Стратегическое управление инновационными процессами – важный фактор повышения конкурентоспособности предприятий

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
17-28
116
39
Поделиться
Расулов, Н., & Муллабаев, Б. (2014). Стратегическое управление инновационными процессами – важный фактор повышения конкурентоспособности предприятий. Экономика и инновационные технологии, (5), 17–28. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8178
Н Расулов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрено стратегическое управление инновационных процессов и разработана схема формирование механизмов инновационных стратегий предприятия. Обоснована, что инновационная стратегия является как фактор основным условием конкурентоспособного развития предприятия.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Н.М. Расулов,

катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ,

Б.Б. Муллабаев, НамМПИ

ИННОВАЦИОН ЖАРАЁНЛАРНИ СТРАТЕГИК БОШҚАРИШ –

КОРХОНАЛАР РАҚОБАТДОШЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ МУҲИМ

ОМИЛИ

В статье рассмотрено стратегическое управление инновационных

процессов и разработана схема формирование механизмов инновационных
стратегий предприятия. Обоснована, что инновационная стратегия является
как фактор основным условием конкурентоспособного развития предприятия.

This article reviews the strategic management of innovation processes and

develops the scheme for formation of mechanisms of innovation strategies of the
enterprise. It is substantiated that innovation strategy is the factor and main
condition for competitive development of an enterprise.

Калит сўзлар:

инновация, инновацион стратегия, инновацион жараёнлар;

инновацион салоҳият, рақобат муҳити, корхона рақобатбардошлиги.


Мустақилликка эришилган дастлабки кунлардан бошлаб Ўзбекистон

иқтисодиётида институционал ва таркибий ўзгаришларни амалга ошириш
устувор вазифага айланди. Миллий иқтисодиётни таркибий қайта қуриш
масаласи иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ҳал қилувчи омиллардан
бири бўлиб, бу йўналишда нафақат республика иқтисодиётини хомашёга
йўналганлигини ўзгартириш, балки аҳолининг зарурий истеъмол товарлари
билан таъминловчи рақобатбардош корхоналарни ривожлантиришни талаб
этарди.

Шу муносабат билан ишлаб чиқариш корхоналарида инновацион

фаолиятни ривожлантириш, шу соҳада бошқарув стратегияларини қайта
ташкил этиш вазифаси хўжалик субъектлари рақобатбардошлигини ошириш
ҳамда инновацион жараёнларни ташкил этишга қаратилган бозор
ислоҳотларининг ажралмас қисмига айланди.

Ҳозирда жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган янги технологияларнинг

ривожланиши ҳамда товарлар, хизматлар, ишчи кучи бозорларидаги
рақобатнинг кучайиши корхоналарда инновацион жараёнларни стратегик
бошқариш тизимини фаоллаштириш ва уни янада самарали ташкил этишга
қаратилмоқда. Айниқса, мамлакат иқтисодиётини таркибан янгилаш, фан
сиғимкорлиги юқори бўлган устувор соҳаларни ривожлантириш, миллий
иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш устувор вазифалардан бирига
айланиб бормоқда. Бу эса, аҳолининг тез ўсиб, ўзгариб бораётган эҳтиёжларини
тўлароқ қондириш, сўнгги кашфиёт ишланмалари ва технологияларини ишлаб
чиқаришга татбиқ этиш, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва
товарларининг ҳаётийлик даврини барқарор ўсиб боришини таъминловчи
замонавий усулларни кенг кўламда фойдаланишни тақозо этмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Натижада бозор ислоҳотларининг босқичма-босқич амалга оширилиши

миллий корхоналарнинг иқтисодий тараққиётини моддий ресурслар асосида
эмас, балки инновацион шаклда, рақобат муҳитини шакллантириш орқали
амалга оширилишини заруратга айлантирмоқда.

Бу борада Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганидек:

“Бугун шуни

тан олишимиз керакки, рақобат муҳитини шакллантириш йўналишда
амалга оширилаётган дастурий чора-тадбирлар замонавий талабларга
ҳали-бери тўлиқ жавоб бермайди. Биз ҳанузгача эскича фикрлаш
қолипидан чиқа олмаяпмиз, ўз умрини ўтаб бўлган, эски ва яроқсиз
режали-тақсимот тизими қолдиқлари, афсуски, бутунлай барҳам топгани
йўқ”

[2].

Демак, ҳозирги кунда республикамиз саноат корхоналарини технологик

янгилаш билан бир қаторда, инновацион жараёнларни стратегик бошқариш,
рақобат муҳитини шакллантиришни давом эттирилишини тақозо этмоқда. Бу
эса, ҳозирги иқтисодиётнинг барча соҳаларида глобаллашув жараёнларининг
жадаллашуви, мамлакатлар иқтисодиётининг интеграциялашуви ҳамда
товарлар бозорида рақобатнинг кескинлашуви шароитида янада долзарб
масалага айланмоқда.

Замонавий ривожланиш ва унинг яқин келажакдаги истиқболининг ўзига

хос хусусияти шундаки, инновацион жараёнларни стратегик бошқариш тобора
зарурий воситага айланиб бормоқда. Бу тенденция иқтисодий ривожланган
мамлакатларда ҳам, бозор ислоҳотлари яқинда амалга оширилаётган
мамлакатларда ҳам кенг намоён бўлмоқда.

ХХI асрнинг бошига келиб инсоният янги парадигма, яъни миллий

иқтисодиётни рақобатбардошлигини оширишда

мамлакатлар ўзининг

инновацион ишлаб чиқариш концепциясига ўтиши зарур деган хулосага
келинди. Натижада иқтисодчи олимларнинг инновациялар билан боғлиқ турли
қараш ва ёндашувлари ривожлана бошлади. Бу борада америкалик иқтисодчи
олим Ж.Брайт “Инновация жараёни илм, техника, тадбиркорлик ва бошқарувни
ўзида

бирлаштирувчи,

инновацияларни

тижоратлашувига

қаратилган

фаолиятдир”[3] – деб таъкидлади. Унинг фикрича, инновация жараёни ғояни
пайдо бўлишидан бошлаб тижорат асосида ҳаётга татбиқ этиш жараёнигача
бўлган босқични ўз ичига олади.

Инновацион жараёнлар билан боғлиқ муаммоларни биринчилардан бўлиб

ўрганган олимлардан яна бири Й.Шумпетер ҳисобланади. У инновацион
ўзгаришларни корхоналар нуқтаи назаридан ишлаб чиқаришни янги техника ва
технологик жараёнлар асосида таъминлаш эвазига бозорларга чиқиш; янги
хусусиятларга эга бўлган маҳсулот турларини яратиш; янги хомашёлардан
фойдаланиш; ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ва янги
инновацион товарлар билан таъминлаш; янги истеъмол бозорларини очиш
йўналишларига ажратган ҳолда тадқиқ этиш мақсадга мувофиқ эканлигини
таъкидлайди[4].

П. Друкер эса инновацияларни ривожлантиришни тадбиркорлик нуқтаи

назаридан талқин этади. Унинг фикрича, тадбиркорларнинг инновацион
қарашлари, фикрлашлари бир-биридан фарқланади, яъни инновация


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

жараёнларини ривожланиши тадбиркорликнинг ихтисослашган йўналишларига
боғлиқдир[5].

Россиялик

иқтисодчи

олимлардан

М. Ионов,

А. Кулагин,

В. Логиновларнинг илмий ишларида инновациялар – корхоналарнинг
иқтисодий самарадорлигини таъминлаш зарурати ва воситаси эканлиги илмий
жиҳатдан асосланган[6]. Улар ўз тадқиқотларида инновацион жараёнларни
“харажатларни тежаш ёки бундай тежаш учун шароит яратилишини
таъминловчи янги маҳсулот ёки хизмат, ишлаб чиқариш услуби, ташкилий,
бошқарув, молиявий, илмий тадқиқот ва бошқа соҳалардаги янгиликлар”
сифатида кўришган.

А.Уткин эса бозор шароитида корхоналарнинг самарали иқтисодий

фаолияти учун инновациялар муҳимлигини таъкидлаб, корхона иқтисодий
ўсишини таъминловчи асосий дастаклардан бири сифатида тавсифлаган[7].

Ушбу муаммоларнинг Ўзбекистонда бошқарув нуқтаи назаридан ҳал

қилинишига хос хусусиятлар Ш. Зайнутдинов, Д. Раҳимова, М. Маҳкамова,
А. Расулев, Р. Алимов, А. Қодиров, Н. Йўлдошев, Т. Тошпулатов,
Г. Хамдамова, Г. Хатамова, Н. Намазова, Г. Хасанова, Ш. Отажонов,
Ш. Синдаров, Р. Назарова, Н. Алимова, З. Гаибназарова ва бошқа олимлар
томонидан муайян даражада ўрганилган. Жумладан, Ш.Зайнутдинов,
Д. Раҳимова ва Ф. Эргашевлар инновацион менежментни ривожлантиришнинг
илмий-назарий жиҳатларини тадқиқ этган бўлса, миллий инновацион тизимни
шакллантириш асослари А. Расулев, Р. Алимов ва А. Қодировларнинг илмий
асарларида ёритилган[8]. Р.И. Гимуш, Ф.М. Матмурадовлар томонидан чоп
этилган “Инновацион менежмент” ўқув қўлланмасида инновацион жараёнларни
рағбатлантиришнинг мавжуд имкониятларини қуйидаги воситалар, яъни
кашфиётнинг янги техник ечимини ечиш ва яратишни излаш, иқтисодиётнинг
устувор соҳаларда илмий изланиш ва тажриба конструкторлик ишларини
ривожлантириш,

янги

товарларни

бозорга

киритиш,

маҳсулотнинг

рақобатбардошлилигини ошириш, ишлаб чиқариш жараёнидаги техноло-
гияларни мукаммаллаштириш орқали амалга оширишга урғу беради[9].

Чунки миллий корхоналарда ишлаб чиқариш самарадорлигининг илмий

тадқиқот натижалари ва илмий ҳажмдор юқори технологиялар ҳисобига
ошириш инновацион жараёнларни ташкил этиш ҳамда ривожлантиришнинг
муҳим воситаларидан бири ҳисобланади. Бу борада мамлакатимиз олимларидан
Н.Қ. Йўлдошев, Ш.А. Мирсаидова, Е.Д. Гольдманлар инновацион стратегия-
нинг моҳиятини очиб беришда “бозор муносабатлари қанчалик кенг тарқалган
бўлса, товар ишлаб чиқарувчиларнинг рақобат афзалликлари улар томонидан
танланган стратегия ва уни амалга оширишнинг муваффақиятига яқинроқ
боғлиқликда бўлади” – деб таъкидлайдилар. Бундан кўриниб турибдики,
корхонанинг инновацион стратегияси илмий-техник тараққиётни бошқариш
стратегиясини шакллантиради ҳамда инновацион фаолиятнинг корхоналар
рақобатдошлигини оширишдаги роли, ўрни, моҳияти, мазмунини белгилаб
беради[10]. Яна бир муаллифнинг фикрича, “Инновацион жараён –
моддийлашган натижани ўзида акс эттириб, янги технологик жараёнга, техник
воситага, ускуна ва жиҳозга, янги маҳсулотга, хизмат турига, ишлаб чиқаришни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

ташкил этиш шаклига, меҳнатга, бошқаришга, ахборот тизимига сарфланган
капитал маблағлар туфайли корхонанинг ишлаб чиқариш тижорат
фаолиятининг интеграл натижасини, яъни корхонанинг иқтисодий ўсишини
таъминлайди[11].

Инновацион жараёнларни кичик бизнес субъектларининг инновацион

фаолиятини ташкил этиш, бошқарув механизмларини такомиллаштириш ҳамда
уларни иқтисодий самарадорлигини ошириш муаммолари Ш.Отажоновнинг
илмий тадқиқотларида баён этилган[12]. Хусусан, З.Гаибназарова томонидан
бажарилган номзодлик диссертация ишида иқтисодиётни модернизация қилиш
шароитида инновацион инвестициялаштириш самарадорлигини оширишнинг
назарий асосларини такомиллаштириш ҳамда унинг асосий йўналишларини
аниқлашга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Г.Хатамованинг тадқиқотларида корпоратив тузилмаларда инновацион
стратегияни такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари юзасидан илмий-
назарий ҳамда услубий таклиф ва тавсиялар илмий асосланган[14].

Юқоридаги олимларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда

олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мамлакатда ижтимоий
йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган демократик жамият қуришга
қаратилган жараёнларни тезлаштириш, тез суръатлар билан ривожланаётган
турли мулкчиликка асосланган корхоналарда инновацион жараёнларни
ривожлантириш ҳисобланади.

Миллий корхоналарнинг самарали фаолият юритиши кўп жиҳатдан

уларнинг рақобатбардошлик даражаси ва инновацион салоҳиятига бевосита
боғлиқлиги, ҳозирда йирик корхоналарда инновацион жараёнларни стратегик
бошқариш ва рақобат муҳитини шакллантириш билан боғлиқ муаммоларни
тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради.

Мамлакатимизда йирик давлат корхоналарини акциядорлик жамиятларига

айлантириш бўйича босқичма-босқич амалга оширилган институционал
ислоҳотлар натижасида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида турли мулкчилик
шаклларига асосланган корхоналар вужудга келди. Натижада мазкур
корхоналар ўртасида рақобат муҳити пайдо бўлди. Шу билан бирга нисбатан
қисқа давр ичида, мамлакатда иқтисодий сиёсатнинг таркибий қисмларидан
бири бўлган инновацион сиёсатни амалга ошириш механизмлари ишлаб
чиқилди. Бунинг натижасида илмий тадқиқотлар, ишланмалар, тажриба
конструкторлик ишлари ҳамда юқори технологик жараёнларни амалиётга
жорий этишнинг ҳуқуқий асослари шакллантирилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 8 июлдаги

“Илм-фанни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ва инновация фаолиятини
ривожлантириш тўғрисида”ги, 2013 йил 18 мартдаги “Жиззах” махсус
индустриал зонасини барпо этиш тўғрисидаги Фармонлари, 2006 йил 7
августдаги “Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва
бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2008 йил 15
июлдаги “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ
этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги,
2010 йил 15 декабрда тасдиқланган “2011-2015 йилларда Ўзбекистон


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Республикаси

саноатини

ривожлантиришнинг

устувор

йўналишлари

тўғрисида”ги, 2011 йил 24 майдаги “Ўзбекистон Республикасининг
Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида”ги, 2011 йил 26
октябрдаги “Буюк Британиянинг Кембриж университети иштирокида Тошкент
шаҳрида Юқори технологиялар марказини ташкил этиш тўғрисида”ги
Қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил
21 июлдаги “Илм-фанни ривожлантиришни ва инновация фаолиятини давлат
йўли билан қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги, 1998 йил 19 январдаги
“Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришни, халқаро ва
хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича илмий дастурлар ва
лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги, 2004 йил 7
сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг илмий ва
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2008
йил 15 октярдаги “Технологиялар Трансфери Агентлиги” Давлат унитар
корхонаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги, 2008 йил 10 ноябрдаги
“Илмий, илмий тадқиқот муассасалари ва ташкилотларининг моддий-техника
базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари шулар
жумласидандир.

Ҳозирги кунда фаолият кўрсатаётган турли шаклдаги корхоналар миллий

иқтисодиётнинг истиқболини белгилашда катта аҳамиятга эга бўлиб, ишлаб
чиқариш кўламини кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш борасида муҳим
ижтимоий-иқтисодий функцияларни бажармоқда. Аммо корхоналарда
инновацион жараёнларни стратегик бошқариш тизимининг сустлиги
корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш механизмларини самарали
ташкил этишга, унга ички ва ташқи инвестицияларни жалб этишни
кенгайтиришга, истиқболли инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва шу
каби бошқа устувор вазифаларни ҳал этишни кечиктирмоқда.

Таҳлилларимиз

шуни

кўрсатадики,

корхоналарда

инновацион

жараёнларнинг ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш миллий
иқтисодиётнинг рақобатчилик муҳитини вужудга келишини таъминлайди.
Натижада иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларнинг мазмуни нафақат
бойитилади, балки ижтимоий-иқтисодий нуқтаи назардан самарали бўлган
хўжалик юритиш фаолияти, тармоқ ва соҳаларнинг кенг ҳамда ҳар томонлама
ривожланиши учун замин яратилади. Ишлаб чиқариш ва истеъмолдаги турли
якка ҳукмронлик ҳолатларига барҳам берилиб, корхона маблағлари ва бошқа
ресурсларнинг самарали тақсимланиши ва ҳаракатчанлиги ортади.

Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан маълумки, ихтиёрий давлатда

ишлаб чиқарилаётган товар ва хизматларнинг рақобатбардошлиги ўша давлатда
яратилган қулай ишбилармонлик ва бизнес муҳитига боғлиқ бўлади.

23 – 28 январь 2014 йилда Швейцариянинг Давос шаҳрида ўтказилган 33-

анъанавий Жаҳон иқтисодий форумида Дунё мамлакатларининг “Глобал
рақобатбардошлик” тўғрисидаги ҳисоботи чоп этилди. Мазкур ҳисобот
маълумотларига кўра, Швейцария 2009 йилдан буён 5 йил мобайнида “Глобал
рақобатбардошлик” тўғрисидаги рейтингда 1-ўринни эгаллаб келмоқда.
Рейтингнинг биринчи учлигидаги мамлакатлар олдинги йилга нисбатан ўз


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

ҳолатларини ўзгартирмаган. Рейтингда Швейцария (1), Сингапур (2) ва
Финляндия (3) ўринларни эгаллашган[15].

жадвал

Жаҳоннинг энг рақобатбардош мамлакатлар рейтинги

Мамлакатлар

Рейтинг

Ўзгариш

2013 й.

2012 й.

1.

Швейцария

1

1

0

2.

Сингапур

2

2

0

3.

Финляндия

3

3

0

4.

Германия

4

6

+2

5.

АҚШ

5

7

+2

6.

Швеция

6

4

-2

7.

Гонконг

7

9

+2

8.

Голландия

8

5

-3

9.

Япония

9

10

+1

10.

Буюк Британия

10

8

-2

Манба: http://gtmarket.ru

Жадвал маълумотларига кўра, жаҳоннинг энг рақобатбардош мамлакатлар

рейтинги ўнлигида Европа мамлакатлари юқори устунликка эга. Мазкур
биринчи ўнликка кирган мамлакатларнинг 3 таси Осиё қитъасига тўғри келади.
Булардан, Сингапур (2), Гонконг (7) ва Япония (9) ўринларни банд этган.
Мазкур ҳисоботда АҚШлари сўнгги тўрт йил ичида ўз ҳолатини 2 пунктга
кўтаришга эришган. МДҲ мамлакатлари ичида Озарбайжон (39;+7) юқори
кўрсаткичга эга бўлиб, олдинги йилга нисбатан 7 пунктга кўтарилган. Бундай
ижобий ўзгаришлар Россия (64;+3), Грузия (72;+5), Арманистон (79;+3),
Қирғизистон (121; +6) каби давлатларнинг кўрсаткичларида ҳам кузатилган.
Украина эса (84;-11) мазкур рейтингда олдинги йилга нисбатан 11 пункт
пасайган. Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур биринчи ўнликка кирган
мамлакатларда инновация ва кучли институционал муҳит даражаси кейинги
беш йилда сезиларли равишда яхшиланган.

Демак,

фаолият

юритаётган

фирма,

корхона,

ташкилот

ва

корпорацияларнинг рақобатбардошлиги мамлакатнинг монополияга қарши
кураш ва рақобат муҳитини яхшилаш тизимини самарали ишлашига боғлиқ.
Шу билан бирга миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги хусусий
мулкчиликнинг ривожланганлик даражаси, уни давлат томонидан кафолатлаш
тизими ҳамда мамлакатнинг инновацион сиёсати ва кучли институционал
муҳит даражасининг юқорилиги билан ҳам белгиланади.

Давлатимиз томонидан Жаҳон иқтисодий форуми қабул қилган глобал

рақобатбардошлик индексига кирувчи 12 та гуруҳга оид омиллар асосда
Ўзбекистоннинг бошқа мамлакатларга нисбатан рақобатбардошлик даражасини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

ошириш бўйича истиқболли дастурлар ишлаб чиқилди. Натижада миллий
иқтисодиётнинг рақобатбардошлик даражасини баҳолашда макроиқтисодий
вазият (жон бошига тўғри келувчи ЯИМ, ЯИМ дефлятори, ишсизлик
даражаси), давлат институтлари сифати (хусусий мулк ҳимояси индекси,
монетар сиёсат эркинлиги, кредит ташкилотлари, божхона хизматлари сифати),
инсон омили (умр кўриш узунлиги, ўлим даражаси, 10000 кишига нисбатан сил
билан касалланиш даражаси, бошланғич мактаб қамрови даражаси),
инновацион салоҳият (корхоналар асосий фондларини янгилаш, фан-техника
ютуқларини амалиётга татбиқ этиш, ишлаб чиқаришни технологик жиҳатдан
қайта қуроллантириш, инновациявий лойиҳаларни амалга ошириш, инсон
капиталига йўналтирилаётган инвестиция ва қўйилмалар салмоғи) каби
кўрсаткичларни яхшилашга эришилди.

Статистик маълумотларга кўра, аҳоли жон бошига ЯИМ ишлаб чиқариш

2013 йилда 3966 минг сўмни, 2012 йилда 3244 минг сўмни

ташкил этган. Бу

кўрсаткич 2008 йилга нисбатан 2013 йилда 6,6 баробарга, 2012 йилга нисбатан
эса 22,2 фоиз кўпдир. Ушбу ўсиш суръатлари аҳоли даромадлари ошиб
бораётгани ҳамда уларнинг ҳаёт сифатини янада яхшилашга давлат томонидан
кўпроқ маблағ йўналтирилаётганлигидан далолат беради.

Франциянинг нуфузли “Insead” халқаро бизнес мактаби ва Жаҳон

интеллектуал мулк ташкилоти (ЖИМТ) томонидан тайёрланиб, 2013 йилда
эълон қилинган “2012 йилдаги инновацияларнинг глобал индекси” деб
номлаган таҳлилий маърузасида инсон капитали ва тадқиқотлар учун
инвестициялар, таълим ривожига қаратилган давлат харажатларининг даражаси
ва умуман, таълим тизимининг ҳолати Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий
тараққиёти ва инновацион салоҳиятининг энг кучли томонларидан бири
эканлиги алоҳида таъкидланиб, таълим соҳасидаги инновациялар кўрсаткичи
бўйича 75,38 балл билан дунёда 141 мамлакат орасида иккинчи ўринни
эгаллади[1].

Юқоридаги таҳлиллардан кўринадики, макроиқтисодий кўламда миллий

иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, мамлакатнинг инновацион
салоҳиятини яхшилаш мақсадида ижобий натижаларга эришилган. Лекин
корхоналарда моддий-техника базасининг ҳолати ва бозорда маҳсулотларнинг
рақобатга дош бера олмаслиги инновацион жараёнларни стратегик бошқаришда
айрим муаммолар мавжудлигидан далолат беради.

Олиб борилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, корхоналарда инновацион

жараёнларни стратегик бошқаришда қуйидаги асосий муаммоларга эътибор
қаратиш лозим:

-

биринчидан, мамлакатимиз бир қатор фундаментал фан соҳаларида катта

салоҳиятга эга, аммо ушбу салоҳиятни ишлаб чиқариш билан боғланган ҳолда
ишга солиш механизми яратилмаган;

-

иккинчидан, реал сектор корхоналарнинг инновацияларни қабул қилиш

жараёнини паст даражада қолаётганлиги корхоналарда илғор технологияларга
бўлган талабнинг сустлашишига олиб келмоқда;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

-

учинчидан, қулай ишбилармонлик ва бизнес муҳитини яратиш борасида

камчиликларнинг мавжудлиги корхоналар рақобатбардошлигини оширишга
салбий таъсир кўрсатмоқда.

Мамлакатимизнинг реал сектор корхоналари бўйича инновацион салоҳият

ва рақобат муҳитини ўрганиш борасидаги вазият таҳлили шуни кўрсатадики,
2013 йилда зарар кўриб ишлаётган корхоналар сони республикамизда 144 тани
ташкил этган. Жумладан, тармоқ бўйича “Ўзбекэнерго” ДАКда 5 та,
“Ўзбекнефтгаз” МХКда 7 та, “Тошшаҳархизмат” да 13 та, “Енгилсаноат”
ДАКда 13 та, “Элтехсаноат” уюшмасида 3 та, коммунал хўжалиги
корхоналарида 28 тани ташкил этган. Шундан иқтисодий ночор корхоналар
сони 63 тани ташкил этиб, “Ўзкимёсаноат” ДАКда 7 та, “Ўзавтойўл” ДАКда 13
та, коммунал хўжалиги корхоналари 19 та, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги
корхоналарида 3 тага тўғри келган.

Маълумотлар шу нарсани кўрсатмоқдаки, айрим корхона менежерлари

ҳозиргача миллий ва жаҳон бозорларида рўй бераётган ўзгаришларни олдиндан
кўра билмаслиги, истеъмолчи талаби ва дидини ўрганмаслиги, корхонанинг
бошқариш мезонига нисбатан қайси йўналишда барқарор рақобатли устунликка
эришиш имкониятларини аниқлай олмаслиги корхоналарнинг рақобат
курашида муваффақиятсизликка учрашига олиб келмоқда.

Мазкур йўналишда илмий изланишлар олиб бораётган олимларнинг

фикрича, XXI асрда жаҳон иқтисодиётини ривожланишига глобаллашув,
интеграция, инвестиция, инновация ва рақобат таъсир кўрсатади. Шу боис
ушбу мақолада кўтарилган муаммолар инновацион жараёнларни стратегик
бошқариш негизида корхоналар рақобатбардошлигини ошириш масаласига
илмий-назарий жиҳатдан ёндашилган ҳолда тадқиқ этилди.

Келтирилган таҳлиллар ва олинган назарий билимларга таянган ҳолда

корхонанинг инновацион мақсадлари, истиқболи ва узоқ муддатли инновацион
стратегиялари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилса ҳамда натижалари
мониторинги олиб борилса корхонанинг рақобатбардошлик даражасининг
ортишига олиб келади. Натижада корхонанинг инновацион муҳити
шаклланади.

Шу боис корхоналарда инновацион фаолиятни амалга ошириш мураккаб

ижтимоий-иқтисодий жараён ҳисобланади. Фикримизча, корхона инновацион
стратегиясининг шаклланиш механизми, унинг иқтисодий моҳияти ва амал
қилишининг объектив асосларини чуқур англаб етиш, бозор иқтисодиётига
ўтиш шароитида рақобатни ривожлантириш шарт-шароитларини аниқлаш ва
уларни

таъминлаш

йўлларини

ўрганиш,

инновацион

жараёнларни

ривожлантириш механизмларидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш, унинг
ижобий таъсирлари самарасини ошириш имконини беради (1-расм).






background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

9

www.iqtisodiyot.uz































1-расм. Корхона инновацион стратегиясининг шаклланиш механизмлари

Манба: Муаллифлар томонидан ишлаб чиқилган.


Расмдан

кўринадики,

корхонанинг

инновацион

стратегиясининг

шаклланиши, аввало, корхонанинг миссияси қандай қўйилганлигига боғлиқ.
Олиб борган тадқиқотларимиз, хорижий ва маҳаллий олимларнинг мазкур
соҳадаги илмий изланишлари натижаси шуни кўрсатадики, корхона
миссиясининг муваффақиятли амалга ошиши биринчидан корхонанинг рақобат
муҳитига, иккинчидан, инновацион салоҳият кўрсаткичларига боғлиқ. Шунинг
учун корхонанинг инновацион стратегияларини шакллантиришда корхонадаги
рақобат муҳити ва инновацион салоҳият кўрсаткичларини баҳолаш услубиёти
муҳим аҳамиятга эга.

Айниқса, ўтиш даври иқтисодиётида корхоналар фаолиятида инновацион

жараёнларни намоён бўлиш шакллари ва усуллари ўзига хос хусусият касб
этиб, уларнинг самарадорлиги иқтисодиётда амалга оширилаётган мулкни
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ҳамда эркинлаштириш
жарёнларига ҳам боғлиқ бўлади. Корхоналар ўзининг ижтимоий-иқтисодий
миссияси ва мақсадини самарали амалга ошириш учун инновацион асосда
барқарор ривожланиши зарур. Бу эса, корхоналар учун манфаатдор, юқори
даражада даромад келтирадиган ишланмалар ва янгиликларни қўллаб-
қувватлаш, энергия, ресурс тежамкорлигини таъминловчи самарали илмий
ҳажмдор технологиялар ва интеллектуал тизимларни амалиётга жорий этадиган

Корхона миссияси

Корхона рақобат

муҳитини баҳолаш

Корхона инновацион

салоҳиятини баҳолаш

Инновацион мақсадларни

аниқлаш

Инновацион стратегияларни

ишлаб чиқиш

Инновацион стратегияларни

жорий этиш

Инновацион стратегиялар

натижаларни баҳолаш

Корхонанинг инновацион муҳити


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

инновацион жараёнлар стратегия элементларини қуйидаги кўринишда
ифодалашимиз мумкин (2-расм).





















2-расм. Инновацион стратегия элементлари

Манба: Муаллифлар томонидан ишлаб чиқилган.

2-расм маълумотларига кўра, инновацион стратегия

элементлари

корхонада инновацион жараёнларнинг самарадорлигини оширишга таъсир
этишнинг асосий йўналишларини белгилаб беради.

Ушбу вазифани ҳал этиш учун корхонанинг мақсади, инновациявий

фаолиятни режалаштириш, белгиланган мақсадга эришиш учун ишлатиладиган
восита ва усуллар мажмуаси ҳисобланган тактикани шакллантириш зарур. Бу,
ўз навбатида, корхона рақобатбардошлигини оширишни таъминлайди.

Юқорида таъкидланган назарий маълумотлар, ҳуқуқий асослар ва олиб

борилган таҳлиллар бизга қуйидаги хулосаларни чиқариш имконини беради:

1. Корхонанинг инновацион стартегиясини аниқлаш мақсадига кўра:
- соҳада етакчи мавқега эришиш;
- ички ва ташқи бозордаги улушини ошириш;
- янги бозорларга чиқиш;
- сотиш ҳажмини кўпайтириш;
- фойдани максималлаштириш;

Корхонанинг инновацион стратегияси

Мақсад

Соҳада етакчи

мавқега эришиш

Бозордаги

улушни ошириш

Янги бозорларга

чиқиш

Сотиш ҳажмини

кўпайтириш

Фойдани

максималлаштириш

Режалаштириш

Корхонанинг

стратегик

режаси

Инновацион

фаолият

режаси

Инвестицион

лойиҳалар

режаси

Инновацион

лойиҳаларнинг

бизнес-режаси

Тактика

Ташкилий

тизимни

бошқариш

Инновацион

фаолиятни

бошқариши

Инвестицион

фаолиятни

бошқариш

Молиявий

фаолиятни

бошқариш

Тижорат

фаолиятини

бошқариш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

2. Режалаштириш нуқтаи назаридан:
- корхонанинг стратегик режасини ишлаб чиқиш;
- инновацион фаолият режасини шакллантириш;
- инновацион лойиҳаларнинг бизнес-режасини тайёрлаш;
- инвестицион лойиҳалар режасини амалга ошириш;
3. Тактик нуқтаи назаридан:
- ташкилий тизимни бошқариш;
- инновацион фаолиятни бошқариш;
- инвестицион фаолиятни бошқариш;
- молиявий фаолиятни бошқариш;
- тижорат фаолиятини бошқариш зарур.
Демак,

юқоридаги

мулоҳазалар

корхоналар

рақобатдошлигини

оширишнинг муҳим омили инновацион жараёнларни стратегик бошқариш
эканлигини

кўрсатади.

Чунки

инновацион

жараёнлар

стратегияси

рақобатчиларга нисбатан мазкур корхона салоҳияти ва кучини мустаҳкамлашга
қаратилган, қўйилган мақсадларга эришишнинг ўзаро боғлиқ бўлган тадбирлар
мажмуи ҳисобланади. Бу эса, корхона инновацион старегиясини тўғри
танлашга, маҳсулот рақобатдошлигини ошириш механизмларини самарали
ташкил этишга, ишлаб чиқариш учун ички ва ташқи инвестицияларни жалб
этиш имкониятларини юзага келтиради. Пировард натижада корхоналарнинг
рақобатбардошлигини оширишга шароит яратилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва

модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш. –Т.: Ўзбекистон, 2013. –
64 б.

2.

Каримов И.А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш,

барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар
стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. –Т.: Ўзбекистон, 2014. – 64 б.

3.

Очковская М.С. Инновации как качественный фактор экономического

роста. Автореф. диссертации на соискание ученой степени кандидата
экономических наук. – М.: Дело, 2006. – С.4.

4.

Морозова Л. Э., Бортник О. А., Кравчук И. С. Экспертные методы и

технологии комплексной оценки экономического и инновационного
потенциала предприятий. Учебное пособие.: - М.: Альпина бизнес букс, 2009. –
С.9.

5.

Друкер П. Задачи менеджмента в XXI веке.: Пер. с англ.: – М.:

Издательский дом «Вильямс», 2004. – 272 с.

6.

Афоничкин А.И. Основы менеджмента. Учебное пособие.: – М.:

Кнорус, 2011. –С.272.

7.

Шавель А. В. Сущность понятия «инновация» как экономической

категории // Управление экономическими системами: электронный научный
журнал

.

//

www.uecs.ru

.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

12

www.iqtisodiyot.uz

8.

Эргашев Ф., Рахимова Д., Сагдуллаев А., Парпиев О., Зайнутдинов Ш.

Инновацион менежмент. Дарслик. –Т.: Академия, 2005. – 239 б.

9.

Гимуш Р.И., Матмурадов Ф.М. Инновацион менежмент / Ўқув

қўлланма. – Т.: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти, 2008. – 144 б.

10.

Йўлдошев Н.Қ., Мирсаидова Ш.А., Гольдман Е.Д. Инновацион

менежмент. Дарслик. –Т.: Иқтисодиёт, 2011. – 312 б.

11.

Тарахтиева Г. К. Инновацион менежмент / Ўқув қўлланма. – Т.: Фан

ва технологиялар, 2013. – 208 б.

12.

Отажонов Ш.И. Ўзбекистонда кичик бизнес субъектларининг

инновацион фаолияти бошқарув механизмини такомиллаштириш.: Иқтисод
фанлари номзоди. ... дисс.автореф. – Т., 2010. – 27 б.

13.

Гаибназарова

З.Т.

Инновацион

инвестициялаштириш

самарадорлигини оширишнинг назарий асослари.: Иқтисод фанлари номзоди.
... дисс.автореф. – Т., 2012. – 28 б.

14.

Хатамова Г.Р. Совершенствование механизма инновационной

стратегии в корпоративных структурах” (На примере ОАО «Ташкентский
тракторный завод»). : Иқтисод фанлари номзоди. ... дисс.автореф. – Т., 2010. –
28 б.

15.

http://gtmarket.ru

.


Библиографические ссылки

Каримов И.А. Бош максадимиз - кснг куламли ислохотлар ва модернизация йулини катьият билан давом эттириш. -Т.: Узбекистон, 2013. -64 6.

Каримов И.А. 2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратегиясини изчил давом эттириш Йили булади. -Т.: Узбекистон, 2014. - 64 б.

Очковская М.С. Инновации как качественный фактор экономического роста. Автореф. диссертации на соискание ученой степени кандидата экономических наук. - М.: Дело, 2006. - С.4.

Морозова Л. Э., Бортник О. А., Кравчук И. С. Экспертные методы и технологии комплексной оценки экономического и инновационного потенциала предприятий. Учебное пособие.: - М.: Альпина бизнес букс, 2009. -С.9.

Друкер П. Задачи менеджмента в XXI веке.: Пер. с англ.: - М.: Издательский дом «Вильямс», 2004. - 272 с.

Афоничкин А.И. Основы менеджмента. Учебное пособие.: - М.: Кнорус, 2011.-С.272.

Шавель А. В. Сущность понятия «инновация» как экономической категории // Управление экономическими системами: электронный научный журнал. // www.uecs.ru.

Эргашсв Ф., Рахимова Д., Сагдулласв Л., Парписв О., Зайнутдинов Ш. Инновацион менежмент. Дарслик. -Т.: Академия, 2005. - 239 б.

Гимуш Р.И., Матмурадов Ф.М. Инновацион менежмент / Укув кулланма. - Т.: Узбекистон файласуфлари миллий жамияти, 2008. - 144 б.

Иулдошсв Н.К-, Мирсаидова Ш.А., Гольдман Е.Д. Инновацион менежмент. Дарслик. -Т.: Иктисодиёт, 2011.-312 6.

Тарахтисва Г. К. Инновацион менежмент / Укув кулланма. - Т.: Фан ва технологиялар, 2013. - 208 б.

Отажонов Ш.И. Узбскистонда кичик бизнес субъсктларининг инновацион фаолияти бошкарув механизмини такомиллаштириш.: Иктисод фанлари номзоди.... дисс.авторсф. - Т., 2010. - 27 б.

Гаибназарова З.Т. Инновацион инвестициялаштириш самарадорлигини оширишнинг назарий асослари.: Иктисод фанлари номзоди. ... дисс.автореф. - Т., 2012. - 28 б.

Хатамова Г.Р. Совершенствование механизма инновационной стратегии в корпоративных структурах” (На примере ОАО «Ташкентский тракторный завод»), : Иктисод фанлари номзоди. ... дисс.автореф. - Т., 2010. -28 б.

http://gtmarket.ru.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов