“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
333
5/2021
(№
00055)
МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНДА СУҒУРТА
ФАОЛИЯТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
Шеннаев Хўжаёр Мусурманович
Тошкент молия институти “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси доценти,
иқтисодиёт фанлари доктори
E-mail:
Аннотация.
Мазкур мақолада муаллиф мустақиллик йилларида Ўзбекистон
Республикасида суғурта фаолиятининг ривожланишини муайян мезонларга асосан
босқичларга ажратган ҳолда тадқиқ этишга ҳаракат қилган. Бунда асосий эътибор
суғурта фаолиятини тараққий эттириш ва тартибга солиш борасида қабул қилинган
қонунчилик ҳужжатлари ҳамда статистик маълумотларнинг таҳлилига қаратилган.
Шунингдек, мақолада ўтган қарийб 30 йил мобайнида суғурта фаолиятини ислоҳ қилиш ва
ривожлантириш бўйича эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида фикр
-
мулоҳазалар юритилган.
Калит
сўзлар:
суғурта, суғурта фаолияти, суғурта компаниялари, ихтиёрий
суғурта, мажбурий суғурта, суғурта мукофоти, суғурта тўловлари, суғурта назорати.
Аннотация.
В данной статье автором исследовано развитие страховой
деятельности в Республике Узбекистан за годы независимости, разделив его на этапы на
основе определённых критериев. При этом основное внимание уделено анализу принятых
законодательных актов и статистических данных по развитию и регулированию
страховой деятельности. В статье также имеются рассуждения о достигнутых
результатах и допущенных недостатках при реформировании и развитии страховой
деятельности на протяжении прошедших почти 30 лет.
Ключевые слова:
страхование, страховая деятельность, страховые компании,
добровольное страхование, обязательное страхование, страховая премия, страховые
выплаты, страховой надзор
.
Abstract.
In this article, the author has tried to study the development of insurance activity
in the Republic of Uzbekistan during the years of independence in stages, based on certain criteria.
The main focus is on the analysis of legislation and statistics on the development and regulation of
insurance activities. The article also reflects on the achievements and shortcomings in the reform
and development of insurance activities over the past 30 years.
Keywords:
insurance, insurance activities, insurance companies, voluntary insurance,
compulsory insurance, insurance premiums, insurance premiums, insurance supervision.
Кириш
Маълумки, Ўзбекистон мустақилликка эришишидан олдин қарийб 70 йил
давомида мамлакатимизда суғурта фаолияти “Госстрах” деб аталмиш давлат суғурта
органлари томонидан амалга ошириб келинган. 1991 йилда режали иқтисодиётдан
бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётга ўтиш билан боғлиқ кенг кўламли
ислоҳотларнинг амалга оширилиши, жамиятда хусусий мулкчилик ва рақобат
муҳитининг вужудга келиши, тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши учун ҳуқуқий
шарт
-
шароитларнинг яратилиши, шубҳасиз, суғурта фаолиятини тубдан қайта кўриб
чиқишни тақозо қилди.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
334
5/2021
(№
00055)
Юртимиз мустақилликка эришган 1991 йилда суғурта соҳасида қарор топган
вазиятни бугунги –
2021 йил нуқтаи назаридан таҳлил қилар эканмиз, ушбу соҳа ўз
бошидан мураккаб ва шу билан бирга шарафли йўлни босиб ўтганлигига гувоҳ
бўламиз. Тўғри бир мақола доирасида суғурта фаолиятида 30 йил давомида амалга
оширилган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, ютуқлар ва камчиликларни тизимли тадқиқ
этиш имконияти чекланган. Бироқ, суғурта фаолиятининг истиқболдаги ривожланиш
йўналишларини аниқлаш, соҳанинг тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган
қарорлар қабул қилишда ўтмишни билиш, хулосалар қилиш фойдадан холи эмас. Шу
ўринда таъкидлаш лозимки, ўзбек суғурта иши фанида мустақиллик йилларида суғурта
фаолиятининг ривожланиш босқичлари етарли даражада тадқиқ этилмаган. Шу
сабабли, мазкур тадқиқот иши илмий
-
назарий жиҳатдан долзарб ҳисобланади.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Мавжуд илмий
-
иқтисодий адабиётларни таҳлил этиш натижалари олим ва
мутахассислар томонидан мукаммал бўлмасада, бу борада тадқиқот ишлари амалга
оширилганлигини
кўрсатди.
Масалан,
С.Умаров
миллий
суғурта
бозори
ривожланишини шартли равишда 3 та босқичга ажратган
[1]
. Бироқ, ушбу
муаллифнинг миллий суғурта бозорини ривожланиш босқичларига ажратиш билан
боғлиқ қарашларини таҳлил этиш натижалари бу борадаги тадқиқот ишларини янада
такомиллаштиришга зарурат мавжудлигини кўрсатди.
Мазкур мақола муаллифи бундан 17 йил муқаддам чоп этган илмий мақоласида
мустақиллик йиллари суғуртанинг ривожланишини 4 та босқичга ажратган ҳолда
ўрганишга ҳаракат қилган [2]. Унинг фикрича, биринчи босқич 1991
-
1994 йилларни,
иккинчи босқич 1995
-
1997 йилларни, учинчи босқич
1998-
2001 йилларни ва тўртинчи
босқич 2000 йилдан кейинги даврни ўз ичига олади.
“Суғурта агентлари учун қўлланма” номли адабиётда Х.Шеннаев суғуртанинг
ривожланиш хусусиятларини қисман ёритган [3]. Бироқ, ушбу асарда суғуртанинг
ривожланиш босқичлари
илмий нуқтаи назардан етарли даражада қараб чиқилмаган.
“Молия” илмий журналининг 2008 йил 1
-
сонида О.Икрамов ва Х.Шеннаев
томонидан эълон қилинган “Ўзбекистонда суғурта хизматлари бозори: ривожланиш
тенденциялари ва истиқболлари” номли мақолада муаллифлар Ўзбекистонда
суғуртанинг ривожланишини умумий ҳолатда статистик маъумотларга таянган ҳолда
тадқиқ этган [4]. Аммо, мазкур тадқиқот ишида суғуртанинг ривожланиши маълум
босқичларга ажратилмаган.
Бизнинг фикримизча, Ўзбекистонда суғурта фаолиятининг ривожланиш
босқичларини муайян мезонларга асосланган ҳолда йирик босқичларга ажратиш
лозим. Бунда асосий мезон сифатида миллий суғурта секторининг ривожланишида
муҳим йўналишни белгилаб берган ва суғурта фаолияти тараққиёти учун алоҳида
аҳамият касб этган қонунчилик ҳужжатларининг қабул қилиниш ҳамда суғурта
фаолиятининг ривожланишида чуқур из қолдирган даврларни инобатга олиш
мақсадга мувофиқ.
Тадқиқот методологияси
Тадқиқотни амалга оширишда таҳлил ва умумлаштириш, тизимли ва мантиқий
ёндашув, илмий мушоҳада, статистик ва солиштирма таҳлил усулларидан самарали
фойдаланилди. Шунингдек, мавзуга оид мамлакатимизнинг етакчи олимлари ва
мутахассисларининг илмий ишлари, 1991
-
2020 йиллар давомида суғурта фаолиятини
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
335
5/2021
(№
00055)
тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари,
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва суғурта компанияларининг йиллик
ҳисоботлари тадқиқотнинг методологик асосини ташкил этди.
Таҳлил ва натижалар
Суғурта фаолиятининг ривожланиш босқичларини тадқиқ этишга бағишланган
иқтисодий адабиётларни таҳлил этиш натижалари
мустақиллик йиллари
мамлакатимизда суғурта фаолияти ривожланишини қуйидаги босқичларга ажратган
ҳолда тадқиқ этишга асос бўлди
.
Биринчи босқич 1991
-
1997 йилларни қамраб олади ва мазкур босқич суғурта
соҳасида давлат монополиясининг бекор қилиниши, тармоққа хусусий мулкчиликка
асосланган суғурта компанияларининг кириб келиши, кредит рискини суғурталашнинг
авж олиши, ҳукумат ташаббуси билан давлат капитали иштирокида йирик суғурта
компанияларининг тузилиши, суғурта фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг
ҳуқуқий асосларини шаклланиши билан тавсифланади.
Суғурта мустақиллик йилларида Ўзбекистонда янги босқичга кўтарилди
[5]. 1991
йилда дастлабки нодавлат суғурта компанияларининг ташкил этилиши хусусий суғурта
секторининг шаклланиш йўлида муҳим қадам бўлди.
Масалан, 1991 йил 26 февралда
кичик корхона шаклида 100,0 минг рубль устав капиталига эга бўлган “АстроВАЗ”
суғурта компанияси ташкил этилди
[6]. 1991
йил 28 ноябрда эса “АЖСКА” ўз
фаолиятини бошлади ва давлат суғурта органлари билан бир қаторда юридик ва
жисмоний шахсларга суғурта хизматларини кўрсатишни йўлга қўйди. Шунингдек, ушбу
йили “Аско Восток”
[7]
ва “Умид” суғурта компанияларининг тузилиши тармоқда
рақобат муҳитининг шаклланишида муҳим аҳамият касб этди.
Мустақиллик йиллари Ўзбекистонда суғурта фаолиятини ривожланишининг
биринчи босқичида алоҳида ўрин тутган ҳолатлардан бири 1993 йил 6 майда “Суғурта
тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилинганлигидир
[8].
Ушбу қонун 34 та моддадан
иборат бўлиб, унда суғурта тушунчаси, суғурта объектлари ва шакллари, мажбурий ва
ихтиёрий суғурта, суғурта шартномасини тузишнинг ўзига хос хусусиятлари каби
ҳуқуқий нормалар ўз аксини топган. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши, шубҳасиз,
Ўзбекистоннинг суғурта фаолиятида янги даврни бошлаб берди. 1993 йил 7 майда
Ўзбекистон Республикасининг “Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва
автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий давлат суғуртаси
тўғрисида”ги Қонуни асосида йўловчиларнинг мажбурий суғуртаси жорий этилди
[9].
Қайд этиш лозимки, мамлакатимизда ушбу суғурта тури дастлаб давлат суғурта
органлари, кейинчалик эса давлат ва давлат иштирокида тузилган суғурта
компаниялари томонидан амалга оширилди.
Афсуски, 1
991-
1996 йилларда Ўзбекистонда суғурта компанияларининг
фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш ишлари тизимли ташкил этилмади.
Буни шу даврлар мобайнида мамлакат миқёсида суғурталовчиларни ягона рўйхатга
олиш ва реестрини юритишни олиб борилмаганлигида ҳам кўриш мумкин. Шунинг
учун биз тадқиқотда кўпроқ давлат суғурта органлари фаолиятига оид статистик
маълумотлар билан чекланганмиз. Шундай бўлишига қарамай баъзи мутахассислар,
жумладан, Ш.Байгин 1995 йилда Ўзбекистонда суғурта компаниялари сони 30 тага
етганлигини қайд этган
[10]
. У ўз фикрини давом эттириб, маҳаллий суғурта
компанияларининг сони ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмаслигини таъкидлаган ва
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
336
5/2021
(№
00055)
суғурта бозори иштирокчиларининг фаолиятини мувофиқлаштирадиган давлат суғурта
назорати органи ҳали ташкил этилмаганлигига урғу берган.
Бизнинг назаримизда, мамлакат мустақиллигининг дастлабки 6 йилида суғурта
фаолиятининг ҳуқуқий тартибга солинишида 1996 йили қабул қилинган Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг аҳамияти катта бўлганлигини алоҳида эътироф
этиш мақсадга мувофиқ
[11].
Қайд этиш керакки, 1993 йили “Суғурта тўғрисида”ги
Қонуннинг қабул қилиниши суғурта компаниялари ва суғурта қилдирувчилар
ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солишдаги мавжуд бўшлиқни маълум
маънода тўлдиришга хизмат қилган бўлишига қарамай, мулкий ва шахсий суғурта
бўйича шартномаларни тузишга оид айрим масалалар очиқ қолган эди. Фуқаролик
кодекси эса, айнан, ана шу бўшлиқни тўлдирганлиги билан ажралиб туради.
Суғурта фаолияти ривожланишининг иккинчи босқичи
1997-
2002 йилларни ўз
ичига олади ва уни ҳақли равишда мустақиллик йиллари Ўзбекистонда суғурта
фаолиятини ривожланишидаги муҳим босқичлардан бири сифатида кўрсатиб ўтиш
жоиз. Айнан, ана шу йиллари мамлакатимизда илк марта суғурта фаолияти
классификатори тасдиқланган ва суғурталовчилар фаолиятини
лицензиялаш амалга
оширилган.
Шунингдек,
мазкур
босқичда
миллий
суғурта
фаолиятини
ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган фармон ва қарорлар қабул қилинган.
Суғурта фаолияти ривожланишининг иккинчи босқичига хос бўлган муҳим
ўзгаришларга давлат суғурта органларининг тубдан ислоҳ қилиниши ва унинг негизида
давлат капитали иштирокида йирик суғурта компанияларининг ташкил этилганлигини
киритиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 18 февралдаги
ПФ
-1710-
сон “Ўзбекинвест” экспорт
-
импорт миллий суғурта компаниясини ташкил
этиш тўғрисида”ги Фармони асосида
[12]
1994 йил 13 апрелда ташкил этилган
“Ўзбекинвест” миллий суғурта компанияси устав капитали 60,0 млн.АҚШ долларига
тенг бўлган “Ўзбекинвест” экспорт
-
импорт миллий суғурта компаниясига
айлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 25 февралдаги ПФ
-1713-
сон
“Ўзагросуғурта” давлат акциядорлик суғурта компаниясини ташкил қилиш
тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши
[13]
, шубҳасиз, мамлакатимизда давлат
суғурта органлари тизимининг буткул ислоҳ қилинишига олиб келди. Ушбу фармонга
мувофиқ “Ўзагросуғурта” давлат акциядорлик суғурта компанияси акциядорлик
жамияти шаклида ташкил қилинди ҳамда у барча мулкий ва номулкий ҳуқуқлар ва
мажбуриятлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат
суғуртаси бош бошқармасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланди.
2020 йил якунлари бўйича Ўзбекистон суғурта бозорида энг йирик 5 та
суғурталовчилар таркибига кирувчи “Кафолат” суғурта компаниясининг ҳам 1997 йил
14 мартда Вазирлар Маҳкамасининг 144
-
сон қарорига биноан ташкил этилганлиги
[14]
ва унинг зиммасига республика шаҳарларида жойлашган юридик ва жисмоний
шахсларга суғурта хизматлари кўрсатиш вазифасининг юклатилганлиги суғурта бозори
ривожланишининг иккинчи босқичида амалга оширилган муҳим воқеалардан бири
бўлди.
Бироқ, биз томондан амалга оширилган тадқиқот натижалари 1997 йилда
мамлакат суғурта бозорида 80 дан ортиқ суғурта компаниялари фаолият кўрсатган
бўлишига қарамай мамлакат ҳудудларида суғурта хизматларини кўрсатиш собиқ
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
337
5/2021
(№
00055)
давлат суғурта органлари негизида ташкил этилган “Ўзагросуғурта” давлат
акциядорлик суғурта компаниясининг туман бўлимлари томонидан амалга
оширилганлигини кўрсатди. 1997 йил якунлари бўйича барча суғурта компаниялари
томонидан жами 2,03 млрд.сўм миқдорида суғурта мукофотлари тўпланган бўлса,
унинг 910,7 млн.сўми ёки 44,3 фоизи “Ўзагросуғурта” давлат акциядорлик суғурта
компанияси ҳиссасига тўғри келган
[15].
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 1998 йилнинг биринчи ярим йиллигига
қадар мамлакатимизда суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича
ваколатли давлат органининг ташкил этилмаганлиги соҳада суғурта компанияси
ниқоби остида турли фирибгарликлар билан шуғулланган суғурталовчиларнинг
вужудга келишига сабаб бўлган. Масалан, 1996 йилда “Бухоро” суғурта компанияси
юқори фоиз тўлаш шарти билан аҳолининг катта миқдордаги пул маблағларини жалб
этган. Бироқ, зиммасига олган мажбуриятни бажара олмасдан мижозларга йирик
миқдорда зарар етказган. Бундай салбий ҳолатлар, “шундай ҳам аҳоли ва ҳуқуқий
шахслар ўртасида оммавий бўлмаган суғурта ишига катта зарба бериши, шубҳасиз”
[16].
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 1998 йил 8 июлдаги 286
-
сон “Суғурта фаолиятини давлат томонидан
тартибга солиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Молия вазирлигига
давлат суғурта назорати функцияси юклатилди ва унинг ҳузурида суғурта назорати
давлат инспекцияси ташкил этилди
[17]
. Мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи суғурта компаниялари уч ой муддатда
Молия вазирлигида қайта рўйхатдан ўтиши шарт эканлиги белгиланган эди.
Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган суғурта компанияларининг ягона
маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида амалга оширилган тадбирлар
натижасида Ўзбекистонда 80 дан ортиқ турли мулкчилик шаклларида фаолият
юритаётган суғурта компаниялари мавжуд эканлиги аниқланган. Бироқ, 1998 йили
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида 27 та суғурта компанияси қайта
рўйхатдан ўтказилган
.
Маълумотлардан кўриниб турибдики, нодавлат секторидаги
аксарият суғурта компанияларининг устав капитали давлат капитали иштирокида
ташкил этилган суғурта компанияларининг устав капиталига нисбатан жуда кам.
Масалан, “Сайёҳ” суғурта компаниясининг устав капитали 6,2 минг сўмни ташкил этган.
Ҳолбуки, “Ўзбекинвест” экспорт
-
импорт миллий суғурта компаниясининг устав
капитали “Сайёҳ” суғурта компаниясининг устав капиталига нисбатан 589 мартага
кўпдир. Суғурта фаолиятида суғурталовчилар капиталлашув даражасининг
қанчалик
юқори бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Чунки, капиталлашув даражаси суғурталовчининг
молиявий барқарорлигига бевосита таъсир кўрсатади.
Қуйидаги расмда Ўзбекистонда суғурта фаолияти ривожланишининг иккинчи
босқичида мазкур тармоққа оид асосий кўрсаткичлар динамикаси келтирилган (1
-
расмга қаранг).
1-
расмда келтирилган маълумотларни таҳлил қилиш натижалари
1997-2002
йилларда ялпи суғурта мукофотларининг ҳажми доимий ўсиш тенденциясига эга
бўлганлигини кўрсатган. Масалан, 2002 йилда барча суғурталовчилар томонидан
йиғилган суғурта мукофотларининг ҳажми
1997 йилда йиғилган суғурта мукофотларига
нисбатан 10,7 мартага, 2000 йилга нисбатан эса 2,6 мартага ошган. Бундай ўсишнинг
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
338
5/2021
(№
00055)
сабабини шу билан тушунтириш мумкинки, мамлакат миқёсида макроиқтисодий
барқарорликнинг таъминланиши, тадбиркорлик фаолиятининг жадал суръатлар билан
ривожланиши, пировард натижада, суғурта мукофотлари ҳажмининг кескин ўсишига
туртки бўлган.
1-
расм. Ўзбекистонда суғурта фаолияти ривожланиши иккинчи босқичининг асосий
кўрсаткичлари динамикаси (млрд.сўм)
[18]
Таҳлил этилаётган даврда ялпи суғурта тўловлари ҳажмида унчалик катта ўсиш
кузатилмаган. Чунончи, 2002 йилда барча суғурталовчилар томонидан амалга
оширилган суғурта тўловлари ҳажми 2,4 млрд.сўмни ташкил этган бўлиб, бу 2001
йилнинг тегишли кўрсаткичидан 0,9 млрд.сўмга камдир.
Агар ушбу кўрсаткични 1997
йилда амалга оширилган суғурта тўловлари ҳажми билан таққосласак, ўсиш 7,3
мартани ташкил этганлигини кўриш мумкин. Бу кўрсаткич ялпи суғурта мукофотлари
ҳажми ўсишининг таҳлил этилаётган даврдаги ўсиш кўрсаткичидан анча пастдир.
2002 йилда суғурта фаолиятини давлат томонидан қўллаб
-
қувватлашга
қаратилган қатор қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинди
[19]
. Суғурта хизматлари
соҳасидаги эркинлаштириш жараёнини янада ривожлантириш ва иқтисодий
ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикада суғурта бозорини тараққий эттиришнинг
иқтисодий омилларини кучайтириш, суғурта компанияларининг моддий
-
техника
базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш
мақсадида 2002 йил 31 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ
-3022-
сон “Суғурта бозорини янада эркинлаштириш ва ривожлантириш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилиниши суғурта фаолияти ривожланишини янги
босқичга кўтаришда муҳим омил бўлди
[20]
. Ушбу фармонга асосан 2002 йилнинг
1
февралидан бошлаб, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, суғурта компаниялари
3
йил муддатга даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинди. Солиқ тўлашдан озод
қилиниш ҳисобига бўшаб қолган пул маблағлари суғурта компанияларининг моддий
-
техника базасини ривожлантиришга, минтақаларда кенг тармоқли агентлик
шохобчаларини ташкил этишга, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга, шу
2,03
3,02
4,8
8,3
16,2
21,7
0,33
1,2
1,3
2,8
3,3
2,4
0
5
10
15
20
25
1997
1998
1999
2000
2001
2002
Ялпи суғурта мукофоти
Ялпи суғурта тўловлари
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
339
5/2021
(№
00055)
жумладан, чет элларда тайёрлаш ва қайта тайёрлашга йўналтирилиши белгилаб
қўйилди.
1993 йилда қабул қилинган “Суғурта тўғрисида”ги Қонуннинг
мазмун
-
моҳияти
кейинги 9 йил давомида суғурта фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилган
замонавий талабларга жавоб бермай қолди. Шуни ҳисобга олган ҳолда 2002 йил 5
апрелда “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди
[21]
. Қонунда илк марта
суғурта қуйидаги 2 та мустақил тармоққа ажратилди: умумий суғурта тармоғи ва
ҳаётни суғурта қилиш тармоғи. Шунингдек, ушб қонунда суғурта бозори профессионал
иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, махсус ваколатли давлат органининг
ваколатлари ва суғурта фаолиятини лицензиялаш каби нормаларнинг кўрсатилиши
суғурта фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш имкониятини яратди.
Тан олиш керакки, 1991 йилдан то 2002 йилнинг охирларигача мамлакатимизда
суғурта компаниялари махсус лицензиясиз фаолият юритди. Албатта, бунинг салбий
оқибатлари ҳам юзага келди. Бу ҳақда юқорида тўхталиб ўтган эдик. Шу ерда қайд
этиш лозимки, айтарли дунёнинг барча мамлакатларида суғурта фаолияти махсус
ваколатли давлат органлари томонидан лицензияланади. Шу нуқтаи назардан, 2003
йил 27 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 413
-
сон “Суғурта
хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорига
мувофиқ суғурта фаолиятини лицензиялаш тартибининг тасдиқланганлигини муҳим
воқеа сифатида баҳолаш мумкин
[22].
Шундай қилиб, мустақиллик йиллари Ўзбекистонда суғурта фаолияти
ривожланишининг иккинчи босқичи мазкур тармоқда ислоҳотларни чуқурлаштириш
ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасида муҳим ҳужжатлар қабул қилинган
босқич сифатида из қолдирди.
2003-
2009 йилларни мамлакатда суғурта фаолияти ривожланишининг
навбатдаги учинчи босқичи сифатида эътироф этиш мумкин. Айнан шу йиллари суғурта
хизматлари соҳасида рақобат муҳити суғурталовчилар ва уларнинг ҳудудий
тузилмалари сонининг ошиши ҳисобига кучайди. Шунингдек, суғурта фаолияти
ривожланишини
иқтисодий
рағбатлантириш,
суғурталовчиларнинг
фаолият
юритишлари учун шарт
-
шароитларни яхшилаш, соҳанинг ҳуқуқий асосларини
шакллантириш ва суғурта йўналишида бакалавр кадрлар тайёрлаш бўйича бошланган
ишлар давом эттирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ
-618-
сон
“Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги қарори асосида “2007
-
2010 йилларда Ўзбекистон
Республикаси суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш дастури”нинг
маъқулланганлиги ва Суғурта бозори профессионал иштирокчилари ассоциациясининг
ташкил этилганлиги миллий суғурта фаолияти тараққиётида алоҳида ўринни эгаллаган
[23]
. Ушбу дастурга мувофиқ 2007
-20
10 йилларда суғурта хизматлари ҳажмини
3
баравар, суғурталовчилар суғурта захирасини 2,5 баравардан ортиқ, суғурта
компаниялари ялпи капиталини 2 баравардан ортиқ кўпайтириш вазифаси
белгиланди.
Статистик маълумотларни таҳлил қилиш натижалари 2009 йилда суғурта
хизматлари ҳажми 2003 йилга нисбатан 5,4 мартага, 2007 йилга нисбатан
1,9 мартага ортганлигини кўрсатди (1
-
жадвалга қаранг).
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
340
5/2021
(№
00055)
1-
жадвал
2003-
2009 йилларда Ўзбекистонда суғурта фаолиятини ривожланишига оид
кўрсаткичлар динамикаси
[24]
№
Кўрсаткичлар
Йиллар
2003
2004
2005
2006
2007
2008
2009
1.
Суғурталовчилар
сони,
бирлик
21
22
25
27
27
31
33
2.
Суғурталовчиларнинг
капиталлашув
даражаси,
млрд.сўм
10,3
75,1
89,3
100,1
108,6
135
183
3.
Ялпи суғурта мукофотлари,
млрд.сўм
27,1
32,9
42,6
49,7
73,6
88,0
146,1
4.
Ялпи суғурта тўловлари,
млрд.сўм
9,9
12,5
11,3
13,9
11,8
17,6
14,2
5.
Ялпи
суғурта
мажбуриятлари, трлн.сўм
4,6
18,2
19,0
22,3
29,2
35,7
54,8
6.
Ялпи
суғурта
захираси,
млрд.сўм
14,1
16,5
18,6
27,7
40,3
57,9
85,9
7.
Суғурталовчилар
ялпи
активи, млрд.сўм
142,5
165,4
194,6
243,9
261,8
309,2
374,9
1-
жадвал
маълумотларидан
кўриниб
турибдики,
суғурта
фаолияти
ривожланишининг учинчи босқичида суғурталовчилар сони доимий тарзда ўсиб
борган. Масалан, 2003 йилда суғурта компаниялари сони 21 тани ташкил этган бўлса,
2009 йилга келиб уларнинг сони 33 тага етган ёки 1,6 мартага ошган.
2003 йилда
суғурталовчиларнинг капиталлашув даражаси 10,3 млрд.сўмни ташкил этган бўлса,
2009 йилга келиб ушбу кўрсаткич 183 млрд.сўмга тенг бўлган. 2003
-
2009 йилларда ялпи
суғурта мукофотлари тушуми 5,4 мартага ошган ҳолда ялпи суғурта тўловлари ҳажми
1,4 мартага ортган. Бу ҳолат мамлакатимизда суғурта операцияларининг зарарлилик
коэффициенти ниҳоятда кам эканлигидан далолат беради. Чунончи, 2009 йилда ялпи
суғурта тўловларининг ялпи суғурта мукофотлари тушумига нисбати, яъни зарарлилик
коэффициенти 9,7 фоизни ташкил этган.
Жадвалда келтирилган маълумотларни таҳлил этиш йиллар давомида ялпи
суғурта мажбуриятлари, ялпи суғурта захираси ва суғурталовчиларнинг ялпи активи
ҳажми мунтазам ўсиб борганлигини кўрсатди. Масалан,
2009 йилда суғурталовчилар
томонидан қабул қилинган суғурта мажбуриятлари ҳажми 54,8 трлн.сўмни ташкил
этган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2003 йилнинг мос кўрсаткичига
нисбатан қарийб
12
мартага ошган. Худди шундай, таҳлил этилаётган даврда ялпи суғурта захиралари
ҳажми 6,1 мартага, суғурталовчиларнинг активи эса 2,6 мартага кўпайган.
Юқорида келтирилган жадвалга разм солиб, 2009 йилда ялпи суғурта
мукофотлари ҳажми 2008 йилга нисбатан кескин ошганлигини аниқлаш қийин эмас.
Яъни, ялпи суғурта мукофотлари ҳажми 2008 йилдаги 88,0 млрд.сўмдан 2009 йилга
келиб 146,1 млрд.сўмни ёки ўсиш 1,7 мартани ташкил этган. Бизнинг фикримизча,
бунга асосий сабаб 2008 йил 21 апрелда “Транспорт воситалари эгаларининг
фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг қабул қилинганлигидир
[25]
. Ушбу қонун қабул
қилингандан сўнг уни амалга оширишни таъминлашга қаратилган ҳукумат қарорини
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
341
5/2021
(№
00055)
қабул қилишга зарурат туғилди ва 2008 йилнинг 26 июнида Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини
мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга
ошириш чора
-
тадбирлари ҳақида” 141
-
сонли қарор қабул қилди
[26]
. Мазкур қарорга
асосан “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий
суғурта қилиш қоидалари” тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2003 йил 28 январдаги “Суғурта
агентлари тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 19
-
сон буйруғи билан
тасдиқланган ва Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 1 февралда 1213
-
сон билан
рўйхатга олинган “Суғурта агентлари тўғрисидаги низом”
[27]
мамлакатимизда суғурта
компаниялари ва суғурта агентлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солишда
муҳим аҳамиятга эга бўлди. Тажрибанинг кўрсатишича, мижозларни қидириб топиш
ва уларга суғурта маҳсулотларини сотишда суғурта агентларининг роли катта.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2004 йил 19 январдаги
“Суғурталовчиларнинг активлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида”ги 18
-
сон буйруғи билан тасдиқланган ва Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил
16 мартда 1328
-
сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Суғурталовчиларнинг
активлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги низом”
[28]
ўз мазмун
-
моҳиятига кўра,
суғурталовчиларнинг тўлов қобилиятини мустаҳкамлаш ва шу асосда кўп сонли суғурта
истеъмолчиларининг манфаатларини ҳимоялашда катта аҳамият касб этди.
2009 йилнинг 17 апрелида Ўзбекистон Республикасининг “Иш берувчининг
фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул
қилинди
[29]
. Ушбу қонун суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг 2007
-
2010 йилларга мўлжалланган дастурида кўзда тутилган мажбурий суғуртанинг иккинчи
турини татбиқ этишни назарда тутади. Ушбу қонунни қабул қилишдан кўзда тутилган
асосий мақсад меҳнат жараёнида жароҳат олган, касб касаллиги ёки хизмат бурчини
бажараётган вақтида саломатлигига зиён етган фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини
таъминлашдан иборат. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта
қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иш берувчининг
фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунини амалга ошириш чора
-
тадбирлари ҳақида” 2009 йил 24 июнда
қабул қилинган
177-
сонли қарорига мувофиқ тасдиқланган “Иш берувчининг
фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари”да ўз ифодасини
топган
[30]
. Мажбурий суғурталаш қоидалари мазкур суғурта турини амалга оширишга
рухсатномаси мавжуд барча суғурталовчилар учун бир хилда амал қилади.
Мустақиллик йиллари Ўзбекистонда суғурта фаолияти ривожланишининг
тўртинчи босқичи 2010
-
2016 йилларни қамраб олади. Ушбу йилларда мамлакатимизда
суғурта фаолияти жадал суръатлар билан ривожланди. Буни қуйидаги расмда
келтирилган маълумотлардан ҳам кўриш мумкин (
2-
расмга қаранг).
Расмдаги маълумотларни таҳлил қилиш натижалари шуни кўрсатмоқдаки, 2010
-
2016 йилларда ялпи суғурта мукофотлари ва ялпи суғурта тўловлари ҳажми доимий
ўсиш тенденциясини намоён этган. Ушбу даврда ялпи суғурта мукофотлари тушуми
қарийб 4 баробарга, ялпи суғурта тўловлари ҳажми эса 4,7 баробарга ўсган.
Суғурталовчилар
ўртасида
рақобатнинг
кучайиши
ва
суғурта
маҳсулоти
истеъмолчиларининг суғуртага оид билим ва савиясининг ошиши суғурта тўловлари
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
342
5/2021
(№
00055)
ҳажмининг ошишига сабаб бўлган. Негаки, суғурта ҳодисалари туфайли кўрилган
зарарларни ўз вақтида қоплаш ва ортиқча сансалорлиликка йўл қўйиш, пировард
натижада, ўз фаолиятига зиён етказишини англаган суғурта компаниялари бу борада
адолатли ва ҳаққоний қарор қабул қилишга ҳаракат қилганлар.
2-
расм. 2010
-
2016 йилларда ялпи суғурта мукофоти ва суғурта тўловлари
ҳажмининг динамикаси
[31]
, (
млрд.сўм)
Қайд этиш керакки, 2010 йилда
миллий суғурта бозорида 34 та суғурта
компанияси фаолият кўрсатган бўлса, 2016 йилга келиб уларнинг сони 8 тага камайган
[32]
. 2012 йилда “INTER
-
TESKO”, “UNIBALTIK INSURANCE” ва “STANDARD INSURANCE”
суғурта компанияларига берилган лицензияларнинг амал қилиши тўхтатилган бўлса
[42], 2013-
2016 йилларда “Ark Sug’urta”, “Silk Road Insurance”, “Chartis Uzbekistan”, “Uvt
-
Inhurans” ва “Agro Invest Sug`urta” суғурта компанияларига берилган лицензиялар
суғурта назорати давлат органи томонидан чақириб олинган.
Бизнинг фикримизча, суғурта бозори ривожланишининг мазкур босқичида
муҳим ўрин тутган воқеалардан бири 2010 йилнинг 26 ноябрида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “2011
-
2015 йилларда республика молия
-
банк
тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро
рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПҚ
-1438-
сон
қарорининг қабул қилиниши бўлди
[33].
Ушбу қарор асосида
2011 -
2015 йилларда
республика молия
-
банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш
ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари
Дастури маъқулланди.
Мазкур қарорнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда 2011 йил 31 майда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ
-1544-
сон “Суғуртачиларнинг молиявий
барқарорлигини янада оширишга оид қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги қарори
қабул қилинди ва
суғурта фаолияти турларига қараб, суғурталовчиларнинг устав
175,5
221,8
285,9
338,5
439,1
515,7
692,6
27,6
45,1
46,0
66,9
74,6
111,0
130,5
0,0
100,0
200,0
300,0
400,0
500,0
600,0
700,0
800,0
2010
2011
2012
2013
2014
2015
2016
Ялпи суғурта мукофоти
Ялпи суғурта тўловлари
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
343
5/2021
(№
00055)
капитали энг кам миқдорларини 2012
-
2014 йиллар мобайнида босқичма
-
босқич,
табақалаштирилган тарзда ошириб борилиши мақсадга мувофиқ, деб топилди. Яъни,
қайд этилган йилларда суғурталовчилар устав капиталининг энг кам миқдорлари
қуйидаги миқдорларда шакллантириши зарур бўлган (
2-
жадвалга қаранг).
2 -
жадвал
Суғурталовчилар учун устав капиталининг энг кам
МИҚДОРЛАРИ
[34]
(эквиваленти минг евро)
Суғурта фаолияти турлари
2012 йил 1 июлдан
2014 йил 1 июлдан
Умумий суғурта соҳасида
1 125,0
1 500,0
Ҳаётни суғурталаш соҳасида
1 500,0
2 000,0
Мажбурий суғурталаш бўйича
2 250,0
3 000,0
Фақат қайта суғурталаш бўйича
5 000,0
6 000,0
Кўриниб турибдики, суғурта компаниялари устав капиталининг энг кам
миқдорлари фаолият турларига қараб фарқланади. Масалан, умумий суғурта соҳасида
фаолият юритувчи суғурта компаниялари устав капиталининг энг кам миқдори 2014
йил 1 июлга келиб 1,5 млн.евро эквивалентига тенг суммада шакллантирилган бўлиши
шартлиги
қайд
этилди.
Акс
ҳолда,
мазкур
талабга
жавоб
бермаган
суғурталовчиларнинг фаолияти қонунда ўрнатилган тартибда тўхтатилиши белгилаб
қўйилди.
Ўзбекистонда суғурта фаолияти ривожланишининг навбатдаги бешинчи босқичи
2017 йил ва ундан кейинги йилларда иқтисодиётнинг суғурта секторида кузатилган
муҳим ўзгаришларни ўз таркибига олади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 7 февралдаги ПФ
-4947-
сон “Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг 1
-
иловасига мувофиқ тасдиқланган “2017
-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг
3.1.-
бандида “суғурта, лизинг ва бошқа молиявий хизматларнинг ҳажмини уларнинг
янги турларини жорий қилиш ва сифатини ошириш ҳисобига кенгайтириш, шунингдек
капитални жалб қилиш ҳамда корхона, молиявий институтлар ва аҳолининг эркин
ресурсларини жойлаштиришдаги муқобил манба сифатида фонд бозорини
ривожлантириш”
[35]
вазифаларининг белгиланганлиги кейинги йилларда суғурта
фаолиятининг иқтисодиётдаги ўрни ва ролини янада ошириш зарурлигини назарда
тутади.
Хулоса
ва таклифлар
Илк марта мустақиллик йиллари Ўзбекистонда суғурта фаолиятининг
ривожланиш босқичлари қонунчилик ҳужжатлари ва расмий статистик маълумотларга
таянилган ҳолда бешта босқичга ажратилган ҳолда тизимли тадқиқ этилди. Биринчи
босқич доирасида амалга оширилган тадқиқот натижалари суғурта соҳасида хусусий
суғурта компанияларининг вужудга келишига қарамай, давлат суғурта органлари
(Госстрах)нинг бозорда устун мавқеи сақланиб қолганлигини кўрсатди.
Суғурта фаолияти ривожланишининг иккинчи
босқичида Ўзбекистон
ҳукуматининг ташаббуси асосида давлат суғурта органлари тизимининг тубдан ислоҳ
қилиниши ва унинг негизида давлат капитали иштирокида “Ўзагросуғурта” ва
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
344
5/2021
(№
00055)
“Кафолат” суғурта компанияларининг тузилиши ҳамда “Ўзбекинвест” миллий суғурта
компаниясининг “Ўзбекинвест” экспорт
-
импорт миллий суғурта компанияси сифатида
қайта ташкил этилганлигини алоҳида қайд этиш лозим. Шунингдек, ушбу босқичда
суғурта фаолиятини тартибга солиш бўйича давлат органининг тузилганлиги ва суғурта
бозори ривожланишини давлат томонидан қўллаб
-
қувватлашга қаратилган муҳим
ҳужжатларнинг қабул қилинганлигини Ўзбекистонда суғурта фаолияти тараққиётида
алоҳида аҳамият касб этганлиги эътироф этилди.
Мамлакатимизда суғурта фаолияти ривожланишининг учинчи босқичи 2003
-
2009 йилларни қамраб олган бўлиб, тадқиқот натижалари мазкур босқичда миллий
суғурта бозорида рақобат муҳити ҳамда мижозларга суғурта хизматларини кўрсатиш
кўлами кенгайганлигини кўрсатди. Айнан, ушбу даврдан бошлаб суғурта
компанияларининг иккита мустақил тармоқ,
яъни умумий ва ҳаётни суғурта қилиш
тармоғи бўйича фаолият юритиши йўлга қўйилди.
Амалга оширилган тадқиқот натижалари суғурта фаолияти ривожланиши
тўртинчи босқичининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш имкониятини яратди.
Хусусан, 2010
-
2016 йилларни ўз ичига қамраб олган мазкур босқичда суғурталовчилар
сони 8 тага камайган. 2012 йил 1 июлдан суғурта компанияларининг устав капитали энг
кам миқдорига белгиланган талабнинг кучайтирилиши суғурталовчиларнинг
капиталлашув даражасини ошишига, бинобарин, миллий суғурта
компанияларининг
суғурта сиғимини кенгайишига сабаб бўлди.
Тадқиқот натижалари суғурта фаолияти ривожланишининг бешинчи босқичи
2017 йил ва ундан кейинги йилларни қамраб олганлигини кўрсатди. Бу даврда миллий
суғурта бозорининг ривожланиши Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил
7 февралдаги ПФ
-4947-
сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар
стратегияси
тўғрисида”ги
Фармонининг
1-
иловасига
мувофиқ
тасдиқланган “2017
-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган вазифаларга
ҳамоҳанглиги билан тавсифланади.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Умаров С.А. “Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида Ўзбекистонда
суғурта фаолияти ривожланишини бошқариш”. 08.00.13
-
Менежмент ихтисослиги
бўйича иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация.
–
Т.:
- 2012. 74-
92 б.
2. Шеннаев Х.М. Страховая система Узбекистана: этапы становления // журнал
«Рынок, деньги и кредит», №6
2004.
–
с.26
-29.
3. Шеннаев Х.М. Суғурта агентлари учун қўлланман. –
Т.: infoCOM.UZ,
2010. 7-11
б.
4. Икрамов О.Г., Шеннаев Х.М. Ўзбекистонда суғурта хизматлари бозори:
ривожланиш тенденциялари ва истиқболлари // “Молия” илмий журнали, 2008. 36
-48
б.
5
. Шеннаев Х.М. Суғурта сизга нима беради? –
Т.: “Фан ва технологиялар
маркази”, 2003. 8
-
б.
6
. История общества. https://kapitalsugurta.uz/About/Istoriya_Kompani
i.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
345
5/2021
(№
00055)
7.
О компании
. https://askovostok.uz/about/.
8
. Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта тўғрисида”ги Қонуни. 1993 йил 6
майда қабул қилинган. (Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
2002 йил 5 апрелдаги 359
-II-
сонли “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида”ги Қарорига мувофиқ ўз кучини
йўқотган).
https://www.lex.uz/docs/106047.
9
. Ўзбекистон Республикасининг “Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл,
ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий давлат
суғуртаси тўғрисида”ги Қонуни. 1993 йил 7 майда қабул қилинган. (Мазкур Қонун
Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 9 июндаги ЎРҚ
-388-
сонли “Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш,
шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги
Қонуни билан ўз кучини йўқотган). https://www.lex.uz/docs/101288?ONDATE=
20.05.1993%2000#102842.
10
. Байгин Ш. Если “у страха глаза велики” –
покупайте страховку (рядовой
клиент в массе своей редко прибегает к услугам страховых компаний –
такого
особенность нашего рынка). // газета “Бизнес
-
вестник Востока”, №23 (179) 9
-
15 июня
1995 г. с.5.
11
. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. Иккинчи қисм, 52
-
боб.
Суғурта.
https://www.lex.uz/docs/180552.
12.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 18 февралдаги ПФ
-1710-
сон “Ўзбекинвест” экспорт
-
импорт
миллий суғурта компаниясини ташкил этиш
тўғрисида”ги Фармони.
https://www.lex.uz/docs/168879.
13
. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 25 февралдаги ПФ
-1713-
сон “Ўзагросуғурта” давлат акциядорлик суғурта компаниясини ташкил қилиш
тўғрисида”ги Фармони.
https://www.lex.uz/docs/358335.
14
. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 мартдаги
144-
сон “Кафолат” давлат
-
акциядорлик суғурта компаниясини ташкил этиш
тўғрисида”ги қарори. (Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017
йил 9 октябрдаги ПҚ
-3317-
сон “Кафолат суғурта компанияси” акциядорлик жамияти
фаолиятини такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ўз
https://www.lex.uz/docs/517076?ONDATE=14.03.1997%2000#974608.
15
. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари асосида
тадқиқотчи томонидан ҳисоб
-
китоб қилинган.
16
. Шеннаев Х.М. Фаолият назорати. // “Иқтисод ва ҳисобот” журнали, №7
-8. -
1997. 20-
21 б.
17
. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 июлдаги 286
-
сон “Суғурта фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги қарори. (Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060
-
сон “Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини
ташкил этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган).
https://www.lex.uz/docs/806503.
18
. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари асосида
тадқиқотчи томонидан ишлаб чиқилган.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
346
5/2021
(№
00055)
19
. Шеннаев Х.М. Суғурта агентлари учун қўлланма. –
Т.: “infoCOM.UZ”
нашриёти, 2010. –
8-
б.
20
. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 31 январдаги ПФ
-3022-
сон “Суғурта бозорини янада эркинлаштириш ва ривожлантириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги Фармони.
https://www.lex.uz/docs/150015.
21
. Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни. 2002
йил 5 апрелда қабул қилинган
. https://www.lex.uz/docs/40253.
22
. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги
413-
сон “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги
қарори.
https://www.lex.uz/docs/342368?
ONDATE=27.11.2002%2000#342386.
23
. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ
-618-
сон “Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори.
https://www.lex.uz/docs/1168263.
24
. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари асосида
тадқиқотчи томонидан ишлаб чиқилган.
25
. Ўзбекистон Республикасининг “Транспорт воситалари эгаларининг
фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни. 2008 йил
21 апрелда қабул қилинган.
https://www.lex.uz/docs/1342474.
26.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 июндаги
141-
сон “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий
суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора
-
https://www.lex.uz/docs/1366339.
27
. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2003 йил 28 январдаги “Суғурта
агентлари тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 19
-
сон буйруғи билан
тасдиқланган ва Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 1 февралда 1213
-
сон билан
рўйхатга
олинган
“Суғурта
агентлари
тўғрисидаги
низом”.
https://www.lex.uz/docs/402720.
28
. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2004 йил 19 январдаги
“Суғурталовчиларнинг активлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида”ги 18
-
сон буйруғи билан тасдиқланган ва Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил
16 мартда 1328
-
сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Суғурталовчиларнинг
активлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги низом”. (Мазкур буйруқ Ўзбекистон
Республикаси
Молия
вазирлигининг
2006
йил
8
февралдаги
10
-
сонли
“Суғурталовчиларнинг алоҳида суғурта таваккалчиликлари бўйича мажбуриятлари,
жами мажбуриятларнинг йўл қўйиладиган энг кўп ҳажми ва тўлов қобилияти
меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғига
(
рўйхат
рақами
1565,
22.04.2006
й.)
мувофиқ
ўз
кучини
йўқотган).
https://www.lex.uz/docs/820607.
29
. Ўзбекистон Республикасининг “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини
мажбурий суғурта қилиш тўғрисида” Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик
ҳужжатлари тўплами. –
Т.: Адлия вазирлиги, 2009 йил, 16
-
сон.
30
. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги
177-
сон “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш
тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора
-
тадбирлари
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil
347
5/2021
(№
00055)
ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини
мажбурий суғурта қилиш Қоидалари”. https://www.lex.uz/docs/1493389.
31
. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг маълумотлари асосида
тадқиқотчи томонидан ишлаб чиқилган.
32.
Отчет по регулированию и надзору за страховой деятельностью в Республике
Узбекистан за 2016 год. Государственная инспекция по страховому надзору при
Министерстве
финансов
Республики
Узбекистан.
https://www.mf.uz/media/file/insurance/reports/report2012.pdf.
33
. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябридаги ПҚ
-1438-
сон “2011
-
2015 йилларда республика молия
-
банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва
барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг
устувор йўналишлари тўғрисида” қарори. (Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ
-6075-
сон “Ўз аҳамиятини йўқотган
қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали
мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
Фармонига асосан ўз кучини йўқотган).
https://www.lex.uz/docs/1707681.
34
. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 31 майдаги ПҚ
-1544-
сон
“Суғуртачиларнинг молиявий барқарорлигини янада оширишга оид қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги қарори. (Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПФ
-5197-
сонли “Ўзбекистон Республикаси
Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек,
айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги Фармонига асосан ўз
кучини йўқотган).
https://www.lex.uz/docs/1812843.
35.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ
-4947-
сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг 1
-
иловасига мувофиқ тасдиқланган “2017
-2021
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегияси”. https://www.lex.uz
/docs/3107036.