Особенности развития сети легкой промышленности и источники финансирования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
186-192
55
4
Поделиться
Пулатова, М. (2015). Особенности развития сети легкой промышленности и источники финансирования. Экономика и инновационные технологии, (6), 186–192. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8560
М Пулатова, Ташкентский Финансовый Институт

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье отражена доля лёгкой промышленности в промышленной сфере, изучена их социально-экономическое значение в экономике Узбекистана. Обоснованы значения данного направления в формировании новых рабочих мест. Также проведён анализ свойственных поступлений и целевого использования финансовых средств предприятий лёгкой промышлености.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

М. Пулатова,

мустақил изланувчи, ТМИ

ЕНГИЛ САНОАТ ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА

МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ


В данной статье отражена доля лёгкой промышленности в

промышленной сфере, изучена их социально-экономическое значение в
экономике Узбекистана. Обоснованы значения данного направления в
формировании новых рабочих мест. Также проведён анализ свойственных
поступлений и целевого использования финансовых средств предприятий
лёгкой промышлености.

The article highlights the share of light industry in the industrial sector, to

examine their socio-economic importance in the economy of Uzbekistan.
Substantiates the value of this area in the formation of new jobs. The analysis is also
inherent in revenues and targeted use of enterprises’ funds of light industry.

Калитли сўзлар:

енгил саноат, молиявий тушумлар, молиявий

харажатлар, операцион харажатлар, янги иш ўринлари, инвестиция
харажатлари, рақобат муҳити, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, пахта
толаси, ярим тайёр ва тайёр маҳсулот.

Мамлакатимизда саноатнинг турли кўринишлари мавжуд бўлиб, ҳозирги

кунга келиб, уларнинг барчаси миллий иқтисодиѐтда ўз ўрнига эга бўлиши
билан бирга, ишлаб чиқараѐтган маҳсулотлари ва кўрсатаѐтган хизматлари
билан яқин ва қолаверса узоқ хорижий мамлакатларда рақобатбардош бўлиб
бормоқда. Саноат тармоқлари ичида енгил саноат муҳим аҳамият касб этади,
чунки у пахта, ипакчилик, трикотаж, тўқимачилик, тикувчилик, чарм ва
пойафзал ишлаб чиқариш фаолиятларини мувофиқлаштирувчи ва қолаверса
айрим ҳолларда назорат қилувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Енгил
саноат тармоғи мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг кескин
ривожланиш имкониятига эга бўлди. Тасдиғи сифатида шуни айтиш жоизки,
собиқ иттифоқ даврида етиштириладиган пахта толасининг қарийб 92,0 фоизи
бошқа давлатларга иттифоқ номидан экспорт қилинар, қолган 8,0 фоиз пахта
толаси ҳам фақат ярим тайѐр калава ип, газмол-мато маҳсулотлари сифатида
қайта ишланар эди. Мустақиллик шарофати ила бугунги кунга келиб,
республика енгил саноат тармоқларида турли мулкчилик шаклига асосланган
минглаб корхоналар фаолият юритмоқда, шунингдек, етиштиралаѐтган пахта
толасини қарийб 40 фоиздан ортиғи миллий иқтисодиѐт корхоналарида тайѐр
маҳсулот сифатида қайта ишланмоқда. Уларда қарийб 146 минг меҳнатга
лаѐқатли аҳоли қатлами иш билан таъминланган бўлиб, бу кўрсаткич
умумсаноатда банд бўлганларнинг 21,5 фоизини ташкил этади[1].

Маълумотлардан кўриниб турибдики, енгил саноат тармоғи умумсаноат

тармоғида етакчи ўринлардан бир эканлиги намоѐн бўлмоқда. Ушбу
тармоқнинг мамлкатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтидаги нуфузи юқори


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

эканлигини эътироф этган ҳолда муҳтарам Президентимиз И. А. Каримов ўз
чиқишларидан бирида шундай фикрларни қайд этган эди: “Маълумки,
Ўзбекистон жаҳон бозорида хомашѐ ресурсларининг, масалан, пахта ва бошқа
турдаги хомашѐларнинг нархи кескин тушиб кетган ҳолатларни кўп маротаба
бошидан кечирган. Шу билан бирга, тўқимачилик ва енгил саноатнинг бошқа
тармоқларида ана шу пахта хомашѐсини янада чуқур қайта ишлашни
таъминлаш, бўялган ип-калава, трикотаж полотноси ва матолар каби тайѐр
маҳсулотларни хорижий мамлакатларга экспорт қилиш, кейинчалик, замонавий
технология ва дизайнни фаол ўзлаштириш асосида, тайѐр тўқимачилик
маҳсулотлари ишлаб чиқаришда улкан самарага эриша оламиз”[2].

Ушбу иқтибосдан маълумки, биз учун енгил саноатда эришган

ютуқларимиз ҳали чегара эмас, балки бу соҳани янада ривожлантириш ва
кучайтирилиши лозим.

Шунга қарамай енгил саноат тармоғида ҳозирги кун ҳолатини ўрганиб,

таҳлил қиладиган бўлсак у қуйидаги мазмунни касб этмоқда. Хусусан, енгил
саноат тармоғи ва унинг таркибидаги хўжалик субъектлари мамлакат
иқтисодий салоҳиятини оширишга муҳим ҳисса қўшадиган тармоқлардан бири
ҳисобланмоқда. Маълумотларга таяниб айтадиган бўлсак, жами саноат
маҳсулотлари қатор йиллар мобайнида ишлаб чиқариш таркибининг 12-13
фоизи айнан енгил саноат ҳиссасига тўғри келмоқда (1-жадвалга қаранг).

1-жадвал

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш таркиби динамикаси (фоизда)

Саноат тармоқлари

2009

2010

2011

2012

2013

Саноат жами.
Шундан:

100

100

100

100

100

1

2

3

4

5

6

Электрэнергетика

8,7

8,1

7,9

7,7

7,1

Ёқилғи

21,3

19,8

17,3

18,0

15,0

Қора металлургия

2,4

2,4

2,6

2,6

2,3

Рангли металлургия

11,5

10,9

10,4

10,0

9,6

Кимѐ

4,7

5,1

5,7

5,5

5,4

Машинасозлик

16,3

16,1

16,2

17,5

18,8

Ўрмон, ѐғочни қайта ишлаш

1,1

1,0

1,2

1,3

1,4

Қурилиш материаллари

5,0

4,9

5,3

5,5

6,5

Енгил саноат

12,1

13,3

13,4

12,9

13,2

Озиқ-овқат

11,4

12,8

14,1

13,2

15,7

Бошқа тармоқлар

5,5

5,6

5,9

5,8

5,6

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

1-

жадвал маълумотларидан маълумки, саноат тармоғининг таркиби

ҳисобланган ѐқилғи саноатида 2009 йилда 21,3 фоизни ташкил этган бўлса 2013
йилга келиб, бу кўрсаткич 15,0 фоизга тушди. Озиқ-овқат саноатида бу
кўрсаткичнинг акси намоѐн бўлган. Яъни, мос равишда 11,4 фоиздан 15,7
фоизга кўтарилган. Аммо енгил саноат улушида кескин тебраниш бўлмасдан,
мўтадил қарор топганлигини кўрсатиб турибди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Иқтисодиѐтни таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш шароитида

республика саноатининг ушбу тармоғи юқори экспорт салоҳиятига эга бўлиб,
унда халқимиз эҳтиѐжларини максимал даражада қондириш учун муҳим бўлган
маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиқарилмоқда ҳамда меҳнатга лаѐқатли
бўлган аҳоли қатламини иш билан таъминлашга замин яратилмоқда.

Бизнингча, енгил саноатдаги таркибий ўзгаришлар ишлаб чиқаришни янги

замонавий технологиялар билан таъминлаш ва улар ѐрдамида истеъмолга тайѐр
маҳсулот ишлаб чиқариш тизимини ривожлантириш, маҳсулот сифатини
ошириш билан бирга, жаҳон бозоридаги рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб
чиқариш ва пировардида мамлакат экспорт салоҳиятини оширишга салмоқли
ҳисса қўшиб, янги соҳаларни барпо этиш каби муҳим масалаларга қаратилмоғи
лозим.

Таҳлилларда қўрсатилишича, енгил саноат таркибида тузилмавий

ўзгаришларни амалга оширишда ҳудудий жойлашувга алоҳида эътибор
қаратиш зарур. Чунки, енгил саноат корхоналарини мақсадли жойлаштириш
натижасида:

биринчидан,

марказдан анча олисда жойлашган жойларда ҳам янги иш

ўринлари яратилади, иш билан бандлик даражаси яхшиланади;

иккинчидан,

рақобатбардош, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ва ундан

олинадиган даромад шу ҳудуднинг ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини ошишига
қулай имконият туғдиради.

Бугунги кунда ҳукумат томонидан экспортни диверсификациялашга

алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўз навбатида, енгил саноат корхоналари
таркибини қайта ташкил этишда тайѐр маҳсулот ишлаб чиқаришга эътибор
қаратиш лозим. Чунки, бу йўналиш орқали нафақат қўшимча янги иш жойлари
ташкил этилади, балки Ўзбекистоннинг жаҳон бозорида муносиб ўрин
эгаллаши учун ҳам катта имкониятлар яратилади. Бу эса мамлакатимизга эркин
алмаштириладиган валюта тушумлари келиб тушишини янада кенгайтиради.

Амалий таҳлилларнинг кўрсатишича, бугунги кунда Фарғона, Андижон,

Наманган, Тошкент, Жиззах, Сирдарѐ, Хоразм ва бошқа вилоятларда енгил
саноат соҳасида кўплаб қўшма ва хорижий, маҳаллий корхоналар фаолият
юритмоқда. Уларда ишлаб чиқариш технологияларининг юқори даражадалиги,
ахборот

технологияларидан

самарали

фойдаланилиши,

ҳамкорлик

стратегиялари ишлаб чиқилганлиги, менежментнинг самарали йўлга
қўйилганлиги, кадрлар салоҳияти ва маҳсулот сифати юқорилиги, хомашѐ
таъминоти ва тайѐр маҳсулотларни сотиш тизими яхши йўлга қўйилганлиги
ижобий ҳисобланади.

Аммо шуни алоҳида қайд этиш жоизки, баъзи қўшма ва хорижий

корхоналарда айрим муаммолар ҳам кўзга ташланади. Масалан, маҳаллий
ходимлар билан хорижликлар ўртасида тажриба борасида айрим тафовутлар
мавжудлиги, тайѐр маҳсулотни сотиш борасида муаммолар, маҳсулот
сотишдан тушган тушум таркибида иш ҳақи харажатлари улушининг пастлиги,
инсон ресурслари менежменти ва билимлар менежменти тизими самарали амал
қилмаслиги, бренд менежмент тизими яхши йўлга қўйилмаганли нисбатан
намоѐн бўлмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, жаҳон тажрибасига биноан турли

мулкчилик шаклларига асосланган енгил саноат корхоналарида қуйидаги қулай
имкониятлар мавжуд яъни:

- жаҳон бозорларига чиқиш имкониятлари вужудга келганлиги;
- енгил саноат ва чарм-пойафзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг

ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилганлиги;

- Ўзбекистонда пахта хомашѐси экспортини камайтириб, тайѐр

маҳсулотлар экспортини ошириб бориш стратегияси қўлланилаѐтганлиги ва
бошқалар.

Юқорида қайд этилган қулай имкониятлар янада кенгайтириш учун енгил

саноат корхоналарини молиявий фаолиятини ифодаловчи иқтисодий
кўрсаткичларни ўрганиш билан бирга, таҳлил қилишга уриниб кўрамиз (2-
жадвалга қаранг).

2-жадвал

Енгил саноат тармоғини иқтисодий ва молиявий фаолиятини ифодаловчи

асосий кўрсаткичлар динамикаси

Кўрсаткичлар

2009

2010

2011

2012

2013

1

2

3

4

5

6

Маҳсулот ҳажми, млрд.сўм

3436,0

4593,1

5640,7

6566,6

8469,3

Маҳсулот хажмининг ўсиш
суръати, базис йилига нисбатан фоизда

105,5

117,9

104,0

112,9

111,9

Ўртача рўйхатдаги ишловчилар сони,
киши

125,6

138,0

143,4

142,0

145,9

Солиқ тўлагунга қадар олинган фойда,
млрд. сўм(ѐки зарар)

38,3

82,6

35,4

31,6

131,0

Маҳсулотнинг рентабеллиги
даражаси, фоизда

13,5

15,3

12,9

14,9

15,4

Барча молиялаштириш манбалари
ҳисобидан асосий капиталга
киритилган инвестициялар,
млрд. сўм

170,6

391,0

637,6

670,3

775,1

Саноат ишлаб чиқариш фондлари
салмоғи, фоиз

8,8

8,4

7,3

7,1

6,5

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.


2- жадвал

маълумотларидан кўриниб турибдики, енгил саноат тармоғида

ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми йилдан-йилга ўсиб борди. 2009 йилда
3436,0 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, 2013 йилга келиб, бу
кўрсаткич 8469,3 млрд. сўмни ташкил этган. Маҳсулот рентабеллик даражаси
2013 йилга келиб, 15,4 фоизни ташкил этган. Бу эса 2009 йилга нисбатан 1,14
фоиз ўсганлигини билдиради. Асосий капиталга киритилган инвестициялар
миқдори 2009 йилда 170,6 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, 2013 йилда бу
кўрсаткич 4,5 барабарга ўсиб, 775,1 млрд. сўмни ташкил этганлигини гувоҳи
бўлишимиз мумкин. Саноат ишлаб чиқаришида фондлар салмоғи 2009 йилда
8,8 фоизга тенг бўлган бўлса, 2013 йилда 6,5 фоизни ташкил этган.

Енгил саноат тармоғини молиявий ресурсларнинг тушумлари ва мос

равишдаги харажатларини ўрганиш ва таҳлил этиш орқали ҳам тармоқдаги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

иқтисодий ҳолатга реал баҳо бериш имконияти туғилишини эътиборга олиб,
галдаги вазифа тармоққа жалб этилган молиявий маблағларни таҳлил қилиб
чиқишга қаратилади (3- жадвалга қаранг).

3-жадвал

Енгил саноат тармоғига жалб этилган молиявий тушумлари тузилмаси

(фоизда)

Кўрсаткичлар

2009

2010

2011

2012

2013

1

2

3

4

5

6

Жалб этилган пул тушумлари –
жами

100

100

100

100

100

Шу жумладан:

-

Операцион фаолиятдан

94,5

94,0

94,1

96,5

92,9

Шунингдек:
Маҳсулот сотишдан олинган
тушум

91,4

90,1

89,7

76,6

90,8

Операцион фаолиятнинг бошқа
пул тушумлари

3,1

3,9

4,5

20,0

2,1

-

Инвестицион фаолиятдан

0,7

1,3

0,6

0,3

1,7

-

Молиявий фаолиятдан

4,8

4,7

5,3

3,2

5,4

Шунингдек:
Кредит ва қарзлар бўйича
тушумлар

3,2

3,0

4,0

2,7

4,2

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Юқорида қайд этилган 3- жадвалда енгил саноат тармоғига жалб этилган

молиявий тушумлари тузилмаси акс эттирилган бўлиб, унга кўра 2009 йилда
операцион фаолиятдан жалб этилган пул тушумлари 94,5 фоизни ташкил этган
бўлса, инвестицион фаолиятдан жалб этилган пул тушумлари 0,7 фоизни,
молиявий фаолиятдан жалб этилган молиявий тушумлари эса 3,2 фоизни
ташкил этган. 2013 йилга келиб, операцион фаолиятдан жалб этилган молиявий
тушумлари 92,9 фоизни ташкил этган бўлса, инвестицион фаолиятдан жалб
этилган пул тушумлари 1,7 фоизни, молиявий фаолиятдан жалб этилган пул
тушумлари эса 5,4 фоизни ташкил этган. Зеро инвестицион фаолиятда
тушаѐтган молиявий тушум йиллар мобайнида ошган бўлса-да, лекин
истиқболда бу улушни кўпайтириш чора-тадбирларини кўрмоқ мақсадга
мувофиқ.

Аввал қайд этиб ўтганимиздек, эндиги вазифа енгил саноат тармоғида

молиявий маблағларни харажат қилиш йўналишларини ўрганиб таҳлил
қилишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Молиявий ресурсларнинг харажат
йўналишлари ранг-баранг ва хилма-хил бўлишига қарамай, уларни имкон қадар
гуруҳлаш орқали ўрганиб чиқамиз (4- жадвалга қаранг).

4-жадвал маълумотларига кўра шу нарса намоѐн бўлмоқдаки, енгил саноат

тармоғида операцион фаолиятга сарфланган пул маблағлари 2009 йилда 87,0
фоизни ташкил этган бўлиб, 2013 йилга келиб, бу кўрсаткич 5,2 фоизга
камайиб, 82,5 фоизни ташкил этган. Ходимларга ва улар номидан тўланган пул
маблағлари 2009 йилда 4,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2013 йилга келиб, бу
кўрсаткич 6,2 фоизга етган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

4-жадвал

Енгил саноат тармоғида пул маблағлари сарфланишининг таркиби

(фоизда)

Кўрсаткичлар

2009

2010

2011

2012

2013

1

2

3

4

5

6

Сарфланган пул маблағлар – жами

100

100

100

100

100

Шу жумладан:

-

Операцион фаолиятга

87,0

82,7

86,3

76,3

82,5

Материал, товар иш ва хизматлар
учун мол етказиб берувчиларга
тўловлар

78,2

71,5

73,7

47,6

71,9

Ходимларга ва улар номидан
тўланган пул маблағлари

4,5

4,7

5,8

7,6

6,2

Операцион фаолиятнинг бошқа
пул тўловлари

3,9

6,5

6,7

21,1

4,4

-

Инвестицион фаолиятга

1,1

1,0

0,9

0,3

1,8

асосий воситаларни сотиб олиш

0,9

0,8

0,8

0,3

1,0

Узоқ

ва

қисқа

муддатли

инвестицияларни сотиб олиш

0,1

0,0

0,0

0,0

0,5

-

Молиявий фаолиятга

4,6

4,3

5,8

15,3

6,8

Тўланган фоизлар ва девидентлар

0,9

1,0

0,9

0,3

1,0

Кредит

ва

қарзлар

бўйича

тўловлар

2,7

2,8

3,7

14,5

4,2

Узоқ муддатли ижара бўйича
тўловлар (лизинг)

0,1

0,1

0,0

0,1

0,1

-

Солиққа тортиш

7,3

12,0

7,0

8,1

8,9

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.


2013 йилда инвестицион фаолиятга сарфланган пул маблағлари 1,8

фоизни, молиявий фаолиятга сарфланган пул маблағлари эса 6,8 фоизни
ташкил этган.

Умуман, мухтасар қилиб хулоса чиқарадиган бўлсак, ҳудудларда ишлаб

чиқилган инвестиция дастури асосида енгил саноат корхоналарига кўплаб
инвестициялар жалб этилаѐтган экан, бу жараѐнда юқоридаги омиллар ва
имкониятлар ҳам инобатга олинса, енгил саноат корхоналари самарадорлиги
ошиб, миллий иқтисодиѐт ва саноат тармоғининг барқарорлашуви янада
ортади.

Бироқ, истиқболда қуйидаги жиҳатларга ҳам эътибор қаратиладиган бўлса,

мақсадга мувофиқ бўлар эди. Жумладан:

-

енгил саноатга махсуслашган хорижий инвестицияли қўшма корхоналар

ва тўлиқ хорижий инвестицияли корхоналарнинг барчасида бир хил менежмент
сиѐсатини олиб бориш, маҳаллий кадрлар билан хорижлик инвесторлар
ўртасидаги ойлик маошларда кескин тафовутлар бўлмаслигни таъминлаш
зарур;

-

енгил саноат тармоғидаги молиявий тушумлар таҳлилига биноан

айтадиган бўлсак, инвестицион фаолиятдан тушум бошқа тушумларга
қараганда сезиларсиз кўсаткичга эга бўлмоқда. Шу боис, истиқболда айни шу


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

кўрсаткич тушумларини кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб
чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади;

-

республикада пахта ишлаб чиқариш ҳали-ҳамон етакчи тармоқлардан

бири ҳисобланганлиги боис, кичик ҳажмдаги корхоналар кўламини
кенгайтириш лозим. Ушбу ислоҳот орқали биз янги иш ўринларини яратиш
кенгайтириш билан бирга, давлат бюджетига қўшимча солиқ тўловчилар
миқдорини ҳам ошириш имкониятига эга бўламиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

И.А. Каримов 2015 йилда иқтисодиѐтимизда туб таркибий

ўзгаришларни

амалга

ошириш,

модернизация

ва

диверсификация

жараѐнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий
тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир

.

Халқ сўзи, 2015

йил 17 январь.

2.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари.

Библиографические ссылки

И.А. Каримов 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараснларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир. Халк сузи, 2015 йил 17 январь.

Узбекистон Республикаси Давлат Статистика кумитаси маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов