Экспортный потенциал малого бизнеса и субъектов предпринимательства и пути его повышения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
47-53
68
8
Поделиться
Турсунов, Р. (2016). Экспортный потенциал малого бизнеса и субъектов предпринимательства и пути его повышения. Экономика и инновационные технологии, (4), 47–53. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8839
Р Турсунов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

д.м.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются тенденции развития экспортного потенциала субъектов малого бизнеса и частного предпринимательства. Определены пути повышения экспортного потенциала субъектов малого бизнеса и предпринимательства.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Р.Т. Турсунов,

ф.м.ф.н., доц. ТДИУ

КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАР ЭКСПОРТ

САЛОҲИЯТИ ВА УНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

В статье рассматриваются тенденции развития экспортного

потенциала субъектов малого бизнеса и частного предпринимательства.
Определены пути повышения экспортного потенциала субъектов малого
бизнеса и предпринимательства.

The tendencies developments export potential of small business and private

entrepreneurship will considered in this article. It is given the ways of increasing
export potential of small business and private entrepreneurships.

Калит сўзлар:

кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик, ташқи савдо

айланмаси, экспорт, импорт, сальдо.

Сўнгги йилларда мамлакатимиз ташқи иқтисодий фаолият соҳасида кўзга

ташланадиган ютуқларга эришмоқда. 2004 йилдан то ҳозирги вақтгача
мамлакатимизнинг ташқи савдо балансида экспортнинг миқдори импортнинг
ҳажмидан ортиқдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2012-йилда

мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013-
йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида “Ўтган йил
якунларини сарҳисоб қилар эканмиз, авваламбор шуни таъкидлашимиз
керакки, глобал жаҳон иқтисодиётида ҳали-бери сақланиб қолаётган жиддий
муаммоларга қарамасдан, 2012-йилда Ўзбекистон ўз иқтисодиётини барқарор
суръатлар билан ривожлантиришни давом эттирди, аҳоли турмуш даражасини
изчил юксалтиришни таъминлади, дунё бозоридаги ўз позициясини
мустаҳкамлади. ... Экспорт ҳажми сезиларли равишда, яъни 11,6 фоизга ўсди,
экспорт қилинаётган маҳсулотлар таркиби ва сифати яхшиланиб бормоқда.
Бунинг натижасида хомашё бўлмаган тайёр товарларнинг улуши 70 фоиздан
зиёдни ташкил этмоқда. Ташқи савдо айланмасидаги ижобий сальдо
1 миллиард 120 миллион АҚШ долларидан ошди” - деб алоҳида таъкидлаб
ўтдилар

[4].

Cўнгги йилларда республикамизнинг бир қатор иқтисодчи олимлари

томонидан ташқи иқтисодий фаолиятга йўналтирилган ишлаб чиқаришни
ривожлантириш масалаларига бағишланган кўплаб илмий тадқиқотлар олиб
борилган. Жумладан, М.Болтабаев [5], Н.Сирожиддинов [6] ва бошқалар ўз
асарларида маркетинг тизимини корхона экспорт салоҳиятини кучайтиришнинг
илғор усули эканлигига катта эътибор қаратилган. А.Бекмуродов, Р.Турсунов,
И.Хотамовнинг [7] ишларида GM-Uzbekiston қўшма корхонасининг ташқи
иқтисодий фаолияти ўрганилган, таҳлил қилинган ва уни ривожлантириш
истиқболлари аниқланган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Мамлакатимиз экспорти ва импортининг товар ва географик таркибини

такомиллаштириш борасида янги бозорлар, янги транспорт йўлакларини
топиш, бир сўз билан айтганда фаол маркетингга асосланган ташқи иқтисодий
сиёсат юргизиш зарур. Ташқи савдо айланмасини диверсификацияси, яъни
хорижга

экспорт

импорт

қилинаётган

товар

ва

хизматлар

номенклатурасининг кенгайиши, жами экспортда алоҳида товар ёки хизмат
тури (айниқса, хомашё) улушининг катта бўлишига барҳам берилиши,
маҳсулотларимиз

экспорт

қилинаётган

мамлакатлар

географиясини

кенгайтириш экспорт ҳажмининг барқарор бўлишини таъминлайди, миллий
иқтисодиётнинг ташқи бозордаги салбий ўзаришларга таъсирчанлиги
даражасини пасайтиради.

Ташқи савдо айланмаси диверсификацияси – экспорт ва импортнинг товар

номенклатурасини ва ҳамкор давлатлар сонининг кенгайтирилиши.

Экспорт таркибида бир ёки бир неча товарлар улушининг сезиларли

даражада ортиб кетиши бу товарлар нархи пасайган ёки уларга ташқи талаб
қисқарган ҳолатларда экспортчи корхоналарни оғир аҳволга солиб қўйиши
мумкин. Бунинг натижасида экспорт ҳажмининг қисқариши валюта
тушумларининг камайиши, ташқи савдо балансининг ёмонлашуви ва
корхоналар молиявий аҳволининг тангликка юз тутишига олиб келиши мумкин.
Шунингдек, экспорт умумий ҳажмининг кам сонли давлатларга боғланиб
қолиши ҳам қалтис ҳолат ҳисобланади.

Хорижий давлатларда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган, ёки ишлаб

чиқаришни йўлга қўйиш мумкин бўлган маҳсулотларга бўлган талабни
ўрганиш, бундай товарлар бозорига кириб бориш ва рақобат қилиш
стратегиясини ишлаб чиқиш экспорт қилинаётган товарлар сонини ва
мамлакатлар географиясини кенгайтиришга ижобий таъсир кўрсатади.

Ислоҳотларни чуқурлаштириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация

қилиш шароитида экспортга етказиб бериш ҳажми ва турларини кўпайтириш,
рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи
корхоналарни рағбатлантириш, уларга маҳсулотларини янги жаҳон ва
минтақавий бозорларга олиб чиқишда кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг қарорига кўра

қуйидаги имтиёзлар берилди [1]:

- 2012 йил 1 апрелдан бошлаб янги қурилиш, мавжуд ишлаб чиқаришларни

модернизациялаш ва технологик янгилашга валюта кредитлари бўйича асосий
қарзни қайтаришга жорий тўловлар бўйича йўналтириладиган валюта тушуми
қисмини ваколатли банкларга мажбурий сотишдан асосий қарз батамом тўлаб
бўлинадиган муддатга қадар озод қилинди;

- сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш, маҳсулотларнинг халқаро

стандартларга

мувофиқлигини

сертификациядан

ўтказиш,

шунингдек

лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш комплексларини харид қилишга
йўналтириладиган маблағларга янги технологик ускуналарни сотиб олишда
назарда тутилган ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базани
камайтиришнинг амалдаги тартиби микрофирмалар ва кичик корхоналар учун
татбиқ этилди;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

- экспорт қилувчи корхоналар (хомашё товарларини сотиш бундан

мустасно) учун фойда солиғи ва мулк солиғи ставкаси умумий сотиш ҳажмида
ўзи ишлаб чиқарган ва эркин алмаштириладиган валютага сотилган товар (иш,
хизмат)лар экспортидаги улушига боғлиқ ҳолда камайтирилади:

экспорт улуши 15 фоиздан 30 фоизгача миқдорда бўлганида - 30 фоизга;
экспорт улуши 30 ва ундан кўпроқ фоиз бўлганида - 2 маротаба.
- микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси

қуйидагича камайтирилади:

умумий сотиш ҳажмида экспорт улуши 15 фоиздан 30 фоизгача бўлганида

30 фоизга;

экспорт улуши 30 ва ундан кўпроқ бўлганида - 2 маротаба.
- 2016 йил 1 январга қадар республикадаги ўз маҳсулоти ҳажмининг,

жумладан ярим тайёр маҳсулотларининг (калава, газлама, трикотаж газлама ва
пахта йигириш чиқиндилари) 80 фоизи ва ундан ортиғини эркин
алмаштириладиган валютага сотадиган тўқимачилик саноати корхоналари мулк
солиғи тўлашдан озод қилинди.

-

тижорат банкларига экспорт операциялари бўйича факторинг

хизматларини амалга оширишнинг чекланган муддатини 60 кундан 90 кунга
узайтирган ҳолда экспорт операциялари бўйича факторинг хизматларини
амалга ошириш ҳажмини кенгайтириш тавсия этилди.

- товарларни экспорт қилишда тўланадиган божхона расмийлаштируви

йиғимларининг амалдаги ставкасига қараганда ўртача 2 маротабага
камайтирилган янги ставкалари тасдиқланган.

Ўтган йиллар мобайнида экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш

борасида амалга оширилган чора-тадбирлар иқтисодиётимизнинг экспорт
салоҳиятини юксалтириш, ташқи савдо таркибида ижобий силжишларга
эришиш, унинг ҳажмини барқарор ўстириш имконини бермоқда.
Маълумотлардан кўринадики, республикамиз ташқи савдо айланмаси муттасил
ўсиб бормоқда. Хусусан, бу кўрсаткич 2014 йилда 30589 млн. АҚШ долларини
ташкил этиб, 2013 йилга нисбатан 6 фоизга ортган, 2009 йилга нисбатан 1,4
мартага кўпайган (1-расм).

1-расм

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмаси динамикаси

(млн. АҚШ долл.)

21209,6

22199,2

26365,9

26416,1

28864

30589

2009

2010

2011

2012

2013

2014

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Мамлакатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида ташқи

савдо кўрсаткичлари ўсиш тенденциясига эга бўлиб, экспорт салоҳияти
мустаҳкамланиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси экспортининг ўсиш
сураъти фақат 2012 йилда 2011 йилга нисбатан 8,5 фоизга камайган бўлса,
қолган йилларда ўсиш тенденциясига эга бўлган. Хусусан ушбу кўрсаткич 2014
йилда 2013 йилга нисбатан 6,4 фоизга кўпайган (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо кўрсатикичлари динамикаси

(млн. АҚШ долл.)

Кўрсаткичлар

2009 й.

2010 й.

2011 й.

2012 й.

2013 й.

2014 й.

1

2

3

4

5

6

7

Экспорт

11771,3

13023,4

15021,3

13599,6

15082

16042

Ўсиш суръати, %

102,4

110,8

115,2

91,5

110,9

106,4

Импорт

9438,3

9175,8

11344,6

12816,5

13782

14547

Ўсиш суръати, %

97,3

97,2

123,6

112,9

107,3

105,6

Сальдо

2333

3847,6

3676,7

783,1

1300

1495

Ўсиш суръати, %

130,4

164,9

95,6

21,3

166,0

115

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлар экспорт салоҳиятини

ошириш долзарб ҳисобланади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик
субъектлари ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-
тадбирлар ишлаб чиқилган ва амалга ошириб келинмоқда.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини

қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013
йил 8 августдаги ПҚ-2022-сонли қарорига мувофиқ Ташқи иқтисодий фаолият
миллий банки ҳузурида ташкил этилди. Жамғарманинг асосий мақсади кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада
кенгайтириш, уларга замонавий, чет эл бозорларида рақобатдош маҳсулот
ишлаб чиқаришни кўпайтиришда ва уни экспортга чиқаришда зарур молиявий,
ташкилий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, мамлакатнинг экспорт қилувчи
тадбиркорларини ташқи бозор конъюнктураси ўзгаришлари хавф-хатарларидан
ишончли ҳимоя қилишни таъминлашдан иборат.

Ўтган 2014 йилда 500 дан зиёд янги корхона, биринчи навбатда, кичик

бизнес субъектлари экспорт фаолиятига жалб этилди. Ташқи савдо балансидаги
ижобий сальдо 180 миллион долларни ташкил қилди, мамлакатимизнинг олтин-
валюта захиралари 1 миллиард 600 миллион долларга кўпайди [4].

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида махсус ташкил этилган

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-
қувватлаш жамғармасининг роли бу борада тобора ошиб бормоқда.

2014 йилда мазкур Жамғарма томонидан 2 минг 400 та тадбиркорлик

субъектига ўз товар ва хизматларини ташқи бозорларга чиқариш бўйича
ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий хизматлар кўрсатилди. Жамғарма кўмагида
тадбиркорлик субъектлари томонидан 1 миллиард 250 миллион доллар
миқдоридаги экспорт шартномалари тузилди. Мазкур шартномалар асосида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

ўтган йили қиймати 840 миллион доллардан зиёд товарлар экспорт қилинди
[4].

Кичик бизнес субъектлар ташқи савдо кўрсаткичларининг ҳолатини таҳлил

қиладиган бўлсак, унда уларнинг экспорти 2009-2011 ва 2012-2014 йилларда
ўсиш тенденциясига эга бўлган бўлса, 2012 йилда олдинги йилга нисбатан 15,3
фоизга камайган (2-жадвал). Бунинг сабабини маҳсулот (хизмат)ларнинг
халқаро бозорларда рақобатбардошлигининг, маркетинг фаолиятини хусусан,
реклама ва кўргазмалар самарадорлик кўрсаткичлари етарли даражада эмаслиги
билан изоҳлаш мумкин.

2-жадвал

Кичик бизнес субъектлар ташқи савдо кўрсаткичлари динамикаси

(млн. АҚШ долл.)

Кўрсаткичлар

2009 й.

2010 й. 2011 й.

2012 й.

2013 й.

2014 й.

2013 йилга

нисбатан

ўзгариш, %

Экспорт

1723,6

1774,3

2827,6

2383

2715,7

2875,4

105,9

Жами экспортдаги
улуши, %

14,6

13,6

18,8

15,8

18,0

19,4

107,8

Импорт

4015,1

3223,7

3934,6

5182

5602,3

5671,5

101,2

Жами импортдаги
улуши, %

42,5

36,6

37,4

37,6

40,6

41,8

103

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.


Сўнгги йилларда мамлакатимизда кичик бизнес субъектлар экспорт

салоҳиятини ошириш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқилиши ва уларни
амалиётда қўлланилиши натижасида ушбу соҳанинг жами экспортдаги улуши
ортиб бормоқда. 2000 йилда кичик бизнес субъектларининг экспортдаги улуши
10,2 фоизни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсаткич 2014 йилда қарийб икки
баробарга кўпайиб 19,4 фоизни ташкил этди. Сўнгги уч йил даврида кичик
бизнес субъектларининг экспорт салоҳияти мустаҳкакамланиб улуши ортиб
бормоқда (2-расм).

2-расм

Кичик бизнес субъектларининг экспортдаги улуши, фоизда

10,2

12,4

14

18

19,4

2000

2008

2012

2013

2014

Манба: Ўзбексистон Республикаси Давлат статистика қўмита маълумотлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида махсус ташкил этилган

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-
қувватлаш жамғармаси ўтган қисқа муддат ичида 137 дан зиёд кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик субъектларига маҳсулот ва хизматларни хорижий
мамлакатлар бозорларига олиб чиқишда, экспорт шартномаларини тузиш ва
ваколатли органларда рўйхатдан ўтказишда, шунингдек зарур лицензия ва
сертификатлар олишларига амалий кўмак берди.

Бу эса, тадбиркорлик субъектлари томонидан жами 43,4 млн. АҚШ

доллари қийматида экспорт шартномаларини тузиш имконини берди.

Жамғарма томонидан қуйидаги кўргазмада мамлакатимиз тадбиркорлик

субъектларининг иштирок этишлари ташкиллаштирилди [8]:

- “Мебель, фурнитура ва қопламали материаллар” 25-халқаро кўргазмаси.

Жамғарма томонидан ушбу кўргазмада 99 кв.м жой сотиб олиниб мебель ишлаб
чиқарувчи 6 та корхона қатнашди. («Экспоцентр» КК, Краснопресненск шоҳ
кўчаси, 14, Москва, 18-22 ноябрь 2014);

- “Зеленая неделя” – Озиқ-овқат саноати, боғдорчилик, қишлоқ хўжалиги

халқаро кўргазмаси (январь 2014 й., Берлин Германия)

- “Fruit Logistica 2014” – Озиқ-овқатлар ва логистика масалалари бўйича

халқаро форум ва ярмарка (февраль 2014й., Берлин Германия)

- FAR EXPO – Текстиль маҳсулотлари халқаро ярмаркаси (Санкт-

Петербург, РФ, март 2014);

- World Food Moscow - Озиқ-овқатлар ва ичимликлар халқаро кўргазмаси

(Москва, РФ, сентябрь 2014);

- AYSAF - Чарм маҳсулотлари халқаро кўргазмаси (Стамбул, Туркия,

сентябрь 2014);

Жамғарма томонидан хорижий ва ички бозорларни ўрганиш натижасида

қуйидагилар аниқланди:

- хорижий мамлакатларни импорт маҳсулотлари ва хизматларига бўлган

эҳтиёжини тизимли равишда ўрганиб чиқилмоқда ва 83 та хорижий
мамлакатларининг қурилиш материаллари ва хизматларига жами 105,25 млрд.
АҚШ доллари миқдорида импортга эҳтиёжи борлиги аниқланди;

- яқин қўшни МДХ давлатларини қурилиш материаллари ва хизматлари

импорти ўрганилганда жами 11,70 млрд. АҚШ доллари миқдорида импортига
талаби борлиги аниқланди.

- бугунги кунда мамлакатимизда 1563 та кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик субъектлари қурилиш саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш
билан шуғулланиши аниқланди.

Амалга оширилган таҳлил ва тадқиқотлар натижасига кўра кичик бизнес ва

тадбиркорлик субъектлар экспорт салоҳиятини янада ошириш учун қуйидагича
хулоса ва таклифлар бериш мақсадга мувофиқ:

- экспoртни рaғбaтлaнтириш учун қўшимчa oмиллaр ярaтишга алоҳида

эътибор қаратиш натижасида иқтисодиётимизнинг экспорт салоҳияти юксалди,
ташқи савдо таркибида ижобий силжишларга эришилди;

- кичик бизнес ва тадбикорлик субъектларини экспорт фаолиятини қўллаб-

қувватлаш бўйича механизм яратилди;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

- тадбиркорлик субъектларининг халқаро ва маҳаллий кўргазмаларда фаол

иштирок этишини таъминлаш;

- кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ходимларини фаол маркетинг

сиёсатини юргизишда замонавий маркетинг тадқиқотлар усулларини эгаллашга
амалий ёрдам кўрсатиш;

- тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқилган маҳсулот

(хизмат)лар сифатини ошириш;

- ишлаб чиқаришда маҳаллий хомашёлардан кенгроқ фойдаланиш ҳамда

ишлаб чиқариш жараёнига инновацион технология ва техникаларни жалб этиш
асосида маҳсулот таннархини камайтириш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Экспорт

қилувчи

корхоналарни

рағбатлантиришни

кучайтириш

ва

рақобатбардош

маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ – 1731-сонли қарори 26.03.2012 й.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2022-сонли қарори 08.08.2013 й.

3. Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни

амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом
эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб
бериш – устувор вазифамиздир. //Халқ сўзи, 18 январь, 2015 й.

4. Каримов И.А. Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва

модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш. //Халқ сўзи, 19 январь
2013 й.

5. Болтабоев М.Р. Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати экспорт

имкониятларини ривожлантиришда маркетинг стратегияси. Иқтисод фанлари
доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати.
Тошкент, 2005, 40 б.

6. Проблемы и перспективы развития текстильной промышленности

Узбекистана. Центр экономических исследований, Ташкент 2005, 64 с.

7. Bеkmurodov A.Sh., Tursunov R.T., Xotamov I.S. Xalqaro biznеs. О’quv

qo’llanma. – T.: TDIU, 2011, - 334 b.

8. www.nbu-export.uz

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг “Экспорт килувчи корхоналарни рагбатлантиришни кучайтириш ва ракобатбардош махсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида кушимча чора-тадбирлар тугрисида’Ти ПК - 1731-сонли карори 26.03.2012 й.

Узбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини куллаб-кувватлаш борасидаги кушимча чора-тадбирлар тугрисида’Ти ПК-2022-сонли карори 08.08.2013 й.

Каримов И.А. 2015 йилда иктисодиетимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир. //Халк сузи, 18 январь, 2015 й.

Каримов И.А. Бош максадимиз - кенг куламли ислохотлар ва модернизация йулини катъият билан давом эттириш. //Халк сузи, 19 январь 2013 й.

Болтабоев М.Р. Узбекистон Республикаси тукимачилик саноати экспорт имкониятларини ривожлантиришда маркетинг стратсгияси. Иктисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. Тошкснт, 2005, 40 б.

Проблемы и перспективы развития текстильной промышленности Узбекистана. Центр экономических исследований, Ташкент 2005, 64 с.

Bekmurodov A.Sh., Tursunov R.T., Xotamov I.S. Xalqaro biznes. O’quv qo’llanma. - T.: TDIU, 2011, -334 b.

www.nbu-export.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов