Причины возникновения проблемных кредитов в коммерческих банках и пути их снижения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
139-147
21
9
Поделиться
Мамадияров, З., & Тиллаев X. (2015). Причины возникновения проблемных кредитов в коммерческих банках и пути их снижения. Экономика и инновационные технологии, (4), 139–147. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8409
З Мамадияров, Ташкентский Государственный Университет Экономики

помощник

X Тиллаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

помощник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается понятия «проблемный кредит», причины возникновения проблемной задолженности и работа банка с проблемными кредитами, а также разработан рекомендации и предложение по снижению доли проблемных кредитов в кредитном портфеле коммерческих банков.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

З.Т. Мамадияров, ассистент,

Х.С. Тиллаев ассистент, ТДИУ

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА МУАММОЛИ КРЕДИТЛАРНИНГ ВУЖУДГА

КЕЛИШ САБАБЛАРИ ВА УЛАРНИ КАМАЙТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

В статье рассматривается понятия «проблемный кредит», причины

возникновения проблемной задолженности и работа банка с проблемными
кредитами, а также разработан рекомендации и предложение по снижению
доли проблемных кредитов в кредитном портфеле коммерческих банков.

The article discusses the concept of problem loan, the causes of problem loan

and the work with the bank's problem loans, as well as to develop recommendations
and proposals to reduce the share of problem loans in the loan portfolio of
commercial banks.

Калитли сўзлар:

кредит портфели, диверсификация, муаммоли кредит,

кредит риски, кредит сиёсати, кредитор, қарздор,кредит таъминоти.

Мамлакат иқтисодиётининг юқори суръатларда ўсиши барча мавжуд

имкониятларнинг сафарбар қилинаётганлиги ҳамда ўзини оқлаган ислоҳотлар
стратегиясининг изчил давом эттирилаётганлиги ҳисобига таъминланмоқда.
Хусусан, сўнгги йилларда банкларнинг капиталлашуви, ликвидлиги ва ресурс
базасини янада мустаҳкамлаш ҳамда, уларнинг инвестицион фаоллигини янада
оширишга қаратилган изчил ва аниқ мақсадли чора-тадбирлар амалга
оширилди. Мамлакат тўлов баланси ижобий салдосининг таъминланиши
ҳисобига банк тизими соф ташқи активларининг кўпайиши ҳамда, 2014 йилда
тижорат банклари томонидан иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор
йўналишларидаги лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлашга ва реал
сектордаги инвестицион фаолликнинг ошишини янада рағбатлантиришга
қаратилган сиёсатнинг давом эттирилиши натижасида банк тизими кредит
портфелининг ошиб бориши иқтисодиётда пул таклифининг ўсишига таъсир
қилувчи омиллар бўлди[3].

Йилдан-йилга республикамиз банклари томонидан юридик ва жисмоний

шахсларга ажратилган кредитлар ҳажмининг ошиши, банк активларининг
асосий қисмини банк кредитлари ташкил этганлиги боис банклар кредит
портфелида муаммоли кредитларнинг мавжудлиги сезиларли бўлмоқда. Бу
муаммоларни

бартараф

этишда

айниқса,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарорининг 1-иловаси
32-бандида, банк таваккалчиликларини бошқаришда чуқур омилли таҳлилни
амалга оширишнинг аниқ механизмини жорий қилиш, захираларни
шакллантириш, кредит портфелини диверсификациялашни кўзда тутган ҳолда
банклар активлари сифати мониторингини такомиллаштириш, шунингдек
муаммоли

қарздорлик

пайдо

бўлишига

йўл

қўймаслик

юзасидан

огоҳлантирувчи чоралар қабул қилиш белгилаб қўйилган[1].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Тижорат банклари жалб қилган маблағларининг асосий қисмини кредит

бериш сифатида фойдаланар экан, бунда фақатгина даромад олиш учун эмас,
балки маблағларни кредит олувчидан тўлиқ қайтариб олиш масаласини
олдиндан белгилаб олиши зарур. Чунки, банк сармоя эгаси сифатида сармояни
эмас, балки сармоядан фойдаланиш ҳуқуқини маълум бир шарт ва устама
фоизлар асосида маълум муддатга сотади.

Айни пайтда мамлакатимизда ҳам илмий-назарий ҳамда амалиётчи

олимлар томонидан "муаммоли кредит" тушунчаси аввалгига нисбатан анча
кўпроқ баҳс ва мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бу албатта, бежизга эмас, чунки
бугунги кунда республикамиз тижорат банкларининг кредит портфелида
муаммоли кредитларнинг улуши, уни камайтириш чоралари кўрилишига
қарамасдан анчагина юқори фоизни ташкил этмоқда.

Бугунги кунда кўпгина давлатлар банк тизимида умидсиз қарзларнинг

кўпайиши муаммосига дуч келаётганлиги туфайли банкларнинг муаммоли
кредитлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари долзарблиги
ҳозиргача муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунинг учун кредиторлар билан бир
қаторда мижозлар томонидан кредитни қайтариш бўйича ўз ечимини топмаган
муаммолар мавжуд.

Илмий адабиётларда муаммоли кредитлар бўйича турли хилма-хил

таърифлар берилган. Айрим адабиётларда, муаммоли кредит деганда объекти,
субъекти ва таъминотига нисбатан банк томонидан шубҳа пайдо бўлган кредит
тушунилса[8], айрим адабиётларда муаммоли кредитлар деганда, “қарз олувчи
бир ёки бир неча тўловларни амалга оширмаганлиги ёки кредит таъминоти
қийматининг пасайиши кредитни муаммоли кредитлар туркумига ўтишини
англатади”[6] дея таъриф берилган.

Фикримизча, муаммоли кредит деганда, "субстандарт", "шубҳали" ва

"умидсиз" кредитлар сифатида таснифланган кредитлар тушунилади. Ўзининг
иқтисодий моҳиятига кўра, муаммоли кредитлар кредит рискларининг амалдаги
яққол намоён бўлишининг натижасидир, чунки бу банк томонидан кредит
рискларини тўғри бошқара олмаслик оқибати бўлиб ҳисобланади. "Муаммоли
кредит" тушунчаси "кредит рисклари" категорияси билан бевосита боғлиқдир.
Шу сабабли муаммоли кредитлар моҳиятини очиб беришда банк кредит
рискларининг иқтисодий мазмунига тўхталиб ўтиш ўринли бўлади. Бу юқорида
қўйилган мақсадга эришишда асос бўлиб хизмат қилади.

Маҳаллий олимлардан Ш.Абдуллаеванинг таърифлашича, кредит риски-

бу қарз олувчи томонидан кредит шартномаси шартларининг бажарилмаслиги,
яъни кредит суммасининг (қисман ёки тўлиқ) ва у бўйича фоизларнинг
шартномада

кўрсатилган

муддатларда

тўланмаслиги

тушунилади[4].

Шунингдек, баъзи рус иқтисодчи олимлари томонидан ҳам кредит риски худди
шундай талқин этилган.

Банклар бошқа кредиторларга нисбатан рискни чеклашга кўпроқ харакат

қилиши зарур. Чунки улар ўз

маблағларидан эмас, балки

ўз

кредиторларининг,

яъни омонатчилари ва бошқа манфаатдор томонларнинг маблағлари ҳисобидан
кредит ажратади. Шунинг учун банк ўз кредиторлари олдидаги
мажбуриятларини ўз вақтида ижро этиши рискни қанчалик даражада


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

муваффақиятли баҳолашга боғлиқ бўлади. Бошқа айрим иқтисодчилар эса,
"кредитлаш фаолияти кредит риски мавжуд бўлишининг ягона шакли эмас",
деган фикрни билдиришади[5]. Бундай фикрдаги, кредит риски қимматли
қоғозлар билан боғлиқ операцияларда, банк томонидан кафиллик берилганда
ҳам намоён бўлади.

Умуман, муаммоли кредитларнинг келиб чиқиши фақатгина кредит

рискига боғлиқ бўлмайди. Зеро, валюта риски, бозор риски, фоиз
ставкаларининг ўзгариши риски ва бошқа қатор рискларининг мавжудлиги
ҳамда уларни тўғри баҳолай олмаслик муаммоли кредитларнинг келиб
чиқишига таъсир кўрсатади. Муаммоли кредитларнинг иқтисодий мазмунини
тадқиқ этишда рискларнинг ўрни ва таъсири асос сифатида иштирок этади.

Тижорат банкларида вужудга келадиган кредит рискининг асосий қисми

мамлакатдаги айрим бир тармоқдаги маҳсулотга бўлган талаб ва ишлаб
чиқаришнинг пасайиб кетиш эҳтимоли билан узвий боғлиқдир. Буларга
қўшимча сифатида банк кредит риски даражасига қуйидаги омиллар таъсир
этади десак хато бўлмайди:

-

банк кредит фаолиятининг иқтисодиётдаги ўзгаришларга тез

мослашадиган, шунингдек ўз маҳсулотига эластик талабга эга бўлган қайсидир
бир тармоқ ёки доирада тўпланиш даражаси. Бу банк мижозларининг маълум
тармоқларда ёки географик ҳудудларда, айниқса, бозор ўзгаришларига
таъсирчан тўпланиш даражаси билан боғлиқдир;

- банк фаолиятининг кам ўрганилган, янги ноанъанавий тармоқ ва

доираларда шаклланиш даражаси;

- банк амалиётига янги хизмат турларини қисқа муддат давомида кўп

миқдорда татбиқ этилиши янги банк хизматларига бўлган талабнинг озлигидан
банк салбий натижа олиши мумкин;

- яқин муддат ичида янги жалб қилинган мижозларнинг катта қисмини

ташкил қилиши;

- кредит ва бошқа банк шартномаларининг катта қисмининг ўзи маълум

бир қийинчиликларни бошдан кечираётган мижозларга тўғри келиши ва
бошқалар.

Бундан ташқари, республикамиз тижорат банклари фаолиятида вужудга

келадиган рискларни бошқаришга нисбатан минимал талаблар Марказий банк
Бошқаруви томонидан 2011 йил 7 майда 14/2-сонли қарор билан тасдиқланган
"Тижорат банкларининг банк таваккалчиликларини бошқаришига нисбатан
қўйиладиган талаблар тўғрисида"ги Низомда ифодаланган. Ушбу Низомга
мувофиқ, банк рискларини бошқариш банк ўз фаолиятини юритиши ва банк
операцияларини ўтказишида пайдо бўлиши мумкин бўлган рискларни аниқлаш,
уларнинг олдини олиш, бартараф этиш, камайтириш ва кўрилиши мумкин
бўлган зарарларни бошқа молиявий воситалар орқали қоплаш бўйича банк
томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуи сифатида эътироф
этилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг 1998 йил 2 декабрдаги
557-сонли "Бир Қарздор ёки ўзаро даҳлдор бўлган қарздорлар гуруҳига тўғри
келувчи таваккалчиликнинг энг юқори даражаси тўғрисида"ги Низомида
тижорат банкларининг қарз олувчилар билан боғлиқ операциялардаги риск


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

даражаси бўйича чекловлар ифодаланган. Ушбу Низомга мувофиқ I даражали
банк регулятив капиталининг 10 фоиздан ошган кредит йирик кредит сифатида
эътироф этилади. Шу билан бирга, тижорат банклари ҳар ойда бир маротаба
кредитларга доир юзага келиши мумкин бўлган барча йирик зарарлар
тўғрисидаги маълумотни Марказий банкка тақдим этиши зарур. Тижорат
банкларининг кредит қўйилмаларини таснифлаш ва улар бўйича кредит
рискининг вужудга келишида юзага келадиган зарарларни қоплаш бўйича
махсус захираларни шакллантириш талабларини белгилаб беради.

Одатда, соғлом банк тизимнинг зарур шарти кредит рискини ишончли

бошқариш тизими ҳисобланади. Чунки банк кредит риски кўп сонли
қарздорлар орасида тақсимланиши керак. Айниқса, иқтисодий алоқаларни
эркинлаштириш даврида кредит портфелини диверсификация қилиш
масаласини ҳал этиш ўта зарурдир.

Кредит портфелининг сифатини баҳолашда ягона ёндашувга эришиш

мақсадида келтирилган рейтингга қўшимча равишда кредит портфелининг
ишончлилигини аниқлашнинг балли тизимидан фойдаланиш мумкин. Бунинг
учун авваламбор кредитнинг қайтарилмаслик рискини ҳисоблаш лозим. Бу
кўрсаткич (Rк) ни эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун ташкил қилиниши
зарур бўлган захиралар суммасини (РС) кредит портфели суммаси (Кр) га
бўлиш йўли билан аниқлаш мумкин:

Rk=PC/Kp*100%

Кредитнинг қайтарилмаслик риски асосида, биз тижорат банкининг

кредит портфели сифатига қуйидагича рейтинг баҳоларни беришимиз мумкин.

1-жадвал

Кредит портфелининг сифатини баҳолаш мезонлари[7]

Рейтинг баҳо (балл)

1

2

3

4

5

Кредитнинг кайтарилмаслик
риски

0-4,0

4,1-8,0

8,1-12,0

12,1-16,0

16,1-20,1

Кредит портфелининг сифат
даражаси

ўта кучли

кучли

ўртача

хавфли

қониқарли


Банк кредит портфели «4,1» ва ундан юқори баллга баҳоланса, банкда

кредит бўйича рискни юзага келиш муаммоси борлигини кўрсатади. Бу эса
банкда ўз вақтида чора кўрилмаса, риск даражасининг ошиб кетиши банк учун
салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида хулоса қилишга асос
бўлади. Бундай банклар фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
назорат қилиб бориши, мажбурий захиралар бўйича талабларни ошириш каби
чора-тадбирларни кўриши мумкин.

Ўзбекистан Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан 9 ноябрь

1998 йилда тасдиқланган №242-сонли «Активлар сифатини таснифлаш,
мумкин бўлган йўқотишлар бўйича тижорат банклари томонидан захиралар
ташкил қилиш ва ундан фойдаланиш қоидаси»га асосан тижорат банклари
томонидан бериладиган кредитлар юқорида келтирилган мезонлар бўйича


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

«яхши», «стандарт», «субстандарт», «шубҳали», «умидсиз» ёки ишончсиз
кредитларга таснифланади.

Активлар сифати бўйича таснифланиб, ҳар ҳисобот даврида эҳтимолий

йўқотишларга қарши захиралар ташкил қилиниб борилади. Бу захиралар
банкнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан кредит қўйилмасининг ўша
даврдаги қолдиғига нисбатан шакллантирилади.

2-жадвал

Кредитларнинг сифати бўйича шакллантирилиши лозим бўлган

захиралар меъёри[2]

Кредитларнинг сифати бўйича
таснифлари

Эҳтимолий йўқотишлар бўйича
заҳиралар учун ажратмалар
нормаси

1

2

Яхши

0%

Стандарт

10%

Субстандарт

25%

Шубҳали

50%

Умидсиз

100%

Умидсиз (муддати ўтган ва суд
жараёнидаги кредитлар

)

150%


Юқоридагиларга қўшимча равишда муаммоли кредитларнинг келиб чиқиш

сабаблари турлича бўлиши мумкин. Жаҳон банки маълумотларига кўра,
банкларнинг муаммоли кредитларини юзага келишида ички омиллар 67 фоиз
йўқотишларга сабаб бўлади. Бу кўрсаткич ташқи омиллар бўйича бор йўғи 33
фоизни ташкил этади. Ички омилларга таъминотнинг етишмаслиги 22 фоизни,
ссуда буюртмасини ўрганишда ахборотнинг нотўғри баҳоланиши 21 фоизни,
операция назоратининг заифлиги, ҳамда дастлабки огоҳлантирувчи белгиларни

ўз

вақтида аниқланмаслиги ва улар юзасидан тегишли чораларнинг кўрмаслиги

18 фоизни, гаров таъминоти сифатининг пастлиги 5 фоизни, шартномада
кўрсатилган таъминотни олиш имкониятининг йўқлиги 1 фоизни ташкил этган.
Ташқи омилларга эса компаниянинг банкрот бўлиши 12 фоизни, корхона
молиявий назоратининг кучсизлиги 11 фоизни, компаниянинг бозорда

ўз

ўрнини

йўқотиши ва ички ижтимоий муаммолар 6 фоизни, ўғирлик,

муттаҳамлик 4 фоизни жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра ташкил этган[10].

Тижорат банклари кредитлаш босқичи дастлаб, банк кредит сиёсатини

ишлаб чиқишдан бошланади. Маълумки, банк кредит сиёсати кредитлаш
жараёнида юзага келувчи таваккалчиликни бошқаришда банк раҳбарияти
томонидан қабул қилинадиган чора ва услубларни белгиловчи, ҳамда банк
раҳбарияти ва ходимларини банк кредит портфелини самарали бошқаришга
доир кўрсатмалар билан таъминловчи ҳужжатдир. Кредит сиёсати
кредитларнинг барча тоифалари бўйича "тўловсизлик" тушунчасининг аниқ
ифодаланиши, фоизларни ўстирмаслик мезонлари, шунингдек, банк Бошқаруви


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

ва Кенгашининг тегишли ҳисоботларига нисбатан талабларни ўз ичига олиши
лозим. Банк кредит сиёсатида қарзларни қайтаришга доир изчил, босқичма-
босқич чора-тадбирлар кўрилишини талаб қилиши керак. Банк раҳбарияти
Марказий банк томонидан белгиланган талабларга мувофиқ кредитларни
ҳисобдан чиқариш тадбирларини ишлаб чиқиши лозим. Тижорат банклари
томонидан берилган жами кредитлар хажмида муддати ўтган кредитлар
салмоғининг ўзгариши доимий равишда таҳлил қилиб бориши лозим. Чунки
тижорат банклари томонидан берилган жами кредитлар хажмида муддати ўтган
кредитлар салмоғининг ўзгариши кредит сиёсатининг самарадорлигини
тавсифловчи асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

Ривожланган хорижий давлатлар банк амалиётида, хусусан, Ғарбий Европа

давлатларининг банк кредитлаш амалиётида муддати ўтган кредитларнинг
жами кредит қўйилмалар ҳажмидаги салмоғини 3 фоиздан ошмаслиги нормал
ҳолат ҳисобланади. Бу кўрсаткичнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган чегаравий
миқдори 5 фоизни ташкил қилади.

Банкларда бериладиган ҳар бир кредит бошқаларига ўхшамаган алоҳида

хусусиятларга

эгадир.

Шунинг

учун

ҳам

муаммоли

кредитларни

кайтарилишини таъминлаш борасида ягона қонун ва қоидалар ишлаб
чиқилмаган. Муаммоли кредитларни бартараф этиш бўйича банклар томонидан
асосан қуйидаги ишлар амалга оширилади:

-

кредит муддатини узайтириш (пролонгация) чораларини кўриш;

-

қўшимча равишда таъминот талаб қилиш;

-

гаров сифатида қўйилган мулк ёки учинчи шахснинг кафиллиги бўйича

кредитни қайтариш чораларини кўриш;

-

кредитини бошқа банкка сотиш;

-

корхона раҳбариятига мавжуд муаммони ҳал этиш бўйича консалтинг

хизматларини таклиф этиш;

-

корхонанинг бўш турган активлари, мол-мулкларини сотиш, дебиторлик

қарзлари мавжуд бўлган тақдирда уларни ундириш эвазига муаммони ҳал этиш
ва бошқа тадбирлар.

3-жадвал маълумотлардан кўриниб турибдики республикамиз тижорат

банкларининг кредит сифати сўнгги йилларда яхшиланиб бормоқда. Жумладан
2003-2008 йилларда тижорат банклари кредит портфелида муддати ўтган
кредитлар ўсиб бориш тенденцияси мавжуд бўлган бўлса, 2004 йилда
кредитларнинг муддати ўтган қисми 300 млрд сўмни ташкил этган бўлса бу ўз
навбатида 2003 йилга нисбатан 1 %га камайган ва банкларнинг умумий кредит
ҳажмида 9,3 %ни ташкил этган. 2005 йил охирига келиб эса бу кўрсаткич 2004
йилга нисбатан 8,6 %га ошганлигини кўрсатмоқда. Бу ўз навбатида умумий
кредит ҳажмининг ҳам ошиши натижасидир. 2010 йил 1 январда кредит
ҳажмининг умумий миқдори ўтган йилидан 1,853 трлн сўмга ошган, муддати
ўтган кредитлар миқдори эса 106 млрд сўмга 85% камайган захиралар эса
қарийиб 2 баробарга камайган.




background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

3-жадвал

Республикамиз тижорат банкларида кредит сифати ва уларга нисбатан

ташкил этилган захира кўрсаткичлари[9], (млрд. сўмда)

Йиллар

Жами кредитлар

Муддати ўтган ва суд

жараёнидаги кредитлар

Муаммоли кредитлар

учун ташкил этилган

захиралар

1

2

3

4

01.01.2004

2785

303

132

01.01.2005

3232

300

218

01.01.2006

3686

326

257

01.01.2007

3935

746

268

01.01.2008

4628

661

336

01.01.2009

6062

705

406

01.01.2010

7915

106

211

01.01.2011

10786

104

215

01.01.2012

14326

102

291

01.01.2013

20392

99

373

01.01.2014

26530

103,7

484

01.01.2015

34809

105,6

490


Ушбу даврдан бошлаб тижорат банкларида муддати ўтган ва суд

жараёнидаги кредитлар миқдори юқори суръатларда камая бошлаган. Бунга
Республика банк тизимини ислоҳ қилишдаги кўрилган чора-тадбирлар ва
кредит муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий асосларнинг яратилиши
ҳамда уларни мукаммаллаштириш орқалигина эришила бошланди. 01.01.2015
йилда ҳам муаммоли кредитлар ҳажми кескин ўзгармасада, лекин улар учун
ажратилган захиралар ҳажми 490 млрд. сўмга ва банк томонидан ажратилган
кредитлар ҳажми эса 34809 млрд. сўмга ошган.

Бизнинг фикримизча мамлакатимиз тижорат банклари томонидан берилган

кредитларни муаммоли кредитларга айланмаслигини олдини олиш мақсадида
қуйидаги таклифларни келтириш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз:

-

банкларга кредит учун келиб тушган аризага атрофлича ёндашув, яъни

даслабки мониторингни тўғри ва мукаммал амалга ошириш. Бу ерда биринчи
навбатда мижознинг характерига, унинг молиявий аҳволига, бизнес ҳамкорлари
орасидаги мавқеига ҳамда ушбу соҳадаги тажрибасига асосий эътиборни
қаратиш;

-

кредит аризасини кўриб чиқилаётган даврда мижоз томонидан банкка

такдим этаётган ҳужжатлар тўпламининг тўлиқлигини ва уларнинг
тўғрилигини текшириш. Кредит бўлими ходими томонидан мижознинг
молиявий аҳволи чуқур таҳлил этилиши ва холисона баҳо берилиши зарур;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

-

кредит ажратилган даврдан бошлаб, мижознинг бизнес-режаси бўйича

амалга ошираётган ишларини, ҳисобрақамидаги маблағлари айланмасини
доимий равишда назорат қилиб бориш, муддати ўтган дебиторлик-кредиторлик
қарздорликларига йўл қўймаслик чораларини кўриш;

-

кредит таъминоти сифатида тақдим этилган мол-мулкни сақлаш ва

эксплуатация шароитини доимий равишда назорат қилиб бориш;

-

кредит таъминоти сифатида учинчи шахснинг кафиллик шартномаси

тақдим этилган бўлса, кафилнинг молиявий ҳисоботларини ҳар чоракда бир
маротаба таҳлил қилиб унинг тўлов қобилиятини ўрганиб бориш;

-

корхонанинг мол-мулкини баҳолашда банкнинг мулкни баҳолаш бўйича

мутахассисига кўпроқ имкониятлар яратиб бериш. Чунки мижоз пуллик
баҳолаш хизматидан фойдаланадиган бўлса, унинг кредит олгунга қадар
қиладиган харажатлари ортиб кетади.

Юқорида таклиф этилган тавсиялар ва таклифларнинг барчасини амалга

ошириш учун кредит бўлими ходимларидан қатъиятлилик ҳамда масъулиятни
талаб этади. Барча амалларнинг ўз муддатида тўлиқ бажарилишигина тижорат
банкларида кредитларнинг «муаммоли кредитлар»га айланишини олдини олиш
имкониятлари вужудга келади деб ҳисоблаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2011-2015 йилларда

республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини
ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор
йўналишлари тўғрисида"ги ПК-1438-сонли Қарори. 2010 йил 26-ноябр

2.

Вазирлар Маҳкамасининг «Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик

ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорнинг ликвидли мол-
мулкига қаратиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги №422 сонли Қарори,
04.12.2002 йил

3.

Каримов

И.А.

2015-йилда

иқтисодиётимизда

туб

таркибий

ўзгаришларни

амалга

ошириш,

модернизация

ва

диверсификация

жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий
тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир.//Халқ сўзи, 2015
йил 17 январь №13.

4.

Абдуллаева Ш.З. Банк рисклари ва кредитлаш. Т.: Молия, 2002, 124-6.

5.

Пещанская И.В. Организация деятельности коммерческого банка:

Учебное пособие. -М.: ИНФРА-М, 2001,33-6.

6.

Роуз П. Банковский менеджмент. Пер. с англ. – М.: Дело, 1997, 192-б.

7.

Тижорат банклари молиявий ресурсларини бошқариш. Ш.Абдуллаева,

З,Сафарова.”Молия” 2007

8.

Управление

деятельностью

коммерческого

банка(банковский

менеджмент)/ Под ред. д-ра экон. наук, проф. О.И.Лаврушина. – М.: Юристъ,
2002, 456-б

9.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари, 2003-2014

йиллар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

10.

www.worldbank.org

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислох килиш ва баркарорлигини ошириш хамда юкори халкаро рейтинг курсаткичларига эришишнинг устувор йуналишлари тугрисида"ги ПК-1438-сонли Карори. 2010 йил 26-ноябр

Вазирлар Махкамасининг «Банкларнинг кредитлари буйича карздорлик уз вактида кайтарилмаган такдирда ундирувни карздорнинг ликвидли мол-мулкига каратиш тартибини тасдиклаш тугрисида»ги №422 сонли Карори, 04.12.2002 йил

Каримов И.А. 2015-йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир.//Халк сузи, 2015 йил 17 январь №13.

Абдуллаева Ш.З. Банк рисклари ва крсдитлаш. Т.: Молия, 2002, 124-6.

Пещанская И.В. Организация деятельности коммерческого банка: Учебное пособие. -М.: ИНФРА-М, 2001,33-6.

Роуз П. Банковский менеджмент. Пер. с англ. - М.: Дело, 1997, 192-6.

Тижорат банклари молиявий ресурсларини бошкариш. Ш.Абдуллаева, 3,Сафарова."Молия" 2007

Управление деятельностью коммерческого банка(банковский менеджмент)/ Под ред. д-ра экон, наук, проф. О.И.Лаврушина. - М.: Юристъ, 2002,456-6

Узбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари, 2003-2014 йиллар

vvww.worldbank.org

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов