Уровень развития промышленности Узбекистана и его территориальные аспекты

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
10-16
81
14
Поделиться
Муминова K. (2015). Уровень развития промышленности Узбекистана и его территориальные аспекты. Экономика и инновационные технологии, (3), 10–16. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8313
K Муминова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В сатаье представлена роль промышленности в экономике страны и его тенденция развития, и особо уделено внимание на его региональные свойства, определены и научно обосновны индексы развития промышленности для каждого региона.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

К.Ш. Муминова,

катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОН САНОАТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ДАРАЖАСИ ВА

УНИНГ ҲУДУДИЙ ЖИҲАТЛАРИ

В сатаье представлена роль промышленности в экономике страны и его

тенденция развития, и особо уделено внимание на его региональные свойства,
определены и научно обосновны индексы развития промышленности для
каждого региона.

In article are presented role industry in есоnomy of country and its development

tendentions, and particularly given attention at its regional affinities, are definited
scientific basis to indices development of industry for every region.

Калитли сўзлар:

саноат, тармоқ, ҳудуд, ялпи ички маҳсулот, ҳудудий

саноат, саноат ривожланиши, индекс.

Жамият тараққиётининг ҳозирги босқичи ва хўжалик юритишнинг бозор

тизими такомиллашуви, шунингдек, дунёда рақобат кучайишга мойиллик,
иқтисодиётда саноат роли ва ўрнини қайта кўриб чиқиш, уни модернизациялаш
ва янгилаш йўлига ўтказилишини тезлаштиришни зарурлигини кўрсатади.
Президент Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида” китобида энг
асосий вазифа сифатида асосий соҳалар – энергетика, нефть, газ, олтин қазиб
чиқариш ва кимё саноати, қора ва рангли металлургия, қурилиш материаллари
саноатини техника жиҳатидан қайта жиҳозлаш ва янада ривожлантириш, шу
асосда ишлаб чиқаришга мамлакатнинг бой табиий ва минерал-хомашё
ресурсларини янада тўлиқроқ ва самаралироқ жалб этилиши белгилаб
берилган[1].

Демак, саноат – иқтисодиёт пойдеворидир. Саноат тараққиёти

кўрсаткичлари тўғридан-тўғри ва тўлиқ иқтисодиётга таъсир этади ҳамда кўп
жиҳатдан унинг ривожланиш даражаси ва суръатларини белгилайди. Айнан
саноат тараққиёти туфайли ҳар қандай давлат, шу жумладан Ўзбекистон ҳам
иқтисодиётда, инновацияларда ҳам етакчи ўринни эгаллай олади. Шу сабабли
бугунги кунда саноатда рўй бераётган ўзгаришларни таҳлил қилиш ҳамда
тушунтирибгина қолмай, келажакни башоратлаш ҳам муҳимдир. Саноатнинг
илгарилама тараққиёти, иқтисодиётга чет эл инвестицияларни, биринчи
навбатда

бевосита

инвестицияларни,

саноат

ишлаб

чиқаришни

модернизациялаш ва диверсификациялашга йўналтириш, мамлакатимиз
иқтисодий қудратининг ўсишига ва унинг тез орада жаҳоннинг ривожланган
давлатлар қаторига қўшилишига кўмакланиши керак[2] .

Бу бир кун, бир неча ой, ҳаттоки бир йиллик масала эмас, албатта, лекин

уни ижобий ҳал этиш учун Ўзбекистонда етарлича шарт-шароитлар – хомашё
базасидан тортиб, узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган мақсадга
йўналтирилган саноат сиёсатигача мавжуд.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Саноатимиз ҳамда бутун иқтисодиётимиз ютуқлари тўғрисида энг яхши

маълумотни рақамлар беради (1-диаграмма).

1-диаграмма.

Ялпи ички махсулотнинг ишлаб чикариш таркиби (млрд.сум)


Манба: Узбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг йиллик

статистик туплами маълумотлари асосида тузилди.

2002 – 2007 йиллар оралиғида ялпи ишлаб чиқариш таркибида қишлоқ

хўжалиги тармоғи етакчи тармоқ ҳисобланган бўлса, 2007 йилдан бери саноат
тармоғининг улуши мунтазам равишда ўсиб бориб етакчи тармоққа айланди.
Шунингдек, саноатнинг ялпи ишлаб чиқарищдаги улуши 2002 йидда жамига
нисбатан 14,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2013 йилга келиб ушбу кўрсаткич 24
фоизни ташкил этган ҳолда ушбу йилда ялпи ички маҳсулотнинг тўртдан бир
қисми саноат тармоғида яратилди. Охирги ўн йилликда саноат тармоқларида
ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмининг 20 маротабага ошиши ҳам саноатнинг
иқтисодиётдаги ўрнини қанчалик муҳимлигини белгилаб берди.

Демак, Ўзбекистонда саноат халқ хўжалигиниг йирик соҳаси бўлиб, унда

1,5 млн.дан ортиқ ишчи ва хизматчи банд. Бу иш билан банд аҳолининг еттидан
бир қисмини ташкил этади. Асосий фондларнинг 40 %и саноат хиссасига тўғри
келади, асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг учдан бир қисми
саноатга ажратилади. Саноатда 100 дан ортиқ тармоқ бўлиб, улардан 6 таси
базавий хисобланади[3].

Мамлакат саноати ва биринчи навбатда унинг асосий бўғинлари –

корхоналар ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа тузилмалар ҳудудий
боғланишга эга эканлигини қайд этиш зарур. Шу сабабли саноатнинг соҳавий
тузилиши меҳнатнинг ҳудудий тақсимоти ҳамма иқтисодий ва табиий
шароитлари фарқларининг шаклланиши таъсири остида ҳудудлар бўйича ҳам
табақалаштирилиши мумкин. Саноатнинг ҳудудий тузилмаси унинг юзага

0

5000

10000

15000

20000

25000

30000

35000

2003 2004 2005 2006 2007 2008 2009 2010 2011 2012 2013

саноат тармоғи

қишлоқк хўжалиги

курилиш

транспорт ва алоқа

савдо

соф солиқлар

бошкалар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

келган пропорциялари ва алоқаларининг реал мавжуд имкониятларга мослик
даражаси ҳамда “тор жойлар”ни аниқлашга ва зарур бўлган тузилмавий
ўзгаришларни асослаб беришга имкон беради[4].

1-жадвалда республикада саноат ишлаб чиқариши ҳудудий динамикасини

тавсифловчи маълумотлар келтирилган.

1-жадвал

Ўзбекистоннинг ҳудудий саноат тузилмаси динамикаси

(саноат махсулоти ишлаб чиқариш амалдаги нархларда; млрд.сум)

1995

2001

2005

2010

2011

2012

2013

1

2

3

4

5

6

7

8

Ўзбекистон Республикаси 233,6 2830,6 11028,6 34499,1 42158,8 51059,3 64354,7

Қорақалпоғистон

Республикаси

7,4

57,6

198,8

562,2

731,6

832,4

1143,0

Вилоятлар:

Андижон

11,5

280,0

1177,5

4314,6

5213,5

6384,3

8648,6

Бухоро

9,3

184,6

517,0

1419,7

1884,8

2081,2

2716,6

Жиззах

2,8

34,9

192,6

430,9

563,8

651,7

808,6

Қашқадарё

22,3

240,8

1436,3

4614,7

4621,3

5589,9

6263,7

Навоий

25,7

324,5

1714,8

3804,0

4563,1

5394,3

6656,9

Наманган

8,9

96,6

330,5

834,3

1151,2

1376,2

1667,3

Самарқанд

8,7

134,7

383,6

1672,5

2072,4

2735,2

3376,7

Сурхондарё

5,2

60,0

219,6

644,8

806,1

952,5

1146,8

Сирдарё

11,3

114,1

296,6

806,6

1061,7

1348,3

1743,3

Тошкент

45,7

484,1

1795,4

4995,4

6142,1

7097,1

9627,8

Фарғона

33,2

327,1

1033,2

2843,8

3623,6

3849,9

4674,7

Хоразм

9,2

70,0

214,8

508,4

703,6

833,8

1085,4

Тошкент шахри

31,8

422,0

1247,4

6571,5

8698,2

11345,5 14312,3

Манба: «Ўзбекистон саноати» 1997,2009,2010 ва 2013 йиллар статистик тўплами

маълумотлари асосида тузилди.

Юқорида келтирилган жадвалдан кўриниб турибдики, вилоятлар

миқёсида хам ижобий ўзгаришлар юз берган. Мустақилликнинг дастлабки
йилларида ҳудудлар бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми минимал
қийматга тенг бўлган бўлса, кейинги йилларда ўсиш суръатлари беш ва ундан
кўп баравар ўсган. Тошкент шаҳри ва вилояти ўзининг лидерлик мавқеини
ушлаган ҳолда, ҳудудлар орасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши
бўйича энг катта кўрсаткичга эга.

Гарчи саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг концентрациялашуви

бир мунча пасайган бўлса-да, ҳудудлар саноат ривожланиши ўртасидаги
тавофут янада ўсди. Маълумки, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини
ўсиш суръатлари тўғрисидаги маълумотларга таяниб фикр юритиш, ҳудудлар
ривожланиш тенденциялари тўғрисида аниқ хулосалар чиқариш имкониятини
бермайди. Шу муносабат билан ҳудудларда киши бошига ишлаб чиқарилган
саноат маҳсулоти ҳажмига асосланиб таҳлилни амалга ошириш мақсадга
мувофиқ.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистон ҳудудларида киши бошига ишлаб чиқарилган саноат

маҳсулоти ҳажми тўғрисидаги маълумотлар ҳудудларда саноат тармоғининг
турли хил суръатларда ривожланаётганлигидан далолат беради (2-жадвал).

2-жадвал

Ўзбекистоннинг худудларида саноат ривожланиш даражаси ва аҳоли жон

бошига ишлаб чиқарилган саноат махсулот хажми (минг сўм)

Худудлар

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган

саноат махсулоти, минг сўм

Саноат ривожланиш

даражасини таққословчи

индекслари

1995

2000

2005

2010

2013

1995 2000 2005 2010 2013

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

Қорақалпоғистон 3,87

28,8

126,2

334,5

658,2

0,37

0,38

0,30

0,28

0,31

Андижон

5,67

70,1

494,3

1614,6

3082,7

0,54

0,92

1,18

1,36

1,46

Бухоро

6,61

87,5

337,9

843,2

1546,7

0,63

1,15

0,81

0,71

0,73

Жиззах

3,56

20,5

182,2

369,3

659,1

0,34

0,27

0,44

0,31

0,31

Қашқадарё

11,37

72,1

592,5

1694,8

2163,4

1,08

0,95

1,42

1,43

1,03

Навоий

28,59 265,5 2101,5 4357,4

7387,5

2,71

3,50

5,03

3,68

3,50

Наманган

4,9

34,6

156,6

350,6

665,8

0,46

0,52

0,38

0,30

0,32

Самарқанд

5,05

36,0

131,6

511,3

980,0

0,48

0,46

0,32

0,43

0,46

Сурхондарё

3,45

24,3

113,8

296,5

496,8

0,33

0,32

0,27

0,25

0,24

Сирдарё

4,15

95,1

435,5

1109,2

2282,4

0,39

1,25

1,04

0,94

1,08

Тошкент

15,22 130,1

723,4

1889,1

3531,9

1,44

1,72

1,73

1,59

1,67

Фарғона

13,01

91,7

357,4

880,6

1380,4

1,23

1,21

0,86

0,74

0,65

Хоразм

7,68

37,1

147,5

317,5

644,5

0,73

0,49

0,35

0,27

0,31

Тошкент шахри 15,07 135,5 577,7 2861,5 6082,8

1,43

1,79

1,38

2,42

2,88

Республика

10,55

75,8

417,6

1184,6

2110,5

1,00

1,00

1,00

1,00

1,00

Манба: «Ўзбекистон йиллик статистик тўплами»га киритилган 2006,2012 ва

2013 йиллардаги маълумотларга асосан муаллиф томонидан тузилган.

Аҳоли киши бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулот ҳажми жорий

нархларда берилганлиги учун ҳудудлар ривожланиши ва ўзгариши тўғрисида
мулоҳаза юритиш қийин. Шу муносабат билан уларни коэффициентлар
воситасида ифодалаш мақсадга мувофиқ. Бунинг учун республикада аҳоли жон
бошига ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини 1 га тенг деб олиб, ҳудудлар
кўрсаткичини шунга нисбатан ҳисоблаш лозим[5].

Саноат ривожланиш даражасини таққослама индекслари эса республика

ҳудудлари ўртасида тавофутнинг катта эканлигидан далолат беради. Ушбу
ривожланиш даражаси ҳудудлар ўртасида қай даражада эканлигини аниқлаш
учун республика ҳудудларини саноат ривожланиш даражасини таққослама
индекслари бўйича гуруҳларга ажратиш лозим. Бундай гуруҳлаштиришни
амалга оширишда биринчи гуруҳга аҳоли жон бошига саноат маҳсулоти ишлаб
чиқариш бўйича республика даражасининг 55 фоизгача натижага эришган
ҳудудлар, иккинчи гуруҳга 55-100 ва учинчи гуруҳга 100 фоиздан юқори
кўрсаткичга эга ҳудудлар киради (3-жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

3-жадвал

Республика худудларининг саноат ривожланиш даражасига кўра

гуруҳланиши

1995 йил

1

2

3

4

Гуруҳ

Ҳудудлар

Саноат

ривожланиш

индекси

Ялпи саноат

маҳсулотлари-

даги улуши,%

I

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон,

Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё,

Наманган, Сирдарё

55 фозгача

20,9

II

Бухоро, Хоразм

55-100 фоиз

18,4

III

Қашқадарё, Навоий, Тошкент, Тошкент

шаҳри, Фарғона

100 фоиздан

юқори

60,5

2000 йил

1

2

3

4

Гуруҳ

Ҳудудлар

Саноат

ривожланиш

индекси

Ялпи саноат

маҳсулотлари-

даги улуши,%

I

Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган,

Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм

55 фозгача

17,1

II

Андижон, Қашқадарё

55-100 фоиз

16,7

III

Бухоро, Навоий, Сирдарё, Тошкент, Фарғона,

Тошкент ш.

100 фоиздан

юқори

66,2

2005 йил

1

2

3

4

Гуруҳ

Ҳудудлар

Саноат

ривожланиш

индекси

Ялпи саноат

маҳсулотлари-

даги улуши, %

I

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах,

Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм

55 фозгача

14,6

II

Бухоро, Фарғона

55-100 фоиз

14,3

III

Андижон, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё,

Тошкент, Тошкент ш.

100 фоиздан

юқори

70,1

2010 йил

1

2

3

4

Гуруҳ

Ҳудудлар

Саноат

ривожланиш

индекси

Ялпи саноат

маҳсулотлари-

даги улуши, %

I

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах,

Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм

55 фозгача

13,9

II

Бухоро, Сирдарё, Фарғона

55-100 фоиз

14,5

III

Андижон, Қашқадарё, Навоий, Тошкент,

Тошкент ш.

100 фоиздан

юқори

70,6


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

3-жадвалнинг давоми

2013 йил

1

2

3

4

Гуруҳ

Ҳудудлар

Саноат

ривожланиш

индекси

Ялпи саноат

маҳсулотлари-

даги улуши, %

I

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах,

Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм

55 фозгача

15,3

II

Бухоро, Фарғона

55-100 фоиз

11,5

III

Андижон, Қашқадарё, Навоий, Тошкент,

Тошкент ш, Сирдарё

100 фоиздан

юқори

73,2


Жадвал маълумотларини таҳлил қилиш натижалари ислоҳотларнинг

дастлабки йилларда 1995 йилда республика ҳудудлари ривожланиш даражасига
кўра, биринчи гуруҳга кирувчи ҳудудлар сони иккинчи ва учинчи гуруҳга
кирувчи ҳудудлардан миқдор жиҳатдан кўплиги намоён бўлмоқда. Гарчи ушбу
ҳудудларда республика аҳолисининг 47,2 фоизи истиқомат қилиб, уларнинг
ялпи саноат маҳсулотдаги салмоғи 20,9 фоизга тенг бўлган.

Иккинчи гуруҳга атиги иккита ҳудуд (Бухоро, Хоразм) кирган холос.

Уларнинг жами аҳолидаги улуши 11,1 фоизни, ялпи саноат маҳсулотдаги
улуши 18,4 фоизни ташкил этган.

Учинчи гуруҳга кирувчи ҳудудлар бешта ҳудуддан иборат бўлган бўлса

ҳам у ҳудудларда жами аҳолининг 41,7 фоизи истиқомат қилиб, ялпи саноат
маҳсулотининг 59,1 фоизи яратилган.

2000-2013 йилларда республика ҳудудлари ривожланиш даражасига кўра

гуруҳланишида сезиларли фарқ йўқ. Фақатгина 1995 йилда биринчи гуруҳга
кирувчи Андижон ва Сирдарё вилоятларида кейинги йилларда олиб борилган
ислоҳотлар натижасида саноати ривожланиб, иккинчи ва учинчи гуруҳ
ҳудудларига кирди.

Биринчи гуруҳга кирувчи ҳудудлар сони ушбу йилларда ўзгармаган. Бу

ҳудудларда жами аҳолининг 50 фоизига яқини истиқомат қилса-да,

ялпи саноат

маҳсулотдаги улуши атиги 14-15 фоизни ташкил этади. Бу иккинчи гуруҳга
кирувчи ҳудудлар улушига тенг, лекин бу ҳудудларда яшовчи аҳоли фақатгина
15 фоизни ташкил қилади.

Учинчи гуруҳга кирувчи ҳудудларнинг саноат маҳсулотларини ишлаб

чиқариш хажми йиллар давомида ўсиб бориб, Андижон, Қашқадарё, Тошкент
вилояти, Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятлари ўзларининг лидерлик
ўринларини ўзгартиргани йўқ. Ушбу ҳудудларда ялпи саноат маҳсулотининг
70 фоизи ишлаб чиқарилади.

1995 йилга нисбатан 2013 йилда биринчи гурухга кирувчи худудларнинг

сони камайганлиги, энг аввало ушбу худудларда қуриб ишга туширилган йирик
саноат корхоналари билан боғлиқ. Бухорода нефтни қайта ишлаш заводи,
Анджонда автомобиль ишлаб чиқариш заводи, Хоразмда шакар заводи ва
бошқалар шулар жумласидандир.Ушбу йиллар давомида саноат ривожланиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

даражаси гуруҳлари ўртасидаги фарқнинг ўзгармаганлиги қуйидаги сабаблар
билан боғлиқ:
- оғир молиявий қийинчилик шароитида ишлаб чиқаришни таркибий
жихатдан қайта қуриш ва модернизациялаш учун муайян молиявий
жамғармага, ривожланган ишлаб чиқариш инфратузилмасига эга бўлган бой
худудлар бозор муносабатларига тез мослашди;
-саноат яхшироқ ривожланган худудларда меҳнат ресурслариниг
бощланғич малака даражаси бошқа худудларга нисбатан юқорироқ бўлганлиги
учун хорижий инвестициялар энг аввало шу худудларга йўналтирилди;
Шундай қилиб, бугунги фан ва амалиёт саноатнинг ҳам соҳавий ҳам
ҳудудий тузилманинг мавжуд бўлишига имкон беради. Бунда саноатнинг
соҳавий тузилмаси ижтимоий меҳнатнинг тақсимланишининг техникавий-
технологик ҳамда ташкилий шакллари ҳисобига шаклланса, ҳудудий тузилма –
корхоналарнинг жойлаштирилиши, ҳудудий – ишлаб чиқариш комплекслари,
саноат зоналари ва гурухларининг шаклланиши ҳисобига юзага келади.
Саноатнинг ҳар иккала тузилмаси илмий-техника тараққиёти ҳамда хўжалик
қурилишининг ҳар бир босқичида пайдо бўлувчи иқтисодиётнинг
ривожлантириш масалалари таъсири остида ривожланади ва такомиллашади.

Хўжалик амалиётининг далолат беришича, саноатнинг ҳудудий

тузилмасининг оптималлаштирилиши хўжалик оборотига янги (қўшимча)
табиий ва меҳнат ресурсларини жалб этишга, худудларнинг иқтисодиётини
тенглаштиришга, соҳавий тузилманинг такомиллаштирилиши эса – умуман
янги соҳалар ва ишлаб чиқаришларни барпо этишга, илғор илмий-техника
чўққиларини эгаллашга ёрдам беради ёки ёрдам бериши мумкин[6].

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид,

барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари.Т.:Ўзбекистон 1997. - 142 б.

2.

Э.Х. Махмудов. Промышленность Узбекистана: экономика,

размещение, приоритеты развития

(вопросы теории и практики)

- Т.:

Иқтисодиёт, 2013.- 6 стр.

3. А.Э. Махмудов., М.Р. Рахимова., Л.А. Ишмухамедова. Минтақавий

иқтисодиёт. Дарслик. Т.: Иқтисодиёт, 2007. 70 стр.

4. Региональная экономика. Основной курс: Учебник/ Под редакцией

В.И. Видяпина., М.В. Степанова. - М.: ИНФРА - М, 2005. 117 стр.

5. К.Х. Аблурахмонов, А.М. Абдуллаев, Ш.Х. Дадабаев. Региональная

экономика и управление. Учебник. / Под редакцией акад. С.С. Гуломова. Т.:
Изд-во. «Fan va Texnologiya», 2007. 33 стр.

6. Куренков Ю. Эволоция промышленности в современном мире. М.:

2006 г. 56 стр.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Узбекистон XXI аср бусагасида: хавфсизликка тахдид, баркарорлик шартлари ва тараккиёт кафолатлари.Т.:Узбекистон 1997. - 142 б.

Э.Х. Махмудов. Промышленность Узбекистана: экономика, размещение, приоритеты развития (вопросы теории и практики) - Т.: Иктисодиёт, 2013.-6 стр.

А.Э. Махмудов., М.Р. Рахимова., Л.А. Ишмухамедова. Минтакавий иктисодиёт. Дарслик. Т.: Иктисодиёт, 2007. 70 стр.

Региональная экономика. Основной курс: Учебник/ Под редакцией В.И. Видяпина., М.В. Степанова. - М.: ИНФРА - М, 2005. 117 стр.

К.Х. Аблурахмонов, А.М. Абдуллаев, Ш.Х. Дадабасв. Региональная экономика и управление. Учебник. / Под редакцией акад. С.С. Гуломова. Т.: Изд-во. «Fan va Tcxnologiya», 2007. 33 стр.

Куренков Ю. Эволоция промышленности в современном мире. М.: 2006 г. 56 стр.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов