Вопросы совершенствования порядка налогообложения совокупного годового дохода физических лиц

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
199-218
34
6
Поделиться
Тухтахонов, И., Бабаев, Ш., & Умаров, Н. (2016). Вопросы совершенствования порядка налогообложения совокупного годового дохода физических лиц. Экономика и инновационные технологии, (2), 199–218. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8720
И Тухтахонов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

Ш Бабаев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

Н Умаров, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Налоговая академия

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье расмотрены порядок начисления налога на доходы физических лиц, анализ порядка уплаты и недостатки. Приведены предложение и рекомендации по предотвращении встречаюшихся недостатков.

Похожие статьи

background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

И. Тўхтахонов. катта ўқитувчи, ТДИУ

Ш.Б. Бабаев, катта ўқитувчи, ТДИУ

Н.И. Умаров, Солиқ акдемияси

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ЖАМИ ЙИЛЛИК ДАРОМАДЛАРИНИ

СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

МАСАЛАЛАРИ

В данной статье расмотрены порядок начисления налога на доходы

физических лиц, анализ порядка уплаты и недостатки. Приведены
предложение

и

рекомендации

по

предотвращении

встречаюшихся

недостатков.

In this article it is shown that to calculate physical people's income tax,the

order of transferring taxes to the government fund and its scarcity. It is also given
advice to reduce this problems.

Калитли сўзлар:

Аҳоли раел даромади, иш ҳақи, аҳоли даромади, иш

ҳақи(даромад) солиғи, декларация, солиқ ставкаси, солиқ имтиёзи, солиқ
объекти, солиқ субъекти.

Мустақиллик йилларида солиқ тизими, жумладан, жисмоний шахслардан

ундириладиган солиқлар босқичма-босқич такомиллашиб бормоқда. Даромад
солиғи юкининг қисқариши, даромад суммасидан чегириладиган харажатлар
қамровининг кенгайиши кабилар шулар жумласидандир. Буни жисмоний
шахслардан олинадиган солиқлар, бир томондан, ходимларни ўз меҳнати билан
ижтимоий ишлаб чиқаришда фаол иштирок этишга рағбатлантириш, иккинчи
томондан, иш ҳақи даражаси сарфланган меҳнат самарасига мутаносиб
бўлишига ёрдам кўрсатиши, аҳоли даромадларидаги тафовут асоссиз равишда
катта бўлишига олиб келмаслиги лозим эканлиги билан ифодалаш мумкин.

Президент И. Каримов мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ва 2016-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг
энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг
кенгайтирилган мажлисидаги ўз маърузасида: “2015 йилда иқтисодиётимизни
юқори суръатлар билан барқарор ривожлантиришга эришганимиз аҳоли
даромадларини янада кўпайтириш, одамларимизнинг ҳаёт даражаси ва
сифатини ошириш учун мустаҳкам асос яратди.

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар

21,9 фоизга, аҳоли жон бошига жами реал даромадлар эса 9,6 фоизга ошди” [1].

Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилиш шароитида солиқ

муносабатларини такомиллаштириш, жумладан, жисмоний шахсларнинг
даромадларини солиққа тортиш ва унинг иқтисодий моҳиятини, ўзига хос
хусусиятларини илмий жиҳатдан ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.

2007 йил 23 ноябрда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган,

2007 йил 30 ноябрда Сенат томонидан маъқулланган, 2007 йил 25 декабрда
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов томонидан тасдиқланган

2

www.iqtisodiyot.uz

2008 йил 1 январдан эътиборан кучга кирган Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг 167-моддасида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
тўловчиларга қуйидагича таъриф берилган:

«Солиқ солинадиган даромадга эга бўлган жисмоний шахслар жисмоний

шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилардир»[2]. Шунингдек, 2008
йил 1 январдан кучга кирган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172-
моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар қуйидагича баён этилган:

Меҳнат шартномаларига ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш

предмети бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ
жисмоний шахсларга ҳисобланадиган ва тўланадиган барча тўловлар меҳнатга
ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар, деб эътироф этилади”. Жисмоний шахслар
даромадларидан олинадиган солиқ тушумлари миқдорига, тўловчилар
доирасига, солиққа тортиладиган даромад турларига кўра, энг аҳамиятга молик
тўғри солиқлардан биридир.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет давлатлар фуқаролари,

шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар жисмоний шахслар деб эътироф
этилади.

Мамлакатимизда аҳолининг иш ҳақи шаклидаги даромадларини солиққа

тортиш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси
Президентининг ҳар йилги “Ўзбекистон Республикасининг йиллик асосий
макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари
тўғрисида”ги қарорлари асосида олиб борилади. Хусусан, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон
Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози
ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-2455-сонли қарорига асосан
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича энг кам иш ҳақининг
бир баробаригача (130 240 сўм) бўлган даромадларга ноль ставка жорий
қилиниши аҳолининг кам даромадли қатламларининг реал даромадларини
оширишга хизмат қилмоқда[3].

Ўзбекистонда эришилаётган иқтисодий ўсиш кўп жиҳатдан иқтисодиётда

солиқ юкини пасайтиришга қаратилган ва изчил амалга оширилаётган сиёсат
билан боғлиқ. Мамлакатимизда бюджет ва солиқ тизимини такомиллаштириш
иқтисодий ислоҳотлар ва давлат иқтисодий сиёсатининг асосий масалаларидан
бири ҳисобланади. Зеро, изчил солиқ-бюджет сиёсатининг амалга оширилиши,
солиқ юкини камайтириш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши
солиқ тўловчилар учун ишлаб чиқаришни кенгайтиришга шароит яратилиши,
ишлаб топилган ва уларнинг ўзларида қолдирилаётган маблағларнинг
реинвестиция қилиниши оқибатида қўшимча солиқ объектининг пайдо бўлиши
ҳисобидан нафақат бюджетдаги йўқотишлар ўрни қопланиши, балки солиқ
тўловчиларнинг қўшимча даромадга эга бўлиб, ишлаб чиқариш имкониятининг
ошишига олиб келади.

Мамлакатимизда ишлаб чиқаришнинг юқори ўсиш суръатларини

таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, аҳолининг реал
даромадлари ва истеъмол талабларини оширишда солиқ юкини камайтириш

3

www.iqtisodiyot.uz

чораларининг мунтазам равишда кенг қўлланилаётгани ўз натижаларини
бермоқда.

Солиқ тизимидаги ислоҳотларнинг энг эътиборли жиҳатларидан бири

жисмоний шахсларнинг меҳнат ҳақидан тўланадиган солиқ ставкаларининг
мунтазам равишда пасайтирилиб боришидир.

1-жадвал

2008-2016 йиллар оралиғида жисмоний шахслардан ундириладиган

даромад солиғи ставкалари

Энг кам ойлик иш ҳақи

даражаси

2008

йил

2009

йил

2010

йил

2011

йил

2012

йил

2013

йил

2014

йил

2015

йил

2016

йил

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1 баробари

0%

0%

0%

2 баробари

3 баробари

4 баробари

5 баробари

13%

10%

9%

8%

7,50% 8,50%

7,5

6 баробари

12% 11%

7 баробари

8 баробари

9 баробари

10 баробари

18% 17% 17% 16% 16% 16%

16%

17%

17%

10 баробаридан юқори

25% 22% 22% 22% 22% 22%

22%

23%

23%

Манба: http//www.stat.uz

Жадвал маълумотларига кўра, 2008 йил ва 2016 йиллар оралиғидаги

солиқ ставкасининг қуйи ва ўрта ставкаларини камайиши, мамлакатимизда
олиб борилаётган ислоҳотлар аҳолининг кам даромад олувчи қатламини
манфаатлари учун хизмат қилмоқда. 2016 йилда киритилган солиқ
солинмайдиган даромадни аҳолининг қуйи қатламларига берилган имтиёз
ўрнида кўриш мумкин.

2016 йилнинг январь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан

олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубиятини
таҳлил қилсак, қуйидаги ҳолат намоён бўлади.

2016 йил январь ойида иш соатлари сони:

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 160;
6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 165;
36 соатлик иш ҳафтасида – 150.

Иш кунлари сони:

5 кунлик иш ҳафтасида – 20;
6 кунлик иш ҳафтасида – 25.
2016 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар даромад солиғининг

қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5 %;
ўртача ставка – 17 %; энг юқори ставка – 23 %.

Январь ойида энг кам иш ҳақи (энг кам иш ҳақи) миқдори 130 240 сўмни

ташкил этади [4].

Бутун йил давомида жисмоний шахсларнинг даромад солиғини ва энг кам

иш ҳақи бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2016
йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган энг кам иш ҳақи – 130 240 сўм
қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин –
Кодекс).

2016 йилда фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган Пенсия ҳисоб-

рақамига мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи
(даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1 %ини, ноль ставкасида (энг кам
иш ҳақи 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил
этади (ПҚ-2455-сонли қарорга 9-илова).

Шахсий жамғариб бориладиган Пенсия ҳисоб-рақамига мажбурий

бадаллар ҳисоблаб ёзилган жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан
чегирилади [5].

2016 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг

мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар
ундириладиган даромад суммасининг 7,5 %и миқдорида белгиланган (ПҚ-2455-
сонли қарорнинг 3-банди).

Солиқ солинадиган даромад

миқдори

Солиқ ставкаси

1

2

130 240 сўмгача

0%

130 241 сўмдан 651 200 сўмгача (5 х

130 240)

130 240 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и

651 201 сўмдан 1 302 400 сўмгача (10

х 130 240)

39 072 сўм + 651 200 сўмдан ортиқ

сумманинг 17%и

1 302 401 сўм ва ундан юқори

149 776 сўм + 1 302 400 сўмдан ортиқ

сумманинг 23%и

Ойига энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан ошмайдиган

даромадлардан жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ҳисоб-китоби

Ходим корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь ойида у 130 000 сўм

иш ҳақи олди.

Жисмоний шахснинг 130 240 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси

бўйича солиқ солинади. Ходимнинг иш ҳақидан шахсий жамғариб бориладиган
Пенсия ҳисоб-рақамига бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ
солинадиган даромад (энг кам иш ҳақининг 1 баравари) чегирилиши сабабли
ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходимнинг даромадларидан суғурта бадаллари 9 750 сўмга (130 000 х

7,5%) тенг. Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:

130 000 – 9 750 = 120 250 сўм тўланади.

Ойига энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан ошмайдиган

Ходимга январь ойида 550 000 сўм иш ҳақи тўланган.

Олинган даромадга 7,5 %лик ставка бўйича солиқ солинади. Жисмоний

шахсларнинг даромад солиғи: (550 000 – 130 240) х 7,5 % = 31 482 сўмга тенг.
Январь ойи учун шахсий жамғариб бориладиган Пенсия ҳисоб-рақамига
мажбурий бадаллар суммаси:(550 000 – 130 240) х 1 % = 4 197,6 сўмни ташкил
этади. Январь ойи учун бюджетга:31 482 – 4 197,6 = 27 284,4 сўм солиқ
ўтказилади. Мажбурий суғурта бадаллари: 550 000 х 7,5 % = 41 250 сўмни
ташкил этади. Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ва суғурта бадаллари
ушланганидан кейин ходимга: 550 000 – 31 482 – 41 250 = 477 268 сўм
тўланади.

Бир ойдаги даромадлар 10 энг кам иш ҳақидан ошмаганда жисмоний

шахсларнинг даромад солиғи ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь ойидаги меҳнатига 800 000 сўм ҳақ тўланган.
17 %лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-

китоб қиламиз ва январь ойи учун солиқни ҳисоблаймиз:

39 072 + (800 000 – 651 200) х 17% = 64 368 сўм шахсий жамғариб

бориладиган Пенсия ҳисоб-рақамига мажбурий бадаллар суммаси: (800 000 –
130 240) х 1% = 6 697,6 сўмни ташкил этади.

Январь ойи учун бюджетга: 64 368 – 6 697,6 = 57 670,4 сўм Жисмоний

шахсларнинг даромад солиғи ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари: 800 000 х 7,5% = 60 000 сўмни ташкил

этади.

Ходим қўлига: 800 000 – 64 368 – 60 000 = 675 632 сўм иш ҳақи олади.

Бир ойдаги даромадлар 10 энг кам иш ҳақидан ошганда жисмоний

шахсларнинг даромад солиғи ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь ойидаги меҳнатига 1 400 000 сўм ҳақ тўланган.
23 %лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-

китоб қиламиз ва январь ойи учун жисмоний шахсларнинг даромад солиғини
ҳисоблаймиз: 149 776 + (1 400 000 – 1 302 400) х 23% = 172 224 сўм.

бадаллар суммаси:(1 400 000 – 130 240) х 1% = 12 697,6 сўмга тенг.

Январь ойи учун бюджетга: 172 224 – 12 697,6 = 159 526,4 сўм жисмоний

шахсларнинг даромад солиғига ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари: 1 400 000 х 7,5% = 105 000 сўмни ташкил

этади.

Ходим қўлига: 1 400 000 – 172 224 – 105 000 = 1 122 776 сўм иш ҳақи

олади.

ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

Даромаддан энг кам иш ҳақининг 4 бараварига тенг сумма чиқариб

ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда жисмоний шахсларнинг даромад
солиғи ҳисоб-китоби

Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга

бўлган фуқароларнинг

(масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ

болалари бўлган ёлғиз оналар)

жами даромадидан ҳар ойда энг кам иш ҳақининг

4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган даромад:1 400 000 – 130 240 х 4 = 879 040 сўмга тенг.
17 %лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини

ҳисоблаймиз ва январь ойи учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз: 39 072 + (879 040 –
651 200) х 17% = 77 804,8 сўм.

бадаллар суммаси: (879 040 – 130 240) х 1% = 7 488 сўмни ташкил этади.

Бюджетга: 77 804,8 – 7 488 = 70 316,8 сўм жисмоний шахсларнинг

даромад солиғи ўтказилади.

Ходим қўлига: 1 400 000 – 77 804,8 – 105 000 = 1 217 195,2 сўм иш ҳақи

олади.

Ўриндош ходим даромадларидан жисмоний шахсларнинг даромад

солиғи ҳисоб-китоби

Ўриндош ходимга январь ойида 600 000 сўм иш ҳақи тўланган. У

Кодекснинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга.
Ўриндош бухгалтерияга жисмоний шахсларнинг даромад солиғини энг юқори
ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган

даромадларга тўлов манбаида жисмоний шахсларнинг даромад солиғини
ҳисоблаб чиқариш Кодекснинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни
қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади

(Кодекснинг 186-

моддаси саккизинчи қисми)

.

Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан

даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан жисмоний шахсларнинг
даромад солиғини энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у
ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг
юқори ставкада ушлаб қолади

(Кодекснинг 186-моддаси тўққизинчи қисми)

.

Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда жисмоний шахсларнинг даромад
солиғи шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида
ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар
декларациялаши лозим.

Унинг январь ойида олган даромадига 7,5 %лик ставка бўйича солиқ

солинади. Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи: (600 000 – 130 240) х 7,5%
= 35 232 сўмга тенг.

мажбурий бадаллар: (600 000 – 130 240) х 1% = 4 697,6 сўмга тенг.

Январь ойи учун бюджетга:35 232 – 4 697,6 = 30 534,4 сўм жисмоний

шахсларнинг даромад солиғи ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари суммаси: 600 000 х 7,5% = 45 000 сўмни

ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим: 600 000 – 35 232

– 45 000 = 519 768 сўм иш ҳақи олади.

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг

даромадларидан жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь ойидаги меҳнатига 600 000 сўм тўланган. Ходим

Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1
январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди
ва ҳар ойда 800 000 сўм ижара ҳақи олади.

Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган

даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган
тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага
берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан
ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак

(ПҚ-2455-сон Қарорга

26-илова)

.

Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1

кв.м турар жой учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда –
2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5 %лик ставка

бўйича жисмоний шахсларнинг даромад солиғи солинади

(Кодекснинг 181-

моддаси)

.

Шахсий жамғариб бориладиган Пенсия ҳисоб-рақамига бадаллар иш

берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-
ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган
даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий
даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан
шахсий жамғариб бориладиган Пенсия ҳисоб-рақамига ажратмалар
қилинмайди.

Ижара ҳақидан жисмоний шахсларнинг даромад солиғи суммасини

ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 150 000 сўмни (3 000 х
50) ташкил этади. У ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада
назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:800 000 х 7,5 % = 60 000 сўм.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан 8,5 %лик ставка бўйича

солиқни ҳисоблаймиз: (600 000 – 130 240) х 7,5% = 35 232 сўм.

бадаллар: (600 000 – 130 240) х 1% = 4 697,6 сўмга тенг.

Январь ойи учун бюджетга: 35 232 – 4 697,6 = 30 534,4 сўм ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари: 600 000 х 7,5% = 45 000 сўмни ташкил

этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга:600

000 + 800 000 – 35 232 – 60 000 – 45 000 = 1 259 768 сўм тўланади[6].

3-жадвал

Жисмоний шахслар тўлайдиган даромад солиғи ҳамда юридик шахс

ташкил қилмасдан фаолиятни амалга ошириш учун тўлайдиган

солиқларнинг бюджетдаги ўрни

Т/р

Кўрсаткичлар

Йиллар

2010

2011

2012

2013

2014

1

2

3

4

5

6

7

1.

Жисмоний шахслардан олинадиган
даромад солиғи (млрд.сўм)

1 535,00 1 789,70 2 372,70 2 769,70

3648.8

2.

Tадбиркорлик фаолияти билан шуғул-
ланувчи юридик ва жисмоний шахслар
даромадларига қатъий белгиланадиган
солиқ (млрд.сўм)

139.1

187.5

218.1

342,1

617.0

3.

Жисмоний шахслардан олинадиган
даромад

солиғининг

бюджетдаги

салмоғи (% ҳисобида)

11.7

11.2

10.8

10.4

9.9

Манба: http//www.mf.uz

Давлат бюджетдаги салмоғи юзасидан қўшилган қиймат солиғи ва акциз

солиғидан кейинги ўринда жисмоний шахслардан ундириладиган даромад
солиғи ўрин эгаллайди. Йиллар бўйича таҳлил қилсак, уларни бюджетга тушиш
миқдори кўпайгани билан унинг салмоғи пасаймоқда. Бу йилдан-йилган солиқ
юқининг камайишига олиб келмоқда. Ўтган йили солиқ юки 20,5 фоиздан 20
фоизга пасайган тақдирда ҳам жисмоний шахслар даромад солиғини
бюджетдаги салмоғинг тушиб боргани, жисмоний шахслар даромадларида
солиқ юки қисқараётганидан далолат беради.

Республикамизда жисмоний шахслар даромадларидан ундириладиган

солиқларнинг хориж амалиётига мослаштириш ва мавжуд камчиликларни
бартараф этиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмокда. Солиқ
ставкаларининг 3 босқичдан 4 босқичга ўтиши, солиқ солинмайдиган
даромадларни амалга татбиқ этиш, имтиёзлар кенгайиши солиқ сиёсатининг
оптималлашувига олиб келмоқда.

4-жадвал

Жисмоний шахсларнинг даромад солиғини ҳисоблашда 2014 ва 2015

йиллар ўртасидаги фарқлар

Ҳисобланган даромад

микдори

2014 йил

2015 йил

бюджетга ўтказиладиган даромад солиғи

1

2

3

1.

118 400,00

7 696,00

0

2.

500 000,00

32 500,00

28 620,00

3.

592 000,00

38 480,00

35 520,00

4.

800 000,00

69 680,00

68 800,00

5.

888 000,00

82 880,00

82 880,00

Манба: Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлари асосида муаллиф томонидан

тайёрланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги

“Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий

кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги
ПҚ-2270-сонли қарорига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад
солиғи бўйича энг кам иш ҳақининг бир баробаригача (118400 сўм) бўлган
даромадларга ноль ставка жорий қилиниши билан кам даромад олувчи
жисмоний шахсларни ўтган йилга нисбатан 7 696,0 сум миқдордаги солиқни
давлат бюджетига эмас, уларнинг даромадларида қолдирилиши муҳим ахамият
касб этди. 500 000 сўм маош эга бўлганлар ўтган молия йилида 32 500 сум
миқдорда солиқ тўлаган бўлсалар, бу йил эса 28 620 сўмлик солиқ бюджетга
тўлаганлар, улар орасидаги ижобий фарқ, яъни солиқ тўловчи фойдасига 3 880
сўмни ташкил қилди.

Аксарият тадбиркорлар давлат бюджети олдидаги ўз мажбуриятларини

сидқидилдан бажараётган ва солиқ қонунчилигига риоя этаётган бир пайтда
айрим солиқ тўловчилар солиқ қонунчилигида келтирилган талабларга тўлиқ
амал қилмаслик ҳолатлари ҳам учрамоқда. Жумладан, Солиқ кодексига асосан,
жисмоний шахсларни даромад солиғини ҳисоблаш ва тўлаш солиқ агенти
зиммасига юклатилганлиги белгилаб қўйилган. Шунингдек, жисмоний шахслар
даромад солиқларини тўлаш муддатлари Солиқ кодексининг 188-моддасига
асосан пул маблағларини олиш учун хизмат кўрсатувчи банкка ҳужжатларни
тақдим этиш билан бир вақтда ҳисобланади. Шунга қарамай, айирим
тадбиркорлар мажбурий тартибда ягона ижтимоий тўлов, иш хақидан пенсия
жамғармасига суғурта бадали ва иш ҳақидан даромад солиғини ҳисоблаб, ягона
ижтимоий тўлов ҳамда суғурта бадалларни тўлайди, аммо даромад солиғини
тўлаш муддатларини кечиктиради.

Бундан ташқари, солиқ хизмати ва банк органлари билан ўзаро

ҳамкорликдаги бюджет ва бюджетдан ташқари пул маблағлари назорати
юзасидан амалиётга жорий этилган дастурий маҳсуллар асосида хўжалик
юритувчи субъектлар ўз ишчи ва ходимларига ойлик маошини банк
муассаларидан ўз вақтида олмаса, жисмоний шахслардан олинадиган даромад
солиғини тўлаш мажбурияти юзага келмайди.

Хусусан, солиқ хизмати масъул ходимлари уларнинг ҳисоб рақамларига

солиқ ва мажбурий тўловларни мажбурий ундириш учун инкасса
торшириқномаларини жойлаштириш имконияти йўқ. Бундай ҳолатлар айрим
тадбиркорларда давлат бюджети олдидаги ўз мажбурият бурчини бажариш ва
давлат бюджетини ўз вақтида шакллантириш бўйича муаммоларни келтириб
чиқаради.

Хулоса қилиб айтганда, ушбу муаммонинг ечими фақат солиқ тўлаш

муддатларини аниқ бир санага белгилаши керак. Натижада солиқ тўлови ўз
вақтида бюджет тўлдирилишига олиб келади ҳамда бюджетдан белгиланган
харажатларни молиялаштиришга срифланади. Шунингдек, пул айланиши
тезлигига ижобий таъсир кўрсатиб, инфляцияни жиловлашга асосий омил
бўлиб хизмат қилади.

Фойдаланган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов И.А. Мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг

кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси. //Халқ сўзи, 2016 йил 17 январь.

2.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси: Расмий нашр -

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. -Т.: “Адолат”, 2014.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги

"Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий
қўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги
ПҚ-2455-сонли қарори.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2015 йил 26 августдаги «Иш

ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш
тўғрисида»ги ПФ-4751-сонли Фармони

.

5.

Адлия Вазирлиги томонидан 2005 йил 6 октябрдаги 1515-сон билан

рўйхатдан ўтказилган “Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий
жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш
ва тўлаш тартиби тўғрисидаги” низомнинг 3-банди.

6.

www.norma.uz

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи, 2016 йил 17 январь.

Узбекистан Республикасининг Солик кодекси: Расмий нашр -Узбекистан Республикаси Адлия вазирлиги. -Т.: “Адолат”, 2014.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги "Узбекистан Республикасининг 2016 йилги асосий макроиктисодий курсаткичлари прогнози ва Давлат бюджета параметрлари тугрисида"ги ПК-2455-сонли карори.

Узбекистан Республикаси Президентнинг 2015 йил 26 августдаги «Иш хаки, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафакалар микдорини ошириш тугрисида»ги ПФ-4751-сонли Фармони.

Адлия Вазирлиги томонидан 2005 йил 6 октябрдаги 1515-сон билан руйхатдан утказилган “Иш берувчилар томонидан фукароларнинг шахсий жамгариб бориладиган пенсия хисобваракларига мажбурий бадалларни кушиш ва тулаш тартиби тугрисидаги” низомнинг 3-банди.

www.norma.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов