Основные направления развития экспортно-импортной системы Республики Узбекистан

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
176-182
53
8
Поделиться
Абдурашидова, Н. (2016). Основные направления развития экспортно-импортной системы Республики Узбекистан. Экономика и инновационные технологии, (4), 176–182. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8855
Н Абдурашидова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье описываются изменения в системе экспорта и импорта, результаты их анализа. В 2016 году в рамках экспортных пошлин. И анализ основных торговых партнеров Узбекистана страны Содружества Независимых Государств.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Н.А. Абдурашидова,

ассистент, ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЭКСПОРТ ВА ИМПОРТ

ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

В данной статье описываются изменения в системе экспорта и импорта,

результаты их анализа. В 2016 году в рамках экспортных пошлин. И анализ
основных торговых партнеров Узбекистана страны Содружества
Независимых Государств.

This article describes the changes in the system of export and import, the results

of their analysis. In 2016 in the framework of export duties. And analysis of the main
trade partners of Uzbekistan Commonwealth of Independent States countries.

Калит сўзлар:

ташқи савдо, экспорт, импорт, МДҲ мамлакатлари,

ташқи иқтисодий фаолият.


Халқаро иқтисодий муносабатларнинг анъанавий ва энг ривожланган

кўринишларидан бири ташқи савдо ҳисобланади. Жаҳон иқтисодиётида рўй
бераётган халқаро иқтисодий муносабатлар умумий ҳажмининг 75-80%и ташқи
савдонинг улушига тўғри келади. Дунёда мавжуд бўлган ҳар қандай мамлакат
учун ташқи савдонинг роли каттадир. Иқтисодчи олим Ж.Сакснинг фикрича
“дунёдаги ҳар қандай давлатнинг иқтисодий муваффақияти ташқи савдода
кўринади. Ҳозирги кунга қадар ҳеч бир мамлакат жаҳон иқтисодий тизимидан
ажралган ҳолда соғлом иқтисодиётни ҳосил қила олгани йўқ”. Халқаро савдода
халқаро меҳнат тақсимоти асосида пайдо бўладиган турли давлатларни товар
ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги алоқаларнинг бир шакли бўлиб, улар
ўртасидаги ўзаро иқтисодий боғлиқликни намоён қилади[1].

“Ташқи савдо” деганда бир мамлакатнинг бошқа бир мамлакат билан ҳақ

тўланадиган олиб кириши, яъни, импорт ва ҳақ тўланадиган олиб чиқиш, яъни,
экспортдан иборат савдоси назарда тутилади. Дунёдаги барча мамлакатларнинг
ҳак тўланадиган товар айланмаси йиғиндиси халқаро савдо деб аталади.
Халқаро савдо тушунчаси торроқ маънода ҳам ишлатилиши мумкин. Масалан,
саноати ривожланган давлатларда товар айланмасининг йиғиндиси,
ривожланаётган давлатларда товар айланмасининг йиғиндиси ва х.к.
Жаҳоннинг барча давлатлари олдида ташқи савдо бўйича миллий сиёсат
муаммоси ётиб, 200 йиллар мобайнида бу мавзуда қизғин тортишувлар давом
этмоқда.

Жаҳон иқтисодиётида эркин савдо сиёсатига биринчи бўлиб Адам Смит ўз

таърифини берган эди. Адам Смит “айирбошлаш ҳар бир мамлакат учун
фойдали бўлиб, ҳар бир мамлакат бунда мутлоқ устунликка эга бўлишини” 25
таъкидлаган эди. Адам Смитнинг таҳлиллари классик назариянинг асоси бўлган
ва эркин савдо сиёсатининг ҳар қандай шакли учун асос бўлиб келган.

Халқаро савдонинг замонавий назариялари ўз тарихига эга, албатта.

Мамлакатларнинг нима сабабдан ўзаро олди-сотди килиши масаласи XVII


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

асрнинг бошлариданоқ иқтисодчи олимларни қизиқтириб келган. Эндигина
вужудга

келган

иқтисодий

таълимот

мактаблари

ташки

савдони

ривожлантиришга ўз эътиборини каратишган.

Халқаро савдо оқимини нима билан аниқланиши ва унинг таркибини эса

Эли Хекшер ва Бертиль Олинлар ўзларининг замонавий қарашларида акс
эттирдилар. Улар нисбий устунлик тушунасини изоҳлаб у ёки бу давлатнинг
маълум бир товарларга ихтисослашишини уларнинг ишлаб чиқариш
омилларига эгалик даражасига боғлиқдир дейилган эди. Э.Хекшер ва Б.Олин
“нархларнинг ишлаб чиқариш омилларига тенглаштириш” назариясини илгари
сурдилар[1].

Республикамизда иқтисодий ислоҳотлар чуқурлашиб бораётган бир даврда

ташқи иқтисодий сиёсатнинг ўрни беқиёсдир. Ўзбекистон ўз мустақиллигига
эришган дастлабки йилдан ташқи сиёсатга эътибор берди.

2015 йилда ялпи ички маҳсулот 8 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб

чиқариш ҳажми 8 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қарийб 7 фоиз,
қурилиш-монтаж ишлари ҳажми салкам 18 фоизга ошди. Йиллик бюджет ялпи
ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз профицит билан бажарилди. Инфляция
даражаси 5,6 фоизни ташкил қилди, яъни прогноз кўрсаткичлари доирасида
бўлди[2].

Республикада

экспорт

ва

импорт

тизимида

сезиларли

ўзгаришлар рўй берди. Экспорт тизимида, хомашё экспорт улуши
пасайиб

асосан

ички

истеъмолга,

тайёр

маҳсулотлар

ишлаб

чиқариш учун йўналтирилган. Анъанавий экспорт маҳсулотларимиз - пахта,
рангли металл маҳсулотлари билан бир қаторда, экспорт тизимида енгил
автомобиллар, шаҳар русумидаги автобуслар, хўжалик моллари экспорти
мустаҳкамланиб бормоқда.

1-жадвал

Ўзбекистон Республикаси экспорти товар таркибининг ўзгариши

динамикаси, %

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

Йилл

ар

Пахта тол

аси

Оз

и

қ

ов

қ

атл

ар

Ки

м

ё м

аҳ

сул

от

-

л

ари в

а

пластм

ассал

ар

Эн

ерг

ия

м

анбала

ри

Қ

ора

ва р

англи

м

етал

л

ар

Хиз

м

атл

ар

Маши

на

ва

ускун

ал

ар

Б

ош

қ

ал

ар

Жам

и

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

2006

19,1

3,8

5,3

11,5

9,2

12,2

8,4

30,5 100

2008

14,6

5,2

7,3

9,8

6,6

16,4

7,6

32,9 100

2011

9

13,2

5,6

18,5

7,4

11,8

6,7

27,8 100

2012

9,3

6,4

5,6

34,6

7,8

18,2

6,5

12,5 100

2013

9,9

6,5

4,6

36,0

8,0

17,3

5,6

12,1 100

2014

7,4

11,9

4,6

26,0

6,9

21,5

3,9

17,8 100


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолиятининг товар

таркиби ҳам сезиларли даражада ўзгарди [3,4]. Масалан 1-жадвалда
мамлакатимизнинг экспорт товар таркибининг ўзгариш динамикаси таҳлил
қилинган.

Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, сўнгги йилларда

мамлакатимиз экспорт таркибида бир қатор ўзгаришлар юз бериб, ушбу
ўзгаришларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:пахта толаси мамлакат
экспортининг асосий моддаси сифатида сақланиб қолаётган бўлса-да, унинг
улуши мустақиллик йилларида 2,5 мартадан зиёдроққа пасайди (2006 йилда
19,1 фоиздан 2014 йилда 7.4 фоизгача);мамлакат экспорт ҳажмида асосий
ўринни эгаллаган бошқа товарлар: энергия манбалари, машина ва асбоб-
ускуналар, рангли ва қора металлар ҳисобланиб, 2006 йилдан 2014 йил
мобайнида энергия манбаларининг улуши 11,5 фоиздан 26,0 фоизгача
кўтарилди, машина ва асбоб-ускуналарнинг улуши 8,4 фоиздан 3,9 фоизгача
пасайди, рангли ва қора металларнинг улуши 9,2 фоиздан 6,9 фоизгача пасайди;
хизматларнинг жами экспортдаги улуши 2014 йилда 21,5 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистон экспортининг товар таркибини таҳлил қилиш натижалари

шуни кўрсатадики, озиқ-овқатлар, машина ва асбоб-ускуналар, шунингдек
бошқа тайёр маҳсулотлар экспортини ошириш орқали мамлакат экспорт
салоҳиятини сезиларли даражада ошириш мумкин.

2016 йилда экспорт дастури доирасидаги вазифалар ҳам кўриб чиқилди (2-

жадвал). Булар қуйидагилардир [2,5]:

426 та янги корхоналарни экспортга жалб этиш;

49 турдаги, шу жумладан қўшилган қиймати

юқори бўлган янги турдаги маҳсулотлар экспортини ўзлаштриш;

752 та корхоналарда халқаро сифат тизимларини жорий қилиш орқали

маҳсулотлар сифатини ошириш;

Ҳар бир ҳудуд бўйича корхоналарнинг чет элларда 5-10 тагача янги

савдо уйларини ташкил этиш.

2-жадвал

2016 йил ҳудудий экспортда саноат корхоналари:

Ҳудудлар номи

Корхоналар сони

1

2

Республика бўйича

877

Тошкент шаҳри

224

Тошкент вилояти

132

Фарғона вилояти

95

Самарқанд вилояти

78

Андижон вилояти

74

Қашқадарё вилояти

50

Наманган вилояти

42

Бухоро вилояти

41

Навоий вилояти

34

Хоразм вилояти

33

Сурхондарё вилояти

24


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Қорақалпоғистон Республикаси

19

Жиззах вилояти

16

Сирдарё вилояти

15

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Республикамизда барқарор фаолият кўрсатиб келаётган саноат корхоналар

сони 20 мингдан зиёд. Лекин, экспорт дастурида атиги 877 та (4,4 %) саноат
корхоналари иштирок этмоқда.

Бугунги кунда МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистоннинг асосий савдо

ҳамкорлари Россия, Қозоғистон ва Украина ҳисобланиб, 2013 йилда жами
экспортнинг 51,8 фоизи Россия, 31,4 фоизи Қозоғистон, 7,9 фоизи Украина
ҳиссасига тўғри келган бўлса, мазкур йилда жами импортда ушбу
мамлакатларнинг улуши мувофиқ равишда 60,3; 20,1 ва 9,3 фоизни ташкил
этди. Мазкур уч давлатнинг мамлакат жами ташқи савдо айланмасидаги улуши
2013 йилга келиб жами 45 фоиздан ошиб кетди (3-жадвал).

3-жадвал

МДҲ давлатлари билан ташқи савдо айланмаси (2015 йил, % да)

МДҲ давлатлари

Экспорт

Импорт

2013

2014

2013

2014

1

2

3

4

5

Азарбайжон

0,4

0,7

0.2

0,6

Арманистон

0,0

0,0

0,0

0,0

Беларусия

0,3

0,3

3,3

2,9

Қозоғистон

31,4

35,9

20,1

19,0

Қирғизистон

2,4

2,3

0,8

1,2

Молдова

0,5

0,4

0,2

0,2

Россия

51,8

39,6

60,3

62,3

Тожикистон

2,2

2,2

0,1

0,1

Туркманистон

2,6

3,2

3,5

3,4

Украина

7,9

2,7

9,3

7,8

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.


Мамлакатимиз ҳукумати томонидан ташқи савдо фаолиятини янада

эркинлаштириш, уни халқаро андозалар асосида такомиллаштириш бўйича
олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида республикамиз ташқи савдосини
географияси ва таркиби ўзгарди.

Мамлакатимиз импорт ҳажмининг узоқ хорижий мамлакатларига тўғри

келган улуши 2013 йилда 150,2 фоизни, Ҳамдўстлик давлатларига тўғри келган
улуши 124,3 фоизни ташкил этган бўлса, 2014 йилда булар мос равишда 115,9
ва 108,7 фоизни ташкил этди. Ўзбекистон Республикасини савдо айланмасини
таркиби ҳам ўзгарди. Эндиликда экспорт таркибида хомашё товарларига
нисбатан тайёр маҳсулотлар ҳажми кўпайиб, импорт таркибида эса машина ва
асбоб-ускуналарни ҳажми ортиб бормоқда. Бунга сабаб, республикамизда
замонавий технологияларга асосланган кушма корхоналарни очилиши,
хомашёнинг кўп қисмини ўзимизда қайта ишлашга ўтилиши, маҳаллий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган товарларни рақобатбардошлик
даражасини ошишидир[3].

Ҳозирда республикамизда ўтиш иқтисодиётининг ўзига хос хусусиятлари

ва таркибий ўзгаришлар йўналишларидан келиб чиққан ҳолда импорт
таркибини такомиллаштириш соҳасида қатор чора-тадбирлар амалга
оширилмоқда. Бу чора-тадбирларнинг натижаси ўлароқ, мустақиллик
йилларида импортнинг товар таркибида сезиларли ижобий ўзгаришларга
эришилди (4-жадвал).

4-жадвал

Ўзбекистон Республикаси импорти товар таркибининг ўзгариши

динамикаси, %

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

Жадвал маълумотларини таҳлил қилиш натижалари шуни кўрсатадики,

ислоҳотлар йилида озиқ-овқат маҳсулотларининг Ўзбекистон жами
импортидаги салмоғи сезиларли даражада пасайди: агар 2007 йилда жами
импортнинг 6,3 фоизи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келган бўлса,
2011 йилга келиб бу кўрсаткич 11,5 фоизга кўтарилди, 2014 йилда эса 10,8
фоизга пасайди. Импорт таркибидаги муҳим ўзгариш шундан иборатки,
мустақиллик йилларида энергия манбалари импорти сезиларли даражада
пасайди. Агар 2011 йилда жами импортнинг 8,5 фоизини энергия манбалари
ташкил этган бўлса, 2014 йилга келиб, бу кўрсаткич 6,2 фоизга тенг бўлди[3].

Хулоса ва таклифларим шуки, турли мамлакатларда макроиқтисодий

барқарорликни таъминлаш, иқтисодиётда хусусий секторнинг роли ва аҳамиятини
ошириш, капитал қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида
таркибий ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар билан бир
қаторда ташқи савдони либераллаштириш жараёни ЯИМнинг ўсиш тенденциясини
сақлашни таъминлаб келмоқда.

Ҳар қандай давлатнинг ташқи савдо сиёсати ҳукуматнинг умумиқтисодий

йўналишининг муҳим таркибий қисми саналади, янада торроқ маънода эса экспорт-
импорт товар оқимлари ҳажми, товар таркиби ва географик йўналишини тартибга
солиш билан боғлиқ бюджет-солиқ фаолияти соҳаларидан биридир.

Йилл

ар

Оз

и

қ

-

ов

қ

атл

ар

Ки

м

ё

ма

ҳсул

отл

ари

ва

пластм

ассал

ар

Эн

ерг

ия

м

анбалари

Қ

ора

ва

рангли

м

етал

л

ар

Хиз

м

атл

ар

Маши

на

ва

ускун

ал

ар

Б

ош

қ

ал

ар

Жам

и

1

2

3

4

5

6

7

8

9

2005

7,0

13,6

2,5

10,3

10,4

43,3

12,9 100

2007

6,3

12,4

2,1

9,5

11,0

41,7

17,0 100

2011

11,5

12,5

8,5

7,6

5,0

44,0

10,9 100

2012

10,9

13,7

6,6

7,2

5,8

45,9

9,9

100

2013

10,2

14,2

6,9

7,1

6,0

45,6

10,0 100

2014

10,8

15,9

6,2

8,0

8,0

39,5

11,6 100


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш турли кўринишларда бўлиши

мумкин. Уларни товар оқимларига таъсири табиатига кўра бир-биридан жиддий
фарқ қилувчи иккита асосий типга ажратиш мумкин:

иқтисодий;

маъмурий.

Замонавий ташқи иқтисодий сиёсатда икки асосий тамойил: бир томондан

давлатларнинг очиқ типдаги иқтисодиётга, яъни ташқи савдони эркинлаштиришга
ўтиш, иккинчи томондан жаҳон бозоридан ажралганлик унсурларини сақлаб қолиш,
яъни протекционистик чора-тадбирларни амалга ошириш тамойили мавжудлигини
қайд этиб ўтиш керак.

Шуни ҳам эътиборга олиш лозимки, алоҳида олинган бир мамлакатда ташқи

савдони тартибга солишнинг у ёки бу воситаларини танлаш мамлакатнинг ички
иқтисодий вазияти ва жаҳон бозоридаги мавқеига, алоҳида вазиятларда эса бутун
бир омиллар комплексига боғлиқ, масалан:

рақобат курашининг кескинлашиши.

валюта курсларининг ностабиллашуви.

тўлов балансларининг камомадлари.

ўтиш иқтисодиёти ва ривожланаётган мамлакатларнинг ташқи

қарзлари кабилар.

Ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштиришда интеграция жараёнлари

ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Интеграцион жараёнлар халқаро иқтисодий муносабатларда иккита асосий

миқёсда ўтади:

- микро трансмиллий корпорацияларни ташкил этилиши орқали;
- макро иқтисодий сиёсатни давлатлараро мувофиқлаштириш орқали.

Ўзбекистоннинг рақобатбардошлик устунликлари экспортга йўналтирилган

муваффақиятли ривожланишнинг негизини ташкил этади.

Фикримизча, Ўзбекистон қуйидаги нисбий устунликларга эга бўлиб

хорижий мамлакатлар билан савдо муносабатларида ана шу устунликлардан
фойдаланиш мақсадга мувофиқ:

ташқи бозорда рақобатбардош бўлган айрим минерал хомашё турлари

(олтин, уран, мис, кумуш, табиий газ ва бошқалар)нинг бой саноат захиралари;

кўпгина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, шунингдек,

иссиқлик ва электр энергиясини тежаш имкониятини берувчи қулай табиий
иқлим шароитлари;

400 дан ортиқ тарихий ва меъморчилик обидаларига эга дунёга машҳур

бой маданий тарихий мерос. Бу туризм индустрияси ва унга йўлдош бизнес
соҳаларини ривожлантириш учун шубҳасиз устунликларни яратади.

Яна бир таклифим шуки, экспортга йўналтирилган ривожланишнинг

устуворликлари:

самолётсозлик,

автомобилсозлик,

қишлоқ

хужалиги

машинасозлиги, кўтариш-ташиш ускуналарини ишлаб чиқариш, фото ва қуёш
элементларини ишлаб чиқариш, пластмасса маҳсулотлари саноати, маҳаллий
хомашёдан дори-дармон ишлаб чиқариш, ахборот технологиялари ва дастур
таъминотини ишлаб чиқариш кабилар бўлиб, бу соҳаларда ҳам хорижий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

мамлакатлар билан савдо муносабатларини янада такомиллаштириш керак деб
ўйлайман.

Шундай қилиб, ҳозирги кунда ички ва ташқи товар алмашуви ўртасидаги

тафовутлар тобора пасайиш тенденциясига эга бўлмоқда. Натижада миллий
иқтисодий тизимлар ўртасидаги алоқалар тобора чуқурлашиб бормоқда. Бу эса
кўплаб мамлакатлар ва кўплаб ташқи савдо муносабатлари шаклларини ўз
ичига олган ягона ҳуқуқий ва маъмурий кенглик барпо этиш йўналишида
муҳим қадам қўйилаётганлигини билдиради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Шодиев Р., Э.Маҳмудов. Жаҳон иқтисодиёти: Олий ўқув юртлари учун

дарслик. Т.: 2005.

2.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ислом

Каримовнинг

мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига

бағишланган

Вазирлар

Маҳкамасининг

мажлисидаги

маърузаси.

3.

Узбекистан в цифрах. Статистический сборник. Т-2015

4.

www.stat.uz

5.

www.mfrk.uz

Библиографические ссылки

Шодиев Р., Э.Махмудов. Жахон иктисодиёти: Олий укув юртлари учун дарслик. Т.: 2005.

Узбекистон Республикаси Президента Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси.

Узбекистан в цифрах. Статистический сборник. Т-2015

www.stat.uz

www.mfrk.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов