Инвестициянинг мазмун-моҳияти ва тавсифланиши

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
37-48
29
6
Поделиться
Аликулов, И., & Сатторов, Д. (2012). Инвестициянинг мазмун-моҳияти ва тавсифланиши . Экономика и инновационные технологии, (3), 37–48. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7968
И Аликулов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

стажер-исследователь-исследователь

Д Сатторов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистонда бозор муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши иқтисодиѐт тармоқларининг барча соҳалари ва йўналишларида иқтисодий эркинликни таъминлашни талаб этади. Бу эса инвестицион фаолият ривожланиши билан чамбарчас боғлиқдир.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

1

И.С. Аликулов

стажѐр-тадқиқотчи-изланувчи,

Д.С. Сатторов

тадқиқотчи, ТДИУ

ИНВЕСТИЦИЯНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ВА ТАВСИФЛАНИШИ

Ўзбекистонда бозор муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши

иқтисодиѐт тармоқларининг барча соҳалари ва йўналишларида иқтисодий
эркинликни таъминлашни талаб этади. Бу эса инвестицион фаолият
ривожланиши билан чамбарчас боғлиқдир.
Бозор муносабатларининг ривожланиб бориши, уни ташкил этувчи
субъектлар иқтисодий фаолиятлари моддий базасининг ривожланишига боғлиқ,
чунки моддий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳар қандай иқтисодий
ўсишнинг шарти ва бош омили ҳисобланади.
Республикамизда микродаражадаги иқтисодий ўсишни таъминлаш ва
мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, инвестицион фаолиятни амалга
ошириш бирламчи аҳамиятга эга эканлигини ифодалайди.
Инвестицион фаолиятнинг энг муҳим элементи «инвестиция»нинг моҳияти
ва мазмунини аниқлашдир. «Инвестиция» сўзи инглиз тилидан (invetstments)
олинган бўлиб, «капитал қўйилма» деган маънони билдиради.
Ҳозирги кунда инвестиция моҳияти ҳақида турлича қарашлар мавжуд
бўлиб, бу қарашлар унинг моҳиятини турлича ифодалайди. Инвестиция
моҳияти қандайдир самара ѐки даромад олиш учун турли шаклларда капитал
қўйиш жараѐнини ифодалайди. Бундай тушунча бир мунча умумий характерга
эга.

Ўзбекистон Республикасининг

“Инвестиция фаолияти тўғрисида”

ги

Қонунига мувофиқ, инвестицияларнинг моҳияти иқтисодий ва бошқа фаолият
объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга
доир ҳуқуқларни ифодалайди.

Г.С.Вечканов, Г.Р.Вечкановалар таъкидлайдики, инвестиция – бу фойда

олиш мақсади билан мамлакатда ѐки хорижда халқ хўжалигининг турли
тармоқларига давлат ѐки хусусий капиталнинг узоқ муддатли қўйилмаларидир.

В.В.Бочаров ҳисоблайдики, инвестиция тадбиркорлик ва бошқа

кўринишдаги фаолият объектларига қўйилган барча турдаги мулкий ва
интеллектуал қимматликлар бўлиб, натижада фойда (даромад) юзага келади ѐки
ижтимоий самарага эришилади

1

.

Юқорида келтирилган тушунчалар инвестицияни маълум бир объектга

қўйилган қимматлик ѐки ресурс сифатида қараб чиқилган.

Ф.С.Тумусов инвестициянинг моҳиятини ѐритишда қуйидагича таъриф

берган: «инвестиция пул маблағлари сарфи, даромад қисми сифатида, жорий
истеъмолда эмас, балки такрор ишлаб чиқаришдаги барча ижтимоий ва
индивидуал капиталдан фойдаланишни ва натижада пировард мақсад бўлиб

1

. В.В.Бочаров. Финансово-кредитные методы регулирования инвестиций-М: Финансы и статистика, 1999-144

с.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

2

янги, бир мунча юқори даромад олиш ѐки келажакда ижтимоий самарага
эришишни ифодалайди

3

».

Ушбу таърифда муаллиф фақат ресурс, балки сарфлар ѐндашувида бирга

қўшишга ҳаракат қилиб, инвестицияни бир томонда ишлаб чиқариш
фаолиятининг натижаси, иккинчи томондан, маълум вақтга истеъмолда
фойдаланилмайдиган даромад қисми сифатида тушунтиради.

С.С.Боргаяковнинг фикрича, инвестицияларни мақсадга мувофиқ икки

жиҳати қараб чиқилади: захира категорияси сифатида ва оқим категорияси
сифатида. Инвестициянинг моҳияти бўйича турлича ѐндашувлардан фарқли
равишда муаллиф кўрсаткичларни ўлчашнинг даврий жиҳати бош мезон деб
ҳисоблайди. Агар инвестицион кўрсаткичларни вақтга боғлиқ бўлмаган ҳолда
ўлчаш мумкин бўлса (жамғарма ҳажми, капитал мулк микдори, маҳсулот
миқдори ва ҳакозо), унда бу категория захира, акс ҳолда, мазкур кўрсаткич
қандайдир динамик категория сифатида вақтга боғлиқ равишда ўлчанса, унда
бу оқим категорияга тегишлидир. Бундай ѐндашув, бизнинг фикримизча, бир
мунча «капитал қўйилмалар» ва «инвестиция» моҳиятининг боғлиқлигини
ифода этади.

Яқин давргача мамлакатимизда инвестицияни «капитал қўйилма»

моҳияти билан айнан бир хил тушунча деб қараб келинди.

Умумқабул қилинган инвестиция (капитал қўйилма) тушунчаси

қуйидагилар бўйича ифодаланади: «капитал кўйилма» (ѐки капитал сарфи)
янги қурилишга ва реконструкцияга сарфланадиган молиявий маблағ;
ҳаракатдаги корхоналарни техник қайта қуроллантириш ва кенгайтириш
(ишлаб чиқаришга капитал қуйиш), уй жойга, коммунал ва маданий-маиший
қурилишлар (ноишлаб чиқаришга капитал қўйиш).

Бунда инвестиция тушунчасининг моҳиятини аниқлашда бозор ва режали

иқтисодиѐтидаги фарқлари ифодаланади. Капитал қўйилманинг юқорида
келтирилган изоҳи сарф-харажатлар тавсифини аниқ ифодалайди ва
инвестициялаш соҳасини фақат қўйилмагача қисқартиради, яъни асосий
фондларни

такрор

ишлаб

чиқариш,

уларнинг

юксалиши

ва

такомиллаштирилишини назарда тутади. Маълумки, собиқ Иттифоқ иқтисодиѐт
фанида инвестициянинг молиявий ва бошқа турлари ўрганилмаган. Маъмурий
бошқарув тизими шароитида ресурслар тақсимланиши, мулк шаклининг бир
хиллиги ва қимматли қоғозлар бозорининг тўлиқ амал қилмаслиги (давлат
облигация заѐмларидан ташқари) бўлиши мумкин эмас эди. Шундай экан
хўжалик юритишнинг режали тизими шароитида инвестиция сарфлар
кўринишида чиқиб, фақат бир вақтнинг ўзида фақат жорий сарфларга фарқ
қилади. Сарфларнинг натижавийлик даражасини аниқлаш тўлиғича эътиборга
олинмаган.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ асосий капиталга инвестиция (асосий

воситаларга), шунингдек фаолият юритаѐтган корхонани техник қайта
қуроллантириш ва реконструкциялаш, кенгайтириш, янги қурилишга
харажатлар, машина жиҳозларни сотиб олиш, инвентар, лойиҳа-тадқиқот
ишлари ва бошқа сарфлар капитал қўйилмалар дейилган, бу эса уларнинг


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

3

муайян қўринишини ифодалайди ва моҳияти бўйича тўғридан-тўғри
инвестиция синонимини билдиради.

Хорижий иқтисодий адабиѐтларда инвестиция муаммолари бўйича

назарий тадқиқотлар собиқ Иттифоқ олимлари илмий ишлари билан
солиштирилганда инвестиция моҳиятини ѐритиб беришда анча кенг миқѐсдаги
ѐндашувга эгалиги тавсифланади. Инвестиция ва инвестициялаш муаммолари
Дж.Кейнс, П.Массе, К.Макконел, С.Брю, Э.Долан ва бошқа олимлар
(56,74,73,39) илмий ишларида кенг миқѐсда ѐритиб берилган. Француз олими
П.Массе ва инглиз олими Дж.Кейнснинг инвестиция моҳиятини аниқлашдаги
мавжуд тафовутларда умумий методологик ѐндашув ифодаланган.

Шундай экан, П.Массе ѐзади:

«инвестициялаш бугунги кундаги

эҳтиѐжнинг қондирилишини манфаат ѐрдами билан унинг келажакда
кутилаѐтганини алмашув актини ўзида ифодалайди».

1

.

Ушбу таърифда

инвестициянинг икки томонлама моҳияти – ресурсларга сарфлар ва бу
сарфларнинг натижалари ѐритиб берилган. Дж.Кейнс фикрича, инвестиция
ушбу даврга даромадлар, яъни эҳтиѐж учун фойдаланилмайдиган қисмини
ўзида ифодалайди. Бу «алоҳида шахс ѐки корпорациянинг қандайдир эски ѐки
янги мол-мулк харидини, қайсики янги инвестициялар даромад ҳисобига
турли кўринишдаги капитал мол-мулк харидини»ифодалайди

2

.

Дж.Кейнс назариясида инвестиция ва жамғариш ўртасидаги

алоқадорлик битта ҳодисанинг икки томони сифатида аниқ кўрсатиб берилган.

Кейнс назарияси бўйича инвестициялаш мазмуни бўйича шундай хулоса

чиқариш мумкинки, ривожланган иқтисодий тизимда инвестициялаш ва
жамғариш категориялари алоҳида функциялари билан ажралиб туради.
Жамғарманинг муайян қисмини бевосита инвестициялаш мумкин, бу асосий
жамғарма кичик ва хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари
маблағларининг қолган қисми келажакдаги сарфлар (истеъмол ва инвестицион)
учун иқтисодий муносабат субъектларида сақланади.

Кейнс одамларнинг жамғаришга бўлган мойиллигининг ортиб боришини

уларнинг истеъмолга бўлган мойиллигининг камайишида деб билади. Унумли
истеъмол молларига бўлган талабнинг пастлигига сабаб эса инвестицияларни
рағбатлантиришнинг етарли эмаслигида деб билади. Унинг талқинидаги
самарали талаб ҳажмининг етарли эмаслиги муқаррар равишда инвестиция
жараѐнининг сустлиги билан изоҳланади, бунга сабаб тадқиқотларнинг капитал
қўйилмаларга камроқ қизиқишидир.

К. Макконел ва С. Брю инвестициянинг моҳиятини кейнсчилар

моделининг идрокида деб биладилар, шунинг учун инвестицияни
микроиқтисодий нуқтаиназардан қараб чиқадилар

3

. Муаллифлар ўзларининг

қарашларида «ялпи хусусий ички инвестициялар» тушунчасини «америкалик

1

. Массе П. Критерии и методы оптимального определения капиталовложений / Пер.с фр. –М.:Статистика, 1971.

–160 с.

2

. Коваленко Н.Я. Экономика сельского хозяйство. С основами аграрных рынков. Курс лекций. –М.:

Ассоциация авторов и издателей. ТАНДЕМ: Изд. ЭКМОС, 1998.-448 с.

3

. Макконнелл К.Р., Брю С.Л. Экономикс: Принципы, проблемы иполитика. В 2-х т.: Пер. С англ. 11-го изд.

Т.1.- М.: Республика, 1992. –399 с.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

4

ишбилармон фирмаларнинг инвестицион сарфлари» деб айтадилар ҳамда улар
қуйидагиларни ўз ичига олади: машиналарга барча охирги харидлар, барча
қурилишлар, истеъмол қилинмаган маҳсулотлар.

Э.Д. Долан ва Д.С. Линдсейлар инвестиция моҳиятини микроиқтисодий

нуқтаи назардан талқин қилиб, улар инвестициянинг мазмунини
«шаклланаѐтган иқтисодий тизимда капитал ҳажмининг ўсиши, одамлар
амал қиладиган ишлаб чиқариш ресурслари таклифини юксалишида» деб
биладилар

1

.

Д.Тожибоеванинг фикрича, инвестиция деганда келажакдаги натижа

учун: ишлаб чиқаришни кенгайтириш ѐки қайта таъмирлаш, маҳсулот ва
хизматларнинг сифатини яхшилаш, малакали мутахассислар тайѐрлаш ва
илмий тадқиқот ишлари олиб боришга мўлжалланган молиявий ресурслар
тушунилади

2

.

Унинг фикрича, иқтисодиѐтни ривожлантиришда инвестициялар етакчи

ролъ ўйнайди, сабаби инвестиция орқали корхоналар капитал жамғарилишига,
натижада мамлакатнинг ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш ва
иқтисодий ўсишга эришилади

3

.

Б.А.Абдукаримов,

А.Н. Жабриев,

М.К. Пардаевларнинг

фикрича,

«инвестиция – бу молиявий (пул) ѐки реал капиталга маблағ қўйиш. У пул
маблағлари, кредит, қимматбаҳо қоғоз шаклида олиб борилади ва кўчма,
кўчма бўлмаган мол-мулкка, интеллектуал мулкка, неъматларга бўлган
ҳуқуққа ва бошқа қийматликларга қўйилади, яъни корхонанинг барча
активларига ишлатилади»

4

.

Назарий тадқиқотлар ва таҳлил натижаларидан умумий хулоса чиқарган

ҳолда хориж ва ватанимиз олимларининг услубий ѐндашувларига асосланган
ҳолда инвестиция моҳиятини ѐритиб бериш бўйича қуйидаги хулосага келдик:
инвестиция моҳиятининг илмий шарҳи қуйидагиларни ифодалаши зарур:
ресурсли ва харажатли ѐндашувлар уларнинг дастлабки ташкил этилиши
маблағлардан фойдаланишни талаб этади; қўйилмалар даромадлилиги – асосий
тартибга солувчи сифатида ресурслар ва қўйилмалар, уларнинг ҳажми ва
динамикасига мувофиқлиги; хавф-хатар элементларининг иштирок этиши ва
натижалар башоратининг ноаниқлиги.

Бизнинг фикримизча, юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда

инвестициянинг моҳиятига қуйидагича таъриф берамиз: инвестиция – бу
узоқ муддатли ва капитал қўйилмаларни хавф-хатарга қўйиб (таваккал
қилиб), тадбиркорлик ва бошқа фаолият объектларига такрор ишлаб
чиқаришни кенгайтириш мақсадида ва бунинг натижасида фойда олиш
ѐки ресурслар потенциалининг чекланган шароитида келажакда бошқа
фойдали самарага эришиш мақсадидаги иқтисодий категориядир.

Инвестицион фаолият назарияси ва амалиѐтида инвестицияни таснифлаш
муҳим ўрин тутади, бу борада турли қарашлар мавжуд. А.С.Булатов,

1

. Долан Э.Дж., Линдсей Д.Е. Микроэкономика. –Спб.,1994.-448 с.

2

. Тожибоев Д. Иқтисодий назария (иккинчи китоб). – Т.: Шарқ, 2003-79б.

3

. Ўша ерда

4

. Абдукаримов Б.А. ва бошқалар.Корхона иқтисодиѐти (дарслик).-Т.: Фан, 2005. 241б.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

5

В.Н.Жимиров, Я.С. Мелкумов (188,43,75) ларнинг фикрича, инвестицияларни
мақсад белгилари бўйича уч асосий гуруҳга бўлиш мумкин: молиявий
инвестициялар, реал инвестициялар, интеллектуал инвестициялар.

Молиявий инвестициялар – бу давлат ѐки корпорациялар чиқарган

акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларга, шунингдек, банк
депозитларига

капитал

қўйишдир.

Уларнинг

таркибида

портфелъ

инветицияларни фарқлаш мумкин. Портфелъ инвестициялар – мулкдан
даромад олишда ҳуқуқ берувчи қимматли қоғозларга капитал қўйишдир.
Молиявий активларга инвестициялар қуйидаги шакллардаги қўйилмаларни ўз
ичига олади:

- асосий иқтисодий агентлар фаолияти жараѐнида яратилган барча

кўринишдаги тўлов ва молиявий мажбуриятлар;

- нақд пуллар;
- жорий ҳисобдаги маблағлар;
- банкларга қўйилган муддатли омонатлар;
- турли хил қисқа муддатли қарз мажбуриятлари;
- облигация ва бошқа қимматли қоғозлар;

Портфелъ инвестициялар турли лойиҳалар гуруҳларига капитал қўйишни

ифодалайди. Масалан, корхона қимматли қоғозларини қўлга киритиш. Бу
ерда инвесторнинг бош вазифаси портфелъ инвестицияларни шакллантириш ва
мақбул бошқариш ҳисобланади. Портфелъ инвестициялар қаторида пул-кредит
операциялари кенг тарқалган бўлиб, инвесторнинг капитали кредит сифатида
бу омонатлардан кейинчалик фойдаланиш билан депозит омонатлар
кўринишида банкка жойлаштириш тушунилади.

Молиявий инвестициялар, уларнинг келтирадиган даромади бўйича

баҳоланади. Қимматли қоғозлар курсининг ҳаракати корхонанинг молиявий
ҳолати ва бутун иқтисодиѐтнинг яқин келажакда истиқболлари ва ҳолатини
акс эттиради. Такрор ишлаб чиқариш жараѐнида реал активлар ҳаракати
капитал бозори ва инвестицион товарлар бозорида ўзаро алоқадорликда
реализация қилинади. Шунинг учун битта корхона доирасида молиявий
инвестицияларнинг ѐпиқ доиравий айланиши мумкин эмас. Бозор
иқтисодиѐтида айнан молиявий қўйилмалар муҳим роль ўйнайди. Бу шу билан
боғлиқки, молиявий капитал, авваломбор ҳаракатчанлиги бўйича ишлаб
чиқаришдан фарқли равишда ҳар доим ҳам ҳаракатчан эмаслиги билан
характерланади. Бизнинг фикримизча, бу шу билан боғлиқки, агарда
инвесторлар актив воситаларга маблағ қўйсалар асосан ликвид бўлади. Айнан
шунинг учун акция, облигация ва бошқа қимматли қоғозлар кўринишидаги
молиявий инвестициялар иқтисодий тизимда таркибий ўзгаришларга
кўмаклашувчи, бир иқтисодиѐт соҳасидан бошқасига капитал кўчишини
таъминлайди.

Тўғридан-тўғри инвестициялар – моддий ишлаб чиқариш тармоқларига

узоқ муддатли маблағлар қўйишдир. Тўғридан-тўғри инвестициялар – у ѐки
бу маҳсулотни ишлаб чиқаришга давлат ѐки хусусий фирмаларнинг капитал


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

6

қўйиши бўлиб, реал капитал (бино, иншоот, товар моддий захиралари ва
бошқалар) ташкил этилишини ифодалайди.

Тўғридан-тўғри инвестициялар гуруҳига қуйидаги инвестиция турларини

ажратиш мумкин: ишлаб чиқаришни техник қайта қуроллантиришда,
реконструкциялашда ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришда
йўналтирилганлик ҳамда эскирган бино, иншоот ва жиҳозларнинг ўрнини
тўлдириш.
Бозор иқтисодиѐти шароитида инвестициялар товар моддий бойликлар
захираси ўзгаришида муҳим роль ўйнайди. Бир томондан аҳамиятли
инвестициялар бу йўналишда корхона фаолиятини нотўғри режалаштириш
аҳамиятли маблағлар сусайишини юзага келтирилиши мумкин, қайсики
корхона фаолияти натижаларида ва унинг молиявий ҳолатида акс эттиради.
Бошқа томондан, захиралар жамғармаси чуқур инфляция шароитида
инвестицион фаолиятни амалга ошириш учун етарли ҳисобланмайди.

Интеллектуал инвестициялар бўлиб, илмий ишлар, тажрибалар

натижаси, лицензиялар «ноу-хау», мутаҳассислар тайѐрлаш ва кадрларни
қайта тайѐрлаш, илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини жорий
этиш кабилар ҳисобланади.

Е.С.Бабаев инвестицияларни ҳаракат йўналишлари бўйича қуйидаги

турларга ажратади:

- бошланғич, яъни дастлабки инвестициялар

– фирмани сотиб олиш ѐки

ташкил этишда амал қилади;

- инновацион инвестициялар

– технологик ва ташкилий инновациялар,

ишлаб чиқариш жиҳозларини модернизациялаш ва реконструкциялаш, янги
маҳсулотларни жорий этиш, инновацион лойиҳаларни реализация қилишда
амалга оширилади;

-экстенсив инвестициялар

– ишлаб чиқариш потенциалини юксалтиришга

йўналтирилган инвестициялар;

- реинвестицион

, яъни бўш инвестицион ресурслардан яна янги ишлаб

чиқариш жиҳозларини сотиб олиш ѐки ўрнатишда фойдаланилади. Бу
турдаги инвестициялар қуйидагиларни ўз ичига олади: техника-
технологиялар, жиҳозларни алмаштиришга инвестициялар; модернизациялаш
ва конструкциялашга инвестициялар (объектлар, жиҳозлар, ускуналарни);
ишлаб чиқаришни диверсификациялашга инвестициялар (фаолият турлари,
хизматлар, товарлар ассортиментини кенгайтириш); фирмалар яшашини
таъминлашга ва бозорда ўз мавқеига эга бўлишга инвестициялар (илмий –
тадқиқот жиҳозларига ва тажриба-конструкторлик ишлари, маҳсулотни
янгилаш, реклама, дизайн, персонални қайта ўқитиш, саноат шпионажи,
тижорат сирини сақлаш).

Инвестициялар ҳажм ўлчови нуқтаи назаридан йирик ва кичик

инвестиция турларига бўлинади. Кичик инвестициялар, одатда корхоналар
йиллик тушум ҳажмига жиддий равишда таъсир кўрсатмайди ҳамда қўшимча
самаралар олишда унчалик аҳамиятга эга эмас.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

7

Йирик инвестицияларда корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулот

реализацияси ҳажми инвестиция миқдорига (киритилган инвестиция ҳажмига)
боғлиқ бўлади.

Корхоналар

ижтимоий-иқтисодий

фаолиятини

ривожлантириш

мақсадида киритилаѐтган барча инвестициялар инвестиция субъекти нуқтаи
назаридан давлат ва хусусий инвестицияларга бўлинади. Улар йўналиши,
мақсади, молиялаш манбалари бўйича бир-биридан фарқланади. Давлат
инвестициялари асосан мудофаа, соғлиқни сақлаш, маданият, фундаментал
илмий лойиҳалар мақсадида ҳамда иқтисодиѐтни тизимли тартибга солиш
учун у ѐки бу тармоқ ва ишлаб чиқаришнинг энг муҳим соҳаларини
молиялаштиришга йўналтирилиши зарур. Давлат инвестициялари давлат ва
маҳаллий бюджетларнинг жамғарма фондлари турли даражадаги давлат
корхоналари фойдаси ѐки ички ва ташки давлат заѐмлари, облигациялар
чиқариш ҳисобига молиялаштирилади.

Хусусий инвестициялар кўпроқ фойда олиш имконияти юқори бўлган

тармоқларга йўналтирилади. Уларни молиялаштириш манбаи бўлиб, корхона
ва ташкилотларнинг тақсимланмаган фойдаси, амортизация жамғармаси ҳамда
корхоналарни ўз мол-мулкини гаровга қўйиб эмиссия қилган маблағлари
шаклидаги корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобланади.

Инвестициялар киритилиши муддати бўйича узоқ муддатли ва қисқа

муддатли инвестицияларга бўлинади. Киритилган маблағларни жорий этиш
вақти ва натижалардан фойдаланиш нуқтаи назаридан инвестициялар қуйидаги
турларига фарқланади:

1.

Бир марталик инвестициялар – бир марталик маҳсулотни чиқаришга

йўналтирилади. Бундай гуруҳ инвестицияларга – инвестициялаш жараѐнидан
муайян бир вақтда сарфланган ва шунга мувофиқ ҳолда бир марталик
маҳсулот ишлаб чиқариш актига тўғри келадиган инвестициялаш жараѐнини
ифодалайди.

2.

Такрорий инвестициялар – бу жараѐнда ҳам бир марталик маҳсулот

ишлаб чиқариш амалга оширилади. Бу ҳолатда капитал маблағ сарфлари ҳамда
маҳсулот ишлаб чиқариш бир пайтда амалга оширилади.

3.

Бир марталик инвестициялар – бу жараѐнда корхоналар маҳсулот

ишлаб чиқаришни бир неча марта такроран ҳосил қилади. Бу ҳолда инвестиция
маблағлари сарфи бир вақтли (муайян даврда) характерга эга, аммо маҳсулот
ишлаб чиқариш узоқ муддатда амалга оширилади.

Инвестициялар молиялаштириш манбалари бўйича ўз маблағлари ва

жалб қилинган маблағларга бўлинади. Инвестициянинг ўз маблағлари
манбаларига корхона жамғармалари, яъни фойда, амортизация ажратмалари,
ишчи-ходимлар маблағлари (улушлари, акциялари ва ҳ.к.) киради. Жалб
қилинган маблағлар манбаига: давлат ва маҳаллий бюджет маблағлари,
тижорат маблағлари, компаниялар инвестицион фондлар ресурслари, молия-
кредит ташкилотлари ресурслари, облигациялар, хорижий инвесторларнинг
тўғридан-тўғри ва портфель инвестициялари киради.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

8

Инвестициялар

мажбурий

жорий

қилиниш

даражаси

бўйича

қуйидагиларга таснифланади:

- мажбурий инвестициялар – умумдавлат манфаатларига мувофиқ

келадиган инвестициялардир. Бундай инвестициялар асосан ўраб турган
муҳитни сақлаш, табиатни муҳофоза қилиш, объектларни қуриш, жамоат
масканларини бунѐд этиш ва бошқаларни молиялаштиришга сарфланади.

- хавф-хатардан ҳимояланишга сарфланадиган инвестициялар – комплект

маҳсулот ва хомашѐларни сотиб олиш бўйича хавф-хатарни камайтиришга ѐки
корхоналарга бозордаги баҳолар даражасини етарли даражада ушлаб туришга
кўмаклашиш, шунингдек, ишлаб чиқарувчиларни монопол рақобатдан
ҳимоялашга йўналтирилади;

- тезкор инвестициялар («ноу-хоу», илмий янгиликлар учун) – янги

техник ва технологик имкониятларни излашга, техник тараққий этишга
йўналтирилади;

- ижтимоий инвестициялар – корхона жамоаси меҳнат шароитларини

яхшилашга йўналтирилади;

- ҳукумат инвестициялари – корхоналар мавқеини қўллаб-қувватлашга

йўналтирилади.

Бизнинг фикримизча, 1.1-расмда таклиф этилган инвестициялар таснифи

уларнинг хилма-хиллигини бир мунча тўлиқ ифодалайди. Мазкур тасниф
инвестициялаш жараѐнини мураккаб ва ҳар томонлама эканлигини ифодалаб,
инвестицияларнинг турли йўналишларини билдиради.

Корхона ва ташкилотларда асосий фондларни яратиш ва такрор ишлаб

чиқаришга инвестициялаш капитал қўйилмалар шаклида амалга оширилади.
Инвестицион фаолиятни амалга оширишда маҳаллий, чет эл юридик ва
жисмоний шахслари ҳамда давлат ва халқаро ташкилотлар қатнашишлари
мумкин.

Инвестициялаш жараѐнларининг субъектлари инвесторлар ҳисобланади

ва улар қуйидагилар: буюртмачилар, иш бажарувчилар, етказиб берувчилар
(таъминотчилар) киради. Шунингдек, инвесторлар сифатида банклар, суғурта
компаниялари, воситачи ташкилотлар бўлиши мумкин. Инвестицион фаолият
субъектлари икки ѐки ундан ортиқ қатнашчилар функциялари бирга олиб
боришлари мумкин.

Инвесторлар – бу инвестицион фаолият субъектлари бўлиб, хусусий

қўйилмалар, заѐмлар ва жалб қилинган маблағларни инвестициялар шаклида ва
улардан мақсадли фойдаланишни таъминлашни амалга оширадилар.

Инвесторлар сифатида: органлар, давлат ва муниципиал мулк

бошлиқлари; фуқаролар, корхоналар ва бошқа юридик шахслар; чет эл
жисмоний ва юридик шахслар; давлат ва халқаро ташкилотлар киради.
Ҳозирги кунда инвестициялар тузилмасида ташқи инвестициялар ҳиссаси
ўсмоқда.



background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

9































Манба: муаллифлар томонидан тузилган.

1.1- расм Инвестиция турлари.

Хорижий

инвесторлар

деб

бошқа

мамлакатдан

миллий

иқтисодиѐтга хорижий тадбиркорлар томонидан қўйилган узоқ муддатли
капитал қўйилмаларга айтилади. Ҳозирги кунда миллий иқтисодиѐтимизни
таркибий қайта қуриш жараѐнида унинг ривожланиши ва самарадорлиги
инвестицион қўйилмалар ҳажмининг ўсишини зарур этиб қўймоқда.

Бизнинг фикримизча, барча инвестицион ресурслар манбаини

молиявий таъминот турлари бўйича, яъни давлат, ҳудудий ва хўжалик
ҳисобига бўлиш мумкин.

Мақсад

белгилари

бўйича

Тўғридан-

тўғри

Молиявий манбалари

бўйича

Инвестициялар

Инвестициялаш

субъектлари

бўйича

Ҳаракат

йўналишлари

бўйича

Инновацион

Ўлчов

бўйича

Экин майдонларини яратиш

ва алмашлаб экиш

Ер ҳолатини яхшилаш

тизимига

Ўғитлаш тизимига

Мелиорация тизимига

Қуйилмаларнингму
ддатлилиги бўйича

Маблағларни жорий

этиш вақти ва
натижалардан

фойдаланиш бўйича

Мажбурий жорий

қилиниш даражаси

бўйича

Бир марталик

инвестициялар-такрор

маҳсулот ишлаб чиқариш.

Мажбурий

Ҳимояланишга

Тезкор

Ижтимоий

Ҳукумат

Дастлабки

Экстенсив

Давлат

Хусусий

Кичик

Йирик

Молиявий

Интеллектуал

Реинвестициялаш

Уруғчилик тизимига

Ем-хашак етиштиришга

Ишлаб чиқариш фондлари

таъминотига

Чорвачилик тизимига

Ўз

Жалб қилинган

Такрор инвестициялар-
бир марталик маҳсулот

ишлаб чиқариш

Бир марталик инвестр

маҳсулотни бир

марталик чиқариш

Узоқ муддатли.

Қисқа муддатли

Субъектлар

функционал

фаолияти бўйича


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

10

Ўзининг юзага келиш белгилари бўйича давлат молиявий ресурслар

манбалари инвестицион соҳа учун ички ва ташқи турларга бўлинади.

Бозор иқтисодиѐтининг ривожланиши ва мулкчилик муносабатларининг

шаклланиб бориши Ўзбекистонда капитал қўйилмалар децентрализация
(марказлашмаган) жараѐнларини юзага келтирмоқда.

Инвестициялар ички манбаи қуйидаги гуруҳларни ўз ичига олади:

-

давлат бюджети маблағлари;

- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларининг
кредитлари;
- инвестицион фондлар, компания ва бошқа молия-кредит ташкилотлари
ресурслари.

Давлат ташқи инвестицион манбалари қуйидаги қисмларга бўлинади:

- хорижий ва тўғридан-тўғри ва портфель инвестициялар;
- халқаро молиявий ташкилотларнинг кредитлари;
- миллий капитал қайтими.

Ҳудудий нуқтаи назардан хўжалик юритувчи субъкетлар инвестицион

ресурслари манбаини икки гуруҳга ажратиш мумкин: ўз маблағлари ва жалб
қилинган маблағлар.

Ҳудуд бўйича ўз маблағлари инвестицион манбалар: ҳудудий

бюджетлар ресурслари ва шу ҳудудда жойлашган инвестицион ва суғурта
компаниялари ресурсларидан иборат бўлади.

Жалб қилинган ҳудудий инвестицион манбаларга; чет эл

инвестициялари, халқаро молиявий ташкилотлар кредитлари; миллий
капитал қайтими, мазкур ҳудудда жойлашган тижорат банклари ресурслари
киради.

Хўжалик ҳисоби шахсий манбаларига фуқароларнинг шахсий маблағлари

киради.

Хўжалик

ҳисоби

хусусий

манба

корхоналар

ресурслари

(тақсимланмаган фойда, амортизация фонди) киради.

Хўжалик ҳисоби заѐм турига алоҳида тижорат банклари ресурслари

киради. Муаллиф томонидан юқорида таклиф этилган тасниф 1.2 – расмда
келтирилган.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

11


















Ташқи

Давлат бюджет

маблағлари

марказий банк ва

тижорат банклари

кредитлар:

Инвестицион

фондлар ва

компания

ресурслари

Инвестицион ресурсларни шаклланиш даражаси

бўйича манбалари

Жалб қилинган

Ички

Ўз маблағлари

Хусусий

Ўз

маблағлари

Заѐмли

Чет эл

инвестициялари:

халқаро молиявий

ташкилотлар

кредитлари:

миллий капитал

қайтими

Чет эл

инвестициялари:

халқаро молиявий

ташкилотлар

кредитлари: миллий

капитал қайтими:

ички давлат

маблағлари

манбалари тижорат

банклари

ресурслари,

ҳудуддан ташқари

жойлашган

инвестицион

фондлар ва

компаниялар

маблағлари

Маҳаллий бюджет

маблағлари:

инвестицион

фондлар

ресурслари:

мустақил пенсия

фондлари

ресурслари

Фуқароларнинг

маблағлари (акциялар

ва бошқа қимматли

қоғозлар ипотека)

Алоҳида тижорат

банклари

ресурслари

Корхоналар

ресурслари

(тақсимланган

фойда, амортизация

ажратмалари)

Ҳудудий

Хўжалик ҳисоби

Давлат


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

12

Бозор иқтисодиѐти шароитида инвестицион фаолиятни амалга

оширишнинг муҳим манбаи корхона маблағлари ҳисобланади. Айнан бу
маблағлар корхонанинг ривожланиш жараѐнида асосий қисмини ташкил этади.
Ғарб мамлакатлари иқтисодиѐти ривожланишида мавжуд капитал бозорлари
муҳим роль ўйнайди. Бироқ шу ҳолат маълумки, корхоналарни молиялаш
манбалари ўртасида асосий ўринни ўз маблағлари – 70 %, шундан
амортизация ажратмалари – 40 %, тақсимланмаган фойда – 30 %ни эгаллайди.
Қолган қисмини банклар кредитлари -20 %, қимматли қоғозлар эмиссияси – 10
%ни

эгаллайди.

Тадқиқотлар

шуни

кўрсатмоқдаки,

мамлакатимиз

корхоналарида инвестицион фаолиятни амалга оширишда ўз маблағлари
манбалари 40 – 70%гача атрофда тебраниб туради.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов