Экономико-правовые аспекты управления и регулирования организаций естественных монополий в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
97-105
12
7
Поделиться
Саидов, М. (2021). Экономико-правовые аспекты управления и регулирования организаций естественных монополий в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (3), 97–105. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11871
Машъал Саидов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

докторант, к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье представлены проблемы и недостатки экономических и правовых аспектов действующего законодательства в области управления и регулирования естественных монополий, а также предложения и рекомендации по их совершенствованию.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

97

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ЎЗБЕКИСТОНДА ТАБИИЙ МОНОПОЛ ТАШКИЛОТЛАРНИ

БОШҚАРИШ ВА ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ ВА

ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Саидов Машъал Самадович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети докторанти, и.ф.н., доцент

Аннотация.

Ушбу мақолада

табиий монопол ташкилотларини бошқариш ва

тартибга солишда амалдаги қонун ҳужжатларининг иқтисодий ва ҳуқуқий
жиҳатларидаги муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича
таклиф ва тавсиялар келтирилган

.

Калит сўзлар:

табиий монополия, рақобат

сиёсати

,

нарх сиёсати,

имтиёзлар, преференциялар, қонун ва қарорлар, бозордаги юқори мавқе

.

Аннотация.

В статье представлены проблемы и недостатки экономических

и правовых аспектов действующего законодательства в области управления и
регулирования естественных монополий, а также предложения и рекомендации по
их совершенствованию.

Ключевые слова:

естественная монополия, конкурентная политика, ценовая

политика, льготы, преференции, законы и решения, высокое положение на рынке.

Abstract.

This article presents the problems and shortcomings in the economic and

legal aspects of the current legislation in the management and regulation of natural
monopolies, as well as suggestions and recommendations for their improvement.

Key words:

natural monopoly, competition policy, price policy, privileges,

preferences, laws and decisions, high position in the market.

Кириш

Ўзбекистонда рақобат сиёсатини олиб боришнинг яратилган

тизими қонунлар

ва қонун ости ҳужжатларини, уни амалга ошириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилишга жавоб берадиган махсус муассасалар ҳамда мазкур

сиёсатни амалга

ошириш механизмини ўз ичига олади.

Бироқ соҳадаги муайян муваффақиятларга

қарамай, рақобат сиёсатини олиб боришнинг мақсад

ва усулларини янада

такомиллаштириш талаб этилмоқда

.

Бу, энг аввало, глобализация кўламлари ва таъсир кучларининг ўсиши билан

белгиланади ҳамда мос равишда, миллий ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлигини
ошириш учун шароит яратиш талаб этилади.

Мамлакатда табиий монопол

ташкилотларни

бошқариш ва тартибга солиш

борасида рақобат сиёсатининг самарадорлигини уч асосий йўналишда ўрганилади:
қонунчилик ва антимонопол тартибга солиш амалиёти; иқтисодий концентрация ва
уни тартибга солиш муаммолари; рақобат муҳитини ривожлантириш механизмлари.

Бозор иқтисодиётининг тарихи

-

бу кўп даражада монополиянинг

салбий

ҳодисаларига қарши кураш тарихидир.

Назария ва амалиётнинг кўрсатишича, монопол

ҳолатлар

қуйидагиларни вужудга келтиради:

-

юқори нархларни, улар монопол

ташкилотлар маҳсулоти учун белгиланиб,

истеъмолчилар тўлашига тўғри келади;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

98

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

-

юқори нархларларни ушлаб туриш учун товар ва хизматларнинг алоҳида

турларини ишлаб чиқаришга сунъий чекловларни, бу эса ресурсларнинг турли
тармоқлар

ўртасида

самарасиз

тақсимланишига,

монополиялаштирилган

тармоқларда улардан етарли фойдаланилмаслигига олиб келади;

-

ишлаб чиқаришнинг техник турғунлиги, маҳсулотнинг паст сифатини.

Режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатларда бошқа

кўплаб муаммолар монополияни вужудга келтиради.

Бу Ўзбекистонга ҳам тегишли

бўлиб, бу ерда тарихий сабаблар туфайли кўп даражада тармоқ вазирликлари мақоми
ва вазифаларига эга бўлган квазидавлат тузилмалари (уюшмалар, концернлар,
корпорациялар, компаниялар)

шаклида сақланиб қолган.

Шу сабабли Ўзбекистонда самарали рақобат муҳитини яратиш учун қуйидаги

тадбирлар талаб этилади:

-

иқтисодиётда давлат монополиясининг барча ҳолат ва турларини

максимал

даражада бартараф этиш, бунинг учун тадбиркорликни ривожлантиришга ва
иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш тизимини такомиллаштиришга қаратилган
чуқур институционал ислоҳот зарур;

-

бозорда етакчи мавқега эга бўлган монопол

ташкилотлар томонидан

ёмонликлар

(камситишлар, якка ҳолда бозорни эгаллаш)ни

тугатиш

.

Давлат муассасалари рақобатни ривожлантиришни таъминлаши керак, бусиз

самарали инновациялар, паст харажатлар ва нархлар, маҳсулотнинг юқори сифатига
эришиш мумкин эмас –

бошқача айтганда, бутун иқтисодиёт рақобатбардошлигини

ўстириб бўлмайди

.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Дастлаб тaбиий мoнoпoлия

тушунчасини

иқтисoдий кaтегoрия сифaтидa

эътибор қаратиб, фанга олиб кирган клaссик мaктaби вaкиллaри

Дж.С

.

Мил

,

A.Мaршaл,

В.Пэтти,

Э.Чемберлин, вa Ж.Рoбинсoнлaр ҳисобланади.

Мoнoпoлиялaр пaйдo бўлишининг сaбaблaрини мoнoпoлиялaрнинг пaйдo

бўлишининг бaъзи “Тaбиий”

сaбaблaри бoрлиги билaн изoҳлaгaн A.Мaршaл

рaқoбaтнинг теxнoлoгик кoнцепциясини бoшлaб берди, улaрдaн aсoсийси тармоқ

тежaмкoрлиги

ҳисобланади[1]

.

Мoнoпoлистик рaқoбaт муaммoсини ўргaниб чиққaн Э.Чемберлин вa

Ж.Рoбинсoн мoнoпoлиялaрни нaфaқaт рaқoбaтда устунлигини, бaлки иқтисoдий
тизимнинг муқaррaр элементи деб ҳисoблaйдилaр. Э.Чемберлин “Мoнoпoлиянинг
ҳaддaн тaшқaри чегaрaси

-

бу бaрчa иқтисoдий фoйдaлaрни эткaзиб беришни

бoшқaришдир”, деб тaъкидлaйди [

2].

Ж.М.Клaрк қўшимчa xaрaжaтлaр тaркиби вa мoҳиятини тaҳлил қилиб, тaбиий

мoнoпoлия тушунчасига

кaттa ҳиссa қўшди. У қўшимчa xaрaжaтлaрнинг улуши кaттa

бўлгaн aйрим сoҳaлaрдa рaқoбaт мукaммaл эмaслигини тaъкидлaди

[3].

К.Мaккoннелл вa С.Брю, шунингдэк, тaбиий мoнoпoлиялaр миқёси

тежaмкoрлиги мумкин бўлгaн сoҳaлaрдa вужудгa келaди, aммo шу билaн биргa
рaқoбaт вaқтининг мумкин эмaслигигa ишoрa қилaди, рaқoбaт мумкин эмaс, қийин
эмaс ёки шунчaки қўллaнилмaйди. Бундaй тaрмoқлaр тaбиий мoнoпoлиялaр деб
aтaлaди ”[

4].

Сиёсий вa ҳуқуқий нaзaрия вaкиллaри (Ди

Т

.

Лoренцo, Г. Грей, Р. Эрли) тaбиий

мoнoпoлиянинг нoклaссик тaърифини қaбул қилиб, муҳoкaмa мaвзуси унинг келиб


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

99

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

чиқишининг aсoсий сaбaблaри сифaтидa бoзoр вa теxнoлoгик oмиллaрни aниқлaшнинг
aсoслилиги

экaнлигини

тaъкидлaдилaр.

Улaрнинг

кoнцепцияси

тaбиий

мoнoпoлиялaргa нисбaтaн белгилoвчи oмил сифaтидa дaвлaтнинг рoлининг oшиши
тaxминидaн келиб чиқaди [

5, 6].

Тaбиий мoнoпoлиялaр субъектлaри фaoлиятини тaртибгa сoлиш нaрxлaрни ёки

унинг чегaрa қиймaтини белгилaш, шунингдек мaжбурий xизмaт кўрсaтaдигaн
истеъмoлчилaрни aниқлaш oрқaли нaрxлaрни тaртибгa сoлиш усули билaн aмaлгa
oширилaди. Нaзaрий нуқтaи нaзaрдaн, энг мaқбул нaрx мaржинaл xaрaжaтлaр aсoсидa
нaрxни aниқлaшдир. Шу билaн биргa, тaбиий мoнoпoлиялaрнинг ўзигa xoс xусусияти
шундaки, xaрaжaтлaрнинг ўртaчa қиймaтлaри мaржинaлгa қaрaгaндa юқoри бўлиб,
нaтижaдa улaрнинг фoйдaсиз бўлишигa oлиб келaди

[7].

Тaдқиқoт метoдикaси

Тaдқиқoтнинг

услубий

aсoсини

республимиздаги

табиий

монопол

ташкилотларнинг бошқариш ва тартибга солишдаги муaммoлaригa бaғишлaнгaн чет
эллик oлимлaрнинг ишлaри, илмий назарий ва амалий қоидалар,

Ўзбекистoн

Республикaсининг қoнунчилик вa меъёрий ҳужжaтлaри тaшкил этди

.

Таҳлили ва натижалар

Мамлакатимизда мустақилликка эришган йиллардан бошлаб табиий монопол

ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш бўйича бир қанча қонун ва қонун ости
ҳужжатлар қабул қилинди.

Иқтисодиётни ривожланиши натижасида дастлабки қабул

қилинган айрим қонунлар ўз кучини йўқотди, сабаби унинг ўрнига бугунги кун учун
зарур бўлган меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатларга эҳтиёж пайдо бўлди.

Ўзбекистон бозор ислоҳотларининг биринчи босқичидан бошлаб

,

табиий

монопол ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш

сиёсатини

иқтисодий –

ҳуқуқий

қонунчиликда акс эттирди ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида
мазкур сиёсат ўзининг янада ривожланишига эга бўлди.

Ўзбекистон

Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги “Монополистик фаолиятни

чеклаш тўғрисидаги”ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27
декабрдаги «Товар бозорида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат
тўғрисида»ги қонунлари ўз кучини юқотган деб топилиб, мазкур қонунларни ўрнига
ҳозирда

амалдаги Ўзбекистон

Республикасининг «Рақобат тўғрисидаги»ги қонуни

қабул қилинди[

8

]. Мазкур рақобат тўғрисидаги қонун орқали

бозорда рақобат

олиб

боришнинг

асосий тамойиллари

ўрнатилди.

Қонунда

кўрсатилган ҳолатлар бўйича

хўжалик юритувчи субъектлар, жисмоний

шахслар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
республика ҳудудида ва (ёки) ундан ташқарида содир этиладиган, Ўзбекистон
Республикасидаги товар ва молия бозорларида рақобатнинг чекланишига олиб
келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларига нисбатан аниқ кўрсатмалар
келтирилган

.

Табиий

монополиялар

тўғрисидаги

қонун

ҳужжатлари

Ўзбекистон

Республикасининг “Табиий монополиялар тўғрисида”

янги таҳриридаги қонуни

ва

бошқа қонун ҳужжатларидан иборат. Ўзбекистон Республикасининг “Табиий
монополиялар тўғрисида”ги дастлабки қонуни

[9]

1997 йил 24 апрелда қабул қилинган

бўлиб

,

унга Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августдаги Қонуни билан

ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ва мазкур қонуннинг

янги тахрири


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

100

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тасдиқланди[

10]

. Ўзбекистон Республикасининг “Табиий монополиялар тўғрисида”ги

янги таҳрирдаги қонуни Ўзбекистон Республикаси товар бозорларида табиий
монополия субъектларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга
солишда, шунингдек истеъмолчилар, давлат ва табиий монополия субъектларилари
манфаатларининг мутаносиблигини

таъминлашга қаратилган

[11].

Ҳозирги

кунга қадар мазкур қонунга икки маротаба ўзгартириш ва қўшимчалар

киритилган. Дастлаб Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 ноябрдаги
“Тадбиркорлик

субъектларини

ҳуқуқий

ҳимоя

қилиш

тизими

такомиллаштирилганлиги

ҳамда

уларнинг

молиявий

жавобгарлиги

эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни билан мазкур
қонуннинг 3,10, 16

-

моддаларига қўшимчалар киритилиб, 4

-

моддаси янги таҳрирда

баён этилган. Кейинчалик эса Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 7 декбрдаги
“Ўзбекистон Республикасининг “Табиий монополия тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни билан ушбу қонуннинг 4,10,11,14,15

-

моддаларига қўшимчалар киритилган

[12].

Табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солувчи давлат органи

“Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонуннинг 5

-

моддасида ва Ўзбекистон

Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги “Табиий монополиялар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора

-

тадбирлари

ҳақидаги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24
декбрдаги 277

-

сон қарори билан тасдиқланган “Табиий монополиялар субъектлари

томонидан мажбурий хизматлар кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчиларга
товарлар сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом”

,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 255

-

сон

қарори билан тасдиқланган “Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий
монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик
фаолияти эркинлигининг кафолатлари ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом”ларга
тартибга солиш усулларини қўллаш

тўғрисидаги қарор ишлаб чиқарилаётган

(реализация қилинаётган)

товарлар сифатини ошириш ва уларга бўлган талабни

қондиришдаги раҳбатлантирувчи роли ҳисобга олинган ҳолда унинг фаолиятини
таҳлил қилиш асосида қабул қилинади[

13].

Табиий монопол ташкилотлар томонидан истеъмолчиларга кўрсатилаётган иш

ва хизматларни

тартибга солиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг

“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги

қонуни мавжуд

[14].

Мазкур

қонун орқали, истеъмолчилар ўз ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ даъволар
бўйича, шунингдек, товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлиши уларнинг сифати устидан
назоратни амалга оширувчи давлат органлари, истеъмолчиларнинг жамоат
бирлашмалари

истеъмолчининг

(истеъмолчилар

номуайян

доирасининг)

манфаатларини ҳимоя қилиш имконияти яратилди

.

Республикамизда табиий монополияларни тартибга солиш борасида охирги

йилларда бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Давлат активлари бошқариш, монополияга қарши
курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

101

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

чора

-

тадбирлари тўғрисда”ги

2019 йил 14 январдаги N ПФ

-5630 -

сонли Фармони

ва

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги “Ўзбекистон
Республикаси монополияга қарши курашиш Қўмитаси фаолиятини ташкил этиш
тўғрисида”ги ПҚ

-4126-

сонли Қарорларининг қабул қилиниши табиий монопол

ташкилотларни бошқариш

ва тартибга солишнинг янгича

замонавий кўринишдаги

иқтисодий

-

ҳуқуқий жиҳатларини белгилаб берди.

Иқтисодиётдаги юз бераётган ижобий

ўзгаришларни ҳисобга олиб, табиий

монопол

ташкилотларни тартибга солиш органлари

муассасаларини мустаҳкамлаш,

мазкур даврдаги

антимонопол қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида

юқорида

келтирилган Қонун ва қарорлардан ташқари

қуйидаги муҳим қонун ҳужжатлари ишлаб

чиқилди ва қабул қилинди:

-

Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги 1998 йил 25 декабрдаги

N 723-I

сонли Қонуни;

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

“Рақобат муҳитини янада

ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча
чора

-

тадбирлар тўғрисида

»

ги 2020 йил 6 июлдаги ПФ

-6016

сонли Фармони;

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

“Ёқилғи

-

энергетика ресурслари

ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат
муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон

-

торожликлар шароитини

тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини
камайтириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 14 ноябрги ПҚ

-3386

сонли

Қарори;

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

“Товар ва молия

бозорларида монополияга қарши тартибга солиш соҳасидаги давлат хизматларини
кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”

ги 2020 йил

28 майдаги № 338

-

сонли Қарори;

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

“Товар ва молия

бозорларида монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”

2013 йил 20 августдаги № 230

-

сонли Қарори;

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Рақобат, табиий

монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама
тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2005 йил 12 октябрдаги

№ 225

-

сонли Қарори;

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “

Товарлар (ишлар,

хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш
(тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида

”ги 2010 йил 28 октябрдаги №239

-

сонли Қарори;

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Монополияга қарши

курашни тартибга солиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб

-

таомилларидан ўтиш

тартиби тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 2013 йил 27 декабрдаги №344

-

сонли Қарори;

-

Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Товар бозорларида

монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги 2018 йил 30 мартдаги №249 –

сонли Қарори


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

102

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Мазкур қонунлар ва қарорларни ишлаб чиқишда нафақат миллий, балки

хорижий, шу жумладан, ривожланган

бозор иқтисодиётига эга бўлган мамлакатлар

тажрибаларидан фойдаланилган.

Ушбу

қонунлар қабул қилинмасдан олдин табиий монополиялар соҳаларида

рақобатни ҳимоялашга оид бирорта ҳам меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмасди.

Бундан ташқари, республикада ҳуқуқнинг ушбу соҳасида назарий ва амалий асослар
етарли даражада ишлаб чиқилмаган

эди

.

Табиий монополияларнинг

қуйидаги соҳаларда давлат томонидан тартибга

солинади: нефть, нефть маҳсулотлари ва газни қувур орқали транспортировка қилиш;
электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ҳамда транспортировка қилиш; темир
йўллар инфратузилмасидан фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда темир йўлларда
ташиш; умумий эркин фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари; сув қувурлари ва
канализация хизмати; аэронавигациялар, портлар ва аэропортлар хизматлари

.

Давлат томонидан тартибга солинишининг бевосита ва билвосита сабаблари

мавжуд. Чунки, бу соҳалар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва
кўрсатилаётган хизматларга аҳолини яъни, истеъмолчиларнинг ижтимоий қатламини
ҳисобга олиб давлат томонидан нархларни тартибга солиш ва белгилаш сиёсати
юритилади. Шу билан бирга мазкур соҳалар давлат учун стратегик аҳамияти юқори
бўлган тармоқлари ҳисобланади.

Шу жумладан, статистик рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, “Рақобат

тўғрисида”ги қонун бузилишлари бўйича

20

19 йилда 195 та, 2020

йилда 242 та ариза

ва мурожатлар

келиб тушган бўлса, шундан, 2019 йилда 70 та, 2020 йилда 48 та ҳолатда

қонун бузилишлари қайд этилган

[15].

Демак бундан кўриниб турибдики, 2019 йилда 125 та, 2020 йилда 194 та

аризалар рад қилинган ёки мурожатлар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган.
Яъни, Қўмитага келган мурожатларнинг рад этилган қисми

эски қонунчилик

ҳолатларига кўра ёки амалдаги қонунлардаги айрим бушлиқлар сабаб
қаноатлантирилмаган

.

2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари

тўғрисидаги

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

Парламентга

Мурожаатномасида

таъкидлаганларидек,

“Давлат

активлари

тартибсиз

бошқарилаётгани ҳам самарадорликка салбий таъсир кўрсатмоқда. Масалан, ҳозирги
вақтда 972 та давлат корхонаси активларининг атиги 21

фоизи Давлат рақобат қўмитаси

томонидан, қолган 79 фоизи вазирлик ва идоралар ҳамда хўжалик бирлашмалари
томонидан бошқарилмоқда”

деб таъкидлаб ўтгандилар

[16].

Табиий монополия субъектларини Давлат реестрига киритиш бўйича

2021 йил 1

февраль ҳолатига кўра, 11 турдаги товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича 130 та хўжалик
юритувчи субъект рўйхатга олинган

[17].

Реестрда

республика бўлимида 14 та,

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими

бўйича 4 та, Андижон вилояти

ҳудудий бўлими

бўйича 3 та, Бухоро вилояти ҳудудий бўлими

бўйича 7 та, Жиззах

вилояти ҳудудий бўлими

бўйича 2 та, Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлими

бўйича 5

та,

Навоий вилояти ҳудудий бўлими

бўйича 10 та, Наманган вилояти ҳудудий бўлими

бўйича 6 та, Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими

бўйича 6 та, Сирдарё вилояти ҳудудий

бўлими

бўйича 4 та, Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими

бўйича 4 та, Тошкент вилояти

ҳудудий бўлими

бўйича 26, Фарғона вилояти ҳудудий бўлими

бўйича 20 та, Хоразм


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

103

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

вилояти ҳудудий бўлими

бўйича 5 та, Тошкент шаҳри ҳудудий бўлими

бўйича 15 та

ташкилотлар рўйхатга киритилган.

2020 йил 10 декабр ҳолатига кўра,

Товар ёки молия бозорида устун мавқени

эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестри”да

келтирилган

маълумотларга кўра, 94 та ташкилот устун мавқега эга эканлигини кўришимиз мумкин,
булар соҳаларига кўра,

нон ва дон маҳсулотлари бўйича 2 та, озиқ

-

овқат бўйича 6 та,

кўмир

бўйича 2 та, нефть

-

газ саноати бўйича 12 та, кимё саноати бўйича 6 та,

машинасозлик ва металлургия бўйича 9 та, электротехника саноати бйича 1 та,
қурилиш материаллари бўйича 9 та, хизмат бўйича 47 та, молиявий хизматлар бўйича
8 та, бошқа соҳалар бўйича 7 та ташкилотлар

кирган.

Яъни бугунги кунда Давлат реестрига кирган 130 та табиий монопол

ташкилотлардан 94 таси, яъни 72,3 фоизи

устун мавқега эга

ташкилотлар қолган 36 таси

27,7 фоизи эса

бозорда устунлик мавқеига эга бўлмаган

ташкилот ҳисобланади.

Таққослама таҳлиллар кўрсатишича, ташкилотлар бозор улушининг «эталон»

ҳажми унинг ҳолатини етакчи, деб тан олиш учун амал қилмайди ва ҳар бир мамлакат
уни ўз мезонларига кўра белгилайди. Масалан, Польша ва Чехияда бу –

40

фоиз,

Венгрияда

- 25 - 30

фоиз, Россияда 35

- 65

фоиз, АҚШда

- 20

фоиз, Канадада

- 35

фоиз

,

Европа Иттифоқида

- 40 - 50

фоиз. АҚШ, Канада, Европа Иттифоқи ва қатор

мамлакатларнинг қонунларида бозор улуши кўрсатилмаган, етакчилик эса прецедент
ҳуқуқ асосида аниқланади.

Бироқ Ўзбекистоннинг хориж қонунчилигидан асосий фарқи шундаки, бунда

бозор улуши мажбурий антимонопол тадбирлар тўғрисида қарор қабул қилишда
охирги ва ҳал қилувчи омил ҳисобланмайди.

Хорижда эса у фақат етакчи аҳвол

тўғрисида тахмин қилиш учун

асос бўлади

.

Хулоса ва таклифлар

Табиий монополиялар тушунчаси, МДҲ мамлакатларида (шу жумладан,

Ўзбекистонда) кўпроқ ҳуқуқий мақомга эга бўлиб, АҚШ ва Европа қонунчилигида
«Табиий монополия» тушунчаси учрамайди. Бизнинг республикамизда табиий
монополияларни тартибга солиш моделининг биринчи хусусияти табиий
монополиялар субъектлари фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи
умумий қонуннинг мавжудлиги ҳисобланади.

Ўзбекистон

Республикасининг

антимонопол

қонунчилиги

дунёнинг

ривожланган

мамлакатларидаги каби қуйидаги воситалар ёрдамида рақобатни

тартибга солади:

-

етакчи аҳволдан

ёмонлик йўлида

фойдаланилишига таъсир

кўрсатиш;

-

рақобатни чеклашга қаратилган келишилган ҳаракатларга йўл қўймаслик ва

назорат қилиш;

-

иқтисодий концентрацияни тартибга солиш.

Бироқ қонунчиликда бўлгани каби бу ҳуқуқий меъёрларни амалда қўллашда

ҳам қатор фарқловчи жиҳатлар мавжуд.

Дунё иқтисодиёти жиддат билан ривожланиб бормоқда, бугун ҳар қандай

давлат дунё иқтисодиёти билан бирга ривожланмаса ёки ўзининг иқтисодий
мазмундаги Қонунларини қайта кўриб чиқиб такомиллаштириб бормаса, иқтисодий
жиҳатдан орқада қолиши ёки халқаро иқтисодий муносабатлар олиб боришда катта
муаммолар ва тўсиқларга дуч келиши мумкин.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

104

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Қонун ҳужжатларини рақобатга таъсири нималарда кўринади

:

-

фаолиятнинг бирор бир соҳасида янги хўжалик юритувчи субъектларни ташкил

этишга чекловлар жорий этилиши;

-

шартномалар тузишда устунлик бериш, сотиб олувчиларнинг муайян

доирасига

товарларни

биринчи

навбатда

реализация

қилиш,

молиявий

маблағларнинг манбаларини танлаш ва улардан фойдаланиш йўналишларининг
афзаллиги тўғрисида хўжалик юритувчи субъектга кўрсатмалар берилиши;

-

айрим хўжалик юритувчи субъектларга уларни товар ёки молия бозорида

фаолият кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга
қўядиган имтиёзлар, преференциялар ва енгилликларни асоссиз равишда берилиши;

-

хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги)

акцияларни (улушларни) олиниши;

-

хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятига оқибатда рақобат

чекланиши мумкин бўлган тарзда аралашиши;

-

ўз вазифаларини хўжалик юритувчи субъектларнинг вазифалари билан қўшиб

бажариши;

-

айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти учун бошқа камситувчи ёки

имтиёзли шартлар (шароитлар) белгилаши тақиқланади

.

Табиий монополияларни тартибга солиш

ва бошқариш

бўйича амалдаги

меъёрий –

хуқуқий хужжатларни

иқтисодий

-

ҳуқуқий жиҳатларини

таҳлил қилиш

орқали,

қонунчиликдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни

кўрсатиб ўтиш ҳамда

уларни бартараф этиш ва

такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш. Умумлашган

ҳолда уларни қуйидаги тарзда ифодалаш мумкин:

-

қонун меъёрлари ва улар ўртасидаги зиддиятларга турлича туртки беришни

истисно этиш, унинг амалий йўналтирилганлиги ва уйғунлашувини ўстириш мақсадида
табиий монополиялар қонунчилигини қайта кўриб чиқиш ҳамда республика
қонунчилигининг бошқа бўлимлари билан келишувчанлигига эришиш;

-

қонунчиликка харидорларнинг етакчилик ҳолатини ҳамда улардан ёмон

мақсадларда фойдаланиш учун масъулиятли тадбирларни аниқлашни

киритиш

;

-

рақобат сиёсати асосий тамойилини ўзгартириш –

монопол

ташкилотлар

фаолиятини қаттиқ тартибга солишдан уларнинг антирақобат феъл

-

атвори учун

жазолашга ўтиш. Бундан ташкилотнинг бозордаги етакчи аҳволи қонунчиликнинг

бузилиши ҳисобланмаслиги келиб чиқади.

Баъзида эса

ташкилотнинг самарали

ишлашидан

гувоҳлик беради ва унинг ташқи бозордаги рақобатбардошлигининг

муҳим

шарт

-

шароити

ҳисобланади.

Етакчилик

мавқеидан

ёмонликда

фойдаланганлиги,

текшириш ва суд ажримлари жараёнида исботланган бўлса,

қоидабузарлик ҳисобланиши

керак ҳамда молия

бозорларига антимонопол

қонунчилик таъсири соҳасини кенгайтириб бориш.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Маршалл А.Принципы

экономической науки: В 3 т. –

М.: Прогресс, 1993.

2.

Чемберлин Э.

Теория монополистической конкуренции: (Реориентация

теории стоимости). Пер. с англ./Под ред. Ю.А. Ольсевича. –

М., 1996. –

351 с.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

105

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3.

Clark J.M. Studies in the Economics of Overhead Costs, The University of Chicago

Press, Chicago, 1923.

4.

Макконнелл K.P., Брю Стенли Л. Экономикс: Принципы, проблемы и

политика. В 2 т.: Пер. с англ. 11

-

го изд. Т.1.

-

М.:Республика, 1992.

-

399с.

5.

Лоренцо Ди Т. Миф о естественной монополии // Экономика и организация

промышленного производства.

-

2001. № 4.

-

С. 81

-98.

6.

Ely R.T. Outlines of Economics. New York: MacMillan, 1937.

7.

Ганиходжаева Н.А. Концептуальные основы исследования сущности и

содержания института «Естественная монополия»

./

“Иқтисодиёт ва инновацион

технологиялар” илмий электрон журнал №4. Июль

-

август, 2017 й

8.

Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисидаги”ги 2012 йил 6 январдаги

ЎРҚ N 319 –

сонли Қонуни.

https://Lex.uz/docs/1931443

.

9.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, №1,

20-

моддаси.

10.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 41

-

сон, 405

-

модда.

11.

Ўзбекистон Республикасининг “Табиий монополиялар тўғрисида (янги

таҳрири)”ги 1999 йил 19 август

N 815-

I Қонуни

https://Lex.uz/docs/79391

.

12.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил 50

-51-

сон,

499-

модда.

13.

Ўзбекистон Республикасининг “Табиий монополиялар тўғрисида”ги

қонунига шарҳ. // “Шарқ” нашриёт

-

матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти.

Тошкент

-

2009 й. 34 бет

14.

Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

тўғрисида”ги

1996 йил 26 апрелдаги

N 221-

I Қонуни

https://Lex.uz/docs/4704.

15.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси

маълумотлари.

www.antimon.uz

16.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилда мамлакатимизни

ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги Парламентга
Мурожаатномаси.

http://uza.uz/posts/58047

17.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси

маълумотлари.

www.antimon.uz

Библиографические ссылки

Маршалл А.Принципы экономической науки: В 3 т. - М.: Прогресс, 1993.

Чемберлин Э. Теория монополистической конкуренции: (Реориентация теории стоимости). Пер. с англ./Под ред. Ю.А. Ольсевича. - М., 1996. - 351 с.

Clark J.M. Studies in the Economics of Overhead Costs, The University of Chicago Press, Chicago, 1923.

Макконнелл K.P., Брю Стенли Л. Экономикс: Принципы, проблемы и политика. В 2 т.: Пер. с англ. 11-го изд. Т.1. - М.Республика, 1992.-399с.

Лоренцо Ди Т. Миф о естественной монополии // Экономика и организация промышленного производства. - 2001. № 4. - С. 81-98.

Ely R.T. Outlines of Economics. New York: MacMillan, 1937.

Ганиходжаева H.A. Концептуальные основы исследования сущности и содержания института «Естественная монополия»./"Иктисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнал №4. Июль-август, 2017 й

Узбекистон Республикасининг "Рацобат тугрисидаги'Ти 2012 йил 6 январдаги УРК, N 319 - сонли Крнуни. https://Lex.uz/docs/1931443.

'Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, №1, 20-моддаси.

Узбекистон Республикаси цонун ^ужжатлари туплами, 2006 йил 41-сон, 405-модда.

Узбекистон Республикасининг "Табиий монополиялар тутрисида (янги та>фири)"ги 1999 йил 19 август N 815-1 К,онуни https://Lex.uz/docs/79391.

Узбекистон Республикаси цонун хужжатлари туплами, 2007 йил 50-51-сон, 499-модда.

Узбекистон Республикасининг "Табиий монополиялар тутрисида"ги цонунига шар>^. // "Шарк," нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош та^ририяти. Тошкент -2009 й. 34 бет

Узбекистон Республикасининг "Истеъмолчилар ^укуцларини х,имоя цилиш тугрисида"ги 1996 йил 26 апрелдаги N 221-1 Цонуни https://Lex.uz/docs/4704.

Узбекистон Республикаси Монополияга царши курашиш кумитаси маълумотлари. www.antimon.uz

Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг мух,им устувор вазифалари тутрисидаги Парламентга Мурожаатномаси. http://uza.uz/posts/58047

Узбекистон Республикаси Монополияга царши курашиш кумитаси маълумотлари. www.antimon.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов