Обеспеченность населения питьевой водой и спрос на водные ресурсы (на примере Хорезмской области)

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Нацигнальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства
CC BY f
155-161
36
4
Поделиться
Ахмедов A. (2015). Обеспеченность населения питьевой водой и спрос на водные ресурсы (на примере Хорезмской области). Экономика и инновационные технологии, (4), 155–161. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8411
A Ахмедов, Нацигнальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье изучены проблемы питьевого водоснабжения в Хорезмской области. Также исследован спрос на питьевую воду на душу населения во всех районах. В ходе исследования было определено количество воды на душу населения 54 л/сутки. По результатам исследования водопотребление из источников подземных вод составляет 22-28 % .

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

А. Ахмедов,

катта илмий ходим-изланувчи, ТИМИ

АҲОЛИНИ ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАНЛИГИ ВА

СУВ РЕСУРСЛАРИГА БЎЛГАН ТАЛАБ

(

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

МИСОЛИДА

)

В этой статье изучены проблемы питьевого водоснабжения в

Хорезмской области. Также исследован спрос на питьевую воду на душу
населения во всех районах. В ходе исследования было определено количество
воды на душу населения 54 л/сутки. По результатам исследования
водопотребление из источников подземных вод составляет 22-28 % .

In this paper the problems of provision of population with drinking water has

been studied in Khorezm region. This paper also identifies rationing of water demand
of population and increase of the demand depending on population growth. During
the research period in the region what it was investigated the quantity of water was
54 liters/day. The water demand of the population is from 22-28 % of the
groundwater.

Калитли сўзлар:

табиий ресурслар, сув таклифи, сув истеъмоли, уй

хўжаликлари, ер ости сувлари, таъминланганлик.

Сув инсон ҳаёти учун зарур бўлган энг муҳим табиий ресурс

ҳисобланади. Сув нафақат инсоннинг яшаш тарзини, балки атроф-муҳитнинг
ҳам ўзига хос кўринишда бўлишини белгиловчи асосий омиллардан биридир.
Мамлакатимизнинг асосий қомуси Конституциямизнинг 55-моддасида “Ер, ер
ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий
захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар
давлат муҳофазасидадир”, - деб белгилаб қўйилган [1].

Сув ресурсларига умумдавлат бойлиги сифатида эмас, балки табиатдаги

тириклик, обиҳаёт сифатида умуминсониятнинг бойлиги сифатида қараш
лозим. Сув, бошқа табиий ресурслар: нефть, газ, нодир металлар ва бошқалар
табиий бойлик ҳисобланса-да, инсониятнинг ҳаёт фаолиятида алоҳида
аҳамиятга эга. Чунончи, “Сув – озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш,
соғлиқни сақлаш, муносиб ҳаёт кечириш ва инсоният тараққиётининг асосий
манбаидир...” [3].

Ривожланган Ғарб мамлакатларида бир киши бир кеча-кундузда истеъмол

қиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш учун нонуштада 760 литр,
тушликда 5300 литр ва кечки овқатда 10600 литр сув сарфлайди [4].

Мамлакатимизда сув истеъмоли аҳоли жон бошига бироз кам бўлса-да,

сув исрофи маълум даражада мавжуд. Демак, сув ресурсларидан оқилона ва
тежаб фойдаланишни тақозо этади. Бунинг учун ривожланган давлатларнинг
янги-замонавий техника ва технологияларини жорий этиш ҳамда оқава
сувлардан фойдаланишни жорий этиш тизимини ташкил этиш лозим.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Бунда, биринчидан, оқава сувдан техник сув сифатида маиший хизматда

фойдаланилса; иккинчидан, оқава сувлардан суғорма деҳқончиликда
фойдаланиш мумкин. Яъни шаҳарлар маиший оқава сувларидан фойдаланиш
учун махсус суғориш тизимларини жорий этиш лозим. Асосан техника ва озуқа
экинлари ўстириладиган далаларда санитария-гигиена муҳофазаларини жорий
этган ҳолда, бу ерда ўстириладиган экинлар ёрдамида оқава сувларнинг табиий
биохимик таркиби тўла тозаланиши содир бўлади [5].

Аҳолини тоза ва сифатли ичимлик суви билан таъминлаш

мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар негизида ўз аксини топмоқда.
2011-2015 йилларда инфратузилма объектларини, транспорт ва коммуникация
соҳаларини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган Дастурга мувофиқ
туманларнинг чекка қишлоқлари шаҳардан кам бўлмаган шароитлар яратишга
катта этибор қаратилган.

Аҳолини турмуш фаравонлигини ошириш ва ичимлик сувига талабни

аниқлаш мақсадида Хоразм вилоятида монографик тадқиқотлар олиб борилди.
Аҳолини сув истеъмоли кўрсаткичи ўрганилди ва сувга талаби аниқланди.

Тадқиқот объекти ҳақида маълумот.

Хоразм воҳасида аҳоли

эҳтиёжлари ва ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарига тоза ҳамда
сифатли ичимлик суви етказиб берувчи ташкилот Туямуйин-Урганч
минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш (МСҚФ) бошқармасидир.
Вилоят эҳтиёжларини тўлиқ таъминлаш учун ичимлик суви асосан икки манба
орқали олинади. Биринчи манба, Амударё сув хавзаси бўлиб, ичимлик суви
Капарасс насос станцияси орқали Капарасс сув омборидан олинади. Капарасс
ичимлик сувини тозалаш иншоотининг қуввати 300 минг м

3

/кунни ташкил

этади. Иккинчи манба, Урганч шаҳри марказидан оқиб ўтувчи Шовот канали
ҳавзасидир. Урганч шаҳрида кунлик қуввати 100 минг м

3

ичимлик сувини

тозалаш иншоотида сифатли ичимлик сувини вилоятнинг шаҳар ва туман
марказларига водовод қувурлар ёрдамида етказиб берилади [5].

Вилоят аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси

шаҳар ва туман марказлари бўйича 84,9 фоизини, қишлоқ аҳоли пунктлари
бўйича 63,9 фоизни, ўртача ҳисобда 71,5 фоизни ташкил этади (1-жадвал).

Вилоятдаги ичимлик сув тармоқларининг асосий қисми 1960-1980

йилларда қуриб ишга туширилган. Жами ичимлик сув тармоқларининг 982 км
қисми бугунги кунда ўз хизмат муддатини ўтаб, таъмирталаб аҳволга келиб
қолган. Урганч, Хива ва Питнак шаҳарларида канализация тармоқлари мавжуд
бўлиб, унинг умумий узунлиги 214 км.ни ташкил этади. Вилоят аҳолисининг
23,5 фоизи канализация хизмати билан таъминланган [5].

Хоразм вилоятининг Урганч, Хива ва Питнак шаҳарлари канализация

тармоқлари бугунки кунда ўз хизмат муддатини ўтаб, авария холатида фаолият
юритаётганлиги боис оқава сув тармоқларини реконструкция қилиш ва
ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 21
декабрдаги ПҚ-1446 сонли қарори қабул қилинган [2]. Ушбу қарорга асосан
Урганч, Хива ва Питнак шаҳарлари канализация тармоқларини реконструция
қилиш ва ривожлантириш ишларини амалга ошириш бўйича 60 млн.АҚШ


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

доллари миқдорида чет эл инвестициясини жалб қилиш кўзда тутилиб, бу
ишларни 2014-2020 - йилларда амалга ошириш режалаштирилган [2,7].

Тадқиқот услуби.

Ушбу ишда статистик маълумотлар ўрганилиб, таҳлил

қилинган. Шунингдек, статистик кузатиш, гуруҳлаш, анкета-сўров усулларидан
фойдаланилди ҳамда қиёсий таққослаш усуллари қўлланилди.

Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлигини ўрганишни бир

ёқлама таҳлил қилиш ҳар доим ҳам ижобий натижа бермайди. Шунинг учун,
амалга ошириладиган тадқиқотларни икки босқичда амалга ошириш мақсадга
мувофиқ. Биринчи босқичда Туямуйин-Урганч МСҚФБнинг маълумотлари
статистик таҳлил қилинди. Бунда, бир йиллик, яъни 2012 йил маълумотлари
таҳлил қилиниб, аҳолининг сув билан таъминланганлиги ва сувдан фойдаланиш
бўйича кўрсаткичлар ўрганилди. Иккинчи босқичда аҳолини (уй хўжаликлари)
сувга талаби танланма усулда доимий кузатиш амалга оширилди (2013-2014
йиллар).

Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларида истиқомат қиладиган доимий

аҳоли сони, туман ва шаҳарлар марказларининг сув билан таъминланганлиги ва
етказиб берилган сув ҳажми 1-жадвал маълумотларида келтирилган. Ушбу
маълумотларни таҳлил қилиш натижасида 6-устунда келтирилган аҳоли жон
бошига сув истеъмоли ҳисобланди.

1-жадвал

Аҳолини ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси

Тр

Ҳудуд номлари

Аҳоли

сони

1

,

киши

Ичимлик суви

билан таъмин-

ланганлик, %

Амалда

узатилаётган

сув миқдори

(минг м

3

/сут)

Сув

истеъмоли

жон бошига

(л/сут.киши)

1

2

3

4

5

6

1.

Урганч ш.

137234

99,3

41,55

142,4

2.

Боғот тум.

141466

50,5

4,2

39,7

3.

Гурлан тум.

130179

66,3

3,7

28,3

4.

Қўшкўпир тум.

147797

53,8

2,0

15,2

5.

Хонқа тум.

161072

83,1

5,96

25,5

6.

Хива ш.

205227

74,5

8,38

30,5

7.

Питнак ш.

36600

82,8

2,4

16,6

8.

Хазорасп тум.

179445

64,6

3,88

23,1

9.

Урганч тум.

168346

80,0

8,5

42,2

10.

Шовот тум.

145102

72,0

2,68

15,6

11.

Янгиариқ тум.

100727

64,1

2,1

21,8

12.

Янгибозор тум.

76054

71,8

2,66

27,1

Жами:

1629249

71,5

88,01

54,0

Манба: Туямуйин-Урганч МСҚФБ маълумотлари асосида муаллиф ҳисоблари.

1

Давлат статистика қўмитаси (

www.stat.uz

). 2013 йил 1 январ холатига.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Ушбу жадвал маълумотларида Боғот, Қўшкўпир, Янгиариқ, Хазорасп ва

Гурлан туманларида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 50-66
фоизни ташкил этганини кўриш мумкин. Айниқса, ёзнинг иссиқ пайтларида ва
қишнинг қаҳратон совуқ кунларида қувурларда умуман сув йўқ бўлиб қолган
пайтлар ҳам кузатилади. Туман марказларига кунига ўртача 2,0-8,5 минг м

3

сув

узатилаётгани юқоридаги фикримизни тасдиқлайди. Урганч шаҳрининг сув
билан таъминланганлик даражаси юқори бўлиб, 99,3 фоизни ташкил этади.
Коммунал ва маиший хизмат кўрсатиш тармоқларига узатилаётган сувнинг
ҳажми 41,5 минг м

3

/кунни ташкил этади.

Аҳоли жон бошига кунлик сув истеъмоли бўйича таҳлил қилганимизда энг

кам сув истеъмоли, яъни 15,2 л/кун – Қўшкўпир туманига, 15,6 л/кун – Шовот
туманига, 16,6 л/кун – Питнак шаҳрига тўғри келмоқда. Урганч шаҳрининг сув
билан таъминланганлиги 99,3 фоизни ташкил этганлиги сабабли, шаҳарда
истиқомат қилаётган аҳолига кунлик сув истеъмоли ўртача ҳисобда 142,4 л/кун
тўғри келмоқда [6].

Вилоятнинг шаҳар, туман ва қишлоқларини тоза ичимлик суви билан

таъминланганлиги ўртача ҳисобда 71,5 фоизни ташкил этмоқда. Шунингдек,
сув билан таъминланмаган ҳудудларда истиқомат қилаётган фуқаролар ўз
эҳтиёжларини қондириш мақсадида скважиналар, қудуқлар ва помпа
(еркрант)лардан кенг фойдаланишга мажбур бўлмоқда. Бу эса вилоятда айрим
турдаги касалликларнинг кўпайишига асосий сабаблардан бири ҳисобланади.
Яъни бўғинларда туз йиғилиши, стоматик касалликлар (тишларнинг кариеси
емирилиши), ошқозон-ичак касалликлари ва ҳоказо.

Хоразм вилоятида истиқомат қилаётган аҳолини сув ресурсларига

талабини аниқлаш мақсадида 2013 йилда кузатув амалга оширилди.
Вилоятнинг турли туманларида истиқомат қилаётган кичик, ўрта ва катта
оилалар танланиб, сувдан фойдаланиш ҳамда сув истеъмоли бўйича кузатув
ташкил этилди.

Танланган уй хўжаликлари асосан оилани катта-кичиклигига қараб: 2

кишилик, 3 кишилик, 4 кишилик ва 5 кишилик хонадонлардир. Мазкур
хонадонларнинг сувга талабини аниқлашда сув ҳисоблагич (счётчик) лар
кўрсаткичларидаги маълумотлар ва қўшимча равишда ишлатилган сувлар
ҳисоблаб борилди.

Кузатув давомида (2013-2014 йиллар) уй хўжаликларининг сувга талаби

ўрганилди. Натижада кунига бир кишига тўғри келадиган сув миқдори
аниқланиб, ҳар бир оила йил давомида қанча сув истеъмол қилгани аниқланди.

Вилоятнинг шаҳар ва туманларида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра

икки ва уч кишилик оилаларнинг сувга талаби тўрт ва беш кишилик оилаларга
нисбатан ўртача ҳисобда бироз бўлсада юқори эканлигини кўриш мумкин (2-
жадвал).

Тадқиқот давомида туман ва шаҳарларда сув узатиш тизимидаги мавжуд

муаммо ва камчиликлар аниқланди. Жумладан, туманларда сув узатиш
қувурларида сувнинг босими паст, ҳамда қишлоқ жойларда сув вақти-вақти
билан узатилиши маълум бўлди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Қуйида келтирилган 2-жадвал маълумотларида тадқиқот натижалари

жамланган бўлиб, шаҳар ва туманлар кесимида умумлаштирилган. Шунингдек,
бир кунда бир кишига сарфланган сув ҳажми, водопровод орқали келган сув ва
ер ости сувларидан фойдаланиш бўйича маълумотлар келтирилган.

Вилоят аҳолисининг асосий қисми туман ва қишлоқларда истиқомат

қилади. Аҳолини сув истеъмоли 2-жадвал маълумотларида келтирилган бўлиб,
қувурлар орқали аҳоли яшаш жойларига етказилган сув ва ер ости сувларидан
(ер крант ва қудуд сувлари) фойдаланиш ўрганилди. Натижада
фойдаланилаётган сув ресурсларининг 22-28 фоизи ер ости сувлари ҳиссасига
тўғри келмоқда.

Қуйида водопровод ва ер ости сувидан фойдаланиш бўйича харажатлар

таркибини таҳлил қиламиз. 2012 йилда 1 м3 сувнинг сотиш баҳоси 439,51
сўмни ташкил этган. Ичимлик сувидан фойдаланиш меъёри бўйича 1 киши
суткада ўртача 230-280 л сув истеъмол қилиши керак (Жаҳон Банки, 2003). Бир
оилада ўртача беш киши бўлса, белгиланган меъёрга асосан, оилани бир йилда
ишлатадиган сув учун тўлов миқдори 200526,44 сўмни ташкил этиши мумкин.

Уй хўжаликлари тик қудуқ (скважина) лардан насос орқали сув оладиган

бўлса, 1 м3 сув – 15 сўмни ташкил этади. Лекин қудуқни бурғулаш ва насос
учун сарфланган харажатлар сувнинг таннархига киритилмаган. Ушбу ишларни
амалга ошириш учун 764,8 минг сўм харажат белгиланганини қайд этиш лозим.
Бир оилага ўртача сув учун ажратилган харажат 6843,75 сўмни, жами
харажатлар эса, 771680 сўмни ташкил этади.

Ер ости сувидан фойдаланиш учун сарфланган асосий харажатларни

қоплаш муддати 10 йил деб (шартли равишда) олинса, электр энергияси
харажатлари ошиши ҳисобига 83 минг сўмдан 118 минг сўмгача ошиши
мумкин. Қувурлар орқали узатилган сув учун йиллик тўлов, ҳақиқатда, ўртача
43951 сўмни ташкил этмоқда.

Ушбу харажатларни қиёсий таққосласак, сув узатиш қувурлари орқали

аҳолига сувни етказиб бериш, ер ости (қудуқ, скважен) сувларига нисбатан
арзон ҳисобланади. Шу боисдан ҳам аҳолига сифатли ичимлик сувини етказиб
беришда сувга бўлган талаб ва таклифни инобатга олган ҳолда сувга нарх
белгилаш сиёсатини эркинлаштириш лозим. Чунки электр энергияси, табиий
газ учун тўловлар билан таққосланса, сувнинг қиммати анча паст эканлигини
кўриш мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал

Аҳолининг сув ресурсларига бўлган талаби ва узатилаётган сув ҳажми

Туман ва

шаҳарлар

2 кишилик оила

3 кишилик оила

4 кишилик оила

5 кишилик оила

жами,

м

3

йиллик жами,

л

л/киши-

кун

жами,

м

3

йиллик жами,

л

л/киши-

кун

жами,

м

3

йиллик жами, л л/киши-

кун

жами,

м

3

йиллик жами, л л/киши-

кун

в.қ.

е.о.с.

в.қ.

е.о.с.

в.қ.

е.о.с.

в.қ.

е.о.с.

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

Урганч ш.

65,386 64476

910

89

127,422 124395 3027

116

169,232 168232

1000

116

201,860 199209

2651

110

Боғот тум.

43,730 27250 16480

60

68,301 43491 24810

62

92,158 54760

37398

63

104,580 68005

36575

57

Гурлан тум.

38,346 20956 17390

52

49,755 32625 17130

45

67,012 46044

20968

46

73,875 51770

22105

40

Қўшкўпир тум. 27,955 11058 16897

38

37,666 17679 19987

34

53,878 37032

16846

37

61,240 38675

22565

34

Питнак ш.

27,546 18654

8892

38

48,486 25206 23280

44

56,564 36444

20120

39

55,400 38620

16780

30

Урганч тум.

43,996 39551

4445

60

64,655 53562 11093

59

90,430 82604

7826

62

112,965 102100 10865

62

Хазорасп тум.

35,948 28638

7310

49

48,698 35358 13340

44

71,152 54712

16440

49

82,850 65450

17400

45

Хива ш.

32,294 19830 12464

44

40,797 28563 12234

37

51,634 49800

1834

35

68,520 48820

19700

38

Хонқа тум.

42,390 36114

6276

58

63,889 48957 14932

58

55,402 41352

14050

38

70,775 48555

22220

39

Шовот тум.

23,233 11068 12165

32

24,646 13839 10807

23

45,764 32464

13300

31

50,422 34200

16222

28

Янгиариқ тум.

25,348 14956 10392

35

47,159 33915 13244

43

60,100 40600

19500

41

53,445 32765

20680

29

Янгибозор тум. 24,548 18538 6010

34

47,471 31332 16139

43

41,708 23208

18500

29

79,780 54400

25380

44

Ўртача

35,893 25924,1 9969,3

49,1

55,745 40743,5 15001,9 50,8

71,253 55604,3 15648,5

48,7

84,643 65214,1 19428,6 46,3

Изоҳ: в.қ.-водопровод, е.о.с.-ер ости (қудуқ, скважен) сувлари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш ишларини тўлиқ амалга

ошириш орқали туманларнинг чекка қишлоқларида ҳам инфратузилма
объектлари ривожланади ва аҳолини тоза ҳамда сифатли ичимлик суви билан
таъминлаш имкони юзага келади.

Амалга оширилган таҳлилларга асосланган ҳолда қуйидагиларни

таъкидлаш лозим. Биринчидан, аҳоли пунктларининг водопровод сув узатиш
қувурлар орқали таъминланганлик даражасини ошириб, аҳолини сифатли
ичимлик суви билан таъминлаш. Иккинчидан, ичимлик суви сифатини
яхшилаш, сув таъминоти тизимини техник ва технологик янгилаш ҳамда уни
ривожлантириш борасидаги ишларни янада кучайтириш. Учинчидан, сувга
нарх белгилаш, бозор механизмлари асосида амалга ошириш мақсадга
мувофиқ.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Ўзбекистон Республикаси

қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 159-модда.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2015 йилларда

инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни
жадаллаштириш тўғрисида” 2010 йил 21 декабр, ПҚ-1446-сон қарори. ЎР ҚҲТ
2013 й., 45-сон, 584-модда (www.lex.uz).

3.

Сув Ўзбекистон келажаги учун муҳим ҳаётий ресурс. UNDP-

Ўзбекистон. –Т., 2007 й.

4.

Норбеков О. Сув-ҳаёт манбаи // “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги”

журнали. 2011 йил 3-сон.

5.

Ахмедов А. Саноат корхоналарининг сув ресурсларидан фойдаланиш

муаммолари //“Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журнали. 2013 йил 2-сон.

6.

Ахмедов А., Ибрагимов Р. Хоразм вилояти аҳолисини ичимлик сув

билан таъминлашдаги муаммолар//“Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий
муаммолари” мавзусидаги иқтидорли талабалар, магистрантлар ва ёш
олимларнинг ХIII Республика илмий амалий анжумани, 3-қисм. ТИМИ.

7.

Туямуйин-Урганч МСҚФБ маълумотлари, 2013 й.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Конституцияси. Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2011 й., 16-сон, 159-модда.

Узбекистон Республикаси Президентининг “2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация курилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тугрисида” 2010 йил 21 декабр, ПК-1446-сон карори. УР КХ,Т 2013 й., 45-сон, 584-модда (www.lex.uz).

Сув Узбекистон келажаги учун мухим хастий ресурс. UNDP-Узбекистон. -Т., 2007 й.

Норбсков О. Сув-хаёт манбаи // “Узбекистон кишлок хужалиги” журнали. 2011 йил 3-сон.

Ахмедов А. Саноат корхоналарининг сув рссурсларидан фойдаланиш муаммолари //“Узбекистон кишлок хужалиги” журнали. 2013 йил 2-сон.

Ахмедов А., Ибрагимов Р. Хоразм вилояти ахолисини ичимлик сув билан таъминлашдаги муаммолар//“Кишлок ва сув хужалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги иктидорли талабалар, магистрантлар ва ёш олимларнинг XIII Республика илмий амалий анжумани, 3-кисм. ТИМИ.

Туямуйин-Урганч МСКФБ маълумотлари, 2013 й.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов