Глобал логистик тизимларда юкларни ташишнинг замонавий технологияларини жорий этиш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
106-113
48
5
Поделиться
Кориева, Ё. (2012). Глобал логистик тизимларда юкларни ташишнинг замонавий технологияларини жорий этиш. Экономика и инновационные технологии, (2), 106–113. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7905
Ё Кориева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

д.э.н, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таъкидлашларича, автомобиль-йўл тизимини ривожлантириш борасидаги фаолият натижалари: “Европа ва Осиѐ ўртасидаги савдо оқимининг маълум қисмини мамлакатимиздаги транзит йўналишларига буриш ва шу асосда юртимизда транспорт ва транзит хизмати ҳажмини ошириш, мавжуд инфратузилма негизида логистика марказларини ташкил этиш, минглаб одамларни иш билан таъминлашдан иборат”дир.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

1

Ё.К. Қориева,

иқтисод фанлари доктори, профессор,

ТДИУ

ГЛОБАЛ ЛОГИСТИК ТИЗИМЛАРДА ЮКЛАРНИ

ТАШИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ислом

Каримовнинг

таъкидлашларича, автомобиль-йўл тизимини ривожлантириш борасидаги
фаолият натижалари: “Европа ва Осиѐ ўртасидаги савдо оқимининг маълум
қисмини мамлакатимиздаги транзит йўналишларига буриш ва шу асосда
юртимизда транспорт ва транзит хизмати ҳажмини ошириш, мавжуд
инфратузилма негизида логистика марказларини ташкил этиш, минглаб
одамларни иш билан таъминлашдан иборат”дир.

Шу маънода халқаро экспорт-импорт юкларни глобал логистик

тизимларда ташишнинг замонавий технологияларини қўллаш масалаларига
аҳамият қаратиш лозим.

Глобал логистик тизимларда юк ташишнинг замонавий амалиѐти ягона

диспетчерлик маркази ва ягона транспорт ҳужжати орқали (мультимодал,
интермодал, трансмодал, аралашма, сегментал ва ҳ.к) битта (экспедитор)
оператор томонидан амалга оширилувчи технологияларни жорий этиш юк
ташиш кўламини оширишнинг омили ҳисобланади.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, шу вақтгача дунѐда юк ташишнинг юқорида

айтиб ўтилган турлари бўйича аниқ белгиланган атама бўлмаганлиги учун бу
ҳолат шу жумладан, юк ташишнинг унимодал, мураккаб ва аралаш турларига
ҳам тааллуқлидир.

Илмий

адабиѐтда

интермодал

атамасининг

қуйидаги

таърифи

келтирилади: битта оператор бошқарувида ягона юк ташиш ҳужжати асосида
ягона фрахт ставкасини тўғридан-тўғри қўллаш билан амалга ошираладиган
аралаш "door to door" (эшикдан эшиккача) юк ташишга айтилади.

UNCTAD тавсиясига кўра, интермодал ташув деб, бир нечта турдаги

транспортда юк ташишни ташкил этишга айтилади. Бунда юкларни етказиб
беришда юк ташувчилардан бири томонидан юкни А пунктдан Б пунктгача бир
ѐки ундан ортиқ пунктлар орқали етказиб беришини ташкил этишга айтилади
ва юк ташиш учун жавобгарликнинг тақсимланишига кўра, турли хил
транспорт ҳужжатлари берилади, мультимодал ташувда эса юк ташишни
ташкил қилган шахс бутун йўл давомида ягона юк ташиш ҳужжатини
расмийлаштириш билан иштирок этаѐтган транспорт сонидан қатъий назар,
жавобгарликни ўз зиммасига олади.

Аралаш юк ташишда асосий логистик воситачи юк жўнатувчи (юк

эгаси) ва юк қабул қилувчи аралашма (мульти ва интермодал) юк ташиш
оператори ҳисобланади. У юк эгаси билан шартнома тузади ва юкни
шартномада кўзда тутилган харидор омборигача ѐки бошқа нуқтагача етказиб
беришни ўз зиммасига олади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

2

Оператор турли хил транспортда юк ташувчилар билан шартномалар

орқали боғланган бўлиб, юкнинг йўқолиши ѐки зарарланиши ҳамда етказиб
беришдаги кечикишлар натижасида ҳам етказилган зарар учун жавобгардир.
Интермодал юк ташишни амалга оширишнинг ҳуқуқий мувофиқлашувини
БМТнинг юкларни халқаро мултимодал ташишлар тўғрисидаги 1980 йилда
қабул қилинган Женева Конвенциясига мувофиқ амалга оширилади. Мазкур
Конвенция, интермодал юк ташишнинг битта транспорт ҳужжати коносамент
бўйича белгиланганлигини назарда тутади.

Интермодал юк ташиш операторлари (ИЮТО) - турли хилдаги транспорт

корхоналари, юк жўнатувчилар билан тўғридан-тўғри алоқаси бўлган
экспедиторлик-транспорт фирмалари бўлиши мумкин. Бу уларга йирик юк
оқимлари ва жўнатишни уйғунлаштириб ҳамда бирлаштириб назорат қилиш
имконини яратади.

Интермодал ва мультимодал юк ташиш белгилари:
- логистик занжирнинг бошидан охиригача етказиб бериш операторининг

мавжудлиги;

- фрахтнинг ягона, тўғридан-тўғри ставкаси;
- юк учун ва юк ташиш шартномасининг бажарилиши учун ягона

жавобгарлик.

Юк ташишнинг интермодал ва мультимодал тизимларининг асосий

тамойиллари қуйидагилар:

- ягона турдаги тижорат-ҳуқуқий тартиб;
- юк ташишни ташкил этишнинг молиявий-иқтисодий масалаларини ҳал

этишда тизимли ѐндашув;

- телекоммуникация тармоқлари ва электрон ҳужжатлари айланмаси

тизимидан юқори даражада фойдаланиш;

- юк ташиш устидан бошқарувнинг ягона ташкилий-технологик тамойили

ва юк ташишда иштирок этувчи барча логистик воситачилар ҳаракатларини
мувофиқлаштириш;
- логистик воситачиларнинг интеграциялашуви;
-

транспорт турлари билан юк ташиш инфратузилмасини комплекс

ривожлантириш.

Юкларни ташишнинг аралаш тури одатда транспортнинг икки турида

амалга оширилади, масалан: темир йўл – автомобиль ѐки дарѐ - автомобиль, ѐки
денгиз - темир йўл орқали ва ҳокозо. Бунда юқ транспортининг биринчи турида
ташиб бориш манзилига ѐки юк терминалида сақлашсиз ѐки қисқа муддатли
сақлаш билан етказилади ва кейинчалик транспортнинг бошқа турига
юкланади. Аралаш юк ташишнинг ўзига хослиги автомобиль транспорти
фирмалари томонидан транспорт тармоғининг темир йўл станциялари ѐки
денгиз (дарѐ) портларига хизмат кўрсатишдир.

Аралаш юк ташишнинг алоҳида белгилари: бир неча транспорт

ҳужжатларининг мавжудлиги, фрахт ягона тариф сеткасининг йўқлиги,
транспорт жараѐни иштирокчиларининг ўзаро ҳаракати схемасининг кетма-
кетлиги билан белгиланади. Тўғридан-тўғри аралаш юк ташишда юк эгаси
биринчи юк ташувчи билан шартнома тузади ва биринчи юк ташувчи кейинги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

3

юк ташувчи мажбуриятларига жавобгар, шу билан бирга уларнинг ҳар бири юк
эгаси билан ҳисоб-китоб қилади, ўз юкининг сақланишига юк ташиш
йўналишининг фақат тегишли қисми учунгина жавобгарликка эга бўлади.

Мураккаб ѐки аралаш юк ташиш иккитадан кўп транспортнинг

мавжудлиги билан фарқланади. Мураккаб ташиш атамаси билан юкларнинг бир
юк бирлиги бир неча транспорт турларидан фойдаланиш орқали, таркибига
йирик тонналик контейнерлар, олиб қўйиладиган кузовлар, ярим прицеплар ва
автомобиль транспорти воситалари киради.

Интермодал юк ташиш шартномаси бўйича юкларни етказиб бериш йирик

логистик тизимида юк жўнатувчилар учун бир қатор афзалликларга эгадир.
Одатда, интермодал юк ташиш операторлари ўзига йирик мижоз сифатида,
бошқа логистик воситачилардан оладиган ставка ва тарифнинг асосий
ставкасидаги фарқни фақат бир қисмини олиб қолади. Транспорт харажатлари
иқтисодининг бундай тақсимланиши, ИЮТО (Интермодал юк ташуви
операторлари) ва юк жўнатувчилар ўртасида икки томон учун ҳам
шартноманинг самарали бўлишини таъминлайди. Бундан ташқари, мижоз
ИЮТОдан бошқа шахслар билан молиявий ҳисоб-китоб олиб бориш
мажбуриятидан озод бўлади. Шунингдек, юк жўнатувчи ва ташишнинг ҳар
бир иштирокчиси билан шартнома тузишдан ҳам, бундай юк ташишнинг ҳар
босқичи бўйича транспорт ҳужжатини расмийлаштиришдан ҳам холи бўлади.

Барча логистик воситачилар билан тузиладиган шартномаларга ИЮТО

(Интермодал юк ташиш операторлари) фақат ўз номидан имзо чеккани сабабли
мижоз юк ташишнинг кўп сонли иштирокчилари билан ҳуқуқий
муносабатларга киришиши ҳам зарур бўлмайди. Юкнинг йўқолиши ѐки унга
зарар етказилган ҳолларда ўз даъвосини фақатгина ИЮТО (интермодал юк
ташиш операторлари) га қаратади.

Жаҳоннинг

кўпгина банклари, интермодал коносаментни товар-

тақсимлаш ҳужжати сифатида қабул қилади. Сотувчи, маҳсулотни ўз
омборидан ИЮТО томонидан тақдим этилган автомобиль транспорти, темир
йўл вагонлари ѐки денгиз кемаларига ортгач ѐки маҳсулотни ИЮТО
терминалига топширгач, ундан интер-мультимодал коносаментни олади ва бу
коносаментни банкка тақдим этиб, аккредитивни очиши, яъни савдо
шартномасига кўра маҳсулотнинг нархи бўйича ҳақ олиши мумкин ва
маҳсулотни экспорт қилувчининг маҳсулотини сотишдан келадиган
даромадининг тезкор олиниши таъминланади. Ўз навбатида, харидор, интер-
мультимодал коносаментни олгач, маҳсулотни денгиз кемаси ортилишидан
анча аввал ундан фойдаланиш имконини беради.

ИЮТО юк эгасини юкининг ҳаракати ҳақида мунтазам маълумот билан

таъминлайди. ИЮТО етказиб бериш жойларида юкларнинг туриб қолишини
қисқартиради ва маҳсулотни график бўйича аниқ муддатда қатъий суръатда
етказиб берилишини ташкил қилади бу эса маҳсулотни сақлаш учун кетадиган
харажатларни қисқартиради.

Интермодал юк ташишлар, контейнерларда кичик юк партияларини

LCL/FCL ва LCL/LCL (LCL/I-Iess container load) етказиб беришга шароит


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

4

яратади, яъни юк ташиш ва юкни ташиб бериш нархи камаяди ва унинг
сақланишини таъминлайди.

Ундан ташқари, денгизда юк ташиш бўйича UNCTAD қўмитаси

котибиятига омилкор тижорат ташкилотлари ва халқаро органлар билан
ҳамкорликда мавжуд меъѐр ва қоидалар асосида, юкни аралаш ташиш
ҳужжатлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқишни топширади. Натижада
аралаш юк ташиш ҳужжатига оид UNCTAD қоидалари ишлаб чиқилади.
Улардан бутун дунѐда халқаро савдо соҳасида фойдаланилади ва халқаро
банклар томонидан қабул қилиниши мумкин, чунки улар қайта кўриб чиқилган
автомобиль

транспорти

корхоналарнинг

(АТК)

унификация

қилиш

қоидаларининг охирги вариантларига тўла мос келади.

Глобал логистик тизимнинг ташқи иқтисодий фаолият яъни экспорт-

импорт

амалиѐтида

юк

ташишни

амалга

оширишда

юкларни

расмийлаштиришда

божхона

тартиблари,

шунингдек,

юк

ўтадиган

давлатларнинг транспорт қонунчилиги ва юк ташишнинг тижорат-ҳуқуқий
томонлари муҳим аҳамият касб этади.

Халқаро мультимодал юк ташишнинг тижорат-ҳуқуқий тартибининг ягона

тамойили қуйидагиларни назарда тутади:

- ташиш билан боғлиқ жисмоний тақсимланиш бирлиги унификацияси;
- божхона расмиятчилигининг соддалашуви;
- тижорат юк ва транспорт ҳужжатларининг халқаро намунадаги

стандартларини татбиқ этиш.

Йирик логистик тизимларда экспорт-импорт, савдо амалиѐтларида

юкларни ташиш кўп сонли божхона расмиятчиликларини бажаришни талаб
этади. Давлатнинг божхона сиѐсатини амалга оширишнинг муҳим
воситаларидан бири божхона тарифидир. У ўзида давлат чегарасидан ўтаѐтган
вақтда бож тўланиши лозим бўлган тизимга келтирилган маҳсулотлар
рўйхатини ифодалайди.

Логистик тизимдаги мульти ва интермодал юк ташишларда транспорт

жараѐнида ахборот тизимининг ѐрдами катта аҳамиятга эга. Юк ташиш
соҳасида Ўзбекистоннинг жаҳон ахборот ҳудудида интеграциясини амалга
ошириш учун, йирик логистик тизимда EDI, EDIFACT халқаро кўрсаткичлари
билан электрон алмашишнинг замонавий халқаро стандартларидаги, қоғозсиз
электрон ҳужжатлар айланмасини ривожлантириш зарур. (Compu Serve,
America Onlineе, Relcom) каби тижорат, шунингдек (Internet каби) нотижорат
халқаро телекоммуникация тармоқлари, космик алоқа тизимлари ва транспорт
воситалари учун навигация (Inmarsat-C, GPS ва бошқалар) юк ташишда муҳим
роль ўйнайди.

Сўнгги йилларда йирик логистик боғлам ва тармоқларда айниқса мульти

ва интермодал юк ташувларнинг технологияси юк терминаллари ва терминал
мажмуаларидан фойдаланиш билан боғлиқ. Шунинг учун тегишли юк
ташувлар терминал ташишлар номини олди. Бу юк ташиш турининг аҳамияти
замонавий логистик тизимда ниҳоятда ортади, бу ундаги кўп сонли логистик
вазифаларнинг интеграцияси билан белгиланди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

5

Терминал ташишлар, хорижда, аввало, юкларни етказиб беришнинг

шаҳарлараро ва халқаро ҳамжамиятида йирик денгиз портлари, транспорт
тармоқларида кейинчалик, Ғарбий Европа ва Шимолий Американинг юк
ташувида пайдо бўлади. Терминал ташишларнинг ташкилотчиси ролида,
одатда, транспорт экспедиция фирмалари ѐки турли хилдаги ташишлар учун
универсал ѐки махсус терминаллар ѐки терминаллар мажмуидан фойдаланувчи
турли хил транспорт операторлари мавжуд.

Юк терминаллари деб, ташкилий жиҳатдан ўзаро боғлиқ ва қабул қилиш,

ортиш-тушириш, сақлаш, турларга ажратиш, турли партияли юкларни қайта
ишлаш билан боғлиқ логистик операцияларни бажариш учун мўлжалланган
иншоотлар, ходимлар, техник ва технологик асбоблар, шунингдек, юк қабул
қилиб олувчилар, ташувчилар, унимодал, мультимодал, интермодал ва бошқа
турдаги юкларни ташишда бошқа логистик воситачиларга тижорат-ахборот
хизматлари кўрсатишнинг махсус мажмуига айтилади. Бугунги кунда
терминаллар шунчаки юк жўнатиш пункти бўлиб қолмай, балки муҳим йирик
логистик марказга айланиб, кўп миқдорда юкларни тақсимлаш марказлари ва
таъминот базалари ролини ўйнайди.

Универсал ва махсуслаштирилган терминаллар ва терминал мажмуалари,

универсал терминаллар ўзида дистрибьютив марказли омборлар гуруҳларини
ифодалайди. Бу терминалларнинг вазифалари тўплаш, олиб келиш, тарқатиш,
асосан майда жўнатишларда юкни қайта ишлаш, юкларни сақлаш ва бошқа
логистик

амалиѐтлар

ҳисобланади.

Универсал

терминаллар

махсус

омборхоналарга ва оғир вазндаги, узун, тез бузилувчи юкларни қайта ишлаш
учун асбоб-ускуналар, шунингдек, контейнерлар майдонларига эга бўлиши
зарур. Шунингдек, терминаллар кўпинча кириш йўлаклари бўлган темир
йўлларга уланган бўлади.

Универсал терминаллар амалиѐтида бажариладиган асосий операциялар

қуйидагилар:

- мижозларнинг аризаларини қабул қилиш ва ўрганиш;
- мижозлар билан шартномаларни расмийлаштириш,
- транспорт логистик хизмат кўрсатиш бозорини ўрганишнинг маркетинг

тадқиқотлари;

- юкларни тўплаш ва тарқатиш;
- қисқа муддатли сақлаш;
- юкни қайта ишлашда йиғиш, майдалаш, турларга ажратиш, ўраш-

қадоқлаш ва бошқа ишлар;

- терминаллараро ташиш ва юкларни охирги истеъмолчига етказиш;
- терминалнинг

ахборот хизмати ѐрдамида транспорт логистик

операциялари учун ҳисоб-китоб ишларини бажариш ва бошқалар.

Одатда йирик универсал терминаллар маъмурий бинолар, майда

жўнатишларни қайта ишлаш омборлари, юкни узоқ сақлаш омборлари,
юкларни божхона кўригидан ўтказиш ва халқаро ташишлар учун омборлар, тез
бузилувчи юкларни қайта ишлаш учун омборлар, оғир вазнли, узун юклар ва
контейнерлар учун майдончалар, ҳайдовчиларнинг дам олиш хонаси ва
автопоездлар учун тўхташ майдончаларига эгадир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

6

Махсуслаштирилган терминаллар транспорт-логистик хизмат кўрсатиш

ишларининг белгиланган тури ѐки ассортиментига қараб амалга оширилади.
Масалан, тез бузилувчи юклар, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар,
қоғозлар ва ҳоказо.

Юк терминалларининг махсуслашуви мижозларнинг юк ташиши, сақлаши

ва юкларни қайта ишлашга бўлган талабларини яхшироқ ҳисобга олиш ва
логистик менежментнинг самарадорлиги, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш,
логистик харажатларни камайтириш имконини беради. Юк терминаллиарини
махсуслаштириш бўйича Япония ва Францияда катта тажриба тўпланган.
Масалан, Японияда 3000 га яқин махсус терминал мавжуд. Терминал юк
ташишнинг технологик жараѐни учта асосий босқичдан иборат:

- юкларни терминалларга келтириш ва уларни терминаллардан тарқатиш;
- терминалда юкларни қайта ишлаш;
- терминаллараро юкларни тўғридан-тўғри ташиш.
Терминалларда юк ташишнинг схемаси 1-расмда ифодаланган.

Терминалларда юк ташишлар сифати юкларни юқори тезликда етказиб бериш
ва транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш билан тавсифланади.

Йирик логистик тизимларда юк ташиш усулини танлашда юк ташиш билан

боғлиқ харажатларни тўғри белгилаш катта аҳамиятга эгадир. Масалан,
юкларни халқаро ташиш билан боғлиқ харажатларни логистик ташкил
этувчилари қуйидагиларни ўз ичига олади:

- маҳсулотни жўнатишга тайѐрлаш (сифатини, сонини, маркировкаси,

қадоқланиши ва ҳ.к ни текшириш);

- мамлакатда ортиш-тушириш;
- юкларни жўнатиш нуқталарида, терминалларда сақлаш, вақтинчалик

сақлаш омборларида ва ҳ.к;

- юкларни чегарадан олиб ўтиш, портлар ва хорижда жўновчи транспорт

воситаларига етказиш;

- транспорт воситаларига ортиш (автомобиль, кема ва вагон), шу жумладан

чегарадан ўтиш нуқтасида ҳам;

- халқаро транспорт орқали ташиш;
- суғурта ва божхона декларацияси учун ҳақ тўлаш;
- белгиланган пунктда юкни тушириш;
- божхона тўловлари, солиқ ва йиғимларни тўлаш;
- юкларни қабул қилувчи омборига етказилгани учун ҳақ тўлаш ва

бошқалар.

Юкларни етказишда аниқ харажатлар йиғиндисининг мавжудлиги сотиш-

сотиб олиш шартномаси билан белгиланган асосий шарт - шароитлардан келиб
чиқади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, май, 2012 йил

7

1-расм. Терминалларда юкларни ташишни ташкил этиш схемаси.

Ю

К

Ж

Ў

Н

А

Т

У

В

Ч

И

1

2

5

4

3

Жўнатиш терминали

1

2

5

4

3

Қабул қилиб олиш

терминали

1

2

5

4

3

6

Ю

К

Қ
А

Б

У
Л

Қ

И
Л

У

В

Ч

И

1-юкни божхонада саралаш;
2-тушириш;
3-турларга ажратиш;
4-юкни сақлаш;
5-ортиш;
6-маршрутда ташиш.

Юкларни тарқатиш

Юкларни тўплаш


background image

8

Жаҳоннинг экспорт-импорт амалиѐтларида маҳсулот нархининг транспорт

ташкил қилувчиси, одатда, сотувчи ѐки харидор давлатнинг франко-чегараси
шарт-шароити билан белгиланади. Юк ташишдаги алоҳида логистик ха-
ражатлар етказиб беришнинг йирик занжиридаги алоҳида белгиланган
бўғинлари бўйича гуруҳлантирилган ѐки дифференциаллаштирилган бўлиши
мумкин.

Сотиб олиш-сотиш шартномасида одатда, транспорт шартлари деган

алоҳида бўлим кўзда тутилган. Халқаро юкларни йирик логистик тизимларда
ташиш (экспорт-импорт савдо амалиѐтлари) шартномасида қуйидагилар
келишиб олинади: ташиш тартиби, ортиш-тушириш шартлари ва муддатлари,
ҳақ тўлашнинг миқдори ва тартиби ва бошқалар. Шартларнинг мазмуни
транспорт тури, ташиш усули, юк (маҳсулот тури), битим тури, етказиб
беришнинг асосий шартлари ва бошқа омилларга кўра тузилади ва ўз ичига
қуйидагиларни олади. Масалан:

- маҳсулотни жўнатиш муддатлари;
- маҳсулотни сотувчи харидорга топшириш жойи ва тартиби;
- ташувчининг номи;
- портлар, темир йўл станциялари, чегарадан ўтиш нуқталари, қайта ортиш

нуқталари ва ҳ.к номи;

- ортиш-тушириш ва бошқа харажатлар бўйича ҳақ тўловчи томонларни

аниқлаш;

- учинчи давлатлар ҳудудида транзит йўл билан ташиш учун ҳисоб-

китоблар тартиби;

- агентлар, брокерлар, операторлар, экспедиторлар ва бошқа воситачилар

билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби;

- транспорт тавакалчилигини суғурталаш тартиби;
-

юклар учун ҳужжатлар ва ҳ.қ

Йирик логистик тизимда юк ташиш билан боғлик логистик харажатларга

жиддий таъсир этувчи асосий омиллардан бири маҳсулотларни етказиш қабул
қилиш бўйича мажбуриятлар етказиб бериш базаси ҳисобланади. Етказиб
беришнинг базис шартларини ифодалаш халқаро амалиѐтда “Инкотермс-2000”
(жойи, муддати, етказиб бериш усули, тавакалчилик тақсимоти, суғурта)
халқаро ташувларни амалга оширишнинг стандарт шартларига мувофиқ амалга
оширилади.

"Инкотермс-2000" ни қўлланилишида ҳужжатларни қайта ишлаш ва UN-

EDIFACT стандартининг татбиқ этилиши билан халқаро юк ташиш амалиѐти
янги логистик технологиялар асосида йўлга қўйила бошлаган.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов