Состояние развития различных форм собственности в рыночной системе.

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
28-35
24
3
Поделиться
Норбоев O. (2015). Состояние развития различных форм собственности в рыночной системе. Экономика и инновационные технологии, (3), 28–35. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8315
O Норбоев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрены вопросы более широкого использования возможностей развития всех сфер экономики. Освещены проблемы обеспечения потребности совершенствования и производства, развития различных форм собственности

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

О.А. Норбоев,

катта ўқитувчи, ТДИУ

БОЗОР ТИЗИМИДА ТУРЛИ МУЛК ШАКЛЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГҲОЛАТИ

В статье рассмотрены вопросы более широкого использования

возможностей развития всех сфер экономики. Освещены проблемы
обеспечения потребности совершенствования и производства, развития
различных форм собственности.

This article describes problematic issues of using economic development.

Problems like production, demand fulfillment in our Republic and developing
different from property assurance demands.

Калитли сўзлар:

тадбиркорлик, ялпи ички маҳсулот, саноат

маҳсулоти,хизмат кўрсатиш, ишбилармонлик.

Ўзбекистонда

ижтимоий-иқтисодий

ривожланишнинг

кейинги

йилларида ииституционал ўзгаришлар жараёни сезиларли даражада
чуқурлашиб, инвестицияларни, жумладан хорижий сармояларни кенг жалб
этиш сиёсати ҳаётга фаол жорий қилиниб, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликнинг ривожланиш суръатлари яна тезлашди.

Иқтисодий ривожланиш соҳасида эришилган ижобий натижалар қаторида

мамлакатимизда 2013 йилда ялпи ички маҳсулот 8 фоизга ўсгани, саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 6,8
фоизга, чакана савдо айланмаси – 14,8 фоизга ошганини кўрсатиш мумкин[1].
Инфляция даражаси прогноз кўрсаткичидан паст бўлди ва 6,8 фоизни ташкил
этди. Шунингдек, ўтган йил якунларига кўра, ташқи давлат қарзи ялпи ички
маҳсулотга нисбатан 17 фоизни, экспорт ҳажмига нисбатан қарийб 60 фоизни
ташкил этди. Ижтимоий соҳага қаратилаётган эътибор сифатида давлат
бюджети харажатлари таркибида ижтимоий соҳага йўналтирилган харажатлар
юқори даражада сақланиб қолди ва у умумий харажатларнинг 59,3 фоизини
ташкил этди[2].

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик давлат ва

жамиятимиз ривожида алоҳида ўрин эгаллайди. Бугунги кунда биз бу соҳани
ривожлантирмасдан туриб иқтисодиётимизнинг келажагини таъминлай
олмаймиз. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси ички бозоримизни
рақобатдош ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришда, аҳолини иш билан
таъминлаш ва шу аснода уларнинг муносиб даромад топиши, фаровонлигининг
ошиб боришига эришишда энг асосий омиллардан бири ҳисобланади ҳамда
жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий таянчи ва пойдевори бўлган мулкдорлар
синфининг, яъни ўрта синфнинг шаклланиши ва мустаҳкамланишини
таъминлайди. Шунингдек, бу соҳа ҳозирда жамиятимиздаги ижтимоий ва
сиёсий барқарорликнинг кафолати ва таянчига, юртимизни тараққиёт йўлидан
фаол ҳаракатлантирадиган кучга айланиб бормоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Сўнгги йилларда кичик бизнес субъектларининг мамлакатимизда янги иш

ўринларини ташкил қилиш, аҳоли даромадлари ва фаровонлигини оширишнинг
муҳим омили сифатидаги натижалари салмоқли бўлиб бормоқда (1-жадвал).

3-жадвал

Ўзбекистонда янги иш ўринларини яратишда кичик бизнес

субъектларининг улуши, минг киши

Кўрсаткичлар номи

2008

йил

2009

йил

2010

йил

2011

йил

2012

йил

1

2

3

4

5

6

Янгидан ташкил этилган иш ўринлари

661

940,5

950,0

956,2

973,5

шу жумладан:

Кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликда

374,3

391,8

480,0

600,1

602,2

Фоиз ҳисобида

57,0

41,7

50,5

62,8

61,9

Кичик

бизнес

ва

хусусий

тадбиркорликдаги бандларнинг жами
иқтисодиётдаги банд бўлганлар сонига
нисбатан улуши, фоиз ҳисобида

72,7

74,2

74,4

74,8

75,0

Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида

муаллиф томонидан тузилган.

Жадвалдан кўринадики, кейинги даврда мамлакатимизда йилига 1 млн.га

яқин янги иш ўрни ташкил этилаётган бўлса, уларнинг ярмидан кўпи кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига тўғри келмоқда.

2013 йил давомида иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини

таъминлаш бўйича минтақавий дастурлар амалга оширилиши натижасида
қарийб 970 минг киши иш билан таъминланди.

Бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, хизмат кўрсатиш ва

сервис соҳасини жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу
соҳаларда 480 мингдан ортиқ, касаначиликни кенгайтириш ҳисобидан эса 210
мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди[3]. Бу эса кичик бизнес соҳасининг аҳоли
бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил қилиш муаммосини ҳал
этишда муҳим ўрин эгаллашини кўрсатмоқда.

Сўнгги йилларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига давлат

томонидан катта эътибор берилиши ҳамда қўллаб-қувватланиши натижасида
унинг мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотидаги улуши йилдан-йилга ортиб
бормоқда. Агар мустақил тараққиётнинг дастлабки палласи − 1991 йилда

кичик

бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши атиги 1,5
фоизни ташкил этган бўлса, 2000 йилда ушбу кўрсаткич 31 фоизга, 2013 йилда
эса 55,8 фоизга етди, яъни 2000 йилга нисбатан деярли 21 баробар, 1991 йилга
нисбатан эса 37 баробар ўсди (2-расм).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

2-расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички

маҳсулотдаги улуши, фоизда

Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида

муаллиф томонидан тузилган.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг кенгайиши

иқтисодиёт бошқа соҳа ва тармоқлари ишлаб чиқариш ҳажмидаги салмоғининг
ошиши орқали ҳам намоён бўлди. Хусусан, мазкур соҳанинг саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 2005 йилдаги 10,0 фоиздан
2012 йилда 22,2 фоизга, қишлоқ хўжалигида тегишли равишда 85,7 фоиздан
98,0 фоизга, савдода 43,7 фоиздан 45,3 фоизга, юк ташишда 24,6 фоиздан
81,4 фоизга, асосий капиталга инвестициялар ҳажмида 24,0 фоиздан
35,2 фоизга, экспорт ҳажмида эса 6,0 фоиздан 15,7 фоизга қадар ошган (2-
жадвал).

4-жадвал

Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес субъектларининг иқтисодиёт

тармоқларидаги улушининг 2005-2012 йиллардаги ўсиш суръати, фоизда

Кўрсаткичлар

2005

йил

2006

йил

2007

йил

2008

йил

2009

йил

2010

йил

2011

йил

2012

йил

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Саноат

10,0

10,9

13,2

14,6

16,9

19,6

21,0

22,2

Қишлоқ хўжалиги

85,7

93,9

97,5

97,8

97,9

97,9

97,9

98,0

Инвестиция

24,0

26,5

23,7

24,6

23,7

30,8

33,0

35,2

Қурилиш

50,9

52,1

55,4

58,4

41,6

52,3

69,0

70,7

Савдо

43,7

45,7

48,2

48,1

46,3

50,5

47,2

45,3

Хизмат кўрсатиш

52,5

50,8

50,1

48,5

47,6

47,7

46,5

44,7

Юк ташиш

24,6

27,2

34,7

38,9

39,5

40,0

77,9

81,4

Йўловчилар ташиш

65,7

69,4

75,7

78,5

78,9

78,9

86,3

87,8

Экспорт

6,0

10,7

14,8

12,4

14,6

13,6

18,8

15,7

Импорт

33,7

34,5

32,0

35,7

42,5

36,6

37,4

37,6

Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида

муаллиф томонидан тузилган.

Мазкур соҳа иқтисодиётнинг етакчи бўғинига айланишида мамлакатимиз

ҳукумати томонидан кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик соҳаси
ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, бизнесни
юритиш билан боғлиқ барча жараёнларни янада либераллаштириш,
соддалаштириш ва арзонлаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбикорлик

1,5

31,0

33,8

34,6

35,0

35,6

38,2

42,1

45,5

48,2

50,1

52,5

54,0

54,6

55,8

0,0

10,0

20,0

30,0

40,0

50,0

60,0

1991

2000

2001

2002

2003

2004

2005

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

2013


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган
чора-тадбирлар муҳим роль ўйнамоқда.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида кичик бизнeс вa

xусусий тaдбиркoрлик субъектларининг мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар умумий ҳажмидаги улуши барқарор
равишда ўсиб бормоқда.

Хусусан, 2013 йилда ялпи ички мaҳсулoтнинг қарийб 55,8 фoизи, ишлaб

чиқaрилaётгaн сaнoaт мaҳсулoтлaрининг 23 фoизи, маҳсулот экспортининг 18,0
фоизи кичик бизнес вa xусусий тaдбиркoрлик субъектлари ҳиссасига тўғри
келди. Шу билан бирга, иқтисодиётда жами иш билан банд бўлган аҳолининг
75,0 фоизи шу соҳада фаолият юритмоқда

[3]

.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг бу қадар

жадал ривожланишида, аввало мазкур соҳа учун белгиланаётган солиқ
имтиёзлари етарли даражадаги рағбатлантирувчи роль ўйнаётгани муҳим
ҳисобланади. Хусусан, 2010 йилда кичик бизнес субъектлари учун белгиланган
ягона солиқ тўлови 8 фоиздан 7 фоизга, 2011 йилда 6 фоизга, 2012 йилда 5
фоизга пасайтирилган (3-расм).

3-расм. Кичик бизнес субъектлари учун белгиланган солиқ ставкалари,

фоиз

Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида

муаллиф томонидан тузилган.

3-расмдаги маълумотлардан кўринадики, 1996-2012 йиллар мобайнида

кичик бизнес субъектлари учун белгиланган солиқ ставкалари 38 фоиздан 5
фоизга ёки 7,6 мартага қисқарган.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

2012

йил

18

июлдаги

«Ишбилармонлик

муҳитини

янада

тубдан

яхшилаш

ва

тадбиркорликка

янада

кенг

эркинлик

бериш

чора-тадбирлари

тўғрисида»ги ПФ-4455-сонли ва 2011 йил 24 августдаги «Кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик
муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-
4354-сонли фармонлари ва 2011 йил 11 мартдаги «Кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектларига кредит беришни кўпайтиришга оид қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1501-сонли Қарори билан кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг янада эркинлаштирилиши
ҳамда улар учун яратилган имтиёз ва қулайликлар, соҳанинг янада

38

31

15

8

7

6

5

0

5

10

15

20

25

30

35

40

1996

2000

2005

2009

2010

2011

2012


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

ривожланишига ва натижада ушбу сектор субъектлари томонидан банк
хизматлари ва кредитларига талабнинг ошишига имкон бермоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги

ПФ-4453-сонли Фармони талабларидан келиб чиқиб, хўжалик юритувчи
субъектлар муайян ҳисоботларни солиқ ва статистика органларига йилда бир
марта тақдим этишини инобатга олган ҳолда тижорат банклари томонидан
кредит маблағлари ажратилиши жараёнида янги ташкил этилган тадбиркорлик
субъектлари учун қўшимча равишда молиявий ҳисоботлар тақдим этилиши
бекор қилинди.

Шу билан бир қаторда, кредит олиш юзасидан аризаларни электрон тизим

орқали қабул қилиш амалиётини йўлга қўйиш имконияти яратилди[3].

Амалга оширилган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида, 2001 йилда

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун 171,5 миллиард
сўм кредит ажратилган бўлса, 2013 йилда бу кўрсаткич 6982,0 миллиард сўмни
ташкил этди (4-расм).

4-расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига йўналтирилган

кредитлар миқдори, млрд. сўм.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида

муаллиф томонидан тузилган.

4-расмдаги маълумотлардан кўринадики, кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик соҳасига йўналтирилган кредит миқдори 2001-2013 йиллар
мобайнида деярли 41 мартага ўсган.

Кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга ажратилган

кредитларнинг маълум қисми микрокредитлардан иборат бўлиб, уларнинг
ҳажми 2008-2013 йилларда 6,8 баробар ўсди (5-расм).

171,5 265,0 282,3

353,7

464,0

607,2

744,0

1251,0

1851,7

2690,2

4041,0

5346,0

6982,0

0,0

1000,0

2000,0

3000,0

4000,0

5000,0

6000,0

7000,0

8000,0

2001

2002

2003

2004

2005

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

2013

м

л

рд.

сў

м

йиллар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

5-расм.

Кичик бизнес субъектларига ажратилган микрокредитларнинг

ўсиш динамикаси, млрд. сўм.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида

муаллиф томонидан тузилган.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги “2011-

2015 йилларда Республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва
барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига
эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПҚ-1438-сонли қарори
асосида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилган:

-

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш

ҳажмини 2011-2015 йилларда 2,7 баробарга ошириш;

-

халқаро молия муассасалари ва хорижий мамлакатлар ҳукуматлари

томонидан ажратиладиган грантлар ва кредит линиялари миқдорини ошириш;

-

тижорат банкларида имтиёзли кредитлаш жамғармаларини ташкил

этиш, жамғарма маблағларини узоқ ҳамда бориш қийин бўлган жойларда,
шунингдек аҳоли зич яшовчи ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик
субъектларини кредитлаш учун сафарбар этиш;

-

истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни кредитлаш

ҳажмини ошириб бориш;

-

мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид қилиш учун

аҳолига истеъмол кредитлари беришни янада ошириш ва ҳоказолар.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда хорижий

инвестициялар хусусан, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки,
Германия тараққиёт банки (KfW), Хитой Халқ Республикаси ҳукумати ва
бошқа хорижий инвесторлар томонидан кредитлар кенг жалб этилмоқда. Кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаш-
тириш мақсадида халқаро молия институтлари ва хорижий мамлакатлар
ҳукуматларининг кредит линиялари ва грантлари ҳисобидан 145,4 млн. доллар
миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг ПҚ-1438-сонли қарорига кўра халқаро молия институтлари ва
хорижий мамлакатлар ҳукуматлари томонидан ажратиладиган грантлар ва
кредит линиялари миқдори 2014 йилда 130 миллион долларни, 2015 йилда эса
155 миллион долларни ташкил этиши мўлжалланган.

202,0

322,0

485,0

752,0

1023,0

1366,0

0,0

200,0

400,0

600,0

800,0

1000,0

1200,0

1400,0

1600,0

2008

2009

2010

2011

2012

2013


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида кичик бизнес

ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун ҳал этилиши зарур
бўлган қуйидаги муаммоларга эътибор қаратиш лозим:

- кичик ва хусусий бизнеснинг самарали фаолият кўрсатиши учун

ташкилий-меъёрий, ҳуқуқий ва иқтисодий асосларнинг тобора такомиллаш-
тириб борилаётганига қарамасдан мавжуд меъёрий-қонуний ҳаракатларнинг
амалга оширишда ҳамон маъмурий-бюрократик тўсиқларнинг мавжудлиги;

- хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва кафолатлар механизмини янада

такомиллаштириш зарурлиги;

- миллий иқтисодиётнинг барча секторларда кичик ва хусусий бизнес

тузилмаларининг бир хилда ривожланмаганлиги, тузилган шартномаларнинг
муддатларида бажарилмаслиги ва ҳуқуқий кафолатларни амалга оширишдаги
қийинчиликлар;

-

тадбиркорлик

фаолиятида ҳисоб

ва

ҳисобот

жараёнларини

соддалаштириш зарурати, турли бюджетдан ташқари фондлар ёрдами асосида
янги техника ва илғор технологияларни олиш учун шарт-шароитларнинг етарли
эмаслиги;

- қишлоқ бозор инфратузилмаларнинг тўлақонли фаолият кўрсатмаслиги,

айниқса, қишлоқ хўжаликлари учун сервис хизмати (уруғлик, ёқилғи минерал-
ўғитлар, техник, мелиорация ва бошқалар)нинг заифлигидан ташқари қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш корхоналари
фаолиятининг заифлиги, молиявий-кредит муносабатлари шартномаларининг
вақтида бажарилмаслиги;

- қишлоқ тадбиркорларининг фаолият юритиши учун зарур ташкилий,

ҳуқуқий, иқтисодий маълумотларнинг етарли эмаслиги, қишлоқда кичик
оилавий бизнесни ривожлантиришнинг реал механизмини ишлаб чиқиш
эҳтиёжи;

- кичик ва хусусий бизнесга хориж инвестицияларини жалб қилиш

механизмини такомиллаштириш, молия-кредит, солиқ, ташқи савдо,
инвестиция сиёсатини такомиллаштириб бориш зарурлиги;

- кичик ва хусусий бизнес тузилмалари учун тадбиркорларни тайёрлаш,

қайта тайёрлашдан иборат тизимни доимий такомиллаштириб бориш асосида
уларнинг ижтимоий-психологик тайёргарлигини ошириш долзарб тус
олаётганлигидан иборат.

Ушбу муаммоларни ҳал қилиш йўлларини ишлаб чиқиш ва амалга

ошириш мамалакатимизда кичик ва хусусий бизнеснинг гуркираб
ривожланиши ҳамда иқтисодий тараққиётни тезлаштиришга олиб келади.
Бунинг учун давлат томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
тузилмалари фаолиятининг ривожланиш жараёнларини доимий таҳлил қилиб,
қўллаб-қувватлашнинг самарали тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга
ошириш талаб этилади.




background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

1.

Президент Ислом Каримовнинг 2013 йилда мамлакатимизни ижтимоий-

иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган энг муҳим
устувор йўналишларга бағишланган маърузаси Халқ сўзи 2014 18 январь.

2.

2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга

ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш
ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш –
устувор вазифамиздир. Ўзбекистон Республикаси Президенти ислом
каримовнинг

мамлакатимизни

2014

йилда

ижтимоий

иқтисодий

ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодиё дастурнинг
энг муҳим учтувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг
мажлисидаги маърузаси. //Халқ сўзи, 2015 йил 19 январь.

3.

2013 йилда пул-кредит соҳасидаги вазият ва монетар сиёсатнинг 2014

йилга мўлжалланган асосий йўналишлари. –

http://www.cbu.uz/uzc/node/42573

.

4.

Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз

фаровонлигини янада юксалтиришдир. / И.А.Каримов. – Т: Ўзбекистон, 2010.

5.

“Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини

қатъият билан давом эттириш” Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом
Каримовнинг 2012-йилнинг асосий якунлари ва 2013-йилда Ўзбекистонни
ижтимоий-иқтисодий

ривожлантиришнинг

устувор

йўналишларига

бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маьрузаси // Халқ сўзи
2013 йил 19 январь.

4. Ўлмасов А., Ваҳобов А.В. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. – Т.:

«Шарқ», 2006. – 480 бет.

5. Шодмонов Ш.Ш., Ғафуров У.В. Иқтисодиёт назарияси (дарслик). – T.,

«Иқтисод-молия нашриёти, 2010, 470-488 б.

6. Экономика.: Учебник. /Самуэлсон Пол Э., Нордхаус Вильям Д. 18-е изд.:

Пер с англ. – М.: ООО «И.Д.Вильямс», 2009., 857-848 с.

Библиографические ссылки

I. Президент Ислом Каримовнинг 2013 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мулжалланган энг мух,им устувор йуналишларга багишланган маърузаси Халк сузи 2014 18 январь.

2015 йилда иктисодиетимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бсриш -устувор вазифамиздир. Узбекистон Республикаси Президенти ислом каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мулжалланган иктисодиё дастурнинг энг мухим учтувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи, 2015 йил 19 январь.

2013 йилда пул-кредит сохасидаги вазият ва монетар сиёсатнинг 2014 йилга мулжалланган асосий йуналишлари. - http://www.cbu.uz/uzc/node/42573.

Каримов И.А. Асосий вазифамиз - Ватанимиз тараккиёти ва халкимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. / И.А.Каримов. - Т: Узбекистон, 2010.

“Бош максадимиз - кенг куламли ислохотлар ва модернизация йулини катьият билан давом эттириш” Узбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012-йилнинг асосий якунлари ва 2013-йилда Узбекистонни ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маьрузаси // Халк сузи 2013 йил 19 январь.

Улмасов А., Вахобов А.В. Иктисодиёт назарияси. Дарслик. - Т.: «Шарк», 2006. - 480 бет.

Шодмонов Ш.Ш., Гафуров У.В. Иктисодиёт назарияси (дарении). - Т., «Иктисод-молия нашриёти, 2010, 470-488 б.

Экономика.: Учебник. /Самуэлсон Пол Э., Нордхаус Вильям Д. 18-е изд.: Пер с англ. - М.: ООО «И.Д.Вильямс», 2009., 857-848 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов