Координация мероприятий на разных уровнях по развитию фактора экономии в сельском хозяйстве

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
24-33
10
1
Поделиться
Холматов, Б., & Исаков, М. (2019). Координация мероприятий на разных уровнях по развитию фактора экономии в сельском хозяйстве. Экономика и инновационные технологии, (1), 24–33. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10677
Бахтиёр Холматов, Ферганский государственный университет

старший преподаватель, к.э.н.

Мусахон Исаков, Ташкентский Государственный Университет Экономики

доцент, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье разработаны научные предложения и практические рекомендации, направленых на эффективное использование экономических ресурсов и совершенствование механизма действия бережливости в условиях углубления рыночных реформ.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

1

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ТЕЖАМКОРЛИК ОМИЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

БЎЙИЧА ТУРЛИ ДАРАЖАДАГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ЎЗАРО

МУВОФИҚЛАШТИРИШ

Холматов Бахтиёр Абдумуталович,

ФарДУ катта ўқитувчиси, и.ф.н.

E-mail:

KholmatovBakhtiyor_76@mail.ru

Исаков Мусахон Юсупджанович,

ТДИУ доценти, и.ф.н.

Аннотация:

Мақолада бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш шароитида иқтисодий

ресурслардан унумли фойдаланиш ва тежамкорликнинг амал қилиш механизмини
такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

тежамкорлик, иқтисодий ресурс, оқилона, самарали фойдаланиш,

деҳқон хўжалиги, тежамкорлик механизми, давлат дастури.

Аннотация:

В статье разработаны научные предложения и практические

рекомендации, направленых на эффективное использование экономических ресурсов и
совершенствование механизма действия бережливости в условиях углубления рыночных
реформ.

Ключевые слова:

строгость, экономический ресурс, рациональный, эффективное

использование,

фермерское

хозяйство,

дехканское

хозяйство,

государственная

программа.

Abstract:

In article worked out the scientific suggestions and practical recommendations

directed to effective use of economic resources and improvement of the functioning mechanism of
thrifty in the terms of deepening market reforms.

Keywords:

severity, economic resource, rational, effective use, farm, dekhkan farm, state

program.

Кириш

Маълумки, нафақат собиқ Иттифоқдаги маъмурий-буйруқбозликка асосланган

режали иқтисодиёт учун, балки яқин давргача бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида
яшаётган кўплаб мамлакатлар учун ҳам иқтисодий ўсишнинг устувор экстенсив тури
хос бўлиб, жамият эҳтиёжларини тўлақонли қондиришга аксарият ҳолларда қўшимча
сарф-харажатларни

ошириш

ҳисобидан

эришиб

келинди.

Чунки

айрим

мамлакатлардаги ҳали ишлаб чиқаришга жалб этилмаган иқтисодий ресурсларнинг
катта захираси мавжудлиги, қолаверса, ягона мафкуравий йўналишда бўлган бир
қатор ривожланаётган мамлакатлар ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари
уларни хўжасизларча, тежамкорлик тамойилларига амал қилмаган ҳолда сарфлаш
имконини бериб келди.

Бозор иқтисодиёти қоидалари асосида замонавий ривожланган мамлакатлар

хўжалик юритиш усули эса бундай ўсишни инкор этмоқда. Чунки бозор усули, энг
аввало, талаб ва таклиф, рақобат механизмлари, нархнинг эркин шаклланиши,
фойдани максималлаштириш қоидаларига асосланади.

Ҳозирги шароитда хўжалик юритиш самарадорлигини оширишнинг муҳим

омили тежамкорликдир. Иқтисодий ўсишнинг жадал суръатларини таъминлаш учун
ижтимоий ишлаб чиқаришнинг моддий-техникавий негизларини модернизациялаш,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

2

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

ишчи кучи ресурсларининг самарали бандлигини таъминлаш сингари долзарб
муаммоларнинг ечими ҳам кўп жиҳатдан тежамкорлик тамойилларига амал қилишни
тақозо этади.

Республикамиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 2019 йил учун

мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Мурожаатномасида қишлоқ
хўжалиги соҳасини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, ер ва сув ресурсларидан
оқилона фойдаланиш борасидаги илғор технологияларни жорий этиш, озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаш энг муҳим вазифа сифатида қайд этилди. Сувни тежовчи
суғориш технологияларини кенг қўллаш; қишлоқ хўжалиги мақсадларида ер бериш
тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш; ердан самарали фойдаланиб, мўл ҳосил
олаётган кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини янада кенгайтириш; қишлоқ
хўжалиги технологияларини мукаммал эгаллаган, замонавий ишлаб чиқариш ва
инновация усулларидан хабардор фермерлар сонини кўпайтириш; соҳага замонавий
кластер усулини жорий этиш каби вазифаларни ҳал этиш соҳадаги муаммолар ечими
сифатида белгиланди [1].

Шу боисдан ҳам, республикадаги ишлаб чиқариш муносабатларининг таҳлилига,

иқтисодиёт

таркибий

тузилишидаги

ўзгаришларни

назарда

тутган

ҳолда

ресурслардан тежамли фойдаланиш муаммоларига бугунги кун нуқтаи назаридан
янгича ёндашиш объектив зарурат бўлиб қолди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Тежамкорлик масаласи бўйича олиб борган тадқиқотларимиз натижасида ушбу

мавзуга доир адабиётларни қуйидагича тартиблашга ҳаракат қилдик:

-

режали иқтисодий тизим шароитида олиб борилган тадқиқотларда маҳсулот

таннархини камайтиришда моддий ресурслардан фойдаланиш даражасини
пасайтириш масалаларига кўпроқ аҳамият қаратилган (В.Семёнов, А.Невелев,
В.Сиренко, В.Габ) [2];

-

режали тизимнинг сўнгги даврларида давлат миқёсида тежамкорлик

тартибини ўрнатишнинг ташкилий жиҳатлари, меҳнатни тежаш масалалари, вақтни
тежаш қонуни, харажатлар меъёрининг тежамкорликка таъсири масалалари кўпроқ
ўрганилди (В.Ефимов, В.Андриенко, А.Горюнов, В.Степанов, А.Мешков) [3];

-

Ўзбекистонда ҳам кўпроқ вақтни тежаш қонунининг самарали хўжалик

юритишдаги ролини ўрганишга эътибор берилган (Н.Усмонов) [4];

-

ФТТнинг тежамкорликка таъсири доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

ишлаб чиқариш ялпи харажатлари таркибининг ўзгариши масалалари ҳам ўзбек
олимлари ишларида тадқиқ этилган (Х.Нурмуратов) [5].

Бироқ бу назарияларда ресурсларнинг чекланганлигига асосий эътибор

қаратилмай, тежамкорликнинг иқтисодий асоси сифатида ижтимоий мулкчилик
кўрсатиб ўтилади. Шу билан бирга, мазкур назария ва тавсияларда Иттифоқни
хом-ашё ва арзон ресурслар билан таъминлаб турган республикамиз иқтисодиёти, шу
жумладан, қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш борасида асосли таклиф ва
мулоҳазалар мавжуд эмас.

Бу изланишлар собиқ маъмурий-буйруқбозлик тизими шароитларига ва

қонунларига мос ҳолда ўтказилиб, республикамизнинг бозор муносабатлари
шароитида унинг талабларидан келиб чиқувчи айнан тежамкорлик категориясига
бағишланган янги тадқиқотлар ҳали бажарилган эмас.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

3

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот объекти сифатида мамлакат, шу жумладан, Фарғона вилояти қишлоқ

хўжалиги корхоналари фаолиятидаги тежамкорликнинг намоён бўлиш ва
ривожланиш хусусиятлари танлаб олинган. Иқтисодий ресурслар тежамкорлиги
муаммоларининг юзага келиши, тежамкорликни ошириш ва самарали хўжалик
юритишни таъминлаш билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар тизими эса тадқиқот
предмети бўлиб ҳисобланади.

Тадқиқотни амалга оширишда илмий мушоҳадалаш, монографик кузатиш,

ижтимоий сўров усулларидан фойдаланилиб, Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги
корхоналари таҳлилидан келиб чиққан ҳолда тежамкорлик омилини ривожлантириш
бўйича турли даражалардаги чора-тадбирларни ўзаро мувофиқлаштириш бўйича
таклифлар берилди.

Таҳлил ва натижалар

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида тежамкорлик даражасини баҳолаш учун

асосий ресурслардан фойдаланиш борасидаги таҳлилларимизнинг айримларини
келтирмоқчимиз.

Асосий ресурс – сувдан тежамли фойдаланишни ташкил этиш кўп жиҳатдан сув

истеъмолчилари уюшмалари (СИУлар)нинг самарали фаолиятига боғлиқ бўлиб,
бунинг таҳлилини 1-жадвал орқали кўришимиз мумкин.

1-жадвал.

Ўзбекистон Республикасида СИУларнинг асосий кўрсаткичлари [7]

Ҳудудлар

1 та СИУга тўғри келувчи ўртача миқдор

СОНнинг сув

ўлчагичлар

билан

таъминла-

ниши, %

хўжа

лик

сони

май

дони,

га

экс

кава

тор

бульд

озер

автом

о

биль

насос

СНП

трак

тор

сув олиш

нуқтала ри

(СОН)

Қорақалпо
ғистон Рес.

247

2090

1,35

1,23

0,45

9,85

0,00

28

3,7

Андижон

27

1716

0,06

0,00

0,06

1,75

0,00

32

27,3

Бухоро

86

2299

0,05

0,00

0,05

4,47

0,00

91

93,6

Жиззах

94

2796

0,08

0,00

0,00

1,17

0,00

165

7,3

Қашқадарё

118

3245

0,00

0,00

0,04

1,93

0,37

46

100,0

Навоий

77

2219

0,00

0,00

0,21

0,00

0,11

36

40,1

Наманган

47

767

0,00

0,50

0,50

3,00

1,00

44

45,5

Самарқанд

72

602

0,20

0,30

0,00

2,10

0,30

54

50,4

Сурхондарё

26

893

0,25

0,63

0,50

2,88

0,00

14

48,1

Сирдарё

69

2944

0,00

0,00

0,00

0,55

0,00

22

13,6

Тошкент

98

1003

0,18

0,18

0,09

3,00

0,09

24

39,0

Фарғона

122

2309

0,35

0,59

1,59

3,12

2,00

65

24,7

Хоразм

263

22514

0,67

0,33

0,47

5,47

0,47

39

37,8

Республика
бўйича

147

2381

0,29

0,28

0,26

3,22

0,10

45

47,5


Жадвалдан кўринадики, мамлакатимизнинг турли вилоятларида СИУларнинг

ташкил этилиши турлича даражада бормоқда. Республика бўйича 1 та СИУ ўртача 147


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

4

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

та хўжаликка хизмат кўрсатса, бу борада энг яхши кўрсаткич Сурхондарё (26 та), паст
кўрсаткич эса Хоразм вилоятига (263 та) тўғри келади.

Фарғона вилоятида ҳар 122 та хўжаликка биттадан уюшма хизмат кўрсатмоқда.

Фикримизча, СИУларнинг Фарғона ва баъзи бир бошқа (масалан, Қорақалпоғистон
Республикаси, Қашқадарё, Хоразм, Тошкент) вилоятлардаги миқдори ҳали сувдан
тежамли фойдаланиш имкониятини таъминлай олмайди.

Ушбу таҳлиллардан хулоса қилиш мумкинки, республикамизнинг кўплаб

вилоятлари қатори Фарғона вилояти қишлоқ хўжалигида ҳам ҳали ер ва сув
ресурсларидан тежамли фойдаланиш талаб даражасида эмас.

Яна бир муҳим омил – ишлаб чиқариш воситаларидан тежамли фойдаланиш,

энг аввало, унинг илмий асосда ишлаб чиқилган меъёрларга мувофиқлиги орқали
баҳоланади. Унинг натижалари тежам ҳисобига кўпроқ етиштирилган маҳсулот,
олинган фойда орқали ифодаланади.

2-жадвалдан кўринадики, Фарғона вилоятидаги мавжуд техника воситалари

сони улар бўйича илмий меъёрдан аҳамиятли даражада фарқ қилмоқда.

2-жадвал

Фарғона вилоятидаги мавжуд қишлоқ хўжалиги техника воситаларининг илмий

меъёрларга мувофиқлиги [8]

Техника

воситалари

номи

Мав

жуд,

дона

Меъёр бўйича, дона

Меъёрдан четланиш,

дона

Мавжуд техника

воситаларининг

меъёрга нисбати, %

минтақа

бўйича

республика

бўйича

минтақа

бўйича

республика

бўйича

минтақа

бўйича

республика

бўйича

Ҳайдов
трактори

1012

3012

2763

-2000

-1751

33,6

36,6

Чопиқ
трактори

3236

6098

4903

-2862

-1667

53,1

65,6

Транспорт
трактори

3337

2937

2698

+400

+639

113,6

123,7

Жами

7585

12047

10364

-4462

-2779

63

73,2

Лекин корхоналарда мавжуд бўлган техника воситалари ҳали улардан тўлиқ

фойдаланилаётганликни

англатмайди.

Бунинг

учун

техникаларнинг

ишга

тайёргарлиги ҳолатини кўриб чиқиш зарур.

3-жадвал

Қишлоқ хўжалиги техникалари ва уларнинг ишга тайёргарлиги тўғрисида маълумот

(8.02.2018 йил ҳолатига) [8]

Техника воситалари номи

Мавжуд,

дона

Комиссияга тақдим

этилгани

Қабул

қилингани

Тайёр эмас

сони

Фоиз

Импорт ҳайдов трактори

345

325

321

24

7

Оддий ҳайдов трактори

667

632

597

70

10,5

Чопиқ трактори

3236

3084

2956

280

8,7

Транспорт тракторлари

3337

2978

2726

611

18,3

Чизеллар

141

141

141

-

-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

5

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Бороналар

8634

8210

7204

1430

16,6

Очиқ чигит экиш сеялкаси

1251

1161

1064

187

14,9

Плёнка остига чигит экиш
сеялкаси

723

666

599

124

17,2

Ер текислагичлар

284

284

284

-

-

Оддий ғалла ўриш
комбайнлари

488

315

310

178

36,5

Импорт комбайнлари

150

122

120

30

20

Культиваторлар

2205

2041

2003

202

9,2

Умуман олганда, ҳар бир техника воситасининг ишга тайёрлик коэффициенти

К

т

= М

т

/ М

ж

формула асосида ҳисоблаб чиқилса, Фарғона вилояти бўйича қуйидаги

кўрсаткичларга эга бўламиз: импорт ҳайдов трактори - 0,93; оддий ҳайдов трактори -
0,89; чопиқ трактори - 0,91; транспорт тракторлари - 0,82; бороналар - 0,83; очиқ чигит
экиш сеялкаси - 0,85; плёнка остига чигит экиш сеялкаси - 0,83; оддий ғалла ўриш
комбайнлари - 0,64; импорт комбайнлари - 0,80; культиваторлар - 0,91. Ушбу
коэффициентлар вилоятда бирон-бир техника тури бўйича ишга тайёргарлик тўлиқ
эмаслигини намоён этади. Бу эса, ўз навбатида, мазкур воситалардан самарали ва
тежамли фойдаланиш даражасига салбий таъсир кўрсатади.

Шунингдек, ишчи кучи ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланишни

баҳолашда амалдаги банд ишчи кучи сонининг белгиланган илмий меъёрларга
мослигини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.

Олимларнинг аниқлашича, республикамизнинг турли вилоятларидаги ернинг

ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, 1 гектар ер майдонига чекланган одам сони 0,29
нафардан 0,49 нафаргача тебранади. Лалми ерларда эса ўрта ҳолда 0,03 нафарни
ташкил этади. Фарғона вилояти бўйича 1 гектар ер майдонига чекланган одам сони
ўртача 0,38 нафар, унинг туманлари бўйича 0,31 нафардан (Боғдод тумани) 0,43
нафаргача (Қува тумани) оралиқда белгиланган. Жумладан, Ёзёвон туманида 1 га ер
майдонига чекланган одам сони 0,35 нафарни ташкил этади.

Умуман олганда, қатор йиллар давомида Фарғона вилояти қишлоқ хўжалигида

мавжуд бўлган ишчи кучининг илмий меъёрларга мувофиқлик даражасини қуйидаги
4-жадвал орқали баҳолаш мумкин:

4-жадвал

Фарғона вилояти қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган меъёрдан ортиқча ишчи кучи

тўғрисида маълумот [8]

Йиллар

Меъёр

бўйича1
гектарга

зарур

ишчи

Экин

майдон,

минг га

Меъёр

бўйича жами

зарур ишчи,

минг киши

Ҳақиқатда

бандлар,

минг киши

Меъёрдан

ортиқча

ишчи, минг

киши

1 гектарга

тўғри

келадиган

ишчи

1 гектарга

ҳақиқатда

бандларнинг

меъёрдан

ортиши, марта

2013

0,38

291,8

110,9

352,4

241,5

1,21

3,2

2014

0,38

289,0

109,8

369,4

259,6

1,27

3,3

2015

0,38

289,0

109,8

370,7

260,9

1,28

3,4

2016

0,38

289,1

109,9

338,6

228,7

1,17

3,1


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

6

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

2017

0,38

289,6

110,0

348,1

238,1

1,20

3,2

2013 йилга

нисб. 2017

йилда, %

100

99,2

99,2

98,8

98,6

99,2

100

Жадвалдан кўринадики, таҳлил қилинаётган йиллар давомида вилоят қишлоқ

хўжалигида банд бўлган ишчи кучи сони белгиланган меъёрдан ортиқча бўлиб
келган. Турли йилларда экин майдони ҳажми ўзгарганлиги сабабли меъёр бўйича
зарур бўлган ишчи сони ҳам турлича бўлмоқда. Ҳақиқатда банд бўлган ишчи кучи
сонининг меъёрдан ортиб кетиши 2013 йили деярли 3,2 бараварни ташкил этган
бўлса, 2015 йилда, бу кўрсаткич тахминан 3,4 бараварга кўтарилган, 2017 йилга
келиб, у яна 3,2 бараварга қадар пасайган. Бу эса, вилоят қишлоқ хўжалигидаги
бандлар сонининг беқарор ҳаракат қилиши билан изоҳланади. 2013-2017 йиллар
мобайнида вилоят қишлоқ хўжалигидаги бандлар сонининг деярли ўзгармаганлиги
ҳамон бу соҳада ишчи кучидан фойдаланишда тежамкорлик тамойилларининг
бузилаётганлигини билдиради.

Хулоса ва таклифлар

Таҳлиллардан кўринадики, Фарғона вилояти, қолаверса, мамлакатимиз қишлоқ

хўжалиги ишлаб чиқаришда тежамкорлик омили ҳали тўлиқ кучга кирганича йўқ.
Айниқса, мазкур омилнинг тўлақонли амал қилишида собиқ маъмурий-буйруқбозлик
тизимининг асоратлари таъсири катта тўсқинлик қилмоқда.

Тежамкорлик бозор муносабатларига ҳам хос унсур ҳисобланиб, уларнинг

мамлакатимиз иқтисодиётида кенг тараққий этиши билан ўз-ўзидан ривожланиб
боради. Бироқ тежамкорлик ривожланишининг бундай йўли узоқ вақтни тақозо
этади. Ресурсларнинг чекланганлиги, уларнинг тобора камайиб бораётганлиги кескин
муаммога айланган ҳозирги шароитда эса бу қадар узоқ кутиб бўлмайди. Шунга кўра,
фикримизча, иқтисодиётнинг турли даражаларида тежамкорлик бўйича чора-
тадбирларни ишлаб чиқиб, уларнинг ягона механизм кўринишида ишлашини
таъминлаш зарур.

Таъкидлаш лозимки, ишлаб чиқаришда мазкур омилни шакллантириш ва

ривожлантириш қишлоқ хўжалиги корхоналари – фермер ва деҳқон хўжаликлари,
агрофирмалар

ва

бошқаларда

таъминланиши

лозим.

Бу

тадбирларнинг

муваффақияти кўпроқ хўжалик раҳбарига боғлиқ бўлиб, фаолиятни ташкил этишда
иқтисодий ресурслардан тежамли фойдаланишни тўғри йўлга қўйиш, унинг доимий
назоратини амалга ошириш ва бу борада хўжалик аъзоларининг муваффақиятларини
рағбатлантириб, хато ва камчиликларини эса турли усулларда бартараф этиб бориш
муҳим ҳисобланади. Тежамкорликка олиб келувчи ҳар бир хатти-ҳаракатни моддий
ва маънавий жиҳатдан тақдирлаш, иш ҳақини белгилашда уни асосий
кўрсаткичлардан бирига айлантириш, бу борадаги ютуқларни хўжалик аъзолари
ўртасида муҳокама қилиб бориш муқаррар равишда ўзининг ижобий натижаларини
намоён этади.

Шунингдек, тежамкорлик тамойиллари корхоналарнинг бошқа хўжалик

субъектлари – таъминот ва хизмат кўрсатувчи корхоналар, тайёрлов корхоналари ва
бошқалар билан алоқаларида ҳам ўз ифодасини топиши лозим. Бунинг учун
шартномавий

муносабатларни

такомиллаштиришда

тежамкорликни

рағбатлантирувчи жиҳатларни кучайтириш мақсадга мувофиқдир. Хусусан, Вазирлар
Маҳкамасининг фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

7

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги турли қарорларида тасдиқланган қишлоқ
хўжалиги корхоналари, шу жумладан, фермер хўжаликлари фаолиятида зарур
бўладиган барча турдаги шартномаларнинг намунавий шакллари шу нуқтаи назардан
янада такомиллаштирилиши лозим.

Бунда

фермер хўжалиги томонидан

маҳсулотларни қайта ишлаш ёки сотиш учун харид қилувчи корхона (ташкилот ёки
шахс)ларга уларнинг келишилган муддатлар ва нархларда етказиб берилишини кўзда
тутувчи контрактация шартномаларида маҳсулотларни етказиб бериш муддатларини
табақалаштириш

ва

муддатдан

олдин

етказиб

берилган

маҳсулотларга

табақалаштирилган устама ҳақлари тўланишини белгилаш мақсадга мувофиқдир.
Шунингдек, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш
(ишларни бажариш) юзасидан тузилган шартномаларда ҳам тегишли ўринларда
тежамкорликни рағбатлантирувчи бандларни киритиш лозим.

Тежамкорлик омилини рўёбга чиқаришда корхоналар билан бир қаторда, туман

қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги бўлимлари маҳаллий ҳокимият идоралари
иштирокида молия-ҳисоб марказлари ишини тўғри йўлга қўйиши, ҳисоб ва иқтисодий
таҳлилни кундалик вазифа қилиб белгилаши, улар томонидан тежамкорлик
даражасининг доимий мониторингини ўрнатиши муҳим ўрин тутади.

Туман қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги бўлимлари ҳамда маҳаллий ҳокимият

идоралари даражасида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлардан яна бири –
муқобил машина-трактор паркларининг соғлом рақобат асосида фаолият
кўрсатишини таъминлаш ҳисобланади. Ҳолбуки, моддий-техника воситалари билан
етарли даражада таъминланмай туриб, самарали ишлаб чиқаришга эришиб
бўлмайди.

Маълумки, бугунги кунда ҳар бир фермер хўжалиги ўзини барча техника

воситалари билан таъминлаш имкониятига эга эмас. Шундай экан, муқобил машина-
трактор парклари фермер ва деҳқон хўжаликларининг техника воситалари таъминоти
бўйича асосий таянчи бўлиб қолмоқда. Бироқ бу мавқе МТПларга монопол ҳолат учун
шароит яратмаслиги лозим.

Шунингдек, маҳсулотларни етиштириш ва қайта ишлашда тежамкор

технологияларни ҳозирча ўзимизда яратиш имконияти мавжуд эмас. Асосан, бундай
технологияларни хориждан олиб келиш тақозо этилмоқда. Бироқ хорижий
технологиялар тўғрисида маълумот олишга ёки уларни олиб келишга ҳар бир
хўжаликнинг имкони бўлмайди. Қолаверса, замонавий технологик линиялар
таъминоти билан шуғулланувчи фирма ёки лизинг компаниялари ҳам бир вақтнинг
ўзида барча асбоб-ускуналарни ўз қўллари остида ушлаб туришга қодир эмаслар.
Шунга кўра, тежамли хорижий технологиялар тўғрисидаги маълумотлар базасини
ташкил этиш, уни турли ахборот воситалари орқали хўжалик раҳбарларига етказиш
мақсадга мувофиқдир.

Таъкидлаш лозимки, тежамкорлик тамойиллари, унинг назарий ва услубий

асосларининг ишлаб чиқилиши ва амалиётга татбиқ этилиши кўп жиҳатдан мазкур
муаммога илмий ёндашувни тақозо этади. Бу муаммони ҳал этиш учун фермер
хўжаликлари фаолиятини илмий асосда ташкил этишга эътиборни кўпроқ қаратиш
зарур.

Шунга кўра, Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги, Инновацион ривожланиш

вазирликлари илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда қуйидаги бир қатор
чора-тадбирларни амалга ошириши лозим:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

8

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

- турли кўринишдаги иқтисодий ресурслардан тежамли фойдаланиш

меъёрларини ишлаб чиқиш ҳамда уларга амал қилиш бўйича назоратни кучайтириш;

- хўжалик субъектлари, айниқса, деҳқон ва фермер хўжалиги раҳбарлари учун

ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиш, иқтисодий ресурслардан тежамли
фойдаланиш бўйича илмий тавсия ва кўрсатмалар ишлаб чиқиш;

- корхоналар фаолиятини тежамкорлик нуқтаи назаридан баҳоловчи

кўрсаткичлар тизимини яратиш ва у бўйича хўжаликлар рейтингини аниқлаш;

- ташкил этилаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари тендер танловига

тежамкорлик мезонларини киритиш ва ҳисобга олиш;

- фаолият юритишдаги сарф-харажатларнинг минимал даражасини таъминловчи

хўжаликларнинг оптимал миқёсларини аниқлаш, улар асосида намунавий тажриба
хўжаликларини ташкил этиш ва бошқалар.

Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги вазирликлари ер тузиш ва унинг назоратини

амалга оширувчи тегишли хизматлар билан биргаликда ер ва сув ресурсларидан
тежамли фойдаланиш борасидаги қатор чора-тадбирларни йўлга қўйишлари лозим.
Хусусан:

- қишлоқ хўжалигидаги ҳақиқий ер эгалари – фермер ва деҳқон хўжалиги

бошлиқларини

улар

фойдаланаётган

ер

майдонининг

табиий-иқтисодий

хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар билан тўлиқ таъминлаш;

- қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги яроқсиз, ҳолати ёмон ерларни

ўзлаштириш, уларни хўжалик оборотига киритиб бориш;

-

ер

майдонларидан

исрофгарчилик

билан

фойдаланиш

ҳисобига

йўқотишларнинг олдини олиш;

- фермер хўжаликларига давлат буюртмаси асосида етиштириладиган

маҳсулотлар учун шартномавий режа белгилашда ерларнинг аҳволи, уларнинг
бонитет баллари тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш;

- Сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан сувдан тежамли фойдаланган

хўжаликларни рағбатлантириш;

- давлат буюртмаси асосида етиштириладиган маҳсулотлар учун зарур

бўладиган сув миқдорининг аниқ ҳисобини олиб бориш, шу асосда такрорий экин
экиш учун рухсат бериш ва бошқалар.

Бу борада Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги вазирликлари, уларнинг вилоят

бошқармалари, туман бўлимлари, маҳаллий ҳокимиятлар билан бир қаторда,
тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган тузилмалар, жумладан, Савдо-
саноат палатаси ва унинг жойлардаги бўлимлари томонидан қуйидаги ишларни
амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:

- фермерларда тежамкорлик кўникмаларини ҳосил қилишга йўналтирилган

махсус ўқув курсларини ташкил этиш;

- тежамкорлик борасида пешқадам бўлган фермер хўжаликларида ўқув-амалий

машғулотлар, семинарлар ташкил этиш;

- ривожланган хорижий мамлакатлар фермер хўжаликларидаги тежамли иш

юритиш тажрибаларини ўрганиш бўйича халқаро малака ошириш, хизмат
сафарларини йўлга қўйиш ва ҳ.к.

Тежамкорликни муҳим ва таъсирчан омил сифатида шакллантиришда миллий

иқтисодиёт даражасидаги иқтисодий ва молиявий дастакларнинг ишлаб чиқилиши ва
йўлга қўйилиши аҳамиятлидир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

9

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Булардан бири – хўжалик фаолиятида тежамкорлик натижасида олинган

қўшимча даромадни солиққа тортмасликдир. Табиий ва иқтисодий ресурслардан
тежамли фойдаланиш натижасида ҳосил қилинган қўшимча даромадни аниқлаш ва
унга тегишли солиқ миқдорини солиққа тортиш базасидан чиқариб юбориш
амалиётининг киритилиши хўжалик юритувчи субъектларда тежамкорликка нисбатан
таъсирчан рағбат ҳосил қилади [9].

Шунингдек, ишлаб чиқаришдаги тежамкорлик даражаси кўп жиҳатдан нарх

сиёсатига ҳам боғлиқ. Шунга кўра, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги ва Сув
хўжалиги

вазирликлари

давлат

буюртмаси

асосида

ишлаб

чиқарилувчи

маҳсулотларнинг харид нархларини белгилашда тежамкорликни рағбатлантирувчи
асосларни қўллаши жуда катта самара келтиради.

Қолаверса,

кейинги

йилларда

мамлакатимиз

раҳбарияти

томонидан

тежамкорликка асосий эътибор қаратилаётганлигига қарамай, ҳозирги кунга қадар
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида тежамкорликни таъминлаш бўйича ягона
дастур ишлаб чиқилгани йўқ. Ҳолбуки, миллий иқтисодиёт ва ушбу тармоқнинг турли
бўғинларини қамраб олувчи ягона дастурсиз тежамкорликнинг тўлақонли амал
қилишини таъминлаб бўлмайди. Шунга кўра, фикримизча, ишлаб чиқаришда
тежамкорликни таъминлаш ва янада кучайтириш борасида ягона дастур ишлаб
чиқилиши мақсадга мувофиқдир.

Ушбу дастурнинг биз томонимиздан таклиф этилаётган таркибий кўриниши 1-

расмда ўз ифодасини топган.

1-расм. Тежамкорликни таъминлаш ва янада кучайтириш бўйича ягона дастурни

шакллантириш механизми

Тежамкорликни ривожлантириш бўйича

умумиқтисодий дастур

Қишлоқ хўжалиги

корхонаси

Маҳаллий

ҳокимият

Қишлоқ хўжалиги

тармоғи

Умумиқтисо

диёт

Иқтисодиётнинг турли даражаларидаги чора-тадбирлар тизими

Молия

вазирлиги

Маҳаллий

ҳокимият

идоралари

Савдо-
саноат

палатаси

Давлат солиқ

қўмитаси

Иқтисодиёт

вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги ва Сув

хўжалиги вазирликлари

Қишлоқ хўжалиги

корхоналари

Тежамкорликка оид тадбирларни бажаришга масъул муассаса ва идоралар

Оммавий ахборот

воситалари

Моддий-техника таъ-

миноти ва хизмат кўр-

сатиш корхоналари

Сув

истеъмолчилари

уюшмалари

Бошқа идора ва

муассасалар

Тежамкорликни ривожлантириш бўйича дастурнинг назорат механизми, молиявий манбалари

ва кўзда тутилган натижалар

Инновацион ривож-

ланиш вазирлиги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

10

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Тежамкорликни шакллантириш ва ривожлантириш кенг кўламдаги чора-

тадбирларнинг амалга оширилиши орқали таъминланади.

Айни пайтда таъкидлаш жоизки, мазкур омилни кенг кўламда ривожлантириш

фақат бир тармоқ, яъни қишлоқ хўжалиги доирасидагина эмас, балки умумиқтисодий
доирада – туташ тармоқлар, хизмат кўрсатиш соҳалари, молия-кредит муассасалари,
қонун чиқарувчи идоралар, бошқа соҳа ва бўғинларда ҳам тегишли тадбирларнинг
амалга оширилиши орқали таъминланади.

Ана шунда, ўйлаймизки, тежамкорлик борасида қилинаётган илмий-назарий ва

амалий ҳаракатлар ўзининг ижобий натижаси ва самарасини беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил учун

мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга
Мурожаатномаси. – kun.uz интернет нашри. 2018.28.12.

2.

Семёнов В.А. Экономия материальных ресурсов. – М.: Профиздат,

1984. – 158 с.; Экономика ресурсосбережения / А.М.Невелев, В.А.Сиренко и др.; под
ред. А.М.Невелева. – Киев: Наукова думка, 1989. – 248 с.

3.

Экономия и бережливость – дело общенародное / А.П.Архангельский,

Н.И.Долгушкин и др.; под ред. В.П.Ефимова. – М.: Профиздат, 1987. – 208 с.;
Андриенко В.Ф., Врублевский В.К., Долишний М.И. Экономия труда. – Киев: Наукова
думка, 1984. – 343 с.;

Горюнов А.П. Экономия времени и развитие личности. – Томск:

ТГУ, 1984. – 168 с.; Степанов В.И., Мешков А.А. Экономия и нормирование
материальных ресурсов. – М.: Высшая школа, 1991. – 188 с.

4.

Усмонов Н. Вақтни тежаш қонуни ва тежамли хўжалик юритиш - Т.:

Ўзбекистон, 1989. – 141 б.;

5.

Нурмуратов Х. Действие закона экономии времени в сельском хозяйстве

современного научно-технического прогресса: Дис.... канд. экон. Наук - Т.:
ТашГУ, 1982. – 134 с.

6.

Фарғона вилояти Иқтисодиёт бош бошқармасининг 2013-2017 йиллардаги

маълумоти.

7.

Фармонов Т.Х. Фермер хўжаликларини ривожлантириш истиқболлари. – Т.:

Янги аср авлоди, 2004. – Б. 100.

8.

Фарғона вилояти ҚСХБнинг 2010-2017 йилдаги маълумотлари.

9.

Назарова Ф., Мўминов У. Ер солиғи // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. – Т.,

2006. - №1.


Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил учун мулжалланган энг му^им устувор вазифалар )^ак,идаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. - kun.uz интернет нашри. 2018.28.12.

Семёнов В.А. Экономия материальных ресурсов. - М.: Профиздат, 1984. - 158 с.; Экономика ресурсосбережения / А.М.Невелев, В.А.Сиренко и др.; под ред. А.М.Невелева. - Киев: Наукова думка, 1989. - 248 с.

Экономия и бережливость - дело общенародное / А.П.Архангельский, Н.И.Долгушкин и др.; под ред. В.П.Ефимова. - М.: Профиздат, 1987. - 208 с.; Андриенко В.Ф., Врублевский В.К., Долишний М.И. Экономия труда. - Киев: Наукова думка, 1984. - 343 с.; Горюнов А.П. Экономия времени и развитие личности. - Томск: ТГУ, 1984. - 168 с.; Степанов В.И., Мешков А.А. Экономия и нормирование материальных ресурсов. - М.: Высшая школа, 1991. - 188 с.

Усмонов Н. Вак,тни тежаш цонуни ва тежамли хужалик юритиш - Т.: Узбекистан, 1989. - 141 б.;

Нурмуратов X. Действие закона экономии времени в сельском хозяйстве современного научно-технического прогресса: Дис.... канд. экон. Наук - Т.: ТашГУ, 1982. - 134 с.

Фаргона вилояти Ик,тисодиёт бош бошк,армасининг 2013-2017 йиллардаги маълумоти.

Фармонов Т.Х. Фермер хужаликларини ривожлантириш истикДоллари. - Т.: Янги аср авлоди, 2004. - Б. 100.

Фартана вилояти К,СХБнинг 2010-2017 йилдаги маълумотлари.

Назарова Ф., Муминов У. Ер солиги // Узбекистан кишлок, хужалиги. - Т., 2006. - №1.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов