outlined to strengthen the financial sustainability of local budgets. The
effective functioning of the financial strategy of local budgets largely depends on the financial
potential of the region. Proposals were made to formulate financial strategies for local budgets.

Keywords:

local budget, financial strategies, revenues, sustainability of expenditures, budget

sustainability, budget revenues, financial deficit, coefficient of financial dependence, similarity of
expenditures.

Кириш

“2017

-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида”да тармоқлар ва минтақаларни
барқарор ривожлантириш ҳисобига ижтимоий муаммоларнинг ҳал этилишини
таъминловчи маҳаллий бюджетларнинг даромад манбаини кенгайтириш вазифаси
қўйилган

.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 9 июнь куни бўлиб ўтган

миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар
муҳокамасига бағишланган йиғилишда иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

61

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

йўналишларини санаб ўтди. Йиғилишда давлат раҳбари янгича ёндашув
ва

инструментларни қўллаш орқали жорий йил иқтисодиётда ўсиш суръатларини

таъминлаш учун барча имкониятлар борлигини таъкидлаб, шу

борадаги 8 та

асосий

йўналишни кўрсатиб

ўтди. Бу йўналишларнинг биринчиси,

-

иқтисодиёт ва

бюджет

барқарорлигини таъминлаш эканлиги таъкидланиб, барча

соҳаларга бюджет тушуми

ва

харажатларини оптималлаштириш топширилди. Корхоналар фаолиятини қайта

тиклаш ва

солиқ маъмуриятчилигини яхшилаш ҳисобига қўшимча даромадларни

таъминлаш, ташқи қарз битимларини

тузишда белгиланган чекловдан ошмаслик

бўйича кўрсатма берилди[1]

.

Маҳаллий бюджет молиявий стратегияларини аниқлаштириш ва унга нисбатан

ёндашувларни асосланган ҳолда амалга оширилиши муҳим аҳамият касб этади.
Молиявий стратегия мамлакат миқёсида бир хил хусусиятга эга бўлмаслиги мумкин,
лекин ҳудудий нуқтаи назардан ўзаро фарқланиши мавжуд бўлади.

Маҳаллий бюджетларнинг ижросини таъминлаш ва уларнинг молиявий

барқарорлигини мустаҳкамлаш молиявий стратегиянинг муҳим йўналишлари
ҳисобланади. Маҳаллий бюджетлар молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш икки
жиҳатдан қаралиши мумкин. Биринчидан, даромадлар базасининг яхши
шаклланганлиги, иккинчидан харажатларнинг барқарорлигига эришилиши билан
ифодаланади.

Бизнингча, маҳаллий

бюджетларнинг молиявий стратегияси самарали ишлаши

кўп жиҳатдан ҳудуднинг

молиявий потенциалига боғлиқ ҳисобланади. Бу эса ҳозирда

мавжуд бўлган вертикал молиявий ваколатларни горизонтал хусусиятга ўтказишни
тақозо этади. Ушбу ҳолатнинг жорий этилмаслиги молиявий мустақилликни
истиқболини мавҳумлаштиради.

Умуман

олганда,

маҳаллий

бюджетларнинг

молиявий

стратегиясини

шакллантиришнинг муҳим омили бўлиб –

молиявий мустақиллик ҳисобланади.

Шу боисдан, маҳаллий бюджетларнинг харажатларини амалга оширишдаги

барқарорлиги молиявий старегияни мустақил шакллантиришдаги ваколатларнинг
мавжудлиги билан изоҳланади. Ўзбекистон шароитида маҳаллий бюджетларнинг
молиявий стратегияси марказлаштирилган ҳолда амалга оширилади. Бунда
харажатлар ягона ҳуқуқий ҳужжат билан белгиланади ва

даромадлар марказга

тўпланиб,

қайта тақсимлаш орқали ҳудудларга

берилади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Энди маҳаллий бюджетлар стратегияларига нисбатан илмий ёндашувларни

таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. Т.Зюзина маҳаллий (муниципал) стратегия –

боқимандалик эмас, балки мустақил ривожланиш, деб таъкидлаб ўтади. Тадқиқотчи
маҳаллий ҳудудларга қўйилган вазифларни ҳал этиш учун иқтисодий жиҳатдан
аввало молия

-

бюджет фаолиятига мустақилликни таъминлаш билан амалга

оширилиши мумкинлиги билан белгинишини таъкидлайди. Шунингдек, маҳаллий ўз

-

ўзини бошқариш тизимидаги стратегия муниципалитетларнинг ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланиш йўналишларини ишлаб чиқишга имкон яратилиши билан юзага
келишини кўрсатиб беради

[2].

Доц. Н.Коротина маҳаллий бюджетлар молиявий ҳолатини баҳолашга нисбатан

таҳлил методикасини таклиф этади. Унга кўра, кўрсаткичлар бешта гуруҳга ажратилиб
кўрсатилади, улар

[3]:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

62

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

баланслаштирилган маҳаллий бюджет кўрсаткичлари;

муниципал тузилманинг молиявий мустақиллик кўрсаткичлари;

бюджет харажатлари соҳасида муниципал бюджет сиёсати йўналишларини

характерловчи кўрсаткичлар;

муниципал тузилманинг бюджети барқарорлиги кўрсаткичлари;

муниципал тузилманинг қарздорлик кўрсаткичлари.

Юқорида келтириб ўтилган россиялик олимларнинг фикрлари маҳаллий

бюджетнинг молиявий стратегиясини шакллантиришда фундаментал асосларни
ташкил этувчи омилларни акс эттиришга харакат қилади. Жумладан, молиявий
ваколатларни вертикалдан горизонталга ўтказиш дейилганда номарказлашувнинг
моҳиятини жорий этишга бўлган заруратни кўрсатиб беради.

Шу ўринда ўзбекистонлик олимларнинг ҳам айрим илмий хулосаларига эътибор

берсак мақсадга мувофиқ бўлади.

Проф. А.Бурханов ва доц. Х.Қурбонов ҳудудларда маҳаллий бюджетларнинг

даромад манбаларини кенгайтиришга қаратилган илмий хулосаларини асослаб
беришади. Улар тадқиқотларини Қашқадарё вилояти мисолида амалга оширишади.
Натижада қуйидаги илмий хулосаларни келтиришади

[4]:

биринчидан, Қашқадарё

вилоятида давлат бюджетига ундирилган даромадларда нисбатан иқтисодий
жиҳатдан ривожланган ҳудудларнинг улуши юқори бўлмоқда. Иккинчидан, таҳлил
қилинаётган даврларда Қашқадарё вилоятининг айрим туманларида ҳудуд
иқтисодиётини ривожлантириш, яъни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни
жадал ривожлантириш, инвестицион фаолликни янада ривожлантириш ҳисобига
янги корхоналарни барпо этиш, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий
соғломлаштириш, солиқлар бўйича мавжуд қарздорликни камайтириш ва норасмий
секторда фаолият юритувчи субъектларни расмий секторга ўтказиш билан боғлиқ
қатор ислоҳотлар натижасида таъминламоқда, деб қайд этишади.

А.Маманазаров маҳаллий бюджетларни барқарорлаштиришда солиқларнинг

ролини оширишга қаратилган тадқиқотлар олиб борган

[5].

Унинг фикрига кўра,

бюджетнинг барқарорлиги қуйидаги икки жиҳат билан ифодаланишини қайд этиб
ўтади. биринчидан, бу бюджетнинг баланслашган бўлиши ва тақчиллик
бўлмаслигини билдиради; иккинчидан, бу тақчиллик бўлганда ҳам уни бир меъёрда
сақланишини англатишини таъкидлаб ўтади.

З.Рўзиев маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантириш юзасидан

тадқиқотларни амалга оширган бўлиб, Қашқадарё миқёсида муаммоларни ўрганиб
уларни қуйидагича тизимлаштириб беради

[6]:

биринчидан, маҳаллий бюджетлар

даромадларини шакллантиришда солиқларнинг йиғувчанлик даражаси пастлиги ва
солиқ тўловчиларнинг тўлиқ давлат рўйхатига олинмаганлиги. Иккинчидан, маҳаллий
молия таркибида маҳаллий бюджет ва корхоналар молиясини шакллантириш бўлиб,
боқиманда дебитор

-

кредитор қарздорликлар йилдан

-

йилга оши бораётганлиги.

Маҳаллий корхонларнинг қўшимча қиймат яратишга йўналтирилмаганлиги,
тўртинчидан умумдавлат солиқлари бўйича тушумлардан ажратмалар нормативини
белгилаш ва маҳаллий бюджетларга дотациялар ажратиш билан боғлиқлиги қайд

этиб ўтилади.

Маҳаллий бюджетларнинг даромад йўналишлари ва уларнинг ўзига хос

хусусиятлари тўғрисида қатор тадқиқотларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Доц.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

63

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

А.Хайриддинов

маҳаллий

бюджетларнинг

барқарорлигини

таъминлашда

солиқларнинг роли ва аҳамиятини оширишга қаратилган илмий хулосаларни
шакллантириб берган

[7].

Маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлигини

ифода этувчи кўрсаткичларни тизимлаштириб беради. Улар: а) маҳаллий
бюджетларнинг харажатлари даражасида уларнинг шунга тенг бўлган даромадлар
билан таъминланганлиги; б) республика бюджетидан маҳаллий бюджетларнинг
даромадларига қайта бериладиган даромадларни ҳисобга олган ҳолда маҳаллий
бюджетларнинг даромадлари даражасини характерловчи кўрсаткич; в) маҳаллий
бюджетларнинг харажатларини ўз вақтида ва белгиланган суммаларда тўлиқ
молиялаштирилганлигини ифодаловчи кўрсаткич; г) маҳаллий бюджетларнинг
даромад базалари сифатида эътироф этилган даромадларнинг белгиланган
суммалари ва ўз вақтида бюджетга тўлиқ тушиб туришини кўрсатувчи кўрсаткич; д)
маҳаллий

бюджетлар

умумий

даромадлари

таркибида

бириктирилган

даромадларнинг салмоғи орқали ифодаланувчи кўрсаткич; е) маҳаллий бюджетлар
умумий даромадларининг таркибида тартибга солувчи даромадларнинг салмоғи
орқали

ифодаланувчи

кўрсаткич;

ё)

маҳаллий

бюджетларни

мақсадли

субвенциялаштириш кўрсаткичи; ж) маҳаллий бюджетлар харажатлари бир
қисмининг дотациялар ҳисобидан қопланиш даражаси орқали ифодаланувчи
кўрсаткичи кабиларни келтириб ўтади.

Ш.Қиёсов маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини шакллантириш

муаммоларини ҳал қилиш мақсадида табақалаштирилган даромад тушумларини
маҳаллий ҳокимият органларига қуйидаги ваколатларни беришни тавсия этади

[8]:

минтақлардаги солиқларни мувозанатлаш ва бюджет эҳтиёжларини

мувофиқлаштириш;

инвестициялар, бандлик бозорлари фаолиятини таъминлаш мақсадида

табақалаштирилган солиқ режимларини ўрнатиш;

юқори ва қуйи бўғинларини бир

-

бирига бўйсинишини янгилаш ва тизимлаш;

минтақада тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида табиий

захиралардан фойдаланиш солиғи ставкаларини белгилаш;

имтиёзли солиқ солишнинг устувор йўналишларини белгилаш.

Х.Қобулов ҳудудий имкониятлар ва маҳаллий бюджетларнинг молиявий

имкониятлари тўғрисида тадқиқотлар олиб бориб илмий хулосаларни шакллантириб
беради

[9].

Унинг фикрига кўра, маҳаллий бюджетларнинг молиявий имкониятлари

тавсифланганда даромадлар базаси билан чекланиб қолмасликни, балки уни ўсиб
бораётган мажбуриятлар суръатларига мувофиқ тарзда давлатнинг қўшимча
тадбирлари тизимидаги аниқ чоралар билан ҳам мувофиқлаштириш лозимлигини
таъкидлаб ўтади. Яъни “маҳаллий бюджетлар молиявий имконияти унинг
харажатлари динамикасидаги ўсиш суръатларига, шунингдек жаҳон андозаларига
мос тарзда шаклланган бюджет меъёрларининг бажарилишини таъминлашга имкон
берувчи даромад базасидир” деб қайд этиб ўтади.

Умуман олганда, маҳаллий бюджетларнинг молиявий стратегиясида молиявий

мустақиллик икки омилга боғлиқ эканлиги олимлар томонидан ҳам асослаб
берилмоқда. Жумладан, булар бюджет даромадлари ва харажатлари ҳисобланади.
Шу боисдан, уларни мувозанатлаштириш молиявий стратегиянинг бош мақсади
бўлиб қолади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

64

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Юқорида келтириб ўтилган илмий хулосаларда

маҳаллий бюджетларнинг

стратегияларида бюджет даромадларига нисбатан аниқ ёндашувларни кўриш
мумкин. Биз томонимиздан ўрганилган олимларимизнинг илмий хулосалари бюджет
даромадларини мувозанатлаштириш, солиқларнинг йиғилувчанлиги каби жиҳатарга
эътиборни қаратишади. Шунингдек, маҳаллий бюджетларда тақчиллик бўлмаслигини
ёқлаб илмий хулосалар ҳам кузатилади. Бизнингча, маҳаллий бюджетларда
тақчиллик бўлмаслигига асосий эътиборни қаратиш марказлашган молиявий
стратегияни сақлаб қолинишига хизмат қилади, деб ўйлаймиз.

Тадқиқотларимиз

давомида

бюджет

харажатларига

нисбатан

илмий

ёндашувларни ўрганиб чиқишга ҳаракат қиламиз.

PhD М.Мансуров бюджет тузилишини жаҳон амалиётига асосланган ҳолда

марказлаштирилган,

марказлаштирилмаган

ва

аралаш

турдаги

шаклларга

ажратилишини таъкидлаб ўтади

[10].

Шунингдек, маҳаллий бюджетларда амалга

оширилган молиявий назорат натижаларига эътибор қаратади. “Маҳаллий
бюджетлар тузилиши ва ижроси юзасидан ўтказилган назорат тадбирлари якунлари
тегишли

вилоят

ҳокимликларида

маҳаллий

бюджетдан

маблағ

билан

таъминланадиган муассаса ва ташкилотларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари
иштирокида муҳокама қилиниб, аниқланган бюджет интизомини бузиш ҳолатларини
такрорланмаслик юзасидан тегишли чора

-

тадбирлар белгиланди. Йўл қўйилган хато

-

камчиликларнинг аксарият қисми бюджетнинг харажатлар қисмига тўғри келади.
Бюджетнинг харажатлар қисмини ижросини таъминлашда маҳаллий ҳокимият
вакиллари ва кенг жамоатчилик фикри инобатга олинмаган. Табиийки бюджет
ижроси маълумотларининг очиқлигини таъминланмаганлиги унинг назоратини
сусайтириб юборади” деган хулосани келтириб ўтади.

А.Суванов ўзининг илмий ишида маҳаллий бюджет ижросига эътибор

қаратади

[11].

Маҳаллий бюджет нафақат бюджет тизимида, балки бозор

иқтисодиёти шароитида ҳудудий иқтисодиётни самарали олиб боришда муҳим ўрин
эгаллайди. Бюджет ижроси самарадорлигини таъминлашда асосий муаммолардан
бири бюджет бўғинлари ўртасида бюджет ресурсларини тақсимлаш муаммосидир.

Тадқиқотчи Ш.Мусалимов ҳудудларнинг

бюджет

-

солиқ потенциалини ўрганади

ва харажатларни қоплашнинг қуйидаги коэффициентини таклиф этади: Ҳудуднинг
жами даромадлари унинг харажатларига нисбати 1 дан катта бўлганда юқори, 0,75

-1

бўлса ўртачадан юқори, 0,5

-

0,75 бўлса ўртача, 0,25

-

0,5 бўлса ўртачадан паст ва

0,25дан кичик бўлганда қуйи

деб таъкидлаб ўтади

[12].

И.ф.н. М.Хусаинов маҳаллий бюджетларнинг харажатларини тақсимлашда

иерархик баҳолаш орқали бюджет харажатлари йўналишларига устунлик бериш
орқали маблағларни тақсимлашни таклиф этади. Бунда маҳаллий бюджетни
кўпқамровли кластер шаклида тасвирлаб, ижтимоий, маиший, маъмурий ва маданий
соҳаларнинг устунлик даражасини ўртача вазнга ҳисоблаш орқали амалга оширишни
таклиф этади. Шу нуқтаи назардан, эксперт

-

сўровнома методидан фойдаланишни

тавсия этади

[13].

Проф. Д.А.Рахмонов бюджет харажатларини сарф этилиши нуқтаи назаридан

ўзининг илмий ёндашувларини баён этади

[14].

Жумладан, қуйидаги омилларга

эътибор беришни тавсия этади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

65

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

бюджет харажатларини функционал вазифалари бўйича мақсадли дастурлар

тизимини яратиш;

вазирлик, давлат идорлари ва бошқа бюджет муассасалари кесимида

фаолият мақсадларини белгилаб берувчи якуний натижа мезонларини ишлаб чиқиш;

ишлаб чиқилган натижа мезонларини баҳолаш имконини берувчи услубиятни

яратиш;

бюджет маблағларидан фойдаланишнинг фаолият натижалари нуқтаи

назаридан ҳисобдорликни амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш

Ўзбекистонлик олимларнинг маҳаллий бюджетларнинг

молиявий мустақиллиги

нуқтаи назаридан бюджет даромадларига эътибор қаратилган бўлсада, бюджет
харажатларига нисбатан ҳам айрим ёндашувларни кўриш мумкин. Юқоридаги илмий
хулосаларда бюджет харажатларини тақсимлашга нисбатан умумий ёндашувлар,
уларнинг очиқлигига эътибор қаратилган. Шунингдек, маҳаллий бюджетларнинг
харажатларини тақсимлашда кластер таҳлилни қўллаш муҳим аҳамиятга эга
эканлигини таъкидлаш лозим.

Тадқиқот методологияси

Таҳлил жараёнида маълумотларни статистик гуруҳлаш, қиёсий ва трендли

таҳлил усулларидан фойдаланилди. Мақолада иқтисодчи олимларнинг давлат молия
тизимининг долзарб масалаларидан бири сифатида маҳаллий бюджетлар
барқарорлигини таъминлашга қаратилган илмий

-

назарий қарашлари қиёсий таҳлил

қилинган.

Таҳлил ва натижалар

Олиб борилган тадқиқотларимиз асосида маҳаллий бюджетлар харажатларини

тақсимлашда қуйидаги

жиҳатларга эътибор қаратиш муҳим ҳисобланади, деб

ўйлаймиз:

бюджет харажатларини устуворликларини белгилашда кластерли таҳлил ёхуд

иерархик тарзда амалга ошириш амалиётини жорий этиш;

бюджетлар

харажатлари

йўналишларини

шакллантиришда

очиқлик

коэффициентини

ишлаб чиқиш ва фуқаролар

иштирокини таъминлашни

жадаллаштириш;

бюджет харажатлари натижадорлигини белгилаш ва уларнинг ҳудуд

хусусиятларини инобатга олган ҳолда тизимлаштириш;

бюджет харажатларини шакллантиришда бюджет потенциалини ҳисобга

олиш тизимини жорий этиш. Бунда харажатларга ўзгартириш киритиш ваколатини
ҳудудларга бериш мақсадга мувофиқ бўлади.

Ўзбекистон шароитида маҳаллий бюджетларнинг молиявий стартегияларини

шакллантиришдаги асосий муаммолардан бири –

бу бюджет

сиёсатини марказдан

бошқарилиш

амалиёти мавжудлиги билан изоҳланади. Албатта ушбу тажрибанинг

амал қилиши макроиқтисодий барқарорликка жиддий таъсир кўрсатмаслиги мумкин.
Фикримизча,

Ўзбекистоннинг бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган

ислоҳотларида ҳудудий молиявий мустақилликни таъминланиши иқтисодий
ривожланишни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. Бу эса, ҳудудий молиявий
ваколатларни қайтадан кўриб чиқишни тақозо қилмоқда.

Бизнингча, молиявий ваколатларни горизонталлаштиришда эътибор берилиши

лозим бўлган жиҳат –

бу қуйи ва юқори чегараларни белгиланиши билан


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

66

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ифодаланиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бунда ҳудудий тузилмалар
томонидан молиявий қарорларни қабул қилишда ҳудудий иқтисодий кўрсаткичларга
нисбатан коридорни белгилаш муҳим. Айтайлик, бюджет харажатларини амалга
оширишда ялпи ҳудудий маҳсулотга нисбатан маълум фоизларни белгилаш.
Масалан, ижтимоий соҳа объектлари қурилишини молиялаштиришда бюджет
харажатларининг улушини фоизларда белгиланиши тушунилади. Шунингдек

,

ҳудуднинг иқтисодий ихтисослашувини инобатга олган ҳолда

мазкур йўналишни

ривожлантиришга кўпроқ молиявий маблағларни бериш ва уни молиявий қўллаб

-

қувватлаш амалиётига устуворлик берилиши ҳам айни долзарб вазифа бўлади.

Тадқиқотларимиз давомида Н.Коротина томонидан маҳаллий бюджетлар

молиявий ҳолатига нисбатан келтирилган кўрсаткичларга нисбатан муаллифлик
ёндашувларини баён қилишга ҳаракат қиламиз.

Маҳаллий бюджетларнинг

баланслаштирилган кўрсаткичлари –

бу мамлакатимиз

шароитида марказлашга

ҳолда таъминланиб боради. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида
маҳаллий бюджетларда тақчиллик бўлишига йўл қўйилмайди, деб белгилаб
қўйилган. Шу нуқтаи назардан, ушбу кўрсаткични амалда бўлиши учун Ўзбекистонда
қуйидагиларга навбати билан жорий этиш лозим бўлади:

маҳаллий бюджетларда тақчиллик бўлишига йўл қўйилишига рухсат бериш;

маҳаллий ҳокимият органларига ташқи манбалардан маблағлар жалб этишга

ваколати бериш;

маҳаллий ҳудудларда муниципал облигацияларни муомалада бўлишини

таъминловчи ҳуқуқий асосларни яратиш.

Кейинги кўрсаткич молиявий мустақиллик даражаси бўлиб, унда қуйидаги

жиҳатлар ўз аксини топиши лозим, деб ўйлаймиз:

маҳаллий ҳокимият органларида молиявий қарорлар қабул қилишдаги

ваколатларнинг мавжудлиги ва улар сонининг ҳудудга тегишли жами молиявий
қарорлар сонига нисбати (улуши);

ҳудудда

жами маҳаллий бюджет харажатларида марказий бюджетдан

ажратилган маблағларнинг улуши камлиги.

Шу билан бирга, маҳаллий бюджет сиёсатини амалга оширишда маблағлари

ҳисобидан

нечта йўналиш молиялаштирилаётганлиги билан изоҳлаш мумкин.

Маълумки, Ўзбекистонда “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” каби давлат дастурлари
амалга оширилмоқда. Мазкур йўналишдаги лойиҳаларни молиялаштирилиши ёки
бошқа йирик дастурлар марказлашган

инвестициялар ҳисобидан республика

(марказий) бюджет харажатлари таркибидан ўрин олган. Бу эса, маҳаллий
бюджетларда фақатгина “Фуқаролар учун бюджет” тажрибаси орқали маҳаллий
ҳокимиятнинг бюджетдан ташқари маблағларининг 10 фоизи ҳажмида фуқаролар
сўрови асосида тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилмоқда. Бу тўғрисида,
тадқиқотимизнинг кейинги қисмларида батафсилроқ тўхталишга харакат қиламиз.

Маҳаллий

тузилманинг бюджети барқарорлиги ушбу ҳудуднинг солиқ салоҳияти

орқали жами маҳаллий бюджет харажатларини молиялаштира олиш билан
изоҳланади. Акс ҳолда

бешинчи кўрсаткич муниципал тузилманинг қарздорлик

кўрсаткичи юзага келиши мумикн. Мазкур категориянинг юзага келишида қуйидаги
омиллар мавжуд бўлиши лозим, деб ўйлаймиз:


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

67

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Биринчидан, маҳаллий тузилмаларга мустақил тарзда ташқи манбалардан

маблағлар жалб этиш. Иккинчидан, ҳудудий молия бозорларининг мавжуд бўлиши
ва аҳоли даромадларининг жамғариш категорияси талабларига жавоб бериш.
Учинчидан, жалб этилган маблағларни қайтариш учун барқарор молиявий асосларга
эга бўлиш.

Бизнингча, юқорида таҳлил этиб ўтганимиз маҳаллий бюджетларнинг молиявий

ҳолати

даражаси кўрсаткичлари молиявий стратегияни шаклантиришда муҳим

ҳисобланади. Шу билан бирга, Ўзбекистон амалиётида маҳаллий бюджетлар
стратегиясини шакллантиришда юқорида келтириб ўтганларимизнинг айримларига
кечиктирмасдан эътибор беришимиз лозим, деб ҳисоблаймиз.

Фикримизча,

Ўзбекистонда

маҳаллий

бюджетларнинг

молиявий

стратегияларини амалга оширишда қуйидаги коэффициентларга эътибор қаратиш
лозим:

бириктирилган даромадлар

б

);

тартибга солувчи даромадлари

тс

);

солиқсиз даромадлари

с

);

юқори бюджетдан трансфертлар

т

).

ижтимоий соҳа харажатлари

и

);

давлат дастурларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар

д

);

капитал қўйилма харажатлари

к

);

бошқарув органлари харажатлари

б

).

Келтириб ўтилган кўрсаткичлар ҳозирги кунда Ўзбекистон

шароитида маҳаллий

бюджетлар ижросида амалга ошириладиган категориялар ҳисобланади. Шу боисдан,
молиявий стратегияни икки қисмдан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Биринчидан даромадлар бўйича, иккинчидан харажатлар бўйича бўлиши лозим.

Таъкидлаб ўтганимиздек молиявий мустақиллик

м

)

коэффициенти молиявий

стратегия ишлаб чиқишдаги бирламчи омил бўлиб ҳисобланади. Мазкур кўрсаткични
баҳолашда дастлаб қуйидаги

кўринишдаги ҳисоблашни амалга ошириш лозим (1

-

формулага қаранг).

М

м

=

Д

б

+ Д

тс

+ Д

с

+ Д

т

Х

и

+ Х

д

+ Х

к

+ Х

б

(1)

Мамлакатимиз қонунчилигига кўра, маҳаллий бюджетларда тақчилликка

йўл

қўйилмаслиги нуқтаи назаридан ушбу рақам 1,0га тенг чиқиши таъминланади. Лекин

,

биз ушбу формулада

давлат дастурларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар

д

) ни ҳам қўшиб ўтдик. Ушбу харажатлар йўналиши 2019

-

2020 йилларда жадал

амалга оширилган “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” каби лойиҳалар, ичимлик суви
билан таъминлаш ёки шу каби бошқа марказдан молиялаштириладиган тадбирларни
ҳам инобатга олишни таклиф этмоқдамиз.

Умуман олганда, мамлакатимиз шароитида

молиявий мустакиллик баҳолашда

юқори бюджетдан трансфертларни ҳисобга

олмаган ҳолда ҳисобланиши

аниқликни

янада оширади

(2-

формулага қаранг)

.

М

м

=

Д

б

+ Д

тс

+ Д

с

Х

и

+ Х

к

+ Х

б

(2)

2-

формулада

Ўзбекистон

маҳаллий

бюджетларида

молиявий

қоплаш

коэффициентини аниқлаш мумкин. Ушбу рақам 1,0га яқинлашгани сари қоплаш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

68

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

коэффициенти юқори эканлигини ёки 1,0 дан катта бўлса доно ҳудуд бўлиши
мумкинлигини қайд этиш мумкин.

Мазкур формулада республика бюджетидан

молиялаштириладиган давлат дастурлари харажатлари ҳам инобатга олинмаган

.

2-

формуладаги ҳолатда 1,0 дан кичик чиққан

ҳолда молиявий қарамлик (Қ

м

)

коэффициентини текшириш лозим бўлади ва қуйидаги

ҳисоблашларни амалга

ошириш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз

(3-

формулага қаранг)

.

Қ

м

=

Д

т

Д

тс

(3)

Маҳаллий

бюджетлар

солиқли

даромадларида

маҳаллий

солиқлар

(бириктирилган даромадлар) ва умумдавлат солиқларидан ажратмалар (тартибга
солувчи даромадлар) ўз аксини топади. Бизнингча, тартибга солувчи даромадларга
нисбатан юқори бюджетдан трансфертлар катта бўлса, у ҳолда маҳаллий бюджет
молиявий қарамлик коэффициенти юқори бўлишини таъкидлаш мумкин. Бошқача
айтганда, трансфертларнинг тартибга солувчи даромадларга нисбати 1,0

га

яқинлашиб боргани сайин ушбу коэффициент кучайтиришини, аксинча, молиявий
мустақилликни мавжудлигини кўрсатиб беришга хизмат қилади, деб ўйлаймиз.

Бизнингча, маҳаллий бюджетларнинг даромадлари нуқтаи назаридан молиявий

мустақиллик, молиявий қарамлик ва

молиявий қоплаш коэффициенталарини

ҳисоблаш амалиётини жорий этиш мақсадга мувофиқ. Биз томоиимиздан таклиф
этилган мазкур коэффициентлар маҳаллий бюджетлар стратегиясини қандай шаклда
ва мазмунда ишлаб чиқилиши заруратини асослашга хизмат қилади, деб ўйлаймиз.

Энди харажатларга нисбатан ўзимизнинг айрим илмий мулоҳазаларни бериб

ўтсак. Маҳаллий бюджетларнинг молиявий стратегияларини ишлаб чиқишда
марказлашган бюджет сиёсатининг аҳамияти муҳим ҳисобланади. Умуман олганда,
бюджет харажатларини республика ва маҳаллий тузилмалари нуқтаи назаридан
иқтисодий чегарани белгилаш лозим бўлади. Ўзбекистон Бюджет кодекси 70 ва 71

-

моддаларида бюджет харажатлари йўналишлари келтирилган бўлсада, уларни
ажратишга нисбатан иқтисодий моҳият

белгилаб берилмаган. Шу боисдан, дастлаб

улар ўртасидаги ўзаро фарқни белгилаш лозим.

Бизнингча, республика бюджети харажатлари –

давлат зиммасига юкланган

вазифаларни умумдавлат миқёсида бажарилиши жихатидан тадбирларни амалга
оширувчи ташкилотларни молиялаштириш тушунилиши керак. Маҳаллий бюджет
харажатлари –

ҳудуднинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиши учун давлатнинг айрим

вазифаларини амалга оширувчи тадбирларни молиялаштириш назарда тутилади.

Масалан мудофаа харажатларини амалга оширишда ҳудудлардаги ҳарбий

қисмларни молиялаштириш тушунилади. Бунда, улар ўзлари жойлашган ҳудуд учун
эмас, балки мамлакатнинг тинчилигини таъминлашга қаратилган умуммиқёсдаги
тадбирни амалга оширади. Сабаби, ҳудудларнинг тинчлигини алоҳида амалга
оширишни

имкони

мавжуд

бўлмайди.

Шунингдек,

мактаб

таълимини

молиялаштириш шу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолининг фарзандларига таълим
беришни ўзида акс эттиради. Шу сабабли, мактаб фаолиятининг натижалари қисқа
муддатли даврда ушбу ҳудуд учун тегишли бўлади. Биз истиқболда таълимнинг
натижаси долзарб аҳамиятга

эга бўлишини инобатга олиш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Фикримизча, бюджет харажатларини республика ва маҳаллий бюджет нуқтаи

назаридан ажратилишини таклиф этилиши ҳудудларнинг молиявий стратегияларини


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

69

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ишлаб чиқишда муҳим, деб ҳисоблаймиз. Бу эса, харажатларни амалга ошириш
ваколатларини белгилашда аниқликни таъминлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 71

-

моддасида маҳаллий

бюджетларнинг харажатлари йўналишлари келтирилган. Мазкур харажатларни
амалга оширишда маҳаллий бюджет даромадлари ва уларга ижтимоий трансфертлар
асосида молиялаштирилади. Тадқиқотларимиз асосида харажатларга нисбатан
қуйидаги баҳолашларни амалга оширишни мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз.

Ҳудудий

бюджет харажатларининг ижтимоий соҳа (жумладан, аҳолини ижтимоий

ҳимоя қилиш), иқтисодиёт, марказлашган инвестиция

,

маҳаллий

бошқарув

органларини сақлаб туриш

(захира жамғармалари)

ва зарарларни қоплаш

харажатлари монандлилиги кўрсаткичларини киритиш лозим.

Хулоса ва таклифлар

Биз томонимиздан таклиф этилган харажатлар монандлиги –

бу мазкур харажат

турини амалга оширишга бўлган устуворликнинг қанчалик катта ёки кичиклигини
англатади. Мазкур категорияни маҳаллий бюджетлар ижросини бошқаришда
фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Биз томонимиздан келтирилган монандлик кўрсаткичлари ҳудудий

иқтисодий

ўсиш кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланиш учун хизмат қилиши мумкин.
Бунинг учун жами маҳаллий бюджет харажатлари таркибида ҳар бир харажат
йўналишининг

улуши

аниқланади.

Натижада,

маҳаллий

бюджет

бўйича

консолидациялашган бюджетни тузиш параметрларини таҳлил этишга имконият
вужудга келади.

Масалан, ижтимоий соҳа харажатлари монандлиги

(ХМ

и

)

кўрсаткичини

қуйидагича ҳисоблаш мумкин

(4-

формулага қаранг)

:

ХМ

и

=

Х

и

ЖХ

мб

(4)

Х

и

ижтимоий соҳа харажатлари (ижтимоий ҳимоя билан бирга);

ЖХ

мб

маҳаллий бюджетнинг жами харажатлари.

Айталик, ҳудуд

бўйича ёшларнинг улуши кўп бўлса таълим харажатларининг

ошиши ёки кам таъминланганлар сони кўпайса ушбу монандликка таъсир этишини
инобатга

олишга имкон беради.

Юқорида олиб борилган тадқиқотларимиз асосида айтиш мумкинки, маҳаллий

бюджетларнинг молиявий стратегияларини ишлаб чиқишда даромадлар ёки
харажатлар бўйича бир томонлама ёндашув

ўзининг натижасини бермайди, деган

хулосага келдик. Шу боисдан, маҳаллий бюджетларнинг молиявий стратегияларини
ишлаб чиқишда даромад ва харажатларни бир пайтда эътиборга олиш муҳим
ҳисобланади, деб ўйлаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш бўйича асосий йўналишлар

белгиланди//Халқ сўзи, 2020 й. 10 июнь, №122.

2.

Зюзина Т.Е. Муниципальная реформа и развитие экономической основы

местного самоуправления //Современное право. –М., 2015,

-

№2,

-

С.45

-50.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil

70

4/2020

(№

00048)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3.

Коротина Н.Ю. Методика анализа финансового состояния бюджетов

муниципальных образований//Бухгалтерский учет в бюджетных и некоммерческих
организациях. –

М.,2014. –

№17(353). –

С.17

-28.

4

. Бурханов А.У., Қурбонов Х.А. Ҳудудларда маҳаллий бюджетлар даромадлар

манбаини кенгайтириш йўллари (қашқадарё вилояти мисолида)// “Иқтисодиёт ва
инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь

-

февраль, 2018

йил.

5.

Маманазаров

А.Б.

Маҳаллий

бюджетларни

барқарорлаштиришда

солиқларнинг ролини ошириш масалалари: и.ф.н. ... автореферат. –

Т.: БМА. 2002. –

22 б.

6

. Рўзиев З.И. Маҳаллий бюджет даромадларини шакллантириш ва улардан

фойдаланиш самарадорлигини ошириш: и.ф.н. ... автореферат. –

Т.: БМА. 2011. –

22 б.

7.

Хайриддинов А.Б. Маҳаллий бюджетлар даромадлар базаларининг

барқарорлигини таъминлаш йўллари: и.ф.н. ...

автореферат. –

Т.: БМА. 2011. –

22 б.

8.

Қиёсов

Ш.

Маҳаллий

бюджет

даромадларини

шакллантириш

муаммолари//Молия журнали. –Т.: 2014.

-

№1. –

Б. 36

-40.

9

. Қобулов Ҳ.А. Ҳудудий иқтисодиёт ва маҳаллий бюджетлар имкониятларини

ошириш йўналишлари: и.ф.н. ... автореферат. –

Т.: БМА. 2011. –

22 б.

10

. Мансуров М.А. Давлат бюджетини ижро этишда бюджет маълумотларнинг

очиқлигини

таъминлаш

ва

марказлашган

бюджетдан

воз

кечишнинг

аҳамияти//Молия ва банк иши электрон илмий журнали. –

Т. БМА.,2019 (ноябрь

-

декабрь

). -

№6. –Б. 58

-67.

11

. Суванов А.Т. Маҳаллий бюджетлар ижроси самарадорлигини ошириш

йўналишлари: и.ф.н. ... автореферат. –

Т.: БМА. 2011. –

22 б.

12

. Мусалимов Ш.И. Доходный потенциал местных бюджетов: особенности и

проблемы формирования в современных условиях// “Iqtisodiyot va innovatsion
texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart

-aprel, 2020 yil.

13

. Ҳусаинов М. Маҳаллий бюджетни кластерли таҳлил этиш//Иқтисодиёт ва

таълим журанли. –Т., 2011.

-

№6. –

Б.117

-119.

14

. Рахмонов Д.А., Шеров А.У. Бюджет сиёсатини шакллантиришнинг замонавий

йўналишлари:

Инновацион

иқтисодиёт

шароитида

молия

тизимини

ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари ва истиқболлари: Республика онлайн
илмий

-

амалий конференцияси. –Т.: ТМИ., 2020 (апрель

).

Б.8

-11.

Библиографические ссылки

Ик,тисодиёт барцарорлигини таъминлаш буйича асосий йуналишлар белгиландиХ/Халк, сузи, 2020 й. 10 июнь, №122.

Зюзина Т.Е. Муниципальная реформа и развитие экономической основы местного самоуправления //Современное право. -М., 2015, - №2, - С.45-50.

Коротина Н.Ю. Методика анализа финансового состояния бюджетов муниципальных образований//Бухгалтерский учет в бюджетных и некоммерческих организациях. - М.,2014. - №17(353). - С.17-28.

Бурханов А.У., Курбонов Х.А. ХУДУДларда ма^аллий бюджетлар даромадлар манбаини кенгайтириш йуллари (цашкддарё вилояти мисолида)// "Ицтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2018 йил.

Маманазаров А.Б. Ма^аллий бюджетларни барцарорлаштиришда соликдарнинг ролини ошириш масалалари: и.ф.н. ... автореферат. - Т.: БМА. 2002. -22 б.

Рузиев З.И. Ма^аллий бюджет даромадларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш: и.ф.н.... автореферат. - Т.: БМА. 2011. - 22 б.

Хайриддинов А.Б. Махдллий бюджетлар даромадлар базаларининг барцарорлигини таъминлаш йуллари: и.ф.н.... автореферат. -Т.: БМА. 2011. - 22 б.

Киёсов Ш. Ма^аллий бюджет даромадларини шакллантириш муаммолари//Молия журнали. -Т.: 2014. -№1. - Б. 36-40.

Кобулов Х..А. ХУДУДий ицтисодиёт ва ма^аллий бюджетлар имкониятларини ошириш йуналишлари: и.ф.н.... автореферат. - Т.: БМА. 2011. - 22 б.

Мансуров М.А. Давлат бюджетини ижро этишда бюджет маълумотларнинг очицлигини таъминлаш ва марказлашган бюджетдан воз кечишнинг а>^амияти//Молия ва банк иши электрон илмий журнали. - Т. БМА.,2019 (ноябрь-декабрь). - №6. -Б. 58-67.

Суванов А.Т. Махдллий бюджетлар ижроси самарадорлигини ошириш йуналишлари: и.ф.н. ... автореферат. -Т.: БМА. 2011. - 22 б.

Мусалимов Ш.И. Доходный потенциал местных бюджетов: особенности и проблемы формирования в современных условиях// "Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalaг" llmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil.

Хусаинов M. Ма^аллий бюджетни кластерли тахдил этиш//Ицтисодиёт ва таълим журанли. -Т., 2011. - №6. - Б.117-119.

Рахмонов Д.А., Шеров А.У. Бюджет сиёсатини шакллантиришнинг замонавий

йуналишлари: Инновацион ицтисодиёт шароитида молия тизимини

ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари ва истикболлари: Республика онлайн илмий-амалий конференцияси. -Т.: ТМИ., 2020 (апрель). - Б.8-11.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов