Проблемы тарифо-ценообразования и проводимые реформы в сфере электроэнергетики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
145-154
9
4
Поделиться
Саидов, М. (2021). Проблемы тарифо-ценообразования и проводимые реформы в сфере электроэнергетики. Экономика и инновационные технологии, (6), 145–154. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/12195
Машъал Саидов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

докторант, к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье обсуждаются проблемы тарифообразования и ценообразования в электроэнергетическом секторе и текущие реформы для их удовлетворения, удовлетворения спроса на электроэнергию по конкурентоспособным ценам, а также модернизации и реконструкции существующих электростанций, строительства новых производственных мощностей на основе высокоэффективных технологий производства энергии, предложения и рекомендации по совершенствованию системы учета электроэнергии.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

155

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДА ТАРИФ ВА НАРХ

ШАКЛЛАНИШИДАГИ МУАММОЛАР ВА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН

ИСЛОҲОТЛАР

Саидов Машъал Самадович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети докторанти, и.ф.н., доцент

E-mail:

shoh_1993_rux@mail.ru

Аннотация.

Ушбу мақолада электр энергияси соҳасида тариф ва нарх шаклланиши

муаммолари ва уларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, электр
энергияга бўлган талабни рақобатбардош нархларда қондириш ва мавжуд электр
станцияларни модернизация қилиш ва реконструкция қилиш, юқори самарали энергия
ишлаб чиқариш технологияларига асосланган янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо
этиш, электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва
тавсиялар берилган.

Калит сўзлар:

электр энергетика, электр эенргиясини ишлаб чиқариш, тариф ва

нарх шаклланиши, нарх белгилаш, тариф сиёсати, тариф усуллари, рақобатли тариф,
тартибга солинадиган тарифлар, бюджет тушумлари, нархларни декларациялаш,
муқобил энергия манбалари, энергия сарфи.

Аннотация.

В данной статье обсуждаются проблемы тарифообразования и

ценообразования в электроэнергетическом секторе и текущие реформы для их
удовлетворения, удовлетворения спроса на электроэнергию по конкурентоспособным
ценам, а также модернизации и реконструкции существующих электростанций,
строительства новых производственных мощностей на основе высокоэффективных
технологий производства энергии, предложения и рекомендации по совершенствованию
системы учета электроэнергии.

Ключевые

слова:

электроэнергия,

производство

электроэнергии,

тарифообразование, ценообразование, тарифная политика, тарифные методы,
конкурентный тариф, регулируемые тарифы, доходы бюджета, ценовое декларирование,
альтернативные источники энергии, энергопотребление.

Abstract.

This article discusses the problems of tariff and price formation in the electricity

sector and the ongoing reforms to meet them, meet the demand for electricity at competitive prices
and modernize and reconstruct existing power plants, build new production facilities based on high-
efficiency energy generation technologies, suggestions and recommendations on improving the
electricity metering system.

Key words:

electricity, electricity generation, tariff and price formation, pricing, tariff policy,

tariff methods, competitive tariff, regulated tariffs, budget revenues, price declaration, alternative
energy sources, energy consumption.

Кириш

Электр энергетика

тармоғи

инсоният

ҳаётида доимо муҳим ўрин эгаллаб келган

.

Жамият

фаолиятининг барча турлари энергетикага бўлган талаб

билан чамбарчас

боғлиқликда ривожланиб келади

.

Инсониятнинг эволюцион ривожланишида сув ва

шамол тегирмонлари, сув чархпалаклари, ўз ҳаракати учун шамол кучидан
фойдаланувчи кемалардан

фойдаланган ҳолда

ўз эҳтиёжлари қондириш йўлида улкан

ҳаракатларни амалга оширган. Жамиятнинг ривожланиши натижасида ишлаб
чиқариш, хизмат кўрсатиш ҳамда инсонлар ўз эҳтиёжларини самарали ва тез


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

156

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

қондиришга бўлган талаб қанчалик ошиб борган бўлса, худди шундай инсонларнинг

электр энергетикага

бўлган талаби

ҳам параллел равишда ошиб борди.

ХХ асрга келиб

инсоният томонидан электр энергиясини

ишлаб чиқариш ва

ундан фойдаланиш усуларини ўрганиш ва ўзлаштириш бўйича ҳақиқий инқилоб
амалга оширилди

.

Саноат ва ишлаб чиқариш тармоғини ривожлантириш мақсадида,

жуда юқори қувватли иссиқлик, гидравлик ва атом электр станциялар, юқори ва
ўтаюқори ва ультра юқори кучланишга эга бўлган электр энергиясини узатувчи
линиялар қурилди.

Ҳозирги кунда электр энергияга бўлган талаб ошиб бораётган

бўлсада, лекин

уларнинг баъзиларидан, яъни: қуёш энергияси, ер ва ойнинг ўзаро таъсири натижасида
ҳосил бўладиган энергия, термоядросинтези энергияси, ер иссиқлиги энергиясидан
тўлақонли фойдаланилмаяпти.

Республикамизда электр энергияга бўлган

талабни рақобатбардош нархларда

қондириш ва мавжуд электр станцияларни модернизация қилиш ва реконструкция
қилиш, юқори самарали энергия ишлаб чиқариш технологияларига асосланган янги
ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини
такомиллаштириш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни
ривожлантириш қаратилан бир қанча чора

-

тадбир амалга ошириб келинмоқда.

Дунёнинг кўпгина мамлакатларида бўлгани каби бизнинг мамлакатимизда ҳам

электр энергетика тармоғи табиий монополиялар соҳаларига киради. Яъни электр
энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича,
бозорда рақобат муҳитининг йўқли ёки пастлиги сабабли, ҳукумат томонидан табиий
монополиялар реестрига киритилиб тартибга солинади ва бошқарилади.

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига кўра, табиий монополияларни

тартибга солиш муассасалари томонидан қуйидаги усуллар қўлланиши мумкин:

-

нарх (тариф

)

лар ёки уларнинг чекланган даражасини белгилаш (ўрнатиш

)

воситасида нархли тартибга солиш;

-

мажбурий хизмат кўрсатишга тортилаётган истеъмолчиларни аниқлаш ва

табиий монополия субъекти томонидан ишлаб чиқариладиган (сотиладиган) товарга
бўлган эҳтиёжларни таъминлашнинг энг кам даражасини ўрнатиш.

Табиий монополиялар масалалари бўйича қонунчилик фақат давлат тарифи

орқали тартибга солинишини ва айрим тоифадаги мижозларга хизмат кўрсатиш
мажбуриятинигина эмас, балки уларнинг мулкий ҳуқуқи билан чекланишини ҳам (энг
аввало, уларга хусусийлаштириш натижасида бериладиган) кўзда тутади.

Мамлакатимизда,

энг аввало, иқтисодиётнинг барча тармоқларини жадал

ривожлантириш, инвестициявий жозибадорлик ва ишбилармонлик фаоллигини
ошириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини кенгайтиришга қаратилган
кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Электр энергетикаси тармоғида мавжуд имконият ва салоҳиятдан етарлича

фойдаланилмаётганлиги кўзланган ислоҳотларни самарали амалга ошириш ва
мамлакатни жадал ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда.

Соғлом рақобат муҳитининг йўқлиги, сезиларли даражада квазидавлат

секторнинг мавжудлиги, тариф сиёсатининг бозор иқтисодиёти тамойилларига мос
келмаслиги давлат томонидан ҳаддан ташқари тартибга солинишига ҳамда давлат ва
тижорат манфаатларининг тўқнашувига олиб келмоқда.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

157

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ресурс ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш даражасининг

пастлиги, тегишли инфратузилмани янгилаш суръатларининг сустлиги технологик
йўқотишларнинг ошишига ва электр энергиясини етказиб беришда, айниқса жойларда
мунтазам

узилишларга

мавжудлиги

сабабли,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги ПҚ

-3981-

сонли “Электр энергияси тармоғини

жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

[1]

. Мазкур қарорда қуйидагиларни амалга

ошириш белгилаб берилди:

-

мавжуд ресурс базаси,

замонавий технологик тенденциялар ва муқобил

энергия манбаларидан фойдаланишни инобатга олган ҳолда, электр энергетикаси
тармоғида салоҳиятли инвесторлар билан биргаликда давлат

-

хусусий шериклик

асосида янги инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш вазифаси юклансин

;

-

электр энергиясини узатишда давлатнинг тўлиқ назоратини сақлаб қолган

ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш (сотиш) корхоналарига
хусусий ҳамда хорижий тўғридан

-

тўғри инвестицияларни, шу жумладан, давлат

-

хусусий шериклик шартлари асосида кенг жалб қилишни, шунингдек, ишлаб чиқарувчи
корхоналардан тўғридан

-

тўғри танлов асосида электр энергиясини сотиб олишнинг

улгуржи бозорини босқичма

-

босқич ташкил этишни назарда тутган ҳолда электр

энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотишни ташкил этишнинг
замонавий схемасини ишлаб чиқиш

;

-

электр энергетикаси тармоғи корхоналарида корпоратив бошқарувнинг

замонавий

шакллари

ва

усулларини,

молиявий

ҳисоботларнинг

халқаро

стандартларини жорий этишни таъминлаш, шунингдек, тармоқ корхоналарининг
корпоратив облигацияларини чиқариш ва халқаро бозорларга жойлаштириш

;

-

электр

энергетикаси

тармоғига

хусусий

секторни

жалб

қилишни

рағбатлантирувчи, электр энергиясининг жорий ва капитал харажатларини қоплашга
асосланган электр энергияси тарифларини ҳисоблаш методологиясини тайёрлаш ва
тасдиқлаш.

Бугунги кунда республикамизда электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва

истеъмолчиларга етказиб бериш борасида бир қанча муаммо ва камчиликлар мажуд.
Шу билан бир қаторда, энергетика ресурсларидан

фойдаланганда, жумладан

,

электр

энергиясига нарх белгилаш ва соҳада тариф сиёсатини самалари олиб боришда
бевосита ва белвосита таъсир қилувчи муаммолар сақланиб қолинмоқда. Айнан
электр энергияси соҳасида тариф ва нарх шаклланишидаги муаммоларни илмий

-

назарий жиҳатдан ўрганиш ва тадқиқ қилиш мақоланинг долзарблигини белгилайди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Энергия манбалари нархининг тўсатдан ўсиши инфляция спиралини навбатдаги

бўғинга кўтариши ва тармоқ молиявий вазиятини яхшилашни шубҳа остига қўйиши
мумкин. Шу сабабли макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, миллий иқтисодиёт
мутаносиблигини кучайтириш, тўловга қобил талабни ошириш бўйича тегишли
ислоҳотларни олиб бориш талаб этилмоқда.

Мамлакатимизда асосий энергия ресурсларининг нархи паст бўлиб қолаётгани

бозор иқтисодиёти шароитида ўзини оқламаслигини албатта ҳаммамиз яхши
тушунамиз. Масалан, Ўзбекистонда аҳоли ва саноат корхоналари учун 1 мегаватт соат
электр энергиянинг нархи 25 АҚШ долларини ташкил этади. Германияда эса бу нарх


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

158

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

аҳоли учун –

332 доллар, корхоналар учун –

144 доллардан иборат. Россияда

тегишлича 47 ва 51 долларни, Ҳиндистонда 68 ва 87 долларни ташкил этади.
Шунингдек, 1000 куб метр табиий газнинг нархи Ўзбекистонда 32,9 доллар, Швецияда
1552, Португалияда 1132 доллардан зиёд, Италияда 1045, Германияда 785 доллардан,
Англияда эса 770 доллардан ортиқни ташкил этади. Бу рақам Россияда 83 доллардан,
Қозоғистонда 45 доллардан зиёддир

[2].

Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун

мамлакатимиз энергетика тизимини ислоҳ қилишимиз, бу борада аниқ стратегия
ишлаб чиқишимиз лозим. Аввало, самарасиз ва зарар билан ишлайдиган
корхоналарни хусусийлаштириш, монополияни тугатиш керак. Шунингдек, электр
энергияси етказиб беришда рақобат муҳитини шакллантириш ва муқобил энергия
манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш зарур. Бунинг учун хусусий секторни
кенг жалб этган ҳолда, ишлаб чиқаришни молиялаштириш бўйича бозор
механизмларига ўтиш талаб этилади.

Электр энергиси учун жорий ва капитал харажатларни қоплашга асосланган

ҳисоб

-

китоб тарифини назарда тутувчи ва тармоққа хусусий секторни жалб қилишни

рағбатлантирувчи электр энергетика тармоғидаги сиёсатини такомиллаштириш
мақсадида

,

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги

№310

-

сонли “Электр энергетика тармоғида тариф сиёсатини такомиллаштиришга

доир қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди

[3].

Мазкур

қарорда қўйидаларни амалга ошириш назарда тутилган:

-

2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси электр энергетика

тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари

белгилаш

;

-

электр энергияси учун тарифларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом

қабул қилинди.

Қабул қилинган мазкур қарор орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси ҳузурида Идоралараро тариф комиссиясининг таркиби белгиланди. Бу
комиссия таркибидаги ишчи гурух аъзолари республикамиздаги электр энергетика
тармоғида тариф сиёсатини юритган ҳолда аҳолининг ижтимоий иқтисодий аҳволидан
келиб чиққан ҳолда ҳамда энергетика хом

-

ашё ресурсларига бўлган талабдан келиб

чиққан ҳолда нарх белгилаш ишларини олиб боради.

Республикамизда тариф ва нарх сиёсати борасида бир қанча олимларимиз

ўзларининг фикрларини билдиришган ёки илмий тадқиқотлар олиб боришган. Тариф
усулларини қўллаш тарафдорларининг фикрича, тарифларнинг иқтисодиётга ижобий
таъсири қуйидагича бўлади

[4]:

-

тарифлар ёш тармоқларни ҳимоя қилишга хизмат қилади;

-

давлат бюджетининг даромад манбаи сифатида фойдаланилади;

-

мамлакат ичкарисида даромадни кайта тақсимлаш фаоллашади;

-

арзон хорижий ишчи кучини жалб этиш имконияти яхшиланади;

-

мамлакатнинг хомашё ишлаб чиқаришга ихтисослашувининг

олди

олинади.

Тариф усулларини қўллашга қарши бўлганларнинг фикрича,

тарифларнинг

иқтисодиётга салбий таъсири куйидагиларда намоён бўлади:

-

тарифлар ташқи савдони чеклаш, дунё ишлаб чиқариши ҳажмининг

қисқариши

сабаб бўлади;

-

мамлакатлар ўртасида товарларнинг оптимал тақсимотига тўсқинлик

қилади

;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

159

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

истеьмолчига солиқ юкининг ортишига олиб келади;

-

импортга белгиланган тарифлар

экспорт ҳажмнинг

қисқаришига

таъсир

килади;

-

тарифларнинг белгиланиши мамлакатдаги ишсизлик даражасининг

ошишига

сабаб бўлади.

Нарх билан истеъмолчилар ўртасида жуда чамбарчас алоқадорлик мавжудки,

уни иқтисодий тамойиллар: талаб қонуни, талабнинг нарх равонлиги, бозор
сегментацияси билан изоҳлаш мумкин. Талаб қонуни истеъмолчилар одатда қиммат
нархларга қараганда арзон нархларда кўпроқ товарлар сотиб олишини ифодалайди.
Аммо ҳар қандай товар ҳам “нарх

-

миқдор” алоқадорлигига тўғри келмайди. Айрим

маҳсулотларга талаб шундайки, муайян шароитларда юқорироқ нархлар кўпроқ товар
айланмаси ҳажмини таъминлайди

[5].

Давлат чегараланган нархларнинг юқори ва қуйи чегарасини

белгилайди, улар

шу доирада ўзгариши мумкин. Бундай нархлар ёрдамида давлат инфлацияни
жиловлайди, нархларни назорат қилади

[6].

Нарх шакллантиришнинг иккита асосий тизими характерлидир: талаб ва таклиф

ўзаро муносабатлари асосида фаолият кўрсатадиган бозор нарх шаклланиши ҳамда
давлат томонидан марказлашган нарх шакллантириш –

нархларнинг давлат органлари

томонидан шакллантирилиши

[7].

Монополия шароитида нарх шаклланишининг ўзига хос жиҳати шундаки, агар

майда товар ишлаб чиқарувчилар фақат ўзларининг индивидуал нархларини ўзгартира
олсалар, улардан фарқли ўлароқ бозор иштирокчилари сифатидаги монополиялар
бозор нархларини ўзлари белгилай оладилар. Бунда монополиялар оммавий
талабнинг ошиши билан нархнинг ошиши ҳамда оммавий таклифнинг ошиши билан
нархнинг

пасайиб боришидан ўзига хос тарзда фойдаланадилар

[8].

Барқарор электр энергиясини ишлаб чиқаришни бошқаришга мўлжалланган

электр энергияси бозори механизмлари иқлим ўзгаришини юмшатиш учун энергия
алмашинувида муҳим ўрин эгаллайди. Асосий муаммолардан бири –

ўзгарувчан қайта

тикланадиган энергияни оператив мослашувчан қувват захиралари билан боғлиқ[9].

Электр энергияси савдоси физик хусусиятлари туфайли бир қанча хусусиятларга

эга[10]. Муҳим хусусиятларидан бири шундаки, электр энергияси етарли даражада
сақланмайди. Бу шуни англатадики, электр энергияси савдоси юқори ва тўғридан –

тўғри ишлаб чиқариш шароитларига боғлиқ, шунинг учун талаб кам бўлган даврда уни
талабнинг энг юқори чорраҳасида қондириш мумкин эмас.

П.Крамтон, ва A.Oскенфелс “Етишмаётган пуллар” теоремасини исботладилар,

унга кўра рақобатбардош электр энергияси бозорида нархлар етарли қувватни тўлаш
учун ҳар доим жуда паст

бўлади

[11].

Жaҳон xўжaлигидa нapx шaкллaнишигa дунёнинг кўплaб мaмлaкaтлapидa ишлaб

чиқapиш коpxонaлapигa эгa бўлгaн вa биp қaтоp мaҳсулотлapни ишлaб чиқapишни
монополлaштиpишгa ҳapaкaт қилувчи йиpик тpaнсмиллий коpпоpaция вa концepнлap
ҳaм тaъсиp кўpсaтaди. Нapxни ошиpиш учун бу компaниялap сифaт монополиясидaн
фойдaлaнaдилap ҳaмдa aйpим мaҳсулот туpлapигa ишлaб чиқapишнинг бaйнaлминaл
нapxлapидaн фapқ қилувчи нapxлapни бeлгилaйдилap. Бундaй йиpик концepнлap


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

160

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тapкибидa бўлинмaлap ўpтaсидa тижоpaт опepaциялapини aмaлгa ошиpишдa
қўллaнувчи тpaнсфepт нapxлapидaн фойдaлaнилaди.

Тадқиқот методологияси

Мақолада Республика электр энергетика тармоғида олиб борилган ислоҳотлар,

тариф ва нарх шаклланишини қиёсий солиштириш, статистик маълумотларни ўрганиш
ва иқтисодий жиҳатдан таққослаш ва таҳлил қилиш, мантиқий фикрлаш, илмий
абстракциялаш, маълумотни гурухлаш, анализ ва синтез, индукция ва дедукция
усулларидан кенг фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси электр энергетика

тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари ишлаб чиқилди. Қуйидагилар
тариф сиёсатининг асосий йўналишлари ҳисобланади

[3]:

-

истеъмолчиларнинг электр энергиясидан асосланган ва рақобатли тарифлар

бўйича фойдаланишини таъминлаш;

-

электр энергетика тармоғининг молиявий барқарорлиги ва инвестиция

жозибадорлигини таъминлаш;

-

ишлаб чиқариш қувватларини, жумладан, давлат

-

хусусий шериклик шартлари

асосида кенгайтириш, модернизация ва диверсификация қилиш, ишлаб чиқариш
фаолияти самарадолигини таъминлаш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва
кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш;

-

ўтиш даврида электр энергетика тармоғи ташкилотларининг операцион ва

капитал харажатлари, зарур соф фойдасини тўлиқ қоплашни таъминлашга қаратилган
электр энергияси учун нархни шакллантириш принципларини

белгилаш;

-

электр энергетика тармоғини ошкора, изчил ва олдиндан тахмин қилиш

имкониятини берувчи тартибга солишни ўрнатиш, шу жумладан инвесторлар
томонидан тартибга солиш таваккалчилигини ҳис қилишни камайтириш мақсадида
тарифларни узоқ муддатга белгилаш амалиётини босқичма

-

босқич жорий қилиш;

-

барча гуруҳлардаги истеъмолчиларда электр энергиясини ҳисобга олиш ва

назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини тўлиқ жорий этгандан кейин
табақалаштирилган тарифни жорий этиш;

-

илғор халқаро амалиёт ҳисобга олинган ҳолда, 2023 йилгача тарифларни

шакллантириш методикасига босқичма

-

босқич ўтиш

Тарифларни тартибга солиш тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширувчи

ташкилотлар томонидан электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш,
шунингдек, электр энергиясини тақсимлаш ва сотиш бўйича маҳсулот ва хизматлар,
даромадлар ва харажатлар ҳажмларини ҳамда жалб қилинган активларнинг ҳисобини
мажбурий тартибда алоҳида юритишга асосланади.

Тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширувчи ташкилот қуйидаги фаолият

бўйича алоҳида ҳисоб юритишга мажбур:

-

электр энергиясини ишлаб чиқариш:

-

иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш;

-

электр энергиясини магистрал электр тармоқлар бўйича узатиш;

-

электр энергиясини охирги истеъмолчиларга тақсимлаш ва сотиш.

Тартибга солинадиган тарифларни белгилашда келтирилган фаолиятлар бўйича

бир харажатларни қайта ҳисобга олишга йўл қўйилмайди.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

161

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ўзбекистон энергетика соҳасининг муваффаққиятли ривожланиши қатор

вазифаларни ҳал этишни талаб қилади. Биринчи навбатда, бу нарх белгилаш тизимига
тегишлидир. Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб,

Ўзбекистонда саноат ва

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг пасайишига, аҳоли турмуш сифатининг
ёмонлашишига йўл қўймаслик устувор вазифа қилиб белгиланди. Энергия манбалари
нархи чекланган паст даражада сақлаб турилди. Энергетика соҳаси корхоналари
зарарига ишладилар, чунки уларнинг пировард маҳсулоти анча паст нархларда
сотилди. Соҳа шу тариқа миллий иқтисодиёт

донори бўлиб қолди.

Электр энергетика тармоғи мустақилликгача бўлган даврда нафақат

бизнинг республикамизни, балки қўшни республикаларнинг ҳам айрим худудларини
электр энергия билан таъминлаб келаётган эди. Мустақиллика эришилгандан кейин
электр энергиясини ишлаб чиқариш тармоғи молиявий жиҳатдан жуда қийин ҳолатда
қолди. Чунки айнан шу тармоқ қолган тармоқ ва соҳалар фаолияти учун электр
энергиясини ишлаб чиқариб, етказиб бериши зарур эди.

1-

расм. 2014

-

2019 йиллар кесимида аҳоли учун электр энергияси нархлари

динамикаси

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги маълумотлари


1-

расмда келтирилган маълумотларга қарайдиган бўлсак, 2014 йилда 131,4

сўмни ташкил қилган бўлса, 2016 йилда 182 сўмни, 2019 йилда 295 сўмни тал қилган,
2020 йил ҳам ўзгаришсиз қолган, яъни 295 сўмни ташкил қилган.

Мамлакатларда табиий газ ва электр энергиясининг аҳоли учун ўртача ойлик иш

ҳақини ҳисобга олган ҳолдаги мақбуллиги рейтинглари мавжуд. Европа мамлакатлари
бўйича тузилган ана шундай рейтингларда электр энергияси ёки газнинг ҳозирги нарх

-

наводан келиб чиқиб, бир ойлик ўртача иш ҳақига неча м3 газ ёки қанча киловатт
электр энергиясини харид қилиш мумкинлиги ҳисобланади. Сўнгра аҳолининг ушбу
маҳсулотлардан фойдалана олиш даражасига қараб, рейтинг тузилади. Мазкур
рейтингда мамлакатнинг эгаллаган ўрни қанчалик юқори бўлса, ушбу мамлакат
аҳолисининг электр энергияси ёки газдан фойдалана олиш даражаси ҳам шунча
баланд бўлади.

Табиий газнинг белгиланган тарифини (1 м3 учун 380 сўм) ва республика бўйича

ўртача ойлик иш ҳақининг 2 092,6 минг сўмни ташкил этишини ҳисобга олсак, бир
ойлик ўртача иш ҳақига 5507 м3 газ тўғри келади. Европа мамлакатлари билан
таққослаганда, Ўзбекистон ушбу кўрсаткич билан аҳолининг табий газдан фойдаланиш
даражаси рейтингида шартли равишда 4

-

ўринни эгаллаши мумкин.

0

50

100

150

200

250

300

2014 йил

2015 йил

2016 йил

2017 йил

2018 йил

2019 йил

131,4

155

182

204,3

228,6

295

1 кВт.с электр энергияси нархи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

162

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

расм. Табиий газ, электр энергияси ва бензин нархларининг мақбуллиги бўйича

Европа мамлакатлари рейтинги

[13]

Манба:

uzanalytics.com

маълумотлари

Бироқ 1 м3 газ нархи 845 сўмгача ошса (ноль қийматдаги рентабеллик билан

сотилиш нархи), республикадаги ўртача маошнинг ҳозирги ҳолатига қарийб 2500 м3
табиий газ тўғри келади. Бу ҳолда Ўзбекистон ушбу рейтингда шартли равишда 14

-

ўринни эгаллаши мумкин. Ушбу рейтингга Европа қитъасининг 33 мамлакати
киритилганини ҳисобга олсак, газ нархи 845 сўмгача ошган тақдирда, Ўзбекистон бу
рўйхатнинг тахминан ўртасидан жой олган бўлар эди.

Ўзбекистон аҳолиси учун электр энергиясидан фойдаланиши борасида вазият

бутунлай бошқача

бўлиб,

тарифга кўра (1 кВт/соат учун 295 сўм), республика

Европанинг 42 та мамлакати киритилган рейтингда шартли равишда 24

-

ўринни

эгаллаши мумкин. Бу, Европа мамлакатлари билан таққослаганда, Ўзбекистон аҳолиси
учун электр энергиясининг мақбуллиги ўртача даражада деганидир. Агар 1 кВт/соат
электр энергияси нархи, ҳукумат режалаштираётганидек, 480 сўмгача ошадиган бўлса,
Ўзбекистон ушбу рейтингда фақатгина Албания ва Молдовани ортда қолдириб, энг
охирги ўринлардан бирини яъни

41-

ўринни эгаллаши мумкин.

Бензин нархига келадиган бўлсак, Ўзбекистон дунёнинг энг арзон бўлган 20 та

мамлакати рўйхатидан жой олади. Айни кўрсаткич бўйича республика Марказий Осиё
мамлакатлари орасида фақат Туркманистон ва Қозоғистондан кейинги ўринда туради

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

163

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Жадвал

Электр энергиясини

2019-

2030 йиллардаги ишлаб чиқаришдаги ёқилғи истеъмоли

прогнози

[12]

Ёқилғи номлари

2019 йил

2025 йил

2030 йил

1

Табиий газ (млн. м3)

15,8

12,7

12,1

2

Кўмир (млн. тонна)

3,6

8,5

8,5

3

Мазут (минг. тонна)

204

50

50

Манба: 2020

-

2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергияси билан

таъминлаш концепциясида келтирилган маълумотлар

Жадвалда келтирилган маълумотларга қарайдиган бўлсак, табий газ 2019 йилда

15,8 мил. м³

ташкил қилган бўлса, 2025 йилда 12,7 мил. м³ ва 2030 йилда эса 12,1 мил.

м³ ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Кўмир ишлаб чиқариш 2019 йилда 3,6 млн.
тоннани ташкил қилган бўлса, 2025 йилда 8,5 мил. тонна, 2030 йилда ҳам 8,5 млн.
тонна ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Мазут ишлаб чиқариш 2019 йилда 204
минг тоннани ташкил қилган бўлса, 2025 йил ва 2030 йилларда 50 минг тонна ишлаб
чиқариш режалаштирилмоқда. Чунки мазут ишлаб чиқариш қиммат бўлганлиги учун
камроқ ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Хулоса

ва

таклифлар

Бизнинг фикримизча, электр ва иссиқлик энергияси таннархининг таркибини

оптималлаштириш лозим, чунки энергия харажатлари иқтисодиётнинг барча
тармоқларида маҳсулот таннархига киради. У қанчалик арзон бўлса, иқтисодиётда
нархларнинг ўсиши шунчалик мўътадиллашади. Электр ва иссиқлик энергияси
таннархида шу соҳа асосий воситаларини янгилаш, моддий

-

техник жиҳозлаш

харажатлари ўстирилиши керак.

Республика электр энергетика тизимини ислоҳ қилиш ва бошқаришда

замонавий бошқарув

усулларини қўллаш орқали қуйидаги тадбирларни амалга

ошириш талаб этилади:

-

электр энергиясини ишлаб чиқариш секторида хусусий шериклик

муносабатлари такомиллаштириш ва хорижий инвесторларни маҳаллий ишлаб
чиқарувчилар манфаатини ҳимоя қилган шартлар асосида жалб қилиш

;

-

электр энергиясини

ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ва тақсимловчи

корхоналар ўртасидаги ўзаро алоқаларни

боғлаб турувчи манфаатли муносабатларни

такомиллаштириш

ва улар бошқарувида

замонавий усулларни қўллаш

;

-

истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб беришнинг узлуксиз ва

кафолатли йўлларини доимий такомиллаштириб бориш;

-

электр энергиясини сотувчи ва истеъмолчилар ўртасида тўлов жараёнларини

яхшилашда самарали ташкилий механизмларни қўллаш.

-

тўловга лаёқатсиз истеъмолчиларни мақсадли ижтимоий ҳимоялашнинг

замонавий ҳуқуқий тизимини ишлаб чиқиш

ва доимий такомиллаштириб бориш

;

-

электр энергиясини ишлаб чиқариш, транспортировкалаш ва сотиш бўйича

хўжалик алоқалари ҳамда бошқарув тизимига бозор тамойиллари ва механизмларини
жорий этиш;

-

рақобат бозорида электр энергияси учун нарх белгилашнинг бозор

механизмларига мос тартиб

-

қоидаларини яратиш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil

164

6/2021

(№

00056)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

электр энергиясини ишлаб чиқарувчи билан айрим йирик саноат

корхоналарини ўртасидаги муносабат ва келишувларни тўғридан

-

тўғри олиб бориш

имкониятини яратиш

.

Ҳозирда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи билан йирик

саноат корхоналари ўртасида етказиб берувчи ташкилот яъни, “Ўзбекистон Миллий
электр тармоқлари” АЖ мавжуд.

Электр энергетика тармоғида маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб

орқали рақобат муҳитини шакллантириш, соҳадаги меъёрий

-

ҳуқуқий нормаларни

ривожланган хорижий давлатлар тажрибасидан фойдаланилган ҳолда ўзимизнинг
ҳозирги ва истиқболдаги стратегик режаларимизга мослаштириш. Бунинг учун электр
энергиясини ишлаб чиқариш тизимида замонавий бошқарув механизмларидан
самарали фойдаланишни йўлга қўйиш зарур. Буларнинг барчаси электр энергияси
соҳасида нахр ва тариф шаклланишида ўзининг ижобий натижасини беради

.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги ПҚ

-3981-

сонли “Электр энергияси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий
барқарорлигини

таъминлаш

чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги

қарори.

https://lex.uz/docs/4015708

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг биринчи марта Олий Мажлисга

Мурожаатномаси.Xabar.uz 22 декабрь 2017 й.

3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги

№310

-

сонли “Электр энергетика тармоғида тариф сиёсатини такомиллаштиришга

доир қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги Қарори

4.

А.Ваҳобов ва бошқалар. Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий

муносабатлар. Ўқув қўлланма. Т.: Молия 2011 й. 708б.

5.

Ш.Эргашходжаева ва бошқалар. Маркетинг асослари. Т.: Иқтисодиёт 2019 й.

305 б.

6.

М.Мухамедов ва бошқалар. Иқтисодиёт назарияси. Т.: Фан ва технология 2018

й. 272 б.

7.

Ш.Эргашхаджаева Инновацион маркетинг. Дарслик Т.: ТДИУ Иқтисодиёт 2014

й. 178 б.

8.

Ш.Шодмонов, У.Ғафуров Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. Тошкент 2009 й. 579

б

9.

Cem Kiyak

,

Andreas de Vries

.

Electricity Market Mechanism regarding the

Operational Flexibility of Power Plants.

Modern Economy

.

Vol.8 No.4, April 2017

10.

Ströbele, W., Pfaffenberger, W. and Heuterkes, M. (2012) Energiewirtschaft. Ein

-

füh

-

rung in Theorie und Politik. 3rd Edition, Oldenbourg, München.

11.

17.

Cramton, P. and Ockenfels, A. (2012) Economics and Design of Capacity

Markets for the Power Sector. Zeitschrift für Energiewirtschaft, 36, 113

-134.

https://doi.org/10.1007/s12398-012-0084-2

12.

2020-

2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергияси билан

таъминлаш концепцияси.

13.

uzanalytics.com

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги ПК-3981-сонли "Электр энергияси тармогини жадал ривожлантириш ва молиявий барцарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тугрисида"ги царори. https://lex.uz/docs/4015708

Узбекистон Республикаси Президентининг биринчи марта Олий Мажлисга Мурожаатномаси.ХаЬаг.иг 22 декабрь 2017 й.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Ма^камасининг 2019 йил 13 апрелдаги №310-сонли "Электр энергетика тармогида тариф сиёсатини такомиллаштиришга дойр кушимча чора-тадбирлар тугрисида"ги Кдрори

А.Вах,обов ва бошкдлар. Жа^он ицтисодиёти ва халкдро и^тисодий муносабатлар. Уцув кулланма. Т.: Молия 2011 й. 7086.

Ш.Эргашходжаева ва боцщалар. Маркетинг асослари. Т.: Ицтисодиёт 2019 й. 305 6.

М.Мухамедов ва бошкдлар. Ицтисодиёт назарияси. Т.: Фан ва технология 2018 й. 272 б.

Ш.Эргашхаджаева Инновацион маркетинг. Дарслик Т.: ТДИУ Ик,тисодиёт 2014 й. 178 б.

Ш.Шодмонов, УТафуров Ик,тисодиёт назарияси. Дарслик. Тошкент 2009 й. 579 б

Cem Kiyak, Andreas de Vries. Electricity Market Mechanism regarding the Operational Flexibility of Power Plants. Modern Economy . Vol.8 No.4, April 2017

Strobele, W., Pfaffenberger, W. and Heuterkes, M. (2012) Energiewirtschaft. Ein-fiih-rung in Theorie und Politik. 3rd Edition, Oldenbourg, Munchen.

17. Cramton, P. and Ockenfels, A. (2012) Economics and Design of Capacity Markets for the Power Sector. Zeitschrift fur Energiewirtschaft, 36, 113-134. https://doi.org/10.1007/sl2398-012-0Q84-2

2020-2030 йилларда Узбекистон Республикасини электр энергияси билан таъминлаш концепцияси.

uzanalytics.com

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов