Вопросы повышения внимания к социальной поддержке населения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-7
80
6
Поделиться
Шермухамедова, Ш. (2015). Вопросы повышения внимания к социальной поддержке населения. Экономика и инновационные технологии, (5), 1–7. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8445
Ш Шермухамедова, Ташкентский Финансовый Институт

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрено сущность социальной защиты населения, проанализированы расходы государственного бюджета на социальную сферу, даны рекомендации по совершенствованию действующей системы социальной защиты населения.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ш.А. Шермухамедова, ўқитувчи, ТМИ

АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА БЕРИЛАЁТГАН

ЭЪТИБОРНИ КУЧАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

В статье рассмотрено сущность социальной защиты населения,

проанализированы расходы государственного бюджета на социальную сферу,
даны рекомендации по совершенствованию действующей системы социальной
защиты населения.

This article describes the value of social protection of the population, analyses

the expenses of the state budget on the social sphere, gives recommendations about
improvement of social protection system of the population.

Калитли сўзлар:

Ижтимоий ҳимоя, таълим соҳани молиялаштириш,

соғлиқни сақлаш соҳани молиялаштириш, маданият ва спорт соҳани
молиялаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя соҳани молиялаштириш.

Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг мавжуд барқарор

механизми жамиятнинг ҳимояга муҳтож қатламлари, айниқса, кам
таъминланган оилалар, ёлғиз кекса-қариялар, ногиронлар, вақтинча ишсизлар
ва шунга ўхшаш ёрдамга эҳтиёжманд аҳоли вакилларига ижтимоий ёрдам
кўрсатиш билан изоҳланади. Кўриниб турибдики, мамлакатдаги ижтимоий
ислоҳотлар асосини ташкил қилувчи аҳолининг муайян қатламларини
ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарали тизимига ўтилиши иқтисодий
тараққиётнинг стратегик мақсадларига мос келади.

Бугунги кунда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат

сиёсатининг асосий тамойилларини амалга ошириш, ҳудудларда кам
таъминланганликнинг

салбий

оқибатларини

юмшатиш,

ижтимоий

тенгсизликни камайтириш ҳамда ижтимоий хизматлар кўрсатиш сифатининг
ўсишини таъминлашга йўналтирилган аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатувчи
ташкилотлар фаолиятининг ролини кучайтириш бўйича тегишли хулоса ва
амалий тавсиялар ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга.

Шу ўринда давлат бюджетидан ижтимоий соҳани молиялаштиришга

ажратилаётган харажатларнинг ўсиш тенденсиясига эга эканлигини кўришимиз
мумкин (1-жадвал).

Ижтимоий соҳага ажратилаётган бюджет харажатларининг ўтган йилга

нисбатан фоизлардаги ўзгаришини кўрадиган бўлсак, ижтимоий ҳимояга
ажратилаётган маблағларнинг салмоғи ошаётганини кўришимиз мумкин. 2012
йил 2013 йилга нисбатан 112 % га ошган бўлса, 2014 йил 2013 йилга нисбатан
136,7 % га кўтарилганини кўришимиз мумкин. 2015 йилда 2014 йилга нисбатан
138 % кўп маблағ ажратиш режалаштирилган.





background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Давлат бюджетининг ижтимоий соҳага харажатлари динамикаси[1]

Йўналишлар

Бўлим

Умумий бюджет ҳаражатларидаги

улуши, %

Ўтган йилга нисбатан ўсиши, %

2011

йил

2012

йил

2013

йил

2014

йил

2015

йилга

режа

2011

йил

2012

йил

2013

йил

2014

йил

2015

йилга

режа

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

Таълим

7090 33,9% 34,5% 34,6%

34,4

%

34,5%

100,0% 127,2% 123,8% 121,7% 122,0%

Соғлиқни сақлаш 7070 14,3% 13,4% 13,3%

13,1

%

13,2%

100,0% 117,0% 122,8% 120,8% 121,2%

Маданият ва

спорт

7080

1,4%

1,6%

1,7% 1,4%

1,4%

100,0% 145,4% 129,3% 99,0% 115,0%

Ижтимоий ҳимоя 7100 9,6% 8,6% 8,6% 9,6% 9,7%

100,0% 112,0% 123,5% 136,7% 138,0%


Таълим соҳасини давлат бюджети хисобидан молиялаштирилишини

йилига ўртача 24 % га ўсаётганини кўришимиз мумкин (2-жадвал).

2-жадвал

Давлат бюджетининг таълим соҳасига харажатлари динамикаси[1]

Йўналишлар

Бўлим

Бюджетнинг умумий

ҳаражатларидаги улуши, %

Ўтган йилга нисбатан ўсиши, %

2011

йил

201

2

йил

2013

йил

2014

йил

2015

йилга

режа

2012

йил

2013

йил

2014

йил

2015

йилга

режа

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

ТАЪЛИМ

7090 33,9% 34,5% 34,6% 34,4% 34,5% 127,2% 123,8% 121,7%

122,0%

шундан:

Мактабгача

таълим

7091 3,6% 3,8%

3,9%

3,8%

3,9%

130,7% 128,9% 118,6%

119,0%

Умумий ўрта

таълим

7092 26,2% 26,4% 25,7% 25,9% 25,8% 125,8% 120,6% 123,2%

123,5%

Олий таълим

7094 1,8% 2,0%

2,3%

2,3%

2,3%

138,4% 141,0% 121,8%

122,8%

Босқичларга

бўлинмаган

таълим

7095 0,1% 0,1%

0,1%

0,1%

0,1%

134,2% 116,0% 116,2%

117,0%

Таълим тизимида

ёрдамчи хизматлар

7096 1,7% 1,8%

2,0%

2,0%

2,0%

133,6% 134,9% 122,7%

123,0%


Бюджетдан таълим соҳасига ажратилаётган маблағларнинг салмоқли

қисмини умумий ўрта таълимни молиялаштиришга сарфланмоқда. 2015 йилги
Давлат бюджетининг таълимга ажратилган харажатлари ЯИМга нисбатан 7,3
фоизни ташкил этиши режалаштирилган.

Маълумки, мамлакатимизда илк бор мактаб остонасига қадам қўядиган

ўғил-қизларимизни дарслик ва бошқа ўқув қуроллари билан бепул таъминлаш
яхши анъанага айланган. 2014 йилда ҳам қарийб 587 минг 1-синф ўқувчиси
салкам 28 миллиард сўм қийматидаги дарслик ва ўқув анжомлари билан
таъминланди.

Шунингдек, умумтаълим мактабларидаги ўқувчиларнинг билим ва

кўникмаларини янада чуқурлаштириш мақсадида чет тили фани, аввало, инглиз
тилини ўрганиш учун мўлжалланган ўқув хоналари 45 миллиард сўмлик[2]


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, техник воситалар билан
жиҳозланди.

Соғлиқни

сақлаш

соҳасини

давлат

бюджети

хисобидан

молиялаштирилишини йилига ўртача 20 % га ўсаётганини кўришимиз мумкин
(3-жадвал).

3-жадвал

Давлат бюджетининг соғлиқни сақлаш соҳасига ҳаражатлари

динамикаси[1]

Йўналишлар

Бўлим

Бюджетнинг умумий

ҳаражатларидаги улуши, %

Ўтган йилга нисбатан ўсиши,
%

2011

йил

2012

йил

2013

йил

201

4

йил

2015

йилга

режа

2012

йил

2013

йил

2014

йил

2015

йилга

режа

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

СОҒЛИҚНИ

САҚЛАШ

7070

14,3% 13,4% 13,3% 13,1% 13,2% 117,0% 122,8% 120,8% 121,2%

шундан:

Амбулатория

хизматлари

7072

4,1% 4,0%

4,2%

4,2%

4,2%

123,6% 128,0% 122,2%

123,0%

Касалхона

хизматлари

7073

7,8% 7,8%

7,7%

7,3%

7,4%

125,8% 120,8% 117,0%

120,0%

Соғлиқни сақлаш
соҳасидаги бошқа

хизматлар

7074

0,9% 0,9%

0,9%

0,9%

0,9%

123,5% 123,5% 122,2%

123,0%


Бюджетдан соғлиқни сақлаш соҳасига ажратиладиган маблағларнинг

салмоқли қисмини касалхона хизматларини молиялаштиришга ҳамда
амбулатория хизматлари учун сарфланган. Шу билан бирга 2015 йилги Давлат
бюджетининг соғлиқни сақлашга ажратилган харажатлари ЯИМга нисбатан 3,1
фоизни ташкил этиши режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш соҳасида бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш

мақсадида қишлоқ врачлик пунктларининг фаолияти тубдан қайта кўриб
чиқилди. Бундай тиббиёт масканларининг сонини янада оптималлаштириш,
замонавий диагностика ва тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш,
малакали кадрлар билан таъминлаш ва уларнинг меҳнатини рағбатлантиришни
кучайтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди. Оптималлаштириш
натижасида камқувватли ва самарасиз фаолият кўрсатаётган 243 та қишлоқ
врачлик пункти тугатилди.

Тажриба тариқасида Бўстонлиқ, Ўзбекистон, Шаҳрисабз, Хива ва Жомбой

туманларида патронаж тиббиёт ҳамширасининг ўз функционал вазифаларини
нечоғлиқ тўлиқ бажариши ва фаолиятининг якуний натижаларидан келиб
чиққан ҳолда, унинг иш самарадорлигини рейтинг асосида баҳолаш тизими
жорий этилди. 2015 йил ушбу тажрибани мамлакатимизнинг яна 18 та
туманида қўллаш мўлжалланмоқда [2].

Соғлиқни сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш

мақсадида 2014 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурида 137 та тиббиёт
объектларини барпо этиш ва реконструкция қилиш учун 382,4 млрд. сўм


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

ажратилди. Жорий йил 1 сентябрь ҳолатига объектларда жами 306,8 млрд.
сўмлик (80,2 %) қурилиш-реконструкция ишлари бажарилди

[3].

Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига асосан жорий йилда 23,0

млн. АҚШ долл. қийматидаги 6 та инвестиция лойиҳалари амалга
оширилмоқда. “Саломатлик-3” лойиҳасини амалга ошириш доирасида туман
тиббиёт бирлашмалари, оилавий поликлиникалар учун 7,16 млн. АҚШ долл.
қийматидаги

жарроҳлик

ва

гинекологик

жиҳозлар

тўпламлари,

офтальмоскоплар, шпатель, торозилар, бўй ўлчагич кабиларнинг хариди
ўтказилди. УТТ аппарати, портатив ЭКГ, гастрофиброскоп, музлаткич ва
шприцли насос каби тиббий асбоб-ускуналар туман тиббиёт бирлашмаларига
етказилмоқда

[3].

Маданият

ва

спорт

соҳасини

давлат

бюджети

хисобидан

молиялаштирилишини доимий ўзгаришдалигини кўришимиз мумкин (4-
жадвал).

4-жадвал

Давлат бюджетининг маданият ва спорт соҳасига харажатлари

динамикаси[1]

Йўналишлар

Бўлим

Бюджетнинг умумий

ҳаражатларидаги улуши, %

Ўтган йилга нисбатан ўсиши,
%

2011

йил

2012

йил

2013

йил

2014

йил

2015

йилга

режа

2012

йил

2013

йил

2014

йил

2015

йилга

режа

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

МАДАНИЯТ ВА

СПОРТ

7080 1,4% 1,6% 1,7% 1,4% 1,4%

145,4% 129,3% 99,0%

115,0%

шундан:

Маданият соҳасидаги

хизматлар

7082 0,5%

0,5% 0,5% 0,6%

0,6%

126,7% 126,0% 124,1%

125,0%

Жисмоний тарбия ва

спорт соҳасидаги

хизматлар

7083 0,1%

0,1% 0,1% 0,1%

0,1%

111,3% 107,7% 103,6%

104,3%

Радиоэшиттириш ва

телевидение

кўрсатувлари, нашриёт

ишлари, шунингдек

киномаҳсулот яратиш

билан боғлиқ хизматлар

7084 0,3%

0,3% 0,3% 0,3%

0,3%

114,1% 139,3% 114,5%

117,8%


Бюджетдан маданият ва спорт соҳасига ажратиладиган маблағларнинг

салмоқли қисмини маданият соҳасидаги хизматларни молиялаштиришга ҳамда
радиоэшиттириш ва телевидения кўрсатувлари, нашриёт ишлари, шунингдек
киномаҳсулот яратиш билан боғлиқ хизматларни молиялаштиришга
сарфланади. Шу билан бирга 2015 йилги Давлат бюджети лойиҳасида маданият
муассасаларини таъминлаш ва спорт тадбирларини ўтказиш учун ажратилган
харажатлар ҳажмини жорий йилга нисбатан 1,24 баравар ошириш назарда
тутилган.

2014 йил мобайнида фақат Болалар спортини ривожлантириш

жамғармасининг маблағлари ҳисобидан 18 та намунавий спорт объекти ва 73 та
мактаб спорт зали барпо этилди, 24 та объектда қарийб 100 миллиард сўмлик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилганини қайд этиш
лозим.

Болалар дунёқарашини шакллантириш ва уларнинг ички дунёсини

бойитишда қўғирчоқ театрлари ролини ошириш мақсадида «Соғлом бола
йили» Давлат дастурининг 99-бандига кўра, Республика қўғирчоқ театрини
мукаммал таъмирлаш учун 2014-2015 йилларда давлат бюджетидан 15 миллард
сўм миқдорида маблағ ажратилиши назарда тутилган. Шундан, 2014 йилда
иншоотнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун 400,0 млн сўмгача
маблағларни Давлат бюджети параметрларида ижтимоий соҳага назарда
тутилган маблағлар доирасида ажратилди.

Ижтимоий

ҳимоя

соҳасини

давлат

бюджети

хисобидан

молиялаштирилишини йилига ўртача 28 % га ўсаётганини кўришимиз мумкин.
Бюджетдан ижтимоий ҳимоя соҳасига ажратиладиган маблағларнинг салмоқли
қисмини оила ва болаларни молиялаштиришга сарфланади. (5-жадвал)

5-жадвал

Давлат бюджетининг ижтимоий ҳимоя соҳасига харажатлари

динамикаси[1]

Йўналишлар

Бўлим

Бюджетнинг умумий

ҳаражатларидаги улуши, %

Ўтган йилга нисбатан ўсиши,
%

2011

йил

2012

йил

2013

йил

2014

йил

2015

йилга

режа

2012

йил

2013

йил

2014

йил

2015

йилга

режа

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯ

7100 9,6%

8,6%

8,6% 9,6%

9,7%

112,0% 123,5% 136,7% 138,0%

из них:

Касаллик, меҳнатга

лаёқатсизлик ва

кам

таъминланганлик

7101

1,9%

1,9%

1,9%

1,9%

1,9%

123,5% 123,9% 122,7%

126,7%

Қарилик

7102

0,2%

0,2%

0,2%

0,2%

0,2%

125,7% 115,6% 118,2%

121,6%

Оила ва болалар

7103

6,1%

5,7%

4,1%

3,8%

3,9%

115,3% 90,3% 111,4%

118,3%

Уй-жой

7105

0,6%

0,1%

1,5%

2,4%

2,4%

20,7%

1923,0

%

202,7%

120,3%

Ижтимоий қўллаб-

қувватлаш бўйича

ҳаражатлар

7106

0,5%

0,5%

0,5%

1,1%

1,1%

122,5% 128,6% 263,7%

122,8%


Шу билан бирга, 2015 йилги Давлат бюджетининг кам таъминланган

оилаларга ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ва компенсация тўловлари
ЯИМга нисбатан 1,3 фоизни ташкил этиши режалаштирилган. Давлат
бюджетининг ижтимоий таъминотга ажратилган харажатлари жорий йилга
нисбатан 1,2 баравардан зиёд оширилиши режалаштирилган, бу эса аҳоли
фаровонлигини изчил тарзда яхшилаш имкониятини яратади.

Бу борада 2014 йил 13 октябрда қабул қилинган “1941-1945 йиллардаги

уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада
кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига асосан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

уларни ижтимоий ҳимоялаш, хусусан, йилда бир марта ўзлари учун мақбул
муддатларда санаторий-соғломлаштириш муассасаларида давлат ҳисобидан
даволаниш имкони яратилди.

Айни вақтда кекса авлод вакилларига нодавлат ташкилотлар, ижтимоий

тузилмалар томонидан ҳам моддий ва маънавий кўмак берилаётгани ва бундай
ёрдамнинг миқёси кенгайиб бораётгани эътиборга сазовор. Хусусан, 2013
йилда “Нуроний” жамғармаси томонидан шу мақсадда 610 миллион сўм, жорий
йилнинг 9 ойида эса 553 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилгани,
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан 2013 йилда 1 миллиард 597
миллион сўмдан зиёд, шу йилнинг ўтган 9 ойида эса 1 миллиард 614 миллион
сўмлик ёрдам кўрсатилгани ҳам бунга мисол бўла олади

[2].

Ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган 700 дан зиёд ёш оилага “Соғлом

бола йили” Давлат дастурининг 12-бандига мувофиқ тўй маросимларини
ўтказиш ва турмуш шароитларини яхшилаш учун ҳомийлик ёрдами кўрсатиш
белгиланди. Ушбу ҳаракатларни амалга ошириш учун “Маҳалла” фонди
маблағларидан 1 млрд. сўм ажратилди.

Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳасида

бошқарувнинг янги ташкилий-иқтисодий механизмини шакллантиришни
таркибий унсурлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятининг ва уларнинг
тизимни бошқариш жараёнидаги ролини ўзгартиришга йўналтириш лозим.

Ушбу механизмни яратиш, бизнингча, қуйидаги тадбирларни амалга

ошириш асосида минтақа аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш тизимини
бошқаришнинг асосий субъекти сифатида давлат ҳокимияти органларининг
ролини такомиллаштиришни назарда тутади:

- солиқ, кредит, бюджет механизмлари ҳамда давлат буюртмаси механизми

ёрдамида хўжалик юритувчи субъектлар, нотижорат ташкилотлар, шунингдек,
алоҳида уй хўжаликларини ўзларининг аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимини
бошқаришдаги иштирокини оширишга фаол рағбатлантириш;

-

давлат органларининг ижтимоий ёрдам кўрсатишга нисбатан

ёндашувларини ўзгартириш, бу ижтимоий имтиёзлар ва субсидияларни оддий
молиялашдан воз кечилишини, бандликни ва ўзини ўзи банд қилишни
рағбатлантиришга йўналтирилган ижтимоий дастурларнинг кенг қўлланишини,
аҳолининг

даромад

олишини

таъминловчи

шахсий

ташаббусни

ривожлантиришни ва инсонлар эҳтиёжларининг қондирилишини назарда
тутади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Молия вазирлиги маълумотлари асосида тайёрланган.

2.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014

йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган “2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни
амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом
эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

бериш – устувор вазифамиздир” номли Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги
маърузаси. Халқ сўзи, 2015 йил 17 январь №11 (6194)

3.

www.lex.uz

“Соғлом бола йили” Давлат дастури

Библиографические ссылки

Молия вазирлиги маълумотлари асосида тайёрланган.

Узбекистон Президента Ислом Каримовиинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган “2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир” номли Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. Халк сузи, 2015 йил 17 январь №11 (6194)

www.lex.uz “Сотлом бола Йили” Давлат дастури

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов