Пути повышения эффективности налогового стимулирования в укреплении устойчивости экономики

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
268-281
46
5
Поделиться
Гиясов, С. (2018). Пути повышения эффективности налогового стимулирования в укреплении устойчивости экономики. Экономика и инновационные технологии, (2), 268–281. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9710
Сарвар Гиясов, Академия банковского дела и финансов

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье проанализирована эффективность налоговых льгот при модернизации промышленности и в стимулировании инвестиционной деятельности предприятий, приведены проблемы и мировой опыт в этой сфере, а также разработаны предложения по повышению эффективности и результативности налоговых льгот в обеспечении устойчивости экономики страны.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

1

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

ИҚТИСОДИЁТ БАРҚАРОРЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШДА СОЛИҚ

ИМТИЁЗЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Гиясов Сарвар Аъзамович,

БМА катта ўқитувчиси

E-mail:

sarvar.giyosov@bk.ru

Аннотация:

Мақолада

саноатни

модернизациялашда

ва

корхоналар

инвестиция фаолиятини рағбатлантиришда солиқ имтиёзлари

самарадорлиги

таҳлили, бу борадаги муаммолар ва илғор хориж

тажрибаси ҳамда мамлакат

иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашда солиқ имтиёзларининг самарадорлиги
ва натижадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган

.

Аннотация:

В статье проанализирована

эффективность налоговых льгот при

модернизации

промышленности

и

в

стимулировании

инвестиционной

деятельности предприятий

,

приведены проблемы и мировой опыт

в этой сфере, а

также

разработаны

предложения

по

повышению

эффективности

и

результативности налоговых льгот в обеспечении устойчивости экономики
страны.

Abstract:

The article analyzes the effectiveness of tax incentives for industrial

modernization and stimulation of investment activity of enterprises, presents problems and
international experience in this area, and also develops proposals for increasing the
efficiency and effectiveness of tax incentives in ensuring the stability of the country's
economy.

Калитли сўзлар:

саноат,

модернизация, инвестиция, солиқ имтиёзлари

,

инвестицион солиқ кредити, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, амортизация

,

солиқ юки,солиқ механизми, фойда солиғи, ЯИМ, инвестицион фаоллик.

Кириш

Чет эл инвестицияларини жалб этиш орқали мамлакатда ишлаб чиқаришни

комплекс модернизация қилиш, замонавий техника билан қайта жиҳозлаш ғояси илк
бор Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримовнинг Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг 2005 йилдаги қўшма
йиғилишида янграган. Биз бир oддий ҳaқиқaтни дoимo эcдa тутишимиз дaркoр, яъни,
caрмoяcиз тaрaққиёт йўқ, ишлaб чиқaришни вa умумaн, мaмлaкaтимизни
мoдeрнизaция қилиш, тexник вa тexнoлoгик янгилaшни инвecтициялaрcиз тacaввур
этиб бўлмaйди

[1].

Ўзбекистон

Республикасини

ривожлантиришнинг

2017—2021

йилларга

мўлжалланган ҳаракатлар

стратегиясидаги иқтисодиётни ривожлантириш ва

либераллаштириш номли учинчи устувор йўналишида солиқ юкини камайтириш ва
солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш, солиқ
маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи чораларни
кенгайтириш, шу

билан бирга, таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий

иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш
ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш

белгилаб берилди

[2].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

2

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Жумладан, миллий иқтисодиётнинг мутаносиблиги ва барқарорлигини

таъминлаш, унинг таркибида саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик улушини кўпайтириш;

ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш,

ишлаб чиқариш, транспорт

-

коммуникация ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини

амалга оширишга қаратилган фаол

инвестиция сиёсатини олиб бориш;

юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хомашё

ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот
ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга
ўтказиш орқали саноатни янада модернизация ва диверсификация қилиш;

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш сиёсатини давом

эттириш ҳамда, энг аввало, истеъмол товарлар ва бутловчи буюмлар импортининг
ўрнини босиш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш;

фаолият кўрсатаётган эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат

зоналари самарадорлигини ошириш, янгиларини ташкил этиш каби устувор
йўналишлар белгилаб берилди.

Бу устувор йўналишларни дастлабки натижалари сифатида: “2017 йилда

мамлакатимизда 12 та эркин иқтисодий ва 45 та саноат зонаси фаолияти йўлга
қўйилди ва бу ташкилий чоралар ҳудудларни жадал ривожлантириш имконини
бермоқда. Яқин вақт ичида яна 50 та янги саноат зонасини ташкил этиш бўйича амалий
ишлар олиб борилмоқда. Йил давомида биз учун ғоят муҳим бўлган янги иш
ўринларини ташкил этиш масаласи доимий эътиборимиз марказида бўлди. 2017 йилда
янги саноат корхоналарини қуриш, хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш,
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан 336 мингдан
зиёд янги иш ўринлари ташкил этилди”

[3].

Миллий иқтисодиётимизни ривожлантириш ва барқарорлигини таъминлашда

инвестицияларни ўрни муҳим аҳамият касб этади: иқтисодиётда рўй бераётган
таркибий ўзгаришлар, иқтисодий ўсиш суръатлари, аҳоли турмуш даражаси ва
корхоналар

рақобатбардошлигини

оширишга

ёрдам

беради.

Инвecтиция

жaрaёнлaрини мoлия

-

крeдит мexaнизмлaри oрқaли рaғбaтлaнтиришдa эса кўпинча

coлиқ имтиёзларидан фойдаланилади

.

Шунинг учун тақдим этилаётган солиқ

имтиёзларининг

иқтисодиётга таъсирини мониторинг қилиш механизмнинг мавжуд

эмаслиги, солиқ имтиёзларини тақдим этилиши ҳисобига эришилган натижадан келиб
чиқиб тақдим этилмаслиги каби муаммоларни мавжудлиги

мaвзунинг дoлзaрблигини

бeлгилaб бeрaди.

Мавзуга оид адабиётлар

таҳлили

Саноатни модернизациялашда ва инвестицион фаолликни оширишда солиқ

механизмидан фойдаланишнинг назарий ва услубий жиҳатлари кўплаб иқтисодчи ва
сиёсатчи олимларнинг ишларида тадқиқ этилган.

Хусусан, илк бор инглиз иқтисодчи олими Уильям Стаффорд ўзининг “Беглое

обсуждение английской политики” (1581) асарида «Фақатгина экспорт тармоқларига
аҳамият бериш керак. Хомашёни эмас, балки қайта ишланган маҳсулотларни четга
олиб чиқиш керак. Ер хўжалиги билан мамлакатнинг барча ишчиларини банд

қилиб,

иш ҳақи билан таъминлаб бўлмайди. Саноат –

бир мунча муҳим ишдир. Бироқ давлат

тақиқлар билан эмас, балки божлар ва солиқлар билан ҳаракат қилиш керак” дея


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

3

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

таъкидланган. Шунингдек, Д.Рикaрдo ўзининг «Начала политической экономии и
налогового обложения» асарида мавзуга оид муаммоларни тадқиқ этган. К.Маркс ҳам
солиқлар ва уларнинг ишлаб чиқаришга таъсир этиш муаммоларига эътибор берган

[4].

XVIII асрда физиократларнинг лидери сифатида гавдаланган

-

француз иқтисодчи

олими ва врач Франсуа Кенэ иқтисодиётда харажатларни икки тоифага ажратишни
ўргатди. Булар ягона даврдаги ва жорийдир. Инвестициялар (дастлабки бўнаклар) ва
ишлаб чиқариш харажатларига (ҳар йилги бўнаклар) биринчилардан бўлиб таъриф
берган ва моҳиятини тушунтириб берган. Унинг фикрича “дастлабки бўнаклар” –

ерда

хўжаликни юритиш учун олдиндан узоқ давр учун бирдагина сарф қилишдир (қишлоқ
хўжалиги

уруғлари маҳсулотлари ва чорва ҳайвонларини сотиб олиш, молхоналар,

иморатлар қуриш ва х.к.). Ҳар йилги бўнаклар эса –

маҳсулот таннархига кўшиладиган,

ушбу хўжаликни юритиш учун талаб қилинадиган доимий харажатлардир (иш ҳақи,
чорва таъминоти, техника ва иморатларни таъминлаш ва ҳ.к.)

[4].

Инвестиция жараёнига солиқларнинг таъсир этиш муаммолари бўйича инглиз

иқтисодчи олими Жон Мейнард Кейнс (1883

-

1946) фаол тадқиқотчи ҳисобланган.

Унинг 1930 йилдаги «Пуллар ҳақидаги трактатида» инвестициялар

-

жамғармаларга

тенг деган тезисни номувофиқлигини асослаб берган. Кeйнc назариясининг марказий
ғояси солиқлар иқтисодиётни тартибга солишнинг ягона воситаси эканидан ва унинг
муваффақиятли ривожланишининг таркибий қисмларидан бири эканидан иборат
бўлган. Кейнснинг фикрича иш билан бандлик ортиши туфайли миллий даромад,
демак, истеъмол ортади, аммо истеъмол даромадга нисбатан секинроқ ортади, чунки
даромад ортиши билан жамғаришга интилиш кучаяди. Унинг асосий психологик
қонуни шундан иборатки, одамлар одатда даромадлар ортиши билан истеъмолни ҳам
ўстиради, аммо бу ўсиш даромадлар даражасида бўлмайди. Оқибатда даромадлар
ўсиши билан жамғариш ортади ва истеъмол нисбатан камайиб боради. Охирида эса
самарали талаб камаяди, талаб шундай йўл билан ишлаб чиқариш ҳажмлари ва
бандлик даражасига таъсир этади [5].

Артур Лаффер эса солиққа тортиш меъёри хусусидаги назарияни ишлаб чиқиб,

унинг фикрича солиқ ставкаларининг маълум миқдоргача ошиб бориши бюджет
даромадларининг кўпайишига хизмат қилади, лекин солиқ ставкалари меъёридан
ошиб кетса, бюджет даромадлари аксинча камайиб боради деган хулосага келган [6].

МДҲнинг иқтисодчи олим ва мутхассисларидан М.

Забалуева иқтисодиёт

ривожланишини рағбатлантириш

-

солиқ тўловчининг ихтиёрида солиқ тўлангандан

кейин қоладиган маблағларни ошириш ҳисобига эришилади деб илмий асослаб
берган [7].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

4

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

1-

расм. Инвестициялаш назарияси ривожига сезиларли ҳисса

қўшган иқтисодиёт мактабларининг намоёндалари

[8]

Aкcaрият тaдқиқoтчилaр томонидан инвecтициoн фaoлликни инвecтициoн

жaрaёнлaрининг яxлит ҳoлдaги жaдaллиги вa шиддaтлилиги cифaтидa тaҳлил
қилингaн. Мacaлaн, Л.Н.Caлимoвнинг икки тaмoйиллaрдaги xулocaлaри муҳим
ҳиcoблaнaди: 1) инвecтициoн фaoллик нaфaқaт кaпитaл рecурлaрни «фaoл» қўйилиши
билaн бoғлиқ, бaлки «бaлaнc пaccиви»

-

улaрнинг шaкллaниши билaн ҳaм бoғлиқдир;

2) инвecтициoн фaoллик нaфaқaт инвecтициoн жaрaёнлaрнинг жaдaллиги вa
шиддaтлилиги билaн бoғлиқ, бaлки улaрнинг тузилмacи вa ўзгaришигa бeвocитa
бoғлиқ бўлгaн cифaти билaн ҳaм бoғлиқдир [9].

1-

жадвал

«Инвecтициoн фaoллик» моҳиятининг таърифлари[1

0,11,12,13,14,15,16]

Муаллиф

Тариф

Гришина И.В.

Асосий капиталга инвестицияларни жалб этиш ҳажмлари ва суръатларини

таснифловчи инвестицион фаолиятни ривожи ва мунтазамлиги

Деева А.А.

Реал

иқтисодий

шароитларда

тадбиркорлар

томонидан

пул

маблағларини инвестиция қилишга тайёрлиги

Казакевич

Е.А.

Ўз молиявий имкониятлари ва ташқи молиявий ресурсларни жалб этиш

имкониятлари мажмуи

Климова

Н.И.

Иқтисодий тизимнинг инвестицион имкониятлари ресурслари ва амалга

оширилишини ҳисобга оладиган инвестиция қилиш жараёнлари
мунтазамлигининг даражаси

Соколов

Д.В.

Инвестицион ресурслардан фойдаланиш самарадорлигининг ўлчови.

Сухинова

С.Е.

Инвестицион жозибадорликни амалга ошириш натижаси

Салимов

Л.Н.

Мураккаб бўлган динамик ўзаро ҳаракатнинг ҳақиқий натижасидир,

бунда бир томондан инвестиция қилиш имконияти бўлса, бошқа
томондан эса инвестицион фаолиятнинг маълум бир якуний мақсадига
эришишнинг эхтимоллик даражасидир


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

5

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

A.A.

Кoтукoв «инвecтициoн фaoллик» «инвecтициoн риcклaр дaрaжacини ҳиcoбгa

oлгaн ҳoлдa ҳaқиқaтдa мaвжуд инвecтициoн caлoҳиятни aмaлгa oшириш» кўринишдa
тacaввур этадигaн инвecтициoн иқлимни шaкллaнтиришдaги муҳим oмиллaр қaтoригa
oлиб чиқaди

[17].

Рecпубликaмиз

иқтисодчи

oлимлaри

ва

мутахассисларидaн

Т.Маликов

coлиқлaрнинг фaoликкa тaъcири ҳaқидa тўxтaлиб, «coлиқлaр ёрдaмидa тaдбиркoрлик
фaoлиятининг у ёки бу тaрмoғи ривoжлaнишигa тaъcир кўрcaтиш мумкин»лигини
тaъкидлaб ўтгaн

[18].

Д.Ғoзибeкoвнинг инвecтициялaр мaкрoдaрaжaли вa ишлaб чиқaриш нaзaрияcи,

мoлия нaзaрияcи вa умумaн, иқтиcoдиётдaги фикрлaри aлoҳидa aҳaмиятгa эгa.
Инвecтициялaрнинг мoҳиятини тaърифлaб ўтгaндa улaрнинг турли xил xaтaрлaр вa
кутилaётгaн дaрoмaдлaр билaн бoғлиқлигини ҳaмишa ёддa тутмoқ зaрур. Инвecтиция
aнa шу бeлгилaри билaн бoшқa мaблaғ coлишлaрдaн фaрқлaниб турaди. Солиқларни
тартибга солувчилик функциясидан фойдаланган ҳолда миллий иқтисодиётнинг
ўзидаги чекланган ресурсларни инвестициялашда давлат ва хусусий манфаатлар
нисбатини мақбуллаштириш мақсадга мувофиқдир

[19].

А.Вахабовнинг фикрича, молия

-

кредит тизими

-

мамлакатнинг инвестиция

муҳитини шакллантирадиган муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бунда корхоналар
ва

аҳолининг

инвестиция

фаоллигини

рағбатлантириш

ҳамда

республика

иқтисодиётига хорижий капитални кенг жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилиши
зарур

[20].

Ш.Тошматов

Давлат томонидан фойдани юқори солиққа тортиши натижасида

хўжалик субъектларининг инвестицион ва тадбиркорлик фаолиятлари

секинлашувига

олиб келади. Корхоналар фойдасини солиққа тортишда фақат фискал услублар
билангина эмас, балки хусусий тадбиркорлик ва инвестиция фаолиятларини ҳам
рағбатлантириш зарур дея таъкидлаган. Шунингдек, Ш.

Тошматов корхона ва

ташкилотлар фойдасининг ўсиши республикамизда солиқ юки ва фойда солиғи
ставкалари ўзгаришларига тескари боғланганлигини илмий асослаб берган.

[21]

Тадқиқот методологияси

Мақолада илмий мушоҳада, абсракт

-

мантиқий фикрлаш, қиёсий ва корреляцион

таҳлил, индукция ва дедукция баҳолаш усулларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Одатда солиқлар орқали тартибга солишда солиқ тизимининг асосан икки муҳим

инструментидан кўпроқ фойдаланилади: ставкалар ва имтиёзлар. Ҳозирги кунга келиб
биринчи инструментдан, яъни ставкаларни пасайтириш тарзидаги инструментидан
етарлича фойдаланилди. Мисол учун фойда солиғи ставкасидан 1995 йилдаги 38
фоиздан 2016 йилда 7,5 фоизга ёки 21 йил мобайнида 5 баробардан зиёдга
камайтирилди.

Солиқлар орқали тартибга солишнинг иккинчи инструменти имтиёз ҳисобланади.

Ўзбекистон иқтисодиётини таркибий ўзгартиришда энг кенг қўлланиладиган
инструментлардан бири ҳисобланган иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари ва ишлаб
чиқариш турларига солиқ имтиёзлар бериш йўли билан ривожантиришни
рағбатлантиришдир. Умумэътироф этилган жаҳон таснифига мувофиқ Ўзбекистон
шароитида қуйидаги солиқ имтиёз турлари кенг тарқалган:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

6

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

-

маълум бир муддатга бир ёки бир нечта солиқлардан корхоналарни озод

қилиш;

-

тўғри солиқлар бўйича ставкаларни камайтириш;

-

алоҳида турдаги экспорт

-

импорт операция турларини божхона тўловларидан

озод қилиш;

-

ишлаб

чиқариш

қувватларини

модернизация

қилиш

жараёнларини

рағбатлантириш учун тезлаштирилган амортизацияни жорий қилиш;

-

фаолият туридан келиб чиққан ҳолда солиқ турлари бўйича солиқ солиш

базасидан камайтириш;

-

ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтиришни рағбатлантириш

мақсадида фойда қисмида солиқлар тўловидан озод қилиш;

-

ижтимоий

ва

ишлаб

чиқариш

инфратузилмасини

ривожлантиришга

йўналтирилган мақсадли имтиёзлар бериш.

Лекин, қуйидаги 2

-

расм далолат беришича 2011

-

2016 йилларда иқтисодиётдаги

умумий солиқ юки ўртача 21,9 фоизни ташкил этган бир вақтда, саноатдаги солиқ юки
энг паст кўрсаткичи ҳам қарийб икки баравар юқорилигини кузатиш мумкин.

2-

расм. ЯИМ ва саноатдаги маҳсулотлар ўсиши ҳамда

иқтисодиёт ва саноатдаги солиқ юкининг таҳлили

[22]

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқаришни мунтазам

модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, уни юқори

108,3

108,2

108,0

108,1

108,0

107,8

106,3

107,7

107,1

106,2

104,0

106,6

21,9

22

22

21,9

21,3

22,3

41

42

43

42

40

46

36

37

38

39

40

41

42

43

44

45

46

0,0

20,0

40,0

60,0

80,0

100,0

120,0

2011

2012

2013

2014

2015

2016

ЯИМ ўсиши %да

Саноатдаги маҳсулотлар ўсиши %да

Иқтисодиётдаги солиқ юки %да

Саноатдаги солиқ юки %да


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

7

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

сифатли, рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни
кўпайтириш имконини берадиган илғор замонавий ускуналар билан таъминлашга
қаратилган самарали рағбатлантириш тизимини яратиш мақсадида корхоналарга бир
қатор солиқ имтиёзлари тақдим этилган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги

«Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни
рағбатлантиришга оид қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида»ги ПФ

-3860-

сонли

фармони[23]га (Ўзбекистон Республикаси Солиқ

кодексининг 159, 356

-

моддаларида

ҳам назарда тутилган[24

])

мувофиқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи,

ягона солиқ тўлови, мол

-

мулк солиғи ҳамда технологик жиҳозлар импорти бўйича

имтиёзлар берилган.

3-

расм. Ўзбекистон Республикасининг 2008

-

2016 йиллардаги

ЯИМ, саноат ва инвестициялар бўйича кўрсаткичлар таҳлили

[25]

Модернизация жараёнларини ҳар томонлама қўллаб

-

қувватлаш

натижасида

иқтисодиётга жалб қилинаётган инвестициялар миқдори ва ишлаб чиқариш жадал
суръатларда ўсишга эришилди.

2008-

2016 йиллар мобайнида иқтисодиётга жалб

қилинган инвестициялар ҳажми 111,9 трлн.сўмни ёки 32,4 млрд.долларни ташкил
этди. Ушбу даврда

инвестициялар ҳажми йилига ўртача 15 фоиздан, мамлакат ЯИМ ва

саноат ишлаб чиқариши ҳажмлари мос равишда ўртача йилига 7,8% ва 9,0% дан ўсиб
борди. Саноатнинг ЯИМдаги улуши 23,4% дан 33,7% гача ошди (3

-

расм)

.

109

108,1

108,5

108,3

108,2

108

108,1

108

107,8

23,4

23,6

24

24

24

24,2

24,1

33,5

33,7

107,2

109

108,2

106,3

107,7

108,8

108,3

108,0

106,6

6,5

8,2

9,7

10,8

11,7

18

14,6

15,8

16,6

0

20

40

60

80

100

120

140

160

180

107,2

107,4

107,6

107,8

108

108,2

108,4

108,6

108,8

109

109,2

2008

2009

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

ЯИМ ўсиши %да

Жалб қилинган инвестициялар (млрд.сўм)

Саноатда и

\

ч хажмлари %да

Саноатнинг ЯИМдаги улуши %да


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

8

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Ижобий натижаларга қарамасдан имтиёзлардан фойдаланиш самараси бундан

ҳам юқори бўлиши мумкин эди. Дастлабки таҳлиллар шуни кўрсатдики, ишлаб
чиқаришни модернизация қилиш жараёнлари ривожи учун фискал рағбатлар самара

-

дорлигини пасайтирувчи қатор муаммолар мавжуд. Хусусан, солиқ имтиёзларининг
ўсиш суръати саноатдаги маҳсулотлар ҳажмининг ўсиш суръатидан илгарилаб
кетмоқда, хусусан 2011

-

2016 йилларда саноатдаги корхоналарга тақдим этилган солиқ

имтиёзлар ҳажмининг ўсиш суръатлари ўртача 27 фоизни ташкил этган бир вақтда
саноатдаги маҳсулотлар ҳажмининг ўсиш суръатлари ўртача 19 фоизни ташкил этган.

Алоҳида йиллар бўйича эса 2012 йилда саноатдаги солиқ имтиёзлар ҳажмининг

ўсиш суръати 107 фоизни ташкил этган бўлса, саноатдаги маҳсулотлар ҳажмининг ўсиш
суръати 22 фоизни ташкил этган. 2016 йилда саноатдаги солиқ имтиёзлар ҳажми 21
фоизга камайган бир вақтда саноатдаги маҳсулотлар ҳажмининг ўсиш суръати 7
фоизни ташкил этган, бу эса ўз навбатида солиқ рағбатларидан фойдаланиш
самарадорлиги пастлигидан далолат бермоқда. (

2-

жадвал)

2-

жадвал

Саноатдаги солиқ имтиёзлари таҳлили

[26]

2011

2012

2013

2014

2015

2016

Иқтисодиётдаги солиқ юки

(солиқ ва божхона тўловлари

ЯИМга нисбатан)

21,9

22,0

22,0

21,9

21,3

22,3

Солиқ имтиёзлари (%да ЯИМга

нисбатан)

5,1

6,9

7,7

7,4

7,0

5,3

Солиқ имтиёзлари (%да умумий

солиқ тўловларига нисбатан)

29,0

40,0

46,0

46,0

44,0

33,0

Саноатдаги солиқ имтиёзлари

(млрд.сўмда, 201

6

йил нархларда)

1691,3

3498,3

4531,8

5471,3

7040,7

5535,9

ПФ

-

3860 бўйича саноатдаги солиқ

имтиёзлари (млрд.сўмда, 2016

йил нархларда)

33,6

53,4

44,6

67,0

70,2

52,6

ЯИМдаги саноат улуши (%да

ЯИМга нисбатан)

24,0

24,0

24,2

24,1

33,5

33,7

Саноат маҳсулотларини ишлаб

чиқариш ҳажми (млрд.сўм, 201

6

йил нархларда)

41655,

9

50730,

6

61105,

8

75193,

5

91705,

3

97757,

8

Шунингдек,

ишлаб

чиқаришни

модернизация

қилиш

лойиҳаларида

имтиёзлардан фойдаланишни мониторинг қилиш тизими мавжуд эмас. Солиқ ва
божхона имтиёзлари эришилган натижалар: таннархни камайиши, меҳнат
унумдорлигини ўсиши, фойдани ўсиши, бандликни, ишлаб чиқариш қувватларини
таъминлаш, ишлаб чиқариш ҳажмини ўсиши, энергияни тежалиши, экспорт ҳажмини
ўсиши ва бошқалардан қатъи

назар тақдим этилади, яъни «имтиёзлар –

модернизация

-

натижалар» тамойилида фойдаланилмайди. Мазкур ҳолат саноат тармоқлари

ривожига солиқ ва божхона имтиёзларининг таъсирига баҳо беришни қийинлаш

-

тиради.

Шу билан бирга,

1995-

2016 йиллар давр мобайнида ҳар 5 йил давомидаги

фойдаланилган умумий имтиёзларнинг тенденциясини қуйидаги 4

-

расм орқали кўриб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

9

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

чиқар эканмиз, берилаётган имтиёзларнинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан ўртача 4,8
фоизни, солиқ тушумларига нисбатан эса ўртача 27,3 фоизни ташкил этишига гувоҳ
бўлишимиз мумкин. Аммо 2015 йилда 2014 йилга нисбатан солиқ тўловчилар сони 16
фоизга камайган бир вақтда мос даврда солиқ тушумларига нисбатан солиқ
имтиёзлари 17 фоизга ортган.

4-

расм. 1995

-

2016 йиллар давомида солиқ имтиёзлари,

солиқ тўловчилар сони ва ЯИМ ўсиш тенденцияси

[22]

Имтиёз қўлланилиши учун шарт

-

шароит, яъни агар ҳисобланган амортизация

суммаси модернизацияга йўналтирилган маблағлар суммасидан юқори бўлган
тақдирда солиқ солинадиган фойдадан камайтирилмаслиги бу имтиёз ишлаб
чиқаришни модернизация қилиш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан
қўлланилишида муҳимлигини пасайтиради. Бундан ташқари, катта ҳажмдаги
инвестицияларга қарамасдан, саноат тармоқларида асосий фондларнинг эскирганлик
даражаси ошиб бормоқда ёки юқорилигича сақланиб қолмоқда. Жумладан,

Аксарият ҳолларда берилаётган у ёки бу солиқ имтиёзлари фақатгина унинг

жорий қилиниши босқичида баҳоланади, кейинчалик бюджет даромадларидаги
тегишли йўқотишлар миқдори етарли даражада баҳоланмайди ёки қисман
баҳоланади, берилган имтиёз ҳисобига эришиш керак бўлган мақсад самарадорлиги
эса таҳлил қилинмайди.

378,6

523,5

574,6

682,4

586,7

616,7

0,9

3,8

7,0

8,5

8,0

7,8

5,7

2,3

3,9

4,8

7,0

4,9

26,0

11,0

23,0

27,0

44,0

33,0

0

100

200

300

400

500

600

700

800

0

5

10

15

20

25

30

35

40

45

50

1995

2000

2005

2010

2015

2016

Солиқ тўловчилар сони, минг одам (ўнг шкала)
ЯИМ ўсиши %да
Солиқ имтиёзлари ЯИМга нисбатан %да
Солиқ имтиёзлари солиқ тушумларига нисбатан %да


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

10

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Ҳозирги кунга келиб ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг

иқтисодиётида корпорациялардан даромад солиғи ундиришда, солиқ таътиллари,
тезлаштирилган амортизация, инвестицион солиқ кредити шаклидаги солиқ
имтиёзлари кенг қўлланилиб келинмоқда.

3-

жадвал

Жаҳоннинг 103 та ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларида

кенг тарқалган солиқ имтиёзларининг шакллари

[27]

Имтиёз шакллари

Аф

р

и

ка

(23

м

а

м

ла

ка

т)

О

си

ё

(17

м

а

м

ла

ка

т)

Ло

ти

н

Ам

ери

ка

ва

Ка

р

и

б

б

а

сс

ейни

(12

м

а

м

ла

ка

т)

М

а

р

ка

зи

й

ва

Шар

қи

й

Евро

па

(25

м

а

м

ла

ка

т)

Ға

р

б

и

й

Евро

па

(20

м

а

м

ла

ка

т)

Бошқа

м

а

м

ла

ка

тл

а

р

(6

м

а

м

ла

ка

т)

Жа

м

и

м

а

м

ла

ка

тл

а

р

10

3)

Солиқ таътиллари

16

13

8

19

7

4

67

Тезлаштирилган

амортизация

12

8

6

6

10

5

47

Инвестицион (скидки)

сийловлар

4

5

9

3

5

0

26

Импорт божларидан

озод қилиш

15

13

11

13

7

4

63

Ривожланган давлатларнинг бу борадаги илғор тажрибаларини (Германия,

Франция

,

Япония

ва Россия) ўрганганимизда, инвестицион солиқ кредити мавжудлиги,

бунда хўжалик юритувчи субъект

муайян шартлар асосида имтиёз олиши, яъни имтиёз

тақдим этилиши натижасида корхона рентабеллигини ошиши, янги иш ўрнини ташкил
этилиши, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотларни (ишлар ва хизматларни
бажариши) ишлаб чиқарилиши, ҳудудлар инфратузилмаси ривожлантирилиши,
қувватларни тежалиши ва шу каби бошқа зарур мезонлардаги кўрсаткичларнинг
ижобий ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни
ҳисобдан чиқариш, қисман қайтариш ёки фоизи билан тўлиқ қайтариш ўз самарасини
бериб келмоқда

[28].

Францияда фойда солиғи суммаси ҳисоб

-

китобидан бевосита чегирилиб, солиқ

тўловлари камайтирилиши ҳисобига корхонанинг янги инвестицияларининг муайян
бир қисмини молиялаштиришга имкон берадиган инвестицион солиқ кредити
қўлланилади

[29].

Россияда ҳам инвестицион солиқ кредити жорий қилинган бўлиб, корхоналарга

фойда солиғи, ва бошқа мажбурий ажратмалар бўйича 1 йилдан 5 йилга қадар,
алоҳида ҳолларда эса 10 йилга қадар тақдим этилади. Инвестицион солиқ кредити
юзасидан тегишли шартнома корхонанинг аризаси асосида ваколатли давлат органи
томонидан тузилади.

Инвестицион солиқ кредити –

бу солиқнинг тўлов муддатини шундай

ўзгартиришки, бунда ташкилот муайян асослари мавжуд бўлган тақдирда, маълум бир
муддат ва меъёрларда ўзларининг солиқ бўйича тўловларини кейнчалик босқима

-

босқич кредит ва ҳисобланган фоиз суммаларини тўлаб бериш шарти билан
камайтиришдир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

11

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Шартномада аниқ муддат, муайян шартлар ва тўлов муддати узайтириладиган

солиқ турлари белгиланади. Инвестицион солиқ кредитини олган корхона шартномада
назарда тутилган муддат мобайнида ҳар бир ҳисобот даврида тегишли ҳар бир солиқ
турлари

бўйича

алоҳида

камайтиришлар

киритиш

ҳуқуқига

эга

бўлади.

Камайтиришлар натижасида йиғилган солиқ суммаси шартномада назарда тутилган
инвестицион солиқ кредити суммасига тенг бўлгунга қадар камайтиришлар амалга
оширилиб келинади.

Инвестицион солиқ кредити бюджетга ўтказилиши керак бўлган даромад

қисмидан тегишли солиқ тури бўйича тўлов суммасини, ҳар бир ҳисобот даврида
ҳисобланган солиқ бўйича тўлов суммасининг 50 фоизи миқдоридан ошмаган ҳолда
камайтириш ҳисобига тақдим этилади. Бунда солиқ даври мобайнида жамғарилган
кредит суммаси ташкилотнинг ушбу солиқ даврида тўланадиган солиқ суммасининг 50
фоизидан ошмаслиги керак. Инвестицион солиқ кредитининг фоиз ставкаси Россия
федерацияси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг ½ фоиз
ставкасидан кам бўлмаган ва ¾ фоиз ставкасидан кўп бўлмаган миқдорда
белгиланади

[30].

Ривожланган мамлакатларда инвестицион солиқ чегирмалари ёки инвестицион

солиқ кредитлари

жорий қилиниши тадбиркорларни ускуналар паркини кенгайтириш

ёки эскирган ускуналарни қайта жиҳозлашга инвестиция қилиш учун рағбатлантиришга
мўлжалланган. АҚШда ушбу имтиёз жорий қилинган вақтдаги энг юқори ставкаси
камида 8 йил хизмат муддати бўлган ҳолда машина ва ускуналарга инвестиция
қилинган маблағларнинг умумий қийматидан 7%ни, энг паст ставкаси эса активлар
учун фойдаланиш муддати 4

-

6 йил бўлгани ҳолда 2,33%ни ташкил этган

[31].

Ривожланган ва ривожланаётган давлатларнинг тажрибаларидан келиб чиқиб,

фойда солиғи бўйича тақдим этилаётган имтиёзларнинг асосий шакли сифатида
инвестицион солиқ кредитини татбиқ этилиши корхоналар солиқ юкини камайтиришга
ва инвестицион жараёнларни фаоллаштиришга ёрдам беради.

Хулоса

ва

таклифлар

Мавзуга доир амалга оширилган тадқиқотлар

ва илғор хориж тажрибасига

таянган ҳолда қуйидаги хулосалар шакллантирилди

:

1.

Солиқ имтиёзларининг иқтисодиётга таъсирини мониторинг қилиш

механизмнинг мавжуд эмаслиги, солиқ имтиёзлари самарадорлигини оширишни
тўхтатувчи омил ҳисобланади. Бу иқтисодиёт ва бюджет учун иқтисодий
оқибатларидан келиб чиққан ҳолда солиқ имтиёзларини тақдим этишнинг аниқ
мезонларини белгилашга имкон бермайди ҳамда имтиёзларни тақдим этиш
механизмининг аниқлиги, очиқлиги ва шаффофлиги яратилишини қийинлаштиради.

2.

Модернизация бўйича имтиёзлар самарадорлиги пастлигининг яна бир асосий

сабабларидан бири бу солиқ ва божхона имтиёзларининг ҳеч қандай шартларсиз
берилиши ва қайтариб олинмаслигидадир. Имтиёзлардан фойдаланувчи корхона
ишлаб чиқарилган маҳсулотлар

сифатини ошириш, ҳажмини кўпайтириш ёки экспорт

ҳажмини ошириш бўйича ҳеч қандай мажбурият қабул қилмайди.

3.

Модернизация жараёнларини фискал рағбатлантириш чора

-

тадбирлари

монетар, валюта ва саноат сиёсати билан биргаликда олиб борилган тақдирда
кутилган натижа самаралироқ бўлиш имконини беради. Шунингдек, ушбу ислоҳот

-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

12

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

ларни амалга оширишга масъул давлат бошқарув институтларини такомиллаштириш
ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги таклифлар тавсия қилинади:

солиқ имтиёзлари фақат Солиқ кодексида назарда тутилиши ва индивидуал

хусусиятга эга бўлмаслиги, тўлиқ озод қилиш тарзидаги алоҳида тақдим этиладиган
имтиёзларни имкон қадар қисқартирилиши,

тақдим этилаётган солиқ имтиёзлари

натижага йўналтирилиши, яъни имтиёз тақдим этилиши натижасида корхона
рентабеллигини ошиши, янги иш ўрнини яратилиши, рақобатбардош ва экспортбоп
маҳсулотларни ишлаб чиқарилиши ва қувватларни тежалиши каби мезонлардаги
ижобий ўзгаришларидан келиб чиққан ҳолда тақдим этилиши;

модернизация имтиёзлари фақат модернизация учун эмас, балки маълум

шартлар остида, яъни инвестицион солиқ кредити каби берилиши, модернизация
олдига қўйилган натижага эришилгач шартли инвестицион солиқ

кредити сўндирилган

деб ҳисобланиши, акс ҳолда имтиёз берилган давр тугагач инвестицион

солиқ

кредитининг натижадан ортиқча қисми бюджетга қайтарилиши;

тақдим этилаётган

солиқ имтиёзларини бюджет даромадларидаги тегишли

йўқотишлар миқдорини аниқ баҳолайдиган, берилган имтиёз ҳисобига эришиш керак
бўлган мақсад самарадорлиги таҳлил қилинадиган ривожланган давлатларнинг
андозалари асосида такомиллаштирилган, фискал ва иқтисодий мониторингдан
ўтказиш бўйича

услубиётни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 159

-

моддаси 3

-

бандида назарда

тутилган

солиқ

имтиёзи

самарадорлигини

ошириш

мақсадида

қуйидаги

ўзгартиришлар киритилиши:

-

ишлаб чиқаришни модернизация қилишга йўналтирилган инвестиция

суммасидан ҳисобот даврида ҳисобланган амортизация суммаси чегирилмасдан,
солиқ солинадиган фойдадан 5 йил мобайнида камайтирилиши.

-

мазкур имтиёзнинг муҳимлигини

янада оширишнинг мантиқий давоми

сифатида солиқ солинадиган фойданинг 30 фоиз меъёри 50 фоиз этиб белгиланиши
юзасидан тегишли ўзгартиришлар киритилиши.

Ишлаб

чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар aмaлдa қўллaнилиши

кeлaжaкдa саноатни модернизациялашда, кoрxoнaлaрнинг инвecтициoн фaoллигини
oширишдa, ишлaб чиқaришни янaдa кeнгaйтиришдa, имтиёзлaр ҳиcoбигa кoрxoнaлaр
ихтиёридa қoлaдигaн мaблaғлaр

мақсадли йўнaлтирилишида ва coлиқ тушумлaрини

oшишидa ceзилaрли нaтижaлaргa эришилaди деган умиддамиз.

Фойдаланилган

адабиётлар

1.

Кaримoв

И.A.

Мaмлaкaтимизни

2013

йилдa

ижтимoий

-

иқтиcoдий

ривoжлaнтириш якунлaри вa 2014 йилгa мўлжaллaнгaн иқтиcoдий дacтурнинг энг
муҳим уcтувoр йўнaлишлaр. 2014 йил 17 янвaрь, № 14

.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида” ПФ

-

4947-

сонли фармони. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6

-

сон, 70

-

модда, 20

-

сон, 354

-

модда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

13

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

3.

Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан биринчи

марта мамлакатимиз парламенти –

Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Т.

:

Халқ сўзи.

2017 йил 22 декабр.

4.

Майбурд

Е.М. Введение в историю экономической мысли. Москва: «ДЕЛО»,

«ВИТА

-

ПРЕСС»

. 1996.

544 б.

;

5. Тошматов Ш.А. Иқтисодиётни солиқлар воситасида тартибга солиш. Электрон

ўқув

-

услубий мажмуаси.

-

Т.: Молия

. 2016. -

179 б.

6.

Ниязметов И.М. Солиқ юкини оптималлаштириш: назария, услубият ва

амалиёт. Монография.

-

Т: Молия

, 2016.

18-

19 б.

7. Забалуева М.А. «Налоговое стимулирование инвестиций в инновационное

развитие экономики России»

-

М.: “ИНФРА”. 2005.

-

213 б.

8.

Трусова Н. Управление инвестиционной активностью регионов инструмен

-

тами налоговой политики. Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун
ёзилган диссертацияси.

Курск. –

2014.

173 б.

9.

Caлимoв Л.Н. Инвecтициoн фaoллик: мoҳияти, ўрни вa ҳудуднинг ижтимoий

-

иқтиcoдий ривoжлaнишигa тaъcирининг тaҳлили / Иқтиcoдиёт вa ҳуқуқнинг дoлзaрб
муaммoлaри. 2008. №1.59

-

62 б.

10.

Гришина И.В. Комплексная оценка инвестиционной привлекатель

-

ности и

инвестиционной активности российских регионов: методика определения и анализ
взаимосвязей / И.В. Гришина, А.Г. Шахназаров, И.И. Ройзман // Инвестиции в России.

2001.

№4.

5-16.

б.

11.

Деева А.А. Налоговое стимулирование инвестиций в реальный сектор

экономики. Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертацияси

.

М. –

2009.

205

б

.;

12.

Казакевич

Е.А.

Формирование

инвестиционного

климата

в

урбанизированном промышленном комплексе: методический аспект. и.ф.н. илмий
дараж.олиш у

-

н ёзил.дисс

.

Новосибирск. –

2002.

175

б

.

13.

Климова Н.И. Сравнительный анализ подходов к оценке инвестиционной

привлекательности и инвестиционной активности российских регионов/Н.И.
Климова//Инвестиции в России. 2003.

№8.–

9.19.

б.

14.

Соколов Д.В. Активизация инвестиционной деятельности инструмен

-

тами

региональной экономической политики. И.ф.н. илмий дараж.олиш у

-

н ёзил.дисс

.

М

.

2003.

223

б

.

15.

Сухинова С.Е. Региональная специфика инвестиционного климата / –

Волгоград: Издательство

Волгоградский государственный университет, 2004. –

82

б

.

16.

Салимов Л.Н. Сущность инвестиционной активности и её значение в

управлении экономикой

//

Актуальные проблемы экономики и права. 2009. №9.

85-90

б.

17.

Кoтукoв A.A. К вoпрocу иccлeдoвaния пoнятия «инвecтициoнный климaт»

. //

Прoблeмы coврeмeннoй экoнoмики. 2008. № 4. 261

-

265 б.

18.

Маликов Т.С. Солиқлар ва солиққа тортишнинг долзарб масалалари. –Т.:

Академия

, 2002.

204 б.

19.

Ғозибеков

Д. Ғ. Инвестицияларни молиялаштириш масалалари.

-

Т.: Молия

,

2003. -

329 б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

14

2/2018

(№

00034)

www.iqtisodiyot.uz

20. Вахабов А.В.

ва бошқалар –

“Хорижий инвестициялар»”. Т

.:

Молия

2010. 448

б.

21. Тошматов Ш.А.

-

Корхоналар иқтисодий фаоллигини оширишда солиқлар

ролини кучайтириш муаммолари: и.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс.
автореф. –

Тошкент, 2008. –

40 б.

22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва

Давлат статистика қўмитаси расмий сайтларидаги маълумотлар ва ҳисоботлари
асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

23.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги «Ишлаб

чиқаришни

модернизациялаш,

техник

ва

технологик

қайта

жиҳозлашни

рағбатлантиришга оид қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида»ги ПФ

-3860-

сонли

фармони

.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 11

-

сон, 96

-

модда.

24.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси.

Адолат

нашриёти, Т.:

-201

6. 410 б.

25

. Садиқов А. ва бошқалар

-

Тенденции социально

-

экономического развития

Узбекистана (2005

-

2014)/Тошкент. IFMR., 2015

-

112 б, Турдиев Д. ва бошқалар

-

Экономика Узбекистана информационно

-

аналитические бюллетени за 2006

-

2015гг.

Ташкент.

2015.

Center

for

Economic

Research.,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг йил якунлари бўйича маъруза матнлари, Ўзбекистон Республикаси
Президенти матбуот хизматининг расмий сайти

- www.uza.uz

. маълумотлари асосида

муаллиф томонидан тайёрланди.

26.

Турдиев Д. ва бошқалар

-

Экономика Узбекистана информационно

-

аналитические бюллетени за 2006

-

2015гг. Ташкент.

2015. Center for Economic Research.,

Садиқов А. ва бошқалар

-

Тенденции социально

-

экономического развития Узбекистана

(2005-

2014)/Тошкент. IFMR., 2015

-

112 б., Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф
томонидан тайёрланди.

27

. Эльдарушева М. –

“Развитие механизма налогового стимулирования

инвестиционной деятельности в экономически слаборазвитых регионах” и.ф.н. илмий
даражаси диссертацияси. М.: 2014. 224 б.

28.

Султанов Г.С. ва бошқалар Стимулирование инвестиционной деятельности

компаний

налоговыми

методами:

мировая

практика

//

Научный

журнал

//

Фундаментальные исследования.

Москва.

2015

.№ 9

-2.

379-383-

б

.

29

. Попова Л.

-

Налоговая система зарубежных стран: Ўқув қўлланма

/Л.В.Попова, И.А.Маслова, Ю.Д.Земляков. –

Москва: Молия ва кредит, 2007. –

440 б.

30. Россия федерацияси Солиқ кодекси. (2016 йил 1 январ ҳолатига)

www.norma.uz -

Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар электрон базаси.

66-

моддаси 1

-

банди, 2

-

бандининг 2

-

хатбоши.

31. Griffiths A.L. Global markets gyrate on fears of Europe's spreading financial crisis

/ A.L. Griffiths, K. Nerenberg, D. Wals.

2010. URL: http://www.wsws.org.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-ицтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мулжалланган и^тисодий дастурнинг энг му^им устувор йуналишлар. 2014 йил 17 январь, № 14.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича ^аракатлар стратегияси тугрисида" ПФ-4947-сонли фармони. Узбекистон Республикаси цонун ^ужжатлари туплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда, 20-сон, 354-модда.

Мирзиёев Ш.М. Узбекистон Республикаси Президенти томонидан биринчи марта мамлакатимиз парламенти - Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Т.: Халц сузи. 2017 йил 22 декабр.

Майбурд Е.М. Введение в историю экономической мысли. Москва: «ДЕЛО», «ВИТА-ПРЕСС». 1996. - 544 б.;

Тошматов Ш.А. Ицтисодиётни соли^лар воситасида тартибга солиш. Электрон ук,ув-услубий мажмуаси. -Т.: Молия. 2016. -179 б.

Ниязметов И.М. Солик, юкини оптималлаштириш: назария, услубият ва амалиёт. Монография. -Т: Молия, 2016. - 18-19 б.

Забалуева М.А. «Налоговое стимулирование инвестиций в инновационное развитие экономики России» -М.: "ИНФРА". 2005. -213 б.

Трусова Н. Управление инвестиционной активностью регионов инструментами налоговой политики. Ик,тисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси. Курск. - 2014. - 173 б.

Салимов Л.Н. Инвестицией фаоллик: мо^ияти, урни ва ^удуднинг ижтимоий-ицтисодий ривожланишига таъсирининг тахдили / Ицтисодиёт ва ^уцуцнинг долзарб муаммолари. 2008. №1.59-62 б.

Гришина И.В. Комплексная оценка инвестиционной привлекатель-ности и инвестиционной активности российских регионов: методика определения и анализ взаимосвязей / И.В. Гришина, А.Г. Шахназаров, И.И. Ройзман // Инвестиции в России. 2001.-№4.-5-16. б.

Деева А.А. Налоговое стимулирование инвестиций в реальный сектор экономики. Ицтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси. М. - 2009. - 205 б.;

Казакевич Е.А. Формирование инвестиционного климата в урбанизированном промышленном комплексе: методический аспект, и.ф.н. илмий дараж.олиш у-н ёзил.дисс. Новосибирск. - 2002. - 175 б.

Климова Н.И. Сравнительный анализ подходов к оценке инвестиционной привлекательности и инвестиционной активности российских регионов/Н.И. Климова//Инвестиции в России. 2003. №8-9.19.6.

Соколов Д.В. Активизация инвестиционной деятельности инструмен-тами региональной экономической политики. И.ф.н. илмий дараж.олиш у-н ёзил.дисс. М. -2003.-223 6.

Сухинова С.Е. Региональная специфика инвестиционного климата / -

Волгоград: Издательство Волгоградский государственный университет, 2004. - 82 б.

Салимов Л.Н. Сущность инвестиционной активности и её значение в управлении экономикой // Актуальные проблемы экономики и права. 2009. №9. 85-90 б.

Котуков А.А. К вопросу исследования понятия «инвестиционный климат». // Проблемы современной экономики. 2008. № 4. 261-265 б.

Маликов Т.С. Солицлар ва соликда тортишнинг долзарб масалалари. -Т.: Академия, 2002. - 204 б.

Еозибеков Д. F. Инвестицияларни молиялаштириш масалалари. -Т.: Молия, 2003. - 329 б.

Вахабов А.В. ва бошкалар - "Хорижий инвестициялар»". Т.: Молия 2010. 448 б.

Тошматов Ш.А. - Корхоналар иктисодий фаоллигини оширишда соликдар ролини кучайтириш муаммолари: и.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. автореф. - Тошкент, 2008. - 40 б.

Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солик, цумитаси ва Давлат статистика гумита с и расмий сайтларидаги маълумотлар ва ^исоботлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги «Ишлаб чицаришни модернизациялаш, техник ва технологик к,айта жикозлашни ратбатлантиришга оид кушимча чора-тадбирлар тутрисида»ги ПФ-3860-сонли фармони. "Узбекистон Республикаси цонун хужжатлари туплами", 2007 йил, 11-сон, 96-модда.

'Узбекистон Республикаси Солик кодекси. Адолат нашриёти, Т.: -2016. 410 б.

Садиков А. ва бошкалар - Тенденции социально-экономического развития Узбекистана (2005-2014)/Тошкент. IFMR., 2015 - 112 б, Турдиев Д. ва бошкалар -Экономика Узбекистана информационно-аналитические бюллетени за 2006-2015гг. Ташкент. 2015. Center for Economic Research., 'Узбекистон Республикаси Президентининг йил якунлари буйича маъруза матнлари, 'Узбекистон Республикаси Президенти матбуот хизматининг расмий сайти - www.uza.uz. маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

Турдиев Д. ва бошкалар - Экономика Узбекистана информационноаналитические бюллетени за 2006-2015гг. Ташкент. 2015. Center for Economic Research., Садиров А. ва бошкдлар - Тенденции социально-экономического развития Узбекистана (2005-2014)/Тошкент. IFMR., 2015 - 112 б., Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиц кумитаси ва Давлат статистика цумитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

Эльдарушева М. - "Развитие механизма налогового стимулирования инвестиционной деятельности в экономически слаборазвитых регионах" и.ф.н. илмий даражаси диссертацияси. М.: 2014. 224 б.

Султанов Г.С. ва бошцалар Стимулирование инвестиционной деятельности

компаний налоговыми методами: мировая практика //Научный

журнал//Фундаментальные исследования. Москва. 2015.N2 9-2.-379-383-6.

Попова Л. - Налоговая система зарубежных стран: Уцув кулланма /Л.В.Попова, И.А.Маслова, Ю.Д.Земляков. - Москва: Молия ва кредит, 2007. -440 б.

Россия федерацияси Солик, кодекси. (2016 йил 1 январ ^олатига) www.norma.uz - Норматив-хуцуций ^ужжатлар электрон базаси. 66-моддаси 1-банди, 2-бандининг 2-хатбоши.

Griffiths A.L. Global markets gyrate on fears of Europe's spreading financial crisis / A.L. Griffiths, K. Nerenberg, D. Wais. - 2010. URL: http://www.wsws.org.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов