Разработка методики определения уровня существенности в аудите

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
52-60
21
5
Поделиться
Тулаев, М. (2021). Разработка методики определения уровня существенности в аудите. Экономика и инновационные технологии, (5), 52–60. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/12137
Мирзакул Тулаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

доцент 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье критически анализируются модели определения уровня существенности аудиторского процесса на предприятиях. Высказывались мнения о соотношении ключевых показателей с уровнем существенности.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

64

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

АУДИТДА МУҲИМЛИК ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ

МЕТОДИКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Тулаев Мирзакул Саламович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти

E-mail:

tmirzakul@gmail.com

Аннотация

.

Мақолада корхоналарида

аудит ўтказиш жараёнида муҳимлик

даражасини аниқлаш моделлари тандиқий таҳлил қилинган. Асосий базавий кўрсаткичлар

муҳимлик

даражаси билан узвий боғлиқлиги юзасидан фикрлар келтирилди.

Калит сўзлар:

муҳимлик

тушунчаси,

муҳимлик даражаси, базавий кўрсаткичлар,

даража

-

бўлиш усули, муҳимлик даражаси ҳисоб

-

китоб қилиш усуллари

.

Аннотация

.

В статье критически анализируются модели определения уровня

существенности аудиторского процесса на предприятиях. Высказывались мнения о
соотношении ключевых показателей с уровнем существенности

.

Ключевые слова:

понятие существенности, уровень существенности, базовые

показатели, методы расчета уровня существенности

.

Abstract.

The article critically analyzes the models for determining the level of materiality in

the audit process in enterprises. Opinions were expressed on the correlation of key baseline
indicators with the level of importance.

Keywords:

concept of importance, level of importance, basic indicators, methods of

calculating the level of importance.

Кириш

Ҳар

йили мажбурий аудиторлик текширувлардан ўтадиган корхоналарнинг

рўйхати аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунда

[1]

келтирилган. Аудиторлик

ташкилотлари мажбурий аудиторлик текширувдан ўтадиган хўжалик юритувчи
субъектларнинг 2021 йилги молиявий ҳисоботларини аудитнинг халқаро стандартлари
асосида текширишлари лозим. Аудиторлик ташкилотлари мижозлар билан тузилган
шартнома асосида аудиторлик хизматини кўрсатади.

Аудиторлик текширишнинг дастлабки босқичи бўлиб, мижознинг фаолиятидан

келиб чиққан ҳолда аудитда муҳимлик даражасини ҳисоблаши шарт.

Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асослари кўпинча молиявий

ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш контекстида муҳимлик концепциясини
муҳокама қилинади. Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асослари муҳимликни
турли нуқтаи назарлардан муҳокама қилиши мумкинлигига қарамай, умуман олганда
улар қуйидагиларни тушунтириб беради:

бузиб кўрсатишлар, шу жумладан тушириб қолдиришлар, агар улар ўз-ўзича

ёки бошқа бузиб кўрсатишлар билан бирга, оқилона мўлжалларга кўра,
фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисобот асосида қабул қилинган иқтисодий
қарорларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, муҳим деб баҳоланади;

муҳимлик тўғрисида мулоҳазалар юзага келган вазият нуқтаи назаридан

чиқарилади ва бузиб кўрсатиш суммаси ёки хусусиятига ёинки бузиб кўрсатишнинг ҳам
суммаси, ҳам хусусиятига боғлиқ бўлади;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

65

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун муҳим ҳисобланадиган

масалалар тўғрисида мулоҳазалар гуруҳ сифатидаги фойдаланувчиларнинг молиявий
ахборотга бўлган умумий эҳтиёжларини кўриб чиқишга асосланади (Молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича қўмита томонидан 2001 йил апрелда қабул
қилинган “Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш асоси”да кўрсатиб
ўтилишича, тижорат ташкилотларида, инвесторларнинг эҳтиёжларини қондирадиган
молиявий ҳисоботни тақдим этиш бошқа фойдаланувчилар аксарият қисмининг
талабларини ҳам қондириши мумкин, чунки инвесторлар мазкур субъект учун рискли
капитал етказиб берувчилар ҳисобланади). Бузиб кўрсатишлар, махсус, бир-биридан
фарқланадиган талабларга эга бўлиши мумкин бўлган, алоҳида фойдаланувчиларга
ўтказиши мумкин бўлган таъсир эътиборга олинмайди.

Бундай муҳокама, агар у молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг

қўллланиладиган асосида мавжуд бўлса, аудит учун муҳимлик даражасини аниқлашда
аудитор учун маълумотлар базаси бўлиб хизмат қилади. Агар молиявий ҳисоботларни
тақдим этишнинг қўллланиладиган асоси муҳимлик концепцияси муҳокамасини ўз
ичига олмаса, аудитор учун бундай маълумотлар базаси вазифасини юқорида айтиб
ўтилган кўрсаткичлар бажаради [2].

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Мамлакатда аудиторлик фаолиятни ривожлантириш ва уни халқаро даражага

олиб чиқиш учун аудиторлик ташкилотида фаолият олиб бораётган аудиторлар

мижозларининг молиявий ҳисоботларида муҳим хатоликларнинг аниқлаш, аудитни
режалаштириш босқичида муҳимлик даражасини белгилаш муҳимдир.

Муҳимлик концепциясидан аудитор ҳам аудитни режалаштиришда, ҳам уни

бажаришда ва аниқланган бузиб кўрсатишларнинг аудитга ва тузатилмаган бузиб
кўрсатишларнинг (агар улар мавжуд бўлса) молиявий ҳисоботга таъсирини баҳолашда
ҳамда ўз фикрини аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да таърифлашда фойдаланади.

Аудитни режалаштириш жараёнида аудитор муҳим деб баҳолайдиган бузиб

кўрсатишлар суммаси тўғрисида ўз мулоҳазаларини чиқаради. Бу мулоҳазалар
қуйидагилар учун асос бўлади:

(a)

рискни баҳолаш тартиб-таомилларининг хусусияти, уларни бажариш

муддатлари ва кўламини аниқлаш;

(б) муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини идентификация қилиш ва баҳолаш;

(в) кейинги аудиторлик тартиб-таомилларининг хусусияти, уларни бажариш

муддатлари ва кўламини аниқлаш.

Иқтисодчи

-

олимлардан

М.Тулаходжаева ва бошқалар

[3]

, З.Маматов

[4],

В.Подольский

[5]

томонидан чоп этилган дарсликларида аудитда муҳимлик

даражасини аниқлашнинг методикаси умумий қилиб кўрсатилган, ҳисоблаш,
маълумотлар базаси қисман келтирилган.

Р.Дустмуродов

[6]

томонидан чоп этилган

дарсликда муҳимлик даражасини ҳисоблаш учун базавий кўрсаткичлар келтирилган
ва унинг ҳисоблаш методикаси ҳам берилган.

Бироқ

,

бу илмий ишларда муҳимлик даражасини аудит ўтказилаётган

субъектнинг фаолияти билан боғланмаган. Халқаро амалиётда фойдаланилаётган
даража

-

бўлиш методикаси олимларимизнинг илмий ишларида ўрганилмаган ва унинг

ҳисоблаш коэффиценти Ўзбекистон корхоналари учун табақалаштирилган ставкалари
ишлаб чиқилмаган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

66

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Тадқиқот методологияси

Иқтисодий тизимлаштириш

қонуниятлари Ўзбекистон Республикасида аудитда

муҳимлик даражасини аниқлашнинг тизимли таҳлили ва концептуал асосларининг
илмий методологик аппаратини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Илмий мақолада кўтарилган муаммони атлофлича таҳлил қилиш, таҳлил

натижаларини тизимлаштириш асосида илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб
чиқишда индукция ва дедукция, таққослаш, адабиётлар шарҳи, миқдор ва сифат
кўрсаткичлар ҳисоблаш, мақсадли ривожлантириш каби усуллардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Аудитор томонидан муҳимлик даражасини белгилаш профессионал мулоҳаза

масаласи ҳисобланади ва молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларнинг молиявий
ахборотга бўлган эҳтиёжларини аудитор қандай тушунишига боғлиқ бўлади. Ушбу
контекстда аудитор фойдаланувчилар хусусида қуйидагиларни тахмин қилиши учун
асослар мавжуд:

(a)

улар бизнес, иқтисодий фаолият ва бухгалтерия ҳисоби соҳасида билимга эга,

шунингдек молиявий ҳисоботда тақдим этилган ахборотни оқилона даражада қунт
билан ўрганишга тайёр;

(б)

улар молиявий ҳисобот муҳимлик даражасидан келиб чиқиб

тайёрлангани, тақдим этилгани ва аудит қилинаётганини тушунади;

(в)

улар ҳисоблаб чиқилган баҳолардан фойдаланиш, мулоҳаза юритиш ва

бўлғуси воқеаларни кўриб чиқишга асосланган суммаларнинг баҳоланиши ноаниқ
эканини тан олади; ва

(г)

молиявий ҳисоботда ифодаланган ахборот асосида оқилона иқтисодий

қарорлар қабул қилади.

Активлар, мажбуриятлар, даромад, харажатлар ва хўжалик операциялари ҳамда

капиталнинг таркиби ҳақидаги айрим маълумотлар тушириб қолдиришлар

ёки бузиб

кўрсатишлар

молиявий

ҳисобот

асосида

фойдаланувчиларнинг

иқтисодий

қарорларига таъсир қиладиган ҳар қандай маълумот муҳим ҳисобланади.

Аудитнинг халқаро стандартлари (АХС) муҳимликни икки стандарт орқали

ўрганади:

-

320-

сонли АХС “Аудитни режалаштириш ва бажаришда муҳимлик»;

-

450-

сонли АХС “Аудит ўтказиш жараёнида аниқланган бузиб кўрсатишларни

баҳолаш”

.

320-

сонли аудитнинг халқаро стандартида молиявий ҳисобот аудитни

режалаштириш ва аудитни ўтказишда

муҳимлик концепциясини қўллашда

аудиторнинг жавобгарлиги

келтирилган.

450-

сонли аудитнинг халқаро стандартида

молиявий ҳисоботда аниқланган хатоликларни баҳолашда муҳимлик концепцияси
қандай қўлланилиши кераклиги уқтирилади.

Иккала стандарт

ҳам аудитордан аниқланган хатоликларини аудитни

режалаштириш пайтида аниқлаганда

,

муҳимлик даражасини ўзгартириш мумкинлиги

тўғрисидаги муносабатни

талаб қилади. Бироқ, бирор стандарт у ёки бу

текширилаётган молиявий ҳисоботнинг аниқ кўрсаткичларига доир муҳимлик
даражасига нисбатан аниқ талабларни ўзида мужассам қилмаган.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

67

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Аудитда хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботининг ишончлилигига

каттагина ҳажмда таъсир кўрсатадиган ҳолатлар жиддий ҳолатлар деб эътироф
этилади.

Барча муҳимлик жиҳатлари бўйича

молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги

деганда молиявий ҳисобот кўрсаткичлари аниқлигининг шундай даражаси
тушуниладики, бунда ушбу ҳисоботнинг малакали фойдаланувчиси унинг асосида
тўғри хулосалар чиқариш ва тўғри қарорлар қабул қилишга қодир бўлади. Ахборотнинг
муҳимлилиги унинг хусусияти бўлиб, уни ана шундай ахборотдан оқилона
фойдаланувчининг қарорларига таъсир кўрсатишга қодир қилади.

Муҳимлик тушунчаси деганда молиявий ҳисоботни бузишнинг энг юқори

қиймати тушунилади, ундан бошлаб ана шу ҳисоботнинг малакали фойдаланувчиси
унинг асосида тўғри хулосалар чиқариш ва тўғри қарорлар қабул қилишга қодир
бўлмай қолади.

Хориж ва маҳаллий аудиторлар ўртасида дедуктив ёндашувда муҳимлик

даражасини ҳисоблашнинг энг кўп тарқалган услубларнинг тавсифи қуйидаги 1

-

жадвалда келтирилган.

1-

жадвал

Дедуктив ёндашувда муҳимлик даражасини ҳисоблашнинг

энг кўп тарқалган

услубларнинг тавсифи

1

Услубнинг номи

Базавий кўрсаткичлар

рўйхати

Муҳимлик

мезонлари

Муҳимлик

жаражасини

танлаш

«Муҳимлик ва аудиторлик

риски» номли аудиторлик

фаолиятнинг миллий

стандартига мувофиқ (ўз

кучини йўқотган)

Тушум. Соф фойда. Баланс

валютаси. Хусусий капитал.

Умумий харажатлар

Аниқ

Ўртача арифметик

10та базавий

кўрсаткичлар асосида

муҳимлик даражаси

ишлаб чиқиш

Узоқ муддатли активлар.

Хусусий капитал. Жорий

активлар. Дебиторлик

қарзлари. Кредит ва

қарзлар. Кредиторлик

қарзлар. Сотувдан тушум.

Бошқа даромадлар. Бошқа

харажатлар. Чиқимлар.

Оралиқ

Ўртача арифметик

Энг кичик кўрсаткични

танлаш

Ҳар

қандай кўрсаткич

бўлиши мумкин.

Аниқ

Муҳимликнинг энг

кичик суммаси

олинади

Кўрсаткичларни даражага

кўтариш (ушбу усул,

йирик ғарб

компанияси

томонидан

фойдаланилади)

баланс валютаси ва соф

тушум ҳажми (ҚҚСсиз)

иккита базавий

кўрсаткичларнинг энг

каттаси олинади

«2/3» даражага ва

тузатувчи

коэффицентга

кўпайтирилган

кўрсаткич

Муҳимлик даражасини аниқлашда иккита омил ҳисобга олиниши лозим:

хатоликларнинг мутлақ ва нисбий қиймати.

1

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

68

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Муҳимлик даражасининг мутлақ қиймати

бу аудиторнинг субъектив

хулосаси бўлиб, хатоликнинг аниқ суммаси унинг аҳамиятлигидан келиб чиқиб бошқа
ҳолатларни ҳисобга олмаган ҳолда муҳим деб тан олиниши мумкин.

Муҳимлик даражасининг нисбий

қиймати

молиявий ҳисоботнинг базавий

кўрсаткичлари

деб ҳисобланадиган кўрсаткичларга нисбатан фоизда аниқланади.

Муҳимлик даражасининг мутлақ қийматини аниқлашда аудитор хўжалик

юритувчи субъектнинг аудит қилинадиган, молиявий ҳисоботнинг базавий
кўрсаткичлари деб номланадиган ҳисоботи ишончлилигини тавсифлайдиган энг
муҳим кўрсаткичларни асос сифатида қабул қилиши керак.

Муҳимлик даражасини ҳисоб

-

китоб қилиш учун тавсия қиланаётган

молиявий

ҳисоботнинг базавий кўрсаткичларига солиқ тўлагунга қадар фойда, соф тушум ҳажми
(ҚҚСсиз), баланс валютаси, хусусий капитал, умумий умумий харажатлардир. Бунда
муҳимлик даражасини аниқлашда қуйидаги мезонлари белгиланган:

1)

солиқ тўлагунга қадар фойда –

5%;

2)

соф тушум ҳажми (ҚҚСсиз)

2%;

3)

баланс валютаси–

2%;

4)

хусусий капитал–

10%;

5)

ташкилотнинг умумий харажатлари –

2%.

Аудитор муҳимлилик даражасини ҳисоблашда молиявий ҳисоботнинг базавий

кўрсаткичлари

сифатида жорий йилнинг кўрсаткичлари, жорий ҳисобот даврининг ёки

ўтган даврнинг ўртача кўрсаткичларини, ҳисобот даврининг прогноз кўрсаткичларини
ёхуд ҳар қандай ҳисоб

-

китоблар таомилларини қўллаши мумкин.

Аудитор тегишли аудиторлик текшируви учун ягона муҳимлилик даражасини

ёки бухгалтерия ҳисобининг счётлари, баланс моддалари, ҳисобот кўрсаткичларини
баҳолаш учун турли хил муҳимлик даражасини белгилаши мумкин.

Аудитор ўзининг професионал компетентлигидан келиб чиққан ҳолда тавсия

қилинаётган усулларидан бирини танлаб

муҳимлик даражасини аниқлайди.

Солиқ тўлагунга қадар фойда –

энг мақбул кўрсаткич, лекин соф тушум ҳажми

(ҚҚСсиз) кўрсаткичига нисбатан ўзгаришларга ўта таъсирчан ҳисобланади. Шунинг
учун ушбу кўрсаткич

молиявий институтларда

аудиторлик текширувларни амалга

оширилаётганда қўллаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади

.

Соф тушум ҳажми (ҚҚСсиз)

савдо, енгил ва озиқ

-

овқат саноати

ташкилотларида

аудиторлик текширишни амалга ошираётган муҳимлик даражасини

аниқлашда қўл келади.

Баланс валютаси –

ишлаб чиқариш корхоналари

учун энг мақбул кўрсаткичлар

ҳисобланади.

Кичик бизнес корхоналари

учун ҳам ушбу кўрсаткич қўлланилиши

мумкин.

Хусусий капитал кўрсаткич –

янги очилган корхоналар

учун муҳимлик

даражасини аниқлашда фойдаланиш мумкин.

Умумий харажатлар –

муҳимлик даражасини ҳисоблашда ташкилотларда ушбу

кўрсаткич жуда катта бўлган корхоналарда қўлланади. Умумий харажатлар миқдори
корхонанинг активлари суммасидан (баланс валютасидан) жуда кўп бўлган пайтда
ушбу кўрсаткичдан фойдаланиш ўзини оқлайди.

Биринчи усул

“тармоқ хусусиятлари”

.

Биринчи усулда таклиф этилган

молиявий ҳисоботнинг базавий кўрсаткичларидан текширилаётган ташкилот учун энг


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

69

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

мақбулини танлаш олиши лозим. Бунда аудитор текширилаётган ташкилотнинг
фаолиятининг хусусиятларини ҳисобга олиши лозим.

Пойтуғ пахта тозалаш

акциядорлик жамияти (АЖ) учун муҳимлик даражаси –

2%,

суммада

681 000,0

минг сўмни ташкил қилади (яхлитлаш натижасида).

Иккинчи

усул

“энг кичик кўрсаткични танлаш”

.

Иккинчи усулга биноан барча

бешта

базавий кўрсаткичларидан иборат бўлган жадвални

шакллантирилади

(1-

жадвал), унда базавий кўрсаткичлар, улар бўйича тавсия қилинаётган муҳимлик
даражаси

ҳамда

муҳимлик даражасининг суммаси ҳисобланади, асосий кўрсаткич

сифатида энг кичик сумма қабул қилинади

(2-

жадвал)

.

2

-

жадвал

Базавий кўрсаткичлар ва белгиланган

муҳимлилик даражаси

Пойтуғ пахта тозалаш

АЖ

2

учун

Базавий

кўрсаткичлар

Молиявий

ҳисобот

шакллари ва

сатрлари

Мижоз

-

ташкилотнинг

ҳисоботидаги

базавий кўрсаткич

миқдори, минг сўм

Муҳимли

-

лик

даражаси, %

Муҳимлилик

даражасининг
суммаси, минг

сўм

1

2

3

4

5

Солиқ тўлагунга
қадар фойда

2-

шакл,

240-

сатр

1 432 618,0

5

71 631,0

Соф тушум ҳажми
(ҚҚСсиз)

2-

шакл,

010-

сатр

91 403 365,0

2

1 828 067,0

Баланс валютаси

1-

шакл,

400-

сатр

34 037 543,0

2

680 751,0

Хусусий капитал

1-

шакл,

480-

сатр

27 975 604,0

10

2 797 560,0

Ташкилотнинг
умумий харажатлар

2-

шакл

асосида

ҳисоб китоб

қилинади

90 245 866,0

2

1 804 917,0

Пойтуғ пахта тозалаш АЖ учун солиқ тўлагунга қадар фойда кўрсаткичи асосида

ҳисобланган муҳимлик даражаси сифатида аудитор –

71

631,0 минг сўм, яхлитлаш

натижасида –

71

630,0 минг суммани танлаши керак.

Учинчи усул

. Учинчи усулга биноан муҳимлик даражасининг ўртача арифметик

суммаси аниқланади, ундан энг катта ва энг кичик фарқланиш аниқланади. Агар
фарқланиш 20%дан ошса, у ҳолда бу кўрсаткичлар ҳисоб

-

китобларда киритилмайди.

Қолган кўрсаткичлар асосида янги ўртача арифметик кўрсаткич ҳисобланади ва шу
кўрсаткич муҳимлик даражаси сифатида қабул қилинади.

Мисол.

2-

жадвалнинг 5 устун

маълумотларидан фойдаланиб қуйидаги ҳисоб

-

китобларни амалга оширамиз.

Муҳимликнинг

ўртача

арифметик

даражасини

аниқлаймиз:

(71631+1828067+680751+2797560+1804917) : 5 = 1 436 585,2

минг сўм

Муҳимликнинг энг кичик миқдори ўртача арифметик даражасидан фарқ

қилмоқда

2

Openinfo.uz

сайтидан олинган маълумотлар асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

70

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

71631 − 1436585,2

1436585,2

∗ 100 = −95,0%

Муҳимлиликнинг энг катта миқдори ўртача арифметик даражасидан фарқ

қилмоқда

2797560 − 1436585,2

1436585,2

∗ 100 = 94,7%

Ҳисоб

-

китоблар

натижасига кўра

муҳимликнинг иккала даражаси ҳам ўртача

аниқланган

даражадан катта фарқ қилмоқда (

20 %

дан

ортиқ бўлган ҳар қандай

фарқланиш муҳим ҳисобланади) шунинг учун ҳисоб

-

китобларда бу кўрсаткичларни

инобатга олмаслик тўғрисида қарор қабул қилиниши лозим. Бунда янги муҳимликнинг
ўртача арифметик даражаси аниқланади ва унинг миқдори

1 437 911,7

минг сўмни

ташкил қилади

.

[(1828067+680751+1804917) : 3 = 1 437 911,7

минг сўм

].

Ушбу кўрсаткични 14

00 000

минг сўмгача яхлитлаш мумкин (20% оралиғида

бўлганлиги учун).

Агар аудитор 1400 000 минг сўмгача бўлган хатоликни ўтказиб юборса, бу сумма

актив ва пассивлар ўртасида тенг

тақсимланади, яъни активлар бўйича йўл қўйилиши

мумкин бўлган хатолик 7

00

000 минг сўм, пассивлар бўйича

700

000 минг сўмга тенг

бўлиши мумкин. Аудитор текширилаётган мижоз корхонанинг бизнес фаолиятининг
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда хатоликларни тақсимлашнинг

бошқа усулларини

ҳам қўллаши мумкин.

Шундан сўнг олинган муҳимликнинг даражасини баланснинг актив ва пассив

қисмлари

моддаларининг баланс жамига нисбатан салмоғига қараб тақсимланади

(3-

жадвал)

.

3-

жадвал

Баланс моддаларига нисбатан муҳимлик даражасини аниқлаш (баланс валютасига

нисбатан 1%дан кўп бўлган кўрсаткич муҳим деб эътироф этилиши мумкин)

3

Актив моддалари

Сумма, сўм

Баланс валютасига

нисбатан модданинг

салмоғи, %

Муҳимлилик

даражаси, сўм

Асосий воситалар

200 000

16,2

113 452

Тугалланмаган қурилиш

100 000

8,1

56 726

Хомашё ва материаллар

300 000

24,3

170 178

Харидорлардан олинадиган
счётлар

74 000

6

42 000

Қисқа

муддатли

инвестициялар

120 000

9,7

68 049

Пул маблағлри

440 000

35,6

249 595

Баланс валютаси

1234 000

100

700 000

Ушбу усулнинг асосий камчилиги бўлиб, назорат рискини инобатга олмайди

.

Тўртинчи усул

баланс валютаси ва соф тушум ҳажми (ҚҚСсиз) иккита базавий

кўрсаткичлар асосида ҳисоб

-

китоб қилинади

ва тузатувчи коэффицент билан унинг

миқдори тузатилади.

3

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

71

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

G = 16 * N

Бунда

G -

муҳимлик даражаси

;

N -

иккита кўрсаткичдан энг каттаси –

баланс валютаси ёки соф

тушум ҳажми (ҚҚСсиз)

Мисол.

Мижоз

-

ташкилотнинг баланс валютаси

34 037 543,0

сўмни, соф тушум

ҳажми (ҚҚСсиз)

91 403 365,0

сўмни

ташкил қилади (1

-

жадвал маълумотлари бўйича).

Шундай қилиб, тузатувчи коэффицент билан муҳимлилик даражаси қуйидагини

ташкил қилади:

G = 16 *

91 403 365,0

= 3 246 594

сўм

Бешинчи

усул.

Бу усул фойда олмай ишлаётган корхоналар учун муҳимлик

даражасини аниқлашда қўлланилади. Текширилаётган йил охиридаги ҳисоботнинг
баланс валютаси ва корхонанинг умумий харажатлари суммасидан муҳимлик
даражасининг ўртача арифметик миқдори аниқланади.

Мисол

.

Баланс валютаси –

200 000 000 c

ўм, умумий харажатлар –

189 000 000

c

ўм

.

Тегишли базавий кўрсаткичлар 4

-

жадвалда келтирилган.

4-

жадвал

Базавий кўрсаткичлар ва белгиланган муҳимлилик даражаси

4

Базавий кўрсаткичлар

Мижоз

-

ташкилотнинг

ҳисоботидаги

базавий

кўрсаткич миқдори, сўм

Муҳимлилик

даражаси, %

Муҳимлилик

даражасининг

суммаси, сўм

Баланс валютаси

200 000 000

2

4000 000

Ташкилотнинг умумий
харажатлар

189 000 000

2

3780 000

Ўртача арифметик миқдори

-

-

3890 000

Шундай қилиб, фойда олмай ишлаётган корхона учун муҳимлик даражаси 3890

000 сўмни ташкил қилади.

Муҳимлик даражаси суммаси корхона томонидан бухгалтерия ҳисобини ва

молиявий ҳисобот тайёрлаётган

хорижий валютада

бўлиши шарт. Муҳимлик даражаси

ҳар бир аудиторлик текшириш учун режалаштириш босқичи тугагандан кейин
аниқланиши лозим. Муҳимлик даражасини аниқлаш усулини танлашда аудиторлик
рискини ҳисоблашда аниқланган омиллар ҳам ҳисобга олиниши зарур. Якуний
муҳимлик даражасининг ҳисоб

-

китоби аудиторлик текширувни тугатишда аниқланган

бўлиши шарт.

Хулоса ва таклифлар

Бизнинг фикримизча, муҳимлик даражасини ҳисоб

-

китоблардаги

манипуляция

қилишнинг норматив

-

шартли имкониятининг мавжудлиги ва унинг натижасида

аудиторнинг аудиторлик хулосасидаги фикрига таъсири, молиявий ҳисобот аудитини
ўтказишдаги муҳимлик даражасини ҳисоблаш ёндашувига (ёки ҳисоб

-

китоб қилиш

тартиби) аудиторлик хулосасидан фойдаланувчилар учун аудиторлик ташкилотнинг
махфий маълумоти ҳисобланмаслиги керак.

4

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil

72

5/2021

(№

00055)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Муҳимлик даражасини ҳисоблашнинг бошқа методлардан даража

-

бўлиш

методи кўпгина муҳим афзалликларга эга.

Биринчидан, муҳимлик даражасини

ҳисоблашнинг аниқ ёки интервал

ҳисоб

-

китоблари ташкилотнинг ҳажмига нисбатан

тўғри чизиқли боғлиқлигидир.

Иккинчи, даража

-

бўлиш методда муҳимлик даражасини ҳисоблашда «аниқ»

(2,

5, 10% ва бошқалар)

фоизларининг йўқлиги, аудит ўтказилаётган субъектларнинг

ҳажмига нисбатан боғлиқлигининг олдини олади. Монтгомер томонидан ишлаб
чиқилган базавий кўрсаткични “2/3” даража

-

бўлиш методи халқаро аудиторлик

ташкилоти томонидан қўлланилсада, ўзбек бизнеси учун адаптация қилишни

талаб

қилади. Аудиторлик ташкилоти томонидан номолиявий ташкилотларга нисбатан “16”
коэффициенти қўллаш

маҳаллий аудиторлик ташкилотиларига қуйидаги икки ҳолат

бўйича тўғри келмайди:

1)

халқаро аудиторлик ташкилоти томонида даража

-

бўлиш методи халқаро

валютанинг бирортасида тузилган молиявий ҳисоботга мос келади.

2)

Ўзбекистонда ва халқаро амалиётда ташкилотларни кичик, катта

ва йирик

корхоналар сифатида тан олиш мезонлари турлича.

Бу шуни кўрсатадики, хўжалик юритувчи субъектлар учун муҳимлик даражасини

ҳисоблашнинг мослаштирилган формуласи бошқа усуллар билан солиштирилганда
нафақат оқилона, балки бухгалтерия (молиявий) ҳисоботидан фойдаланувчиларнинг
бошқарув қарорларининг сифатига таъсири нуқтаи назардан ҳам ишончли,

бу унинг

муҳим маълумотларини тақдим этиш ва ошкор қилиш туфайли амалга оширилади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикасининг Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонуни

2.

Аудитнинг халқаро стандартлари. Т.: ЎзБАМА, 2013

3.

М.Тулаходжаева

,

Ш.Илхомов,

К.Ахмаджонов, Ш.Файзиев, М.Тулаев,

М.Ходжаева Аудит. Дарслик. Т.: Иқтисодиёт, 2018

405б

4.

З.Маматов

Аудит. Дарслик. Т.

5.

В.Подольский Аудит. Учебник. М.: ЮНИТИ

-

ДАНА, 2008 –

744с

6.

Р.Дустмуродов Аудит асослари. Т.:

Миллий энциклопедия, 2003

7.

Openinfo.uz

корпоратив ахборот ягона портали

Библиографические ссылки

'Узбекистон Республикасининг Аудиторлик фаолияти тутрисидаги конуни

Аудитнинг халцаро стандартлари. Т.: УзБАМА, 2013

М.Тулаходжаева, Ш.Илхомов, К.Ахмаджонов, Ш.Файзиев, М.Тулаев, М.Ходжаева Аудит. Дарслик. Т.: Ик,тисодиёт, 2018 - 4056

З.Маматов Аудит. Дарслик. Т.

В.Подольский Аудит. Учебник. М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2008-744с

Р.Дустмуродов Аудит асослари. Т.: Миллий энциклопедия, 2003

Openinfo.uz - корпоратив ахборот ягона портали

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов