Вопросы эффективной организации и развития корпоративного налогового управления

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
116-123
41
8
Поделиться
Элмирзаев, С. (2015). Вопросы эффективной организации и развития корпоративного налогового управления. Экономика и инновационные технологии, (3), 116–123. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8352
С Элмирзаев, Ташкентский Финансовый Институт

к.э.н., доцент в.б.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье раскрыто экономического содержания корпоративного налогового менеджмента; разработаны научные предложения и практические рекомендации по устранению недостатков в организации корпоративного налогового менеджмента в стране; предложены пути повышения финансовой устойчивости хозяйствующих субъектов на основе эффективной организации корпоративного налогового менеджмента в соответствии с особенностями налогового законодательства страны.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

С.Э. Элмирзаев,

и.ф.н., доцент в.б. ТМИ

КОРПОРАТИВ СОЛИҚ МЕНЕЖМЕНТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

В статье раскрыто экономического содержания корпоративного

налогового менеджмента; разработаны научные предложения и практические
рекомендации по устранению недостатков в организации корпоративного
налогового менеджмента в стране; предложены пути повышения финансовой
устойчивости хозяйствующих субъектов на основе эффективной организации
корпоративного налогового менеджмента в соответствии с особенностями
налогового законодательства страны.

The article deals with the economic content of corporate tax management;

developed research proposals and practical recommendations to address the
shortcomings in the organization of corporate tax management in the country;
suggest ways to improve the financial sustainability of economic entities on the basis
of the effective organization of corporate tax management in accordance with the
features of the tax laws of the country.

Калитли сўзлар:

солиқ менежменти, корпоратив, режалаштириш, солиқ

рисклари, солиқ таҳлили, солиқ хатолари, солиқ маслаҳати.

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида мамлакатимиз барқарор

иқтисодий ўсишини таъминлашда «... солиқ юкини камайтиришга қаратилган
оқилона солиқ сиёсати иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларга, хўжалик
юритувчи

субъектларнинг

ишбилармонлик

фаоллиги

ва

молиявий

барқарорлигини

юксалтиришга

хизмат

қилмоқда»[1].

Шу

боисдан

мамлакатимиз барқарор иқтисодий ўсишини таъминлашда тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик субъектлари фаолиятини молиявий
қўллаб-қувватлашда солиқ механизмидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб
этади. Бу жараёнда корхоналарнинг солиқлар бўйича берилаётган имтиёз ва
енгилликлардан тўғри фойдаланилиши ташкил этилиши корпоратив солиқ
менежментининг самарали амал қилиши билан бевосита боғлиқ.

Бозор иқтисодиёти шароитида давлат солиқ менежментига параллел

равишда корпоратив солиқ менежменти ҳам ривожланиб боради. Корпоратив
солиқ менежменти корпоратив тузилмаларнинг давлат билан солиқ
муносабатларини бошқариш, яъни солиқлар ва мажбурий ажратмалар бўйича
мажбуриятларини бажариш жараёнида пайдо бўладиган муаммоларини ҳал
этишда муҳим аҳамиятга эга. Корпоратив солиқ менежменти корпоратив
молияни бошқаришнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Солиқларни
режалаштириш, солиқ рискларини бошқариш, солиқларни қонуний
камайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш хўжалик юритувчи субъектлар
молиявий барқарорлигига ижобий таъсир кўрсатиши билан бир вақтда солиқ
мажбуриятлари белгиланган тартибда бажарилиши орқали давлат бюджети


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

даромадлари ижроси белгиланган тартибда бажарилишига ижобий таъсир
кўрсатади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, республикамизда корпоратив солиқ
менежментини ривожлантиришга қаратилган назарий­амалий муаммоларни
чуқур илмий тадқиқ этишнинг зарурлиги тадқиқот мавзуси долзарблигини
белгилайди.

Бозор иқтисодиёти шароитида давлат солиқ менежменти давлат

аҳамиятига эга илмий-амалий, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда
муҳим ролъ ўйнайди. Давлат солиқ менежментининг тўғри йўлга қўйилиши
макроиқтисодий даражада умумдавлат иқтисодиётига ўзининг ижобий
таъсирини кўрсатади. «Давлат солиқ менежменти – давлатнинг бевосита
функцияларидан бири ва унинг иқтисодий сиёсатининг муҳим элементидир»
[2]. Корхоналар миқёсида солиқлар бўйича пул оқимларини бошқаришнинг
аҳамиятини солиқлар ва мажбурий ажратмаларни тежаш орқали хўжалик
субъектлари иқтисодий тараққиёти ва молиявий барқарорлигини таъминлашда
ўз аксини топади. «Корпоратив солиқ менежменти – корхона ва ташкилотлар
молиявий-хўжалик фаолиятининг ажралмас қисми бўлиб, солиқ тўловчи
томонидан солиқ юкини камайтиришнинг қонуний воситасидир» [3].

Давлат солиқ менежментида солиқлар ва мажбурий ажратмаларни

самарали бошқариш орқали ўз бошқарув функцияларини молиявий жиҳатдан
таъминлайди ва мамлакат тараққиётига замин яратади. Бунда давлат солиқ
менежменти моҳиятини солиқлар амал қилиши бўйича умумий тамойиллар,
методологик қоидалар ишлаб чиқиш орқали солиқ муносабатларини тартибга
солиш борасидаги фаолиятида кўришимиз мумкин.

Солиқларнинг хўжалик субъектлари молиявий ҳолатига таъсирини

ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган қарорлар бизнес тақдири билан бирга
унинг ўсиш ва ривожланиш имкониятларини ҳам белгилаб беради. Солиқлар ва
мажбурий ажратмалар бўйича давлат бюджети билан ҳисоб-китоблардаги ҳар
қандай хато ёки камчилик корхона учун қўшимча молиявий ҳисоблашишларни
юзага келтириши ва жиддий молиявий йўқотишларга олиб келиши мумкин.
Мазкур ҳолатларнинг олдини олишда ва солиқлар бўйича мажбуриятларни
қонуний йўллар, усуллардан фойдаланган ҳолда максимал даражада
камайтириш мақсадида корпоратив солиқ менежментини ташкил этиш лозим
бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда қуйида давлат солиқ менежменти

ва корпоратив солиқ менежментининг ташкилий хусусиятларини келтириб
ўтамиз (1

-

расм):

Корпоратив солиқ менежменти солиқ мажбуриятларини бажариш

жараёнида пайдо бўладиган муаммоларни ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга
ҳисобланади. Б. Тошмуродова «Корхоналарда солиқ менежменти – солиқ
тўловларини оптималлаштириш билан боғлиқ фаолият сифатида уларни
самарали бошқаришдир ва у молиявий менежментнинг ажралмас қисми
ҳисобланади» [4], дея изоҳласа, Е.Н. Евстигнеев фикрича, «Корпоратив солиқ
менежменти – иқтисодий субъект молиясини бошқаришнинг таркибий
қисмидир» [5].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

1-расм. Давлат солиқ менежменти ва корпоратив солия менежменти

ташкилий хусусиятлари

1

.

Иқтисодий адабиётдаги турли иқтисодий қарашларни таҳлил қилган

ҳолда корпоратив солиқ менежментига қуйидаги таърифни ишлаб чиқдик:

корпоратив солиқ менежменти

– давлат солиқ менежменти томонидан

белгиланган қонунчилик доирасида микродаражада солиқлар бўйича пул
оқимлари ҳаракатини самарали бошқариш орқали солиқ мажбуриятларини
минималлаштириш, тартибга солиш, солиқ хатоларининг олдини олиш, солиқ
тўлашнинг қулай вазиятларини танлашга қаратилган корпоратив молияни
бошқариш тизимининг муҳим бўғинидир.

Тадқиқотларга кўра, корхоналарда солиқларни бошқариш тизими солиқ

мажбуриятларини бошқариш, солиқларни режалаштириш, солиқ рискларини
бошқариш, ички солиқ назоратини ташкил этиш, солиқ тўловларини ўзаро
мувофиқлаштириш, солиқларни қонун доирасида камайтириш бўйича схемалар
ишлаб чиқиш ва бошқаларни ўз ичига қамраб олади.

Юқоридагилардан

келиб

чиққан

ҳолда

корпоратив

солиқ

менежментининг асосларини қуйидаги расмда келтириб ўтамиз (2-расм).

1

Муаллиф томонидан тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

2-расм. Корпоратив солиқ менежменти асослари

2

Корхоналарда солиқлар бўйича пул оқимларини бошқаришнинг муҳим

йўналишларидан бири солиқларни режалаштириш ҳисобланади. Солиқларни
режалаштириш тушунчаси айрим иқтисодчи олимлар томонидан «Хўжалик
субъектларида солиқларни режалаштириш – хўжалик субъектлари ягона
иқтисодий тараққиёт стратегияси доирасидаги молиявий-хўжалик фаолиятини
бошқаришнинг ажралмас қисми бўлиб, ресурсларнинг чекланганлиги
шароитида корхонанинг келажакдаги молиявий ҳолатини белгилаш учун
оптимал қонуний солиқ тўлаш усуллари ва методларидан ҳамда солиқ
тўлашнинг мумкин бўлган муқобил вариантларидан фойдаланиш тизимидаги
жараёнларни ўзида акс эттиради» [6], деб таъкидланса, Е.Н. Евстигнеев
томонидан эса «қонуний тақдим этилган имтиёзлардан фойдаланиш орқали
солиқларни айланиб ўтишнинг қонуний усуллари ва солиқ мажбуриятларини
камайтириш йўллари» [7] сифатида талқин этилади.

Бизнингча,

солиқларни режалаштириш

– қонунчилик томонидан

тақдим этилган енгилликлар ва солиқ мажбуриятларини қисқартиришнинг
бошқа қонуний усулларидан фойдаланган ҳолда солиқ ва уларга
тенглаштирилган тўловларни камайтириш бўйича белгиланадиган молиявий
режалаштириш туридир. Солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпция ҳуқуқи тан
олиниши солиқларни максимал даражада қисқартириш учун қонунчилик йўл
қўйган усул ва воситалар, шу жумладан, қонунчиликдаги қарама-қаршилик ва

2

Муаллиф томонидан тузилган.

Давлатнинг

солиқ

менежменти

Корпоратив солиқ

менежменти

Корпоратив солиқ

менежменти мақсадлари

Солиқ қонунчилигига амал қилиш, солиқ
ҳисоб-китобларини аниқ ва тўловларни ўз
вақтида амалга оширишни таъминлаш

Солиқ тўловларини камайтиришнинг
қонуний усулларидан фойдаланган ҳолда
уларни оптималлаштириш

Солиқларни тўлаш нуқтаи назаридан
ишончли бошқарув қарорларини қабул
қилиш орқали корхона фаолияти учун
барқарор асослар яратиш

Корхонани ташқи солиқ текширувларида
аниқланиши мумкин бўлган
муаммоларнинг олдини олиш

Корпоратив солиқ

менежменти вазифалари

Солиқларни режалаштириш

Солиқ рискларини бошқариш

Солиқ мажбуриятларини
бошқариш

Ички солиқ назорати

Солиқларни
оптималлаштириш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

ноаниқликлардан

фойдаланиш

имкониятини

бериши

солиқларни

режалаштиришнинг аҳамиятини янада оширади. Мазкур масалани ўрганиш
натижасида корпоратив миқёсда солиқларни режалаштириш стратегик
режалаштириш,

жорий

режалаштириш,

оператив

режалаштириш,

режалаштириш самарадорлигини баҳолаш каби босқичларда ва ҳар бир босқич
бўйича алоҳида йўналишларда ташкил этилиши ижобий аҳамият касб этади,
деган фикрга келдик (3-расм).

3-расм. Солиқларни режалаштириш босқичлари ва йўналишлари

3


Солиқларнинг амал қилиши ва корхоналарнинг солиқ муносабатларига

киришиши солиқ рисклари юзага келишига сабаб бўлади. Солиқ рисклари
моҳияти, уларнинг юзага келиш сабаблари ҳақида солиқ тўловчиларнинг
етарлича тушунчага эга эмасликлари кўп ҳолатларда уларнинг жиддий
молиявий йўқотишларига олиб келиши мумкин.

Солиқ рискларини баҳолашнинг назарий асосларига бағишланган турли

иқтисодий қарашларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Баъзан солиқ

3

Муаллиф томонидан тузилган.

Ҳақиқий натижанинг режадагидан фарқли миқдорини аниқлаш, унинг
сабабларини таҳлил қилиш

Ишлаб чиқилган усуллар самарадорлигини тавсифловчи кўрсаткичлар
тизимини аниқлаш

Солиқларни режалаштиришнинг амалдаги тизимларини мувофиқлаштириш

Самарадорлик-
ни баҳолаш

Солиқ ва бухгалтерия ҳисобининг оптимал вариантларини аниқлаш

Қонунчилик билан тақдим этилган солиқ имтиёзларини таҳлил қилиш ва уларни
қўллаш самарадорлигини баҳолаш

Турли хил солиқ гуруҳлари бўйича солиқ базаларини ҳисоблаш, таҳлил қилиш ва
уларни бошқариш

Жорий
режалаштириш

Ташкилотнинг мақсад ва вазифаларини, ишлаб чиқариш ва муомала
соҳаларини, фаолият йўналишларини аниқлаш

Ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклини танлаш

Таркибини – холдинг сифатида ёки унда таркибий бўлинмаларини яратиш
ҳақидаги саволларга аниқлик киритиш

Ташкилотнинг ва унинг таркибий бўлинмалари жойлашувини белгилаш

«Солиқ доира»сини аниқлаш

Стратегик
режалаштириш

Солиқ тўловлари режаси, солиқ календарини тузиш

Тузилган шартномалар бўйича жорий молиявий-хўжалик операцияларини
солиқ оқибатлари нуқтаи назаридан таҳлил қилиш ва шартномалар оптимал
вариантларини аниқлаш

Оператив
режалаштириш

С

О

Л

И

Қ

Л

А

Р

Н

И

РЕ

ЖА

Л

А

ШТ

И

Р

И

Ш

Б

О

С

Қ

И

Ч

Л

А

РИ


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

рискларини ташкил этувчи ташқи жиҳатлар алоҳида олиниб, солиқ риски
сифатида янги солиқ тўловларининг амалиётга киритилиши, тўлов шартлари ва
ставкаларининг ўзгариши, солиқ имтиёзларининг бекор қилиниши ва бошқа шу
кабилар билан боғлиқ равишда пайдо бўладиган рисклар тушунилади [8].
Лекин, шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, солиқ рискларининг пайдо бўлиши
нафақат ташқи, балки қатор ички омилларга ҳам боғлиқ равишда намоён
бўлиши мумкин. Солиқ хатолари сифатида шундай ички омилларни ҳам
ҳисобга олганда солиқ риски солиқ қонунчилигидаги ноқулай ўзгаришлар ёки
солиқ тўловларини ҳисоблаш вақтида йўл қўйилган хатолар билан боғлиқ
молиявий йўқотиш сифатида баҳоланади [9]. Фикримизча, солиқ рисклари
бўйича ички омилларни фақатгина солиқ хатолари билан чегаралаб қўйиш
тўғри бўлмайди. Солиқ рискига бирмунча кенгроқ таъриф Е.Н.Евстигнеев
томонидан таклиф этилган бўлиб, «конкрет солиқ тўловчи учун солиққа тортиш
соҳасида пайдо бўлиши мумкин бўлган ноқулай оқибатларни баҳолаш» [10]
солиқ риски сифатида акс эттирилади, лекин бу мулоҳаза солиқ санкцияси
қўлланилиши билан боғланади. Бошқа томондан солиқ рискларини аниқлашда
солиқ санкцияларидан ташқари молиявий йўқотишлар ҳам бўлиши мумкинлиги
ҳақида Д.Н.Тихонов ва Л.Г.Липниклар алоҳида тўхталиб, бунда «солиқ риски
пул эквивалентида акс этадиган солиқларни тўлаш ва оптималлаштириш
жараёни билан боғлиқ йўқотиш» [11] сифатида тушунтирилади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда

солиқ риски

тушунчасига солиқ

тўловчиларнинг ўз мажбуриятларини бажариш борасидаги фаолияти давомида
юзага келиши мумкин бўлган ва молиявий йўқотишларга сабаб бўлувчи хавф-
хатар дея таъриф бериш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз.

Солиқ рискларини субъекти бўйича (давлат, солиқ агентлари, солиқ

тўловчилар, ўзаро боғлиқ шахслар рисклари), пайдо бўлиш манбасига кўра
(ички ва ташқи солиқ рисклари), пайдо бўлиш вақтига кўра (сунъий равишда
йўл қўйилаётган ва келажакда юзага чиқиши мумкин бўлган рисклар), таъсир
қилиш объектига кўра боғлиқлиги бўйича (фойданинг йўқотилиши, моддий
қийматликларнинг йўқотилиши, тўловга лаёқатсизлик, инвестицион ва
бошқалар), оқибатларига кўра (солиқ назорати, солиқ юки ортиши, жиноий ва
солиқ текшируви даражасидаги рисклар), таъсир этиш даражасига кўра (енгил,
кескин, ҳалокатли) таснифлаш мумкин.

Солиқ органлари томонидан ўтказиладиган солиқ назорати даврида солиқ

ҳуқуқбузарликларининг аниқланиши солиқ тўловчиларга нисбатан амалдаги
қонунчиликка кўра жавобгарлик чоралари қўлланилишига ва бу, ўз навбатида,
солиқ тўловчининг жиддий молиявий йўқотишларига сабаб бўлади. Мазкур
ҳолатда солиқ рискининг олдини олиш мақсадида ички солиқ назоратини
ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

Ички солиқ назоратини ташкил этишдан асосий мақсад – солиқ органлари

томонидан корхона молиявий-хўжалик фаолиятини текширишга оид назорат
ўтказилгунга қадар солиқ хатоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш орқали
молиявий жавобгарликларнинг олдини олишдир.

Корхоналарда солиқ мажбуриятларини бошқаришда солиқ таҳлили ҳам

муҳим аҳамият касб этади. Солиқ таҳлили ўтказилаётганда солиқлар ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

мажбурий ажратмалар умумий таҳлили, солиқ юки таҳлили, солиқлар бўйича
қарздорлик таҳлили, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳолати таҳлили, солиқ
базаси таҳлили амалга оширилади. Масалани ўрганиш натижаси ўлароқ
таъкидлашимиз мумкинки, ички солиқ назорати ва солиқ таҳлилини ташкил
этиш иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хўжалик субъектлари
маблағларидан

самарали

фойдаланишга

хизмат

қилади,

солиқ

ҳуқуқбузарликлари туфайли молиявий йўқотишларнинг олдини олади, солиқлар
ва мажбурий ажратмаларнинг давлат бюджетига ўз вақтида ва тўлиқ тушишини
таъминлайди ҳамда хўжалик субъектлари молиявий барқарорлигини оширади.

Тадқиқот натижалари сифатида корпоратив солиқ менежментини

самарали ташкил этиш ва ривожлантиришга қаратилган қуйидаги илмий
хулосаларни келтиришимиз мумкин.

1. Корхоналарда солиқ менежментини ташкил этишда давлат ва солиқ

тўловчилар ўртасидаги солиқлар бўйича манфаатлар тўқнашуви ва ўзаро
қарама

-

қаршиликни ҳисобга олиши керак. Зеро давлат имкон қадар кўпроқ

солиқ ундиришга интилади, солиқ тўловчилар эса имкон қадар солиқларни
камроқ тўлашга ёки умуман тўламасликка ҳаракат қилади. Бунда солиқ тўловчи
молиявий қонунчилик бузилишига йўл қўйиши жиддий молиявий
йўқотишларга сабаб бўлишини унутмаслик талаб этилади.

2. Корхоналарда солиқларни режалаштириш амалиётини ташкил этишда

солиқли вазиятлардан келиб чиққан ҳолда стратегик режалаштириш, солиқ
имтиёзларидан самарали фойдаланишга қаратилган жорий режалаштириш,
солиқларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлашга қаратилган, шунингдек шартномавий
муносабатларни ҳисобга олувчи оператив режалаштириш тарзида ташкил этиш
мақсадга мувофиқ.

3. Корхоналарда амалга оширилган молиявий операциялар ва улар бўйича

ҳисобланадиган солиқларни тўлаш муддатларидан келиб чиққан ҳолда ҳар ой
ёки чорак бўйича солиқ бюджетини тузиб чиқиш лозим. Бунда тузиб чиқилган
солиқ бюджети солиқларнинг ўз вақтида тўланишига хизмат қилиши билан бир
вақтда солиқлар бўйича боқимандалик ҳолатларининг ҳам камайишига хизмат
қилади.

4. Ҳар бир молия йилининг охирида солиқ қонунчилигига кўплаб

ўзгаришлар киритилиши натижасида молия йилининг биринчи чорагида солиқ
хатолари ва рискларининг юзага келиши кўпроқ кўзга ташланади. Бунинг
олдини олиш учун давлат бюджети параметрларини кучга кириш муддатидан
камида бир ой олдин матбуотда эълон қилинишини ташкил этиш мақсадга
мувофиқ.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. 2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга

кўтарадиган йил бўлади. – Т.: «Ўзбекистон», 2012. – Б. 10-11.

2.

Евстигнеев Е.Н. Налоги и налогообложение. 3-е изд. – СПб.: «Питер»,

2009. – С. 223.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

3.

Евстигнеев Е.Н. Налоги и налогообложение. 2-е изд. – СПб.: «Питер»,

2009. – С. 224.

4.

Тошмуродова Б.Э. Иқтисодий тараққиётга эришишда солиқлардан

самарали фойдаланиш. Иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш
учун ёзилган диссертация автореферати. – Тошкент, 2007. – Б. 22.

5.

Евстигнеев Е.Н. Налоги и налогообложение. 2-е изд. – СПб.: «Питер»,

2006. – С. 225.

6.

Сердюков А.Э., Вылкова Е.С, Тарасевич А.Л. Налоги и

налогообложение. – СПб.: «Питер», 2008. – С. 502.

7.

Евстигнеев Е.Н. Налоги и налогообложение. – М.: «ИНФРА-М», 2001.

– С. 78.

8.

Козенкова Т.А. Налоговое планирование на предприятии. – М.: «АиН»,

1999. – С. 15.

9.

Филин С.А. Финансовый риск и его составляющие для обеспечения

процесса оценки и эффективного управления финансовыми рисками при
принятии финансовых управленческих решений // Финансы и кредит. – Москва,
2002. – № 3. – С. 23.

10.

Евстигнеев Е.Н. Основы налогового планирования. – СПб.: «Питер»,

2004. – С. 196.

11.

Тихонов Д.Н., Липник Л.Г. Налоговое планирование и оптимизация

налоговых рисков. – М.: «Альпина Бизнес Букс», 2004. – С. 105.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. 2012 йил Ватанимиз тараккиётини янги боскичга кутарадиган йил булади. - Т.: «Узбекистон», 2012. - Б. 10-11.

Евстигнеев Е.Н. Налоги и налогообложение. 3-е изд. - СПб.: «Питер», 2009.-С. 223.

Евстигнеев Е.Н. Налоги и налогообложение. 2-е изд. - СПб.: «Питер», 2009. - С. 224.

Тошмуродова Б.Э. Ицтисодий тараккистга эришишда соликлардан самарали фойдаланиш. Иктисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун сзилган диссертация авторсфсрати. - Тошкент, 2007. - Б. 22.

Евстигнеев Е.Н. Налоги и налогообложение. 2-е изд. - СПб.: «Питер», 2006.-С. 225.

Сердюков А.Э., Вылкова Е.С, Тарасевич А.Л. Налоги и налогообложение. - СПб.: «Питер», 2008. - С. 502.

Евстигнеев Е.Н. Налоги и налогообложение. - М.: «ИНФРА-М», 2001. -С. 78.

Козенкова Т.А. Налоговое планирование на предприятии. - М.: «АиН», 1999.-С. 15.

Филин С.А. Финансовый риск и его составляющие для обеспечения процесса оценки и эффективного управления финансовыми рисками при принятии финансовых управленческих решений // Финансы и кредит. - Москва, 2002. -№3.- С. 23.

Евстигнеев Е.Н. Основы налогового планирования. - СПб.: «Питер», 2004.-С. 196.

И. Тихонов Д.Н., Липник Л.Г. Налоговое планирование и оптимизация налоговых рисков. - М.: «Альпина Бизнес Букс», 2004. - С. 105.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов