Молия ва кредит тизимида банк муассасалари фаолиятининг мустақиллик йилларида ривожланиши

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
84-90
31
4
Поделиться
Ташматов, Ш. (2011). Молия ва кредит тизимида банк муассасалари фаолиятининг мустақиллик йилларида ривожланиши. Экономика и инновационные технологии, (2), 84–90. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7724
Ш Ташматов, Ташкентский Университет Информационных Технологий

д.э.н, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Республикада банк-молия тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш борасида мамлакат банк тизими тарихини ўрганиш, унинг бой тажрибасидан фойдаланиш, шунингдек, илғор чет эл тажрибасини ўрганиш, мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уни жорий этиш имкониятларини ўрганиш жуда ҳам долзарб муаммолардан биридир.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2 ноябрь, 2011 йил

1

Ш.Т.Ташматов,

иқтисод фанлари доктори, профессор,

ТАТУ

МОЛИЯ ВА КРЕДИТ ТИЗИМИДА БАНК

МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ МУСТАҚИЛЛИК

ЙИЛЛАРИДА РИВОЖЛАНИШИ

Республикада банк-молия тизимини янада ривожлантириш ва

такомиллаштириш борасида мамлакат банк тизими тарихини ўрганиш, унинг
бой тажрибасидан фойдаланиш, шунингдек, илғор чет эл тажрибасини
ўрганиш, мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уни
жорий этиш имкониятларини ўрганиш жуда ҳам долзарб муаммолардан
биридир. Чунки, республика инвестицион фаоллигининг оширилиши ва
барқарор иқтисодий ўсишга эришилиши устун даражада банк тизимининг
ҳолати ва унинг самарали фаолият юритиши билан боғлиқдир. Республика банк
тизимини янада такомиллаштириш хўжалик юритувчи субъектлар эркинлигини
кенгайтириш ҳамда уларнинг ўз пировард натижалари учун жавобгарлигини
ошириш билан боғлиқ жараѐнлар кейинги йилларда сезиларли даражада
ривожлантирилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг

“Банкларнинг кредит ва инвестиция фаолиятида ҳам ижобий ўзгаришлар
амалга оширилмоқда. 2010 йилда иқтисодиѐтнинг реал секторига
йўналтирилган кредитларнинг умумий ҳажми 35 фоизга кўпайди. Шуниси
эътиборга лойиқки, 2010 йилнинг охиридаги ҳолат бўйича ички манбалар
ҳисобидан берилган кредитларнинг тижорат банклари умумий кредит
портфелидаги ялпи улуши 85,1 фоизни ташкил этди”

1

, -

деб таъкидлаб

ўтиши, банк ва молия тизимида эришилган натижалардан далолат беради.

Бозор иқтисодиѐтига ўтиш шароитида банк фаолияти, биринчи навбатда,

банк ишини юқори самарали ташкил қилиш жараѐни ва унинг тараққиѐти билан
белгиланади. Шу сабабли, банк тизимининг иқтисодий-тарихий ривожланиш
босқичларини илмий ўрганиш, умумиқтисодий вазифаларни ҳал этишда банк
салоҳияти ва унинг ўрнини таҳлил қилиш, иқтисодий ислоҳотларни
чуқурлаштириш шароитида банк тизими фаолиятини бозор муносабатлари
тамойилларига мослаштириш, инвестиция фаоллигини ошириш ва ривож-
ланишнинг яқин, узоқ келажакдаги истиқболларини белгилаш илмий-амалий
жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлиб, натижада Ўзбекистон банк тизимини
қайта қуриш, банк фаолияти самарадорлигини оширишнинг устувор
йўналишларини ўрганишга қаратилган илмий тадқиқотларни фаоллаштириш
зарурати юзага келади.

1

Каримов И.А Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини

оширишга хизмат қилади. //. Халқ сўзи, 2011 йил 22 январь.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №2 ноябрь, 2011 йил

2

Марказий банк

Тижорат банклари

Вазифалари

Таъқиқланган

фаолият

1. Молиявий ѐр-
дам кўрсатиш би-
лан шуғулланиш.
2. Тижорат фао-
лияти билан шу-
ғулланиш

Вазифалари

Таъқиқланган

фаолият

1. Пул маблағла-
рини жалб этиш
ва марказлашти-
риш.
2. Кредит бериш.
3. Ҳисоб - китоб
ва касса хизмати
кўрсатиш.
4. Консалтинг

1. Бевосита иш-
лаб чиқариш,
савдо ва суғур-
та фаолияти би-
лан шуғулла-
ниш

БАНК ТИЗИМИ

1. Эмиссия.
2. Банкларнинг
банки.
3. Ҳукумат бан-
ки.
4. Расмий
олтин - валюта
захираларини
бошқариш

Мустақиллик йилларида эришилган ютуқлардан бири – мамлакатимизда

бозор иқтисодиѐти талабига жавоб бераѐтган банк тизимининг шаклланиши,
кўплаб акциядорлик - тижорат, хусусий, қўшма ҳамда чет эл сармояси
иштирокидаги банкларнинг вужудга келиши бўлди. Банк институтлари
шаклланиши, банк иши ривожланишининг тарихий жараѐни самарали банк
менежменти, унинг назарий ва амалий жиҳатларини шакллантиришга эҳтиѐж
вужудга келди.

«Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда Марказий банк

тўғрисида»ги Қонуни, 1996 йил 25 майда эса, «Банклар ва банк фаолияти
тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилиниши банк тизимининг янада
ривожланишини белгилаб берди. Нисбатан қисқа вақт оралиғида икки поғонали
банк тизимини такомиллаштиришда муҳим қадамлар ташланди. Марказий
банкнинг ишлаш услублари ва ташкилий тузилиши қайта кўрилди, унинг ва
тижорат банкларининг асосий вазифалари белгиланди (1-расм).


1–расм.

Марказий банк ва тижорат банкларининг вазифалари


Манба: Марказий банк маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Банк тизимини

такомиллаштириш ва пул-кредит муносабатларини барқарорлаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги 1994 йил 18 мартдаги 146-сон қарори мамлакат банк
тизимининг янада қарор топишида муҳим роль ўйнади, унга кўра, банк иши
жаҳондаги энг яхши банкларнинг иш тажрибаларини инобатга олган ҳолда ва
банк компьютер тизимини барпо этиш йўли билан такомиллаштирилиши керак,
деб белгиланди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №2 ноябрь, 2011 йил

3

1993-1994 йилларда республикада «Тадбиркор» акциядорлик-тижорат

банки, «Ипак йўли» акциядорлик инновацион-тижорат банки, «Ҳамкорбанк»
акциядорлик-тижорат банки, «Турон банк» акциядорлик-тижорат консолидация
банки, «Ўзсаноатқурилишбанки» акциядорлик-тижорат банки, «Савдогар банк»
савдо ва тижоратга кўмаклашувчи ихтисослашган акциядорлик-тижорат банки,
«Трастбанк» акциядорлик-тижорат банки, «Ғаллабанк» ихтисослашган акция-
дорлик-тижорат банки, «Парвина» хусусий ѐпиқ акциядорлик-тижорат банки
ташкил этилди.

Ўша йиллари «Алоқабанк» акциядорлик-тижорат банки, «Тошижтимоий-

уйжойбанк» акциядорлик-тижорат банки, “Заминбанк” ихтисослашган давлат-
акциядорлик ипотека банки, “Ўзсаѐҳатинвестбанк” акциядорлик-тижорат
инвестиция банки ва бошқалар ташкил этилди.

Учта энг йирик банк - Ташқи иқтисодий фаолият “Миллий банки”,

“Ўзсаноатқурилиш банки” ва “Пахта банк”нинг улуши 1995 йил якунига келиб,
барча банкларнинг кредит қуйилмаларидаги улуши 85 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистонда банк тизимини шакллантириш ва ривожлантириш жараѐн-

ларини ўрганиш натижасида қуйидаги босқичларга эътибор берилишини
таъкидлайди.

Биринчи босқич

1991-1994 йилларини ўз ичига олиб, бу даврда миллий

валютанинг муомалага киритилиши учун асос яратилди, ҳамда икки поғонали
банк тизимининг пойдевори қурилди.

Иккинчи босқич

1994-1996 - йиллардан иборат бўлиб, миллий

валютанинг муомалага киритилиши ва банк тизимининг ҳуқуқий базаси
мустаҳкамланиб, Марказий банк ва тижорат банкларининг мақоми, функция ва
ваколатлари аниқ белгиланди.

Учинчи босқич

1997-1999 - йиллардаги макроиқтисодий барқарорлик

шароитида банк тизимига хусусий капиталнинг кириши, акционер тижорат-
банкларида корпоратив бошқарув шароитини ошириш ва банкларни назорат
қилиш тизимини кучайтириш билан боғлиқ ислоҳотлар даврини ўз ичига олади.

Тўртинчи босқич

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йилда қабул қилинган «Банк тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги Қарори асосида ислоҳотларнинг навбатдаги босқичига ўтилди.

Банк тизими ривожланишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2000 йил 21 мартдаги «Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш
чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24
мартдаги «Банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида»ги ва 2000 йил 19 майдаги «Тижорат банкларининг кичик ва ўрта
тадбиркорликни ривожлантиришдаги иштирокини рағбатлантириш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари катта роль ўйнади.

Ҳар қандай ривожланган иқтисодиѐтнинг таркибий қисми ҳисобланган

тадбиркорлик фаолияти эркин ривожланишига кўмаклашиш учун уни
молиявий ресурслар билан таъминлаш тизимини соддалаштириш лозим.
Тижорат банклари хусусий тадбиркорлар ҳамда кичик бизнес субъектлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №2 ноябрь, 2011 йил

4

ўртасида ишончли мижозлар доирасини шакллантириши ва уларнинг молиявий
натижаларига қараб кредитлаш тизимини жорий этиши керак.

Маълумки, ривожланган мамлакатларнинг банк тизими азал-азалдан

хусусий сармоя асосида шаклланган. Бугунги кунга келиб, майда омонатчилар,
кичик ва ўрта бизнес корхоналарига асосан, кичик хусусий банклар хизмат
кўрсатади. Айнан ушбу соҳада 1997 йил апрель ойида қабул қилинган
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тижорат банкларнинг
ташкил этилишини рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармони муҳим аҳамият
касб этди. Хусусий банклар ҳозирги вақтда молиявий хизматлар бозорида
мавжуд номутаносибликни мувозанатлаштиришга йўналтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 2 октябрдаги

«Акциядорлик-тижорат банкларининг фаолиятини такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
15 январдаги «Банк тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги Қарорининг қабул қилиниши банк секторини янада ислоҳ қилиш
учун асосий туртки бўлди. Бу ҳужжатлар нафақат тижорат банклари фаолияти
ҳуқуқий базасини кенгайтирди, шунингдек, давлат, акциядорлик-тижорат ва
хусусий банклар ўртасидаги соғлом рақобатни ривожлантириш учун ҳам реал
шароитларни яратди.

Давлат хорижий сармоя иштирокидаги банкларнинг ташкил этилишига

ҳам алоҳида эътибор қаратди. Ўзбекистон банк тизимининг ривожланишида
хориж банк капиталининг кириб келиши диққатга сазовор. Бу жараѐн банк
хизматлари бозорини либераллаштириш билан боғлиқ бўлиб, ХХ асрнинг 90-
йиллари 2-ярмидан хориж банклари капитали республикага кириб кела
бошлади.

Банк секторида халқаро ҳамкорликнинг реал кенгайиши ушбу йўналишда

амалга оширилган ислоҳотлар самарадорлигидан далолат бериб турибди.
Ўзбекистон банкларининг умумий сармоясида хорижий сармоя улуши 1998
йилда 1,1 % дан 3,7 % гача ошди. Ҳозирги вақтда, мамлакатимизда «Тошкент»
Марказий Осиѐ тикланиш ва тараққиѐт шуъба банки, шунингдек, хорижий
сармоя иштирокидаги 5 та банк: «ЎзДЭУбанк» (хорижий сармоя улуши 90 %
(18 млн. АҚШ доллари), «АБН Амробанк», 70 % (7 млн. АҚШ доллари)
хорижий қўйилмалар иштирокидаги), «Ў-Т банк» 50 % (1 млн. АҚШ доллари)
хорижий сармоя иштирокидаги ва «Ўзприватбанк» (хорижий инвестициялар
49 % (1,5 млн. АҚШ доллари)ни ташкил этади) фаолият кўрсатиб турибди.

Бундан ташқари, республикада жаҳоннинг 14 та йирик банки:

Германиянинг - «Дойче банк АГ», «Берлинер банк АГ», «Коммерцбанк АГ»,
«Дрезден банк АГ»; Франциянинг – «Сосьете Женераль», «Насьонал де Пари»,
«Креди Коммерсиаль де Франс»; Япониянинг – «Сакура банк ЛТД»;
Швейцариянинг – «Кредит Свисс - Ферт Бостон»; Американинг - «Чейз
Манхеттен»; Малайзиянинг «Берхад»; Ҳиндистон Давлат банки ва «Российский
кредит» банки ўз ваколатхонасини очган.

1991-1995 йиллар мобайнида респубикада бир неча монопол давлат

банклари ўрнига мулк шаклларига кўра, турлича бўлган ўттиздан ортиқ


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №2 ноябрь, 2011 йил

5

тижорат банки ташкил этилган бўлса, орадан ўн йил ўтиб, Ўзбекистон тижорат
банклари таркиби қуйидаги кўринишга эга бўлди (2–расм).


Давлат банклари Хорижий капитал

3 та

иштирокидаги банклар 5 та







Хусусий банклар

Акциядорлик тижорат

11 та банклари 12 та

2-расм.

Ўзбекистон тижорат банклари таркиби, (2005 йил 1 июлига)

1

Умуман, республикада амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотларнинг

биринчи босқичида ғоят муҳим чора-тадбирлар ва устувор йўналишлар
сифатида қуйидагилар илгари сурилди:

-

Марказий банк бошчилигида ҳамда кенг тармоқли мустақил тижорат ва

хусусий банклар икки босқичли банк тизимини вужудга келтириш, республика
ҳудудида йирик чет эл банклари бўлимлари ва ваколатхоналарини очиш учун
қулай шарт-шароитлар яратиш;

-

барқарор пул муомаласини таъминлаш, кредит ва нақд пул эмиссиясини,

жами пул массасининг асоссиз ўсишини кескин чеклаш;

-

Ўзбекистон Республикаси миллий пулини муомалага киритиш учун зарур

иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитлар ҳамда имкониятлар яратиш

2

.

Биринчи галда тартибга солинадиган бозорнинг ташкил этилиши, ишлаб

чиқариш воситаларига нисбатан мулкчилик муносабатларининг ўзгариши, икки
поғонали банк тизимининг янада кенгайиши ва мураккаблашуви билан боғлиқ
ўтиш даври иккинчи босқичининг ўзига хос хусусиятлари тижорат банклари
фаолиятини тартибга солиш зарурати ва имкониятларини белгилаб беради.

Банк соҳасида бозор ислоҳотларини амалга ошириш жараѐнида Марказий

банк томонидан банклараро ҳисоб-китобларга ўтишини жадаллаштириш, тўлов
тизими, бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботларни такомиллаштириш бўйича аниқ
мақсадли ишлар бажарилди. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон МДҲда
биринчилардан бўлиб, бутун давлат миқѐсида ягона тўлов тизимини жорий

1

Бекмуродов А., Тожиев Р., Қурбонов Х., Алимардонов М. Ўзбекистон иқтисодиѐтни либераллаштириш

йилларида. 4-қисм. Молия ва банк тизимидаги ислоҳотлар самараси. –Т.: ТДИУ, 2005. 25-б.

2

Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. –Т.: Ўзбекистон, 1995, 21-б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №2 ноябрь, 2011 йил

6

этди. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда халқаро талабларга жавоб берувчи
банк ҳисоби ва ҳисоботларининг янги тизими ишлаб чиқилди, ҳисоботларнинг
янги шакллари жорий этилди, бухгалтерлик ҳисоби, ҳисоботлар ва аудитнинг
бозор иқтисодиѐти шароитларига мос келадиган тамойил ва усуллари
аниқланди. Ҳозирги вақтда республиканинг бутун банк тизими бухгалтерлик
ҳисоби ҳисоб варақларининг янги режаси бўйича ишламоқда.

Банк секторида ислоҳотларнинг чуқурлашуви қатор вазифалар ҳал

этилишини назарда тутди. Шулардан бири, алоҳида банкларнинг тор
ихтисослашуви билан боғлиқ бўлиб, уларнинг функционал вазифаси ва низом
фондининг миқдорига кўра табақаланишини кўзда тутади. Бунда улар
қуйидагича ажратилади:

а) барча турдаги операцияларни амалга ошириш учун бош лицензияга эга

универсал тижорат банклари;

б) банк операцияларининг чекланган доирасини амалга оширувчи тижорат

банклари;

в) махсус (ипотека, экспорт-импорт, узоқ муддатли кредитлаш ва бошқа)

операцияларни амалга ошириш ваколатига эга банклар.

Турли

хилдаги

молиявий

институтлар

фаолиятининг

ҳуқуқий

таъминланишини мантиқий жиҳатдан якунига етказиш ҳам асосий вазифалар
сирасига

киради.

Ҳозирги

вақтда

банк

бўлмаган

институтлар

ривожланмаганлиги боис, молиявий юкнинг, хусусан, инвестиция юкининг
катта қисми тижорат банкларининг улушига тўғри келади. Шу билан бирга,
айрим тижорат банкларининг активларида тўловга қобил бўлмаган
мижозларнинг «муаммоли активлар» бўлиши ҳам долзарб муаммолардан бири
бўлди.

1996 йилдан бошлаб, Ўзбекистонда банк назорати улар фаолиятининг

мониторинги, назорат ва аудит ѐрдамида банкларнинг мавжуд муаммосини ўз
вақтида аниқлаш ва санациялашга қаратилди. Марказий банк тижорат банклари
кредит портфелларининг доимий мониторингини амалга ошира бошлади.

Банк тизимини таркибий ўзгартириш ва унинг жадал ривожланишини

таъминлаш маълум даражада банкларнинг ресурс базасини кенгайтириш билан
боғлиқ. Ўзбекистон Марказий банки тижорат банкларини қайта молиялаш
усулларини такомиллаштириш чораларини кўрмоқда. Бироқ, ҳар бир банкни
ривожлантириш ва кенгайтириш учун узоқ муддатли ва катта молиявий
ресурслар талаб этилади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Марказий банк томонидан
низом фондининг энг кам миқдорини босқичма-босқич кўпайтириш йўли
тутилган, бу шубҳасиз, банк тизими низом сармояси умумий ҳажмининг
ўсишига ўз таъсирини кўрсатади.

Банкларнинг ресурс имкониятларини оширишда давлатнинг маълум

миқдордаги молиявий ѐрдами талаб этилиши мумкин. Бу, биринчи навбатда,
банкларни таркибий ўзгартириш ва ривожлантириш учун қулай шарт-
шароитларни яратишдан иборат. Ўзбекистон ҳукумати томонидан республика
банкларининг 1996 йил 1 январдан эътиборан, бўшатилган маблағларни банк


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №2 ноябрь, 2011 йил

7

инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтириш шарти билан, икки йилга
барча турдаги солиқлардан озод этилганлиги ана шундай шарт-шароитлар
жумласига киради.

Шунинг учун ҳам Банк тизими фаолиятини Ўзбекистонда йўлга қўйилиши

ютуқ ва камчиликлардан ҳам холи эмас эди. Айнан банк тизимининг
мустақиллик шароитидаги ривожланиши Ўзбекистон Республикасининг дунѐ
ҳамжамиятига қўшилишидаги асосий восита сифатида майдонга чиқди, ҳамда
унинг шаклланиши ва ривожланиши янги талаблар асосида амалга оширилди
ва оширилмоқда.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов