Компаниялар ишлаб чиқариш жараёнларининг ахборот муҳити асосида инновацион лойиҳаларни ташкил этиш ва уларни ахборот билан самарали таъминлаш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
40-149
39
5
Поделиться
Шодмонова, У., & Шообидов, Ш. (2013). Компаниялар ишлаб чиқариш жараёнларининг ахборот муҳити асосида инновацион лойиҳаларни ташкил этиш ва уларни ахборот билан самарали таъминлаш. Экономика и инновационные технологии, (1), 40–149. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8052
У Шодмонова, Ташкентский архитектурно-строительный институт

к.ф.н., доцент

Ш Шообидов, Ташкентский Государственный Технический Университет

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Корхоналарнинг иқтисодий жиҳатдан юксалиши кўплаб тамойилларга боғлиқдир. Булардан энг муҳимларидан бири бўлиб, корхона фаолиятига таалуқли бўлган амаллар бўйича инновацион лойиҳаларни яратиш ва уларни моҳирона татбиқ этиш ҳисобланади. Инновацион лойиҳаларни яратишдан аввал корхона тасарруфида айланувчи ахборотларни чуқур таҳлил этиш ва уларнинг манбаларини белгилаш бундай лойиҳаларни келажакда юқори даражада самара беришини кафолатини таъминлайди.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

1

У.А. Шодмонова,

и.ф.н., доцент, ТАҚИ,

Ш.Ш. Шообидов,

катта илмий-ходим изланувчи, ТДТУ

КОМПАНИЯЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ

АХБОРОТ МУҲИТИ АСОСИДА ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРНИ АХБОРОТ БИЛАН САМАРАЛИ

ТАЪМИНЛАШ

Корхоналарнинг иқтисодий жиҳатдан юксалиши кўплаб тамойилларга

боғлиқдир. Булардан энг муҳимларидан бири бўлиб, корхона фаолиятига
таалуқли бўлган амаллар бўйича инновацион лойиҳаларни яратиш ва уларни
моҳирона татбиқ этиш ҳисобланади. Инновацион лойиҳаларни яратишдан аввал
корхона тасарруфида айланувчи ахборотларни чуқур таҳлил этиш ва уларнинг
манбаларини белгилаш бундай лойиҳаларни келажакда юқори даражада самара
беришини кафолатини таъминлайди.

Йирик корхоналар ўзларининг жойлашлари бўйича географик жиҳатдан

катта майдонни эгаллайди ва ушбу жиҳатдан корхонанинг ҳар бир бўғинида
ҳосил бўлувчи ахборот оқимлари ва манбаларини ягона ахборот муҳитига
бирлаштириш корхона бошқарув тизимини такомиллаштириш билан бирга
инновацион ишланмаларни яратиш учун юқори даражада шароитлар яратади.

Ягона ахборот муҳити (ЯАМ) бу – маълумотлар базалари ва банклари

тўплами бўлиб, уларни яратиш ва улардан фойдаланиш, шу билан бирга ягона
тамойиллар ва умумий қоидалар асосида фаолият кўрсатувчи телекоммуникацион
тизимлар ва тармоқлар йиғиндисини ифодалайдилар ҳамда ташкилотлар ва
ходимларнинг ахборот ўзаро ҳамкорлигини таъминлайдилар ва уларнинг
ахборотга бўлган талабларини қондирадилар [Горобняк А.А].

Ягона ахборот муҳити (ЯАМ) бу стандартлаштирилган ахборот

оқимларининг шаклланган ифодаси бўлиб, улар корпоратив маълумотлар
базасида тўпланади [Воробьев А.М]. ЯАМни яратиш кўп жараѐнлидир. Ушбу
жараѐннинг тузилмаси корхона хусусиятларига боғлиқ бўлади. Умумий ҳолда
ЯАМни яратишнинг қуйидаги 4 та ҳолатини кўрсатиш мумкин:

1. Ахборот оқимларини аниқлаш ва уларнинг қийматлари бўйича синфларга

ажратиш;

2. Ахборот оқимларини стандартлаштириш;
3. Ушбу ахборот оқимларини моделлаштириш мақсадида татбиқий дастурлар

бозорини таҳлил қилиш;

4. Ахборот оқимларидан самарали фойдаланиш мақсадида дастурий

воситаларни яратиш ва татбиқ қилиш.

ЯАМни яратишнинг яна бир қатор усуллари мавжуд бўлиб, улар асосан

корхона хусусиятларига боғлиқ бўлади. Шу билан бирга корхонанинг географик
ўлчамларига мос равишда ахборот оқимларининг катта қисми билан амаллар
бажарилганда қуйидаги ҳолатларни ҳам инобатга олиш муҳим аҳамиятга эга:

1. Ахборотнинг чиқувчи параметрларини таҳлил этиш ва таҳлил натижасида

ахборот омборларини (МБн) тизимлаштириш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

2

2. Ахборотнинг кирувчи параметрларини таҳлил этиш ва ушбу таҳлил

асосида МБн ларни қайта тизимлаштириш;

3. МБнда ахборот билан ишлаш қоидаларини яратиш.
Ахборотнинг инновацион жараѐндаги ўрни беқиѐсдир. Ахборотларни

самарали қайта ишлашдан ҳамда уларни тўплаш усуллари, бирлаштириш ва
билимларни алмашинуви асосида инновацион жараѐнларни самарали амалга
ошириш имкониятлари ҳосил бўлади. Инновацион лойиҳаларни амалга
оширишдан олдин ЯАМ асосида корхонанинг ахборот инфратузилмасини яратиш
муҳимдир ва бу тузилма турли шаклдаги илмий техник, инженер, молиявий,
маркетинг ва ахборотларнинг бошқа турларини бирлаштириш имконини
яратади[Ершова Т.Б.]. ЯАМни яратиш корхонанинг ягона узлуксиз инновацион
фаолияти циклини татбиқ қилиш имкониятини ҳосил қилади ва бунда маҳсулотни
такомиллаштириш жараѐнида бозорда рўй берадиган ҳолатларни мослашувчан
ҳолда ҳисобга олиш имконияти мавжуд бўлади.

Юқоридаги ҳолатларга қўшимча равишда корхона ЯАМсини яратиш

жараѐни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

1. ЯАМни яратишнинг фундаментал тамойиллари асосида уни яратишнинг

стратегиясини ишлаб чиқиш;

2. Корхона фаолиятини ахборот жиҳатдан таҳлил қилиш ва моделлаштириш;
3. Корхонанинг баъзи фаолиятларини қайта ташкил этиш;
4. ЯАМнинг тизимли платформасини танлаш;
5. ЯАМ тизимини татбиқ этиш;
6. ЯАМни ишга тушириш.
ЯАМни яратиш стратегияси авваламбор инновацион жараѐнларни ташкил

этиш стратегиясига мос бўлиши зарур. Инновацион жараѐнлар учун ЯАМни
яратиш ва татбиқ қилишнинг қуйидаги тўртта усулини татбиқ этиш мақсадга
мувофиқдир:

1. Корхонада мавжуд бўлган жараѐнларни ЯАМнинг дастурий аппарат

комплексига минимал даражада мослаштириш асосида автоматлаштириш;

2. Ҳозирги замон дастурий маҳсулотларига бирлаштирилган юқори

даражадаги бизнес амалиѐтларни татбиқ қилиш мақсадида корхонада мавжуд
бўлган бизнес жараѐнларни тубдан қайта шакллантириш;

3. ЯАМниннг

инфратузилмасини ташкил этувчи дастурий аппарат

воситаларини тубдан модернизациялаш;

4. Инновациялар учун

корхона бизнес жараѐнларини тўлиқ қайта

режалаштириш ва бундай ишланмалар учун ЯАМнинг янги инфратузилмасини
ишлаб чиқиш.

ЯАМни яратилиши билан бирга унда айланувчи ахборотларни ҳам чуқур

таҳлил этиш, уларнинг ишончлилиги, тезкорлиги, жараѐнларга мослиги ва бир
қатор амаллар инновацион жараѐнларни муваффаққиятли амалга оширишнинг
муҳим

омилидир.

Корхонанинг

ижтимоий

бозор

шаклига

ўтишида

ахборотларнинг алмашуви шундай ЯАМни шаклланишини тақазо этадики, унда
аввалгисидан анча фарқли бўлган инновацион факторларнинг бирлашишини янги
шаклларини яратиш зарур. Инновацион жараѐнлар учун ахборотлар билан амалга
ошириладиган амаллар корхонанинг ЯАМсидаги ички ва ташқи алоқаларни ҳамда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

3

муносабатларни белгилаш ва татбиқ қилиш заруратини яратади. Шу билан бирга
ахборот муносабатларнинг мураккаблашиб боришуви корхона фаолиятининг ва
унга боғлиқ бўлган анча юқори ва анча қуйи даражадаги тизимларнинг муқим
мулоқотини таъминлайди.

Ахборотлар алмашуви ҳамда ахборот фаоллигининг бошқа турлари

инновацион жараѐнларни татбиқ қилишнинг асоси бўлиб хизмат қилади.

Ахборот фаоллигининг юқори даражада такомиллашган муҳити корхонанинг

инновацион фаолиятидаги ноаниқликларни камайтирган ҳолда уларга турли
манбалардан самарали фойдаланиш имкониятининг юқори даражага эришиш
имкониятини яратади. Шу билан бирга ахборотлардан фойдаланишга боғлиқ
бўлган трансформацион ва трансакцион харажатларнинг камайтириш зарурати
ЯАМни шаклланишининнг асосий шартларидан биридир.

ЯАМни тадқиқ қилиш услубиятини ишлаб чиқиш ўз таркибига жисм

соҳасининг концептуал моделини яратиш, унинг асосида ахборот тизими ва мос
келувчи

билимлар

базасини

лойиҳалаштириш

ҳамда

инновациялар

самарадорлигини кўп параметрлик баҳолаш асосида қабул қилинган ахборотни
қайта ишлаш тамойилларини олади.

ЯАМни тизимли эвалюцион жиҳатдан тадқиқ этиш услубияти ушбу ахборот

муҳитининг моҳиятини ўрганиш учун ѐндошувларни белгилайди, ахборот ва
иқтисодий муҳитларнинг ўзаро алоқасини ўрнатади, тизимларни ташкил этувчи
элементларнинг ривожланишини кўрсатади ҳамда ахборот муҳитининг
ривожланиши тенденциялари ва факторларини белгилайди.

Ахборот муҳитининг моҳиятини функционал ва эвалюцион ѐндошув асосида

талқин этиш мумкин. Функционал ѐндошувда ахборот муҳитини соҳага
мўлжалланган ахборот тизимларининг бирлашуви сифатида ифодалаш мумкин ва
улар

иерархиклик,

тизимлаштирилганлик,

масофавийлик

ва

дифференцияланганлик хусусиятларига эга. Бу ҳолда амалдаги объектлар ва
субъектларнинг фаолияти хусусиятларини бирлашувини ифодаловчи ахборот
муҳити ҳосил бўлади.

Ахборотларнинг қайта шаклланиши жараѐнида ахборот муҳити субъектлари

ташқи ахборотни ментал моделлар асосида фильтрлаш ва қайта ишлаш асосида
қабул қиладилар. Ахборот муҳитининг

(

IS

)

концептуал моделини қуйидагича

ифодалаш мумкин:

IS = <Ai, Mi, Bij>

Бу ерда: –

Ai

ахборот муҳитининг

i

- агенти, яъни ахборот тизими;

Mi

Ai

агентнинг атроф-муҳит ва ўзи ҳақидаги ахборот манбаи шаклида

ифодаланган ментал модели;

Bi

Ai

ва

Aj

агентларнинг ахборот ўзаро ҳамкорликлари хусусиятлари;

i = 1...N

,

бу ерда

N

ахборот муҳитдаги агентлар сони.

Вақт бўйича иқтисодий муҳитда субъектларнинг йўналтирилган ўзаро

ҳамкорлигини акслантирувчи жисм соҳасини ўзгариши шаклидаги ифодаланган
ахборот муҳитининг модел тақдимотини ахборот муҳитининг эволюцион
ѐндошуви сифатида ифодалаш мумкин. Ушбу модел ахборот тўпланиши
натижасида шаклан ўзгариши мумкин ва у натижада аниқ иқтисодий муҳитда ўз
таъсирини кўрсатади. Ахборот модели жисм соҳаси таркибини қанчалик аниқ


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

4

акслантирса, соҳа субъектларининг самарадор фаолияти салоҳияти шунча юқори
бўлади. Бу ҳолат эса яратилган ахборот муҳитининг корхона хўжалик
муҳитларининг бошқа турли факторларига мослигини англатади.

Эволюцион ѐндошув тадбиқий соҳанинг ахборот муҳити тизимини яратиш

имконини беради ва ундаги ҳар бир соҳа ҳар бир субъектнинг ўзаро
ҳамкорлигини акслантирувчи модел сифатида намоѐн бўлади.

Юқорида кўрсатилганидек, корхонада инновацион жараѐнларни амалга

ошириш учун ягона ахборот муҳитини яратиш муҳим аҳамиятга эга.

Реал иқтисодиѐтда фаолият кўрсатувчи корхоналар доимий равишда амал

қилувчи тизим ҳисобланадилар ва шунинг учун уларнинг тузилмаси
тўлиқлилигига таъсир қилувчи турли факторларни доимо инобатга олиш
зарурдир. Чунки бундай тизимдаги ихтиѐрий ўзгариш турли ижобий ва салбий
оқибатларги олиб келиши мумкин. Бундай факторлардан бири инновацияларни
татбиқ этиш ҳисобланади. Чунки бу жараѐн корхона фаолиятидаги турли
ўзгаришларга сабаб бўлади. Инновациялар татбиқ этилиши асосида корхонанинг
ишончли фаолият кўрсатиши муаммоли масаладир ва бунинг натижасида
инновацион фаолиятга кандай баҳо бериш муаммоси пайдо бўлади. Ушбу
мақсадда инновацияларни татбиқ қилишда уларнинг ишончлилигини баҳолаш
зарурати ҳосил бўлади.

Инновацион ишончлилик корхонанинг инновацияларни татбиқ қилинганида

ўзи учун ижобий самарани қабул қилиш имконияти тушунилади [Горобняк А.А].
Бу ҳолат ўз ичига тизимнинг самарадорлиги ҳамда ўз-ўзини ташкил этиш
тамойилларини олиб, бунда корхона тарафидан инновацион фаолият амалга
оширилганда молиявий барқарорликни сақлаб қолиш муҳим аҳамиятга эга.

Корхонанинг инновацион ишончлилигини баҳолаш учун қуйидаги тўртта

кўрсаткични кўриб чиқамиз:












1-расм. Инновацион ишончлилик кўрсаткичлари чизмаси


Демак, корхонанинг ягона ахборот муҳитида яратилувчи инновацион

ишланмалар ўзининг ишончлилиги тасдиқланганидан сўнг ушбу ахборот
муҳитига таалуқли бўлган асосий ҳамкорлар билан биргаликда инновацион
ишланмаларни амалга ошириш мумкин. Хамкорлар қуйидагилардан иборатдир:

Инновацион ишончлилик

1. Инновацияларни татбиқ

қилиш самарадорлиги

кўрсаткичлари

3. Инновацион фаолиятни

амалга оширишда меҳнат

манбалари таъминоти

кўрсаткичлари

2. Инновацион фаолиятни

амалга оширишда молиявий

барқарорлик кўрсаткичлари

4. Инновацион фаолиятни амалга

оширишда ахборот манбалари

билан таъминланганлик

кўрсаткичлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

5

1. Тадқиқотлар ва ишланмалар блоки.

Бу блокда илмий-техник билимларни

қабул қилиш, ривожлантириш, узатиш, маълумотлар банкларини шаклланишини
ахборот билан таъминлаш ҳамда инновацион фаолиятни ривожлантириш амалга
оширилади. Ушбу блок ўз таркибига қуйидаги бўғинларни олади:

академик. Бу бўғинда фундаментал тадқиқотлар билан бирга инновацион

фаолиятни ривожлантириш бўйича амаллар бажарилади;

тармоқ (татбиқий). Бунда соҳаларга тааллуқли бўлган илмий тадқиқот

институтларида инновациялар учун татбиқий ишланмалар яратилади.

олий таълим муассасаларида. Буларда барча илмий йўналишлар бўйича

фундаментал ва татбиқий изланишлар олиб борилади.

2.

Ходимлар билан таъминлаш блоки.

Бу блок янги техника ва

технологияларни тадқиқ қилиш, яратиш, ишлаб чиқиш ва хизмат кўрсатиш учун
ҳамда инновацион фаолият ва илмий тадбиркорликни амалга ошириш учун
ҳодимларни тайѐрлайди.

3. Билимлардан фойдаланувчилар блоки (бизнес жамият).

Бу блок 1-блок

тарафидан яратилган инновацион ишланмаларни татбиқ қилиш, корхоналарнинг
фан ишланмаларини юқори даражада талаб этувчи маҳсулотлари бўйича
сўровларни шакллантириш, янги техника ва технологияларни татбиқ қилиш учун
ҳодимларни тайѐрлаш ҳамда фундаментал, тадбиқий ва инновацияларга
мўлжалланган тадқиқотларни ҳамда уларни молялаштиришда мавзулар ва
устувор йўналишларни танлашда иштирок этишини таъминлайди.

4. Таъминлаш ва қўллаб қувватлаш блоки.

Бу блокда инновацион фаолият

инфратузилмасини қўллаб-қувватловчи турли даражадаги хокимиятлар ҳамда
инновацион фаолиятнинг ташкилий, молиявий ва ижтимоий тарафларини
таъминловчи молиявий тузилмалар фаолият кўрсатадилар.

Инновацияларнинг ишончлилиги тасдиқлангандан ҳамда ҳамкорлар

аниқлангандан сўнг кейинги муҳим масала инновацияларнинг ахборот билан
таъминоти ҳисобланади. Инновацион фаолиятнинг ахборот таъминоти
инновацион фаолиятнинг муҳим таъминотларидан бири бўлиб, бундай таъминот
сифати асосида қабул қилинаѐтган ечим асосланади ва тизимнинг самарадор
фаолият кўрсаткичи белгиланади. Инновацион ишланмалар ахборот тизимининг
узатилувчи маълумотлари дастури шаклланишига асосланган илмий ва амалий
масалаларни ҳал қилиш учун зарурий маълумотларни олувчи алоҳида
фойдаланувчилар, фойдаланувчилар гуруҳлари ва ташкилотларнинг талаблари
асосида шаклланади. Қуйидаги расмда инновацион жиҳатдан янги маҳсулотни
яратишнинг чизмаси келтирилган:










background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

6




















2- расм. Янги маҳсулотни ишлаб чиқиш жараёни босқичлари

Юқоридаги чизмага асосан инновацион жараѐнларни ахборот билан

таъминлашда қуйидаги масалалар ўринли ҳисобланади:

1. Мавжуд бўлган ахборот миқдори асосида сўнгги натижага эришиш

мумкинми?

2. Ушбу жараѐннинг ҳар бир босқичида ахборот тўплаш тўғри олиб

борилмоқдами?

3. Режалаштирилган натижага эришилдими?
Биринчи савол жараѐннинг биринчи – учинчи блокларига боғлиқ. Иккинчи

савол 4 – 6 блокларга боғлиқ. Учинчи савол эса 7 – блокка боғлиқ.

Инновациялар учун бирламчи ғояларнинг манбалари бўлиб, қуйидаги

омилларни санаб ўтиш мумкин: бозор ва ишлаб чиқариш жараѐнларидаги
талаблар; бозор ѐки тармоқ тузилмасидаги ўзгаришлар; демографик ўзгаришлар;
ижтимоий муҳитдаги ўзгаришлар; маҳсулотни талқин қилишдаги ўзгаришлар;
истеъмолчилар кайфияти; янги билимлар; номутаносиблик; тасодифий ҳодисалар.

Юқорида қайд этиб ўтилгандек, корхона тарафидан олинадиган ахборотлар

иккига, яъни ички ва ташқи ахборотларга ажралади, яъни корхона ўзининг
инновацион фаолияти учун бирламчи ахборотни иккита манбадан, яъни
ташқаридан ва ўз ҳодимларидан. Қуйидаги расмда қабул қилинувчи ахборотнинг
турлари чизмаси келтирилган:




А Х

Б

О Р

О Т

Ахборотларни бирламчи тўплаш

Бозор синовлари

Янги маҳсулотни ишлаб чиқиш

Янги бизнесни таҳлил қилиш

Маҳсулотнинг концепциясини ишлаб чиқиш ва

тестлан ўтказиш

Ғояларни танлаш

Ғоялар генерацияси

Тижоратлаштириш (ишлаб чиқариш ва

тақсимлаш)

0

1

2

3

4

5

6

7


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

7




























3- расм. Қабул қилинувчи ахборотнинг чизмаси

Инновацион жараѐннинг доирасидан ташқарида ушбу жараѐн учун қабул

қилинадиган ташқи ахборот қуйидаги бир неча гуруҳлар билан белгиланади:

1.

Инновацион жараён иштирокчилари томонидан ҳал қилинувчи

масалалар

турлари.

Бу масалалар кўп карра ҳал қилинувчи ва бир маротаба хал

қилинувчи масалаларга ажралади. Ахборот тизими инновацион жараѐнлар
иштирокчилари томонидан кўп маротаба ҳал қилинувчи масалаларни ташқи
ахборот билан таъминлаши ва бир марта ҳал қилинадиган масалалар учун эса
ахборотларнинг бошқа манбаларига мурожаат этишини таъминлаши лозим.

2.

Инновацион жараён иштирокчилари тарафидан ишлаб чиқарилувчи

масалалар хусусиятлари.

Мос келувчи ечимларни қабул қилиш учун зарур

бўлган кўплаб инновацион жараѐнларга хос бўлган мураккаб масалаларни ечишда
ечим қабул қилиш кетма-кетлиги ишлаб чиқилган ва параметрларнинг шартлари
ҳамда таркиблари аниқланган бўлади. Ушбу масалаларни ечимини хал қилиш
учун ахборот тизими доирасида уларга мос келувчи маълумотлар базалари

Ахборот

Ташқи


Ички

Статистика комитети

ҳамда бошқа давлат ва

турли ташкилотлар

тарафидан тўпланадиган
ва ишлаб чиқариладиган

ахборотлар

Илмий ва ўқув

муассасалари тарафидан

тўпланадиган ва ишлаб

чиқариладиган ахборотлар

ОАВ да тарқатиладиган

ахборотлар

Реклама материаллари

Ижтимоий тадқиқотлар

Инсонлар ўртасидаги

алмашинувчи ахборотлар

Бирламчи

. Бу ахборот

корхонанинг аниқ

талаблари асосида

тўпланади. Бундай ахборот

корхонанинг турли

тадқиқотлари ва сўровлари

асосида ҳосил бўлади

Бирламчи ахборотни

тўплаш катта миқдордаги

молиявий харажатларни

ва юқори малакали

ҳодимларни ҳамда

ахборотларни тўплаш ва

қайта ишлашга катта вақт

талаб этади

Иккиламчи

. Бундай

ахборотлар мавжуд бўлиб,

корхонанинг турли

мақсадлари учун

тўпланади. Бироқ, улардан

корхонанинг аниқ

мақсадлари бўйича, яъни,

статистик, бухгалтерия,

режа-иқтисодий ва х.к.

амалларида фойдаланилади


Иккиламчи ахборот

муаммоларни белгилашда,

масалаларни қўйилишида,

масалаларни хал

этилишида ѐндашувларни

ишлаб чиқишда ва баъзи

ғояларни тестдан

ўтказишда ѐрдам беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

8

шаклланган ва уларни қўллаб-қувватлаш мумкин ҳамда зарурий маълумотларни
олиш учун кетма-кетликларни шакллантирувчи дастурий комплекслар ва
алгоритмлар яратилади.

3.

Инновацион жараён иштирокчиларининг ечим қабул қилишларида

ахборотга бўлган талаблари боғлиқлиги.

Инновацион жараѐн иштирокчилари

томонидан ҳал қилувчи масалаларнинг ҳал этилишида мумкин бўлган усуллари
қуйидагилардан иборат:

амалий жиҳатдан масалаларни ҳал этишда қўлланилиши мумкин бўлган

тайѐр услубиятларнинг мавжудлиги;

мавжуд бўлган масалаларни ҳал этиш услубиятларини татбиқ этиш

имкониятини берувчи дастурий ва техник воситаларнинг хусусиятари;

ходимларнинг тайѐргарлик даражаси (малака);

белгиланган масалалар ечимларини қабул қилиш учун сарф қилинган вақт;

қабул қилинган ечимларнинг талаб этилган сифатини таъминлаш;

4.

Инновацион жараён иштирокчиларининг мустақил равишда махсус

маълумотлар базаларини яратиш имконияти.

Жараѐннинг алоҳида

иштирокчилари тарафидан ахборот тизимларининг маълумотлар базалари
яратилишида мавжуд бўлган ахборотни тақдим этиш асосида ушбу базаларнинг
тўлатилиши ѐки иштирокчи учун зарур бўлган ташқи маълумотларга эга бўлган
ташқи ахборот тизимларига мурожаат этиш амаллари бажарилиши мумкин. Бу
ўринда чизим доирасида аввало инновацион жараѐннинг бир неча иштирокчилари
тарафидан масалаларни ҳал этиш имконини берувчи ахборот массивлар
шаклланиши зарур.

4-чизмада инновацион жараѐн ҳал этилиши мобайнида асосий ечимларни

қабул қилувчи шахсларнинг ахборот билан таъминлаш чизмаси келтирилган.

Инновацион жараѐннинг ахборот таъминотини такомиллаштириш корхона

самарадорлигини оширишда муҳим омил ҳисобланади. Инновацияларни ишлаб
чиқиш ва татбиқ қилишни бошқариш доимий равишда ечимларни қабул қилиш ва
уларнинг татбиғини доимий назорат қилишга узвий боғлиқдир. Ушбу икки
фаолият ташқи муҳит ҳамда корхона тасарруфидаги жараѐнлар бўйича аниқ
ахборотларни қабул қилиш ва қайта ишлашни тақозо этади. Бу жараѐнлар эса
ички ва ташқи ахборот муҳитининг фаолият кўрсатишини ифодалаган ҳолда
инновациялар бўйича ечимлар қабул қилишда ахборот муҳитиниг зарурлигини
ифодалайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

9

4-расм. Инновацион жараён хал этилиши мобайнида асосий ечимларни

қабул қилувчи шахсларнинг ахборот билан таъминлаш чизмаси.

Ин

н

овац

и

он

фаолият

н

и

ахбор

от

би

лан

қ

ўллаб қувватл

аш

н

и

таъ

ми

н

лаш

Маълумотлар банкини яратиш ва уни илмий-техник натижалар
маълумотлари ва илмий-техник дастурлар ижрочиларининг имконият-
лари ва устувор йўналишлар бўйича лойиҳа маълумотлари билан
тўлдириш;

Узоқлашган ахборот марказлари ва маълумотлар базалари билан
алоқаларни ўрнатиш;

Инновацион фаолият соҳаси бўйича яратилган ахборот маълумотлар
банкларига дахлдор ва қизиқиш истагини билдирувчи ташкилот ва
шахсларнинг мурожаат этишини таъминлаш;

Молиялаштириш истагини билдирган ташкилот ва жисмоний шахслар
учун инновацион лойиҳаларни излаш ва танлаш;

Етакчи

корхоналарнинг

маҳсулотлари

бўйича

истеъмолчилик

хусусиятлари ҳақидаги ахборотлар учун маълумотлар банкини яратиш
ва тўлдириш

Инновацион

лойиҳанинг илмий

раҳбари

Инновацион

менежер

Молия бўлими

Ахборот зарур бўлган

инновацион жараѐн

иштирокчилари

Янги маҳсулотни

технологик

жараѐнларни ишлаб

чиқувчи ва янги

хизматларни тақдим

этувчи ходим

Татбиқий ИТИни ижрочиси

Инновацион лойиҳанинг
техник-иқтисодий
асослаш бўйича
мутахассис

Маҳсулот сифати ва

ишлаб чиқариш,

сертификациялаш ва

метрология бўйича

мутахассис

Янги маҳсулотлар бозорларни

тузилмасини белгиловчи мутахассис

Интеллектуал эгалик

хуқуқлари бўйича

мутахассис

Янги маҳсулотни

тузилмавий шакли

бўйича конструктив

ечимлар қабул

қилувчи мутахассис

Инновацион

корхоналарни

лойиҳаларини ишлаб

чиқувчи мутахассис

Харидорларни янги

маҳсулотлари билан

таништириш бўйича

мутахассис

Инновацион корхона ва

янги махсулотни истеъмол

қилувчи корхона

раҳбарлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, апрель, 2013 йил

10


Шундай қилиб ахборот бир вақтнинг ўзида инновацион жараѐннинг тактик ва

стратегик манбаи бўлиб ҳисобланади. Ахборот тактик манба сифатида корхона
раҳбарига манбалар чегараланганлиги ҳолатида жараѐнларни бошқариш бўйича
иқтисодий асосланган ечимларни қабул қилиш имкониятини беради. Стратегик
манба сифатида эса ахборот турли ўзгаришларга нисбатан мослашув асосини
белгилаган ҳолда турли иқтисодий ўзгаришларни кузатиб бориш ва башоратлаш,
инновацион имкониятларни баҳолаш ҳамда бошқарув ечимларини қабул қилишда
таваккалчилик ва ноаниқликларни сезиларли даражада камайтириш имконини
яратади.

Умумий ҳолда корхонанинг инновацион жараѐнида қуйидаги тўртта асосий

субъект иштирок этади, яъни: мулкдор, раҳбар, корхонанинг бўлинмалари
раҳбарлари ва мутахассислари ҳамда ходимлар. Ушбу субъектларнинг ўзаро
ҳамкорлиги хусусиятлари инновацион жараѐн самарадорлигини белгилайди.
Бунда асосий субъектларнинг ахборот билан таъминланиши сифати инновацион
жараѐнларни татбиқ қилиш жараѐнларида иштирок этишлари асосида ўзларининг
манфаатларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг ўзаро ҳамкорлигига боғлиқ.
Корхонанинг инновацион жараѐнларини бошқариш тизимини шакллантириш ва
бошқарув ахбороти таркибини аниқлаш инновацион жараѐнлар соҳалари ҳамда
субъектларнинг амалларидаги боғлиқликлардан фойдаланиш асосида ҳамда
тизимли – функционал таҳлил, прогнозлаш ва динамик ҳолатли моделлар ўзагини
ташкил этувчи мос келувчи ахборот моделларини яратиш орқали амалга
оширилади.

Иқтисодий қиймат даражаси ва корхонанинг рақобатбардошлиги асосида

инновацион жараѐн объектлари ва субъектларининг ахборот моделларини ишлаб
чиқишда улар учта тоифага ажралади, яъни: рақобатбардошликни таъминловчи
субъектлар; амалдаги рақобатбардошлик даражасини қайта ишлаб чиқарувчи
субъектлар; рақобатбардошликни камайтирувчи субъектлар.

Корхонанинг инновацион жараѐнларини бошқарувини ахборот таъминоти

самарадорлигини оширишнинг асоси бўлиб, инновацияларни татбиқ қилиш
тезлигидан ахборотларни бирлаштириш ва тизимлаштириш тезлиги ошиши
ҳисобланади. Бу ҳолат эса инновацион жараѐн субъектлари ўртасидаги ахборот
алмашуви механизмини такомиллаштириши билан бирга ахборотларни
билимларга ва корхонанинг интеллектуал капиталига қайта шакллантириш
усуллари ҳисобланади.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов