“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил
1
www.iqtisodiyot.uz
Ш.Қ. Рахмонов,
катта илмий ходим-изланувчи, ТИМИ
ЕР МУНОСАБАТЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ НОБУДГАРЧИЛИК ҲИСОБЛАШ
ЭВОЛЮЦИЯСИ
С момента обретения независимости, развитие всех сферах изобразил на
выделение земельного ресурса. Потребность в земле как основа экономической
сферах требует увеличения потери орошаемых земель в сельском хозяйстве.
Снижение реальной стоимости сельскохозяйственной орошаемых земель
отражается на распределении ценных земель для несельскохозяйственных нужд.
Юридические и экономические механизмы по земельным регулирования спроса и
предложения
был изучен
и
заключен в
статье
.
Since independence, a development of all sphere has depicted on an allocation of
land resource. Need for land as a basis of economic spheres requires an increase of losing
irrigated land from agriculture. Decrease of real value of agricultural irrigated land has
reflected on allocation of valuable land for non-agricultural needs. Juridical and
economic mechanisms on land regulation between supply and demand has been studied
and concluded in the article.
Калитли сўзлар:
Ер ажратиш, ноқишлоқ хўжалик, тармоқ, тармоқларо, ер
муносабатлари, хусусий мулк, қишлоқ хўжалиги, нобудгарчилик, аграр соҳа
устуворлиги, ер тақсимоти, ер ажратиш, иқтисодий механизм, ҳайдалма ер.
Мамлакатимиз суғориладиган ерлари мелиоратив ҳолатини яхшилашга
қаратилган давлат дастурларининг амалга оширилиши натижасида қишлоқ
хўжалигида бир қатор ютуқларга эришилди, суғориладиган тупроқларнинг
унумдорлик даражаси барқарорлашиб, уларнинг унумдорлиги сезиларли даражада
ортиб бормоқда. Юртбошимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек, юртимизда
қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг келажаги ҳақида гапирганда, ер ва сув
ресурслари бўйича имкониятларимиз чекланганини ҳисобга олиб, бу борада ягона
тўғри йўл — қишлоқ хўжалигини интенсив асосда ривожлантириш, ерларнинг
мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилаш, селекция ишларини чуқурлаштириш, юксак
самарали
замонавий
агротехнологияларни
жорий
этиш
ва
сувдан
оқилона фойдаланиш, энг муҳими — деҳқон ва фермерларнинг дарди билан яшаш
дея таъкидлаганлар[1].
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 248 сонли Қарорида
“Ўзбекистон Республикасида ер участкаларини олиб қўйиш ва уларни қишлоқ
хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун беришга доир материалларни
расмийлаштириш тартиби тўғрисида” Низом тасдиқланди. Тасдиқланган низомда
қурилиш объектларини лойиҳалаш учун ер участкаси танлашга доир
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил
2
www.iqtisodiyot.uz
материалларни расмийлаштириш тартиби, ерларни ажратиш материалларини
расмийлаштириш ва тасдиқлаш тартиби, ер участкаларини танлаш ва ажратиш
ишлари бир пайтнинг ўзида бажарилаётганида материалларни расмийлаштириш
тартиби, ерлар олиб қўйилиши муносабати билан ер эгалари ва ердан
фойдаланувчилар кўраётган зарарни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон
хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини белгилаш тартиби амалдаги қонун
ва қонуности ҳужжатларига мос келиши таъминланди [2].
Атроф-муҳитни, унумдор ерларни муҳофазасини таъминлаш мақсадида
Низомда алоҳида экологик оқибатларга олиб келмайдиган ҳамда битта маъмурий
ҳудуд доирасидан чиқмайдиган корхоналар, бинолар ва иншоотларни лойиҳалаш
учун ер участкасини танлаш ноҳия комиссияси, қолган ҳолларда эса вилоят
комиссиялари томонидан амалга оширилиши кузда тутилган. Айрим ҳолларда ўта
йирик ва экологик жиҳатдан мураккаб корхоналар ва иншоотларни лойиҳалаш учун
вилоят ҳокимларининг илтимосномасига биноан ер участкасини танлашни
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан
тузиладиган республика комиссияси амалга ошириши, республика комиссияси
таркибига Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари (комиссия раиси), давлат
санитария назорати идоралари, табиатни муҳофаза қилиш идоралари, ер тузиш
хизматининг, бошқа манфаатдор вазирликлар ва давлат қўмиталари вакиллари, ер
ресурслари муҳофазаси ҳамда ижрочи давлат органлари, юқори идораларининг ҳам
масъулиятини эътироф этади.
Низомга кўра, ерлар олиб қўйилиши муносабати билан ер эгалари ва ердан
фойдаланувчилар кўраётган зарар (шу жумладан, бой берилган фойда) қуйидаги
ҳолларда:
ерлар олиб қўйилган ёки вақтинчалик эгаллаб олинган ҳолларда;
қурилаётган сув омбори сув таъминоти манбалари, курортлар, магистрал
каналлар ва коллекторлар, йўллар, қувур йўллари, электр манбаи ва алоқа
линиялари, шунингдек, ўзга объектлар қурилиши теварагига муҳофаза, санитария
ва қўриқлаш минтақалари белгиланиши муносабати билан уларнинг ҳуқуқлари
чегараланганда;
сув ҳавзаси, каналлар, коллекторлар ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари ва
кўчатлар учун зарарли бўлган моддалар ажратадиган, майдоннинг ҳосилдорлиги
камайишига ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сифати ёмонлашишига олиб
келадиган бошқа объектлар қурилиши муносабати билан ер сифати ёмонлашган
ҳолларда тўла ҳажмда тўланиши кузда тутилган.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги эса
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар
учун ажратилган қуйидаги ҳолларда:
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари, шу жумладан, фуқаролар эгалигида ва
фойдаланишида бўлган қишлоқ хўжалиги ерлари доимий ва вақтинчалик
фойдаланишга олиб қўйилган ҳолларда;
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил
3
www.iqtisodiyot.uz
қурилаётган сув ҳавзалари, сув таъминоти манбалари, курортлар,
магистрал каналлар ва коллекторлар, йўллар, қувур йўллари, электр узатгич ва
алоқа линиялари, шунингдек, ўзга объектлар қурилаётганида муҳофаза, санитария
ва қўриқлаш зоналари ўрнатилиши муносабати билан ер эгалари ва ердан
фойдаланувчиларнинг ҳудудлари чекланган ҳолларда, ана шу зоналар қишлоқ
хўжалиги ва ўрмон ерлари оборотидан чиқарилган ёки улар камроқ аҳамиятли
майдонларга ўтказилган ҳолда;
қурилаётган корхона, бино ва иншоот туфайли ер сифати ёмонлашган
ҳолларда белгиланади ва тўланиши кўзда тутилган [2].
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 15 июндаги 282-сон қарори билан
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида ерларнинг қишлоқ ва ўрмон
хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиниши муносабати
билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги
ҳажмларини аниқлаш ҳамда уларнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги
Низомда эса кишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдорларини
аниқлаш тартиби, ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги
миқдорларини аниқлаш тартиби, ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг
ҳуқуқлари чекланиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги
ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдорларини аниқлаш тартиби, ерлар
сифатининг ёмонлашуви муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги
ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдорини аниқлаш тартиби белгиланган.
Ушбу Низомда олиб қўйилган лалми ерларнинг 1 гектари ўрнига тенг
баҳодаги янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати қуйидаги миқдорларда
аниқланади:
текисликдаги (ёғингарчилик кам бўладиган) зонада - ҳайдаладиган лалми
ерлар учун 7,5 ва бўз лалми ерлар учун 2,4 минг сўм;
паст-баландликдаги (ёғингарчилик ўртача бўладиган) зонада -
ҳайдаладиган лалми ерлар учун 11,1 ва бўз лалми ерлар учун 3,6 минг сўм;
тоғ олди ва тоғ (ёғингарчилик етарли бўладиган) зонасида - ҳайдаладиган
лалми ерлар ва кўп йиллик дарахтзорлар учун 13,8 ва бўз лалми ерлар учун 4,4 минг
сўм [3].
Қишлоқ хўжалигига яроқли ерларни бошқа эхтиёжлар учун интенсив
равишда олиб қуйишни чеклаш мақсадида мазкур Низомнинг ушбу банди ва 1 ва
2 иловаларидаги олиб қўйилган лалми ерларнинг 1 гектари ўрнига тенг баҳодаги
янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати миқдорлари Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.1993 й. Қарорига мувофиқ 1994
йилнинг январидан бошлаб камида 50 бараварга оширилган [4].
Агар 1990 йилда қишлоқ хўжалик ерлари 33167,8 минг гектарни, 2010 йилга
келиб 25237,8 минг гектарни, шундан суғориладиган экин ерлар 4221,8 минг
гектарни ва 4315,7 минг гектарни ташкил этгани ва қишлоқ хўжалигига яроқли ер
майдонлари камайиши асосан иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари эхтиёжи учун
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил
4
www.iqtisodiyot.uz
олиб қўйилгани ҳисобига эканлигини инобатга олсак ер тақсимотида, танлаш ва
ажратишда қимматбаҳо бўлган суғориладиган ерларни асрашнинг ташкилий-
иқтисодий механизмларни замон талабига мослаган ҳолда ишлаб чиқиш зарурати
муаммонинг ўткирлигидан далолат беради.
Ушбу жараённинг ҳуқуқий-иқтисодий шароитини Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йилнинг 15 июндаги “Ўзбекистон Республикасида ерларнинг қишлоқ ва ўрмон
хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиниши муносабати
билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги
ҳажмларини аниқлаш ҳамда уларнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорини 2011 йил 25 майдаги 146-сонли
“Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган
бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан янада такомиллаштирилганида кўришимиз
мумкин.
Ушбу қарорларнинг иловаларида келтирилган ер ажратиш муносабати
билан мазкур ер майдонига тенг майдонни ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалик ишлаб
чиқариш оборотига бериш билан боғлиқ харажатлар республика бўйича ўртача 96.2
баробар ортганлиги ҳукуматнинг аграр тармоқнинг ишлаб чиқариш объекти
бўлмиш суғориладиган ерларни асрашнинг иқтисодий механизмини жорий
этилганидан далолат беради (1-жадвал).
1-жадвал
Олиб қўйилган қишлоқ хўжалигида яроқли ерлар ўрнига тенг баҳодаги янги
ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати
Вилоятлар
Ерлардан фойдаланишнинг самарадорлиги ҳисобга
олинган ҳолда бонитетнинг баллари бўйича
1 гектар ернинг қиймати, минг сўм ҳисобида
100
90
80
70
60
50
40
30
20
Андижон
404
335
250
205
185
164
144
121
101
Бухоро
393
325
251
201
177
152
133
111
91
Жиззах
286
236
202
142
126
111
94
79
62
Навоий
365
301
233
187
164
141
123
103
80
Наманган
386
325
239
195
171
149
126
103
80
Самарқанд
484
398
193
240
210
183
154
127
98
Сирдарё
371
299
217
173
147
121
96
72
46
Сурхондарё
612
504
374
306
274
239
205
171
128
Тошкент
426
361
277
236
219
202
186
154
128
Фарғона
446
325
233
183
154
126
96
77
68
Хоразм
345
289
214
176
159
140
121
104
85
Қашқадарё
539
417
308
144
130
118
106
92
80
Манба: Вазирлар Махкамасининг 248-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомга
асосан тузилган.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил
5
www.iqtisodiyot.uz
Тошкент вилоятининг ер балансига асосан унинг умумий ер майдони 1525820
гектарни ташкил этиб, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар
814057 гектарни ташкил этади ёки умумий майдоннинг 51,43 %ини ташкил этади.
Шундан экин ерлари 341616 га, кўп йиллик дарахтзорлар 37729 гектар, бўз ерлар
874 га, пичанзор 8313 га ва яйлов ерлар 425525 га ни ташкил этади. Тадқиқот
объектида мелиоратив ҳолати яхшиланаётган ерлар 289 га майдондан иборат.
Вилоят бўйича 2010 йилда ноқишлоқ хўжалик мақсадлари учун ер ажратиш эвазига
тушган махсус ҳисобдаги маблағ 53,13 млн сўмни ташкил этди. Ушбу маблағ 2011
йил давомида 289 га дан иборат ер майдоннинг ариқ-зовур тармоқларини тозалаш
ишларига 40,64 млн сўм, ерларни қайта тиклаш ишларига 5,94 млн сўм ва
лойиҳалаш ишларига 6,55 млн сўм сарфланган. Ерларни рекультивация қилиш
ҳолати бузилган ерларни вазифаси бўйича фойдаланиш учун яроқли ҳолга
келтириш
борасидаги
техник,
мелиоратив
ва
агротехник
тадбирлар
комплексидир[5]. Махсус ҳисоб рақамига тушган маблағларни асосий қисмини ер
рекультивация ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун сарфлаш
мақсадга мувофиқдир.
Ушбу жараённинг ҳуқуқий механизмини қуйидаги ҳолларда кузатишимиз
мумкин. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 44-моддасига биноан ноқишлоқ
хўжалик эҳтиёжига ер танлаш ва беришда 2 ва ундан ортиқ туманлар ҳудудида
жойлашадиган объект учун шу туманлар вилояти ҳокимининг қарорига асосан
ҳамда 50 га гача бўлган майдонни бериш ваколатига эга. Ушбу кодекснинг 45-
моддасида алоҳида қимматга эга бўлган ерларга тариф берилган. Юқорида
таъкидлаганимиздек, туманнинг ўртача балл бонитетидан 20 % дан юқори бўлган
ер участкаларига айтилади. Мазкур алоҳида қимматга эга бўлган ерларни ҳамда 2
ва ундан ортиқ вилоятлар ҳудудида жойлашадиган объект учун Вазирлар
Маҳкамасининг қарорига асосан берилади. Ноқишлоқ хўжалиги соҳаларига ер
ажратиш эвазига янги ерларни ўзлаштириш зарурлиги ер қонунчилигида қайд
этилган. Демак, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш оборотида фойдаланилмаётган
ерларни қишлоқ хўжалиги тоифасига ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни
амалга ошириш – янги ерларни ўзлаштириш жараёнини ўз ичига қамраб олади.
Бундан ташқари, жадвалда кўрсатилган олиб қўйилган қишлоқ хўжалигида
яроқли ерлар ўрнига тенг баҳодаги янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати
Вазирлар Махкамасининг 223-сонли Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган[6].
Ушбу карорга кўра, Низомда белгиланган “Олиб қўйилган қишлоқ
хўжалигида яроқли ерлар ўрнига тенг баҳодаги янги ерларни суғориш ва
ўзлаштириш қиймати” қуйидаги жадвалда кўрсатилган [7]
(2-жадвал).
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил
6
www.iqtisodiyot.uz
2-жадвал
Олиб қўйилган қишлоқ хўжалигида яроқли ерлар ўрнига тенг баҳодаги янги
ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати
Минтақалар
Бонитет баллари бўйича 1 гектар тенг қийматли янги
ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, минг сўм
100
90
80
70
60
50
40
30
20
10
Қорақалпоғистон
Республикаси
25095 22590 20080 17570 15060 12550 10040
7530
5020
2510
Вилоятлар:
Андижон
43020 38718 34416 30114 25812 21510 17208 12906
8604
4302
Бухоро
35850 32265 28680 25095 21510 17925 14340 10755
7170
3585
Жиззах
28680 25812 22944 20076 17208 14340 11472
8604
5736
2868
Қашқадарё
28680 25812 22944 20076 17208 14340 11472
8604
5736
2868
Навоий
28680 25812 22944 20076 17208 14340 11472
8604
5736
2868
Наманган
39435 35496 31552 27608 23664 19720 15776 11832
7888
3944
Самарқанд
43020 38718 34416 30114 25812 21510 17208 12906
8604
4302
Сурхондарё
46605 41940 37280 32620 27960 23300 18640 13980
9320
4660
Сирдарё
28680 25812 22944 20076 17208 14340 11472
8604
5736
2868
Тошкент
43020 38718 34416 30114 25812 21510 17208 12906
8604
4302
Фарғона
39435 35496 31552 27608 23664 19720 15776 11832
7888
3944
Хоразм
35850 32265 28680 25095 21510 17925 14340 10755
7170
3585
Тошкент шаҳри
43020 38718 34416 30114 25812 21510 17208 12906
8604
4302
Манба: Вазирлар Маҳкамасининг 146-сонли Қарори иловасига асосан тузилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 27 майдаги 248-сонли “Ўзбекистон
Республикасида ер участкаларини олиб қўйиш ва уларни қишлоқ хўжалигига оид
бўлмаган эҳтиёжлар учун беришга доир материалларни расмийлаштириш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори 2011 йил 25 майдаги 147-сонли
“Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга
танлов асосида ер участкалари беришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан янада такомиллаштирилди.
Ер ажратишда оралиқ бонитет балларига эга бўлган ер участкаларини олиб
қўйишда тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати
интерполяция йўли билан аниқланади.
Юқоридаги жадваллардан кўриниб турибдики, олиб қўйилган қишлоқ
хўжалигида яроқли ерлар ўрнига тенг баҳодаги янги ерларни суғориш ва
ўзлаштириш қиймати кескин ортган, жумладан, 1992 йилга қиймат бўйича
Самарқанд вилоятида 70 балли суғориладиган ернинг ўзлаштириш қиймати учун
240 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2011 йил тасдиқланган Низом бўйича бу
кўрсаткич 30114 минг сўмни ташкил этмоқда.
Ушбу қарорда пичанзорлар ва яйловлар олиб қўйилиши муносабати билан
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг миқдорлари ҳам кескин
ортгани, агроландшафтларни, чорвачилик учун қимматбахо ерларни ажратиш ва
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил
7
www.iqtisodiyot.uz
уларни ўрнини қоплашнинг ҳам иқтисодий механизмлари такомиллашгани акс
этган ( 3-жадвал).
3-жадвал
Пичанзорлар ва яйловлар олиб қўйилиши муносабати билан қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг миқдорлари 1992 йил ва
2011 йилда тасдиқланган қийматлари
Баландлик
минтақалари
1 га учун умумий
қиймат, минг сўм
Шулардан:
тубдан яхшилаш
қиймати
қопланадиган
маҳсулот қиймати
1992 йил 2011 йил 1992 йил 2011 йил 1992 йил
2011 йил
Чўл минтақаси
1,125
137,2
0,232
28,3
0,893
108,9
Адир минтақаси
1,315
160,4
0,412
50,2
0,903
110,2
Тор минтақаси
1,846
225,2
0,308
37,6
0,1538
187,6
Манба: Вазирлар Маҳкамасининг 248 ва 146-сонли Қарорининг иловалари асосида
тузилди.
Ер участкаси билан боғлиқ битимлар, яъни жисмоний ва юридик
шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини белгилаш, ўзгартириш ёки
бекор қилишга қаратилган ҳаракатлари бўлиб, ер ресурслари мукаммал
фойдаланишга замин яратади. Ер сервитути
қўшни бўлган ер участкаларидан
чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи ҳисобланиб, ер участкасини сақлаш
шартлари унинг ҳуқуқий мақомига киритилади, уни давлат рўйхатидан ўтқазилиши
лозим ва ер участкаси бошқа шахсга ўтганда унинг ҳуқуқий мақоми сақлаб
қолинади. Иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалигидан бошқа соҳалари корхона ва
ташкилотларига ер ажратишда ер сервитутини жорий қилиш кўплаб ер низоларини
ҳал этишда ва ердан интенсив ҳамда самарали фойдаланишга сабаб бўлади.
Ер ажратиш жараёнида ва ундан фойдаланиш даврида юридик ва жисмоний
шахсларнинг ер участкаларидан фойдаланиш бўйича ҳуқуқларининг давлат, атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш, муҳандислик коммуникацияларини қуриш ва улардан
фойдаланиш, бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг
ижарага олувчилари ва мулкдорлари, шунингдек, қонунда назарда тутилган
ҳолларда аҳоли хавфсизлиги манфаатлари йўлида қонун ҳужжатлари билан
белгиланган
тартибда
чекланиши
ва
уни
асослаш
олиб
борилган
тадқиқотларимизда ўз аксини топган.
Хулоса сифатида шуни таъкидлашимиз мумкинки, ер тақсимотини тартибга
солишга қаратилган қонун ва қонун ости ҳужжатларнинг босқичма-босқич
такомиллаштирилиш натижасида қишлоқ хужалиги учун яроқли ер майдонларини
бошқа соҳалар эҳтиёжи учун ажратишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий механизмлари
ҳам такомиллашиб бормоқда. Лекин ҳозирги кунда тизимли ер ажратишни
шаклланишига ва амалиётда жорий этилишида ҳамда уни тартибга солиш бўйича
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2014 йил
8
www.iqtisodiyot.uz
услуб ва меҳанизмлар янада чуқурроқ изланишни тақозо этади. Масалан, ер танлаш
ва ажратиш услубларини такомиллаштириш, тўлов қиймати ва шаклларини
табақалашган услубларда қишлоқ хўжалигидан бошқа соҳалар учун аниқлашда
замонавий технологияларни, жумладан, ер ахборот технологияларини қўллаш ёки
ер ажратиш билан боғлиқ бўлган ер низоларини ҳал этиш, ер участкаси ёки унинг
бир қисмининг қайсидир шахсга мансублиги, шунингдек, ер сервитутининг
белгиланиши, уни иқтисодий асосланиши ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг
чекланиши борасидаги низоларни бартараф этишлар шулар жумласидандир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Ислом Каримовнинг Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги “2014 йил юқори
ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш,
ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” номли
маърузаси (17 январ 2014 йил).
2.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.1992 й. 248-
сонли “Ўзбекистон Республикасида ер участкаларини олиб қўйиш ва уларни
қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун беришга доир материалларни
расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори.
3.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.1992 й. 282-
сонли “Ўзбекистон Республикасида ерларнинг қишлоқ ва ўрмон хўжалигини
юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиниши муносабати билан
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги
ҳажмларини аниқлаш ҳамда уларнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори.
4.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.1993 й. 282-
сонли
“Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
ҳузуридаги
Вазирлар
Маҳкамасининг 1992 йил 15 июндаги 282-сон қарорига ўзгартириш киритиш
тўғрисида”ги Қарори.
5.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат
кадастри Давлат қўмитасининг йиллик ҳисоботлари. “Картография” ДУК
нашриёти. - Т. 2013 й.
6.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.1995 й. 223-сон-
ли «Ўзбекистон Республикасида ерларнинг қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини
юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилиши муносабати билан
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши кўрган зарарнинг ўрнини
қоплаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» Қарори.
7.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2011 й. 146-
сонли “Шаҳарсозлик фаолиятини
амалга ошириш ҳамда қишлоқ
хўжалигига оид
бўлмаган бошқа
эҳтиёжлар учун ер участкалари
бериш тартибини
такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида
”
Қарори 2-сонли иловаси.